Бугун "Ўрта Осиё" ёхуд "Марказий Осиё" деб номланувчи турк тарихида муҳим ўрин эгаллаган Туркистоннинг географик ҳудуди: Ҳазар (Каспий) денгизи билан Хуросон тоғлари, жанубда Ҳиндиқуш ва Сафедкўҳ тоғлари, шимолда Қозоғистон саҳроларининг шимолий ҳудудлари орасида қолган ва 5.340.066 км2 лик майдондан иборатдир.
Бугун "Ўрта Осиё" ёхуд "Марказий Осиё" деб номланувчи турк тарихида муҳим ўрин эгаллаган Туркистоннинг географик ҳудуди: Ҳазар (Каспий) денгизи билан Хуросон тоғлари, жанубда Ҳиндиқуш ва Сафедкўҳ тоғлари, шимолда Қозоғистон саҳроларининг шимолий ҳудудлари орасида қолган ва 5.340.066 км2 лик майдондан иборатдир.
Тарих ва этнография жиҳатидан бутунлай туркий минтақадир. Хитой ишғоли остидаги 1.505.563 км2 лик қисмига «Шарқий Туркистон», ғарбдаги 5та республика: Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Тожикистон жойлашган 3.836.503 км2 лик қисмига эса «Ғарбий Туркистон» дейилади.
Турк-ислом тарихида жуда муҳим роль ўйнаган, буюк олим ва авлиёлар етишиб чиққан, маданият маркази бўлган буюк Туркистон, нега Россия ва Хитой мустамлакасига айланиб, инсоният тарихи қайд этган энг улкан фожиа ва зулмларга мубтало бўлди?
Туркистоннинг бошига тушган бу улкан фалокат ва зулмлар, афсуски, етарлича тадқиқ қилинмади, ёзилмади. Буларни бутун турк халқларига ва жаҳонга маълум қилиш учун тадқиқот институтлари очиш, докторлик диссертациялари ёзилиш керак. Туркияда бу мавзуда илк жиддий қадамларни профессор Меҳмет Сарой ташлади.
Профессор Меҳмет Сарой Туркистоннинг Россия ва Хитой тарафидан ишғол қилиниб, мустамлакага айлантирилишининг асосий учта сабабини қуйидагича изоҳлайди:
Эроннинг йўлтарсарлиги
Туркистон халқи, асрлардан буён хитой ва ҳинд молларини Қора денгиз ва Оқ денгиз портларига етказиб, катта даромад қўлга киритарди. Шиа эътиқодли Эрон мана шу тижорат йўлини ёпиб, Туркистонни Яқин шарқ бозорларидан маҳрум қилди. Бу Туркистон халқининг тобора қашшоқлашишига, илм-фан ва маданиятдан ортда қолишига сабаб бўлди. Бу фақирлик кўп ўтмай Туркистоннинг ҳарбий кучига ҳам таъсир кўрсатди ва айниқса ўточар қуролларда қўшниларидан анча ортда қолди.
Марказий идоранинг йуқлиги
Темур империясининг парчаланишидан кейин Туркистонда 3-4 та кичик хонликлар пайдо бўлди. Булар Бухоро, Хива ва Ҳўқанд (Қўқон) билан шарқда Қашғар давлати эди. Туркистондаги бу хонликларнинг рус истилосига қарши ўзларини етарлича мудофаа қила олмасликларининг энг муҳим сабаби, туркларнинг кучли марказий идорадан бенасиб бўлишлари эди. Хонликлар куч-қувватни ўз халқига зўравонлик қилишда деб биларди.
Халифага қулоқ солмасликлари
Усмоний ҳукумати ва подишоҳлари ҳар доим туркистонликларнинг бирлик, дўстлик муносабатларида бўлишлари учун тавсия ва кўрсатмалар берарди. Усмонийлардан хонликларга жуда кўп делегациялар ташриф буюурарди. Лекин шунча насиҳатга қарамасдан, хонларнинг доимо бир-бири билан тўқнашуви, куч-қувватларини бекорга сарфлаб, заифлашишига йўл очди.
Натижа
Юқорида айтиб ўтилган сабаблар туфайли Туркистон иқтисодий жиҳатдан заифлаб, оқибатда таълим ва ривожланишда ҳам орқада қолишига сабаб бўлган. Жаҳолат, фақирлик, тарқоқлик натижасида турк халқлари русларнинг ҳарб саноатида эгаллаган интизомли ва кучли ўточар қуроллари қаршисида бутун қаҳрамонликларига қарамасдан мағлуб бўлишдан қутула олишмади.
Русларнинг риёкорлиги
Ишғол йилларига доир воқеалар тадқиқ қилинганида, руслар ҳар қанча инкор қилишса ҳам, халқаро ва давлатлараро ҳуқуқни энг кўп бузган тараф руслар бўлгани маълум бўлади. Замонавий қуролларга эга Россия армиясининг бундай қуролларга эга бўлмаган Хива, Қўқон ва Бухоро қўшинларига қарши олиб борган урушларида табиий холатда, осонгина зафарга эришганини кўришимиз мумкин.
Лекин русларнинг бу устунликларига қарамай, ишғол қилган ерларидаги қатлиом ва зулмларини тушуниш мумкин эмас. Айниқса, “Ўрта Осиёга “маданият” олиб борябмиз” дея бу қилмишларни ҳас-пўшлашлари русларнинг қанчалик риёкор эканликларини кўрсатади.