Тарих китобларида у буюк кашфиётчи ва сайёҳ сифатида танилган, аммо унинг мусулмонларнинг ашаддий душмани, шафқатсиз қотил ва жиноятчи эканлигини кам одам билади.
У 1502 йили Ҳиндистонга кетаётиб, Уммон кўрфазида Маккага йўл олган 700 нафар мусулмон бўлган ҳожилар кемасини тўхтатиб, барча йўловчилари билан бирга ёқиб юборган.
Да Гама Шарқий Африка мусулмонларига қарши салиб юришларидан бирида 300 га яқин масжидни вайрон қилган.
У Маккадан қайтиб келаётган ҳожилар билан кемани учратиб, уни талон-тарож қилган, сўнг 380 нафар йўловчи билан бирга уни ёқиб юборган.
Да Гама Ҳиндистоннинг Калкутта шаҳрини ўз кемасининг тўпларидан ўққа тутиб, вайрон қилди, шундан сўнг у шаҳарнинг омон қолган аҳолисини асирга олди, уларнинг қўллари, бурунлари ва қулоқларини кесиб ташлади, азоб берди, кема ичига боғлади ва уни ёқиб юборди.