loader
Foto

Усмон Ғозий

«Усмоннинг шахсияти Буюк Аллоҳга ва Қиёмат кунига иймон келтиргани туфайли, ҳавас қилгулик даражада таҳсинга лойиқдир. У ўз кучидан ва ҳукм-ронлигидан адолатсизлик, ноҳақлик йўлида эмас, балки эзгулик йўлида давлат фойдасига сарф этди. У Аллоҳ таолонинг мададига лойиқ бўлган. Шунинг учун уни ғалаба билан сийлади. Унга Кичик Осиёни бошқаришда ақл-идрок, куч-қувват, кўп сонли аскар ва шон-шуҳрат ато қилди. Аллоҳнинг унга бўлган марҳамати чексиз бўлди. Шунинг учун муваффақият эшиги у томон очилиб, олдига қўйган эзгу мақсадларига эришди»

Тарихчи доктпор Али Саллабий, «Усмонийлар давлати» китобидан

Ирландияда 1845 йили картошка ҳосили фитофороз касалига учраб, ҳосил олинмай қолади. Ўша пайтларда Ирландияда камбағал аҳолининг кўпчилиги картошка билан тирикчилик қилишарди. Шу сабабдан 1845 - 1852 йиллари Ирландияда очарчилик бошланиб, миллиондан ортиқ одам нобуд бўлади. Ўша йиллари ҳалок бўлганлар ва очарчилик туфайли қочиб чиқиб кетганлар сабаб, Ирландия аҳолисининг тўртдан бир қисмини йўқотади. Бу очарчилик хабари ўша пайтдаги мусулмонларнинг халифаси султон Абдулмажид I га етиб келганда, у дарҳол ирландияликларга ёрдам кўрсатишга фармон беради. Усмонийлар халифаси католик бўлган Ирландия халқини очарчиликдан қутқариш учун, ўн минг фунт стерлинг юборишга қарор қилади. (У ўша пайтдаги ҳисоб билан жуда катта миқдордаги пул бўлган). Бироқ халифа бу пулни ҳаммасини юбора олмайди. Чунки Англия қироличаси Виктория минг фунт стерлинг ёрдам қилиб, бошқаларни ундан ошиб кетишини ман қилиб қўяди. Шунда мусулмонлар халифаси Абдулмажид I минг фунт стерлинг нақд пул бериб, қолган тўққиз минг фунт стерлинга - беш кема тўла буғдой жўнатган. Ислом денгиз флотини кемалари марказий шаҳар Истанбулдан Ирландия томон зудлик билан йўлга чиқади. Бироқ британияликларнинг флоти мусулмонларнинг кемаларини йўлини тўсиб, Белфаста ва Қурт Сити портларига тўхташга рухсат бермайди. Шундан кейин мусулмонларнинг кемалари тун ярмида Ирландиянинг кичик Дроэда портига махфий равишда тўхтайдилар. Уларни очарчи-ликдан чин дилдан қутқарганлар - Усмонийлар халифасига қарашли, инсонлар ўртасидаги биродарлик алоқаларини яхши тушунган ва му-қаддас Ислом динидаги туркларни флоти эканлигин билган Дроэда фуқаролари, ҳайратда қолишган.

Мактабдаги тарих китобларда бизга усмонийларни ёмон халифалик қатори ўргатишган. Шу сабабдан мен ҳам яқин кунларгача усмонийларга салбий фикрда бўлиб келдим. Аммо узоқ тарихи бор Усмонийлар давлатини ўрганиш чоғида, туркларни, умуман, усмонийлар давлатини турли адолатсизлик ва ноҳақликларга дуч келганига гувоҳ бўлдим. Дарсликларимизда Усмонийлар халифалигини турк босқинчилари деб ўқитган. Бизга уларни буюк мусулмон давлати бўлганини айтишган эмас. Мавзу аввалида усмонийларни ирландияликларга кўрсатган ёрдамини бекорга келтирмадим. Усмонийлар фақат мусулмонлар олдида эмас, бутун инсоният олдида ҳурматга сазовордир. Агар иш менинг ихтиёримда бўлганида, турк-мусулмонларини Исломга хизмат кўрсатган буюк инсонларидан иборат бир китоб ёзар эдим. Бизнинг ўқув китобларимиз жамиятга баъзан сиёсий томондан зулм қилса, баъзан миллатчилик томондан даҳшатли ўзгаришларини киргизишиб, зулм қилишган. Дарҳақиқат, усмонийлар мусулмонлар учун жуда кўп яхшиликларни амалга оширишган. Ислом ва мусулмонлар учун ўз ҳаётини қурбон қилишган. Қуйида Ислом учун хизмат қилган, баъзи турк қаҳрамонлари ҳақида қисқача маълумот берамиз. Турк баҳодири Алп Арслон - Манци-кертдаги ҳал қилувчи уруш қаҳрамони. Мусулмонларни ўша пайтдаги салибчиларнинг энг катта алянсидан (бирлашма, иттифоқ) қутқарган. Айн-Жалутдаги ҳал қилувчи урушнинг қаҳрамони ал-Малик Музаффар Қуддус - у мусулмонларни татарлардан халос этган. Шунингдек, ал-Малик ал-Ашраф Салоҳиддин Ҳалил ибн Калаун - у Шомдаги салибчиларнинг охирги тирагига барҳам берган. Нуриддин Маҳмуд Шаҳид, уни тарихчилар олтинчи адолатли подшоҳ деб айтишган. У курд баҳодири Салоҳиддин Айюбийни устози бўлган. У - салибчиларга қарши курашга чорлаб, Ҳиндистонгача бориб, мусулмонларни йўқ қилишни кўзлаган ҳиндларнинг подшолигини яксон қилган Имомиддин Зангининг ўғли. Шунингдек, Ҳиндистоннинг подшоҳи Аврангзеб Оламгир ҳам турк подшоларини бири бўлган. Уни шайх Тантовий адолатли халифаларнинг давомчиси деб эътироф этган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни севинчига сазовор бўлган Константинополни мағлуб этган - Муҳаммад Фотиҳни ҳам эсдан чиқармайлик. Шунингдек, унинг зурриётларидан Расулуллоҳни қабрини очишдан сақлаб, ҳимоя қилган, Исмоил Сафавийни аскарларини мағлуб этган Селим I ни ҳам айта кетсак. Унинг ўғли Сулаймон ва Фаластинни сионистларга сотмаган Абдулҳамид II, буларнинг бари Исломга ва мусулмонларга хизмат кўрсатган, усмоний турк мусулмонлари бўлган. Юқорида тилга олинган қаҳрамонларни исмларини ёзадиган бўлсак, ўнлаб эмас, балки юзлаб қатор бўлади. Бу эса динимизнинг кароматидир. Ислом дини миллати, ирқи ва тилидан қатъи назар, барча мусулмонларни ҳимоя қилиб келади. Бу дин фақат арабларгагина тегишли деб ўйлаганлар, ўзларининг кички-на қабиласи ёнига борсинда, ўша ерда иккинчи бир қабилани танқид қилиб, шеър тўқиб ўтираверсин. Бу умматга миллатчилик қилгувчи ва унинг тарафдорларига ўрин йўқ.

Ҳолбуки, тарих - аввал бўлиб ўтганларни қандай бўлса, шундайлигича баён қилади. Усмонийлар давлати ҳақида сўз юритар эканмиз, уларни хато қилмайдиган фаришталар ёки пайғамбарлар бошқарган деб айта олмаймиз. Усмонийлар халифалиги ҳам бошқа мусулмон ўлкалари каби бир ўлка бўлган. Уларнинг ижобий хислатлари билан бирга, салбий жиҳатлари бўлганлигини ҳам инкор эта олмаймиз. Мисол учун, уларнинг баъзилари сўфийлик йўлига эргашганини айтишимиз мумкин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатида йўқ бидъатлар кенг тарқалган. Бироқ бу зид кўринишлар, уни ширк ўлкаси ёки қабрларга сиғинган ўлка деб айтишга сабаб бўла олмайди. Бу салбий кўринишларга қарамай, усмонийлар давлати - Ислом ва мусулмонларни деярли олти юз йил ҳимоя қилган буюк сунний давлати. Ислом уламоларининг айтиши бўйича, унинг тўрт юз йили тўлиқ Ислом халифалиги сифатида қабул қилинган. Бу ҳакда фақиҳ, кучли тарихчи Ибн Аммод Ҳанбалийнинг «Шазаратуз-заҳаб фии ахбари ман захаб» (10 - 198) китобини ўқиш кифоядир. Унда:

«Аллоҳ кичик бир уйнинг устунларига Ислом давлатини чодирини кўтарди. Шунингдек, Аллоҳ бошқаларга бермай асраб қўйганини, унга муносиб иймон шаҳарларга эгалик қила оладиганларга туҳфа этди. Шунда улар Ислом устунларини турғизишиб, минораларини кўтаришди. Шариатни қадлаб, бир-бирларига пок бўлган суннатга эргашишликни васият қилишди».

Усмонийлар Исломга, пайғамбар(га ва Исо пайғамбарнинг динига эргашган мусулмон биродарларимизга қарши урушган Рим империя-сини яксон қилган. Уларнинг буюк Ислом империяси уч қитъани ўз ичига олган, довруғи ер юзидаги барча денгизларга етган. Улар Андалусдаги мусулмонлар ва яҳудийларни испанларнинг тажовузларидан қутқаришган. Баъзи иккиюзламачи амирлар билан салибчиларнинг яширин иттифоқи туфайли, Андалусни қайтариб олишга муваффақ бўлолмадилар. Улар Шимолий Африкадаги мусулмон ўлкаларини салибчилардан озод қилишган. Усмонийлар даврида Жазоир дунёдаги энг биринчи ҳарбий-денгиз базасига айланган. Усмонийлар ер юзидаги барча мусулмонларга ёрдам қўлини чўзган. Бундан ташқари, халифаликка тегишли бўлмаган ўлкаларга ҳам ёрдамлари теккан. Усмонийлар артиллерияси Эль-Ксар-эль-Кебире урушида Марокаш аскарларига кўмак кўрсатган. Шунингдек, улар тарихда бир неча бор португалия-лик салибчилар ва сафавийларга қарши урушган уммонликларга ёрдам беришган. Ўша жангда уммонликлар билан усмонийлар бир қаторда жанг қилиб ғалаба қозонишган. Шунингдек, усмонийлар артиллерияси Сомали қуролли кучларига қўшилиб, Португалия ва Эфиопия салибчиларига қарши курашган. Улар Ҳиндистон ва Индонезияга Португалия салибчиларидан мусулмонлар ва уларни ерларини ҳимоя қилиш учун флотларини юборишган. Усмонийлар нафақат мусулмонлар олдида, балки бошқа халқлар олдида ҳам қадр-қимматга эга. Улар Андалусдаги яҳудийларни таъқиб қилган католиклардан халос этиб, тинч яшашлари учун, Усмонийлар халифалигига тегишли ерларга жойлаштирилган. Улар Францияни испан босқинчиларидан ҳимоя қилишда ўз ҳиссасини қўшишган. Мавзуимиз аввалида айтиб ўтилганидек, Ирландиядаги очарчиликка қўл қовуштириб қараб туришган эмас. Ирландиянинг машҳур инсонлари султон Абдулмажид I га розилик хатини жўнатишган. У хат ҳозирги кунгача Усмонийлар архивида сақланмокда. Шунинг учун Ирландиянинг Дроэда шаҳри Усмонийлар халифалигини ярим ой ва юлдузлардан иборат гербини, ўзларининг расмий герби қатори қабул қилишган.

Энди усмонийларнинг вужудга келиши тарихидан сўз юритамиз. 1281 йили Эртўғрул оламдан ўтгандан сўнг, ҳукмдорликни ўғли Усмон ўз қўлига олади. Римликлар ҳисобидан ғарбий тарафини кенгайтира бошлайди. Византияликлар билан бир неча бор урушиб, ғалаба қозонади. Салжуқийлар султони уни илиқ қабул қилиб, унга «Бек» унвонини беради. Шунингдек, унга танга чиқаришликка ҳам рухсат бериб, унинг исмини жума намозининг хутбасида айтиладиган бўлади. Ундан сўнг Эртўғрул ўғли Усмон Дарданелл бўғозидан ўтиб, римликларнинг Европа тарафидаги ерларини қўшиб олади. Салжуқийлар ўлкасини монголлар парчалагандан сўнг, Усмон 1299 йили (х.687 й.) ўз давлати-ни мустақил деб эълон қилади. Мана шу кун Усмонийлар империяси расман ташкил этилган сана сифатида, тарих зарварақларига битилди.

Эртўғрул ўғли Усмоннинг афзаллиги - унинг тарихдаги эришган ғалабалари ёки улуғворлигида эмас, балки унинг ижобий хислатлар соҳиби бўлганлигида. Шунингдек, унинг устунлиги - Боғдоддаги Аббосийларнинг халифалиги қулаганда туғилгани учун ҳам эмас. Унинг ижобий хислати - сиёсий хислатларидан юқори туради. Ҳукумат ва сиёсат майдонларида фаолият юритмоқчи бўлганларга, унинг ҳаётини ўрганиб чиқишни тавсия қилган бўлар эдим. Бу ерда Ислом тарихчиси, доктор Али Саллабийнинг «Усмонийлар давлати: шаклланиш омилла-ри ва таназзул сабаблари» номли китобида Эртўғрул ўғли Усмоннинг шахсияти тўғрисида келтирилган баъзи маълумотларга тўхталамиз:

Қалбларни ром этиш: Унинг бу хислати Бурса қалъаси қўлга олинганда, уларнинг қўшин бошлиғи Эвренос Усмоннинг таъсири билан Исломни қабул қилади. Султон Усмон унга «Бей» унвонини беради. Шундан сўнг у Усмонийлар давлатининг энг нуфузли саркардаларидан бирига айланади. Византияликларнинг кўпчилик лашкарбошилари унинг тутган йўлидан таъсирланишиб, усмонийларнинг сафи ўшалар билан тўла бошлайди. Шунингдек, Исломий жамоатлар ҳам, унинг байроғи остида бирлаша бошлайди. Улардан:

«Гузьярум» жамоати (Римни мағлуб этувчи). Бу жамоат аъзолари Аббосийлар давридаёқ Рим чегарасида яшаб, уларни мусулмонларга қарши ҳужумларини қайтариб туришган.

«Ал-Ихян» жамоати (оға-инилар) - улар яхшиликни ҳуш кўрувчилар. Улар мусулмонларга қўлидан келганча, ёрдам кўрсатишган. Қон керак бўлса қон, жон керак бўлса жон берган. Усмоний аскарларига йўл кўрсатувчи бўлиб хизмат қилишган. Шунингдек, масжид, турар-жой ва меҳмонхоналарни бунёд этишган.

«Ҳожиятрум» жамоати (Римдаги ҳожилар). Улар орасида шариат илмини яхши билганлар бўлган. Уларнинг мақсади мусулмонларга ёр-дам бериш, айниқса, Аллоҳ йўлида курашганларга.

Унинг одиллиги: Усмонийлар тарихи ёзилган турк манбаларида Эртўғрул византияликлардан Қоражаҳисорни ҳижрийнинг 684 йили қўлга киритгандан сўнг, ўғли Усмонни у шаҳарга қози этиб тайинлайди. Кунларнинг бирида Усмон турк мусулмони билан византиялик христиан ўртасида тергов ўтказиб, византиялик христианнинг фойдасига ҳал қилади. Византиялик ҳайратланиб, Усмондан сўрайди: «Мен сенинг динингда бўлмасам ҳам, нега менинг фойдамга ҳал қилдинг?» Усмон унга: «Қандай қилиб сенинг фойдангга ҳал қилмайин, биз қулчилик қилган Роббимиз бизга буюрадики: «Албатта, Аллоҳ сизларга омонатларни ўз аҳлига қайтаришни ва агар одамлар орасида ҳукм қилсангиз, адолат ила ҳукм қилишни амр қилади» (Нисо сураси 58-оят). Бу одилона қарордан у киши ва унинг жамоаси Исломни қабул қилади. Усмон қўл остидагиларга ва енгиб олган шаҳардагиларга адолатли бўлган. У ҳеч қачон енгилганларга зулм қилган эмас.

Садоқат: У ҳар доим ваъдага вафо қилган. Қалъани олишга келганда усмонийлар аскарига Византия қалъасининг бошлиғи кўприк орқали ҳеч ким қалъага кирмай турса, қалъани бўшатиб берамиз деб шарт қўйганда, Усмон шартни қабул қилиб, аскарлари билан кирмай, ташқарида туришган. Ундан кейин келганлар ҳам, бу шартни бажарган. Фақат Аллоҳ учун жанг қилиш: Унинг ғалабалари иқтисодий, сиёсий ёки бошқа мақсадни кўзлаб эмас, балки Аллоҳни чақириғига даъват килиб, уни тарғиб этиш бўлган. Шунинг учун тарихчи Аҳмад Рафик уни қуйидагича сифатлайди: «Усмон жуда ҳам диндор эди. Исломни тарқатиш ва унинг қоидаларини халқларга ўргатишни муқаддас бурч деб билган. Шунингдек, у сиёсий фикри теран инсон эди. Султон Усмонийлар давлатини ҳукуматни яхши кўргани учун эмас, балки Исломни тарғиб қилиш учун ташкил қилган».

Усмонийлар қўллаган усуллар: Амир Усмоннинг ҳаёти Аллоҳнинг линини тарғиб қилиш бўлган. Диний олимлар доимо унинг ёнида бўлиб, давлатни бошқаришда ва шариат ҳукмларини жорий этишда ҳамроҳ бўлишган. Тарих бизга султон Усмоннинг ўлим тўшагида ётганда ўғли Ўрхонга қилган васиятини баён қилади. У васиятда ундан кейинги усмонийлар қўлланган шариат йўл-йўриқлари ўрин олган. Усмон васиятида шундай дейди:

«Эй ўглим, оламлар Робби буюрмаган ишлар билан машгул бўлма. Агарда ҳукуматда қийин бир масалага дуч келсанг, дарҳол олимлар жамоасига отлан...

Эй ўғлим! Сени ҳурмат қилганларни қадрла. Аскарларингга ҳимматли бўл. Шайтон сени аскарларинг ва бойлигинг билан йўлдан оздирмасин. Шариат одамларидан узоқлашишдан эҳтиёт бўл!

Эй ўғлим, мақсадимиз оламлар Роббининг розилиги эканини яхши биласан. Аллоҳ йўлида курашиш билан динимиз нури ҳамма жойда тарқалади. Фақат Аллоҳ рози бўладиган нарсалардан сўзла!

Эй ўғлим, биз ҳукумат учун ёки одамларни устидан ҳукмронлик қилиш учун жанг қиладиганлардан эмасмиз. Биз Ислом билан яшаб, у билан ўламиз. Сенга керак бўладиганлар мана шулардир!»

«Усмонийлар давлатининг сиёсий тарихи» китобида васиятнинг бошқача шакли ҳам мавжуд: «Эй ўғлим, ёдингда тут, Исломни тарқатиш, одамларни унга даъват қилиш мусулмонларнинг номусини, мол-мулкини сақлаш сенинг зиммангда, Аллоҳ уларни сендан сўрайди».

«Усмонийлар фожиаси» китобида Усмонни ўғли Ўрхонга айтган васиятининг бошқа тури ҳам бор бўлиб, унда: «Эй ўғлим, мен Роббимнинг олдига кетмоқдаман. Сен қўл остингдагиларга адолатли бўлиб, Аллоҳ йўлида курашиб, Ислом динини тарғиб қилсанг, сен билан фахрланаман... Эй ўғлим, уламолар билан бирга бўлишлигингни васият қиламан. Уларга яхши эътибор қаратиб, ҳурмат қил ва уларга маслаҳат сол. Ҳолбуки, улар сени яхшиликка бошлайдилар. Аллоҳ рози бўлмаган ишни қилишдан йироқ бўл. Агар қарор қабул қилишда иккилансанг, шариат олимларига кенгаш сол, улар сенга тўғри йўлни кўрсатишади... Эй ўғлим, билиб қўйгин, бу дунёдаги йўлимиз фақат Аллоҳнинг йўли. Ёлғиз мақсадимиз - Аллоҳнинг динига даъват этиш. Биз шон-шуҳрат ва дунё ҳаётини изловчилардан эмасмиз».

Кўриб турганимиздек, Усмоннинг қаҳрамон бўлиб етишиши, отаси Эртўғрул баҳодирнинг тарбияси натижасидандир. Муҳаммад Фотиҳ Мурод II нинг тарбияси туфайли, буюкликка эришган эди. Буюк инсонлар етишиб чиқиши учун, отанинг ўрни катта. Шунинг учун усмоний султонлари фарзандларига ёшлигида яхши тарбия беришган.

Бироқ бу борада оналарнинг ўрни қандай?

Солиҳа аёлларнинг ўрни қандай?

Нима учун буюк инсонларни тарбиялашда оталарга нисбатан, оналарни ўрни юқори дейилади?

Кейинги саҳифаларда тарих оқимини ўзгартирган, Ислом умматининг муҳтарама аёллари ҳақида сўз юритамиз.

Ат-Туробийнинг

"Ислом умматининг 100 буюк шахси" китобидан