loader
Foto

Чор Россиясининг Туркистонни босиб олиши ва уни бошқаришнинг мустамлака тизими

XIX аср иккинчи ярмига келиб Ўрта Осиё хонликларидаги иқтисодий, ижтимоий, сиёсий аҳвол танг даражада бўлганлиги бу пайтда жаҳондаги энг агрессив давлатлар қаторига кирган, Европа давлатларига нисбатан иқтисодий тараққиётдан орқада қолаётган Россиянинг Ўрта Осиёни ўзига бўйсундириш ниятини рўёбга чиқаришни тезлаштирди. Бу ният Россия императори Пётр I (1672-1725) даврида туғилган бўлиб, у Хива хонлигини бўйсундириш учун ҳатто 1717 йилда Бекович-Черкасский бошчили-гида Ўрта Осиёга ҳарбий экспедиция уюштирган эди. Лекин бу ҳаракат, ундан кейин-ги бошқа ҳарбий ҳаракатлар: жумладан, 1839-40 йилларда Перовский бошчилигидаги ҳарбий юриш ҳам муваффақиятсизликка учради. XVIII-XIX асрнинг биринчи ярми да-вомида рус ҳукумати Пётр I орзуларини амалга ошириш йўлида унинг васиятларини бажариб, Қипчоқ даштларини ўзига бўйсундирди ва у ерда ҳарбий истеҳкомлар бу-нёд этди. Бу даврда Россия учун саноатни ривожлантириш, уни хом-ашё билан таъминлаш ва ишлаб чиқарилган маҳсулотни сотиш учун янги бозорлар излаш кечик-тирилмас вазифа бўлиб қолди.

Россиянинг агрессив ташқи сиёсати давомида унинг келажакда империяни кенгайтириш учун Хитой, Ҳиндистон, Афғонистон, Эронга уюштирадиган ҳарбий юришида, жанубдаги денгизлар, улар орқали океанга чиқишида Ўрта Осиё плацдарм вазифасини бажариши керак эди.

Яна шуни кўрсатиб ўтмоқ жоизки, чоризмнинг Туркистонга бўлган қизиқиши бу ўлкадаги катта ер ости бойликларини ўзлаштиришга интилиш билан боғлиқдир. Шу билан бирга XIX аср ўрталарида Ўрта Осиёда Россия ва Англия манфаатлари тўқнашди. Бу ҳол Россиянинг Ўрта Осиё хонликларини босиб олиш режасини ишлаб чиқиш ва ҳарбий юришларни тезлаштиришига сабаб бўлди.

Шу сабабларга кўра чор Россияси ўзининг тиш-тирноғигача қуролланган қўшинлари билан Туркистон халқларини бўйсундириш ва жонажон Ватанимизни босиб олиб, унга эгалик қилиш мақсадида ҳарбий юришларини бошлади.

Олдиндан белгиланган режа асосида рус қўшинларининг ҳужуми Қўқон хонлигига қаратилди. Замонавий қуроллар билан тўла таъминланган 2850 кишилик рус қўшини бир йил олдин мағлубиятга учраган генерал Перовский бошчилигида 1853 йил июл ойида Оқмачит қалъасига ҳужум қилди. Оддий қуроллар билан қуролланган 400га яқин қалъа ҳимоячилари 20 кун давомида душман ҳужумини қайтариб, мардлик, жа-сурлик, ватанпарварлик тимсоли бўлиб тарихга кирдилар.

1853-1856 йиллардаги £рим уруши сабабли Россия Ўрта Осиёдаги ҳарбий ҳаракатларини тўхтатишга мажбур бўлди. У Қўқон хонлигидаги фаол ҳаракатини 1860 йил ёзидагина қайта ташкил қила олди. Халқимизнинг қаҳрамонона қаршилигига қарамасдан янги ҳарбий техника билан қуролланган рус қўшинлари 1860-1864 йилларда Пишпак, Тўқмоқ, Авлиё ота, Туркистон, Чимкент шаҳарлари ва улар атрофидаги қишлоқларни босиб олдилар. Бу жангларда кўнгилли ҳимоячилар, Қўқон хонлиги саркардаси мулла Алимқул ва бошқалар ўз қаҳрамонликлари билан ватанпарварлик намуналарини кўрсатдилар.

1864 йил октябрида генерал Черняев бошчилигидаги рус қўшинларининг Тошкентга ҳужуми муваффақиятсизликка учрагач, улар Ниёзбек қалъасини эгаллаб, Чирчиқ дарё-сидаги тўғонни бузиб ташладилар ва шаҳарга сув чиқмай қолди. 1865 йил май ойида руслар Тошкент шаҳрига янгитдан ҳужум бошладилар. Ҳимоячиларнинг фидокорлиги, Мулла Алимқулнинг тадбиркорлиги янги ҳарбий қуроллар ва мунтазам ҳарбий қўшин ол-дида ожиз эди. Тошкентни руслар 42 кун деганда босиб олдилар.

1865-1866 йилларда рус қўшинлари Қўқон хони ва Бухоро амири ўртасида ҳамиша қўлдан-қўлга ўтиб турган Хўжанд, Ўратепа, Жиззах шаҳарларини қаттиқ жанглардан кейин эгаллади.

Бухоро амири Музаффарнинг кўрган тадбирларига, халқнинг қаҳрамонона қаршиликларига қарамасдан 1868 йилги Чўпонота ва Зирабулоқ жангларида руслар-нинг қўли баланд келди. Натижада амир Музаффар Қўқон хони Худоёрхон (1864-1879) каби Россия билан нотенг сулҳ шартномасини имзолашга мажбур бўлди. Қўқон хонлигига ва Бухоро амирлигига тегишли бўлган ерларнинг катта қисми Россия та-сарруфига ўтказилди. Катта миқдорда товон пули тўланди.

Олинмас қалъа ҳисобланган Хива хонлигига руслар қаттиқ тайёргарликлардан кейин 1873 йилда ҳужум қилдилар. Хонликдаги қолоқлик, ҳарбий техника ва санъат-нинг пастлиги бу ерда ҳам русларнинг ғолиб келишига асос бўлди. Хива хони Муҳаммад Раҳимхон Феруз (1864-1910) Гандимиён шартномасига асосан 2200000 ол-тин сўм тўлади ҳамда Амударёнинг ўнг қирғоғидаги ерларидан ва мустақил ташқи сиёсат юргизишдан маҳрум бўлди. Русларнинг Ўрта Осиёдаги ҳарбий ҳаракатлари XIX асрнинг 80-йиллари ўрталаригача чорвадор кўчманчи туркманларни бўйсундургунга қадар давом этди. Россия ўлкамиз халқларини куч, қурол, талончилик ва вайрона-гарчиликлар йўли билан босиб олди.

1867 йилда Туркистон генерал-губернаторлиги ташкил этилиб, ўлка тўла равишда ҳарбийлар қўлига ўтди ва ўлкани бошқариш катта ваколатларга эга бўлган Туркистон генерал-губернаторлигига топширилди. Туркистон генерал-губернатори лавозимига генерал фон Кауфман тайинланди.

Генерал-губернатор катта ҳуқуқларга эга бўлиб, хорижий мамлакатлар билан ди-пломатик алоқалар олиб бориши, солиқ сиёсатини белгилаши, рус фуқаролиги ҳуқуқини бериши, маҳаллий аҳоли устидан чиқарилган турли ҳукмларни ижро этишга рухсат бериши мумкин эди. Бу «Вақтли Низом» қонуни чор маъмуриятининг мустам-лакачилик сиёсати манфаатларига мос келмаслиги сезила бошлангач, Кауфман Рос-сия императорига 1873 йилда Туркистон ўлкасини бошқаришнинг янги низом лойиҳасини тақдим этди. Низом 1886 йилда подшо Александр II томонидан тасдиқланди. Низомнинг асосий ғоясига кўра, ўлкада Россия ҳукмронлиги янада мустаҳкамланиши, ўлка ерлари аввалгидек ҳарбий вазирга бўйсундирилиши назарда тутилган. Марказий ўлка бошқаруви генерал-губернатор ҳамда унинг Кенгаши ва маҳкамасидан иборат эди.

XIX асрнинг 90-йилларига келиб, Туркистон генерал-губернаторлиги бешта — Сирда-рё, Фарғона, Самарқанд, Еттисув, Каспийорти вилоятларига, вилоятлар уездларга, уезд-лар бўлисларга, бўлислар участкаларга бўлиниб бошқариладиган бўлди.

Туркистоннинг барча вилоятларида ҳарбий губернаторлик бошқармалари таъсис этилди. Ҳарбий губернаторлар бевосита подшо томонидан тайинланадиган бўлди. Вилоят бошлиқлари эса доимо ҳарбий губернаторларнинг назорати остида бўлди.

Ўлкада мустамлакачилик тартиблари ўрнатилишига қадар ҳакамлик вазифасини бажариб келган қозилар маҳаллий аҳоли ўртасидаги ҳуқуқий муаммоларни шариат ва одат нормаларига таяниб ҳал қилувчи орган сифатида сақланиб қолинди. Бу, албат-та, маҳаллий халқ оммасининг норозилигини кучайтирмаслик мақсадида кўрилган тадбирлар эди. Улар генерал-губернатор томонидан тасдиқланиб, уезд бошлиқлари назорати остида иш олиб борди.

Туркистон генерал-губернаторлигининг маркази — Тошкентни бошқарув 1870 йил-ги шаҳар бошқаруви қоидасига кўра тўлиғи билан подшо маъмурияти қўлига ўтди. 1877 йилгача эски шаҳар ва янги шаҳар алоҳида бошқарилса-да, лекин эски шаҳарда ҳокимият генерал Гейнс қўлида эди. Ўша йили шаҳар Давлат думасига сайловлар бўлди. Сайланган 71 депутатнинг атиги 21 нафари маҳаллий аҳоли вакиллари эди.

Шундай қилиб, XIX асрнинг охирларида Ўрта Осиёнинг катта қисми Туркистон ге-нерал-губернаторлиги номи билан Россия тасарруфига ўтди. Қўқон хонлиги тугати-либ, Хива хонлиги ва Бухоро амирлиги Россия империясига қарашли кичик, ярим мустамлака давлатга айланиб қолдилар. Хива хонининг Амударё бўлими бошлиғи, Бухоро амирининг «Рус сиёсий агентлиги» назорати остида эканлиги ва участка при-ставларигача ҳарбий-лардан бўлганлигини инобатга олиб, ўлкада тўла ҳарбий-маъмурий бошқаруви, ҳарбий полиция режими ўрнатилганли-гини яна бир бор қайд қиламиз. Бундай бошқарув тез вақт ичида ўлкани руслаштириш ва иқтисодий қарам ҳудудга айлантириш имконини берди.