Туркистон АССР ҳарбий комиссари К. Осипов бошчилигида совет режимига қарши кўтарилган исён (1919 й. 18-21 янв.). 1918 й. охирида К. Осипов бошчилигида советларга қарши фаолият кўрсатувчи Муваққат комитет тузилган. Осипов исёни 1919 й. 18 янв. да бошланган. 19 янв. га ўтар кечаси К. Осипов буйруғи билан Туркистон АССР МИ К раиси В. Вотинцев, Туркистон АССР ХКС раиси В. Фигельский, ЧК (фавқулодда комиссия) раиси И. Фоменко, Тошкент Совети раиси Н. Шумилов ва б. комиссарлар отиб ташланган.
Туркистон АССР ҳарбий комиссари К. Осипов бошчилигида совет режимига қарши кўтарилган исён (1919 й. 18-21 янв.). 1918 й. охирида К. Осипов бошчилигида советларга қарши фаолият кўрсатувчи Муваққат комитет тузилган. Осипов исёни 1919 й. 18 янв. да бошланган. 19 янв. га ўтар кечаси К. Осипов буйруғи билан Туркистон АССР МИ К раиси В. Вотинцев, Туркистон АССР ХКС раиси В. Фигельский, ЧК (фавқулодда комиссия) раиси И. Фоменко, Тошкент Совети раиси Н. Шумилов ва б. комиссарлар отиб ташланган. Тошкент ш. деярли тўлиқ исёнчилар қўлига ўтган. Бироқ, тез орада коммунистлар Қўқон, Самарқанд, Перовскдан қизил аскар отрядларини чақириб, исённи бостиришган. Исёнчиларга қарши курашга сўл эсер Г. Колузаев раҳбарлик қилган. Бу ҳарбий можароларга Эски шаҳардаги маҳаллий аҳоли 1917 й. окт. да бўлгани сингари бефарқ қараган, чунки улар К. Осипов аслида ҳокимиятни эгаллаш учун интилаётганини, Туркистонда демократик республика ўрнатиш ҳақидаги унинг ваъдалари қуруқ сўз эканлигини тушунганлар. 21 янв. да исён тор-мор қилингач, К. Осипов кичикроқ отряд билан Фарғона водийсига (Мадаминбек ҳузурига) борган. У андижонлик Парпи қўрбоши (Парпибек) қароргоҳида ҳам бўлиб, Тошкентдан келтирган советларнинг пул босиш машинасида Қўқонқишлоқ (ҳоз. Пахтаобод)да унинг номидан пул чиқариб, халққа тарқатган. Сўнгра Бухоро амирлигига қочиб борган. 1920 й. да у хорижга ўтиб кетган (унинг Ҳиндистонда яшагани ҳақида айрим маълумотлар мавжуд).
Совет режими Осипов исёнини бостириш баҳонасида совет тузумидан норози бўлган кўплаб кишиларни террор ва қатағон қилган. Партия ва совет идораларида тозалашлар ўтказилган. (Қаҳрамон Ражабов)
Олтинлар тақдири
Қўзғолон иштирокчилари Бухоро амирлигига кўчиб ўтгандан кейин бор тилла ва қимматбаҳо зийнат буюмлари Бухоро амирига топширилганлиги ҳақида гаплар бор. Ваҳоланки, 1920 йилда Бухоро Қизил армия томонидан босиб олинганидан кейин ҳам бу олтин ва заргарлик буюмлари топилмади.
Эҳтимол, баланд тоғларга чиқишдан ва кейин Фарғона водийсига тушишдан олдин, ҳарбий нуқтаи назардан фойдасиз юклар унга малол келмаслиги ва уларни ташиш вақтида ўзини хавф остига қўймаслик учун Осипов баланд тоғли муз довонларига ёки кам сонли тоғ олди қишлоқларига яқинлашишдан олдин хазиналарнинг катта қисмини тоғларда яширган.