loader
Foto

Генерал Жўрабек вафоти

Сўнгги телеграммалардан билишимизга қараганда, Кенагас қабиласига мансуб ўзбек хонадонидан генерал Жўрабек Тошкент шаҳрида, ўзи яшаб турган уйда 25 январ кечаси бир қанча хизматкорлари билан бир қаторда қатл этилган. Телеграммаларда бу қатлнинг сабабини интиқом дейилсада, лекин ҳақиқий хабарга кўра, шу кунларда Жўрабек ҳазратлари Бухорода бўлган мол мулкининг ижараси ўлароқ Бухоро Амири тарафидан бир неча минг рубл олганини эшитган нопок кишилар интиқом учун эмас, пулни олиш ва ўғрилик учун жиноят қилганликлари маълум бўлди. Генерал Жўрабек авваллари Китоб шаҳрининг мустақил хони бўлиб, кейинчалик Русиянинг душмани сифатида асир тушиб, Туркистон ишларида Русияга садоқат билан хизмат қилган.

Марҳум туғма аскар бўлиши билан баробар илм ва маорифни ҳам жуда севган бир киши эди. «Таржимон»ни чиққан кунидан бери доимий ўқувчиларидан эди. (Оллоҳ ундан ўз раҳматини дариғ тутмасин.)

Исмоилбек Гаспиринский

«Таржимон» г., 1906 й., 12-сон