Бадр жанги
2-ҳижрий йил Рамазон ойининг 17-санасида (624 йил 13 март) мусулмонлар ва Макка мушриклари ўртасида Бадр жанги номини олган биринчи йирик жанг бўлиб ўтди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошчилиги остидаги мусулмонлар бу жангда Абу Жаҳл бошчилигидаги, сони бўйича уч карра устунлик қилган мушриклар устидан ажойиб ғалаба қозонади. Бадрдаги ғалаба Исломнинг бутун кейинги тарихи учун алоҳида аҳамиятга эга эди. Бу жанг Қуръонда қайта-қайта тилга олинади. Кейинчалик ислом тарихида мушриклар билан мусулмонларнинг биринчи жангида қатнашганлар "Асҳоб Ал-Бадр" деб аталган. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мусулмонлар орасида, айниқса, ҳурматга сазовор бўлган энг обрўли саҳобаларидан эдилар.
Бадр жангининг сабаблари, ундан олдинги воқеалар, иштирокчилари, кутилмаган ҳодисалар, натижалари ва оқибатлари ҳақида жуда кўп айтилган ва ёзилган. Тегишли маълумотларни Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларига бағишланган китоблар ва аудиомаърузалардан топишингиз мумкин.
Абу Муслим