Германиялик тарихчи Мириам Гебхардт ўзининг "Биз, зўравонлик болалари" номли китобида Иккинчи Жаҳон уруши охирида зўрланган немис аёллари ва уларнинг фарзандлари тўғрисида маълумот келтирган. Умуман олганда, Гебхартнинг ҳисоб-китобларига кўра, ушбу даврда немисларнинг зўрланиши натижасида 8,5 мингга яқин бола дунёга келган, деб хабар беради Deutsche Welle.
Тарихчининг сўзларига кўра, 1945 йилдан 1955 йилгача Германияда 900 мингга яқин аёл зўрлашдан азият чекган. Таъкидланишича, бу рақам одатда ушбу контекстда берилганидан пастроқ.
Тарихчи Барбара Йор фикрига кўра, совет аскарлари 2 миллионга яқин аёл ва қизларни зўрлашган, уларнинг 600 мингтасини - Берлинда.
"Биз, зўравонлик болалари" китоби урушдан кейин туғилган болаларнинг зўрланган оналар ҳақидаги бешта ҳикоясига асосланган. Таъкидланишича, бу зўрлаш натижасида туғилган болалар ҳақида эмас.
Китобдаги гувоҳлар оналарининг ҳаёти ва қандай азобларни бошдан кечирганликларини сўзлаб беришди.