«ШЎРОИ УЛАМО» («Уламолар кенгаши») — Туркистон уламолари жамияти. 1917 йил июнда «Шўрои исломия»а,т ажралиб чиққан ва 1918 йил 13 майгача иш олиб борган. Жамият дастури ва низомига кўра, ички сиёсий тузилмада шариат қонунларига қатъий риоя қилиш, миллийдиний қадриятларни юксалтиришга даъват этилган ва мадрасаларни иқтисодий қўллабқувватлаш айтилган.
Бироқ дастурда маиший турмуш ва аёллар масаласида консерватив қарашлар устунлик қилган. Жамиятнинг Тошкент, Қўқон, Самарқанд шаҳриларидаги шўъбаси фаол иш олиб борган. Тошкент шўъбасига Шерали Лапин раҳбарлик қилган. Жамиятнинг энг йирик Қўқон шўъбасига эса Мулла Муҳиддинхон Мулла Улуғхон Тўраев раис бўлган. «Шўрои уламо» «алИзоҳ» (муҳаррир Абдумалик Ҳожи Абдунабиев; 1917 йил июнь — 1918 йил май), «алИслоҳ» (муҳаррир Абдураҳмон Сайёҳ; 1917—18) жур. ларини нашр этди. Уларда даврнинг долзарб муаммолари: диний, ахлоқий, илмий, иқтисодий, ижтимоий масалалар ёритиб борилди. «Шўрои уламо» ташаббуси билан Тошкентда Туркистон ва Қозоғистон мусулмонлари қурултойи ўтказилди (1917 йил сентябр). Унда уламочилар ва шўрои исломчилар ўзаро бирлашиб, «Иттифоқи муслимин» сиёсий партиясини туздилар. Жадидлар ва уламолар ўртасидаги зиддият ва ғоявий кураш кучайган. Уламочиларнинг орасида ҳам ҳокимият масаласида турли қарашлар мавжуд бўлган. Тошкентлик уламочилардан фарқли равишда Қўқондаги «Шўрои уламо» аъзолари большевикларга қарши чиққан ва Туркистон мухторияти ҳукуматини қўллабқувватлаган. 1918 йил март ойида Қўқон яқинидаги Бачқир қишлоғида «Шўрои уламо» ва «Шўрои исломия» фаолларининг ташаббуси билан Фарғона водийсидаги қўрбошиларнинг илк қурултойи ўтказилиб, Туркистонда совет режимига қарши қуролли ҳаракатттг мақсад ва вазифалари белгилаб олинган. Совет даврида уламочилар ва шўрои исломчилар фаолияти сохталаштирилиб, улар «халқ душмани» ва «миллатчи» сифатида кўрсатилган.
Ад.: Мустафо Чўқай ўғли, Истиқлол жаллодлари (1917 йил хотиралари), Т., 1992; Туркестан в начале 20века: к истории истоков национальной независимости, Т., 2000; Аъзамхўжаев С., Туркистон мухторияти, Т., 2000; Ражабов Қ., Ҳайдаров М., Туркистон тарихи (1917— 1924), Т., 2002; Мингноров А., Туркистонда 1917—1918 йиллардаги миллийсиёсий ташкилотлар, Т., 2002.
Саидакбар Аъзамхўжаев, Қаҳрамон Ражабов