Рус князи Александр Невскийнинг Кремлда сақланаётган дубулғаси сир-саноатга тўла
Дубулға жуда маҳорат ва гўзал қилиб ясалган. Олтин нақш ва олмос, жавоҳир ҳамда қимматбаҳо тошлар билан безатилган, қизил темирдан гумбаз шаклида ясалган. Тадқиқотчилар ушбу дубулғани синчиклаб ўрганиб, унда араб ёзувлари борлигин аниқлашди. Проваслав князининг дубулғасида! Яна бу оддий ёзув бўлмай Қуръони каримдаги Саф сурасининг маолан “Аллоҳнинг ёрдами ва ғалаба билан мўминларга хушхабар бер” деб буюрилган 13-ояти каримаси эди.
Ривоятларга кўра, Невский дубулғаси XVII асрда махсус Романов сулоласининг биринчи подшоси Михаил Федорович учун ясалган. Сарой устаси Никита Данилов эса уни қимматбаҳо тошлар билан безаган. Бу дубулға “Подшо Михаил Федоровичнинг Иерихон дубулғаси” деб ном олади.
XX асрда тарихчилар дубулғанинг Александр Невскийга тегишли бўлганига шубҳаланиб, бу ривоятга ишонмадилар. Кўплаб текширув ва экспертизалардан кейин дубулғанинг XVII асрда Шарқ ўлкаларида ясалган деган хулосага келишди. Кейинчалик рус подшосининг қўлига тушгач, христианлаштирилади.
Нима учун подшо ислом ҳарфларини ўчириб ташлашни буюрмади. Бундан хабари бўлмаган десак, подшо саройида араб ёзувларини биладиган кўплаб татарлар фаолият кўрсатган.
Иван Грозний ва бошқа бир қатор ўрта аср Руси ҳукмдорларининг дубулғасини араб ёзувлари безаб тургани қизиқарли ҳолат.
Подшоларнинг ўз дубулғаларидаги бу ёзувлар ва уларнинг таржималарини билганлари аниқ. Айрим тарихчиларга кўра, улар Қуръон сураларининг илоҳий кучига, жангларда ёрдам беришига ишонишган.
Манба