loader
Foto

Муросасизлик фожиаси

Хуросон, Самарқанд, Бухоро, Фарғона ўлкасини фатҳ этган Ислом фотиҳи Қутайба ибн Муслим ҳижрий 95-96 йилларда Шарқий Туркистон шаҳарларини куфрдан халос қилиш учун жангга отланди ва Ислом футуҳотини Чин марказига етказди. Аммо Бағдоддаги халифа Ибн Абдулмалик билан оралари бузилиб қолди. Ва Андижон яқинидаги Сўфиқишлоқда ўз аскари томонидан ўлдирилди. Холид ибн Валиддан кейинги биринчи даражали атоқли фотиҳ Қутайба иттифоқсизлик шумлигидан фожиага учради. Шарқда Ислом динининг тарқалишига катта зарба етди.

Милодий 710 йилда икки буюк Ислом қўмондони Мусо ибн Наср ва Ториқ ибн Зайд ўз аскарлари билан Гибралтар бўғози орқали ўтиб, Испания, Португалия ва Жанубий Франсани забт этдилар ва Оврупада Андалусия номли Ислом давлатига асос солдилар (Дарвоқе, Гибралтар – Жабали Ториқ, яъни «Ториқ тоғи» дегани). Кейинчалик бу икки қўмондон ўзаро ҳасадлашиб қолиб, иттифоқлари бузилиши натижасида Ғарбдаги Ислом футуҳоти тўхтаб қолди.

Ўрта Осиё ерларида ҳукмронлик қилган Бухоро амирлиги, Ҳўқанд ва Хива хонликлари хурофот ботқоғига ботиб, жоҳилиятда қолиб, душманга қарши бирлашиш ўрнига ўзаро низо ва қон тўкиш билан машғул бўлдилар ва учала салтанат ҳам руслар истилосининг қурбони бўлди. (Алихонтўра Соғуний, «Туркистон қайғуси», Тошкент, 2003 йил).

Бундай ноиттифоқликлар ва улар келтираётган фожиалар ҳанузгача давом этиб келмоқда.