loader
Foto

Ўзган

ЎЗГАН —  Ўзган туманидаги шаҳар, туман маркази. Қорадарё соҳилида.

Ўш шаҳридан 68 км. Ўзган орқали Ўш — Қорағулжа автомобиль йўли ўтган. Аҳолиси 41,5 минг киши (1999). Ўзганнинг қадимий қатламлари мил. ав. 2—1 а. ларга оид. Қадимги Ўзганнинг арки ва 3 шаҳристони бўлган. 3шаҳристонда 16аср гача аҳоли яшаган. Ўзган рабодлари 3шаҳристоннинг шим. шарқида жойлашган. А. Н. Бернштам бошчилигида ўтказилган археологик қазишлар (1945— 50) натижасида кушанлар давридан темурийлар давригача яратилган моддий ёдгорликлар (сопол буюмлар, тангалар, қар хил металл асбоблар ва бошқалар) топилган. қадимий Ўзган катта сиёсий ва маъмурий мавқени эгаллаган. Меъморлик ривожланган.

Ўзганда қуруқ сут, минерал сувлар, пиво здлари, нон к-ти ишлаб турибди, гиламлар ишлаб чиқарилади. Маданият саройи, маданият ва истироҳат боғи бор. Меъморий ёдгорликлардан минора (11-аср) ва 3 гумбазли мақбара (11 — 12 а. лар) сакланган.