loader
Foto

Ғазна - буюк салтанатнинг унутилган пойтахти

Ҳозир бу Афғонистонда 270 мингга яқин аҳолига эга, унчалик катта бўлмаган шаҳар, лекин ўтмишда у Беруний, Гардизий, Фаррухий, Унсурий, Манучеҳрий фаолият олиб борганн буюк давлатнинг пойтахти эди. Бу ерда буюк Фирдавси ўзининг "Шоҳнома" достонини Султон Маҳмуд Ғазнавийга тақдим этган.

Ғазнага қачон асос солингани номаълум. Милоддан аввалги VI асрда у Буюк Кир II томонидан форс империяси таркибига киритилган, шундан сўнг у Александр Македонский империясининг бир қисмига айланган. Милодий 7-асрга келиб Ғазна буддизмнинг асосий марказига айланди. 683 йилда у мусулмонлар томонидан забт этилди. Шаҳарнинг гуллаб-яшнаши X-XI асрларнинг охирига тўғри келади, у нафақат замонавий Афғонистон, Туркманистон, Покистон, Шарқий Эрон ва Ҳиндистон Ражастан ҳудудларини қамраб олган Ғазнавийлар империясининг пойтахти, балки минтақанинг савдо ва маданий маркази ҳам эди.

XI асрнинг биринчи ўн йилликларида Ғазна форс адабиётининг энг муҳим маркази эди. 998-1030 йилларда ҳукмронлик қилган Ғазнавийлик Султон Маҳмуд бу ерга олимлар, файласуфлар, шоирларни тўплаб, маданият ва санъатни ривожлантиришга интилди. Олим энциклопедист Абу Райҳон Беруний, форс географи ва тарихчиси Абу Саид Ал-Гардизий, форс шоирлари Фаррохи Систоний, Унсурий ва Манучеҳрий, Ибн Сино, файласуф ва олим Ал-Фаробий, тарихчи Абу Фадл Байҳақий – бу Маҳмуд Ғазнавий саройида порлаган айрим маданият арбобларининг номлари, холос. Султоннинг буюртмаси билан Фирдавсий ўзининг улуғвор "Шоҳнома"эпик асарини ёзди. Маҳмуд Ғазнавий Ҳинд юришидан ўзи билан кўплаб ҳинд меъморларини олиб келди. Ғазна саройлари, мадрасалари ва масжидлари, боғлари ва фавворалари билан Шарқнинг деярли барча шаҳарларидан устун келарди. Маҳмуд Ғазнавий шаҳарда сув таъминоти тизимини қурди, университет, кутубхона ва ноёб предметлар музейига асос солди.

XII аср ўрталарида Ғазна гурийлар томонидан босиб олинган, қаттиқ вайрон қилинган ва ёқиб юборилган, 1221 йилда мўғуллар томонидан босиб олинган. 1401 йилда Амир Темурнинг набираси Муҳаммад ибн Жаҳонгир Ғазна ҳукмдори бўлди. 1504 йилда вилоят Бобур томонидан босиб олинди. Ғазна Эрон ҳукмдори Нодир Шоҳ минтақага бостириб киргунга қадар 1738 йилгача Мўғуллар  назорати остида қолди. Нодир Шоҳ вафотидан кейин Ғазна Дурраний империясининг бир қисмига айланди.

Асрлар давомида шаҳар Кобулни эгаллашнинг энг муҳим калити сифатида таниқли жойни эгаллаб келганлиги сабабли, сўнгги пайтларда унинг тақдири нотинч бўлиб келган. Биринчи инглиз-афғон уруши давомида 1939 йилда шаҳар Британия қўшинлари томонидан босиб олинди. 1990-йилларда Ғазнайнинг иқтисодий ва ҳарбий жиҳатдан стратегик мавқеи унинг тикланишини таъминлади, гарчи унинг аввалги улуғворлиги бўлмаса ҳам. 2001 йилда Афғонистонга бостириб киргандан сўнг, америкаликлар бу ерда ҳарбий база қурдилар.

Афсуски, Ғазни босқинчилар томонидан қайта-қайта вайрон қилиниши унинг қадимий биноларининг фақат кичик бир қисми сақланиб қолишига олиб келди. Уларнинг энг машҳури – Баҳромшоҳ масжидининг омон қолган ягона элементи - Ғазна минораси. Султон Рум Масуд III ғалабалари шарафига қурилган XII асрнинг иккита ёдгорлик минораси ҳам сақланиб қолган. Шаҳарда кўплаб буюк одамларнинг, шу жумладан Беруний ва Маҳмуд Ғазнавийнинг қабрлари мавжуд.

Абу Муслим тайёрлади