loader
Foto

Нима сабабдан қозоқлар 1986 йил декабрида кўчаларга чиққан эди

Бундан 34 йил олдин, 1986 йилнинг декабрида Алматида Қозоғистон Компартияси Марказий Комитетининг биринчи котиби Динмухаммад Қунаевнинг олиб ташланишига ва КПСС Уляновск вилоят Комитетининг собиқ биринчи котиби Геннадий Колбиннинг бу лавозимга тайинланишига қарши ёшларнинг оммавий намойишлари бўлиб ўтди.

КПСС Бош котиби Михаил Горбачевнинг бу қарори 20-йилларнинг "коренизация сиёсати" даврида ишлаб чиқилган партиявий ҳаёт нормасига қарши чиқди, унга кўра Республика Коммунистик партияларининг биринчи котиблари маҳаллий миллатга мансуб вакиллар тайинланар эди.

Қозоғистон ва қозоқларнинг тарихий ўтмишига кўпроқ қизиқадиган ва партия органлари олиб бораётган миллий сиёсатга қарши чиққан зиёлилар ва ўқимишли ёшлар сонининг ўсиши билан бирга қозоқларнинг миллий онги ҳам ўсгани вазиятни янада кучайтирди. Шундай қилиб, 1982 йилда Қозоғистон ССРнинг ўша пайтдаги пойтахти Алматида қозоқ тилида фақат 3 та мактаб, 7 та аралаш ва 4 та қозоқ тилидаги болалар боғчаси бўлган. Қозоғистон вилоят партия комитетларининг 5 та биринчи котиблари орасида фақат битта қозоқ бор эди. Қозоғистон коммунистик партияси Марказий комитетида 80% кадрлар маҳаллий бўлмаган. Бойқўнғир космодромининг Қозоғистонда жойлашганига қарамай, биронта қозоқ космосда бўлмаганини қозоқ зиёлилари вакиллари ўзига хос казус, деб кўрсатарди.

Буларнинг барчаси қозоқларда ўзини иккинчи даражали одамлар, деб ҳис қиладиган бир туйғу сабаб бўларди. КГБ нинг республика бўлими таъкидлаганидек, қозоқларнинг ўз-ўзини англаши ўсиб бориши кўпинча партия ходимлари томонидан тушунмовчиликларга дуч келди ва партия органлари ва махсус хизматлар томонидан "буржуа миллатчилиги" деб тавсифланди. Шу муносабат билан Колбиннинг тайинланиши маҳаллий кадрларга боғлиқ бўлмаган ва шу тариқа уларнинг таъсирига берилмайдиган одамнинг четдан келиши сифатида кўриб чиқилган.

Қозоғистон Компартияси Марказий Комитети Пленумининг 16 декабрдаги қароридан сўнг Кунаев ўз лавозимидан четлатилиб, истеъфога чиқарилгач, Алмати санъат ва театр институти талабалари ўртасида тартибсизликлар бошланди. Уларни чет тиллар институти талабалари қўллаб-қувватлашди. Алмати марказидаги Брежнев майдонида намойишга чиқиш ва КПСС миллий сиёсати тамойилларининг бузилишига қарши ўз норозиликларини билдириш таклифи илгари сурилди. Намойиш ҳақидаги миш-мишлар шаҳар бўйлаб тарқалди ва эртаси куни - 17 декабрда Брежнев майдонига Қозоғистон коммунистик партияси Марказий комитети биноси ёнига кўп сонли ёшлар келди. Партия мутасаддилари тингловчиларга гапириб, уларни тарқатишга чақиришди, аммо бунга жавобан қуйидаги шиорлар янгради: "Ўз тақдримизни ўзимиз белгилашни талаб қиламиз!", "Ҳар бир халққа - ўз раҳбари!", "37-йил қайтишига йўл қўймаймиз!", "Буюк держава ақлсизлигига чек қўйиш!»

Бунга жавобан ички ишлар вазирлигининг СССРнинг турли шаҳарларидан келтирилган ички қўшинлари шаҳарга киритилди. Намойишчилар билан тўқнашувлар бошланди. Хавфсизлик кучлари «дубинка» ва сапер куракчалари, кўздан ёш оқизувчи газ ва сув тўпларидан фойдаланган. Талабалар қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилиб, уларнинг кўпчилигининг оғир жароҳатланишига сабаб бўлди. Якунда намойишчилар майдондан чиқиб кетишга мажбур бўлишди. Кейинчалик улар партия Марказий қўмитаси биносини «штурм билан ишғол» қилишга уринишда айбланди.

Эртаси куни намойишчилар яна Брежнев майдонига тўпланишди, бироқ аскарлар томонидан яна тарқатиб юборилди. Шундан сўнг ҳокимият жавоб ҳаракатларини амалга оширди: ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан 8,5 минг киши қўлга олинди, уларнинг 2000 га яқини маъмурий жазо чоралари кўрилди - жаримага тортилди, ишдан бўшатилди, таълим муассасаларидан ҳайдалди. 1400 киши ҳақида комсомол ва партиядан жазо олди. 99 кишига нисбатан жиноят ишлари очилди. Икки намойишчи кейинчалик 20 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Сиёсий маҳбуслардан бири Қайрат Рыскулбеков Алматидаги воқеаларни текшираётганларнинг бевосита кўрсатмаси билан қамоқдаги жиноятчилар томонидан ўлдирилган.

Қозоғистонда 1986 йил декабрида демократия ва миллий ўзликни ҳимоя қилиш учун ўз фикрини айтишга чиққан ёшлар хотираси муносиб қадрланади. 1996 йил Қозоғистон Республикаси президентининг фармони билан Кайрат Рыскулбековга «Халык кахраманы» («Халқ қаҳрамони») унвони берилди. Қозоғистоннинг кўплаб шаҳарларида, жумладан, Алматида Қозоғистоннинг ўша пайтдаги пойтахтида рўй берган декабр воқеалари шарафига шундай аталган Желтоксан (декабрь) кўчаси бор. Ёшлар чиқишларининг 20 йиллиги арафасида, 2006 йил мамлакат президенти Нурсултан Назарбаев Алматида «Мустақиллик шафақи» ёдгорлигини». 1986 йил декабри воқеаларини акс эттирадиган барельеф Алмати марказий майдонидаги Қозоғистон мустақиллик Монументини ҳам безаб туради.

Абу Муслим таржимаси