«Ўтмиши кўмилган миллатнинг истиқболи ҳам зулмат пардаси остидадир».
Ҳа, можор олими Ҳерман Вамберининг ўтмиши кўмилган миллат ҳақидаги гапларини айниқса бугун — фуқаро ва уламоларимизнинг деярлиси яқин ва узоқ тарихимиз хусусида ўта юзаки тасаввурга эга бир даврда эслаш жуда ўринлидир. Мозийдан бехабарлик кечаги ҳам бугунги авлодни бир мунча синдириб, маънавий қашшоқ ва кучсиз, юртига, миллатига, истиқболига бефарқ қилиб қўйганди. Хайриятки, элимиз бу кунга келиб у мудроқ, муте, қўрқувпараст руҳий муҳитдан қочмоққа, қутулмоққа тутинди. Шунинг учун ҳам бугунда ёшу кекса бирдай сиёсатга, иқтисодга, маданиятга ҳавасманд бўлиб қолди, миллий урф-одатлар, бойликлар ҳақида қизишиб ўйлай бошлади. Баъзилар эса, келажакка—зулматли бир парда қоплаган тун каби ҳозирда мажҳул бир бўшлиққа каловланиб тикилганча каромат қилмоққа уринади. Афсуски, истиқболни аниқ, тиниқ билимга эришмасдан туриб тасаввур этиш мумкин эмас. Дейликки, бугунги жумҳуриятимизда яшаётгаи авлоднинг ота-боболари олти минг йиллик тарихга, маданиятга эга; аждодларимиз ўтмишда кўп даврларда ҳукмронлик ҳам қилганлар, ҳукм остида ҳам бўлганлар; шунга қараб миллий ривожланиш ва таназзул пайтлари ҳам рўй берган. Биз кечмишда ер бойликларимиз, чегараларимиз, элимизнинг нуфузи, қўшни мамлакатлар билан сиёсий ва иқтисодий алоқалари, машҳур кишилари, айниқса, миллатни жаҳон миқёсида шуҳратлантирадиган буюк шахслари ҳақида асосли бир қарорга келмасдан туриб, барибир, келажакда ҳаётимиз қандай бўлишини тасаввур қила олмаймиз.
Менимча, келажакка фақат ўтмиш йўл кўрсатади, у йўл бугуннинг кўксидан ўтади. Бугунги кун мустаҳкам, қудратли бўлса, ўтмиш ва келажакнииг оғир кўпригини кўтара олади.
Халқимизнинг бутун борлиқ умри ўтадиган ана шу кўприкнинг бунёдга келиши учун, унга томон бориш учун йўлкўрсаткичлар керак, тарих ҳақида билик зарур. Асл ота юртлари эски Туркистон бўлган можорлар (венгерлар-хунгарлар — хун эрлар — Т. Қ.) олими Ҳерман Вамбери, унинг «Бухоро ёхуд Мовароуyнаҳр тарихи» китоби ҳам ана шундай йўлкўрсаткичлардан биридир.
Бу китобнииг русчага Аркадий Павловский таржима қилгаи нусхаси Тошкентдаги Алишер Навоий номидаги кутубхонада сақланаётган «Туркистон тўплами»нинг 70—71 жилдларидан ўрин олган. Биз журналда эълон қилинган парчаларни тайёрлашда шу китобдан ҳам фойдаландик, асосан эса, 20-йилларда Бухоро Халқ Маориф Назоратининг нашриёти ташаббусига кўра ўша русча таржимадан Фотиҳ Каримий ва Бурҳон Шараф туркчага ўгирган икки жилдликка (Москва, 1924 йил, эски имломизда) суяндик.
Маълумки, Ҳерман Вамберининг туркий халқлар ҳаёти ва исломга оид илмий, адабий, сиёсий-тарихий ва тилга мансуб йигирмадан ортиқ асарлари бор. Қисқаси, биз бу ўринда Вамберининг «инглиз жосуси» экани ҳақида сўзлашни ортиқча биламиз ва Фотиҳ Каримийнинг шу сўзларини таькидлаш билан кифояланамиз: бу олим «сиёсий фикри жиҳатидан осуда очиқ турк мухлиси, инглиз тарафдори, Русия мухолифи эди, шунга кўра подшоҳлик Русияси қошида ғайримақбул кишилар жумласидан саналар эди». Аммо олимга нисбатан шундай қарашлар мавжудлигидан қатъи назар, унинг «История Бохари или Трансоксаний» асарини 1873 йилда Авлиё Питер шаҳрида таржима етилиб тарқатилгани ва бизгача етиб келгани ноёб зикрдир.
Таржимои А.Павловскийнинг «Сўзбоши»сидаги фикрлари ҳам ҳақиқатга тўғридир: муаллиф Вамберининг айтишича, бу асар оврупалик маълумотли омма учун Трансоксания — Мовароуннаҳр мамлакати ҳақидаги биринчи тарих бўлиб қолади. Чунки Вамбери бу китобни ёзишда асл манбалардан, турк, мўгул, араб, форс тилидаги тарих китобларига бу ўлкага қилган саёҳати давомида кўрган ва ўзи тўплаган қўлёзмалардан фойдалангаи. Таржимон бу ўлка темурийлар салтанати таназзулигача Мовароуннаҳр дейилган ва сўнгра, ўн олтинчи юз йилликдан Бухоро хонлиги дея шуҳрат топганинн айтиб, шундай дейди: «Эта страна, знаменитая уже в древности и достигшая полного величья при Тамерлане, избравшем Самарканд столицею своей колоссальной империи, до сих пор оставалось для истории почти совершенно новым, нетронутим полем».
Бу китобнинг фойдаси, фазилатлари хусусида кўп гапириш мумкин. Аммо унда маълум жузъий нуқсонлар ҳам йўқ эмас. Зотан, бу табиий ҳолдир, чунки муаллиф неча минг йиллик тарихни китоблардан ўрганиб, ўзи бошқа миллатга ва бошқа миллий мушоҳада тарзига эга бўлгани ҳолда, ҳукмрон бир муҳит вакили ўлароқ бу асарни баҳолиқудрат битган. Асарни иашрга тайёрловчи Сирожиддин Аҳмад ҳам, уни таҳрир қилиш ва туркча, русча нусхаларга солиштириш жараёнида мен ҳам, шу жиҳатларга имконимиз етганича эътибор бердик.
Ўқувчининг миллий туйғуларига, иззат-нафсига тегадиган баъзи ибораларни, жумлаларни атайлаб тушириб қолдирдик, баъзиларини мантиққа, илмий асосга суяниб ўзгартирдик.
Масалан, туркча нусхадаги «Арабларнинг ҳужуми ҳам қабули ислом» боби шундай
бошланади: «Улуғ ислом юртининг амодлари ғарбий Осиёда инишо қилунғондан сўнгуқ араб қаҳрамонларининг ғолиб фирқалари Искандари кабир йўли билан Мовароуннаҳрга келуб кирдилар».
Русча таржимада эса бундай: «Едва только были воздвигнути столпи исполинского здания ислама в западной Азии, как пободоносише отряди арабских искателен приключений вторгнулись в Трансоксанию по следам великого Македониянина». Кўриб турибсизки, туркча нусхада бундан кейин кўп ўринларда учрайдиган «қаҳрамон араб», умуман, арабларни улуғлаш русча нусхада йўқ; мен Вамбери китобининг асл нусхасини ўқий олмаганим учун айни пайтда фақат бир фараз билан чекланаман: Вамбери китобини ёзишда араб муаллифларининг, асосан мусулмон шарқи муаллифларининг асарларидан фойдаланган ва улардаги арабларни мадҳ этиш унга кўчган. Шу боисданми, русча ва туркча нусхаларда ҳам Мовароуннаҳрга—Туронга бостириб кирган араблар «қаҳрамонлар» деб, бу юртнинг эгалари, юрт ҳимоячилари эса «душман» деб талқин қилинади. Қутайба «энг илк аввал Байканд шаҳрина қарши юрди. Ул, саҳро ҳаволисина еткач, онда душмам аскарини тасодиф этди. Душман аскари сом жиҳатинча Қутайба аскариндан бик кўб зиёда эди». Русчадан ҳам бу мантиқий хато такрорини кўрамиз:
«...дойдя до окраин степи, нашел там неприятельские силы». Шунга кўра, биз «душман» сўзи ўринга баъзи ўринларда туронликлар, турклар ибораларини қўлладик.
Баъзиларда шундай саволлар ҳам туғилар, балки: нега энди бу асар асл нусхадан ёки русчадан эмас, айнан туркчадан фойдалаииб тайёрланди; нега эндн буни биз таржима дейишимиз керак ва ҳоказо. Биринчидан, қайси нусхадан фойдаланиш ҳар бир ижодкорнинг ёки ижодий маҳкаманинг хос ҳуқуқидир, иккинчидан, русча нусхада жуда кўп исмлар, атамалар нотўғри берилганки, бу шубҳасиз, таржимонни чалғитар эди (масалан, «Темур тузукоти» сўзини «Тюцюкат — и — Темур» деб. Чингиз ясоқларини «язау Дженгиза» деб ёки машҳур форсча иборани «Амеден у кенденд у зухтенд у куштенд у бурд-денду рефтенд» деб берилган; ҳолбуки, «омадан ва кундан ва...»). Энди бу асарни тайёрлашда туркчадан таржима қилинганига келсак, биз юқорида келтирган парчалардан кўриниб турибдики, Ф. Қаримий ва Б. Шараф нусхаси айнан олинса, бугунги ўқувчи учун усмонлича, татарча сўзлар, форсий ва арабий иборалар ниҳоятда қийинчилик туғдирар эди. (Шу ўринда битта мисол келтирмоқчиман: «...аввалги Мовароннуҳр шул қадар душмиш ва шул қадар қизғонч бир ҳолда қолмишдирки, инсон эски жўғрофшоннинг лек муболағали ўлдуқларини ёхуд ялан сўйладикларина ишонмоқчи бўладир. Ҳукумат муқаррий, уламо маркази ҳам бир хийли тижарат ва саноат ўрни ўлан Бухоро ҳозиринда кўб ўлса 30 минг нуфузли ва Осиёнинг энг пис ва сиҳат учун энг зарарли бир балдасидир». 1 жилд 31-32-бетлар). Шуни ҳисобга олиб, биз асарни туркчадан айнан «таржима» қилиб, ўзбек тилига мослаштириб, матндан эркин фойдаланган ҳолда китобда эълон этдик.
Вамберининг асарида шундай гаплар борки, менимча, улар аслида босқинчилик сиёсати манфаати учун айтилгандек туюлади. Масалан, Турон халқларини, қавмлари ва уруғларини бир-бирига қарши қўйиш учун у бир ўринда, мўғуллар Самарқандга бостириб кирганида, босқинчиларга ерли турк ва қанғли қавмларииинг қўшилиб кетганини айтса, арабларнинг Бухорога босқин даврида, ўшанда аҳолиси асосан турклар ва тожиклар бўлгани учун (бир оз ҳушёр тортиб, оврупалик мустамлакачилар бу юртга кўз тиккан замонларда ҳам аҳоли таркиби шундай эканини ва уларни бир-бирига қарши қўйиш ерлиларни кучсизлантиришга олиб келишини, бу эса босқинчиларнинг айни муддаоси эканини ўйланг) шундай ёзади: (русчада) «Гусейн тот час двинулея Бохору, которой жители по большой части таджики, во все времени извествне за трусос, вишли против него, хорошо вооруженнне...» Туркчасида: «Ҳусайн тулўқ соат Бухороға ҳаракат этди. Онинг аҳолиси аксарият тожиклар бўлиб, жабинлик ила машҳурдирлар. Алар қуролланиб, Ҳусайн аскарина қарши чиқдилар...» Биз бу гапларни икки карра гижгижловчи маънога эгалиги учун ҳам китобда бермадик. Биринчидан, ҳеч бир қавмни, миллатни қўрқоқлиги билан машҳурдир деб бўлмайди. Иккинчидан, бу ердаги бу қавм Бухоро аҳолисининг аксариятини, буниси озчилигини ташкил этарди, деган сўз ҳам аниқлик киритишга муҳтож. Зотан, Вамберининг ўзи ҳам, барча форспараст гуруҳлар кўп таъкидлаган гапни такрорлаб, Мовароуннаҳрнинг маданий қисми «эрон унсурлари» дейди ва жумладан, савдо ва ҳокимият ишлари маркази бўлган Бухоро шаҳрига тожикларнииг кўпроқ йиғилиши ўша муҳитда табиий ҳол эканлигини ва бу ўринда Бухоро мамлакатига кирувчи бошқа вилоятлару қишлоқларда, саҳро яйловларида асосан кўп сонли турк қавмлари яшаганини эсдан чиқарган.
Бу ҳолатда ҳам шу икки қўшин, бир-бирига халқ ва миллат сифатида тақдирдош, қисматдош бўлган тожиклар ва турк қавмлари ўртасига нифоқ солишнинг кўринмас ипларини сезиш мумкин. Шунинг учун ҳам бундай гап сўзлар Вамберининг биз китобда берган тарихии ҳикояларидан олиб ташланди.
Бу каби қусурларидан қатъи назар, Вамберининг асари қимматли тарихий маълумотларга тўла. Айниқса, унинг берган изоҳлари ҳам илмий асосли, ҳам тарихан мароқлидир. Биз китобда фақат матннинг ўзини бердик, изоҳлар кўплиги ва мураккаблиги, бошқа тарихий манбалар билан солиштиришни тақозо этгани туфайли, уларни тушириб қолдирдик. Шу боисдан Шайбонийхон шахси ва умуман, ўзбекларнинг миллий хусусиятлариии очиқловчи бир изоҳни тўлалигича келтирмоқчиман. Шайбонийхон Бурга Султонни йўлдан олиб ташлаш ҳокимиятни мустаҳкам эгаллашдаги қилинадиган ишлардан бири эканини сезгач, қатъий ҳаракат бошлайди.
Бурга Султон саройига қишда, қаҳратон совуқда кутилмаганда босқин ясаган ўзбеклар уни қочириб юборадилар. Саройда қолганлар қатл этилади. «Тонг очилғондан сўнг Шайбонийнинг одамлари яралануви маълум бўлғон Бургани изларга бошладилар. Қор устина томуб боргон қон асарини кўрдилар, бу қон излари ўрмон ичина боруб кирди. Шунинг бўйинча боруб, ниҳоят, ёрали бир аскар тобдилар. Ким эканини сўрағанлари вақт ўзининг Бурга Султон бўлғанлиғин сўйлади. Шайбоний онинг Бурга эмас, балки Бурганинг ходими Мунгабий бўлғонини билиб, сен нечун ўзингни Бурга Султон деб сўйладинг, деди. Бунга қарши Мунгабий: «Подшоҳ, мен Бурга билан бирликда ўсдим, онинг экмактузини ошладим, сенинг одамларинг они изладикларини билганим вақт онинг ҳаётини қутқармоқ учун ўзимни фидо этарға, онга таъйин этилган ўлим ўқини ўз кўкрагимга олурға қарор бердим. Энди ихтиёр сизда, тиласангиз нишлангиз» деб жавоб берган. «Шайбоний хейли бир олижаноб зот бўлғонлиқдан бу номусли одамга зўр мукофот беруб, озод этган. Лекин сўнгра Бурга топилиб, қатл этилган. Бу ўринда Шайбонийнинг шафқатсизлиги билан баробар ниҳоятда олижаноб, садоқатни қадрловчи инсон экани, шунингдек, Мунгабийнинг мард, тўғрисўз, эски турклардаги каби садоқат эгаси экани, хуллас, икки шахснинг миллий хусусиятлари аён бўлмоқда.
Вамбери яна бир изоҳида, Қутайба Турон аскарларини куч билан енга олмаслигини билгач, ҳийлага ўтгани ва бирлашган турк, сўғд аскарлари ичига айғоқчи юбориб, фитна тарқатганини ҳикоя қилгач, ўша жосуснинг «асли эронли Тиндир» (русчада «это бил собственный шпион Кутейбе, по имени Тендер, родом Перс») эканини айтади.
Вамберининг бу китобидаги муҳим маълумотлардан бири шуки, у Темурнинг отасининг исми (ҳозиргача буни барча русчадаги ва ўзбекчадаги китоблардан Тарағай деб нотўғри ёзилиб келинмоқда — Т. Қ.) Тўрғай эканини айтади «Темурнинг отаси Тўрғай (бидбилдик) барлос уруғининг бошлиғи эди» дейди ва изоҳда айтадики, Вайлнинг ўқиганича Тарағай эмас (русчадан ҳам «Отец его Тургай (перепель) бил главою Берлас... Не Таргай, как читает Вейл») дейди. Ҳақиқатан ҳам, Вамберининг фикри тўғри. Чунки Тарғай, Тарағай сўзининг маъносини шундай деб ёзганлар изоҳлашмаган. Вамбери ҳам бу ерда нега Тўрғайлигига изоҳ бермаган.
Эски турклар тарихидан маълумки, ота-боболаримиз исломиятдан аввал будда динига, Кўк динига (шаманизм) мансуб бўлганлар, уларнинг тотемлари ҳайвонлар ва қушлар бўлгани ҳам маълум. Шу жиҳатдан қараганда, шунингдек, Темур даври ва ундан кейин ҳам исломдан аввалги эски турк одат ва анъаналари сақланиб қолганини, хусусан, исломийлашган турклар ўзларша бир арабий исм билан бирга битта эски турача исм ҳам қўйганларини эсласак, нега Тўрғай деб аталгани англашилади.
Вамберининг бир изоҳида кўрагон сўзи (биз ҳозиргача ўрганганимиз «куёв эмас — Т. Қ.) гўзал маъносини билдириши, кўрагон-кўркли, кўркам экани айтилади. Муаллиф «Темурнинг уруғи барлос бўлган, аммо оила тармоғи кўрагон»дир дейди. Демак, Темур барлос қабиласининг кўрагон — кўркам уруғидан бўлган. Ҳозирда Шаҳрисабз ва бошқа ерларда яшовчи барлос қавмига мансуб кишиларнинг кўркамлиги ҳам олимнинг бу фикрини тасдиқлайди. Кўрагон сўзини мўғулчага боғловчиларнинг асл нияти, менимча, Темур салтанати ва юришлари даврида анча-мунча тарихий алғов-далғовларга дучор қилинган элларнинг вакиллари бўлмиш, хусусан, араб ва форс муаллифлари ва уларнинг асарлари таржимаси воситасида Оврупага ҳам ўтган бир томонлама, қусурли маълумотлардир. Темурнинг «мўғул наслиндан бўлуви ҳақинда Мирхонд, Шарафиддин, Вайл, Ҳоммер ва бошқа мусташриқларнинг ривоятлари икки мартаба ёлғашдир». Вамбери бу фикрини ва «Темурнинг Қорачар нўён наслиндан бўлуви бўш ҳикоя»лигини, Чиғатойнинг унга ўхшаш вазири бўлганлиги тўғрисидаги сўз «Жаҳонкушой»да йўқлиги, аммо Рашидиддин, Мирхонд ва бошқалар маълумотларни «Жаҳонкушой»дан олганликларини. тасдиқлайди. Темурнинг наслини мўғулларга боғлаган бизнинг замон тарихчилари ҳам шу адашишнинг ихтиёрсиз қурбонлари ўлароқ асоссиз сўзларни такрорлаб юрганликларини ана энди тушунса бўлар, деб ўйлайман.
Можор олимининг «Темур тузуклари» ҳақидаги бир изоҳи ҳам мароқли тузук сўзининг асли эски туркчадаги тутсуқ (арабча низом) маъносидадир; бу сўзга арабча кўплик қўшимчасини қўшиб, «тузукот» ясалган. Олим яна бир изоҳида «Темур тузуклари»нинг асл чиғатойча нусхаси Яман волийси Жаъфарнинг китобхонасида сақланишини айтади. Агарда бугунги ўзбек олимлари шу асл китобиинг факсимиль нусхасини ишлаб чиқиб, эълон қилсалар, тарихий нашрларимиз йўли бир мунча ёришар эди.
Маълумки, Амир Қозғон билан Темурнинг отаси Тўрғай ўртасидаги муносабат жуда яхши бўлган, шунинг учун Амир Қозғон Темурга мурувватлар кўрсатган, қўшинига мингбоши қилиб олган; сўнгроқ Темурга ўзининг неварасини — ўғли Салойнинг қизи Улжой Туркон Хотунни олиб берган. Шу Салой сўзига Вамбери бир изоҳида алоҳида тўхталиб, бу исмни бир неча оврупа олимлари нотўғри талқин қилганини, нотўғри ўқиганинн таъкидлаб, салой эски туркчадаги ватан сўзидир, дейди. Ҳақиқатан ҳам, салой сўзи исм сифатида бугун ҳам кўп учрайди, фақат биз уни арабча Салоҳиддин, Солиҳ сўзининг бузилган шакли деб қараб келганмиз.
Темурнинг оқсоқлиги масаласида кўп нотўғри гапларни ўқиганмиз. Бу бўҳтонлар буюк Темурнинг шавкатига қасддан қилингандир. Маълумки, Темур Сейистонга ҳужум пайтида жангда мажруҳланиб, кейин оқсоқ бўлиб қолган. Суриялик олим Аҳмад ибн Арабшоҳ эса, ичидан тўқиб, Темур қўй ўғирлаб бораётганда, қўйнинг оғирлигидан йўлда оқсоқланиб юрган ва шунинг касрин Оқсоқ бўлиб қолган, дейди. Вамбери шу бўҳтонни фош этиш баробарида Темурни «татар жаҳонгири» деб (русчада ва туркча нусхаларда ҳам) ўзиям янглишиб кетади.
Вамбери, умуман, бу китобида турк иборасини қўллаш ўрнига кўп ҳолларда татар сўзини ишлатадики, бу, менимча, олим мансуб муҳитда бу истилоҳ истеъмолда бўлганини таъкидлайди, акс ҳолда, шарқий Туркистон ҳақида сўз кетганда, русча нусхада «Китайская Татария» деб ёзилмасди, туркчада эса «Туркистон Чини» деб берилган.
Вамбери Темур шахсини иложи борича тўғри акс эттиришга интилган. Бу унинг ҳодисаларга, шахсларга берган изоҳларидан ҳам маълумки, баъзиларини мисол тариқасида келтираман. Биринчи жилдннпг 243-бетидаги изоҳда айтилишича, Темур бори 243 қаҳрамон билан Ҳусайннннг 12.900 кишилик аскарига ҳужум қилиб, қалъани олиб, рақибларини қувиб юборган. Аввало Темур аскарлари қоронғи бир тунда аста-аста қалъа деворига миниб, соқчиларни ўлдириб, ҳимоядаги аскарларни забт билан ўраб-қириб, қувиб, мислсиз жанговарлик кўрсатганлар. Яна бир гап: Темур барча ишларни маслаҳатлашиб, қурултой чақириб ҳал қилгани кўп айтилади. Балхдаги қурултойда Шайх Муҳаммад, Баён Сулдуз... амир Зиндаҳашм қатнашадилар; олимнинг изоҳлашича, Знндаҳашм аввал Темурга қарши кўп марта исён этган, ҳамиша мағлуб бўлган. Кейинроқ эса, Темурнинг муруввати ва олижаноблиги туфайли, Зиндаҳашм унга хизмат қилиш баробарида, юксак мартабаларга эришган.
Вамбери тарафкашлик қилмасдан, Ибн Арабшоҳнинг «Темур Чингизхоннинг ясоқларини Қуръондан юқори кўрарди», деб ҳақсиз айблашини ҳам тўғри таъкидлаб, аслида, ислом ташкилоти аскарин идорадан кўра руҳоний идорага тадбиқ этилиб ясалганини, мўғул ясоқлари эса давлатни тутиб туришда, ҳимоялашда кучли жанговарликка эгалигини айтади. Назаримда, Вамберининг бу қараши бутунда ҳам кўп кишилар, давлат ташкилоти диний бўлиши керакми ёки аскарийми, деб баҳс юритаётганлар билиб қўйса арзийднган муҳим фикрдир. Ҳақиқатан ҳам, бир давлат руҳоний тараққий асосида жамият қурса-ю, ёнидаги қўшни давлат аскарий тараққийга эга жамоадан иборат бўлса, руҳоний ташкилотли давлат ўзини қандай ҳимоя қилади? Амир Темур бу масалаларни ўз даврида теран ўйлаган ва ўз салтапатини ҳам эски турк давлатчилигида бўлганидек аскарий тартибларга ва ҳукмрон ислом руҳоний ташкилотига асосланиб қурган. Хуллас, Вамберининг бу китоби ўқувчилар ўртасида кескин мулоҳазалар уйғотиши табиий. Уни илмий тадбиқ этиш эса олимларимизга ҳавола.
Тоҳир Қаҳҳор
АРАБЛАРНИНГ ҲУЖУМИ, ИСЛОМНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ҲИЖРИЙНИНГ 46—96 ЙИЛЛАРИ (666—714)
Улуғ исломнинг таянчлари Ғарбий Осиёда барпо қилингандан кейин арабларнииг ғолиб қўшинлари буюк Искандар йўли билан Мовароуннаҳрга кириб келдилар. Зиёд бин Абу Суфён 46 (666) йилда лашкарбоши Робиаъ бин ал Ҳорисни Ироқдан Хуросонга кўчирди.
Сосонийларнинг энг сўнгги подшоҳининг фитнаси ила ҳосил бўлган паришонликдан фойдаланиб, араблар Шарқий Эронда ўзининг йўлида учраган ҳар нарсани дуч келган жойда хароб этди ва ғолиб байроғи билан Балхга кириб борди. Бу шаҳар Мовароуннаҳрнинг жанубий дарвозаларидан бири саналади. Бу ерда туриб, Сўғдиённинг бойлиги ҳақидаги хабарларни эшитган, ғалаба ва ўлжага нақадар суқ бўлган арабларнинг бу ўлжага кўз тикиши табиий эди.
Улар аввало фатх этиш режалари билан Сирдарё бўйларигача келдилар. Буларнинг муваффақиятлари нақадар катта, қўлга киритган ўлжалари нақадар кўп эканини шундан билиш мумкинки, Зиёднинг вафотидан тўрт йил ўтгандан кейин ҳам (у 50 (670) йилда вафот этди) унинг ўғли Убайдулло Муовия Бухорога яна қўшин юборди. Бу иккинчи ҳужум жиддийроқ суратда ўтди. Убайдулдо бин Зиёд энг қадимги савдо маркази ва жуда бой пойтахт бўлган Байканд шаҳрига тажовуз қилиб, уни узоқ қамал этганидан сўнг босиб олди. Бу 53 (672) йилнинг охири эди. Хотун подшоҳ турк аскарларини ёрдамга чақирди. Араблар ўзларининг манжанақлари билан шаҳарни тамом қамал қилгандан кейин Бухоро подшоҳига ёрдамга келувчи турклар Убайдулло бин Зиёдга орқадан ҳужум қилдилар. Убайдулло мудофаада туриб, бу юртликларга кўп зиён етказгач, Бухорони қамал қилишдан воз кечиб, Марвга қайтишга мажбур бўлди. (Табарийнинг ёзишнча, Убайдулло Тошкентгача келган.)
Мусулмонлар бу ердан жуда кўп хазина, қуроллар, кийимлар, олтин-кумуш нарсаларни ўлжа олдилар. Булар орасида Хотун подшоҳнинг ноёб жавоҳир билан безатилган этиги саҳройи арабларни ниҳоятда ажаблантирди. Бу йигирма минг дирҳамга баҳоланган эди. Улар орқага чекиниш пайтида, йўлда қасос учун жуда кўп қарияларни ўлдиришган, ҳаттоки дарахтларни кесиб ташлашган эди. Араб тарихчиси шундай ёзади: «Хотун подшоҳ Бухоро ўлкасини хароб бўлишдан ва хавфдан қутқариш учун Убайдулло билан сулҳ тузиб, унга ҳар йили бир миллион дирҳамдан тўлаб туришга ваъда берган» эди.
Лекин биз кўрамизки, бу воқеадан уч йил ўтар-ўтмас араблар Саъид бин Усмон қўмондонлигида Хотун подшоҳга қарши такроран ҳужум бошладилар. Хотун подшоҳ Убайдулло билан сулҳ аҳдига вафо қилиб, арабларнинг қўмондонига хирож юбориб кўрди, аммо тадбирлари фойда бермади. Саъид ўз халқининг аҳдига вафо қилмади. Хирожларни қайтариб юборди ҳамда ҳеч бир маъносиз равишда Бухорога бориб етди. Уз раъиятининг итоатсизлиги туфайли содир бўлган кўпгина жанжаллар оқибатида заифлашиб қолган Хотун подшоҳ бу сафар душман билан жангга кириша олмади. Сулҳ тузди. Саъид ўзи кетган вақтда ишонч қозониш учун гаров сўради. Хотун подшоҳ оғаларидан саксон кишини унга гаровга берди. Шу билан ўзинннг энг қўрқинчли ташқи душманларидан халос бўлди. Сулҳ ахд қилингандан кейин мағрур араб Хотун подшоҳни ўзининг лашкаргоҳига келишини талаб қилди.
Фавқулодда гўзал бўлган Хотун подшоҳ жуда аъло ва зийнатли кнйимларда шавкат билан бориб, арабни қаттиқ таассуротга солди. Унинг юраги ишқ ва орзу билан тепди ва бу ҳар иккисининг орасида муносабатга сабаб бўлди. Бу воқеа қўшиқларда куйланиб, уни Бухоро халқи бир неча асрлар мобайнида айтиб юрди. Бухоро шу йўл билан олингач, Саъид Шарқ тарафга, Сўғдиёнга ҳам Самарқанд шаҳарларига ҳужум қилди. Уша пайтда Самарқанднинг подшоси йўқ эди. Уни Сўғддан тайин этилган турк тархони идора қилнб келган. Араблар ҳужум қилиб, Самарқандни ҳам эгалладилар. Саъид орқага, Хуросонга қайтганда, Бухорога киргач, бухороликлар ундан гаровларни қайтариб беришни сўрашган. Саъид буни Амударёнинг нариги қирғоғига чиқиб олгандан кейин қайтаришга ваъда берган. Ундан сўнг бу ишни Марвга бориб етгунча кечиктирган, сўнгра гаровга олинганларни Нишопурда озод қилишни ваъда қилган. Нишопурда эса Куфада озод қиламиз, деб айтган. Шундай қилиб, Мовароуннаҳрнинг мўътабарлари Зарафшоннинг гўзал соҳилларидан ясси Арабистон саҳроларига ғанимат-ўлжа бўлиб борганлар. Саъид Мадинада уларнинг қиличларини, жавоҳиротли камарларини, кийимларини шилиб олиб, у мағрур бекзодаларни қулларга айлантирган. Лекин бу воқеа уларни қаттиқ ғазаблантирган ва улар қасос олиш учун Саъиднинг саройига ҳужум қилиб, уни саройда қатл қилганлар, ундан кейин ўзларини ҳам ўлдирганлар. Бу воқеа Язид бин Марвон халифалиги замонида бўлган эди.
Бойиб қайтган араблар узоқ Сўғднинг ажойиботи ҳақида сўзларини қавмдошларига айтиб тугатгунларича, Бухорода араб ҳокимига қарши исён кўтарилади. Саъид ўрнига Хуросонда амирликка тайинланган Муслим бин Зиёд кўп аскар билан Амударё ёқасига сафар этишга мажбур бўлади, Хотун подшоҳ ёрдамга яна турк курашчиларини чорлайди. Туркистон шимолидан 120 минг турк ёрдамга етиб келади. Лекин араблар туркларнинг сонини ҳамда вазиятини ўрганиб бўлгунча ҳужумни кечиктирдилар. Муслим бин Зиёд ўзининг яқинларидан аскарбоши Маҳлабга туркларни исткишоф (разведка) қилишни топширди. Маҳлаб бу ишга бошқа бировни, унчалик катта амалдор бўлмаган бир кишини юборишни маслаҳат солди. Лекин Муслимнинг иккинчи мартаба фармонидан сўнг бу ишни бажаришга киришди. Ҳар бир қисмдан бир нафардан аскар олиб, тунда яширин равишда йўлга тушди. Иккинчи кун эрта билан Муслим ўз аскарларига Маҳлабни юборганлигини эълон қилди. Араблар бу ишдан ташвишга тушиб: «Сен амир Маҳлабни ўлжаларни олиш учун юборгансан. Агарда жанг қилиш керак бўлса, энг олдин бизни юборар эдинг» деб айтдилар. Жуда кўп одамлар ҳирс ва пнтизомсизлик билан Маҳлабнинг ортидан кетдилар ҳамда уни қувиб етдилар. Маҳлаб уларга деди: «Сиз бизни ночор этдингиз. Биз бу ерга хуфя (тил) олиш учун келган эдик. Сиз бизни душманга сездириб қўйдингиз. Энди иш ёмон бўлиши мумкин». Шундай бўлсада, Маҳлаб хотиржамлигини йўқотмади. Ўзининг ёнидаги аскарларини қўшиб 900 кишини санади. Аскарлар сафга тизилиб улгурган соатдаёқ турклар майдонида жангга ундовчи бурғу товуши эшитилди. Улар дарҳол ҳужум этиб, араблардан 400 кишини қиличдан ўтказдилар, бошқаларини қочишга мажбур қилдилар. Маҳлаб ўзининг бир ҳовуч кишилари томонидан ўраб олинди ҳамда ушбу ғоятда қўрқинчли ҳолда у бир наъра уриб қичқирди. Наршаҳийнинг ривоятича, унинг товуши ярим фарҳас узоқликдаги араблар лашкаргоҳига эшитилади. Ўша заҳоти Абдулла бин Жадон қўмондонлигида бир қисм аскарлар унга ёрдамга етиб келиб, жангга киришадилар. Маҳлаб ҳамда йўлдошлари ўз аскарларини кўргач, яна охирги кучни йиғиб жангни давом эттиради. Турклар мағлуб этилгач, ҳар бир араб аскарига 10 минг дирҳамдан берилади. Бу аҳволда Хотун подшоҳга таслимдан бошқа ҳеч бир чора қолмайди. У сулҳ тузади. Араблар Марвга қайтиб кетадилар. Аммо бу қайтиб кетиш хароб бўлган Мовароуннаҳрни тинчлантириш учун эмас, балки бу тўрт мартаба ҳужумдан сўнгра такроран ҳужум қилиш учун эди. Бу дафъа ҳужумда амир ўзининг тадбиркорлиги, ғайратлилиги билан кўҳна эрон маданияти бешигини тамом сўндириб, араб пайғамбарининг таълимотини энг узоқдаги Тяншан тоғларигача тартиб этишга муваффақ бўлди.
Бу амир — Қутайба ибн Муслим эди. Ҳажжож 86 (705) йилда унга Мовароуннаҳрни фатҳ қилишни топширди. Эндиликдаги мақсад — туркларнинг бу ўлкасини талон-тарож қилиш, чекиниш ҳақида ўйламасдан, мамлакатни тамоман бўйсундириш ва мусулмон этиш эди. Қутайба бу йўлда аввало жанубдаги энг биринчи қалъа — Балхни фатҳ этишга қарор қилди. Узининг Марвда йигилган аскарларини Қутайба ваъз ва насиҳат ҳамда қуръон тиловоти билан тегишлича ҳозирлагандан сўнг, минбардан тўғри ўзининг сафар отига минди. Шундан жангга кетди. У қадимги Бақтрияга бориб етар-етмас, Балх аҳолиси унпнг истиқболига чиқдилар, уни ҳурмат ва таъзим ила ўзларининг шаҳарларига олиб кирдилар. У шаҳарда халифанинг ҳокимиятини қарорлаштирди. Кейин Амударё орқали айланиб, ҳозирги Чоржўйдан ўтиб Марвга қайтди. Шу ердан 87 (705) йилда Мовароуннаҳрни истило қила бошлади. У энг аввал Байканд шаҳрига қарши юрди. У саҳрода бир манзилга еттач, турк аскарлари билан тасодифан тўқнашди. Турклар лашкари сон жиҳатидан Қутайба аскаридан кўп эди, шунинг учун улар тарафидан қаттиқ мухосара қилинди. Шу сабабли бир неча онлар ундан ҳеч бир хабар бўлмади.
Ҳажжож аълон калиматуллоҳ учун жиҳод қилиб, хавфли ҳолга тушган мужоҳидлар учун нажот тилаб дуо қилурга бутун аҳли исломни даъват этди. Бинобарин Қутайба ҳалокатдан қутулди. Туркларнинг нақадар кўплиги ҳам, Ҳажжожнинг вафоти ҳақнда ёлғон тарқатган бухороликларннпг ҳийла ва макрлари ҳам унинг темир каби собитлигини синдира олмади. У турклар билан жангга киришиб, бир кунлик урушдан сўнг уларни енгди. Буларнинг бпр қисми қочдилар, бир қисми эса метиндек қаттиқ бўлган Байкандда яшириндилар. Бу вақтда қалъа қамал қилинди. Бу қамал даврида араблар кўп талафот бердилар. Уларнинг ўн беш кунлик жанглари бекор кетди. Шундан кейин қалъанинг девори тешилди. Қутайба қалъага биринчилар сафида борган ва шаҳид бўлгаш кишиларнинг болаларига катта мукофот ваъда қилди. Бу ваъда таъсир этиб, араблар қалъани ишғол этдилар.
Лекин Қутайба шаҳардан кетгач, Байканд аҳолиси исён кўтаргани ҳақидаги хабарни эшитди. У ерда воли (ноиб) этиб қолдирилган Варқа бин Насрудбахоли ҳамда унииг ёнида бўлган мужоҳидлар қатл этилган. Тўғри, араблар бу балони ўз бошларига ўзлари солишган. Варқа байкандлик бир одамнинг икки гўзал қизини ҳақорат этган, бу одам ўз оиласининг масхара қилингани учун қасос олиб, Варқага қилич урган. Шундай бўлсада, Қутайбанинг ғазаб ва ғалаёнига ҳеч бир ҳад ва чегара бўлмади. У шаҳарга қайтиб келиб, ҳаммаёқни бузиш ва ғорат қилишга буюрди. Қилич ушлашга қодир эркакларнинг барчасини ўлдиришга, хотин-қизларнинг барчасини асир олишга буйруқ берди, ҳатто туркларнинг бир кўзи кўр сардорига ўз хунини тўлаб, омон қолишга ҳам рухсат бермади. Ривоят қиладиларки, асл Байканд аҳолиси, кўпроқ бой савдогарлар, Чин ва бутун жаҳон ила савдо этувчилар бу уруш вақтида шаҳарда бўлмаганлар. Улар қайтиб келишганда, ўзларининг хотин-қизларини тавон тўлаб, араблардан қайтиб олганлар. Шаҳар сал тузалган. Яна тездан араб истилоси остида қолган харобалар ичида энг гўзал бир шаҳар пайдо бўлган. Байканд бутун Мовароуннаҳрнинг жанубий-ғарбий эшиги бўлганидан уни фатҳ этиш араблар учун муҳим аҳамиятга эга эди. Сўғд ва Ромитандан кейин знг тараққий этган бу шаҳарда фотиҳлар беҳисоб ўлжа-бойликни қўлга киритган эдилар.
Масалан, бир бутхонада 40 минг дирҳам оғирликда соф олтиндан ишланган санамлар бўлиб, биттасининг кўзлари ўрнида каптар тухумидек иккита инжу бор эди. Қутайба буларни ўлжанинг бир қисми билан бирга Ҳажжожга юборди. Ҳажжож бунга ташаккурномасида ўзининг таажжубини билдирди.
Арабистон бадавийларининг бу мағлублар тарафидан тўпланган хазиналарга нақадар очкўзлик, ҳирс билан тўхтовсиз ҳужум этганларини тушуниш мумкин. Бадавийларнинг энг орзу қилган нарсаси қурол эди. Осиёнинг бу ўлкаси қадимдан буён қуролни мустаҳкам ҳамда гўзал ишлаш билан машҳур эди. Гарчи аскарларга Байкандда ишланган қуролнинг асосий бир қисми тақсим ва сийлов қилинсада, харидор кўплигидан аслаҳанинг нархи шу қадар кўтарилдики, бир сипар 70 дирҳам, темир совут 200 дирҳам, қалқон ундан ҳам қимматроқ бўлди. Аскарлар оз эди.
Чунки Мовароуннаҳр жангларида энг муҳим мавқега эришган Бани Тамим, Бакри, Абдулқайс қабилаларининг ўзларигина аскарликка 21 минг киши (ҳаммаси бўлиб 41 минг) берган эдилар. Одамдан камчилик бўлмасада, араб аскари қуролининг кўплиги ила фахрланарлик даражада эмасди. Қутайбанинг истилосидан, хусусан, Туркистон саҳро вилоятларининг жануб тарафларини забт этгандан сўнг бошқа жойларга ҳужум камроқ уюштирилди, чунки босқинчиларга қурол ҳалиям етишмас эди. Дарвоқе, Бухоро билан душманлик муносабати вужудга келишувга Қутайбанинг ўзи сабабчи бўлди. Унинг ҳарбий режаси — мудофаа учун анчагина ноқулай бу шаҳарни энг аввал шимолдан хамда шарқдан келадиган ёрдамчи турк аскарларидан кесиб қўймоқ эди. Сўнгра эса, энг аввал Вардоп (ҳозирги Вардонзе), Ромитан ҳам Сўғддаги кичик мустақил хонликларни забт этмак эди. Унга Ҳажжож шундай ҳаракат қилишни амр этганди. Қутайба 89 (707) санада Кеш (Шаҳрисабз)ни ҳамда Нахшаб (Қарши)ни фатҳ этди. У 90 (708) йили Вардон устига юришни ният қилди. Лекин бу ниятни амалга оширмоқчи бўлганда ўзи ўйламаган қаршиликка дуч келди. Турк хонлари унга қарши тадбир кўриб ўзаро битим туздилар ҳамда бирлашган кучлари билан Қутайбани йўлда тўхтатдилар. Бу гал Бухоро атрофидаги, бутун Мовароуннаҳр ҳамда Сўғд хонлари тўпландилар. Фарғона подшоси ва Узоқ Шарқдан Хитой хоқонининг укаси, «Кўримғон» деган бир киши уларга қўшилдилар. Улар гўё умумий таҳликани ҳис қилиб, бирдашган кучлари билан араб истилосини тўхтатишга қарор қилган эдилар. Бу пайтда Вардонга етиб келган Қутайба улар томонидан тазйиққа учради. Буни Табарий жуда яхши тасвирлаб берганини кўриш мумкин. Тарихчининг ривоят қилишича, ҳар тарафдан сиқиб қўйилган араблар, қатъий мағлубият таҳликасини кўргач, уларнинг хотинлари хунук товуш билан уввос солиб, юзларини тирнадилар. Лекин Қутайбанинг таъсирчан нутқлари арабларнинг руҳини кўтарди: «Ўғилларим, олға! Бу туркларни сиз даф этишингиз керак!» деб у турли қабилаларга хитоб қилди. Унинг даъватига аввало тамим қабиласи қўшилди.
Унинг аскарбошиси жаш овар Ҳузайм, қабила раиси Вакиъ бин Абу Асваднинг амри билан бнринчилардан бўлиб майдонга кирди. Табарий айтгандай, арабларнинг бу жангда ғалаба қозонишгани шубҳалидир. Лекин шуниси аниқки, араблар бунда туркларнинг сафларини бузишга муваффақ бўлдилар. Улар бу ишни сиёсий макр билан амалга оширдилар. Жангда муваффақият қозона олмаслигига қаноат ҳосил қилган Қутайба бирлашган туркларнинг иттнфоқини бузишга қасд этди ҳамда бунга эришди. Чунки иттифоққа садоқат туркларнинг миллий хусусиятларидир. Иттифоқчилар қўшини орасида энг кўп аскарни Сўғд подшоси қўйган эди. Шунга кўра, аввало уни бошқалардан айириш ва урушдан тўхтатиш керак бўлди. Қутайба бу сиёсий фитнани ишлаб чиқишни Ҳаён Набатий номли кимсага топширди. У бир жанг пайтида, ниҳоятда яширин суратда, Сўғд подшосига «иттифоқчилар сени тахтдан маҳрум этишга қарор қилдилар», деган хабарни етказди ва мазкур режани амалга ошириш учун Қутайбанинг бу тарафдан кетишини қутмоқдалар, деди унга. Маккор араб яна бунга илова этиб: «Биз бу ерда йилнинг иссиқ ойларидагина қола оламиз. Қиш келиши билан биз иссиқ тарафларга қайтишга мажбурмиз.
Аммо сен ўзингнинг шимол тарафдан келган иттифоқчиларингни унутма. Уларни Сўғдиённинг гўзал фаровонлигидан айириб, қайтариб юбориш осон булмас. Энг яхшиси шу бўлурки, сен биз билан сулҳ тузгил. Аммо иттифоқчиларингга «арабларга Ҳажжож, Кеш ва Нахшаб орқали жуда кўп ёрдам юборибди. Мен шундан қўрқиб сулҳ туздим», дегайсан. Бу сенинг ишингга мақбул узр бўлади, аммо бизнинг хусусда комил амин бўлурсан», деди. Сўғд хонига бу қаттиқ таъсир этди. Туркларнинг хиёнатчилигими бу ёки бошқа бир чуқурроқ сабаб борми? У ўйлай-ўйлай бир фикрга кела олмади. Оқибатда ҳийлага мағлуб бўлди. Араблар билан яширин аҳд-паймон қилди. Уларга йилига икки мнллион дирҳамдан хирож тўлашга ваъда берди ҳамда дарҳол уруш ҳаракатларини тўхтатди. Бошқа иттифоқчиларни ҳам ўз жойига қайтишга мажбур этди, Қутайба тўрт ой давом этган таҳликадан шу тариқа қутулди.
Энди такрорлашга ҳожат йўқки, бу сиёсий макрнинг жазосини ҳаммадан кўпроқ Самарқанд тархони тортди. Сулҳ аҳд этишига қарамай, аҳдномага мувофиқ, бу ерда солинадиган масжидни қуришни тезлаштириш баҳонаси билан шаҳарга ғишт терувчилар ўрнига 4000 қуролли араб киритилди. Тархон бу хиёнат учун интиқом олишни истагач, араблар ҳужум қилдилар. Уни бутун тарафдорлари билан бирга қатл этдилар. Самарқанд таланди, ғорат қилинди. Сосонийларнинг энг сўнггиси Яздигарднинг қизи ҳам асирлар орасида эди. У халифа Валига юборилди. Ғанимат олинган олтин бутлар ва уларнинг жиҳозлари 50 минг мисқол оғирликда эди.
Араб аскарларига бир қанча вақтгача дам беришга тўғри келди. Шунинг учун Қутайба Марвга қайтди. Бутун қиш мавсумини истироҳатда кечирди. Сўнгра Ироқдан ҳам Хуросондан зарур миқдорда ёрдамчи аскар олиб, ёз куни, 91 (709) йилда Бухоро устига сафар қилди. Бу сафардан нияти — Бухоро учун юришларга хотима бериш эди. Наршаҳийнинг ривоятича, у вақтда Зарафшон пойтахтининг идораси ҳамиша мазкур Хотун подшоҳ қўлида бўлган, Аммо бу пайтда у жуда қари бўлгани учун бу гаплар у қадар тўғри эмас. Ҳар ҳолда буми ёки бошқа подшоҳми, қайси бўлсада арабларга яна қаршилик кўрсатишни фойдасиз деб билишган. Уч мартаба фатҳ этилган ва уч мартаба қайтадан ислом дини қабул қилдирилган, ҳар дафъасида яширин равишда ўзининг эски динига қайтган Бухоро ўз дарвозаларини энди тўртинчи дафъа очди. Бу юрт аввал ғайри мансуб кўринган динни босиб келган фотиҳлар билан баробар қабул қилиб, кейинчалик шу диннинг энг ашаддий мужоҳидларини ҳам етиштирди. Ҳозир Осиёнинг ҳар бир қитъасида ислом, гўёки, таназзулга кетаётган бир ҳолда, ёлғиз Бухородагина халифа Рашиднинг асридаги расмлар давом эттирилмоқда.
Қутайба шаҳарни забт этгач, унинг подшоси худот (хон) ўз мансабида қолдирилди. Лекин унинг ёнида халифа тарафидан тайин этилган бир маъмур — омил қўйилди. Оқибатда бу омил амир номи билан ҳокими мутлақ (диктатор) бўлиб, худот бутунлай сояда қолдирилди. Бундан ташқари, худот халифага 20 минг дирҳам, хуросон амирига йилига 10 минг дирҳам хирож тўлайдиган бўлди. Яна Бухорода қолдирилган арабларга, шаҳардаги умумий ҳаммомларнинг соф харажатидан бир улуш бериш тайин қилинди. Албатта, булар, охир оқибатда ислом мамлакати бўлган Бухоро учун ҳам бошқа ислом мусгамлакаларида қўлланилган сиёсий тадбирлар каби оғир эди. Лекин исломни тарқатиш йўлидаги баъзи бир сирли усулларни мағрур бухороликлар ҳам чуқур ҳис этдилар. Арабларга маълум бўлишича, ислом динини қабул этган баъзи бир иккиланувчи одамлар эски маъбудаларига ҳамон ибодат айлаб, яширин жойларда ва ертўлаларда сажда қилардилар. Шу сабабли ҳар бир бухоролик ўз ҳовлисининг ярмисини арабларга бериши амр қилинди. У араб уй эгаларига ислом шариатидан таълим берди ҳамда
уларнинг ислом одобига риоя қилишларини кузатиб турди. Агарда исён этсалар, араб маъмурларига чақар эди. Янги динга кирувчилар учун мукофот қилиб пул бериладиган бўлди. Жума куни Қутайба жомеъсига намозга келган кишилар икки дирҳам мукофот олардилар.
Регистонда бино қилингаи бу масжидда ҳам қиём, рукуъ, саждалар аркони ибодатга, яъни имомга суяниб бажарилар эди. Ибодат дуолари, Қуръон оятлари арабча, ҳатто форсча ўқилар эди. Эски дин тарафдорлари ўзларига таклиф этилган динга бир мунча давр қарши турдилар.
Ўша замонга оид қусурли маълумотларга қараганда, Бухоро му-сулмонлари ўн йиллар мобайнида масжидга борганларида ёнларида қурол олиб юришган. Ерли халқларга эса, исломни қабул этган бўлсаларда, қурол тақишга рухсат берилмаган. Икки орада тез-тез келишмовчилик бўлиб турган. Хусусан, манбаъларда Бухоронинг қариялари кўпроқ қаршилик қилганлари тасвирланадн. Улар масжидга таклиф этилганда, тош билан жавоб беришган. Бу муомала арабларни ғазаблантирган, шу боис улар бу қарияларга ҳужум қилиб, уйларини бузиб, мол-мулкларини талон қилишган.
Уй асбоб-ускуналарини мажбуран масжидларни таъминлашга беришган. Шунинг учун, Наршаҳийнинг ривоятича, бу масжидларнинг эшиклари турли расмлар ҳамда санамлар билан музайян этилган. Ундан ҳам ажабланарлиси шуки, бу тасвирлар, бу ишлар сунний мусулмонларга ташвиш солиб, уч юз йил давом этган. Юқорида айтилган тадбирлар кутилган натижани бермагач, Бухоро шаҳрини маҳаллий аҳоли қўлидан бутунлай тортиб олиб, уни араблар ўзаро бошқарганлар. Шаҳарнинг Даратторон билан қалъа дарвозаси оралиғи носирийларга, иккинчи қисми — яманийларга берилган. Бошқаларга қалъанинг ташқарисидан ўрин беришган. Масжид снфатида қайта қурилган насоро калисоси ҳам шу ерда бўлган.
Араблар Самарқандда ҳам элга шундай шиддат билан муомала қилишди. Бу ерда ҳам аҳолини ўз қурол-аслаҳасини топширишга мажбурлашди. Табарийнинг ривоятича, ажнабийларнинг ҳамда хориждан келган кишиларнинг қўлларини маълум муддатгача муҳрлаб қўядиган бўлишган. Тунда изнсиз чиққан кишиларни қатл жазосига ҳукм қилганлар.
Қутайба ҳақида гапирадиган бўлсак, у Бухорода янги тартибларнинг қаттиқ сингишини кутиб туришии истамади, Шарқни истило қилишни давом эттирди 93 (711) йили у Фарғонага, ҳозирги Хўқанд хонлигига ҳужум қилди. Уни фатҳ этди. Қадимги йўл билан чуқур кечувдан ўтиб, шарқий Туркистон, бизнинг айтишимизча, Туркистон Чини устига сафар этди. Бу ерда кичик уйғур хонлари билан тўқнашиб, улар устидан осонгина галаба қозонди. Гарчи уларнинг баъзи бирлари шимолий Жунғориядан қалмоқ аскарларини ёрдамга даъват этсалар ҳам, Қутайбага қарши тура олмадилар. Ривоятга кўра, араблар Ханзу вилоятигача ҳужум қилганлар.
Кошғарда, Хўтанда, Турфонда араб пайғамбарининг таълимоти анча кеч ёйилган, чунки будда ва насроният неча асрлардан кейин ҳам исломият билан баробар ўз қавмларини топа олган. Аммо шуниси ҳақиқатки, Шарқий Туркистон аҳолиси арабларнинг биринчи зуҳурлари даврида, Тяншан атрофи будда уяси бўлган асрда, юқорида зикр этилган шаҳарларда исломни қабул қилдирганлари билан фахрланадилар.
Исломнинг Шарқда энг охирги сарҳади бўлган бу ердан Қутайба Фарғона орқали Марвга кетди. Унинг бу фикрга келишига халифа Валиднинг вафот этгани ҳақидаги хабар сабаб бўлди.
Унинг янги халифа Сулаймон бип Абдулмаликдан хавфсирашга асоси бор эди. У халифанинг қасос олишидан хавотирланиб, ўз тадбирини кўришга ният қилди ҳамда очиқдан-очиқ унга қарши исён кўтарди. Дарвоқе, Қутайба бу ишга ишонч билан киришмади. Лекин янги халифага итоат қилишдан бош тортгач, билдики, халифа Хуросоннинг бахтли амири билан очиқ урушиш ўрнига, аскарлар орасига ўз тарафдорларини яширин равишда тайёрлаш билан машғул бўлган экан. Қутайба бу ишда эҳтиёт ила муомала қилди. Халифага унинг исёнини маълум қилувчи элчига бу хабардан бошқа яна икки мактуб берди. Биринчи мактубда Сулаймонга итоат арз этилганди. Иккинчи мактубда Язад бий Маҳлабни таҳқир этиб, агарда Хуросонга у амир тайин қилинса, исён кўтаришини маълум қилди. Қутайба Язид бин Маҳлабни ўзига рақиб санар ва ундан жуда қўрқар эди. Язиднинг доимо халифа ёнида бўлишини тахмин қилиб, Қутайба элчига буюрди «Энг аввал халифага биринчи мактубни топшир. Агарда у мактубни ибн Маҳлабга берганини кўрсанг, иккинчи мактубни бер. Борди-ю, Язид уни ўқиса, шу вақтдагина халифага учинчи мактубни бер». Элчи халифанинг ёнида ибн Маҳлабни кўрди ва буюрилганича ҳаракат қилди. Сулаймон ҳеч нарса бўлмаган каби сукут қилиб, элчини ҳурмат билан кузатди. Элчи қайтиб етмасдан аввал Қутайба сафоратнннг натижасини билиб, балки ундан хабар олиб, исён эълои қилди. Лекин Қутайба кўп шонли ғалабаларга олиб борган ҳамда кўп бойликлар берган аскари тўғрисида янглишди. Агарда у ўз биродари Абдураҳмоннинг маслаҳатига кўра Мовароуннаҳрга кетиб, мустақил подшоҳлик ташкил этса, бу жойларда ҳукм сурган нотинчлик ва можаропарастлик сабабли албатта муваффақият қозонган бўларди. Қутайба эса, ўз лашкарига ишониб Марвда туриб қолди. Мушкул пайтда у аскарларига мурожаат қилиб нутқ сўзлади. У ўзининг Хуросон амирлигини муваффақиятли идора қилиб келганини, ноаҳил халифа замонида тартибсизликлар, бахтсизликлар бўлишини айтди. У аскарларга бошлиқ этиб тайинланган вақтида буларнинг тамом қашшоқ эканликлари, ҳатто Эрон ва Турон хонларининг хазиналари билан бойиб кетганликларини гапирди. Унинг ваъз ва насиҳати бекор кетди. Вакиъ бин Абу Асвад ҳамда Ҳиён бин Иёс раислигида унга қарши исён қилиш ҳаракатини тезлаштирди, холос. У ўзига қарши исён бўлишини англагач, Ҳиённи ўлдирмоққа қарор қилди. Лекин шу пайт унинг ўзига ҳаммалари ҳужум қилдилар, жуда катта олишувдан кейин уни ўлдирдилар. Унинг қариндошларидан ҳамда унга содиқ қолиб, саройни ҳимоя қилган кишиларнинг кўпчилиги қатл этилди. Ислом дини учун узоқдаги Шарқда тобеъ ва кучли бир мамлакатни барпо этган, зардушт динига — Қудусия ва Наҳрондаги жароҳатлар бадалига — энг охирги зарбани берган, бу ерларда исломни жорий этган бир мужоҳид, ўзининг қаҳрамонликлар билан тўла ҳаётини 47 ёшда, 96 (714) йил, зулҳижжа ойида шу тариқа тамом қилди.
МЎҒУЛЛАР ИСТИЛОСИ ҲИЖРИЙНИНГ 615—624 ЙИЛЛАРИ (1218—1226)
Шарқий Осиёда турк элларининг яшайдиган ерлари шимол муҳитининг бўз соҳилларидан жанубга, Адриатик қирғоқларидан эса Шарққа чўзилади ва Ғўби (мўғул тилида «саҳро» дегани) чўлида туташади. Шу ўринда тарих забт этмаган замонлардан буён мўғул қавми яшайдилар. Улар тил ва қиёфа жиҳатидан туркларга қариндошдирлар, мўғуллар чўлнинг қаттиқ ва юмшоқ табиати ичида қашшоқлик билан умр кечирдилар, бутун дунёдан узоқ ва бехабар ҳолда яшадилар. Аммо уларга ҳамжинс бўлган турклар бир неча асрлар мобайнида Ғарбий Осиёнинг ҳаётига жуда кучли таъсир кўрсатиб келдилар. Ушбу халқ орасида 549 (1154) йилда дунёга бир қаҳрамон келди. Бу қаҳрамоннинг исми Темурчи бўлиб, темир каби кучли, қатъий баҳодир ва шуҳратпараст эди. Шу фазилатдари билан ўз ватандошларининг тобланган ва ибтидоий табиатидан фойдаланиб, куч тўплаб, қадрдон яйловларидан ташқарига шиддат билан интилиб, айтиш мумкинки, бутун Осиёни остин-устин қилди. Унинг ёшлик даврлари ҳақидаги ривоятлар баъзи ғаройиб қиссаларда сақланиб қолган. У жаҳон тарихи майдонига қирқ ёшида чиқди. Ўзининг ҳамқавмларн билан курашиб, турк хонлари билан урушларда ғолнбона ҳаракат қилиб, Чингиз лақабини олди. Чннгиз — тоза, қувватли маъносидадир.
Чингизнинг биринчи мартаба асосий ва кўзга ташланарли душмани Унгхон бўлиб, у керайит қабиласининг хони эди. Чингиз 599 (1202) йилда унинг устидан ғалаба қилди. Шу билан бирга турк қабилаларидан ойрат, кўнғирот ҳамда найман қабилаларини ўзига бўйсундирди. Бу қабилалар мўғуллардан ғарбда яшаб, қисман будда ва насронийлар ила, қисман мусулмонлар ила алоқа қилиб, маданият жиҳатидан мўғуллардан бир оз юксакроқ эдилар. Лекин ҳарбий жиҳатдан мўғуллардан, Чингизнинг айтган низомлари ила машқ эттирилган аскаридан кўп орқада қолган эдилар. Дунёни титратган мўғулнинг сиёсати шу эди: мағлуб этилган қабилаларни ўз аскарига қўшиб олиш, «ясоқ дафтари»ни татбиқ этиб, уларнинг режалари қурол етарлик бўлгачгина бошқа ғалабаларни излаш. Муваффақиятларга оз-оздан, лекин ишончла эриша бориб, у 603 (1206) йилгача Ғўби саҳросидаги қавмларнинг ҳаммасини қўлга киритди ҳамда Қорақурум қалъасини пойтахт қилди. Бир вақтда у уйғурлар ила муносабат бошлади. Бу қавмнинг Шарқ шаҳобчасидан Чингиз ўз бадавийларига дин ҳамда уларнинг тили учун ёзув олди. Чингизнинг ҳамда яқинларининг ҳамсуҳбатлари, мирзалари ва бошқа мулкий маъмурлари улардан еди. Бу Шарқий уйғурларнинг хони, уйғурча «Эдиқут», яъни Саодатбек деб аталарди. Чингиз Хитойга қарши сафарда унинг садоқатли дўст эканлигини синагач, уни кўп ҳурмат қилди. Мовароуннаҳрга юриш пайтида ҳам хизматидан фойдаланди. Унинг аксар халқи мусулмон эмас эди. Аммо Чингизнинг ғарбий уйғурларга, яъни Кошғар ва Хўтан туркларига муносабати бошқача эди. Буларнинг аксари мусулмон эдилар. Улар Қурхоннинг кучли идораси остида бирлашган вақтда Чингиз уларга ҳужум қилишга журъат эта олмади. Лекин Қурхоннинг вафотидан кейин тахтга Кучлук келиб, ўзининг исломга қарши ҳаракатлари билан мусулмонларнинг нафратини қўзғатгач, яқиндагина Хитой сафаридан зафар қучиб қайтган Чингиз ўзининг назарини ғарбга қаратишга фурсат етганини сезди. Сардор Чая раҳбарлигида мўғул аскарлари Кучлук хонга ҳужум қилди. Хон иттифоқчилари оғир соатда уни ташлаб қўйдилар, оқибатда у енгилиб, Бадаҳшон тоғларидан паноҳ топди. Сўнгра у ерда қўлга тушиб, таслим бўлди. Шимолда Олмалиқ элатининг хони Арслонхон Кучлукка душман эди. У ҳам мўғуллрга таслимлигини билдирди. Чингиз Ғўби саҳросининг Шарқий чегарасидан Тяншан тизмасининг ғарбий этакларигача ҳоким эди. Анчагина шаҳарлар, кўпгина деҳқонлар, талайгина ваҳший урушқоқ халқлар унинг тасарруфида эди. Агарда, ўтган бобда зикр қилганимиздек, Хоразмшоҳ Султон Муҳаммад билан ўрталарида адоват чиқмаганда ҳам, Чингиз ўзининг муваффақиятли ғалабалари билан чекланиб қолмас эди. Чунки у энди ўзининг маданияти, бойлиги, буюклиги билан шуҳрат қозонган мамлакатнинг дарвозаси олдида турарди. Унинг ҳукмдори шавкат ва қудрат бобида Чингизга тенг рақиб, лаёқатли душман эди.
Оқибатда 615 (1218) санада мўғул жаҳонгири ўзининг ўғиллари ҳам аскар бошлиқлари — Чиғатой, Ўқтой ва Жўжи билан бирга Хоразмшоҳга қарши юриш бошлади. Жами аскари 600 000 га етар эди. Яна унга уйғур хони Эдиқут ва Олмалиқ ҳукмдори Сиғноқ тегин ўзларининг аскарлари билан қўшилдилар. У қадимги йўл билан Или жилғаси бўйидан бориб, шимолий Фарғонадан ўтиб, Ўтрор устига юриш қилди. Бу шаҳар олдида бутун ҳарбий кучларини тўплаб, уларни ҳар томонга юбориш мақсадида бўлди: бир қисмини ўғиллари Чиғатой ҳам Ўқтой раҳбарлигида бу ердаги элни забт этиш учун қолдирди. Иккинчи ўрдуга Жўжи бошлиқ этилди, у Қизилқум саҳроси орқали Жандга юборилди. Учинчи қўшин 5000 кишилик Олоқнўён ва Синтубуқо номларидаги сарҳанг (полковник)лар қўмондонлигида Сирдарёнинг ўнг соҳили билан Бинкентга ҳаракат этди. Чингизнинг ўзи мунтазам аскарлари бнлан Ўрта Осиёнинг маркази — Бухорога қарши ҳаракат бошлади. Биз Урта Осиё устига қутурган довулдек ҳаракат бошлаган бу тўрт фирқа қўшин тавсифини Ўтрордан бошлаймиз. Ўтрор чегара қалъа эди, қалъа ноиби Қоирхон раҳбарлигида 50 минг кишилик отлиқ қўшин бор эди. Султон Муҳаммаднинг яширин вазири Қоражи қўмондонлигида буларга яна 10 минг кишилик бир қўшин қўшилди. Шаҳарда кучли бир ҳимоя қуввати бор эди. Шундай бўлсада, тарихчиларнинг нақлига қараганда, мўғуллар шаҳарни қамал қилиши билан мусулмонлар саросимага тушганлар. Бу илк таассуротга қараганда, шаҳарни беш ой мудофаа этишлари таажжубли ҳолдир. Агарда икки қўшин бошлиғи орасида ихтилоф чиқмаганда, балки қамалга қаршилик янада давом этар эди. Қоирхон ўзини Чингизнинг фуқаросини ўлдиришда айбдор ҳис қилиб, сўнгги нафасигача урушишга қарор қилди. Аммо Қоражи мудофаанинг муваффақият қозонишига шубҳа қилиб, Чингиз билан музокарага майл кўрсатган эди. Сўнгра у бошқа фикрдаги шеригидан айрилиб, тунда ўз қўшини билан мўғулларга таслим бўлди. Иккинчи кун тонгда чингиззодалар ҳузурига олиб кирилди. Улар бунииг ўз вазифасини бажармагани учун ёмон кўриб, унга: «Сен ўзингнинг подшоҳингни, валинеъматингни хоинона тарк этганингдан кейин биз сендан қандай садоқат кута оламиз?» дедилар. Уни барча тарафдорлари билан қатл этдилар.
Қоирхон мудофаани умидсиз арслондек давом эттирди. Унинг аскарлари элликтадан-элликтадан бўлиб қалъадан чиқиб, урушиб ҳалок бўлдилар. Қоирхон ёнидаги охирги икки мужоҳиддан айрилгач, қалъа деворининг устидан уйларнинг томларига чиқиб, у ердан ўз жорияларининг қўлидан ғишт олиб, қасоскор душманга ҳужум қилишни давом эттирди.
Душманлар уни қандай бўлмасин тирик қўлга туширишга аҳд қилдилар. Оқибат унинг ўқлари тугади, ўраб олинди ва қўлга тушди. У Самарқанддаги «Кўк сарой»да ўлдирилди. Ўқтой уни асир олиб, ўзи билан бирга олиб кетган эди. Унинг молга харислиги сабабли қурбон бўлган бечора савдогарларнинг қасди олиниб, у қулоқларига эритилган кумуш қуйиб ўлдирилди.
Шундай қилиб, Туркистоннинг шимол-шарқидаги қалъаси Ўтрор мўғуллар қўлига ўтди. Мўғуллар бу шаҳарни ер билан яксон этдилар, аҳолисини қиличдан ўтказдилар, сўнгра жануб томонга, Самарқандга қарши ҳаракат бошладилар.
Жангга қарши Жўжи ҳам шундай муваффақиятли ҳаракат этди. У аввал Сиғноққа ҳужум қилди. Бу шаҳар саҳронинг ғарбида эди, Жанддан оқиб чиққан анҳордан суғориларди.
Мўғуллар у ерга Ҳасан ҳожи деган бировни элчи қилиб юбориб, таслим бўлмоқни таклиф этдилар. Шаҳар одамларн элчига ҳужум қилиб, уни ўлдиргач, Жўжи ғазабланиб, шаҳарга дарҳол ҳужум қилиб олишни ва аҳолини энг охирги кишисигача қатл этишни буюрди. Сиғноқнинг харобасида қатл этилган Ҳасан ҳожининг ўғлини қолдириб, ўзи Ўзганга кетди. Шаҳар ихтиёрий равишда таслим бўлгач, Ашнозга жўнади. Уни куч билан эгаллади. Сўнгра Жандга юриб, 616 (1219) йил сафар ойининг 4 куни шаҳар қаршисида лашкаргоҳ қурди. Мўғулларнинг яқинлашуви шаҳар аҳолисини катта ташвишга солди. Жанд ноиби Қутлуғхон қўрқувдан Хоразмга қочиб, шаҳарнн бутунлай бошбошдоқлик ҳолида қолдирди. Жўжининг элчиси Чинтемир шаҳарнинг девори ёнига келиб, аҳолига аҳволни маълум этиб, мудофаанинг фойдасиз экани ва ўзлари учун хавфли бўлишини тушунтирди. Лекин унинг Ҳасан ҳожи ҳолига тушишига оз қолди. Ўзининг тадбиркорлиги билангина омонлик топди. У кетгач, мўғул аскарлари манжанақлар, нарвонлар билан келиб, шаҳарга ҳужум қилишга тайёрланди. Ҳикоя қиладиларки, шаҳардаги лашкар мудофаага шу қадар лоқайд бир ҳолда ҳаракат этдики, ҳатто мўғул аскарлари деворларга минган вақтда, улар томошабин бўлиб турдилар. Бекиниб ҳужум қилувчи мўғуллар йиғилиб келиб аскарларни бу ғафлат ҳолатидан уйғотдилар. Шаҳарни таладилар, хароб қилдилар, аҳолининг қуролланган қисмини қатл этдилар. Сулҳ тузишни истаган аҳоли вакилларини шаҳарнинг ташқарисида тўққиз кун қамоқда сақлагандан кейин чиқариб юбордилар. Жўжи Мовароуннаҳрнинг ғарбий қисмини Аму ҳамда Сир бўйларидаги сулҳчи аҳолини Хоразмдаги моҳир ҳарбийлардан айирган вақтда, Олоқнўён ва Синтубуқо сардорлар 5000 кишилик кичик бир аскар билан Бинкант ҳам Хўжанд устига юрди. Бинкантнинг амири Элирху эди. У қанғли қабиласидан йиғилган аскарлари билан тўрт кун мудофаа этгандан сўнгра таслим бўлди. Жанд кўрган фожиани бу шаҳар ҳам кўрди, яъни унинг қуролли аҳолиси қиличдан ўтказилди. Қолганлар қул қилиниб, мўғул аскарига қўшилди. Ундан кейин Хўжандга навбат етди. Бу қалъа Сирдарёнинг икки томонга бўлинган жойида қурилган. Ўзининг табиий жойлашиши, қалъа ҳокими Темур Маликнинг қаҳрамонлиги билан хўжандликлар мўғулларга кутилмаган қаршилик кўрсатди. Қамалда 20 минг мўғул ва 50 минг қул қатнашди. Бу қуллар ишлатилиб, сўнгра бирор мўғул васийлигига топширилганлардан иборат эди. Улар тоғдан уч мил масофага тош ташишга мажбур этилдилар. Қалъани қамал қилганларга Олонку раҳбар эди, у қатъий бир иш кўра олмади. Темур Малик ҳақида Шарқ тарихчилари ҳақли равишда: «Агарда Рустам тирик бўлсайди, Темур Маликка ходим бўлишга ярар эди» деб айтадилар. Темурнинг тасарруфидаги аскар жуда оз эди. У ўн икки кема тайёрлашни буюрди. Кемаларни душман ўқи ва ўтидан асраш учун намат кигизлар билан қоплаб, сиркали лой ила суваб чиққан эди. У билан соҳилга хавфсиз етиб олиб, ён деворларда қолдирилган шинаклардан душманни ўққа тутардилар. Темур шаҳарни шу тариқа узоқ мудофаа қилди. Лекин душман билан курашиш фойдасизлигини кўргач, мол-мулкини 70 кемага юклатиб, оқимга қарши сузиб кетди. Жанд орқали саҳрога, ундан Хоразмга бормоқчи бўлди.
Соҳилдан мўғуллар таъқиб этган ҳолда ажойиб дарё сафарини давом эттирди. Бинкант тўғрисида дарёнинг у соҳилидан бу соҳилига занжир тортилган эди. Темур уни бир зарба билан узиб кетди. Сўнгра «бор қайиқ кетди» қабилида соҳилга чиқди. Унинг соҳилдаги жанглари ҳақида ажойиб ҳикоялар нақл қилинди. Оқибатда Хоразмга омон-эсон етиб олди.
Мўғул саркардалари эса Хўжандни забт этиб, Самарқандга юриш бошладилар. У ерга, асосий ўрдуга бориб, қилинадиган ишлар ҳақида фармойиш олдилар. Чингизхон ўғли Тулихон билан бирга муваффақиятли жанглар қилиб, кўпгина ғалабаларни қўлга киритган эди. Унинг Ўтрордан Бухорога қайси йўл билан борганлиги аниқ маълум эмас. Биз фақат унииг биринчи тўхтаган жойи Сартоқ шаҳри эканини биламиз. Бу шаҳар Бухоронинг шимолида жойлашган.
Саҳройи мўғуллар бу шаҳар аҳолисига ғайритабиий бўлиб кўриндилар. Улар бор хавфни сезмай жангга тайёрландилар. Лекин мўғулларнинг одати бўйича шаҳарга элчи юборилди, у аҳолига ўт ва қон дарёси билан ўйнашаётганларини англатгач, шаҳар аҳолиси таслим эканлигини билдирди. Аҳолининг қурол тута оладиган қисми мўғул аскарига хизматкор сифатида қўшилди, шаҳар эса тубдан хароб этилди. Шаҳардан эшак ва хачирга миниб, омонлик сўраб чиққан аҳолига ўз уйларига қайтишга ижозат берилди. Мўғуллар Сартоққа «Қутлуғ балиқ» (Бахт шаҳри) деб ном беришган. Бухоро элатида Чингиз забт этган иккинчи шаҳар — Нур бўлган. У бу ерга туркман қуловузларининг ёрдами билан янги йўлдан келган, кейин бу йўл кўп замонларгача «Хон йўли» деб аталди. Қалъага ҳужум қилиш учун Тоҳир Баҳодир исмли ё мусулмон, ё турк раҳбарлигида Нур атрофидаги ўрмонларда узун нарвонлар ясалди.
Нарвонларни отда ва қўлда кўтариб келиб шаҳар деворига қўйдилар. Қалъанинг дарвозалари қисман Чингизнинг кучига, қисман Султон Муҳаммад ёрдамига ишониб ёпиб қўйилган. Тоҳир Баҳодир уларга: «Ҳақиқатан ҳам кучли мўғул хони келадир. Агарда шаҳар аҳолиси қаршилик кўрсатмаса, у бир неча кун қолади», деди. Шундан сўнг Нур шаҳрининг дарвозалари очилди.
Улар буйруққа мувофиқ шаҳарда қишлоқ хўжалиги учун керакли асбоблар ва ҳайвонотни қолдириб чиқиб кетдилар. Сўнгра мўғуллар шаҳарга кирдилар. Уйларни таладилар, фақат одамларни ўлдирмадилар, холос. Аҳоли номидан Чингизхон олдига борган музокарачилар ҳайъати илтифот билан қабул қилинди. «Ҳозиргача қанча солиқ тўладинглар?» деган саволга улар 1 500 динор деб жавоб беришди. Шундан кейин Чингизхон бу миқдор пулни қўшиннинг маҳкамасига беришни амр этиб, ҳайъатни хушҳоллик билан қайтариб юборди.
Чингиз Нурдан Бухорога кетди. 617 (1220) сана муҳаррам ойининг бошида у ўзининг қароргоҳини Бухоро деворлари ёнига тикди. Унинг тайёр аскарлари ўша заҳоти шаҳарнинг ташқи буржларига ҳужум қила бошладилар. Албатта, Бухоро аҳли аввал содир бўлган қонли воқеалардан хабардор эдилар. Бинобарин, улар ўз бошига келган балони бартараф этишга тайёр ҳам эмасди. Қалъанинг деворлари ортида 20 минг кишилик қўшин яширинган эди. Бу қўшинга Севинчхон, Қушлихон ҳам Кўкхон бошлиқ эди. Кейингиси мўғуллардан қочиб келган уйғурлардан эди. Куч жиҳатдан бир неча баробар оргиқ бўлган мўғулларга қарши Бухоро лашкари қаршилик кўрсатиши сабаби ҳануз мавҳумдир. Шундай бўлсада, улар мўғулларга ҳужум қилдилар ва деярлик бутунлай қирилиб кетдилар. Уларнинг озгина қисми шаҳар ичига кириб қутулди. Шаҳар аҳолиси даҳшатга тушиб, ўз қарияларини Чингизнинг олдига шафқат сўраб юбордилар. Мўғул хони улар билан бирга шаҳарга кирди. Чингизнинг кўзи дастлаб улуғ Сомоний тарафидан муҳташам безаклар билан қурдирилган жоме масжидига тушди. У ўғли Тули билан бирга отдан тушмай масжидга кирди. Минбар олдига бориб тўхтади. Тули отдан тушмай минбар олдида туриб қолди. Чингиз сўради: «Бу султоннинг ўз саройими?» Унга: «Бу байтуллоҳ» деб жавоб берилди. Шундан сўнг отдан тушди. Минбарнинг бир неча зинасига кўтарилдида, орқасида турган мўғулларга қичқирди. «Ўтлоқ ўрилди, отларингизга ем берингиз!» Бу талон-тарож қилишга рухсат ишораси эди. Ваҳший мўғулларнинг бахтсиз Бухорога қандай ҳужум қилганлари, Ўрта Осиё пойтахтининг зеб-зийнатларига кўзлари кўр бўлган саҳройиларнинг қанчалик ҳирс билан ташланганликларини мулоҳаза этиш осон. Барча уйлар вайрон қилинди, ҳамма сандиқлар бузилди. Беҳисоб хазиналар таланди. Қўринишдан ҳеч бир қиймати бўлмагаи муқаддас нарсаларни ҳам аямадилар. Китоблар йиртилиб, ҳайвонлар оёғи остига сомондек сочилди. Муқаддас китоблар сақланган сандиқларни отларга охур сифатида ишлатдилар. Илм юлдузлари бўлган муллолар, шайхлар қуллар каби, эътиборли жангчиларга хизматкор қилиб, гоҳо эса, мўғул бахшиларига масхара учун берилди. Кўпгина мўътабар қозилар эшак ва хачир боқишга мажбур қилинди. Мусулмон тарихчиси қуйидагича ҳикоя қилади: диний ҳиссиётнинг таҳқир қилингани ҳақида бир оз муболаға бўлсада, мўғулларнинг ушбу биринчи ҳужумидан кейин, шубҳасиз, Бухоро кўп зиён кўрди ва даҳшатларни бошидан кечирди.
Чингизхон шаҳарда бир неча соат турди. Кейин шаҳар ташқарисидаги ҳайит номози ўқиладиган Мусаллога борди. Бутун аҳоли шу ерда йиғилган эди. Мўътабар кишилар, бойлар кимлар эканини сўради. Унга 280 киши кўрсатилди. (190 киши бухоролик бўлиб, 90 таси ажнабий савдогарлар эди). Чингиз уларга хитоб қилиб ҳамда Султон Муҳаммаднинг зулмига ишора этиб деди: «Эй одамлар! Билингиз, сизлар оғир гуиоҳ қилдиларингиз. Бунинг асосий сабабчиси сизларнинг хонларингиз. Сенинг ўзинг кимсанки, биз билан бундай гаплашмоқдасан, деб сўрарсиз. Билингиз, мен Тангрининг фарзандиман. Агарда сиз гуноҳкор бўлмасангиз, Тангри сизнинг жазоингизни беришга мени юбормас эди. Энди, сизнинг ер устидаги бойликларингиз тўғрисида сира маълумот сўрамаймиз, аммо сиз қаерга яширганларингизни айтишингиз ва уларни топиб беришингиз керак». У бу пайтда шаҳардан сайланган кишиларни ҳужум ва масхарадан сақлаш учун мўғул ва турклардан соқчи қўйишни унутмайди. Ишлар шу тарзда борди. Лекин Султон Муҳаммаднинг шаҳарда яширинган аскарлари Чингизни тунги ҳужумлари билан безор қилишгани учун уларни тутиб беришларини талаб қилди. Бухороликлар ғолибнинг буйруғиии бажармай, уларни асраб турдилар ва тунги ҳужумларига ёрдам бердилар. Шундан кейин Чингиз ниҳоятда ғазабланиб, шаҳарни ёндиришга амр этди. Аксари ёғоч иморатлардан иборат бўлган Бухоро бир неча кун ичида тагигача ёниб тушди. Фақат тош ва ғиштдан қурилган масжидлар, саройларгина ўт денгизи ичида қора тош ва нуқталар бўлиб қолдилар. Зарафшон устидаги маъмур шаҳар хас-хашакка айланди. Қалъа ичидаги аскарлар
Кўкхон раҳбарлигида мудофаани давом эттирди. Унинг қаҳрамонлигига биз ҳамиша қойил қоламиз. Мўғуллар бу қалъани забт этиш учун барча тадбирларни қўллаб кўрдилар. Ҳатто ҳужум бошига бухороликларни ҳам қўйиб кўришди. Лекин ҳаммаси бекорга кетди. Қалъа ичидаги барча чуқурлар одам ва ҳайвон майитлари билан тўлиб тошгандан, қаҳрамон мудофаачилар жонларини фидо қилганларидан кейингина уларнинг қароргоҳлари забт этилди.
Бу жасоратли қаршилик учун шаҳар аҳолиси қурбон қилинди: 30 мингдан зиёд аҳоли жаллод қўлида ҳалок этилди. Қолганлари эса, табақаларига қарамай, қул қилинди. Ўзларининг санъатлари, илм-маърифатлари, нозик табиатлари ва ахлоқлари гўзал бўлган Бухоро аҳолиси бахтсиз ва масхара этилди. Буюк бир эл шамолдай тарқаб кетдилар. Бу қочоқлардан бири Хуросонга келиб, ўз ватанининг аҳволи ҳақида кенг шуҳрат қозонган қуйидаги байтни айтган эди: «Омаданд ва кунданд ва сўхтанд ва куштанд ва бурданд ва рафтанд» (келдилар ва емирдилар, ёндирдилар ва ўлдирдилар, таладилар ва кетдилар.) Тарихчи ибн Аттор шундай ҳикоя қилади: «У ҳақиқатан даҳшатли кун бўлди. Бори мангуга кетган эрларнинг, хотинларнинг, болаларнинг товушларигина эшитилиб турди. Ваҳшийлар хотинларни ҳам қизларни ўзларининг биродарлари кўз олдида таҳқирладилар. Улар бу таҳқирга қарши кўз ёшидан бошқа қурол олмадилар. Кўплари бу даҳшатли манзарадан ўлимни ортиқ кўрдилар.
Қози Бадриддин, Имом Рукниддин ва унинг ўғли бу номуссизлик манзарасига чидай олмай, ғазабланиб, ўзлари тенг бўлмаган душманга ҳужум қилиб, ҳалокат топдилар.» Бухородан кейин Самарқандга навбат етди. Самарқанд бу вақтда Мовароунаҳрнинг энг муҳим улуғ бир шаҳри эди. Шаҳарни мудофаа қилиш учун Хоразмшоҳ 110 000 киши қолдирган эди. Булардан 60 минги турк ва 50 минги тожик эди. Улар қўл остида 20 фил ҳам бор эди. Чингизхон буларнинг ҳаммасини аввалдан сезган каби, душманнинг собиқ пойтахтини эгаллаш ва жангнинг Ўтрордан ҳам қаттиқроқ бўлишини билиб, аскарларининг ҳаммасини тўплашга киришди. Шу боис у илгари Самарқанд атрофидаги қалъаларни забт этишга қарор қилди. Чунки атрофдагилар бир-бирларига хабар бериб, бирлашмасдан аввал уларни кесиб ташлаш лозим эди. Шундагина ғалаба енгилроқ қўлга киритиларди. Унинг бу ўйи ҳам муваффақиятли амалга ошди. Чингизхон Хоразмшоҳнинг гўзал пойтахтига шиддат билан юрди. Самарқандни қамал қилиш учун Бухородан қулларни келтирди. Уларнинг заифлари йўлда шафқатсизларча ўлдирилди. Чингизхон шаҳар атрофига шу қадар кўп аскар тўпладики, Султон Муҳаммадни қувмоқ учун 30 минг кишилик қўшин ажратиш ҳеч гап эмасди. Бу қўшинга сардорлар — Чапа ва Сунтой қўмондон бўлиб, уларга Султон Муҳаммадни тезлик билан таъқиб этиш буюрилган эди. Чингиз илгари Самарқанд қалъасини бир неча йил қамалдан кейингина забт этиш мумкин, деб ўйлаган эди. Аммо у уч кунлик жангдан сўнг шаҳарни қўлга киритди. Муҳофазачилар Алпхон, Шайххон, Бирболозхон раҳбарлиги остида мўғулларнинг сафини шиддат билан бузиб ўтдилар. Аммо учинчи кун қўшинни Чингизнинг ўзи ҳужумга бошлади ва мўғуллар шаҳар дарвозаларини тез ишғол этдилар. Шунга қарамай, хоразмийлар ўлимга тик боқиб, фойдасиз жангни кун бўйи давом эттирдилар. Кечқурун уларнинг ўз орасида ихтилоф чиқди. Баъзи бировлар шаҳар шайхулисломини қариндошу сафдошлари ва моллари билан Чингизга топшириб, жон сақлашни маслаҳат қилдилар. Қолганлар ички қалъага яшириниб, курашни яна
бир куи давом эттирдилар. Бу орада мўғуллар Намозгоҳ дарвозасидан шаҳарга ёриб кириб, тинчгина талон-тарож билан шуғулланиш учун аҳолининг ҳаммасини ҳайдадилар. Фақат шайхулислом билвосита ўз қўл остидаги 50 минг киши билан биринчи ҳужум вақтида шаҳарда қолди. Ички қалъа мудофаани давом эттирди. Уни ҳужум билан олиш учун кўп куч сарфлашга тўғри келди. Алпхон мусибатли мағлублик яқинлашаётганини кўргач, минг нафар қаҳрамон билан ҳужумга ўтди. Мўғулларнинг сафларини ёриб, бутун қўшин орасидан омон чиқди. Фақат қанғли ва турк қабила аскарлари таслим бўлдилар. Мўғуллар уларни ҳамқавм кўриб, узрини қабул этишга ваъда берган эдилар. Ҳамда уларни тинчлантириш учун сочларни мўғул одатича тарашладилар. Лекин қуёш ботиши биланоқ уларнинг ҳаёт юлдузлари ҳам ботди. Уларнинг ҳаммаси — 30 минг киши бир тунда ўлдирилди. Уларнинг хонларидан Улуғ Борушмас, Боғон, Сарзиқхон ҳамда 20 генерал шу катл қилинганлар ичида эди. Шундан кейин маъмур Самарқанд ўзининг қалъаси ила баробар ер билан яксон қилинди. Унинг аҳолиси бутун мол-мулкларидан маҳрум этилиб, бухоролик қардошларининг ёзмишини кўрдилар. Қўрқувдан қочиб кетганларни ёлғон ваъдалар билан шаҳарга қайтардилар. Қурол кўтарнига ҳоли бўлганлар мўғул зулми остида аскарий хизматга мажбур қилиндилар. Уста боғбонлар узоқ шарққа юборилди. Токи у ерда, мўғул-хитой пойтахтида улуғ хонларнинг томоша боғларини Самарқанд услубида зийнатласинлар. Уста ҳунармандларни, хусусан моҳир ипакчиларни қуллар сифатида хон ўз хотинларига, қариндошларига, ўғиллари — Чиғатой билан Ўқтойга ҳадя қилди ва ўзи билан бирга Хуросонга олиб кетди. Бу даврда Чиғатой билан Ўқтой Хоразмга юриш бошлаган эдилар. Араб жўғрофисинининг тасвирлашига қараганда, бутун дунёнинг энг маъмур, энг гўзал шаҳри 618 (1221) йилда шу тариқа хароб бўлди. Шу билан бирга бутун Мовароуннаҳр забт зтилди. Самарқанднинг жанубида атиги бир неча шаҳар қолган эди. Аскарларни дам олдириб, кун юриб ҳориган отларга Зарафшон бўйларида ем бериб, озиқлантиргандан сўнг, Чингизхон қолган шаҳарларни олишга шахсан ўзи кетди. У аввал Нахшаб (Қарши)га борди. Шаҳар дарвозалари ихтиёрий очиб берилди. Бу макон Чингизга яйлов хизматини ўтади. Ундан кейин у Термизга кетди. У вақтда Термиз Балх ва Ҳиндистон йўлларида Амударё орқали ўтадигаи асосий кечув жойи эди. Термиз ўзининг Амударё ила чегараланган қалъаларига таяниб, Чингизга қаршилик кўрсатди. Бу, албатта, қисқа муддатли қаршилик эди. Мўғуллар энди ўзларининг ғалабалари билан фахрланиб, ўз бахтларини метин деворлар олдида синаб кўришган эди. Бутун шаҳар ҳужум билан забт этилди. Унинг аҳолиси синалгандан кейин ўлдириш учун аскарларга тақсим этилди. Жувайний ҳикоя қиладики, бир хотин ўлими олдида ўзининг қотилидан шафқат сўраб, ялиниб-ёлворган. Ўзини фидо қилиб, ютган қимматли дурни беришга ваъда этган. Мўғул шу соат унинг қорнини ёрган ва ростдан ҳам, қорин ичидан дур топилган. Шундан сўнг ҳамма майитларнинг қоринлари ёриб қарашга фармон берилган. Термиздан сўнг бузиш ва талон-тарож қилишга Қункурт ҳамда Сомон (Шаҳрисабз) ноҳиялари қолди. Шундан кейин Жайҳун ва Сайҳун бўйидаги ерлар тамоман хароб қилинди. Бу ерлар ислом маданиятининг узоқдаги буржлари саналар эди. Бойликка ўч, кўзи оч ваҳшийлар босқин сафарини давом эттирдилар. Мўғуллар аввало форсларнинг Маккаси, «Қуббатул ислом» деб аталган, 1200 масжиди бўлган Балхни, сўнгра Толқон, Ҳирот ва улуғ савдо шаҳри Марвалрудни, мадрасалари билан машҳур Марвни, мағрур Нишопурни хароб этдилар. Мўғулларнинг улуғ Рейда, Шерозда, Исфаҳондаги номақбул ишлари — барчаси Бухоро тарихига тааллуқли эмас, албатта. Хуллас, энди биз охирги Хоразмшоҳнинг ҳалокатини ҳикоя этамизда, ундан кейин Чингиз зуҳурининг оқибати тўғрисида ҳамда ғалабаларининг бош сабаблари ҳақида мулоҳаза юритамиз. Султон Қутбиддин Муҳаммад мўғуллар ҳимоясидаги савдогарларни катл этишга буюргандан кейин Хоразмга кам келадиган бўлиб қолди. Ўзининг узоқ давом этган ҳукмдорлиги ва муваффақиятлари бнлан сармаст ҳолда, гердайиш ва ғафлат ила фақат маишатга берилди. Умрини айш-ишратда ўтказиб, 612 (1215) сана, шаъбоннинг 3 куни Бухорога келди. Бу ерда яшил чаманзорга чодир қуриб, мавсумнинг лаззатига берилди. Сўнгра Бухородан Самарқандга ўтди. Душманнинг тажовузи ҳақида, яъни Жўжи қўмондонлигида Ўтрордан Жандга ҳужум бошлаган қўшин ҳакидаги илк хабарни олди. У душманнинг аҳволини билиш учун Жанд томон йўлга чиққан эди. Шу ерда у Жўжи ортидан Мўғул подшоси Чингизхон мунтазам қўшини билан келаётганини эшитди. Бунга қарамай, Султон Муҳаммад Жўжи билан жанг қилди. Биринчи тўқнашувдаёқ қаршисидаги душман қаҳрамонлиги тўғрисидаги баъзи ҳодиса-воқеаларга ишонди. Аскарининг кўплигига қарамай, у фақат ўғли Жалолиддиннинг қаҳрамонлиги соясида мағлубиятдан қутулиб, Самарқандга етиб келди. Яқинлашаётган хавфдан ташвиш ва даҳшатга тушган Султон Муҳаммаднинг аввалги гердайиши тезда умидсизликка, қўрқоқликка алмашди. У шошилинч равишда Жайҳун орқали Хуросонга ўтиб кетди. Нишопурнинг машҳур яйловида аввалги маишатларини давом эттириш учун бнр кеча кун турмоқчи эди. Аммо бахтга қарши Сунтой билан Чапа уни таъқиб қилиб келаётганини эшитди, дарҳол йўлга тушди. Мўғул сардорлари таъқиби осткда у Рейга, сўнгра Мозандароннинг ўтиб бўлмас тоғлари орқали ҳозирги Астробод яқинидаги Обисукунга бориб нажот топди. Ундан Хазар денгизи қитъасига етиб келди. Бу ер унга ваҳший душманнинг интиқомидан хавфсиз эди. Лекин мўғуллар қўлига асир тушган оиласининг аламини тортди. Бу жойда ҳамма халқ томонидан камситилган ҳолда 617 (1220) йил зулҳижжа ойининг 22 куни вафот этди. Шу қадар ғариб эдики, кафан олишга пули бўлмагани сабабли, ўзи кийиб юрган либосда дафн этилди. У аввал салтанат вориси деб белгиланган Афлокшоҳ ўрнига ўзининг қаҳрамон ўғли Жалолиддинни тайинлаган эди. Лекин у подшоликни қўлга киритгунча ўзини ҳимоя қилиш учун қилич ушлашга мажбур бўлди. У Хоразмдан Ҳирот ва Ғазнага азм этди. Бу ерда кучли лашкар тўплади ва икки жангда мўғулларни мағлуб этиб, уларга катта талафот келтирди. Чингизхон Толқон шаҳарини қамал қилгани сабабли йўлда тўхтаб қолган эди. Бу мағлубиятдан у қаттиқ ғазабланди ва Бомиён ҳамда Қобил орқали Ғазнага шу қадар тез юрдики, мўғулларнинг ош пиширишга вақтлари бўлмади. Лекин у Ғазнага келгач, Жалолиддин 15 кун аввал Ҳинд соҳилларига кетганини билди. Мўғуллар сафарларини тезлаштириб, ғалаба қилган шаҳзоданинг ортидан кетдилар. Унга аблаҳона ғазаб билан ҳужум қилдилар. Жалолиддин одатдагидай қаҳрамонликлар кўрсатиб мудофаада турди. У ғазабланган арслон каби душманга гоҳ ўнг, гоҳ сўл қанотдан, баъзан марказдан ҳужум қилди. Оқибатда мўғуллар уни ўраб олдилар. У остидаги икки от чопилгач, учинчи отга минаётганда мўғуллар унга тенглашдилар. У Ҳинд дарёсининг 10 аршинлик буюк соҳилидан сувга сакраб тушди. Нариги томонга саломат чиқиб олди. Буни кўргаи мўғуллар унинг ортидан сувга ташланмоқчи бўлган эдилар. Лекин Жалолиддиннинг қаҳрамонлигига ҳайрон қолиб, мутаассир бўлган Чингизхон бундан кейин таьқиб этишни манъ қилди ва ўзинииг ўғилларига хитоб қилиб айтди: «Қўрингиз! Бундайин отанинг ўғли шундай бўлиши керак!» Сўнг Чингизхон юксак фикрда бўлган Султон Муҳаммад Жалолиддиннинг ёронлари ўлдирилди. Ҳинд дарёсига ташланган хазиналари ғоввослар тарафидан чиқариб олинди. Унинг оиласи Чингиз ҳузурига келтирилди. Марҳаматсиз ва шафқатсиз ғолиб уларнинг эркаклари, аёлларигача, оналарнинг қўлидаги мурғак болаларигача жаллод қиличига топширди. Энг сўнгги Хоразмшоҳнинг ҳукмдорлиги шу тариқа 618 (1221) йили тугади. Шу билан бирга 140 йиллик ҳукмронлиги даврида салжуқийлардан шавкат ва саодатда кам бўлмаган бир хонадон ҳалок бўлди!..
Шундан кейин Чингиз Мовароуннаҳрга қайтди. Бир оз вақт Самарқандда тургандан кейин ўзининг асл ватанига жўнаб кетди. 621 (1224) йили чақирилган қурултойда империясини ўғиллари ўртасида қуйидагича тақсимлади: Хитой ва Мўғулистон — Ўқтойга тегди, Чингизхон уни ўзига ворис қилиб тайинлаган эди. Чиғатой — уйғурлар еридан Хоразмгача бўлган жойларни олди. Туркистон ва Мовароуннаҳр ҳам унга берилди. Жўжи вафот этгани учун Боту Хоразм, Дашти кипчоқ ва Дарбандгача бўлган ўлкага ҳукмдор этилди. Тули эса Хуросон, Эрон ва Ҳкндистонни олди.
Чингиз 70 ёшга кирганига қарамай Танғутга қарши ҳаракат бошладн. У исён кўтарган эди. Чингизхон шу сафар чоғида 624 (1226) йили вафот этди. Ўзининг ваҳшиёна ҳарбга ҳавас изларини қилич ва ўт воситасида бутун Осиёда мангу қолдирди. Хусусан, Мовароуннаҳр учун сира ҳам унутилмас бўлди. Унинг аҳолисини қириб тамомлади, кўп асрлар мобайнида ўзининг маданияти ва турмуш тарзи билан шуҳрат қозонган ўлкани шундайин бир ваҳшийлик ҳолатига туширдики, бу ваҳшат унинг шонли ўтмишини ҳамда истиқболини йўққа чиқарди. Дарвоқе, Осиёнинг ҳеч бир ери мўғул босқинчиларининг бузғунчиликларини Жайҳун ва Сайҳуннинг оралиғидаги эллар каби даҳшатли даражада ҳис қилмади. Бинкент, Ҳўқанд, Жанд, Бухоро ва Самарқанд каби шаҳарларга Ғўби чўли ваҳшинларинииг биринчи тўпос тажовузи нақадар фожиали кечди. Чунки бу ваҳшийлар Мовароуннаҳрда саноат, тижорат ва зироат билан касб этилган асосли идора усулини биринчи марта кўрдилар, талон-тарож, зўрлашга бўлган чанқоқларини илк бор шу ерда қондирдилар. Бунга нлова сифатида Идил (Волга) бўйларига, Фрот соҳилларига, ҳинд ўлкасига хамда Басра кўрфазига йиртқич мўғул сардорларининг бир неча ўн йиллар мобайнида давом этган истилоларида Мовароуннаҳр улуғ йўл хизматини бажарди. Беш йил мобайнида Ўрта Осиёнинг жуда бой буюк савдо йўли, Оврупага, Ғарбий Осиёга, Хитой ва Ҳиндистон матолари ташиладиган машҳур йўл бутунлай тарк этилган бўлса, ажаб эмас. Ўзининг ҳосилдорлиги билан донг қозонган тупроқлар бутунлай яроқсиз қолгани, бутун ислом оламида шуҳрат топган қурол-аслаҳа саноати, қалин ипак матолар саноати, зийнатли шиша саноат бутунлай йўқолиб кетгани ҳайратли эмасдир. Шаҳарлар харобазор бўлиб ётибди. Деҳқонлар ўлдирилган, мўғул қўшинига мажбурий жалб этилган ҳунармандлар ғолиб мўғулларнинг бўм-бўш ватанини безашга мажбурлаб узоқ Шарққа юборилганлар. Ўрта Осиёнииг забт этилиши билан илм-фанга етказилган жароҳат оз эмас. «Илм дарахтннннг асоси Маккада-ю, аммо ҳосили Хуросонда пишадир», деган араб мақоли бор. Ўрта аср дунёсидаги бу мақол ҳозирги кун учун ғайритабиий туюлиши мумкин. Лекин шуни унутмаслик керакки, Мовароуннаҳр мўғул тажовузига дуч келгунча мусулмон Осиёсининг маъмур даврида ўзига хос муҳим ўрин тутган эди. Нишопур ўша даврда Эроннинг фозиллари тўпланган жой эди. Марв мадрасалари узоқдан келган талабалар билан тўла эди. Лекин Самарқанд ва Бухоро ҳамда Урганч кўп замонлардан бери илму маданият бобида ўзаро мусобақа қилишар, Мовароуннаҳр шаҳарлари балоғат, сарф, наҳв (морфология ва синтаксис), шеър ҳамда нафосатда илгарилаб кетган эдилар. Мўғул босқинидан сўнг Ўрта Осиёда маънавий ҳаёт, афсуски, сўнди. Эрон ва бошқа ғарб ўлкалари бу қаттиқ зарбадан Чингиз ҳимоясида бир оз оёққа турди, ҳатто уларнинг янги маданияти гуллади. Аммо Бухоро билан Самарқанд илгариги маънавий ҳаётларини сира ҳам тиклай олмадилар. Шу вақтдан буён уларнинг маънавий ҳаёти қозилик ишлари-ю, тасавзуф, динга астойдил интилишдан иборат бўлиб қолди. Бу бахтсизликнинг бош сабаби — мўғуллар шаҳарлардаги эрон ирқини ўлдириб, маданиятга хизмат этадиган ва савдо-саноат билан шуғулланган халқнн камайтириб юбордилар. Шу нисбатда турклар кўпчиликни ташкил этдилар. Соф турк ерларида, масалан, ҳозирги Хива ва Ҳўқандда салжуқийлар асрида халқ тили—форсча эди. Гарчи, туб аҳоли устига саҳродан бостириб келган маърифат душманларининг турк миллатларини йўқ қилиш ниятлари амалга ошаётган эсада, мўғуллар бу истилолари билан шу ҳаракатни тезлаштирди. Улар Мовароуннаҳрда Эрон руҳини бутунлай йўқотишга астойдил хизмат қилдилар. Мана шунинг ўзи Чингизхоннинг Жайҳун бўйидаги ерларга келтирилган энг катта зиёнларидир. Мўғул истилочиларининг муваффақиятига келсак, у томонидан Чингизнинг шахсий фазилатлари, унинг халқини ижтимоий аҳволига, иккинчи томондан, мусулмон Осиёси, жумладан, Мовароуннаҳр миллатларининг хусусиятлари ва уларнинг ўзаро муносабатларига боғлиқ эди. Чингизнинг шахсий фазилатлари ҳақида сўз кетаркан, мусулмон асрдошлари унинг қанчалик ваҳшийлик ва истилочиликка ҳавас қилган моҳир бир саркардалигини таъкидласалар ҳам, аслида у том маънода фотиҳ ва қонунчи эди. У ўзининг «ясоқ»—қонунлар тўпламини вужудга келтириш билан бирга ҳарбий кенгашни яратди. Бу ислом Осиёси учун бегона нарса эди. Шунинг учун ҳам бу хоразмшоҳларнинг ташвишли идора усулидан устун турди. Бундан ташқари, унинг ривожида барча динлар ва табақаларнинг тенглиги диққатга моликдир. Жувайний Чингизхон бир мусулмон қонига 40 минг мисқол динят (хун пули), аммо бир хитойнинг боши учун бир узун қулоқли ҳайвон тўлашни тайинлагани ҳақида ҳикоя қилади. Бу ривоят ўринсиз бўлса керак. Чунки бошқа ривоятлар бунинг аксини тасдиқлайди. Чингиз ва унинг хонларидан баъзилари насроний, мусулмон, буддийларни бир-биридан фарқламаганлар. Масалан, Мовароуннаҳрда жуда кўп мусулмон ноиблари тайинланган эди. Кўпгина уйғур (буддага топинувчи) роҳиблари хизматда эдилар. Ҳатто бир ажнабий, насроний Марко Поло Хубилай тарафидан Қирмонга муҳим бир топшириқ билан элчи қилиб юборилган эди. Мўғуллариинг ижтимоий аҳволига келсак, айтиш керакки, Шарқ тарихий асарларининг барчасида мўғуллар ортиқ даражада қаттиқ кўнгилли, ваҳший, телба этиб кўрсатилади: «Мўғуллар базм мажлисида йиғловчи, уруш пайтида кулувчи, бошлиқлари ортидан ҳар йўлга борувчи, совуққа ва очликка қаноат қилувчи, урушда чидамли, дардга сабрли, тинчлик ва роҳатнинг номини ҳам билмайдиган халқлардир. Мўғуллар қуролларини ўзлари ясайдилар. Ўзлари билан бирга олиб юрадилар. Уларнинг барчаси руҳонияти ва қалби бир хил, таом ва либосда такаллуфсиздир. Шафқатни билмаслар, ҳатто аёлларнинг ҳомиласини сўйиб ташлайдилар. Дарёга дуч келганда кўн қоплар (мешлар) ёрдамида ёки отларнинг ёл ва думини ушлаб сузиб чиқадилар ва ҳоказо».
Фараз шуки, Мовароуннаҳрнинг ўша вақтдаги ҳоли зикр этилганларга унчалик хилоф эмас, деб ўйлаш мумкин. Ҳар ҳолда, шаҳарлардаги эрон унсурларигина эмас, балки аҳолининг ҳарб билан шуғулланадиган қисми мўғулларга нисбатан анча заифлашган эди. Бунга яна бир бахтсизликни — эронийлар билан ҳеч қачон астойдил қўшилмаган турклар Султон Муҳаммад лашкарларининг асосини ташкил этганлари ҳолда ўзлари кўпинча гуруҳ-гуруҳ бўлиб Чингиз томонга ўтганларини илова қилиш керак. Бунга Хоразмшоҳнпнг истибдодидан норозиликлари ёки талон-тарожга ҳавасларн эмас, балки қабиладошлар сабаб бўлгандир. Аҳвол шундан экан, инқирозга учраган Мовароуннаҳр устидан мўғулларнинг шу қадар шонли ғалаба қозонганига ажабланмаса ҳам бўлади.
АМИР ТЕМУР Ҳижрийнинг 736—807 йиллари (1333—1405)
Ўрта Осиёда мўғуллар истилоси оқибатида қавмлар ҳаёти ўзгарди. Мовароуннаҳрнинг ҳамма жойларида турк эллари янада кўпайди. Турклар Тяншан далаларидан ва Олтой тоғларидан бу ерга мўғулларнинг иттифоқчилари ва ёрдамчилари бўлиб келдилар. Жайҳун соҳилида ўзларининг ҳамқабилалари ва қариндошларини — илгари замонларда келиб ўрнашиб қолган туркларни топдилар. Бинобарин улар бу ерларга осон жойлашншди. Улар жуда тажрибали жангчи бўлганлари учун сарой тантана ва дабдабаларида иштирок этдилар, улар қатлу вайрон ишларида. чиғатойлиларга кўмаклашдилар. Чиғатойлилар эски Эрон маданиятига нафрат билан қараганлари учун мамлакатларини Узоқ шарқдан Узоқ шимолгача бўлган ерларда қурдилар. Шу сабабли турк қабилаларининг бошлиқлари Мовароуннаҳрда бошданоқ уларнинг вакиллари ва амирлари сифатида танилдилар. Улар кейинчалик чиғатойлиларга нисбатан ғайри хўжайин нуфузига эга бўлдилар. Улар ҳатто ўзларининг мўғул тилларини унутиб, туркча тилни сарой тили ҳамда жонли сўзлашув тили сифатида истеъмол қилдилар. Чиғатой подшолиги парчаланиб кетгач, Самарқанднинг шимолидаги жойларда сулдуз қабилалари биринчилар қатори ҳокимиятни ўз қўлларига олдилар. Жанубда эса мўғул ҳокимияти харобалари ўрнида (яъни, Нахшаб ва Кешда) барлос қабилалари озодлик байроғини тикди. Барлос уруғининг кўрагон тармоғидан Темурбекнинг майдонга чиқиши буюк ҳодиса бўлди. Бу шахс Оврупада Тамерлан ёхуд Темурланг номи ила машҳурдир. У 736 (1333) йил шаъбоннинг бешида, сешанба куни кечқурун, Кешнинг ёлғиз кўкаламзор жойи бўлгани учун «Шаҳрисабз» аталган маҳалласида дунёга келди. Кейин бутун шаҳар шу ном билан аталди. Темурнинг отаси Тўрғай барлос уруғининг бошлиғи эди. Шу муносабат билан Амир Қозғондан Қеш ва Нахшаб вилоятларини олди. У ўлгунча унга мухлис бўлнб қолди. Унинг ўғли Темур эса, болалигидан суворийлик ва мусулмончилик руҳида тарбияланиб, мўғулларни даф қилиш фикрида ўсди. Тарихчи ва маддоҳ Шарафиддинга бутунлай ишонмасак-да, Темурнинг ёшлигидан иззат-нафсли бўлганини келажакдаги буюклигига ишора деб қабул қилиш мумкин. Темур ўзининг таржимаи ҳолида: «Мен ўн ёшимда ўзимда фавқулодда ҳукмронлик ва улуғлик аломатларини ҳис қилдим. Ўз олдимга келувчи ҳар бир кишини сезиларли даражада ғурур ва лаёқат билан қабул қилдим. Ўн саккиз ёшимда ўзимнинг суворийлик ва овчилик ҳунарим ҳақида кўп ўйладим. Умримни Қуръон ўқиш, шатранж ўйнаш ва от миниш машқларига сарф этдим», дейди. У йигирма ёшга тўлганда, балоғатга етгани аломати сифатида отаси унга бир кент берган. Темур ҳарбият ва жанг қилиш дарсларини ўрганиш учун бир одамга мурожаат қилади. Бу одам юқорида зикр этилган ажир Қозғон бўлиб, отаси Темурни 758 (1356) санада унинг олдига олиб борган. Темур унга шунчалик маъқул бўлдики, ўғли Салойхоннннг қизи Улжой Туркон хотунни амир Қозғон Темурга беради. Сўнг уни Хуросонга, Ҳусайнга қарши сафарида ўзи билан баробар мингбоши қилиб олади. Бу юриш муваффақиятли тугайди. Лекин Қозғон шунинг оқибатида тездан қотил қўлида ҳалок бўлади. У вақтда Темурнинг отаси вафот этган эди. Бу икки мотам туфайли Темур жуда қайғуда қолиб, ўлдирилган амир Қозғон маъракасида амир Ҳусайннинг дўстлик таклифинн қабул қилади. У билан бирлашиб, валинеъматининг қотилидан қасос олишга аҳд қилади. Бу қарордан сўнг юз берган жанглардан кейин Мовароуннаҳрда бошбошдоқлик, ҳукуматсизлик янада кучайди. Улуснииг муваққат ҳукмдори Туғлуқ Темур ўз сулоласини қатъий ҳалокатдан ҳимоя қилиш учун охирги имконият келганини билиб, Самарқандга қарши Олмалиқдан, аксариси жетелардан бўлган лашкар тортди.
У осий амирларни суриб ташлаб, аждодининг пойтахтини қайтариб олишга қатъий аҳд қилган эди. У келгач, осий амирларнинг баъзилари итоат қилдилар. Аммо баъзилари, масалан, Тўрғайнинг вафотидан кейин барлос уруғининг бошлиғи бўлган хожа Сайфиддин барлос Хуросонга кетди. Лекин ёш Темур чиғатойзодалар тарафидан мақбул кўрилиб, уларнинг саройига хизматга кириб, ўзига мулк сифатида Кеш вилоятини олди. Туғлиқ Темур Мовароуннаҳрда қолган пайтда тинчлик ўрнатилган бўлса керак, Аммо у Шарққа кетгач, нотинч амирлар бош кўтариб, янги урушга сабабчилик қилдилар. Истиқболда Осиёнинг фотиҳи бўлажак киши бу дафъада тинч турди. Туғлиқ лашкари билан Самарқандга келгач, бу ерга ўғли Илёсхўжани амир этиб тайинлади. Темурни ўзига энг содиқ киши билиб, ўғлига маслаҳатчи этиб қолдирди.
Мўғул шаҳзодасига васийлик — маслаҳатчилик вазифаси Темурга ёқмаганлигини олдиндан билиш мумкин. Ўзининг шу кунгача бўлган ишларига у узок мақсадга интилиш дебгина қарар эди. Шунинг учун у шаҳзода вазири билан жанжаллашиб, Самарқанд саройидан яширин равишда чиқиб кетди. Ўзига содиқ бир неча киши билан ҳозирги Бухоро ва Хива мамлакатлари орасидаги Ҳазар денгизигача чўзилган чўлга йўналди. Ушбу давр унинг жанглар билан тўла ҳаёт йўлининг бошланғичи, ваҳший чўлларда маҳрумлик ва қашшоқликни тамомила тажрибадан ўтказган вақтидир. Темур ўз хотирасида вафодор хотини Улжой билан баробар неча кун-тунлар ҳеч бир овқатсиз, сувсиз қолганини, бундай сарсонлик бир неча ой чўзилганини, сўнгра туркманга асир тушганини, туркман унинг суюкли хотинини асира сифатида молхонага қамаганини, унда қуртлар ва ҳашаротлар тўла эканини жуда содда, жуда таъсирли қилиб тасвирлайдн. Бу урушларда амир Ҳусайн ҳам улар билан бирга эди. У булар билан чўлда тасодифан учрашган, Осиёнинг ярмини забт этажак бу киши ҳақиқатда ҳам оғир мактабни ўтаган. Темур бу ерлардаги бахтсизлик ўчоғида тобланиб, кейин шавкатли истиқболга эга бўлди. Яқинлари билан бирга асирликдан қутулгач, у яширин тарзда Кешга келган. Ўзининг илк қуролдош ўртоқларини, болаликдаги дўстларини тўплаб, Аму соҳилида қароқчиликлар қилиб юрди. Сўнгра Сейистонга ҳужум қилди. Бу ерда гоҳ ғолиб, гоҳ мағлуб бўлиб, белужлардан бир-икки қалъани олиб, гоҳ яна қайтариб, шу жангларнинг бирида оғир мажруҳланнб, умр бўйи оқсаб ўтди. Шунинг учун форслар уни Теурланг, яъни оқсоқ Темур деб атаганлар. У жароҳатни даволаш билан банд бўлиб, можаролардан четда турган вақтда, унинг дўсти Ҳусайн Балхни забт этган. Темур тездан унинг олдига борди. Иккови бирлашиб, одам йиғишга киришди. Темурнинг тарафдорлари сони тезда 1500 кишига етди. У энди Илёсхўжа тарафидан ўзига қарши юборилган қўшинга қарши тура олар эди. 765 (1363) да Жайҳуннинг чап соҳилида, Қундуз шаҳри ёнида булар ўртасндз биринчи жанг бўлиб, унда Темур ғолиб келди. Душман аскарларининг сони беш баробар кўп эди, шунга қарамасдан Темур Илёсхўжани енгнб, унинг черигини Жайҳуннинг иккннчи тарафига ирғитди. Ана шундан сўнг жетеларни тўхтовсиз таъқиб этиш бошланди. Шу билан чиғатойликлар Мовароуннаҳрдан тамом қувилдилар.
Бу пайтда Қутлуғ Темурхон вафот этган, унинг ўғли Сайҳуннинг нариги томонига, Олмалиққа, падарининг тахтини олишга кетган эди. Бу ҳол Темурга қулай бўлди. Мовароуннаҳрдан энг охирги мўғуллар кетгач, Темур Самарқандга кирди. Аҳоли уни самимий кутиб олди Шодлик ва байрам бошлангач, унинг шу кунгача яшириниб яшаган хотини келиб қўшилди. Энди Темур она халқининг ҳақиқий подшоси эди. Шу вақтда тахтга чиқишга қодир эди. Лекин у асл мақсадига эришмоқ учун яна кўп тўсиқларни енгиши, кўпгина рақибларини инқирозга учратиши кераклигини билди. Хонлик унвони олиш билан душманларининг сонини кўпайтиришни хоҳламагани учун Илёсхўжа тарафидан қолдирилган чиғатон тахтига бу урушнинг иккинчи шаҳобчаси вакилини ўтқазмоқчи бўлдн. Бу ниятини амалга ошириш учун қурултой чақирди. Қобулшоҳни ҳукмдор эълон қилишни буюрди. Бу билан обрўсини орттириб, ўзининг келажакдаги ниятларнни амалга ошириш режасини пухталаб олди. Тўғри, жетелар Мовароуннаҳрни осонгина бериб қўйишни истамас эдилар. Темур қишни Самарқандда ўтказаётган пайтда жетеларнипг Илёсхўжа қўмондонлигида тажовуз бошлаганлари ҳақида эшитди. Дарҳол дўсти амир Ҳусайнга хабар берди, у кучли аскари билан келиб қўшилди. Темур қароргоҳини Чиноз билан Тошкект ўртасига қурди. Ҳусайн Сирдарёни кечиб, тажовузни душманга қарши саф тортди. Темур қўмондонлигидаги ўнг қанот душманни енгишга муваффақ бўлди. Аммо Ҳусайн раҳбарлигидаги чап қанот чекина бошлади. Фақатгина Темурнинг ҳарбий эҳтиёткорлиги ва саботи мағлубиятдан қутқарди. Бу ҳол икки дўст орасига низо солди ва улар рақибга айланишди. Шундан кейин икки рақиб орасида узоқ йиллар мобайнида тўқнашувлар бўлиб турди. Охири амир Ҳусайн фалокат топди, Темур ғолиб чиқди.
Бу шундай юз берди: жанг майдонида 3000 ўлдирилган аскар қолдириб, иккала собиқ иттифоқдошлар қўшини ўз ерига чекинди. Ҳусайн Сирдарёнинг иккинчи қирғоғига ўтиб, ўзининг пойтахти Солисаройга қайтди. Темур Қаршига чекинди. Жетелар эса маъносиз равишда жанубга ҳаракат бошлаб, Самарқандни қамал қилдилар. Агар улар шаҳарни олсалар, мўғулларнинг бузғунчилигини такрорлар эдилар, холос. Аммо бу ерда тарқалган «от ўлати» («Товуни фурс»— форс вабоси) сабабли ўзлари юкларини елкаларида зўрға олиб кетишга мажбур бўлдилар. Шу аҳволда иккинчи иттифоқ тузиб ҳужум уюштиришганда эди, шубҳасиз, мўғуллар ҳокимиятини узоқ давргача ёки бутунлай тугатиш мумкин эди. Лекин эски қуролдошлар ўртасида душманлик жуда кучайиб кетди. 767 (1365) йилда Темур Ҳусайнга қарши чиқишга ва шимолдаги жетеларнинг ҳаракатини кузатиб туришга мажбур бўлди. Ҳусайннинг мамлакати каттароқ ва аҳолиси Темурникидан кўпроқ, бинобарин, унинг аслаҳаси ортиқроқ эди. Шундай эсада, у душманини заиф деб ўйламади. Энг аввал дасисалар ва шов-шувлар билан ҳаракат қилиб кўрди. Темур душманини бу йўл билан қармоққа илинтира олмаслигини фаҳмлагач, Жайҳуннннг нариги соҳилига амир Мусий қўмондонлигида лашкар юборди. Аммо улар қочишга мажбур бўлди. Шундан кейин Ҳусайннинг ўзи Солксаройдан ҳаракат бошлаб, барча лашкари билан Жайҳунни кечиб ўтди. Дарёнинг соҳилидаги Битик чакчак деган жойда қароргоҳ қурди. Темур душман аскарларининг сонини билгач, аввал Қаршига, сўнг Бухорога чекинди. Бу ерда иттифоқчиларнинг аҳволи билан яхшироқ танишмоққа қарор қилди. Темур улардан ёрдам кутар эди. У бу ерда иттифоқчилари жуда заиф эканликларини аииқ билди. Шунинг учун Мовароуннаҳрни вақтинча Ҳусайига қолдириб, ўзи ғарбий Хуросонга ҳужум бошлаш баҳонасида душман таъқибидан қутулмоққа уринди. Ҳусайн шу соатдаёқ Бухорога юриш бошлади. ...Улар қуролланиб, Ҳусайн аскарига қарши чиқдилар. Ҳусайн отлиқлари уларни ўраб олиб мағлуб этди. Янгидан ҳужум қилишга ўрин қолмади. Ҳусайн чериги Мовароуннаҳрни маъносиз забт этиш билан овора бўлиб юрган бир вақтда, Темур бутун қиш мобайяида урушга тайёргарлик кўрди. Баҳорда Жайҳунни кечиб ўтиб, қаҳрамонона ҳужум билан Қарши, Самарқанд атрофларида ва Тошкент йўлида жуда оз, лекин ғайратли кишилар билан душман аскарларининг сафини бузиб ташлади. Бу жангларда унинг ўғли Жаҳонгир катта жасорат кўрсатди. Чунки у иттифоқчилари бўлган Кайхусрав ва Лалойирийларнинг ёрдамини кутган ва унга эришган эди, Қайхусрав ўз қизини Жаҳонгирга берди. Темурнинг ўзига эса ёрдамчи аскарлар юборди. У ана шу черик билан душманни Жайҳуннинг нариги томонига ўтишга мажбур этди ва Сайҳун томонга қараб қувди. Рақибини бўйсундириш учун ушбу ғалаба кифоя эди, аммо жалойир уруғи билан иттифоқ Ҳусайнга катта хавф туғдирди. Бинобарин, у ўртадаги низони сулҳ билан бартараф этишни маъқул кўрди. Темур уни мамнуният билан қабул қилди. Чунки Мовароуннаҳрнинг ташқи ишларига куч билан аралашишларини истамас эди. Ёхуд Темур маддоҳларининг таъбири билан айтсак, мўминлар орасида бир-бирини ўлдириш ва яғмонинг давом этишини хоҳламасди. Нима бўлса хам сулҳ тузилди. Ҳаттоки, Ҳусайннинг исён кўтарган Бадахшон амирини тобе этиш учун Темурнинг ўзи Жайҳуннинг бу тарафига ўтди. Сулҳни мустаҳкамлаш, Кобулни фатҳ этиш билан Ҳусайннинг мамлакатини кенгайтириш мақсадида икки рақиб биргаликда ҳарбий юришда иштирок этдилар. Шундай бўлса-да, улар ўртасидаги тотувлик муносабатлари узоқ давом этмади. Жетелар юқори Сайҳунга тажовуз қилиб, яна таҳдид солишган эди. Темур уларни тақиб этиб Бадахшондан кетди ва жетеларни қувди. Лекин шу пайтда Ҳусапн ихтилофни тўхтовсиз кучайтириб, рақибини яна қўлига қурол олишга мажбур этди. Темур Балхга юрнш қилганда, унинг байроғи остида Ҳусайннинг энг ишончли одамлари ҳам бор эди. Улар, Шарафиддиннинг ривоятича, Ҳусайннинг доимий васвасаларидан норози бўлиб, унга хнёнат қилганлар. Аммо эҳтимолки, улар Темурнинг омади келганлиги учун унинг тарафига ўтгандирлар? Ҳусайн бунга қарамай жадду жаҳд билан мудофаага ўтди. Унинг сўнгги манзили Балх куч билан забт эгилгач, Ҳусайн ўлдирилди. Бу шундай рўй берди: у қалъадан бошини эгиб чиқиб, ғолиб рақибининг лашкаргоҳига кечирим сўраб келди, тавба қилди, жонини сақлашни ўтинди. Мирхонднинг ривоятига қараганда, «Ҳожи бўлиш учун Каъбага бормоқчи ва у ерда ўз гуноҳларини кўз ёшлари билан ювмоқчи» эди. Темур шунда олижаноблик кўрсатди. Суюкли хотинининг акасини афв этди. Лекин унинг саройидаги тўралар Ҳусайн туфайли тортган азоблари-ю, таҳқирланишларини унутмагандилар. Улар Ҳусайннинг жонига қасд этдилар. Гарчи Темур бунга узоқ вақт қаршилик қилса-да, кейинчалик розилик берган бўлса керак. Унинг ёшликдаги қуролдош ўртоғи, бахтсиз рақиби минорадан ирғитилди. У охирги дақиқада шу жойга қочган эди. Бу воқеа 771 (1369) йил содир бўлди.
Энди Темурнинг рақиби қолмади. Унинг ташқи душманлари, жумладан, Шарқдаги жетелар ҳам қувилдилар. Темур энди номигагина бўлган ўйинчоқ подшоҳнинг ҳокимиятига хотима ясаб, Мовароуннаҳр тожини шараф билан кийишни ўйлашга ҳақли эди. Аммо бу аъло шарафга, таомил бўйича, миллат мажлиси — қурултойнинг сайлови орқали эришишни хоҳлади.
Чингизхондан кейин, неча асрдак сўнг Темурга насиб қилган бу нодир қайсарлик (цезарлик) хаёлини Шарққа хос маросимгина амалга ошира олар эди. Бу мақсад учун Балхда йиғилган қурултойда қадимги Чиғатой холигининг ҳам буюк тўралари, Темурнинг ёшлигидаги қуролдошлари ва аввалги душманлари ҳозир бўлган эдилар. Улар орасида амир шайх Муҳаммад, Баён Сулдузий, амир Олжойту, амир Кайхисрав Хатталоний, амир Довуд Дуғлат, Амир Сорбуғой Жалойир, амир Жоқу барлос, амир Зинда Ҳашм ва бошқа мўътабар тўралар бор эди. Темур қадимги турк одатига биноан оқ кигиз устига ўтқазилиб, юқори кўтарилди. Темурнинг пири Саид Барака дуойи фотиҳа қилганидан кейин у Мовароуннаҳрнинг амири деб эълон қилинди. 771 йил 10-рамазон (1369, 8 апрель) эди. Темур ўз яқинларига қимматли ҳадялар улашди, узоқроқда турганларни муҳаббат билан ўз тарафнга жалб этдн. Жайҳуннинг бу томонида ҳокимиятни тиклагандан кейин Самарқандни пойтахт қилиш учун дарёнинг у соҳилига кечди. Самарқанд шаҳри шу кундан бошлаб Темурнинг вафотигача унинг сафар машаққатларидан кейин истироҳат қиладиган жойи бўлди. Осиё дунёсининг турли мамлакатларидан унинг қўлига тушган барча ғамий неъматлар шу Самарқандда тўпланди. Темур бошқариш ишларини ўз қўлига олгач, жуда ҳолдан тойган мамлакатда қонун ва тартиб ишларини жорий этди. У ислом динига мухлис бўлиши билан бирга. Чингиз низомларини ҳам жуда ҳурмат қиларди. Бу қонунлар Туроннинг ҳикмат ҳукумати бўлгани учун, турк халқларининг ижтимоий ва сиёсий аҳволига мувофиқлиги учун Темурга маъқул эди. Темурнинг «Ясоқ»қа рағбати ҳамда уни мусулмон руҳонийларидан ҳимоя қилишининг сабаблари ана шундадир. У мамлакатнинг ҳарбийлари орасида муғул жаҳонгирининг (Чингизнинг— С. А.) олижаноблигига тақлид қиларди. Қуйидаги мансаблар таъсис этилгаи: Туман оғаси (ўнмингбоши), мингбоши, юзбоши ва ўн боши; сиёсий маъмурият қадимгидек қолганди. Фақат солиқ солиш қоидаси Қуръон таълимотпга мувофиқ бўлди. Турли мансабларнинг аломат фарқлари, сарой маросимлари таъсиси аксари салжуқинлар ёки хоразмшоҳлар тартибига асосланган эди. Бекларбеги ёки амирул умаро мансаблари шулар жумласидан. Бу бизнинг сардори акрамга, «генералиссимус»га тўғри келади. Катта Қизил Байроқ унинг аломати эди. От ёли билан боғланган узун найза Туман оғасининг туғидир. Икки томонидан кокил осилган икки дўл ноғора юзбошининг аломати ҳисобланади. Суворий эгарининг икки томонига икки табл осилади. Салтанат маъмурлари адолатли ҳукм юритиши, деҳқонларга шафқат билан қараши, савдони ҳимоя қилишлари таъкидланган. Қўшин маъмурларига аҳолини озиқ-овқат билан таъминлаш топширилган. Ҳар бир отлиқнинг икки оти, ўқ тўла садоғи, қиличи, жанг болтаси, арраси ва 10 дона игнаси бўлиши шарт эди. Ўрдагоҳда ҳар ўн саккиз кишига бир чодир бириктирилган. Зобит (офицер) ҳарбий тактиканинг муҳимларини билиши керак зди. Бу ҳозирги найтда ҳам ўзбек сипоҳийлари ёки турккан сардори учун фарз саналади. Оддий нафар (аскар) низомни қатъий бажаришга мажбур; жангда у аёвсиз ва довюрак бўлиши, омонлик истаган душманга юмшоқ муомала қилиши лозим. Ҳарҳолда Темур душманлари тасвирлаганча ваҳший бўлмаган. «Темур тузуклари»даги маълумотлар, мамлакатни маъмурий бошқариш тартиби бу фикримизга далилдир. Маъмурият бошида девонбеги (бош министр), унинг ёнида аркбеги (маросимларни ўтказувчи) ҳамда тўрт вазир бўлган. Буларнинг биринчиси ер солиқларини, кўпроқ чегара божини ундириш ҳамда миршаб ишларини бошқарган. Иккинчиси аскарларнинг маоши, озиқ-овқат ва бошқа таъминотлар билан шуғулланган. Учинчиси аскар шахсларига, уларнинг лавозиму мансабларга тайинланишига ҳамда мерос ишларига қараган. Тўртинчиси хоқон саройининг харажатларини бошқарган. Улуғ амалдорлар ўз вазифаларини бажарган пайтда, солиқлар йиғиш вақтида юмшоқ муомала қилишлари шарт бўлган. Қамчи ишлатиш ман қилинган. Бу тўғрида Темурнинг ўзи айтади: «Ҳар бир воли ўзининг қамчиси каби аҳамиятга эга бўлмаса, у киши тўралик мансабига лойиқ эмас». Тўғри, юз йилга яқин бошбошдоқлик ҳукм сурган мамлакатда қонунни жорий қилиш осон иш эмасди. Уни оз-оздан амалга ошириш мумкин эди. Лекин Темур бошданоқ футуҳот (забт тиш) ҳавосига берилдн. Ташқаридан қараганда, қонунларни жорий этиш билан банд кўринса-да, лекин мамлакатининг чегараларини кенгайтиришга киришди. Албатта, у аввало хавфли душманларини йўқотиш пайига тушди. Булар жетелар эди. Уларнинг ҳақиқий ватанларидаги кучлари ҳали ҳам синдирилмаган эди. Зеро уларнинг Мовароуннаҳрни янгидан забт этиш ниятлари сезиларди. Шуиинг учун вақтни ғанимат билиб, Темурнинг ўзи ҳужум бошлади. 772 (1370) санада Темурнинг биринчи зуҳурн вақтида жетелар ихтиёрий таслим бўлдилар. Темур эса Самарқандга қайтди. Лекин шундан озгина вақт ўтмай янги волий — Кебектемур фитна қўзғади. Самарқанддан юборилган қўшин ғолиб келиб, уни сулҳ тузишга мажбур қилишига қарамай, Темур ўз сарҳангининг ишидан норози бўлиб, янгидан уруш ҳаракатини бошлаб юборди. Душманининг мамлакатини талон-тарож қилиб, юрт ғаниматларини қўлга киритиб, орқасига қайтди. Орадан тўрт йил ўтди, Жетеларнинг хони Қамариддин Кўклепа атрофига хосса қўшинни тўплаб, Темурни нақадар кучли қўшинлар билан келишга мажбур этди. Жетелар яксон қилинди. Қамариддин аранг қочиб қутулди. Унинг хазинаси, ҳарами ғолиблар қўлига тушди. Ҳарам ичида Дилшод исмли гўзал қизи ҳам бор эди. Темур бу қизни ўзининг шаръий хотинлари қаторига қўшди. Лекин асл мақсадига — чиғатой улусининг Шарқ тарафини ўз мамлакатига қўшиб олишга фақат бешинчи юришдагина эришди. Шундан кейин Қамариддин тамом умидсизланиб, мамлакатини ташлаб қочишга мажбур бўлди. Бу иш 778 (1376) йили ниҳоясига етказилди. Мазкур иш бўлиб ўтгунча бизнинг қаҳрамоннинг назари Хоразмга тушди. Темур уни қўшиб олиш сиёсатини тутди Узи ҳужум билан уруш очди. У гўё Кат ҳамда Хивак, ҳатто бутун Хоразм илгари Чиғатой улусининг ажралмас қисми эди, деб даъво қилди. Бинобарин, унинг ҳокими Ҳусайн Сўфи қўнғирот Темурга бож тўлаши лозим эди. Темур бу даъвосига катта аҳамият бергани сабабли у ерга тавочи Алқамани юборди. Ҳусайн унга: «Мен мамлакатни қилич билан фатҳ этганман, шунинг учун ҳам уни фақат қилич билан олиш мумкин», деган жавобни айтишни буюрди. Бу жавоб мағрур ҳарбчини қурол ишлатишга мажбур қилди. У дарҳол Хивақ устига юрмоқчи эди, лекин кешлик шайх Жалолиддин масалани тажриба тариқасида яна бир марта сулҳ билан ҳал зтишни маслаҳат берди. Бу тақводор кишининг маслаҳати аввалгисидай муваффақиятсиз чиқди. Темур 773 (1371) йилнинг баҳорида жуда кўп лашкар билан Хоразмга юриш бошлади. Шу пайт унга Ҳирот хоқонидан табрик ва ҳадялар билан вакиллар ҳайъати келди. Қимматли ҳадялар ичида «Кўк ўғлон» номли бир жанг оти бор эдики, Шарқ тарихчилари уни мадҳ этиб тугата олмайдилар. Бухородан кейинги йўл чўлдан бошланар эди. Ҳазорасп яқинидаги Кат машаққатли қамалдан сўнг забт этилди. Темур бу ердан Хоразмга йўл олди. Ҳусайн Сўфи шу ерда эди. Бу шаҳар, Кайхусрав ва Ҳатталонийнинг хиёнатига қарамай, хоразмликлар очиқ майдонда жанг қилишни истамаганликларидан кейин олинди. Ҳусайн мухосара даврида вафот этиб қолди. Унинг биродари Юсуф Сўфи сулҳ тузди. Темур бу сулҳни мустаҳкамлаш учун ўзининг ўғли Жаҳонгирга Юсуф биродарининг қизи гўзал Суюнни сўради. Юсуф Сўфи мамнуният билан розилик берди. Темур сафарнинг муваффақиятли тугаганидан шод бўлиб, орқага қайтиб кетди. Лекин у Хоразмдан жўнаши биланоқ Юсуф Сўфи Қайхусрав ва Ҳатталонийнинг васвасасига учиб, гўзал Суюн хусусидаги ваъдасига вафо қилмади. Балки Темурга қарши уруш очди. Темур 774 (1372) йилда иккинчи марта юриш бошлаб, бу гал ҳам ғалаба билан қайтди. Ўз ўғлига гўзал Суюнни кўп ва бой қалинлар билан олиб келди. Бу тўй муносабати бнлан Самарқандда қилинган байрам ниҳоятда дабдабали ўтди. Лекин Жаҳонгир бундан кейин фақат икки йилгина яшади. Аҳд этилган сулҳ ҳам узоқ давом этмади. Темур Хоразмга қарши учинчи маротаба юриш қилишга мажбур бўлди. Бу сафар пайтида Юсуф Сўфининг бошига қизиқ бир фикр келди. У икки тараф кишиларининг қони тўкилмаслиги учун ўзи Темур билан яккама-якка олишмоқни истади. Шу боис душманига «Икки одам учун қачонгача бутун олам азоб-уқубат чекади, инсоният ва мамлакатнинг хайрияти учун бу икки одамнинг бирга бир олишувларини ва майдонда баҳс қилишларини талаб қиладир», деб ёзди.
Темур бу таклифдан жуда қувонди. Сайфиддин барлос унга ўзининг қимматли ҳаётини таҳликага солмаслигини тавсия қилса-да, Темур унинг гапига кирмай, жанг майдонига биринчи бўлиб келди ва жуда қаттиқ товуш билан душманини чақирди. Лекин Юсуф Сўфи келмади. У қўрқув ва хавф туфайли ўз таклифидан воз кечди, умумий ҳарбин талаб қилди. Шундан сўнг 781 (1379) йили Хоразм қалъаси Темур томонидан қамал этилган пайтда, Юсуф Сўфи вафот этди. Ғолибнинг қўлига жуда катта хазина тушди. У бойликларни моҳир ҳунармандларни уламо билан бирга Кеш шаҳрига олиб келди. Бу ғалабанинг шарафи учун бир сарой бино қилишни буюрди. Она шаҳрининг яқинида қишни ўтказиб, истироҳат қилди. Ов овлаш билан машғул бўлди.
Темур душмани — қайнотаси Амир Ҳусайн билан урушиш ва жетеларни шимол-шарққа кўчириш учун кўп ғайрат қилдн ва катта хуруж кўрсатди. Лекин Ғарбий Хоразмдаги душман устидан ғалаба қозониш янада қийинроқ бўлган эди. Чунки икки Сўфининг хос аскарий кучларидан ташқари Қипчоқ хони, Олтин Ўрда хони, Жўжи улусига кирар ва уларга ёрдамчи эди. Хоразм ва Сарой ҳукмдорлари кўп замонлардан буён Темурга қарши яширин битим тузишган эди. Бу иттифоқчилардан биринчисининг ҳалокати иккинчиси учун ҳам фожианинг муқаддимаси бўлди. Темур Хоразмдан ғалаба билан қайтиб, бутун Туронни ўз қўли остида бирлаштиргач, Сайҳун ва Жайҳун оралиғидаги ҳудуд торлик қилади, деган фикрга келиши табиий эди. У ўзига ўрнак бўлган жаҳонгир Чингизхон изидан бориши лозим эди. Хуллас, бахтиёр Турон фотиҳи ўз юлдузига қараб, бутун жаҳонни забт этиш йўлига кириши учун имкон туғилди. У ўз асарида «Қандай бўлса-да, бир мамлакатда зулм аа ҳақсизлик кўпайса, омманинг тинчлиги ва осойишталигини муҳофаза қилиш учун, ҳар қанақа фитначиларни ва қонунбузузчиларни тугатиш учун у мамлакатга ҳужум қилиш керак. Ҳақиқий ҳукмдор ҳар бир қавм ва қабилани уларга зулм қилувчилардан озод этишга ҳуқуқлидир. Ушбу нуқтаи назардан қараб, мен Хуросонни фатҳ этдим. Форс, Ироқ, Шом мамлакатларини бўйсундирдим» деб ёзади. Унинг таржимаи ҳолини ёзганнинг ривоятича, Темур шоирнинг ушбу сўзини қайта-қайта такрорлар экан: «Оллоҳ ёлғиз, битта бўлгани каби подшоҳ ҳам битта бўлиши лозим. Бутун дунё улуғ хоннинг якка ҳокимлигига нисбатан ҳечдир». Жаҳонгирлик вазифасини бажариш учун Темурнинг тарбият-ул жейш (тактика)даги маҳоратидан ва ўзга шахсий фазилатларидан ташқари, жангларда орттирган тажрибаси ва муҳими, қўл остида унга кўр-кўрона бўйсунадиган лашкарлари ҳам, уларнинг моҳир сардорлари ҳам бор эди. Унинг байроги остидаги черикнннг барчаси жангу жадалларда қаҳрамонлик намукасини кўрсатган ўзининг қуролдош дўстлари эди. Унинг сарҳангларидан Жаҳонгир барлос, Сайфиддин барлос, Оқбуға, Усмон Аббос, Муҳаммад Султоншоҳ, Қамарий, Тибон баҳодир, Урусбуға, Пирҳусайн барлос, Ҳамза, Амир Муризода, Муҳаммад Қазғон, Сариқ Атка ва Музаффар Учқора ўзларининг маҳоратларини гоҳо Темурнинг ёнини олиб, гоҳо унга қарши сарф этдилар. Албатта, аввало, Темурга ўша вақтдаги Осиёнинг паришонлик ҳоли қўл келди, кейин эса Туркистоннинг жангарилик руҳи ёрдам берди. Мўғул ҳукмронлиги инқирозидан сўнгра ҳукумат бирлигидан асар ҳам қолмади. Салтанат жуда кўп хонликлар ва бекликларга бўлиниб кетди. Булар бир-бирларига ёрдам этиш ўрнига, бир-бирларига жуда ёмон душманлик ва тажовузкорлик қилдилар. Бу аҳволда Темурнинг қўли, ташаббусли ва омадли қўли, албатта, Иртишдан Гангагача, Ғўби саҳросидан Мармар денгизигача ягона ҳукмронлик таъсис қила олди.
Энди Темурнинг ўз ватанидаги ишлари ҳақида батафсил сўзлаб, унинг бундан кейинги истило сафарлари ҳақида қисқагина зикр этиб ўтмоқчимиз. Бу сўнгги замонлар Мовароуннаҳр тарихининг энг шавкатли даврларидир, шунинг учун ҳозир бу ҳақда батафсил сўзлаш лозим. Шу билан бирга, асаримизнинг тор доирасида уларнинг натижаларинигина айтиб ўтиш кифоядир. Зотан, Темур ва у давр ҳаёти батафсил тасвирланган баъзи манбалар оврупалик ўқувчилар оммасига бирмунча яхши таниш.
Темурнинг Ўрта Осиё чегарасидан ташқарига тажовузи дастлаб шимолга, яъни Жўжи улусига қаратилди. Ўзаро қаттиқ тўқнашувлар оқибатида бу улус аҳли сийналарида фотиҳ қиличининг излари қолди. Урусхоннинг забардастлиги билан Тўхтамиш ўз отасининг тахтидан туширилгач, у Темурнинг қошига ҳомийлик истаб келди. Тўхтамиш 777 (1375) йили жетеларга қарши урушга юборилди. Бу ихтилоф Темурнинг кўнглига жуда ёққан шекилли, у Тўхтамишни дўстона қабул қилди, Самарқандга олиб келди. Унга кўп ҳадялар берди. Хозирги Туркистондаги Ўтрор ва Саброн вилоятларини унга мулкона зтди. Уни ўз рақибига қарши тура оладиган ҳолга келтирди. Урусхон шу орада ўғли Тўхтақойни лашкар билан уни қувишга юборди. Лекин Тўхтамишга толе икки тажрибадан кейин ҳам ёр бўлмади. У енгилди, жароҳатлар билан ярим у жон ҳолда қочиб, учинчи марта Темурдан паноҳ истади. Бу дафъасида Темур меҳмоннавозлик вожиби билан лашкар бошига келди ва Урусхонга қарши уруш эълон этди. Бу мамлакатнинг саҳроларидаги совуқ ва ёмғир қатъий жанг бошлашга монеълик қилди. Икки қўшин бир неча ой бир-бирига уруш оча олмай ҳаракатсиз ҳолда турдилар. Темур 778 (1376) йил баҳорида, тағин ўз миллатини ҳимоя этишни хоҳлагандан кейин, бу иш енгил кўчди, Чунки энди Урусхон ҳам, ўғли Тўхтақой ҳам вафот этган эдилар. Тўхтамишга рақиб ўлароқ фақат Урусхоннинг кичик ўғли Темур Маликкина қолган эди. Албатта, маълумки, у иттифоқчилар лашкарига қарши тура олмади. Темур Қоратол ёнида унинг устидан ғалаба қилди. Уни асир олди ва маҳв этди.
Тўхтамиш эса оёққа. туриб олгач, ўзининг ғолибона тажовузларини давом эттирди. Бутун Қипчоқ хонлигини забт этди. Мамайни енгиб, ваҳшиёна ҳужумлари оловини янада узоқроққа — Русия ерларига олиб борди. 786 (1384) йилда Маскав шаҳрини ёндирди. Қуролининг муваффақияти билан сармаст юрган бу одам ўз ҳомийсига лозим бўлган шукронани тез унутди. У жаҳонгирлик даъвосига тушди. 789 (1387) йили, яъни Темур Озарбойжонда бўлган пайтда, Ҳазар денгиз соҳилидаги ғарбий вилоятларга тажовуз қилди.
Темурнинг ўғли Мироншоҳ Кур дарёсининг бу томонига қараб унга қарши юрди. Тўхтамишнинг илғори енгилди, у қочди ва чекинди. Темур шу ҳолатда ҳам кенглик ва розилик аломатини кўрсатиб, «Ал фитнату нооиматун алъаноллэҳу лиман айқозахс: Фитна бошлаган Аллоҳнинг лаънатига учрайди) ҳадисини мулоҳазага олиб, у билан сулҳ тузишга розилик берди. Тўғри, бу ишни у муносиб фурсатни қўлга киритиш учунгина қилди. Икки йилдан кейин ўзининг ҳақли ғазабини майдонга қўйди. Яъни, 791 (1389) йилнинг қишида, қор от кўкрагига етган пайтда, Самарқанддан ҳаракат бошлади. Шимолдан тажовуз қилган Тўхтамишни у Сайҳун соҳилида мағлуб этди. Қейинги баҳорда иккинчи соҳилда яна бир карра енгди. Лекин у ҳануз таскин топмаган, ғазаби сусаймаган эди. 793 (1391) йил қишида Темур хос ва мунтазам қуролли лашкари билан Тўхтамишга қарши омонсиз жангга отланди. Жанубий Сибириянинг кимсасиз чўлларида олти ҳафта юрдилар. Унинг чўлдаги бу сафари қийинчиликлар ва заҳматлар билан тўла эдики, уни энг буюк тоғлардан ўтиш билан тенглаштириш мумкин. Чарчаган ва очиққан лашкар душманни узоқ вақт излади. Охир-оқибатда уни май ойида Ёйиқ (Урол) дарёсининг яшил соҳилларига келиб топди. Жасур ва шонли суворийлар кураши бошланди. Ҳар икки қўшин уч кун мобайнида баробар қаҳрамонлик билан жанг қилдилар. Ажойиб шижоат кўрсатдилар. Аммо Тўхтамиш ўз қардошларининг хиёнати туфайли мағлуб этилди, озодликни қочишдан излашга мажбур бўлди. Темур ўқ тезлиги билан уни Русия ерлари томон таъқиб этиб, суриб ташлади ва Маскавга бориб етди. Агарда Мовароуннаҳр қаҳрамони эҳтиёт билан ўрта даражадаги йўлни тутмаганда эди, Маскав аҳолиси, Гиббоннинг таъбирича, биби Марямнинг мўъжизанамо суратидан бошқа ҳеч бир ҳомий тополмас эди. Ўн бир ойлик сафардан кейин у жуда кўп асирлар, бисёр ғаниматлар ва шимолнинг жавоҳири билан ўз пойтахтига қайтди. Асирлар ичида душманнинг оиласи, ҳарами ҳам мавжуд эди. У илгариги Чингиз мамлаткатининг энг катта икки қисмини ўз ҳокимияти остига ола олганлиги билан фахрланса ҳақи бор эди. Энди унга салтанатнинг бори учинчи бир қисмигина, яъни Эрон, Арабистон ҳамда Ҳиндистоннинг бир қисмигина нуқсонли кўринар эди. У айни замонда шимолга хотима чекиб, ўз назарини ғарб тарафга монесиз қарата олар эди. Темур форс ерларини, яъни Эрон ва Хуросонни фатҳ этишни Тўхтамишни енгмасдан олдин бошлаган эди. У 783 (1380) йилда ўғли Мироншоҳ мирзони бир неча етук сарҳангларга қўшиб Хуросонни фатҳ этиш учун юборди Ёш ва қаҳрамон ўғлининг салоҳи билан очилган йўлга тездан ўзи етиб борди. Янги жаҳонгир бу ерда икки хонадон билан жанг қилишга мажбур бўлди. Шимолда сарбадорийлар сулоласи ҳукм сурар эди. Темур ўзининг заиф вақтида улар билан яхши муомила қилар эди. Энди булар ҳеч қандай муқобаласиз бўйсундилар. Жанубда Карт оиласи ҳукм сурар эди. Бизнинг қаҳрамон ёшлигидан буён улар билан курашиб келган. Бинобарин, бунда иш унчалик осон кечмади. Бу оиланинг раиси Ғиёсиддин Пирали ўзининг ёзмишики турк фотиҳига топширгундан кўра қилич тиғига беришни афзал билди. У Шарқда Ҳиндиқуш тоғларидан, шимолда Мурғолибдан то Шоҳруд чўлларигача тарқалган мамлакатини нақадар ғайрат билан мудофаа қилишга киришди. Унинг жаджу жаҳдлари ўлим билан олишувга айланди. Пойтахт шаҳри Ҳирот жуда қаттиқ жангдан сўнг забт этилди. Аммо бошқа шаҳарлари, масалан, Қобушон, Тус, Нишопур, Сабзавор — машҳур илм ва санъат марказлари ўз дарвозаларини кўнгиллиларча очдилар. Улар ўз шаҳарларини хароба тоғларига айлантиришдан кўра, унинг Темур аскарларига кечув манзили бўлишини афзал билдилар. Ғолиб Темур Хуросонга Афғонистонни, Сейистонни ва Белужистонни қўшиб олиб, 788 (1386) йили Арабистонга ҳамда хос Форс ерига тажовуз қилишга имкон топди. Эроннинг бу жойларида ўша вақтда нкки сулола ҳукм сурар эди. Жанубий Форсда, Исфаҳонда — музаффарийлар ҳоким эди. Аммо Ироқ, Араб ҳамда Озарбайжон элхонийлар қўлида эди. Биринчи сулоланинг бошлиғи Шоҳшужо оқил ва мудаббир одам эди. У жанубнинг нозиклашган ўғлонлари билан Мовароуннаҳрнинг тажрибали жангчиларига қарши чиқишни лозим кўрмади.
У ўз ихтиёри билан таслим бўлди ҳамда қизини марҳум Жаҳонгир мирзонинг ўғли Пирмуҳаммадга бериб, сулҳни никоҳ билан мустаҳкамлади. Аммо Шайх Узанс Жалойирнинг ўғли Султон Аҳмад бошқача ўйлади. Ўзининг курд суворийларини ҳам Озарбойжон ҳарбийларини Темур аскарига бас кела оладиган куч, деб гумон қилди. У жангга киришди ҳамда дарҳол муваффақиятсизликка учради. Ўзининг гўзал, таҳсинга лойиқ Султония номли тахтгоҳини ташлаб, Бағдодга чекинишга мажбур бўлди. Аммо унинг душмани Араксни кечиб, бир зарба ила бутун Қофказни ўз қўл остига олди. Нахчавонга, Урёнга, Тифлисга ҳам Ширвонга подшоҳ бўлиб кирди. Ўзининг болта кирмаган уйлари ва тубсиз ботқоқликларн билан шу вақтгача ҳар қандай душманни тўхтатган Гилон бўйсунишдан ўзга чора тополмади. Арманистон подшоҳи Тоҳиржон машҳур Ван қалъаси забт этилгапдан кейин узоқ Шарқдаги шавкатли хоқоннинг амири сифатида ўз идорасини давом эттиришга мажбур бўлди. Айтиш мумкинки, турк хоқонининг бу ғазаби сафарда фақат Қорақуюнли (қора қўзи) хонадони билан исёнчи Исфаҳон шаҳрининг устига тушди. Бу хонадон ўзининг Ахлот ва Одил Жувоз каби энг мустаҳкам қалъаларинн йўқотди. Исфаҳон Темур билан аҳдинн бузиб, унинг 3000 аскарини ўлдиргани учун шаҳар алоҳиси 70.000 кишини қурбон берди. Бу жуда катта қатли ом бўлиб, Шоҳшужо ўғли Зайналабиддинни таҳликага туширди, у юкланган тобеъликни даф этиш ниятидан қайтди. Темур Шероздаги музаффарийларнинг тахтини расмий равишда қўлга киритгандан сўнг, 791 (1389) йилда шавкат ва тантана билан Самарқандга қайтди. У одатига кўра бўш вақтини овда ва айш-ишратда ўтказиб истироҳат қилди. Сафар машаққатларини унутгандан кейин янгидан куч тўплаб, яна ўз мақсадини амалга ошира бошлади. Худди шу вақтда, юқорида тилга олинганидек, Тўхтамишга қарши юриш бошланган эди. Шундан қайтгач, Темур Ғарбда «беш йиллик уруш» номи билаи донг қозонган урушга киришди. Бу сафарги нияти —- ўз мулкида қўзгалган фитналарни бостириш баҳонаси ила Эрон ва Арабнстонни бутунлай бўйсундириб, аввалги сафарларининг ҳақиқий самараларини кўрмоқ эди. 794 (1392) йилда бир оз хасталаниб ётгандан ва даво топгандан кейин, у хос ҳамда мунтазам лашкари билан Ҳамуя ённда Амударёни кечди, Эроннинг шимол ноҳияси бўйлаб Астрободга, осин Мозандаронга борди. Тоғли Эроннинг асосий шаҳри ҳисобланган Омул жуда ҳам мутаассиб ҳашошилар (асосинлар)нннг охуд фидойиларнинг қароргоҳи эди. Шиддатли муҳорабадан кейингина шаҳар забт этилди. Жасур мудофаачиларнинг мардликлари учун шу қадар кўп қон тўкилдики, шарқ тарихчилари буни тасвирлашга ожиз эканликларини изҳор қиладилар.
Албатта, бундай жазодан кейин сукут тугади. Энди Темур қонга тўйган салоҳи билан Луристон ва Хузистон устига юрди. Ҳамадонга, Баружардга, Дизфунга гўё учиб борди. Мустаҳкам тоғ қалъаси Қалъаи сафидни фатҳ этгандан сўнг одатдаги тезлиги ила Шоҳмансур Музаффарийга ҳужум қилди. Бу шоҳ Темур кетгандан кейин музаффарийларнинг Сом хонлигини бирлаштириб, ўз қўли остида хос куч тўплади. Лекин ғалаба билан руҳланган туркга қарши тура олмадп. Потил деган жойда ниҳоятда қаттиқ уруш бўлди. Шоҳмансур ўз суворийлари билан баробар Туркистон қўшини сафини ёриб кирди. Арслон каби ҳаммасини йиқиб, Темурнинг ёнига бориб етди. Унинг ённда фақат 14—15 гина нафар қолган, ожиз бир ҳолатда эди. Лекин соқчилик қилаётган Шоҳрух мирзо қочган нафарлардан бир фирқа тўплаб, ҳужумчиларнинг йўлларини кесди ва муваффақиятли олишувда Шоҳмансурнинг бошини кесиб, одатдаги табрик ибораси ила уни отасининг оёғи остига ирғитди: «Ҳамма душманларингизнинг бошлари отингизнннг тусқлари остига мана шундай тушсин!» деди.
Бундан кейин душман тамоман мағлуб бўлди. Музаффарийлар хонадони батамом қирилди. Бу сулоладан фақат илгари кўр қилиниб, Самарқандга юборилган фарзандлардан бири тирик қолди. Шоҳмансурнинг хазиналарини олиб, забт этилган мамлакатларни ўз сардорларига тақсим этгандан сўнг, Темур 795 (1393) йилда араб Ироғини янгитдан фатҳ этишга сафар қилди.
Элхоний Аҳмад Жалойир бу иккинчи ҳужумда ҳалокатдан қутула олмади. Озарбайжонни қайта фатҳ этиб, Курдистонни тахт итоатига олиб, Темур Султоннинг хос кемасида Дажлани кечди. Бағдод урушсиз таслим этилди. Унинг ҳукмдори фожиали Қарбало даштида, араб отининг тезлиги соясидагина жонини сақлаб қолди. Аммо хотинлари ҳамда ўғли ғолибнинг қўлига тушди. Бу аҳамиятсиз кураш бўлди. Шунинг натижасида муқаррар халифат учинчи мартаба турк соҳибқиронининг қўлига тушди. Мобайнилнаҳрнинг (Дажла ва Евфрат оралиғи) бошқа шаҳарлари — Мордин, Диёрбакр ҳамда Тахрит кўп қурбонлар эвазига қўлга киритилди. Лекин, шундай бўлса-да, Темурнинг ғолиб байроқлари Арманистон ва Гуржистон устига ўтдилар. Ғалаба байрамларининг шодлик товушлари гўзал Мингул даласида тинар-тинмас, икки йил аввал исқот этилган Тўхтамишнинг тағин янги куч билан Дарбанд ёнида Қофказга тажовуз ила таҳдид этгани ҳақида хабар келди. Қўлдаги кўпикли косалар ўрнига янгидан қурол олинди.
Темур сабр билан душманнинг яна яқинроқ келишини ва урушни ўзи бошлашини кутиб турди. У шундай дер эди: «Ов қопқонга ўзи келиб тушгани яхши. Уни излаб юрсанг, овлаш фурсати узоққа чўзилади. Қари товуқ қарчиғайдан қўрқмайди. Агар чигирткада қизил қанот ўсса, у ҳар қадамда ўзини қарғадан ҳимоя қилади». Сўнгги дафъада Ҳазар денгизининг Шарқ соҳилида бўлгани каби, бу дафъа Ҳазар денгизининг ғарб қирғоғида ҳам ғалаба Темур байроғи тарафига ўтди. Тўхтамиш енгилиб, Сибириянинг жанубий далаларига қочди. Ғолиб уни таъқиб қилиб Русиянинг ичкарисига кирди. Маскав шаҳрини талон-тарож қилди. Ўрдада амир этиб Урусхон ўғли Қовурчоқни қолдириб, Гуржистонга қайтди. Совиб қолган ғалаба тўйларини яна давом эттирди.
Шундан сўнг аввалги Туркистон саҳросининг саргузаштпарасти бўлган Темур шимолий ва ғарбий Осиёни забт этди. Унинг подшоҳлик тожини гўзал, бой ва қадимдан таниқли неча-неча мамлакатлар безадилар. Иссиқкўл, Амударё ва Сирдарё бўйларидаги кучли жанговарлар Ғарбий Осиёнинг бутун хазиналарини, қимматбаҳо ашёларини Самарқандга ташидилар. Барча мамлакатлар элчилари, элчи ҳайъатлари мағрур жаҳонгирнинг оёғи остига қимматли совғалар келтирдилар ва табриклаб, такдим этдилар. Шундай эса-да, Тёмур жаҳонгирлик шуҳратидан қаноатланиб қолмади, даҳшатли юришларга ҳаваси сўнмади. Беш йиллик осойишталикдан сўнг у 799 (1396) йили яна юришга ружуъ қилди. Аму соҳилида унга атаб хотинлари, қизлари ҳам соқчилари гўзал расм-русум ўтказдилар. Бу ернинг таомили бўйича, унинг устига ақчалар — олтин пуллар ва жавоҳирлар сочдилар. Мингларча безатилган отлар ҳам хачирлар унга табрик ҳадяси сифатида тақдим этилди. У отасининг қабрида шукрона фотиҳа билан тиловат қилди. Ўзининг йўқлигида қурилган гўзал биноларни кўрди. Шундай дабдаба ва тантана билан Самарқандга кирдики, уни тасвнрлаш учун қалам ожиздир. 63 ёшлик соҳибқирон жуда кўп ғалабалардан кейин бу ерда ёш малика Тўқол хотунини қучоғига олди. Янги бино қилинган гўзал сарой — «Дилкушо»ни унинг ихтиёрига топширди. Жуда кўп тўйлар, байрамлар, пойгалар, от ўйинлари бошлади. Бу айшу ишрат шов-шувлари Темурда қурол товушларининг ҳавасини қўзғатди шекилли, у, пойтахтида фатҳ этган ерларни ўғиллари орасида тақсим этгандан сўнг, яна уруш отига миниб, лашкарларини узоқроқ мамлакатларга олиб кетди. Жаҳонгир номига тўлиқ лойиқ бўлиши учун унга жанубда Ҳиндистон, ғарбда Рум (Византия) етишмас эди. У Ҳиндистон деганда мусулмон Осиёнинг энг кўп бойлик тўпланган мамлакатини, Рум деганда энг буюк шавкатни фаҳмлар эди. Бинобарин, Темур буларни ўз футуҳотига қўшиб олмасдан туролмасди. Унинг илк мақсадн Ганг ва Ҳинд дарёлари орасидаги ерларни эгаллаш эди. Унинг набираси Пирмуҳаммад аввал Ҳирот йўли билан бориб Мўлтонни ишғол этди. Лашкар бу сафар Темурнинг ўз қўмондонлиги остида нақадар зўр ва даҳшатли равишда йўлга тушди. Ўзи Балх орқали Ҳиндикушнинг қорли чўққилари бўйича кетди. Қиши вужудини зирқиратадиган совуқлар ҳамда тоғликлар билан бўлган қизиқ тўқнашувларнинг ҳеч бири Темурнинг юришига халақит бера олмади. У улкан қоялардан арқонга осилиб тушишга амр этди. Ўзи ҳам шундай тушди. Душманларига даҳшат солди. Темур Қобул воситасида Ҳиндистонга кириб борди. У юрган тоғ сўқмоқларидан, орадан 40 йил ўтгач, Оврупа муаззам давлатининг аскарлари мазкур қабилалар билан тўқнашиб, қонли мағлубиятга учрадилар. Ҳижрий IX асрнинг арафасида Ҳинд дарёсини кечиб ўтдилар. Темур қўлидаги қўшин Ситилиж соҳилларида ўғлининг чериги билан қўшилиб, Деҳлига, Султон Маҳмуднинг пойтахтига сафар қилди. Асирларнинг бениҳоя кўплиги сафарнинг суръатига монелик қилди. Шунинг учун у асирларнн юз минглаб қатл этишга буйруқ берди. Бу жуда ёмон буйруқ эди. Ҳар бир аскар ушбу буйруқни бажаришда иштирок этишга мажбур эди. Ниҳоятда юмшоқ бўлган аллома Насриддин ўзининг 15 ҳинд қулларини қанчалик даҳшат ва нафрат остида қатл этиши лозим бўлганини тарихчилар нақл қиладилар. Темур илгари душманини урушга солиш учун ўзини заиф ҳолда кўрсатар эди. Бу савқулжейш (стратегия) ҳийласига бу ерда ҳам эришди. Ҳинднстонликлар унга тез ҳужум қилдилар ҳамда бутунлай мағлубиятга учрадилар. Ҳиндистоннинг бойлик ва саноат маркази ҳисобланган Деҳли шаҳри ўзининг хазиналари ва уста аҳолиси билан баробар турк фотиҳининг қўлига тушди. Муқаддас шаҳар саналган Митранинг қисмати ҳам шундай бўлди. Даҳшатли қўрҳув бахтсиз вишнуйиларни умидсиз қилди, уларга нажот бермади. Уларнинг муқаддас санамлари хароб этилди, бутлари синдирилди. Темур Ганг дарёсининг бошланишигача бориб, ҳар ерда ўлим ва хароба қолдирди.
У 801 (1399) йилнинг апрелида Самарқандга қайтди. У билан бирга кўп Ҳиндистон филлари, рассомларн ва бошқа асирлар келтирилдилар.
Темурнинг Ҳиндистонга сафари унинг салафи, мўғул жаҳонгирининг ҳамда улардан кейин ўтган Нодиршоҳнинг ҳинд юришлари каби жуда дабдабали ҳарбий қаҳрамонлик ва ўлжага эга бўлишдан иборат эди. Аммо Ҳинд ва Ганг соҳилларида темурийлар байроғини асосли ўрнатмоқ юз йилдан кейин доҳий Бобур мирзога насиб этди. Бунга қарамай, вақтнича бўлса-да, бу муваффақият Темурнинг обрўсини янада юксалтирди. Унда кучли Рум подшолиги ила жанг қилиш ҳавасини қўзғатди. Гарчи унинг Ғарбдаги аввалги муваффақиятлари таъсири ҳамон мавжуд эса-да, аммо истилочилик заминига қурилган подшоҳлик биноси кўп жойларда ниҳоятда заифлашган ва қақшаган эди. Бу жиҳатдан қараганда, унинг ўғли Мнроншоҳнинг заиф идораси Озарбайжонда ҳақли норозиликлар ва исёнлар келтириб чиқарди. Қисқаси, Темур ўзининг пойтахтида қисқа вақт дам олиб, Ғарбий Осиёга қарши янги сафарга ҳозирлик кўра бошлади. Темур гуноҳкор ўғлига шафқат қилиб, унинг дўст ва маслахатчиларини йўқотгач, Ҳирот ва Қазвин орқали Араксга азимат этди. Энг аввал Гуржистоннинг осий князи Малик Георгий билан ҳисоблашишни истади. Бу бечора Темурдан қочиб, юриб бўлмас тоғ кавакларидан ҳамда қалъалардан паноҳ излади. Унинг аскари ҳар жойда қувғинга учради, унинг қалъалари ва пойтахти Тифлис забт этилди. Темур қисқа, лекин машаққатли сафардан кейин ўзининг лашкаргоҳини Қорабоғнинг Гўзал даласига қурди. Туркистон чўлининг ҳарбийлари бу машаққатли сафардан кейин дам олиш имкониятига эришсалар-да, лекин уларнинг улуғ бошлиқлари ўзининг биродар ҳумоюни усмонли султонига, Султон Боязидга уруш эълон қилиб қўйди. Бунинг сабаби қуйидагича. Аввало, шавкатли Румонинг вориси саналгувчи бу султоннинг ҳокимияти Темурнинг кўзида чўп бўлиб турар, асосан, Боязид туркманларнинг Қорақуюнли хонадони билан иттифоқ эди. У бутун турк қабилаларининг мустақил ҳокими бўлгани учун салжуқийларнинг бутун амирларини итоат эттиришни лозим биларди. Шунинг учун Темурнинг унга нафрати чексиз эди. Ана шу тариқа Осиёнинг ғарбидаги ҳам шарқидаги турк ҳукмдорлари орасида даҳшатли ва ваҳшиёна уруш бошланди. Бунинг тафсилоти тўғрисида мусулмон ҳам насроний тарихчилар бизни даҳшатга солурлик ҳикоялар қолдирганлар. Оқибат бу уруш ҳам турк жаҳонгирининг фойдасига ҳал бўлди. Темур илгари миср султони Феруж билан ҳисоблашишни истаган эди. Чунки унинг отаси Темурнинг элчиси аллома Совани қатл этган. Шунинг учун Сованинг ўғли ҳам даҳшатли қасос олишни ният қилганди. Турклар тўсатдан Сурияга ҳужум қилиб, унииг маъмур шаҳарларини хароб зтдилар. Суриядаги бу муваффақият турклар билан араблар ўртасида низо яратди. Ана шундан кейингина, 805 (1403) йилнинг баҳорида, Темур Боязидга қарши йўналди. Боязид куч ва қудратда Темурдан унча ҳам кам эмасди. Мана шу тенглик сабабли у ўзининг душманини йўқ қилишга тушди. Ўзаро ихтилофни битим билан ҳал қилишни ҳам хоҳламади. Лекин Темур ҳам урушни жуда илтимос қилдирадиган одам эмас эди. У Сивасдан Қорашаҳр орқали Анқарага юрди. Худди шу жойда икки лашкар ўртасида. қонли жанг бўлди. Усмонлилар батамом енгилдилар. Султон Боязид ўзининг ҳарами билан бирга ғолиб туркнинг қўлига асир тушди. Темур бу шавкатли ва муҳим ғалаба билан Кичик Осиё (Онатўли)ни забт этди. Шу юришда Измирга етиб олди. Агар денгизнинг шўр сувлари тўсқинлик қилмаса, у Оврупага ҳам бир зиёрат қилган бўлур эди. Унинг лашкари элларни талон-тарож қилиб, хароб этиб бўлгач, у 807 (1405) йилда Самарқандга тўққизинчи марта тантанали кириб келиш маросимини ўтказди. Яна шикорлар, тўйлар, бениҳоя мажлислар бошланди. Бу шодиёна йиғилишда бутун Осиё мамлакатларининг элчилари билан бирга Европа ҳукмдорларидан, жумладан, энг насроний ҳисобланган испанлар давлатидан вакил ўлароқ Дон Рюи Гонзалес де Клавихо ҳам иштирок зди. У Испания қироли Генрих III тарафидан Темурга дўстлик билдиришга юборилганди. Темурнинг базмларда, сарой дабдабаси ичида унинг ҳаёт лаззатига берилганини кўрган киши, бу одамнинг толмас ҳарбий эканини жуда зукколик билан кашф эта оларди. Лекин унинг бу қисқа вақтли истироҳатлари, ҳатто жуда қариган чоғидаги истилочилик режаларини ўйлаш билан ғалаба тожларини йиғиш машғулотидан иборат зди. Турли элчиларга расмий қабул мажлисида ҳам Темур Хитой императорининг элчисига ўзининг кўнгли бўлмаганини англатган эди. Биинобарин, бутун Осиёнинг ярмисини фатҳ этган шавкатли Камбала (Хитой) ҳукмдорининг элчиси уни йиллик хирож тўлаб туришга кўндирмоқчн бўлганда, Темур ғазабига чидай олмаган эди. Масхараланган иззат нафси унга ҳеч бир тинчлик бермади. Уруш бўлиши аниқ эди. Моҳир ҳарбий қаттиқ қиш ўртасида бениҳоя кўп, яхши қуролланган лашкар билан «Самовий чечаклар подшоҳлиги»га қарши сафарга чиқди. Самарқанд ортда қолди. 1405 (807) йил 4 январда, ёмон ҳаво сабабли, унга қаттиқ совуқ тегди. У бунга аҳамият бермай, бўз Сирдарёни кечди. Февралда Ўтрор яқинида ўрдугоҳ қурди. Бу ерда унинг касали шу даражада авж олдики, сарой табиби Мавлоно Фазлуллоҳ беморнинг ҳоли умидсиз эканини тўхтовсиз эълон этди. Ўлим билан юзларча марта юзма-юз келган Темур ҳаётининг бу сўнгги дақиқаларида ўзининг қаҳрамонлик вазифасига содиқ қолди. Унн ўраб олган болалари, набиралари ҳамда қуролдош дўстлари дунёдан кўз юмаётган олий ҳукмдор учун аччиқ кўз ёши
тўккан пайтда, у ҳаммасини ўзаро иттифоқ ва дўстона ҳаёт кечиришларини истаб, ўзига ворис этиб тайинланган Пирмуҳаммадга итоат этишларини васият қилди. Унинг ҳузурига набираси Мирзо Халил Султонни ва бошқаларни чақириш учун ижозат сўраганларида, у ўзнинг ҳаёти жуда оз қолганини айтиб, бунга салбий жавоб берди. Ўзининг суюкли ўғли Шоҳрух мирзони бир кўриб қолмаганига афсусланди. Шундан кейин тез ҳолдан тойд». Бир ишора билан мулло Ҳайбатулланинг Куръондан бирор сура ўқишини илтимос қилди. 807 (1405 йил, 17 февраль) йил шаъбоннинг 7 куни кечқурун жон таслим зтди. Унинг жасади Самарқандга олиб келинди.
Бу ерда ўзи ихлос қўйган имоми Саид Барака учун қурдирган муҳташам бинодаги турбага дафн қилинди. Саид Барака Темурга унинг истиқболидаги шон-шавкатни ғайбдан хабар берган эди. Энди буларнинг ҳар иккиси бир гумбаз остида мангу истироҳатда ётадирлар.
Темур 72 ёшида (1333—1405) вафот этди. У умрининг ярим муддатида Мовароуннаҳрда мустақил ҳукмдорлик қилди, сўнгра бутун мусулмон шарқига ҳоким бўлди. Ягона шуҳрат, ҳарбий даҳо ва қатъиятлилик хосиятлари билан у жуда ҳақли равишда македониялик Искандар, Цезарь, Чингиз ва ундан сўнг ўтган Наполеон билан бир сафда турадир, ...Темурнинг ҳаёти ҳамда ишлари хусусида тарих тартиби бўйича, китобнинг ҳажми кўтарганича ҳикоя қилиб, кейинги бобда, заифгина бўлса-да, унинг саройини, пойтахтини тасвир эткб ўтамиз. Чунки Темурнинг тузуми Мовароуннаҳр учун ҳеч шубҳасиз энг дабдабали давр бўлиб, турк халқи учун шундайин зиё берди-ки, баъзи қавмлар, эллар ҳозиргача ундан ҳарорат оладилар. Юз мингларча турк ҳарбчилари учун инсоният бешиги саналган Ўрта Осиёдан ғарбий Осиёгача чўзилган ўлка вояга етказган қаҳрамонларнинг энг охиргиси Темурдир. Унинг бахтли толеи билан алданиб, кейин истилочилик қиличи билан Жайҳунни кечиб ўтганларнинг ҳеч бири башариятнинг бу жанговар ватанида унингдек уруш маъбудасини кўтаришга муваффақ бўла олмадилар.
Дарвоқе, энди Эрон ва Осиёнинг жаҳонгир соҳибқиронлари учун аввалгидек қулайлик йўқ эди. Чунки Шайбоний ва Нодиршоҳ бу мамлакатнинг ғарбий чегараларини тор деб билдилар. Европанинг пўртанали ўрта асрлари энди тугади. Ундаги ёруғ замоннинг зиёлари, гарчи бошқача йўл билан бўлса-да, узоқ Шарққа келиб етдилар.
ТЕМУРНИНГ ШАХСИ, САРОЙИ ВА ТУРАР ЖОЙИ
Шаҳрисабзда нашъа этган шавкатли соҳибқироннинг мухлислари уни энг чиройли бир инсон сифатида тасвирлайдилар. Аммо душманлари уни нақадар чиркин, нақадар юзсиз, манфур ва қутсиз этиб таърифлайдилар. Ўзининг ватандошлари орасида ҳозиргача тилдан-тилга ўтиб келаётган ҳикояларга қараганда, Темур ўрта бўйли, оқбадан киши бўлиб, заҳматли умрини доимий жангу жадалларда ўтказганига қарамай, умрининг охирги дақиқаларига қадар баданининг қутини сақлай олган. Гарчи унинг бир оёғи оқсаса-да, уруш пайтида бу нуқсон унча сезилмас эди. Унинг янгроқ овози жанг бақириқ-чақириқлари ичида жуда узоққа эшитиларди. Фақат ёши 70 га етганда кўзлари озроқ хира тортган. У Самарқандда Испания элчиларини қабул қилган вақтда, улар яқин келгачгина таниган эди. У даврда турк ирқи эрон унсурлари билан озгина аралашгани учун Темурнинг юзида соф мўғул сиймоси бор эди. Унинг таржимаи ҳолини ёзган бир тарихчи, ўз қаҳрамонининг расмини тавсия этганда, хийла алоқасизроқ эрон гўзаллигини намуна қилиб олган. Турк соҳибқиронининг соқолини узун, ёноғини қизил, ўзини оқ танли этиб тасвирлаган. Шунинг учун Темурнинг фақат либосигина Эрон ёки Ғарбий Осиё унсурларини эслатади, холос. У замонларда Жайҳун соҳилидаги ерларда ахлоқ ва одоб, муомала будда ва ислом маросимлари йиғиндиси асосида юратилар эди, маъруф турмуш тарзи ва қиёфат ҳам шундоғ эди. Биз Темурнинг тўқнашувлар пайтида қимматбаҳо ипакдан кенг кийимлар кийганини кўрамиз. Ҳозирги вақтда Ўрта Осиёлилар шундай кийинадилар. Бу кийимлар ўша замонда мусулмон Осиёсида макруҳ саналар эди. Бўрк учига чўзинчоқ ёқут қадалган, унинг атрофи дурлар ва ноёб жавоҳир билан безатилган эди. Унинг катта ва қимматбаҳо зирак тақиш одати — мўғулларга хос эди. У умуман зоҳирий зийнатларга ва очиқ киборликларга илтифотли бўлган. У ўзининг узоқ дазом этган соҳибқиронлик ҳаётида жуда кўп йўқотишларга, ночорликларга чидаган ва доимо спарталиклар каби соддалигига содиқ қолган.
Унинг табиий сифатларидаги буюк қирралар шундан иборат. У ёшлигида отасининг ва руҳоний имомларнинг талқинлари таъсири билан ҳаётга ислом ва тасаввуф назаридан қараган эди. Унинг қатъий жанговар руҳи ва чегара билмас ягона раёсати ҳамиша бу сифатлари билан ботиний курашда эди. Сўнгги сифатлар унда ғолиб бўлса керакки, ўзи шундан дейди: «Ҳокимиятни қўлда қилич билангина ушлаб туриш мумкнн». У аскарига Исфаҳонни талон-тарож қилишга рухсат берганда, уламолар маҳалласига шафқат қилишни амр этган; Ҳирот ва Ҳалаб уламолари билан эса, диний мунозаралар қурган. Ўзига ўхшаб фикр қилмайдиган (яъни ўзгача фикрлайдиган) кишиларга шоҳона ҳадялар берган. Маълумки, Темур аллома Шарафиддин Ҳалабий билан ниҳоятда кескнн мунозара қилган. Сўнгра уни ҳимоясига олиб, ўзи ва муридларига қимматли ҳадялар беришни буюрган. Уларнинг сони 2000 га яқин бўлган. У либос ва ҳадялар "билан аллома Шамсиддин қозини, Жазирийни ва машҳур Шайх Бухорийни ўз тарафига жалб этишга интилган. Ҳолбуки, булар унинг душмани саройида қўлга олинганлар эди. Улар Темурга очиқ душман эдилар. У қайси мамлакатни эгалласа, унинг ноёб ўлжаси — шу ўлканинг рассомлари, моҳир усталари ҳисобланган. У Бурса кутубхонасидаги китобларни юк ташийдиган ҳайвонларга ортиб, Самарқандга кўчиртирган. Энди шу кишини ваҳший, марҳаматсиз деб аташ мумкинми? Бинобарин, Темурни Чингиз ила бир сафга қўйиб, уни ваҳший, золим, қароқчи деб атаган кишиларнинг фикрлари икки мартаба хатодир. У аввало Осиё саркардаси эди. Ўзининг ғолиб аскарлари ва қуролларидан ўз замонасининг таомилича фойдаланган. Унинг фаолияти, хусусан, душманлари тарафидан гуноҳ ҳисобланган ишлари ва урушлари, теранроқ қаралса, доимо бирор жиноятга жазо тарзида рўй берган. Тўғри, жазо қаттиқ, лекин адолатли бўлган. Исфаҳон ва Шерозда у хиёнат туфайли қатл қилинган аскарлари учун қасос олган.
...Турк ва араб қавмидан бўлган барча жаҳонгирлар ва фотиҳлар каби Темурда ҳам ока Батанига жуда хос даражада тарафкашлик бор. Шунинг учун ғарбий ислом дунёсининг сиёсий марказини, шу билан бирга эндиликда ожиз бўлиб қолган ислом маданиятн асосини Туркистон чўлларининг юмшоқ тупроқларига кўчиришни ният қилган эди. Бунга таассуф билан қараш мумкин. Лекин уни жиноят дсб ҳисобламаслик керак. Темурнинг шу маслаги унинг азиз ватани Ўрта Осиё учуи ниҳоятда муҳим ва узоқ давом этган самара берганини гапириб ўтиришга эҳтиёж йўқдир. Камбала, Ғазка, Бухоро саройларида ва бошқа сулолаларнинг пойтахтларида ҳеч қачон Самарқанд саройидагидек давлат ва бойлик тўпланмади. Бу ердаги давлат ва шавкат исроф этилмади. Темурнинг бойлиги ва тўйлари тўғрисида Шарафиддиннинг ҳикоя қилганлари олдида татар императори (яъни Чингиз — С. А.) саройининг кўз қамаштирадиган гўзал лавҳалари ҳечдир. Христиан элчиси дон Рюи Гонсалес де Клавихо у лавҳаларни гўзал тасвирламишдир. У кўп нарсаларни кўрган, у ҳамма нарсани кўрган, чунки Темурнинг ҳурматида бўлган, унинг бундай юксак илтифот кўрсатганини Темурнинг расмий қабул пайтида сўзлаган қуйидаги сўзи ҳам тасдиқлайди. Темур ўз вазирларига хитобан ифтихор билан шундай деган: «Қаранглар, мана, ўғлим — Испания қиролининг менга юборган элчиларини кўрингиз! У, Испания қироли, дунёнинг энг четида туради ва бутун фаранг подшоҳларинииг энг буюгидир. Улар, фаранглар, ҳақиқатан улуғ халқлардир. Ўғлим, мен ҳам Испания иодшоҳига ўзимнинг эҳтиромимни кўрсатмак истайман».
Биз Самарқанд саройини таъриф этганда, ўзимизга ҳужжат қилиб олижаноб Испания бекзодасини танладик ва унинг хотираларига суяниб, сарой одатлари, маросимлари ва нафис асарлари хусусида сўз юритамиз.
Темур ўз салтанат тахтини қанчалик инқироз ва харобаликка учраган хонадонлар ҳамда мамлакатлар заминига қурган бўлса, уларнинг барчасидаги урф-одатлар ва маросимларни ўз саройида тўплади ва тараққий эттирди. Сарой аъёнларининг ипак, духоба ва атлас кийимлари араб ёки мусулмон расм-русумида тикилган эди. Саройдаги аёлларнинг либоси, хусусан бўрк, шокила қадимги Эрон ва Хоразм урфига хос эди. Сарой хонимлари олтин уқа билан безатилган узун қизил кийим (қабо—С. А.) кияр эдилар. У кийимнинг ёқаси бўйнини қисиб турадиган, ўзи енгсиз бўлган, орқа этаги жуда узунлиги учун уни махсус жориялар кўтариб юришган. Уларнинг сони баъзан ўн беш кишига етарди. Юзга ҳижоб тутганлар. Сафарда чанг-тўзондан ва ҳавонинг таъсиридан сақланиш учун юзларига оқ қўрғошнн тусидаги упа қўйилган. Қизил мовутдан дубулғага ўхшаш учли қалпоқ кийишган. Қалпоқ усти қизил ёқут, забаржад, дурлар билан безатилган, атрофида тишли қош бўлиб, ундан гўё оқ парлар «тўкилиб» турган. Бу патларнинг баъзилари то кўзларигача тушиб юрган вақтдаги ҳаракати билан юзга ўзгача гўзаллик берур эди. Темур саройидан четдаги кўпгина аёллар ҳам Кичик Осиёнинг жуда қимматли жавоҳири-ю, Исфаҳон, Мўлтон, Ганжа, Дамашқ, Бурса, Венеция заргарларининг нафис асарлари билан ўзларига оро берганларидек, эркаклар ҳам ноёб тошлар билан безатилган қуроллар ва камарларини кўрсатиб, кўзни қамаштирар здилар. Эртаклардагидек кўп бойлик — кумуш ва олтин совут ҳам салтанат ерларида тез-тез кўзга ташланиб турар эди. Қлавихо чодир ичида кўрган катта бир олтин сандиқни қуйидагича тасвирлайди. Унинг ялпоқ қопқоғи яшил ва кўк миноэмалдан ишланган кичик қуббалар, нақадар ноёб жавоҳир ва инжулар билан зийнатланган. Бу сандиқнинг қопқоғи эшикка ўхшаш, ичида бир неча қатор қадаҳлар терилган, дурлар ва жуда қимматли тошлар билан безатилган, олти дона олтин ёмби ҳам бор эди. Бу сандиқнинг ёнида баландлиги бир метрча келадиган олтин хонтахта бор, унинг атрофи жавоҳир билан безатилган, устида эса икки метр узунликда бир забаржад бўлиб, у бутун хонтахтани эгаллаган эди. Унинг рўпарасида эман шаклида ясалган бир олтин дарахт, унинг йўғонлиги инсон оёғи йўғонлигида, атрофга ёйилган шохлари яшил билан қопланган. Бу дарахт мевалари ўрнида жуда кўп қизил ёқут, забаржад, феруза, сафир ва ажойиб, йирик дурлар шохларга осилган, япроқлари турли рангдаги мино билан ишланган, бутоқларида олтин қушлар бор. Шаҳзодаларга берилган ҳар бир нарса катта кумуш товоқларда тақдим этиларди. Хоқоннинг оила аъзолари олтин косалардан фойдаланар эдилар. Шароб мажлисларида кўп вақт мингларча кишилар иштирок этар, шароб доимо олтин лаганларга қўйилган тилла қадаҳларда берилар эди.
Темур саройннинг фавқулодда дабдабаси ва давлати тўғрисида шулар бир тасаввур беради, деб ўйлаймиз.
Темур иқоматгоҳининг ҳақиқий зийнат ва ҳашаматини, шаҳарнинг шимолий шарқ тарафида бир милча чўзилган Зарафшон ва ҳисобсиз ариқлар билан суғориладиган чўлда ўтказилган тўн манзарасинн тасвирлаш учун киши ўз кўзи билан кўриши зарур. Бундай чодиргоҳ (хиргоҳ) ўн-ўн беш мингдан иборат бўлиб, уларда сарой аҳли, вазиру вузаролардан ташқари аҳолининг турли табақалари ҳам жойлаша олурлар. Бу ерда шаҳарлик барча ҳунармандларнинг бутун намояндалари ҳозир бўлиб, энг молдор дўконлар очилар, ҳунармандлар ўзларининг устахоналарини қуришар, ҳаттоки, ҳаммомларга ўхшатмалар ясалар эди. Аввало подшоҳ саройи учун чодир қурилган. Чодиргоҳ очиқ соябон шаклида ясалган; сарой чодирлари одатда марказда ўрнатилган. Кейин бошқа чодирлар тикланган. Ҳар бир оила қаторини, ҳар бир вазир, ҳар бир туманғози ўзининг расмий унвонига тегишли чодирнинг ўрнини хамда қаерда туришини билган, ҳеч қандай ноаниқликка йўл қўйилмаган. Гўзал Конигул чўли қисқа бир муддатда ўзининг чодирлари тепасидаги байроқчалари бепоён лолазорга ўхшаб, эл-улуси билан яшнаб турган ажойиб, катта гул боғчасига айланган эди. Чодирларнинг аксарияти доира сифат кигиздан иборат зди. У тарафда ҳозир ҳам шундай чодирлардан фойдаданадилар. Шу орада баъзи ўзига хос бўлган арабий, иброҳимий чодирлар, эроний аъло саропардалар (ҳижоби сароий) ҳам бор эди. Кастилиялик олижаноб меҳмон шуларнинг биттасини кўриб ҳайрон қолган эди. Тўртбурчак шаклидаги бу чодирнинг эни юз қадам, баландлиги уч найза эди. Кўшк
шаклидаги ўрта қисми кўк рангли ва одам танаси йўғонлигидаги ўн икки дона олтин устунда туради. Чодир тепасида ярим карра шаклида ром бўлиб, устунларга тортилган ҳарир шоллар шамолда ҳилпираб, қабариб, ярим қавсни ташкил этарди. Бунга шуни илова қилиш керакки, кўшкнинг ҳар тарафида катта эшик бўлиб, унинг ҳар бири махсус кесакига беш юздан зиёд ҳарир иплар билан маҳкам боғланган эди. Кўшкнинг ташқари томонига қора, сариқ, оқ ранг берилган; у зардўзи чўгдек қнзил гилам ва турли рангдаги ипак гуллар билан безатилган эди. Ён тарафларидаги ярим қабоқнинг ўртасида, тўрт бурчагида қора қушлар қанотларини очиб учмоқда. Тўрт бурчакдаги устунлар доира ва янги ой расмлари билан безатилган. Бешинчи — марказий устунга жуда катта ҳажмдаги шундай безаклар ишланган. Узоқдан саройга ўхшайдиган бу кўшк миноралар билан безатилиб, баланд деворлар билан иҳота қилинганди.
Подшоҳ хотин-қизларн учун ҳам алоҳида аъло чодирлар тикланган эди. Улар сариқ рангда, олтин нақшлар ипак билан тикилган, ташқи томонига эса уқалар тутилган. Ҳаммасининг эшиги катта-катта, уларнинг барчасига от миниб кириш мумкин. Уларнинг ҳаммаси деразали. Чодирнинг ҳавосини янгилаш учун бу деразалар ташқарига очилганда, ипак тизимча билан тортиб қўйиларди, унинг ҳарир пардалари қуёш нурини тўсиб туради. Тўғри, энг аъло нарсалар, бу замондаги каби қутилардаги холлар ва эшиклардаги безаклар эди. Буларнинг аввалгилари ниҳоятда маҳорат билан ишланган кумуш ва олтин нақшлар билан зийнатланган, Темурнинг Бурсадан келтирилган бир дарвозасида ховарийлардан (апостоллардан) Пётр ва Полнинг расми бор эдп. Кейингилари эса ноёб тошлар билан безатилган, оғир, олтин ва кумуш симлардан иборат эди. Ўқувчига «Минг бир кеча» ҳикояларини эслатадигаи бу чодирларда шоҳона меҳмондорчилик ва шаробхўрлик бўларди. Бизда турк таомларининг муфассал рўйхати йўқ.
Лекин бунга тааллуқли айрим ривоятларга қараганда, энг севимли таомлар — қўй гўштидан қовурма, от гўшти, ҳозиргидек тайёрланадиган палов, хамир овқатлар, фаво (мевали торт) ва чучук лочира эди. Энг лаззатли овқат — отнинг тўғралган сон гўшти ҳисобланарди. Уни олтин ва кумуш лаганда узатишарди. Аммо уста тўғровчилар томонидан тўғралган қовурмалар чарм дастурхонларга қўйилар эди. Подшоҳ биринчи луқмани тановул қилгач, атрофдагиларга рухсат берилар эди. Тўғралган гўштдан иборат ош наҳорга берилар, ёз мавсумида, одатда, овқат билан бирга қозун ва узум тортилар эди. Кейин шароб бериларди, ўша вақтдаги Ўрта Осиё таомилига кўра, шаробхўрлик подшоҳнинг бевосита раҳбарлигида давом этарди. Унинг рухсатисиз ҳеч ким, уй аъзолари, ҳатто меҳмон ҳам шароб ичишга журъат қила олмас эди. Шароб, чоғир, бўза, шакарли қаймоқ ва қимиз уларникг севимли ичкиликлари эди. Шароб ҳаммасидан олдин тортилар эди. Базмнинг бошланишида соқийлар шароб узатарди. Улар чўк тушиб, бир қўлларидаги лаганчада қадаҳ тақдим этадилар, иккинчи қўлларида ипак сочиқ тутиб, меҳмоннинг либосини шароб тўкилишидан сақлайдилар.
Таомил бўйича, қадаҳлар бир неча давра тутилгач, таклиф тўхтатилади, катта қадаҳлар қўлга олинади, уларни Темурнинг соғлигига кўтарадиган одам сўнгги томчисини қолдирмай ичмоғи лозим. Осиёда, у замонларда, ҳозиргидек шароб ичишдан мақсад кайф қилиш эди.
Фақат Темурнинг тенгдошлари ва ёки замондошлари овқат ейиш ва шароб ичишда ажойиб бир маҳоратга эришган эдилар. Кимлигидан қатъи назар, маст бўлиб ерга йиқилса, ёки қизиқ қилиқлар қила бошласа, уни масхаралашарди, «таниқли» маст кишилар эса, кенг майдонда бўлгани сингари, ботир номини олар эдилар. Туркларнинг ҳиссиётига фақат катта нарсалар таъсир этгани туфайли, дастурхонга жуда кўп бутун қовурма отлар ва ниҳоятда катта чоғир чирпитлари қўйилгандан кейингина базм мажлиси энг аъло саналар эди. Клавихонинг ривоятича, уч челак чоғир сиғадиган бу катта чирпитларнинг жуда кўпи Темур чодирининг олдида тизилиб турарди. Бошқа чодирларнинг турли жойларида шароб ёки шакарли сут билан лиқ тўлган чирпитларни кўриш мумкин эди, муайян соатлардагина уларни ичиш учун кишилар таклиф этиларди.
Маълумки, бу ерда қизиқчилар, муқаллидлар, кўзбойлоғичлар, дорбозлар деярли кам эди. Буларнинг кўпчилиги Ҳиндистондан, Кашмирдан келар эдилар. Мазкур тўйларда хонимлар ҳижобсиз иштирок этардилар, маликалар изн ом (оммага рухсат этилган) базмлари ясар, унда эркаклар, ҳаттоки насроний элчи ҳам қатнашар эди. Ислом ва Ўрта Осиё турмуши билан таниш кишиларга бу ғайритабиий туюлади. Испания элчиларининг ривоятларига кўра, биз Мироншоҳнинг хотини катта меҳмонлар йиғилишида берган бир умумий зиёфатни биламиз. У қирқ ёшлик семиз бир хонзода эди. Турк гўзаллари ушбу мажлисда шароб таъсири билан хушчақчақ сўзлашдилар. Бу зиёфатда ёш йигитлар ва катта баҳодирлар соқий бўлиб хизмат қилдилар. Бошқа бир пайтда подшоҳ ойим, яъни Темурнинг катта хотини мовут деворлар билан ўралган, олтин нақшлар ва ёзувлар билан зийнатланган олий чодирда катта тўй қилди.
Хотинларга шароб тақдим этиш янада назокатлироқ эди. Бири олтин кўза, бошқаси олтин қадаҳ ҳам олтин даста тутарди. Улар уч марта тиз чўккандан кейин хотинларга яқин келарлар, соқийбоши маликаларга тегмаслнк учун қўлларига рўмол ўрар эди. Лекин бу жузъий такаллуфот Темур саройидаги латиф жинснинг базм мажлисидан маст ўлароқ ҳолатига моне бўлмас эди. Негаки, Эроннинг назокатли хонимлари ҳозирги замонда ҳам шундай қиладилар. Темур ҳар бир муваффақиятни, ҳар бир севинчли воқеани бир меъморлик асарини бунёд этиш билан нишонлашга аҳд қилди. Шу мақсадда Ҳиндистоннинг юзларча моҳир ғишт терувчиларини, Шероз, Исфаҳон ва Дамашқнинг машҳур усталарини Мовароуннаҳрга келтирди, улар гўзал иморатлар қурдилар. Мусулмон Осиёси икки юз йил мобайнида турк қўшинларига лашкаргоҳ бўлганига, бу қитъада — Темур салтанатида асарлари билан бизни ҳайратга солган рассомлар, меъморлар ва бошқа санъат аҳли доимо ижод қилганига мазкур иморатлар шоҳиддир. Нақадар ваҳший этиб тасвирланган жаҳонгирнинг дилида гўзаллик ва юксакликка муҳаббат шу қадар кучли эдики, бунга унинг даври-да яратилган санъат ва меъморий асарлари далилдир. Темур гарчи ўз мамлакатининг бошқа шаҳарларида бинолар қуришга амр этса-да, масалан Табризда масжид, Шерозда сарой, Бағдодда мадраса, ҳазрат Туркистонда машҳур шайх Аҳмад Яссавий қабри устида мақбара бино қилдирса-да, лекин ўзининг буюк саховат ва ҳимматини Кеш ва Самарқандда олий асарларни қурдиришда кўрсатди. Ўзининг она Ватани ва ўзининг мангу истироҳатгоҳи бўлишга тайин қилинган биринчи шаҳарда, отасининг қабри устида олий мақбара бино қилди. Тўнғич ўғли Жаҳонгирга мақбара билан бирга масжид қурди. Ушбу масжиднинг кенг ҳовлисида муллалар фаровон яшаб, марҳумларнинг руҳини шод қилиш учун кеча-кундуз Қуръон тиловати ила машғул эдилар. Темур ғалабалари ва бахтининг илк даврида Қеш шаҳрига катта аҳамият бериб, уни Ўрта Осиёнинг маънавий марказига айлантирган эди. Шу боис бу шаҳар «Қуббатул илм вал адаб» унвонига эга бўлган эди. Хоразмдаги машҳур мадрасаларнинг мударрислари, Бухоро ва Фарғона уламолари унинг деворлари ортида ҳижратда яшар эди. Темур ўзннинг пойтахтини ҳам шу ерда қуришни ният қилиб, гўзал Оқсаройни бино эттирган эди. Ўн икки йилдан ортиқроқ вақтда бино қилинган бу сарой Эрон меъморларининг холис ишидир, улар бунда ўзларининг миллий услуб меъморлигига, аниқроғи, ғарбий ислом услубига содиқ қолиб, иморат пештоқига доира ва қуёга аломатини тасвирлаганлар. Шунинг билан Турон фотиҳининг иқоматгоҳи Эрон шоҳларининг аломат белгилари билан безатилган эди. (Темурнинг аломат белгиси ушбу тарзда қўйилган уч ҳалқадан иборат эди. Шиори: «Русти — рости». Бу ибора «Куч — адолатда» маъносини билдиради. Бу аломат унинг уч иқлимда, яъни Шимол, Жануб ва Ғарбда ҳокимлигига ишора. Бу саройнинг (ўша замондаги бошқа иморатларнинг ҳам) энг кўркам ва олий мақомини унинг пештоқи ташкил этади. Пештоқ бутун иморатнинг юқори қисмини эгаллаган, катта, шакли ярим ойга ўхшайди. Хитой кошинлари, арабий нақшлар, гуллар ва ўймакорлик билан безатилган. Бу кошинлар Қошон шаҳрида ясалгани сабабли — коши деб аталади ва ҳозирги кунда ҳам шундай аталади. Деворнинг ташқи томони кўк ва олтии рангдаги арабий нақшли кошинлар билан зийнатланган, уларнинг замини олий кошинлардан иборат. Бу бино ҳайратга соладиган гўзал бўлиши керак.
Марви замон билан Самарқанд Кешга тенг келарди. Дарвоқе, Самарқанд Темурнинг пойтахти бўлди, ўзининг кенглиги, аҳамияти ва гўзаллиги билан улуғ шаҳарлар даражасига кўтарилди. Испания элчиларининг ривоятича, Самарқанд Ишблия (Севилья)дан кенгроқ эди.
Лекин бунда арк билан қалъа, яъни шаҳарнинг ички қисмигина эътиборга олинган. Аммо шаҳарнинг энг гўзал ва ҳашамдор қисми ташқарида бўлиб, бир ярим, икки милга чўзилган боғлар, улардаги сайргоҳлар ва хоқон ўйин-кулги қиладиган жойлар (ишратхона) ҳисобга олинмаган. Шарқ томонда «Дилкушо» саройи бор, шаҳарга қараган эшигига «Дарвозаи фируза» деб ҳал билан жуда чиройли ёзилган. Бу саройнинг кенг, катта, осмон ва юлдузли кошлар билан безатилган пештоқи узоқдан ялтираб турар эди. Саройнинг ташқи ҳовлисида хоқон саройлари бор, бунда қуролланган аскарлар турадилар, ички ҳовлида эса, туғлар билан безатилган олтита фил сафи зиёратчиларни ҳайратга соларди; фақат энг ички — учинчи ҳовлидагина Темур олтин нақшли тахтда ўтириб, зиёратчиларни қабул қилар эди. Бу ҳовлиларнинг ташқарисида ҳозирги Эронда бўлгани каби олма ва чинор дарахтлари билан иҳота қилинган ҳовузлар бор, уларнинг сувн,. шодравони — фавворасида қизил ва сариқ олмалар ўйнаб туради. Жануб томонда «Боғи биҳишт» саройи бор, у гўзал меъморий услубдаги қувончни оширадиган боғи билан машҳурдир. Шарафиддиннинг ривоятича, бу сарон хандақ билаи иҳота қилинган сунъий тепа устига Табризнинг соф оқ мармаридан бино этилган, бир неча кўприклар шу боқка уланган, бир тарафида ҳайвонот боғчаси ҳам бор. Темур бу саройни ўзининг ворисларидан бири — Мироншоҳнинг қизига ҳадя қилган эди. У бу неварасини жуда ҳам севгани учун бутун бўш вақтларида унинг хилватхонасида (эрмитажида) бўларди. «Боғи чинорон» ҳам шаҳарнинг шу қисмида зди, гўзал йўллари, йўлларни безаган кўркам чинорлари бор эди. Бу ерда, боғ ичида, сунъий тепада салб шаклидаги қаср қад кўтарган. Унинг ташқариси Шом наққошининг моҳирона ижоди билан, ичкариси гўзал сурат ва лавҳалар билан зийнатланган, қимматбаҳо буюмлар билан лиқ тўла эди. Масалан, оғир кумуш қуббалар, тахтлар ва бошқа маиший қимматбаҳо ашёлар эртаклардаги ажойиботни эслатарди.
Яна «Боғи шамол» билан «Боғн нав» саройлари тилга олинади. Бу сарой тўғри тўртбурчак шаклида бўлиб, ҳар томони бир ярим минг қадам. Унинг мармар гуллари ажойиб, ҳайратли эди.
Замини қанрағоч ва фил тишндан ишланган кошинли эди. Самарқанднинг шавкатли давридан қолган асарларни ҳозирги заиф ҳоли билан қиёс қилинса, бугунги муҳташам биноларнинг тавсиялари муболағали туюлмайди. Султон Худобанда тарафидан Султонияда юз йил илгари қурилган масжиднинг гўзаллиги Темур тарафидан бино этилган ҳозирги Самарқанднинг харобалари устида қад кўтарган «Масжиди шоҳ»нинг гўзал маҳобати билан тенглашолмас. Бобурнинг тавсифига кўра, унинг пештоқига Қуръон оятлари шунчалик йирик ҳарфлар билан битилганки, уни бир мил, ҳатто икки мил масофадап ўқиш мумкин эди.
Меъморчиликнинг шундай услубида кейинроқ қурилган бинолар, масалан, Исфахондаги Майдоншоҳдаги Масжиди кабир, Қум ва Машҳаддаги турбалар Темур ҳиммати билан бунёд этилган иморатга нисбатан такрорийдир. Кейингилар замонида, яъни Шоҳруҳ ва Мирзо Ҳусайн Бойқаро даврида Ўрта Осиёда иморат солиш ҳаваси ҳануз кучли эди. Ҳиротдаги Мусалло майдонининг харобаларида ва Машҳаддаги малика Гавҳаршод бегимнинг гўзал масжидларида бунинг нишоналарп кўзга ташланади. Бу ҳаваснинг энг олий мақомга кўтарилиши фақат Темур замонида —«ваҳший, вар-вар» аталган Темур даврида бўлгандир.
Саноат ҳақида қуйидагича гапириш мумкин. Темурнинг амри билан Дамашқнинг энг моҳир тўқувчилари, Ҳалабнинг машҳур паҳта йиғирувчи корхоналари, Анқаранинг мовут корхоналари, Туркия ҳамда Гуржистоннинг заргарлари, хуллас, саноатда қанча моҳир ишчилар бор бўлса, ҳаммаси Самарқандга кўчдилар. Чунончн, Самарқандда барча дин ва миллат кишилари жам эдилар. Клавихо бу ерда яшовчи аҳолини санаб, 130.000 дегани хато бўлмаса керак. Ушбу аҳволга кўра, Самарқанднинг бутун Осиё савдосида мол омбори ўрнини олганини фаҳмлаш жуда осон деб ўйлайман. Хусусан, бунда ички савдо яхши тараққий этиб, катта аҳамиятга молик эди ва ниҳоятда улуғ миқдорга эришган эди. Бу ерга Ҳиндистондан жуда кўп атторлик ва бўёқ тижорати карвонлари келиб турардн. Хитой бу ерга ипак газламалар, чинни косалар, қадаҳлар, мушк, қимматбаҳо ақиқ тошлар юборарди. Мамлакатнинг шимол тарафидан ноёб пўстинлар келар эди. Ушбу турли иқлимларнинг моллари Самарқанд бозорларида той-той бойланиб, Осиёнинг энг катта шаҳарларига ва буюк йўл орқали ғарбий Европага жўнатилар эди. Савдогарлар бир йўл билан Хоразм, Астробод, Нижний Новгород, Москва йўли билан Генза кўлига борар эди. Иккинчи Ҳирот — Қазвин — Табриз — Трабзун йўли билап гснуялккларнинг, венецияликларнинг, пизаликларнинг савдо кемаларига тушиб, Европага етарди. Ниҳоятда қўрқинчли, серуруш замонлар бўлишига қарамай, Темур ҳокимиятининг сояси тушган ерларнинг барчасида савдо жуда жонли ва сира хавфсиз эди. Биз қайта-қайта зикр этган Испания элчилари бунга энг ишончли шоҳиддирлар. Бу элчилар ҳайъати Трабзундан йўлга тушиб, баъзи душман вилоятлари орқали Самарқандга борган. Атрофида деярли соқчилари йўқ ҳолда, ғарбнинг ноёб ашёси юкланган кажавали карвонни улар манзилга безарар етказишган. Бу воқса Анқарадаги қатъий тўқнашувдан кейин ва Ғарбий Осиёда бошбошдоқлик ҳукм сурган вақтда содир бўлган эди. Темурнинг зуҳури билаи Ўрта Осиё маънавий тараққиёти қандай кечгани ҳақида биз аввалги бобда айтиб ўтган эдик. Чунки бу тараққиёт Темурнинг авлод ва аждодларининг, яъни темурзодаларнинг хизматларига мансубдир. Ўрта Осиёда асл турклик даври Темурдан бошланади. Чунки хоразмшоҳлар ва салжуқийлар, гарчи маишат тарзи жиҳатдан турк бўлсаларда, улар ғарбий ислом, эрон маданиятига мухлис эдилар, турк миллатининг ривожи учун жуда кам иш қилардилар. Нетонгки, ҳозирги Эрондаги турк — қожар хонадони ҳам шундайдир. Темур ўз туркларннинг мўғул-хитой дунёсининг устидан ғалабасини мужассам этди. У доимо ва ҳар жиҳатдан туркларга биринчиликни таъминлашга жаҳд этди. Гарчи унинг саройи ажнабий уламолар ва ҳунармандлар билаи тўла эса-да, мамлакатнинг расмий тили ҳар вақт туркча бўлди. Ҳатто мўғул, уйғур ёзуви — насронийлик, буддийлик, мажусийлик даври ўлароқ— мутаассиб мусулмонлар тарафидан жуда ёмон кўрингани ҳолда, муҳофаза этилди. Темурнинг ўзи тиниқ ва очиқ турк шевасида ёзар эди. Бу ерда зикр қилинган «Тузукот» фикримизни исбот этадир. Шундоғ бўлса-да, у ўз замонидаги расмий муҳаррирлар ва шоирлар билан учрашганда, уларнинг қатъий ва таклиф сўзларига қулоқ соларди. Осиёнинг ярмини титратиб турган, тахти остида қанча шоҳлик хонадонларини яксон қилгам бу одам ўзининг сиёсий аҳдларини қуйидагича, жуда содда иборалар билан бошлар эди: «Мен, тангрининг қули Темур, шуни айтаманки...» Кейинги хонларнинг ёхуд гадой Бухоро подшоҳларининг такаллуфли лақаблари билан бунинг орасида шу қадар фарқ каттаки... Дарвоқе, Темур ўлкасининг шарқий қисмида, доимий уруш ва фитналарга қарамай, жаҳонгирнинг тириклигида тараққиёт, диний илмлар ва дунёвий фанлар барқарор эди. Тарих бизга ҳикоя қиладики, Имом Зайнулобидин сулоласидан бир узвий, яъни Шайх Саидали Ҳамадоний жаҳонни уч мартаба айланиб, тўғри йўл кўрсатиб, ваъз айтиб юрган. 786 (1384) йилда Амударёнинг бу тарафида, Хутталонда вафот этган. Ахлоқ ва тасаввуфга доир кўп асар ёзиб қолдирган. Нақшбандия тариқатининг асосчиси Шайх Хўжа Баҳовуддин Темур замонида яшаб, 791 (1389) йилда вафот этган. У ўша замонда Бухорода жуда ҳурматли киши бўлиб, Бухоронинг миллий авлиёларидан ҳисобланади. Унинг шаҳардан чорак ооатлик масофадаги турбасини уч марта бориб зиёрат қилишлик узоқдаги Каъбага ҳаж қилиш билан баробар саналади. Дунёвий илмлар ичида тилга олишга лойиғи ушбулардир. Шоир Лутфулло Нишопурий — сарой шоири, шаҳзода Мироншоҳнинг маддоҳи эди. Ҳавас қиладиган мансабда эмасди. Чунки бу шаҳзода шаробхўр, бетамиз, фосиқ эканлиги маълумдир. Лутфулло ўз мансабининг вазифаси туфайли дурдона манзумаси билан бу ҳайвонни мақташга мажбур бўлди.
Шундоқ эса-да, унинг шеърлари доимо тақдирланар эди. Темур ҳам уни жуда олий даражада мукофотлади. У 786 (1384) йилда вафот этди.
Шайх Камолиддин Хўжандий қасидалар ёзиш билан машҳур эди. Унинг адаши Камолиддин Исфаҳоний эса ўзининг ғазаллари билан шуҳрат қозонди. Унинг ватанини Тўхтамишхон забт этгандан кейин, ғолибнинг фармони туфайли бу шоир Идил соҳилидаги пойтахтга кўчишга мажбур бўлган эди. Илгари бу ер унга жуда маъқул келган эди. Лекин орадан тўрт йил ўтгач, у Табризга жўнади. Султон Ҳусайн Элхоний уни даъват этган эди. Бу ерда, унинг учун бино қилинган катта хонақоҳда яшаб, 792 (1390) йили оламдан ўтди. Шундан бир йил ўтгач, Самарқандда аллома Тафтазоний вафот этди. У 722 (1322) йилда Ироқда туғилиб, 16 ёшида шарҳ ёзган. У Ҳирот, Жом, Сарахс, Самарқанд, Ғиждувон, Туркистон ва Хоразмда яшади. У калом, фиқҳ (қонуншунослик), наҳв(морфология) ва тафсир илмида шуҳрат топгандир. Унинг китоб ва рисолаларининг сони умр санасидан кўпроқдир.
Шоир Аҳмад Қирмоний Темур тарихини — «Темурнома»ни ёзган, улуғвор соҳибқирон билан жуда яқин муносабатда эди, баъзан ҳаттоки унга қарши айрим ҳажвияларни ёзишга ҳам журъат этар эди. (Бир марта Темур Кирмоний ва замонасининг бошқа адиблари билан бирга ҳаммомда эканлар, сўз одамларнинг шахсий хосиятлари ҳақида кечган. Аммо Темур шоирга савол бериб: «Агарда мени сотсалар, қанча баҳо қўяр эдинг?» деб сўраган. Шоир Кирмоний жавоб бериб: «йигирма беш динор», деган. Темур эътироз билдириб, «Менинг белимдаги камарнинг ўзи йигирма беш динор туради», деган. Кирмоний: «Мен шу камарни ҳисоблаяпман. Чунки сенинг ўзинг бир пул ҳам турмайсан», деб жавоб берган экан). Ҳозирги Осиёнинг бир неча ярим нодон подшоҳлари, бу журъат учун шоирни қатл этган бўлур эдилар! Темурнинг ҳимоя ва мурувватидан фойдаланган ажнабий уламо ва шоирларининг сони ҳам аҳамиятсиз эмас эди. Бало даштидан Мовароуннаҳрга ўзи олиб келганларнинг ҳаммасига соҳибқирон жувонмардона инъом ва эҳсон қилур эди. Истеъдодли бўлганлари, масалан, энг буюк қомусий арабий ёзувчи Жазирий жуда катта мансаб олди. Нишопур, Бағдод, Марв, Хоразмнинг уламо ва мударрислари, Бухоро, Самарқанд ва Кеш мадрасаларида илгарида бўлганидан ортиқ маош ва белгиланган иш ҳақи олдилар. Умуман, Темур давлатининг қудратли даврида мадрасаларни таъсис этилди, улар хайр-саховат туфайли кенг миқёсда тараққий этди, ҳозирги кунда ҳам Бухорони зиёрат қилган кишилар бу осори атиқаларга ҳайрон қоладилар. Темур бу ишнинг ташаббускори бўлгани учун унинг хонадони аъзолари, вазирлари ҳам мамлакатнинг бойлари—барча яхшилар мадрасаю масжидлар, қироатхоналар, касалхоналар таъсис этиш ҳамда уларга эҳсон беришда ўзаро мусобақа ўйнашган. Бинобарин, Ўрта Осиёнинг маънавий тараққиёти, билвосита бўлмаса-да, ҳар ҳолда, Амир Темур хизмати ва ҳимматига чамбарчас боғлиқ ҳолда кечди.
ТЕМУРИЙЛАР 807 (1405)—906 (1500)
Темур ворислари билан жаҳонгирлик майдонида ўзидан илгари ҳукмронлик қилган мўғуллар сингари бахтли бўла олмади. Мўғул ҳукмдори катта бир мамлакатнинг асосини тузди, ўғиллари ва ворислари воситасида уни кучайтирди ҳамда кенгайтирди. Темур эса ҳокимиятнинг биносини баланд кўтарди, аммо унинг фарзандлари кучли суянчиқ бўлиш ўрнига, ноаҳиллик ва ўзаро урушлар қилиб, бу иморатнинг нураши ва емирилишига олиб келдилар. Чингизийлар Ўрта ва Ғарбий Осиёда икки асрга яқин ҳукм сурди, Темурнинг ворнслари эса, гарчи улар орасида ҳокимият ишларидаги маҳорати, порлоқ истеъдоди ва олижаноблиги билан келажак наслларни узоқ давр ҳайратга соладиган зотлар бўлса-да, салтанатни атиги бир асрга яқин бошқариб турдилар, холос.
Марҳум буюк Темурнинг Самарқандда дафн ва мотам маросими тамом бўлар-бўлмас, ворислар орасида дарров тож-тахт талашувн бошланди. Темурнинг Хуросон ҳокими — оқил ва тадбиркор Шоҳрух мирзодан бошқа ўғиллари ўзидан олдин вафот этган эдилар. Темур ўзига валиаҳд этиб қаҳрамонлигига қаттиқ ишонган набираси — ўша вақтдаги Ҳиндистон ва Қобул ҳукмдори Пирмуҳаммадхонни тайинлаган эди. Ёшлигини жанг майдонларида ўтказган Пирмуҳаммадхон кейинги пайтларда айш-ишратга берилиб, ҳукуматни бошқариш ишини ҳийлагар ва очкўз вазири Пирали Тозга топшириб қўйган эди. Пирмуҳаммадхон бобокалони Темурнинг вафоти ҳақидаги хабарни ишрат базмида олди Бу пайтда Самарқандда, сарой доирасида қарорсизлик ва парокандалик ҳукм сурар эди. Агар Пирмуҳаммадхон шароб косаларини тўкиб, қўлига уруш қуролини олиб, дарҳол аскар тўплаб Самарқанд устига келганда, бувасининг тахтига эга бўлур эди.
Лекин у кечикди. Мироншоҳнинг Тошкентда яшаётган 12 яшар ўғли Султон Халил мирзо ҳаракат бошлади. У бу ердаги бир неча обрўли зобитларнинг қувватлаши билан буюк бобосининг тахтига даъвогарлик қилиб, тўсқинчиликсиз Самарқанд устига юрди. У улуғ бобосидан қолган хазиналар воситаси билан ҳукумат бошига келди ва Пирмуҳаммадхонни тахтга ўтқазиш тарафдорларини ўз тарафига оғдириб олмоққа қарор қилди.
Темурнинг васиятига мувофиқ Пирмуҳаммадхонни тахтга ўтқазиш тарафдорлари кучли бўлса-да, аммо Халил мирзо отни аввалроқ қамчилаб қолган эди. У Пирмуҳаммадхоннинг режаларини бузиб, Амударёнинг ўнг томонидаги ерларни ўз ҳокимиятига қўшиб олишга эришганди.
Лекин бундан бир наф чиқмади. У ўзининг юмшоқ ва хаёлпараст табиати билан ҳукмдорга нисбатан кўпроқ шоир бўлиш учун яратилган эди. Халил бир томондан буюк бобосининг битмас-туганмас хазиналарини исроф қилиб, нуфузли аъён ва киборлардан бир неча кишиларни ўз тарафига оғдиргани ҳолда, иккинчи тарафдан бобосининг садоқатли ходимларини бездирди ва қисқа вақт ичида анчагина душманлар орттирди.
Ривоятларга қараганда, Халилнинг Шодимулк исмли бир аёлни қаттиқ севиб колгани норозиликларга сабаб бўлган. Шодимулк аввал Ҳожи Сайфуддиннинг канизаги эди. Халил тахтга мингач, унга уйландн, Темур тириклик замонида бу жозибадор жорияни ўлдириб, Халилнинг ишқ ўтини сўндирмоқчи бўлган эди, аммо жория жазодан қочиб қутулган эди. Сўнгра Шодимулк, ҳукмдор хотини сифатида, ўзларининг аввалги жуда содиқ тарафдорларини эрига қарши қуроллантирди.
Биринчи бўлиб Туркистон вилоятига ҳамда Фарғонанинг бир қисмига ҳоким тайинланган амир Худодод билан шайх Нуриддин Халилга қарши исён кўтардилар. Агар Пирмуҳаммадхон мерос даъвоси билан катта лашкар тўплаб, Амударёга яқинлашиб, Халилни кучли таҳликага солмаса, у ҳамон Самарқандда яшаб, гўзал маҳбубаси шаънига ғазал битиш билан овуниб ётаверарди.
Халил укаси Мирзо Султон Ҳусайн эса, Амударёнинг чап соҳилида ўз ҳокимиятини тузмоқ қасдида исён қилди. Шу сабабли Халил аввало ўзи юборган аскар билан жанг қилди, сўнгра Мирзо Султон Ҳусайнга қарши аскар юбориб, Кеш вилоятининг Жийдалик деган жойидаги урушда ғалаба қозонди.
Ана шундан кейин икки тахт даъвогари ўртасида. музокара бошланди. Лекин бундан ҳеч қандай натижа чиқмади. Шу боис уруш янгидан, янада кучлироқ тус олди. Амударёни кечиб ўтган Пирмуҳаммад Насаф атрофида мағлубиятга учради. Ўрдагоҳига ашёсини ташлаб, зўрға қочиб қутулди. Пирмуҳаммадхон яна бир марта ўз бахтини синаб кўрди, аммо бу сафар ҳам ғалаба қозона олмади. У бутун вужуди билан ичкиликхўрлик ва нодонликка берилгани сабабли унда аввалги қаҳрамонликдан асар ҳам қолмаган эди. Шундан сўнг орадан кўп ўтмади, Пирмуҳаммадхон Шибурғон яқинида 809 (1407) йилда, ўзининг чодирида машҳур вазири Пирали Тоз томонидан ўлдирилди. Ҳолбуки, Пирмуҳаммадхон Пиралини хизматкорликдан вазирлик даражасига кўтарган эди. (Афғонистон ва Шимолий Ҳиндистон ҳукмдори бўлишни истаган Пирали Бекларнинг исёни туфайли Ҳиротга қочиб боради. Шоҳрух ўз биродарининг қасдини олиб, уни қатл этади).
Шу тариқа Халил жануб хавфсизлигини таъминлаган бўлса-да, бироқ шимол ҳаяжонли ва таҳликали эди. Чунки исёнчи Худодод ва шайх Нуриддин амирлар ва бошқа бекларни ўз тарафларига оғдириб, нуфуз доирасини кенгайтирмоқда ҳамда катта қўшин билан тўғри Самарқанд устига келмоқда эди.
Халил Арғукшоҳ ва амир Оллодод раҳбарлигида осийларга қарши лашкар юборди. Ваҳоланки, бу икки зот душман билан яширинча иттифоқда эдилар. Олижаноб, лекин бахтсиз Халил ўзини қўриқловчи, содиқ саналган кичик бир гуруҳ кузатувида қолган пайтда аскарлари унга хоинлик қилди ва у Шердор қалъаси харобаларида Худодод лашкарларининг тажовузига дучор келиб, асир тушди. Ўзининг собиқ тобеси ҳузурига жўнатилди. У бу ерга тожу тахтдан воз кечишга исёнчилар томонидан берилган Қошғар ҳокимиятини қабул қилишга мажбур бўлди. Шу билан баробар унинг энг катта фалокати, тақдирнинг кутилмаган зарбасидан эмас, балки дили-жонидан севган маҳбубаси Шодимулкдан айрилиш эди. Шу боис у ўзининг кўнглидаги барча ғам-кудуратни кўз ёшлари аралаш шикоят тўла ғазаллар ёзиб, бўшатишга берилди. Зотан, бутун хазиналари билан Самарқандни эгаллаган, уни таҳқир ва масхара қилган, ҳатто малика Шодимулкни авомнинг энг расво ҳақоратига дучор эттирган Худододнинг бахти узоққа чўзилмади. Темурийларнинг энг каттаси Мирзо Шоҳрух ўша пайтда Ҳиротда яшар, нуфуз ва улуғворлиги энг баланд мақомга етишган эди. У Мовароуннаҳрдаги бу ҳодисаларга лоқайд қарай олмади.
Шоҳрух — темурийларнинг энг машҳур ва олижаноб бир шаҳзодаси бўлиб, унинг саройи замонасининг фан ва маориф ўчоғи эди. Хуросоннинг маорифга мойил эрон унсури орасида у ўзини ниҳоятда бахтли ҳисобларди. Шу боис Мовароуннаҳрда ҳокимият масаласи ва отасининг вафотидан кейинги воқеалар унинг эътиборини қаттиқ тортарди. Лекин сулола манфаати таҳликага тушганлигини кўргандан кейин, урушни қанчалик севмаса-да, ўзини тутиб тура олмади. Қариндоши Халилнинг фалокат хабарини эшитгач, дарҳол ўзининг лашкари билан Худододга қарши ҳаракат бошлади. Худодод урушга тайёр эмаслиги учун риёкорона суратда унга итоат қилажагини билдирди. Шоҳрух бунга қарамай Самарқанд устига юрди ва шаҳар халқи тарафидан ғоятда тантанали равишда кутиб олинди. Худодод Тошкентга қочиб кетди ва мўғул хони Муҳаммадхондан бошпана сўради. Лекин Муҳаммадхон Шоҳрух каби иқтидорли бир зотга қарши курашга жасорат қилолмади. Аксинча, ўзининг биродари Шамъижаҳонга бу осий қочоқни тутиб олишни амр этди. Орадан кўп ўтмади: Худододнинг боши олиниб, мўғул хонининг садоқати нишонаси сифатида Шоҳрухга тақдим этилди. Шу тариқа Мовароуннаҳрда бир оз тинчлик таъмин этилгач, Мирзо Халилни эсга олдилар Худодод ўлдирилгандан кейин Халил унинг биродари тарафидан Олатоғдаги қалъага кўчирилган эди. Шоҳрух ўзининг тўқсобаси (генерали) Шоҳмаликни уни озод қилиш учун юборди. Ғолибо, Мирзо Халил осий бекларидан — ўзини озод қилишга қелувчилардан кўпроқ қўрққан бўлса керак. У ўзининг хавфсизлиги учун инобатли бир соқчи талаб этди ва унинг ҳимоясида Сирдарёнинг чап соҳилида турган Шоҳрухнинг ёнига кетди. Шоҳрух уни қучоқлаб қарши олди. Ҳар турли самимий дўстлик аломатини кўрсатди, ҳатто унинг жондилидан суйган маҳбубаси Шодимулкни ўзига қайтарди; у фақат тожу тахтдан маҳрум этилди. Шоҳрух уни бир оз тасалли топсин учун Ироқ ноиби этиб тайин қилган эди. Мирзо Халил у ерга бораётиб, 812 (1409) йилда йўлда вафот этди. Ривоятларга кўра, ўзининг севиклиси ўлимидан кейин, Шодимулк ҳам ўзини маҳв этибди. Айтишларича, у эри билан бир қабрга кўмилгандир.
Шоҳрух иккинчи йил яна бир мартаба қуролланиб, Амударёни кечиб ўтишга мажбур бўлди. Мовароуннаҳрда ҳокимларнинг алмашиб туриши, Халилнинг юмшоқлиги бекларни ҳаддан ортиқ журъат билан тез-тез ғалаён қилиб туришга одатлантириб қўйган эди. Амир Нуриддин шуларнинг бошида тургани учун тахтни олишга қасд этиб уруш бошлади. Лекин урушнинг бошидаёқ тўқсоба Шоҳмаликдан енгилгач. Тошкентга қочди. Унинг шериклари қилган жиноятлари учун оғир жазога дучор бўлдилар. Шоҳрух мирзо отасининг Сурия билан Арабистондан бошқа ҳамма ҳокларими ўз қўл остига олгандан кейин, Мовароуннаҳр тахтини тўнғич ўғли Улуғбекка топширди. Улуғбек отаси сингари аҳил киши бўлиш билан чекланмади, балки фан ва маорифга олижанобона майл кўрсатишда ундан ҳам ўзиб кетди. Темур сулоласидан исми ғарбдаги христиан дунёсида бир неча асрлар мобайнида ҳурмат билан ёд этилган бир зот бўлса, у ҳам Улуғбекдир. Унинг асл исми Муҳаммад Тўрғайдир. Буюк бобоси амир Темур вафот этган пайтда 15 ёшда, Мовароуннаҳрни бошқаришдек оғир иш топширилганда, у эндигина 19 ёшга тўлган эди. Аммо
унинг хийла муддат давом этган подшоҳлиги темурийлар салтанатининг саодатли даври саналади.
Унинг отаси аҳолининг катта ҳурмат ва муҳаббатига сазоворлиги учун Турондаги тинчлик бузилмади. Гарчи мўғуллар кўп марта уруш очиб, уни жангга ундаб, ҳатто у бир гал Оқсувгача боришга мажбур бўлса-да, унинг ҳокимияти вақтидаги урушлардан фақат шимол тарафидаги бир тажовузни айтиб ўтиш жоиз. Чунки бу тажовузнинг фалокатли оқибати Мовароуннаҳр учун ҳам анчагина зарар келтирди. Темур тарафидан Қипчоқ хони этиб тайинланган Қовурчоқнинг ўғли Бароқўғлон душманлар тазйиқига учрағани сабабли 828 (1424) йилда Туркистонга, Сиғноқ атрофига кетишга мажбур бўлди. Бу қалъанинг қўмондони ҳар вақт, «Матлаъ ас саъдайн...» соҳибининг таъбирича, қипчоқ ва ўзбек суворийларининг тажовузидан шикоят билан ушбу Бароқўғлонга мурожаат қиларди. Шу боис бу қалъада ўзининг ҳақи борлигини маълум этди.
Улуғбек бунга қарши айнан ўзи боришга аҳд қилди. Отаси Улуғбекнинг лашкарбошилик иқтидорига у қадар ишонмагани учун ёрдамчи қилиб, иккинчи ўғли Муҳаммад Жўгуни юборди. Лекин Улуғбек унинг етиб келишини кутмасдан уруш бошлади ва Бароқўғлоннинг оз миқдорли мунтазам суворийси тарафидан даҳшатли равишда сочиб ташланди. Жўгу лашкари ҳам кўп зарар кўрди. Бу пайтда муваффақият ва ғалаба қозонган қипчоқ ўрдуси яғмо ва ғорат билан Хўжандгача келиши мумкин эди. Бу фалокатдан кейин ёш ва нозик табиатли шаҳзода жангу жадалдан ўзини тортиб, уламолар мажлисига, илму фанга берилди. Буюк бир эркинлик билан фан, маорифни ривожлантиришга, пойтахтни меъморлик санъати билан безашга киришди. Шаҳарнинг ҳозирги харобалари қурувчиларнинг нафосат ҳиссидан, санъату саховатидан ҳамон дарак бериб турибди.
Ўша вақтдаги Самарқанд ҳақида ўз хотираларида бир қадар тўғри маълумот берган Бобур унинг улкан биноларидан ушбуларни зикр этади: 1) «Хонақоҳнинг гунбази бисёр улуғ гунбаздур, оламда онча улуғ гунбаз йўқ деб нишон берарлар». 2) Ғоят гўзал ҳавзали, усти мазойиқ билан безатилган шоҳона кўринишлн мадраса бино этилган. Бу мадраса 828 (1424) йилда бино қилинган. Лекин 200 йил ўтар-ўтмас унинг аввалги гўзал ҳужраларининг харобаларида ғайратлик талабалар ўрнида бойқушлар тунай бошладилар. 3) Муқаттаъ масжиди. «Бу жиҳатдин Муқаттаъ «Зижи Кўрагоний»си («Кўрагон жадвали») 841 (1438) йилда тузилди. Улуғбек Птоломей (Батлимус) тақвимини Самарқанд шаҳрига мувофиқ ишлади, олимларнинг ёрдами билан уни тузатишга киришди. Шу тариқа юнон ҳакимининг асари турк (таржимада «татар» дейилган — С. А.) Олимининг тузатиши билан янги бир мамлакат топди. «Матлаъ ас- саъдайн» ёзган Абдураззоқ Самарқандда ўзи кўрган юксалиш ва даражаларнинг берилиши ва бу аломатларнинг мукаммалиги ҳақида бир неча марта зикр этади. Кўк гунбазидагп сайёра ва турғун юлдузларнинг ҳаракат мавқелари ер куррасидаги бутун қуруқликлар, денгизлар, тоғ ва саҳроларнинг нақадар тўғри кўрсатилганидан ҳайратдалигини ва буни тасвирлашга ожиз эканини ёзади.
Ҳақиқатан ҳам, бу расадхона ер юзининг мўъжизаси саналар эди. Буни кўриш учун ҳатто онаси Гавҳаршодбегим 823 (1420) йилда Ҳиротдан Самарқандга келганди. Улуғбек ёлғиз илми ҳайъат билан риёзнётга (астрономия билан математикага) эмас, балки бошқа фан ва илмларга ҳам берилди. Шоирлар, олимлар мамлакатнинг ҳар тарафидан кела бошладилар. Айрим олимлар ёхуд рассомларни ўзига жалб этмоқ учун ота-бола орасида, ҳатто баъзан рақобат пайдо бўларди. Улуғбекнинг ҳукумати замонасини улуғ сомонийлар даври билан бир даражада қиёслаш мумкин. Фақат, афсуски, бу аҳвол ёлғиз Шоҳрух мирзонинг вафотига қадар давом этди. 850 (1447) санада у вафот қилгандан кейин Ўрта Осиёнинг хийла муддат очиқ ва соф турган осмонини қуюқ ва қора булутлар ўраб олди. Тинчлик туфайли яралган сулҳ ва саодатнинг ноёб самаралари ўзаро қонли урушлар туфайли барбод бўлди. Улуғбек тўнғич ўғиллиги учун отаси Шоҳрухнинг бутун мулкига ўзини ворис ҳисоблаб, Хуросонга бориш учун йўлга чиққан эди. Лекин йўлда жияни Бойсунқур мирзонинг ўғли Алауддавла Ҳиротни забт этиб, ўғли Абдуллатифни асир олгани ҳақидаги хабарни эшитди. Марҳаматли Улуғбек боласининг ҳаёт-мамотини ўз қўлида тутган душман билан урушишни хоҳламади. Абдуллатифнн озод қилиш, унинг аскарларини ва хазиналарини олиш-бериш шарти билан сулҳ тузишга кўнди. Алоуддавла шартнинг биринчи қисмини бажарса-да, аскарларнинг кўпчилигини қатл эттирди ва хазинани қайтариш ҳақида гаплашишни ҳам истамади. Шу боис Улуғбек уруш очишга мажбур бўлди. Ҳар икки тараф жуда кучли суратда жангга тайёрландилар.
Алоуддавла Шоҳрух эллик йил мобайнида тўплаган хазинанинг катта қисмини ўртага қўйди ва аскар тўплади. Улуғбек масалани урушсиз ҳал қилишга ҳар қанча интилса-да, бирор натижага эришмади Ҳиротдан тўрт мил наридаги ерда, Турноб деган жойда уруш бўлди. Улуғбек тантана билан ғалаба қозонди. Алоуддавла тож-тахтини йўқ қилди. Аскарлари Машҳадга қочишга мажбур бўлди. Ҳирот ўзининг бор хазиналари билан қонуний ворис қўлига ўтди. Сўнгра Улуғбек душманини таъқиб этиб ғарбий Хуросонга борди. Бу ерда биродари Абулқосим мирзо билан бирлашиб, бир неча шаҳарларни забт этди. Лекин бу вақтда жуда ачинарли воқеалар рўй берди. Улуғбек ҳибсда сақлаган Қорақуюнли қабиласидан, туркман раиси Ёралибек қочиб қолди. Темурийларга қарши қадимдан бошланган Сулола адовати янгидан қўзғалди ва у Ҳиротга ҳужум қилиб, уни талон-тарож қилди. Шоҳрух мирзо давридан буён сақланиб келаётган олий биноларни, қимматли санъат асарларини хароб этди. Айни замонда шундай таассуфли ҳол Улуғбекнинг пойтахти Самарқандда ҳам содир бўлди. Бир гуруҳ ўзбек қавми суворийлари босқин ясадилар ва йўлда дуч келган нарсани талон-тарож қилиб, Самарқанднинг дарвозаларигача етиб келдилар, шаҳар ташқарисидаги саройларда ўзларининг ваҳшатларини намоён этдилар. Абдураззоқнинг ривоятича, Чиндан махсус олдирилган мазойиқ расмлар ўзбекларнинг тўқмоқларн билан парча-парча қилинган, Чинни нақшлар парчаланиб, деворлардан кўчириб ташланган. Олтин билан нақшланган мукаммал муқарнас айвонлар тирнаб тамом қилинган. Хуллас, кўп йиллар мобайнида вужудга келтирилган нафис санъат асарлари бир иеча соатда йўқ қилинган.
Олижаноб Улуғбек учун булар афсусланарли воқеалар эди, албатта, бироқ бундан ҳам кўпроқ ачинадиган бир воқеа рўй берди. Улуғбек шахсан унинг манфаати учун уруш олиб борган, болам деб доим қайғурган ўғли Абдуллатиф, қарангки, отасининг шунчалнк улкан муҳаббатига куфрона неъмат кўрсатди.
Абдуллатиф Турнобдаги жангда бир оз қаҳрамонлик қилгани учун ғалаба шарафини ўзига олмоқ истагида даъво қилди. Ҳолбуки, Улуғбек муваффақият шарафини Абдуллатифнинг укаси Абдулазизда кўрарди. Бундан ташқари, Ихтиёриддин саройидан топилган хазиналарни Абдуллатиф ўз мулки деб ҳисоблагани учун Улуғбек уларни мусодара қилган эди.
Шундан кейин Абдуллатиф, кўп ялиниб-ёлворишдан сўнг, отасидан Балх ноиблигини олгач, дарҳол исён кўтарди ва Амударёга юриш бошлади. Ўғлининг бу ҳақоратидан аччиқланган Улуғбек қарши ҳаракат қилишга мажбур бўлди, лекин биринчи тўқнашувдаёқ енгилди, Мамлакатига қарашли Шоҳрухия (собиқ Бинокент) қасабасига қочиб қутулди. У бу ерда кенжа ўғли Абдулазиз билан бирга қўлга олинди за шафкатсиз ўғли Абдуллатифнинг амри билан, эронли Аббос исмли бир хизматкор томонидан қатл қилинди. Шарқнинг энг ёрқин фикрли ҳукмдорларидан бири шу тариқа йўқ қилинди. Улуғбек отасининг ноиби сифатида 38 йил, ўзи мустақил тарзда икки йилу 8 ой Мовароуннаҳрда ва Шимолу Шарқ ҳудудларидаги ерларга ҳукмдорлик қилгандан кейин фожиали равишда ҳаётни тарк этди.
Шуни ҳам айтиш керакки, падаркуш Абдуллатиф ҳам бундай жинояткорона ҳаракат билан ўзининг тубан мақсадига эриша олмади. Ўша даврда Самарқанддаги ҳокимиятни Мироншоҳнинг набираси Абусаид мирзо эгаллаб олган эди. У Улуғбек саройига илк бор қочоқ сифатида ялиниб келди, ҳатто Улуғбек уни ўзига куёв қилиб олди. Лекин бунга қарамай, Улуғбек ўзининг осий ўғлини жазолаш учун пойтахтдан кетганда, Абусаид ўз валинеъматига кўрнамаклик қилиб, ихтилоф байроғини кўтарди. Улуғбек ўрнида пойтахтда қолган ўғли Абдулазиз Абусаиднинг кучли аскарига қарши туришга ожизлик қилди. Шу тариқа Абусаид мирзо Самарқанд ҳокимиятини ўз қўлига олди. Шунинг учун ҳам Абдуллатиф, отасини мағлуб этгандан кейин, ана шу Абусаид билан жанг қилишга мажбур бўлди.
Жанг нариси нонкўр ўғилга табассум қилди, Абусаид мағлуб бўлиб, асир тушди. Лекин Бухорога қочиб қутулди. Абдуллатиф эса 854 (1450) йилда Улуғбекнинг илгариги хизматчиси Бобоҳусайн тарафидан, хўжайинининг ўчини олиш учун ўлдирилди. Абдуллатифнинг калласи кесилиб, отаси бино қилган «Улуғбек мадрасасининг дарвозаси пештоқига осилди. Чунки ўша вақтдаги амалдаги барча қонунлар падаркушнинг ҳеч қачон тахтга эга бўла олмаслигини ва Мовароуннаҳрнинг бошига тушган кулфатларда ушбу ҳукмдорнинг жинояти катта эканини ва унга илоҳий жазо берилиши баёни билан бошланар эди.
Абдуллатифдан кейин тахт Шоҳрухнинг набираси Абдулло мирзога ўтди. У ҳам ўз вақтида Улуғбек саройига самимий суратда қабул қилинган ва куёв бўлган эди. Абусаид тезда у билан тахт талашиб уруш очди. Лекин енгилиб, Сирдарёнинг нариги томонидаги Абулхайрхон ҳузурига қочди. У бунга озгина аскар бериб, ёрдам қилди. Абусаид Абдулло мирзо устига қўшин тортиб, ҳам унинг ҳаётига, ҳам тахтига хотима берди. Абдулло мирзо мамлакатни фақат бир йилгина бошқарди. Ниҳоят Абусаид 855 (1451) йилнинг охирида темурийларнинг пойтахти Самарқандни ишғол қилди. Лекин бу муваффақият жуда қимматга тушди. Саҳродан келган ваҳший аскарлар шаҳарларни иккинчи мартаба яғмо ва ғорат этдилар. Ҳатто таланган нарсалар билан қоп-хуржунлари тўлгандан кейин ҳам улар ўз ватанларига олиб кетмоқ учун ҳийла ва найранг ёки зўрлик қилишни лозим кўрдилар. Абусаид Темур ворислари орасида ягона мансабпарастдир.У ота-боболаридан қолган «Бу жаҳон анин замонда икки ҳукмдор учун жуда тордир» деган сўзларни такрорлашни севарди. Шу сўзга мувофиқ ҳаракат қилиб, Турон ўлкалари чегараларини кенгайтиришни лозим кўрарди. У мамлакат ҳудудини Мовароуннаҳрдан Хуросон ва ғарбий Эрон тарафига кенгайтира бошлади.
Бу вақтга келиб Темур авлодлари кўпгина табақаларга бўлиниб, эркин ҳокимият қуриш ҳавасига тушдилар. Абусаид мақсадига эришмоқ учун қўрқинчли рақибларининг кўпчилигини бартараф этишга мажбур эди. Абусаид Самарқандни ишғол этгандан кейин, аввало, Абулқосим Бобур мирзо билан жангга киришди. Абулқоснм Бобур мирзо Шоҳрухнинг вафотидан кейин Улуғбекнинг ёрдами билан Хуросонга келган ва туркман хони Эралининг қатлидан сўнг, Ҳирот тахтига чиққан эди. Унинг салтанати бир оз нурли эканлигини тавсиф этмоқдамиз. У бой Хуросон ўлкасининг яраларини бир оз тузатиш ниятида иш юритгани маълум. У Абсаиднинг
ўзига кучли рақиб эканини яхши биларди. Лекин Самарқандни қирқ кунча қамал қилгандан кейин ҳам ғалабага эриша олмагач, сулҳ тузишга мажбур бўлди. Абдуллатифнинг ўғиллари Аҳмад ва Муҳаммад Жўги ҳам оталарининг тахтини забт этиш учун урушга қўшилиб, Абусаидга хийла заҳмат етказдилар. Абусаид шаҳзодаларнинг лашкарини 859 (1455) йили Балх атрофида мағлуб ва паришон қилди, Аҳмад шу ерда ҳалок бўлди, Муҳаммад Жўги қочиб қутулди. У Сирдарёнинг нариги тарафига ўтиб, Абусаид сингари ўзбек хони Абулхайрга мурожаат этиб, ёрдам сўради. Мовароуннаҳрнинг шимолидаги саҳро вилояти аскар кучлар топиш учун энг яхши бир хазина ҳисобланар эди. Абулхайрхон ўзининг аввалги илтимосчиси Абусаиднинг юз хотири учунми ёки бошқа сабабданми, Муҳаммад Жўгига ўзи аскарий ёрдам бермаса-да, мамнуният билан четдан кўмак кучлари топиб берди. Унинг ёнгинасида саҳро қаҳрамони аталган Бурга султон бор эди.
Абулғози унинг тўғрисида қуйидагича ҳикоя қилади: гўё унинг кўкрак қобирғаси ўрнида яхлит суякдан иборат тахта ўрнашган. Абулхайрхон Бурга султонни ўзига чорлаб: «Кўзда тутилган мақсад учун менинг оиламда ҳеч ким йўқ, сен, Бурга, менинг ўғлим ўрнидасан, ўзингнинг одамларингни ол, мен сенга ёрдамчи аскар бераман, бориб, Темур авлодини балодан қутқар», деган.
Бурга султон Абулхайрнинг бу таклифини қабул қилиб, Тошкентга юрнш бошлади. Бу ерда унга илгариги ўзбек тарафдорлари ва чиғатой қавмларидан норози кишилар ҳам қўшилдилар.
Улар тезлик билан Шоҳрухияни босиб олдилар. Кейин Сирдарёни кечиб ўтиб, тўғри Самарқандга йўл солдилар. Шаҳар ҳокими амир Мажид уларга қарши чиқиб урушди. Жўги лашкарининг ўнг қанотига бошлиқ бўлган Абулхайр ёрдамчи лашкарининг раиси Пишканд ўғлон, чап қанотда чиғатойлар билан Бурга Султон турарди. Уруш самарқандликлар учун муваффақиятсиз тугади. Мажидхон тезлик билан қалъа чегарасига чекинди. Жўги эса, тахминан бутун Мовароуннаҳрни забт этди. Абусаид бу воқеа ҳақидаги хабарни олган пайтда ўзининг авлод аҳлларидан саналган рақиби Ҳусайн Бойқаро билан Хуросонда урушмоқда эди. У тезлик билан Амударёнинг нариги тарафига ўтишга тайёрланди. Бу пайтда унинг ўнг соҳилида Бурга билан Жўти мудофаа чизиғи — хаги ҳақида бир-бири билан келиша олмай жанжаллашмоқда эди. Бурга ўз ўзбекларига суяниб, мудофаа хати қилиб Амударёни таклиф этар, Жўги зса чиғатойликларнинг садоқатига шубҳаланиб, Сирдарё бўлишини мувофиқ кўрарди. Англашилдики, Жўгининг бу хусусдаги фикри тўғри экан. Чунки Абусаид Мовароуннаҳр ўлкасида от сургач, чиғатойликлар тўп-тўп ҳолда унга таслим бўлди. Жўги озгина аскар ҳамда катта заҳмат билан Шоҳрухия қалъасига ялиниб кирди. Бурга эса, йўлда дуч келган нарсани вайрон қилиб, ўзининг ватанига — саҳрога чекинди.
Абусаид Шоҳрухия қалъаси атрофида тўрт ой турди. Эҳтимол, у қалъани забт этарди, лекин мирзо Ҳусайн тарафидан янгидан бошланган тажовуз туфайли яраш эълон қилди. Яраш аҳди тузилгандан кейин Абусаид Журжон устига юриб, рақибини хароб қилди. 867 (1463) йилда қайтиб келиб, Шоҳрухияни ўн ой қамалда тутди. Ниҳоятда ҳолдан тойган ва охирги амирларигача йўқотган Жўги мамнуният билан сулҳ мунозарасини бошлади. Ҳар икки томон учун улуғ бўлган шайх Хўжа Убайдуллоҳ Абусаиддан ваколат олиб қалъага келди. Хўжа Убайдуллоҳдан Қуръон ҳурмати бу ердан соғ-саломат чиқиб кетишига доир ваъдани олгач, Жўги Абусаидга таслимлигини билдирди. Лекин Абусаид ўз ваъдасини бажаришга аҳамият бермади. Шоҳрухия забт этилгандан кейин, бечора Жўгини таъқиб этиб. Ихтиёриддин қалъасига қамади. У шу ерда вафот этди.
Абусаид шу тариқа Мовароуннаҳрни қўрқинчли бир даъвогардан халос этиб, Турон ҳокими бўлмоқ устига Самарқандни ўғли Султон Аҳмадга қолдириб, ўзи хукмронлигини таъкидлаш ва кенгайтириш учун Ироқ Арабистонининг ички тарафларини истило этмоққа Хуросонга кетди.
Мирзо Ҳусайн Бойқарони бу ердан ҳайдагач, ёлғиз Мовароуннаҳрнинг ва ўғли Умаршайх бошқараётган Фарғонанинг эмас, балки Хуросон, Афғонистон, Сейстон, Кирмон ҳамда Форснинг ҳокими бўлди. Шу зайлда унинг истилога ҳаваси кучайиб, Озарбойжоннинг саҳроларига йўл олди. 870 (1465) йили бу ерда туркман Оққуюнли сулоласининг раиси Ғозонбек номи билан янги бир қаҳрамон майдонга чиқди. Хуросон кўпдан буён кутган тинчлик ила бахтли яшамоқда эди. Абусаид эса кичик ўғлининг суннат тўйи муносабати билан беш ойдан бери давом этаётган умумий томошалар, зиёфатлар, шеър, мусиқа ва шаҳар ойдинлиги каби тантаналарни ўтказмоқда эди. Шу пайт Қорақуюнли туркман сулоласининг хони Ҳасан Али Марвда саройга келиб, Ҳасанбек ёки Узун Ҳасан билан урушда ҳалок бўлган отаси Шоҳжаҳоннинг душманига қарши Абусаиддан ёрдам сўради.
Абусаид бу хусусда қайта-қайта ялинишга ҳожат қолдирмади. Катта ва кўп сонли ўрдулар билан 872 (1467) йилда Марвдан ҳаракат бошлаб, тўғри Озарбойжонга йўл солди.
Бошқа бир мақсади бўлган Узун Ҳасан эса, унга вакил юбориб, сулҳ таклиф қилди. Лекин муваффақиятлари туфайли ўзига ишониб, мағрурланиб кетган Абусаид сулҳдан бош тортиб, Узун Ҳасанни қурол олишга мажбур этди. Бунинг натижаси ўзига қимматга тушди. Чунки Қорабоғ устига қийинчилик билан тажовуз этаётган аскари доимо ҳаяжонда бўлгани учун боргунча сийраклашди. Ниҳоят, Абусаиднинг ўзи қаттиқ ҳужумга учраб, асир тушди ва тезда қатл қилинди. (Абусаид Ҳиротни биринчи марта забт этганда Шоҳрух мирзонинг хотини малика Гавҳаршодни қатл эттирган эди. Шунга кўра, Узун Ҳасан ўз қўлига асир тушган Абусаидни Шоҳрухнинг ўғли Ёдгор Мирзога берди. У ўша қон интиқомини олмоқ учун уни дарҳол қатл эттирди.)
Ўн саккиз йилча ҳукмронлик қилиб, Тяншан тоғларидан Боғдодга қадар, қирғиз саҳроларидан Ҳиндистон ва Эрон кўрфазигача чўзилган ерлардаги Ўрта Осиё халқини бир тожу тахт атрофига тўплашга эришгандан сўнг, Темурнинг энг охирги авлоди бўлган Абусаиднинг тақдири шундай якун топди. Агарда аҳвол бундан ҳам қулайроқ ва Абусаиднинг ҳоли руҳияси бошқачароқ бўлганида. у шу қадар порлоқ аскарий маҳорати соясида кўп улуғ ишларнинг уддасидан чиқар эди. Абусаиднинг ўғли ҳам валиаҳди Султон Аҳмад мирзо отасининг меросидан ёлғиз Мовароуннаҳр ҳокимиятинигина ўз қўлида сақлаб қолди — бу ҳақда гапириб ўтиришга эса ҳожат йўқ. Бу вақтларда кундан-кунга кучайиб бораётган сафидлар (сафавийлар — С, А.) сулоласи темурийлар ҳисобига ғарбда ўзларининг истиқболдаги шаън-шавкатларига асос солмоқда эдилар. Жанубда эса, Ҳусайн Бойқаро охирги мартаба эски Хуросоннинг порлоқ даврини ҳосил этиб, Ҳирот тахтига ўтирди. Чорак аср мобайнида шимолий Эронда, Афғонистон ва Сейстонда ҳукумат сурди. Унинг Шарқ тарафида Умаршайх ўзини мустақил ҳукмдор деб эълон қилди. Шу билан бирга чиғатой тармоғидан бўлиб, Чингиз сулоласига мансублигини даъво этган Юнусбек Сирдарёнинг шимол вилоятида, ўзининг ёрдамчи мўғул аскарига таяниб, Умаршайхга бўйсунишдан бош тортди. Шундоқ бир аҳвол ичида Султон Аҳмад каби бир тарафдан жуда диндор ва соф қалбли, иккинчи тарафдан жуда дунёқараши чекланган бир кишининг қўлидан нима келар эди.
Аммо тарихларда Султон Аҳмаднинг шахсий баҳодирлик қобилияти ҳам инкор қилинмайди. Мўғуллар тарафидан унга «Уладшо» (Улим қотили) унвони берилиши бунга далилдир. Аммо унинг табиатида буюк кашфиёт вужудга келиши учун шу замон тақозаси билан берилган сохта диний тарбияси моне эди. У бир тарафдан ўзининг шайхи Хўжа Убайдуллоҳга шу қадар ҳурмат кўрсатар эдики, унинг ҳузурида камоли хокисорлик ва муҳаббат билан тиз чўкиб ўтирарди.
Ҳатто тасодифан тиззаси остига учли суяк кириб қолса ҳам, шуни олиб ташлашга жасорат этмай, оёғининг қаттиқ оғришига чидаб, ўша ҳолатда имкон кутар эди. Иккинчи тарафдаи эса, шундай диндор ва тақводор бир одам, одатда, 20—30 кунни айш-ишратда ўтказар ва сарҳуш ҳолатда ҳам намоз ўқишни унутмас эди.
Ҳаётни севмайдиган шундай бир одамнинг Юнусбекка уруш эълон қилиб, Тошкент, Сайрам, ҳатто Туркистон вилоятини забт этиши ҳақиқатан ҳам жуда ажабланарлидир. У ўзининг укаси Умаршайхни итоатга олмоқ учун ташаббус кўрсатди. Бу икки биродар орасидаги ихтилофлар бир неча марта жангга бориб тақалди. Лекин зоҳидлардан машҳур Хўжа Аҳрор ҳазратлари сулҳга даъват қилиб, битим тузилди, Ушбу воқеалар истисно этилганда, Мовароуннаҳр Султон Аҳмад ҳукумати вақтида хийла узоқ вақт тинчлик ва саодатда яшади. Зотан, Мирзо Ҳусайн Бойқаро саройи доирасидаги маориф зиёси, гарчи бошқа бир жиҳатга боғланган бўлса-да, бу тарафларни, Зарафшон соҳилларини ёритмаслиги мумкин эмасди.
Саройлар, ибодатхоналар, мадрасалар, умумий ҳаммомлар қурилгани ҳақида Султон Аҳмад тарафидан кўрсатилган ибратга мўътабар бойлар орасидан чиққан ташаббускорлар ҳам қўшилди. Шулар жумласидан Дарвеш Маҳмуд Тархоннинг Самарқанддаги «сафолиқ ва ҳаволиқ ва мадди назарлиқ чорбоғи»ни кўрсатиш мумкин. Нарвонлар билан кўтарилган ва ёнида ғоят гўзал бир чаманзори бўлган бу саройнинг фавқулодда дилрабо эканини Бобур баён этган.
Хуросонда Султон Ҳусайн мирзо идорасининг матонати Мовароуннаҳрда жиддий равишда тартибсизликлар чиқишига йўл бермади. Мовароуннаҳр халқи унинг ва Султон Аҳмаднинг қадр-қимматини — у 27 йил мобайнида мамлакатни бошқариб, 899 (1494) йилда вафот этгач — ўрнига укаси Султон Маҳмуд ҳукмдор бўлгандан кейингина англай олдилар.
Султон Маҳмуд отасининг вафотидан кейин, бир оз саботсизликдан сўнг, биродари ҳузурига келиб, ғоят яхши қабул этилди ва у билан жуда яхши муносабатда яшадилар. Бир кун келиб, Султон Маҳмуд ов баҳонаси билан Самарқанддан кетди, Амударёнинг нариги тарафига ўтди ва Бадахшонни забт этди. Сўнгра акасининг вафоти муносабати билан бахтга етишди. Унинг биринчи иши — вафот этган биродарининг Кўксарой номли саройидаги тўртта гўдак ўғлини ҳибсга олиб, қатл эттирди. Бунинг устига маъмурларининг қонунсиз ҳаракату зулмлари ҳам қўшилди. Савдо ва тижорат ишларида турғунлик пайдо бўлди. Хусусан, Самарқанд халқининг мўътабар кишилари Чорсуга чиқишга журъат қила олмай қолдилар. Бу ҳукмдор жоҳил одам эмасди, балки фано (сўфийлик таълимининг еттинчи мақомига эришган — С. А.) бўлиб, шеърлар ҳам ёзарди. Лекин доимий айш-ишратга берилиб, ибодат қилмас ва динга риоя этмас ҳамда жуда улуғ ҳисобланган Хўжа Убайдуллоҳ Аҳрор валийга ҳам ҳеч бир ҳурмат ва илтифот кўрсатмас эди.
Султон Маҳмуднинг ҳукмронлиги ғоят қисқа бўлди. Чунки тахтга чиққанидан олти ой кейин вафот этди. Вафотидан олдин йиғлаганига қараганда, ўлими мажбурий бўлганлиги англашилади. Унинг ўлимини нуфузли ва ҳийлакор вазири Хисравшоҳ бир неча кун махфий тутди. Бундан мақсади — фурсатдан фойдаланиб, хазинани кўпроқ ўмармоқчи эди. У бунга эришди ҳам, фақат ҳукмдорнинг вафот хабари тарқалиши билан халқ орасида шиддатли ҳаяжон, ғала-ғовур кучайди. Хисравшоҳ аранг қочиб қутулди. Мовароуннаҳрдаги Темур авлоди орасида мана шундан кейин ҳақиқий тўқнашув ва низолар бошланди. Уларнинг тамомий инқирози яқинлашгани очиқ кўринди. Султон Маҳмуддан қолган беш ўғилнинг учаласи — Масъуд, Бойсунқур, Султон Али тахт учун низолашиб, ўрталарида қатъий душманлик пайдо бўлди.
Уларнинг энг каттаси Масъуд отасининг кучли вазири Хисравшоҳ билан бирликда ҳаракат қилди. У Амударёнинг чап тарафидаги Ҳисор, Қундуз, Бадахшонни босиб олди. Агар Султон Ҳусайн мирзо истило учун эмас, балки мамлакатининг шимолий чегараларини бошқаларнинг тажовузидан мудофаа қилиш учун уларга қарши ҳаракат бошламаганида, Масъуд билан Хисравшоҳ Мовароуннаҳр тахти учун жанжалларида ниятларига эришар эдилар. Лекин Султон Ҳусайн мирзонинг ҳаракати Масъуднинг тахтга ворислик масаласини йўққа чиқарди.
Отаси барҳаётлигида Бухоро ҳукмдори бўлиб турган Бойсунқур мирзо тарафдорлари хийла кучли эдилар. У бу ердан Самарқандга даъват қилиниб, одатдаги тартиб ва эҳтиром билан тахтга ўтқазилади. Қиёфаси туркманларга ўхшаш, лекин дунёқараши тор 18 яшар бу йигит, ўзи истаса ҳам, маҳаллий, кучли улуғларга ва нуфузли руҳонийларга қарши ҳеч карса қила олмади.
У Ҳисорга ноиблиги вақтидаёқ сертавозе ва назокатлироқ кўринган бадхоҳларнинг ҳар бири унинг ўз мақсадига хизмат қилишини хоҳлар эди. Ниҳоят, уларнинг барчаси Бойсунқурдан норози бўлиб, уни тахтдан туширишга қарор қилдилар. Зотан, у Самарқандга келгач, ўзини баланд тутиши уларга ҳақоратдек туюлди. Ҳақиқатда эса, улар унинг укаси Султон Алини Қаршидан Самарқандга чақириб, ёзлик Боғи нав саройида унга садоқат қасамини ичдилар.
Таянчлари тарк этган Бойсунқур ҳам шу саройда маҳбусдай яшади. Умуман, ҳар икки шаҳзода айни бир мақомда сақланар эдилар. Бир куни кечқурун, ҳожатга чиқиш баҳонаси билан у сарой ҳовлисининг орқа тарафига ўтиб, у ердан тор ариқ йўли билан қочишга муваффақ бўлди. Бағоят ҳурматли Хўжага илтижо этди. Унинг қочиш хабари тарқалгач, аҳоли дарҳол Хўжанинг ҳовлиси атрофига тўпланди. Лекин ҳеч ким ҳовлининг ичкарисига киришга жасорат эта олмади;
шу аҳволда бир неча кун ўтди. Шу орада Султон Бойсунқурнинг тарафдорлари, обрўли Хожа Абулмакорим бошчилигида уни топингап жойидан чақириб яна тахтга ўтқаздилар ҳамда ўзлари исённи бостирмоқ учун чора-тадбир кўрдилар. Султон Али эса, ўзининг асосий тарафдори Дарвеш Муҳаммад Тархон билан бирга ҳибсга олинди. Улар қочишга уриниб кўрдилар, лекин уддасидан чиқа олмадилар. Ниҳоят, улар Бойсунқур ҳузурига олиб келинди. У Дарвеш Муҳаммадни қатл этишга, Султон Алининг кўзига мил тортишга амр этди. Осий Тархон шу ернинг ўзидаёқ дарҳол қатл қилиниши керак эди, лекин ҳовлининг олдидаги устунга қўл-оёғи билан ёпишиб, қаршилик кўрсатгани учун уни шу жойда парча-парча қилиб ташладилар.
Султон Алининг тақдири унга нисбатан бахтлироқ чиқди, чунки унинг кўзига мил тортмоқ учун буйруқ олган сартарош (ёки табиб) наштар уришни амалий билмагани учун осий шаҳзоданинг кўзларига зарар етмади. Бойсунқурнинг ўзи ўлди, чунки у ўзини тамом тинч-хотиржам ҳис этган бир вақтда Султон Али Бухорога қочиб кетишга муваффақ бўлди.
Илгаригидан ҳам кўпроқ куч тўплаб акасига қарши исён кўтарди. Гарчи Бойсунқур тезлик билан унинг орқасидан аскар юбориб, таъқиб эттирса ҳам, Султон Алининг Бухорода кучли тарафдорлари бор эди. Икки орада уруш бошланди. Бойсунқур енгилди ва мажбуран Самарқандга қочди.
Натижаси Бойсунқур учун фалокатли бўлган бу урушдан кейин у уч томонлама тазйиққа учради. Ғарбдан, яъни Бухородан Султон Али, жанубдан Масъуд мирзо, Шарқдан, яъни ҳозир Ҳўқанд деб юритилаётган Андижондан Умаршайхнинг ўғли Бобур мирзо ҳужум бошлаган эдилар.
Буюк бобосининг тахтини даъва қилаётган Бобур мирзо ўша вақтда ёш йигит бўлиб, шахзодаларнинг энг ақллиларидан эди. Уни ҳақли равишда шарқу ғарбкинг энг шарафли шаҳзодаларидан бири деса арзийди. Ўша замон шарқшуносларининг хотираларида у Шарқ қайсари (Цезарь) деб зикр этилади.
У ўзининг ўткир назари билан Мовароуннаҳрда Темур авлоди ҳокимиятининг ннқирози вақти яқинлашганини биринчи бўлиб кашф этди. Буни тўхтатиш учун илк бор қаршилик кўрсатди. Лекин келажакда бошига тушадиган ташвишлар сабабли толеи кулиб боқмади.
Хуллас, 903 (1498) йилда Самарқандга уч тарафдан ҳужум қилинди. Лекин Бойсунқурнинг бахтига қарши қиш яқинлашган эди. Совуқлар бошланди. Бсбур Мовароуннаҳрни ўзаро бўлишиб олиш учун Султон Али билаи бирлашди ва улар орқага чекиндилар. Ўшанда Масъуд мирзонинг шайх Абдулло Барлоснинг қизига янги уйланган пайти эди. У иззат-нафс масаласини бир чеккага қўйиб, ўзининг чин юракдан севган маҳбубасининг ёнига қайтиб кетишни эп кўрди. Лекин Бойсунқур бу билан тазйиқдан қутула олмади. Чунки ёз яқинлашиб, ҳаволар илий бошлаши билан иттифоқчилар шарқу ғарбдан янгитдан ҳужум уюштириб, Самарқандни етти ой қаттиқ қамал қилдилар.
Бу муддат ичида ёрдам сўраб у ҳар тарафга мурожаат этди. Фақат талон-тарож қилишни ўйловчи, умид этилган жойларга юришга тайёр турувчи ўзбекларгина Сирдарёнинг қуйи томонидан келиб, Бобур билан Султон Алининг бирлашган қўшинига қарши урушишга журъат топа олмадилар. Қаршилик кўрсатишга чораси қолмаган Бойсунқур 903 (1498) йилда пойтахтини махфий равишда ташлаб кетди ва Термиз яқинида Амударёни кечиб ўтиб акаси Масъуд мирзо ҳузурига қочиб боришга мажбур бўлди. У шунчалик кўп жангу жадалларни, воқеаларни бошидан ўтказиб, тахтидан воз кечганда эндигина 22 ёшда эди. У ҳақда душмани Бобур мирзо «адолатпеша ва одми, хуштаъб ва фазилатли подшоҳзода эди» деб зикр этадир. Унга, хуфя шиа мазҳабига мансуб эди, деган айб қўйилади. Лекин у кейинчалик (Самарқанд тахтига ўтиргач — С. А.) аҳли суннат мазҳабига қайтган. Бойсукқур 905 (1500) да қатл этилди. Бойсунқур қочганидан сўнг Мовароуннаҳрда ҳокимият иттифоқчилар қўлига ўтди. Султон Али ўзига Миёнкол аёлати билан Бухорони, Бобур эса шарқ тарафлар билан бирга Самарқандни олди. Лекин буларнинг иккови ҳам узоқ вақт ҳукмронлик қила олмадилар. Чунки Султон Алк ўзига тобе бекларнинг бошбошдоқликларидан заифланиб, Ҳиротга, Султон Ҳусайн Бойқаро ҳузурига қочишга мажбур бўлди. Бобур эса, бир томондан таланган ва оч қолган Самарқандда ўзининг аскари учун етарлик даражада озиқ топа олмаганидан, иккинчидан, онасининг эҳтиёж ва талабига биноан ўз ватанига қайтиб кетишни лозим кўрди. Шуни инкор қилмаслик керакки, буларнинг ҳукумати қўғирчоқ ҳукумат эди. Бухорода бутун қувват ва нуфуз Абдул Али тархон, Самарқандда эса Хожа Абулмакорим қўлларида эди.
Фақат, Бобурнинг сўзига кўра, унинг ҳузурида энг муҳим бир нарса бор эди — у ҳам Темур сулоласининг 140 йиллик тахти сира ҳам бегона кишининг қўлига ўтмаганидир. Лекин бундан нима фойда? Темур сулоласининг ботаётган юлдузини 19 ёшлик Бобур қўли билан ҳеч ерда ва хусусан Мовароуннаҳрда тўхтатишга имкон йўқ эди. Бир ёқда, Темур авлодлари бир-бирларининг қонини ичиб, ўзаро низоларни кучайтирмоқда эди; иккинчи тарафдан, Чингиз сулоласининг Жўжи хонадонига мансуб Шайбоний Муҳаммадхон истило ҳозирлигини кўрмоқда ва Мовароуннаҳрнинг бир неча муҳим нуқталарини ўз ҳокимияти осткда тутмоқда эди. Ниҳоят, Шайбоний Муҳаммад ўзининг баҳодир суворийлари ёрдамида 905 (1500) санада Самарқанд тахтини забт этиб, Темур авлодлари ҳукмронлигига якун ясади. Бу сулола алмашувнинг тафсилотини кейинги фаслга қолдириб, Шаҳрисабздан чиққан оқсоқ жаҳонгир Темур сулоласи вақтида ҳам мазкур сулоланинг ёрдами билан ислом дунёсининг Шарқ қисмида вужудга келган маънавий ҳаракат — тараққиёт ва маданият ҳақида бир қадар ёзиб ўтиш муносибдир. Воқеан, темурийлар бу тўғрида Осиё тарихида улуғ бир мавқе тутадилар.
Шу билан баробар Амударёнинг нариги тарафида маданий ҳаёт йўналиши Ҳиротдаги Шоҳрух мирзо ва Султон Ҳусайн мирзо Бойқаро саройидаги йўналишдан бошқачароқ бўлди. Бу ерда диний ва эътиқод илмларидан ташқари шеър, тарих, тиб, ҳуқуқ каби дунёвий фанларга ва нафис санъатга ўрин берилди. Аммо у ерда эса, Улуғбек ва Абусаид даврлари истисно қилинганда, фақат диний илм ва тасаввуф билангина шуғулландилар.
Бу икки ўлканинг адабиёти орасида қатъий бир тафовут чегараси қўймоқ анча қийиндир. Гарчи маънавий ҳаётнинг гўзал манбаи Эрон унсурларидан бошланса-да, ундан чиғатой-турк олимлари кўп фойдаландилар. Шунингдек, турк хонлари ҳам адабиёт ва нафис санъат аҳлига катта ёрдам бериш билан чекланмадилар, балки баъзан ўзлари ҳам шулар билан бир сафда турдилар, ҳатто улар орасида кейинги ўринда туришдан ҳам тортинмадилар. Мир Алишер ўзининг «Мажолис-ун нафоис» номли асарида Темур хонадонининг қуйидаги шаҳзодалари шеър ёзганликларини кўрсатди.
Шоҳрух мирзо туркий ва форсий шеърлар ёзган ва мазмуни қуйидагидан иборат мисралари машҳурдир:
Эр керак ўртанса ёнса ёлина,
Ёраб еб ётса отннинг ёлина.
Ит ўлуми бирла ўлса яхшироқ,
Эр отониб душманига ёлина.
(Ҳазрат Навоийнинг сўзларига қараганда, бу туюқ Абубакр мирзога тегишлидир. Вамбери уни янглиш Шоҳрухга нисбат бермоқда. «Мажолис-ун нафоис»га қаралсин.— С. А.)
У ишқ ва муҳаббатга доир адабиётда ҳам ўз кучини синаб кўрди. Астойдил севган рафиқаси Гавҳаршод ҳақидаги жуда ҳиссиётли баъзи таъбирларини Ҳирот халқи ҳозир ҳам ҳикоя қилиб юради. Умаршайхнинг ўғли Султон Искандар Шерозий, ҳам туркча, ҳам форсча шеърлар ёзган.
Халил мирзо эса туркча шеърлардан иборат буюк бир девон қолдирди. Машҳур шоир Ҳожа Исмат Бухорий бунинг номини катта ҳурмат билан тилга олади. Илми ҳайъат билан риёзиёт истеъдоди юқорида тилга олинган Улуғбек эса, бундай фанлардан ташқари нафис адабиёт, рассомлик, мусиқа каби соҳалар билан жиддий шуғулланган эди. Улуғбек Қуръоннинг етти қироатини ёдаки ўқий олган. Бу унинг хотира қуввати фавқулодда кучли бўлганига далилдир.
Отасининг тириклигидаёқ вафот этган Бойсунқур (Шоҳрухнинг 836 ҳижрий, (1433) жумодил аввалнинг 6 куни васрот этган ўғли) ҳар вақт шоирлар, хаттотлар, рассомлар, мусиқашунослар билан ҳамсуҳбат эди. Унинг кўп ичиб маст бўлиши туфайли ёш ўлиб кетган ўғли Бобур мирзодан кўпгина туркий фардлар қолмишдир. Мироншоҳ ўғли Саид Аҳмад мирзонинг «Латофатнома» номли девони ва маснавийси қолган. Булардан ташқари, мазкур рўйхатга Ҳиндистонда мўғул (бобурийлар — С. А.) сулоласининг асосчиси Бобур мирзони киритиш мумкин. Ўзининг «Бобурнома» эсдаликларида ёзган нарсалари билан у бизнинг кўз олдимизда ҳайрон қоладиган даражада ҳам шоир, ҳам сиёсий арбоб, файласуф сифатида гавдаланади.
Темурийлар давридаги сингари маданиятга ҳавас қўймоқ— Андалузия умавийлар давлатининг порлоқ даври билан Арабистондаги аббосийларнинг илк ҳукмронлик замонини истисно этганда — ислом оламининг бошқа биронта жойида содир бўлмади. Шарқнинг «Аланнос оли дина мулкаҳум» (халқ ўз подшосининг динига эргашади) қоидаси хстирага олинганда, бу ҳолнинг ажабланарли жойи йўқ.
Гарчи темурийларнинг тараққиёт даврига Эронда мўғул ҳукмдорлари вақтидаги фикрий уйғонишнинг давоми назари билан қарамоқ лозим бўлса ҳам, аммо фанлар ва санъат Мароға, Табриз, Султония саройларида ҳеч қачон Ҳирот ва Самарқанддаги каби кўп ва турли шаклларда порламади.
Ўша замоннинг шоирларидан ушбу зотларни зикр қилиш ўринлидир. Мавлоно Абдураҳмон Жомий, раббоний ёки илоҳий унвони билан аталувчи бу зот назм ва насрнинг ҳар иккисида ғоят мохир; фиқҳ, тафсир, ахлоқ, фалсафа, наҳв каби бир неча фанларда ниҳоятда истеъдодли, аруз санъатининг ҳар баҳридан хабардор ҳисобланар эди. Суҳайлий ёхуд Амир Шайхим Суҳайлий.
Илк бор Абусаид мирзо саройида, кейин 20 йилча Мирзо Ҳусайн Бойқаро саройида яшаган ушбу зот Ҳиндистоннинг «Тўтинома» масалларини фавқулодда гўзал таржима қилган. Қосим Анвар (асл номи Муъниддин Али) замонасининг буюк тасаввуф шоиридир. У аввал Шоҳруҳ саройида яшади. Кейин Самарқандга юборилди ва 837 (1433) йилда вафот этди. Ҳожа Абдуллоҳ Отиф «Темурнома» ёхуд Темурнинг таржимаи ҳолини шеър билан ёзган бу зот «Маснавийгўй» деб аталади. Хожа Исмат Бухорий. Бу зот ҳам Султон Халил, ҳам Улуғбекнинг сарой шоири эди. Улуғбекка аруз илмини ўргатди... 845 (1442) йилда вафот этди. Мавлоно Ҳусайн Куброий Урганчда мўғуллар тарафидан ўлдирилган. Уламолардан Абулвафо Хоразмийнинг шогирди машҳур Нажмиддин Кубро наслидан бўлган бу зот тасаввуфга доир шеърлари билан имтиёз топди. Жалолиддин Румийнинг маснавийсига шарҳ ёзди. Ҳожа Абдуллоҳ Марварид — Баёний номи билан бир қанча ғазаллар, мадҳиялар ёзиб «Мунисул аҳбоб» унвонли бир девон ва иншо
услубига оид бир тазкира қолдирган. Мулла Биноий ҳиротлик бир банно-меъмор ўғли бўлиб, Мир Алишер билан оралари бузилгунча Мирзо Ҳусайн Бойқаро саройининг илтифотига сазовор ҳолда яшаган. Кейинчалик Мовароуннаҳрга кетиб, Султон Маҳмуд саройи доирасида эътибор қозонган. Ниҳоят, Шайбоний Муҳаммадхон уни сарой шоири қилиб олган. 922 (1517) йилда вафот этди. Муҳаммад Солиҳ жуда гўзал шеър йўли билан битилган зафарнома — «Шайбонийнома» соҳиби. «Лайли ва Мажнун»га ўхшаш туркий гўзал ғазаллар ва маснавийлар ёзган. Бобур унинг асарлари адабий қимматини инкор қилади. Бунга Муҳаммад Солиҳнинг Шайбонийга мақбул киши экани ва ўзбек хони саройида яшагани сабаб бўлса керак.
Ҳилолий. Бу зот кўп ўқилувчи «Шоҳ ва дарвеш» маснавийсининг муаллифидир. Бобур ҳақли равишда унинг аёлларга муҳаббат ҳақида эмас, балки эркакларга муҳаббат тўғрисида шеър бағишлаш каби уятсизлигини баён қилади.
Сўзимиз охирида севинч ва мамнуният билан Мир Алишерни зикр этмоқ лозим. Бу зот гўзал бир сиёсатдон эди. У моҳир қўмондон, ўткир қаламга эга адиб сифатида шуҳрат қозонди. Ҳар кимга ёрдам кўрсатгани каби, у шарқий турк адабиётининг асосчиси бўлмаса-да, кейинча ўзининг турк тилидаги битмас-туганмас асарлари билан, Эрон адибларининг камситиши ва кулишларига қарши турк миллати вакилларини чин қалбидан мудофаа этиш билан барҳаётлигида ҳам, вафотидан сўнг ҳам ватандошларининг буюк ҳурматига сазовор бўлди.
Унинг оламдан ўтганига уч ярим аср бўлса-да, гарчи ҳамма жойдаям халқ уни тушуниб етмаса-да, аммо унинг асарлари озми-кўпми адабиётдан хабардор ҳар бир ўзбекнинг хонадонида энг улуғ ўринда турадир.
Темурийлар даврида ақоид, тафсир, тасаввуф каби илмлар билан астойдил берйлиб шуғулланган кўп одамлар бор. Булар «фан раҳбарлари»дан бири ёки иккинчисининг маслагини қабул қилиб, шу йўлда сўз ёки иншо орқали фаолият кўрсатар эдилар. Ҳар бир адиб ўзига лойиқ фанда салоҳият кўрсатишга мажбур эса-да, аммо бошига шоирлик тожини қўйдирганларнинг кўпи «улуми илоҳия» ридосини кийсалар ҳам, фақат бир неча кишигина мутахассис олим сифатида шуҳрат қозонган эдилар.
Улар ушбулардир:
Мавлоно Осимий. Хивада туғилиб, узоқ давр Қоракўлда машҳур Хўжа Аҳрорнинг шогирди ва мусоҳиби эди. Хўжа Убайдуллоҳ Аҳрор, Баҳоваддин Нақшбандий тариқатининг мудири ва энг мухлис муршиди. Олим ва мутасаввуф сифати билан шу қадар буюк ҳурмат ва обрў қозонган эдики, ўша вақтдаги хонлар бир-бирига рақобат қилгандек унинг ҳусн таважжуҳига ноил бўлишга интилар эдилар. Шу ҳолда ҳам у, гўё Муҳаммад пайғамбар (сав) тарафидан баён қилинган «Алфақр фахри» (камбағаллик менинг фахрим) сўзига фавқулодда риоя этиб, Қоракўл яқинида ўз қўли билан қўш ҳайдаб, камбағалдай яшар эди. Хўжа Аҳрор валий 895 (1489) йилда Қумагирон кентига борган пайтда вафот этди. Унинг эътиқодига оид «Туҳфаи Аҳрор» номли китоби кўп кишилар тарафидан ҳозиргача ўқилмоқда ва қабрини зиёрат қилиш учун Самарқандга ҳар тарафдан кишилар келадилар.
Мавлоно Фасиҳиддин. Мирзо Ҳусайн Бойқаро саройи доирасида яшаган бу зот Мир Алишернинг айрича ҳурматига сазовор эди, Унинг «Ақоид»дан бошқа тўпламлар ҳақидаги шарҳи Ўрта Осиё мадрасаларида ҳозир ҳам ўқитилади. Вафоти 919 (1513) йилдир. Мулло Абдукафур. Жомийнинг шогирди бўлган бу зот шуҳрати унчалик баланд эмас, аммо ўзининг шарҳи билан гўзал тақдирланиб, ҳуқуқ олими сифати билан шуҳрат топмишдир. Вафоти 916 (1510) йил. Муҳаммад пайғамбарнинг (сав) таржимаи ҳолини ёзган Фурохин мавлоно Муайин ҳам машҳур уламолардан ва исломнинг муҳим ходимларидан саналади. Мавлоно Камолиддин Ҳусайн Қуръон тафсирига оид кўпгина асарлари ва адаб-ахлоққа доир мустақил битиклари билан машҳурдир.
Мавлоно Муҳаммад Ғози (ёки Қози) ўзининг «Силсилаи орифон» асари билан машҳур. Тарих илмидан Шарафиддин (Яздий — С. А.) Темур ҳолатини тасвирловчи «Зафарнома»си, Абдураззоқ сермазмун «Темур сулоласи тарихи» номли асарлари билан донг таратган.
Кейинги вақтларда Шарқнинг ўн икки динидан бақс зтган «Дабистон» ёзилди. Уламодан У. Джонс буни Шарқнинг энг шарафли ибрати ва энг олий асарларидан ҳисоблайди. Риёзиёт, ҳисоб, одат (правоведение) фанлари ҳам эътиборсиз қолмади. Ниҳоят ҳайратланарли бу даврга оид бизга маълум бўлмаган яна қанча маънавиёт ва фикриёт асарлари мавжуд. Биз бу ўринда адабиёт тарихи ҳақида муфассал маълумот бермоқчи эмасмиз. Шу боис бирмунча сарф, наҳв ва фиқҳ олимлари ҳақида сукут сақлаб, фақат баъзиларининг номини зикр этиб ўтишни лозим кўрдпк. Шу даврда яратилган бир неча сарф-наҳв китоблари ислом дунёсидаги ёшлар қўлида ҳозиргача дастуриламал тутилмоқда ва Ўрта Осиё мусулмонларининг эътиқод ва ибодатга оид кўпгина хусусиятлари шу вақтларда ёзилган фиқҳ ва услуб китобларига замин бўлмоқда. Осиё ва умумжаҳон мусулмонлари қошида энг нозик санъат ва энг олий мукаммал маълумот саналган, ҳозирда ёлғиз номларигина қолгаи нимаики бор бўлса, уларнинг орасида Ҳирот ва Самарқанд ҳукуматларн вақтида тараққий этган нарсалардир. Шулар орасида аввало хаттотликни кўрсатиш мумкин. Султон Али (Машҳадий — С. А.) бу саньатда камол топди ва Амир Алишернинг асарларини кўчириб ёзадиган пайтда шу усулни қўллади. Ҳаттотлик билан бирга мусаввирлик санъати ҳам катта ўрин тутади. Бу санъатда Беҳзод ва Шоҳмузаффар шуҳрат топдилар. Гарчи темурийлар сунний мазҳабига ихлосманд эса-да, ўзларининг китобларини турли рангдаги тасвирлар билан безамоққа, биноларни ҳар хил расмлар билан зийнатламоққа интилдилар, сувбўёқ билан ишланган бу расмларда ранг-баранг нақшлар ва жонсиз нарсаларнинг суратлари эмас, балки машҳур хонлар, аскарлар, ҳатто авлиёларнинг тасвирлари ҳам бор эди.
Ислом Осиёсининг ҳозирги аҳволидан хабардор кишилар учун темурийлар даврида раққослар бўлгани тағин ҳам таалокублидир. Бобурнинг баёнига қараганда, ўша замонда раққосларнинг биринчиси саидлардан (пайғамбар наслидан) Баҳр исмлик бир киши бўлиб, раққослик санъатида ғоят моҳир экан. Унинг шахсан ўзи бир неча рақсларни ижод этган. Агар ҳозирги бир мусулмон бошига катта салла ўраган бировнинг рақс этаётганини кўрса, қанчалик даҳшатга тушар эди.
Замонлар шу даражада ўзгариб, темурийларнинг инқирозидан сўнг Ўрта Осиё ҳам олиймақом маданиятдан ва ҳақиқий нафосатга берилишдан айрилиб, ниҳоятда жаҳолат ва ваҳшатга тушдики, у бундан сира ҳам озод бўла олмас. Маданият даври сўниб, унинг ҳукмронлик ҳаёти ҳам заифликка юз тутди. Вақти билан ҳукмдорлар Ислом Осиёсининг энг муҳим қитъаларида бир неча асрлар мобайнида нуфузини ўтказган Бухоро ва Самарқанд жаҳон тарихи саҳифасида ўз вазифаларини йўқотдилар. Ғоят гўзал ўтган замоннинг нақадар гўзали бўлган Мовароуннаҳр давлати бундан эътиборан қашшоқ Бухоро хонлиги тарзида таназзулга юз тутди.
ЎЗБЕКЛАР ВА ШАЙБОНИЙ МУҲАММАДХОН
Ҳижрийнинг 906—916 йиллари (1500—1510)
Турк халқининг қадимдан қолган бир одати бор: агар ҳукмдорлардан биттаси мамлакатни яхши идора қилса ёхуд мамлакатга янги бир усул ва тартиб киритиб, ўзига хос хизмат кўрсатса, унинг номини мангу қолдиришга интилади. Шу тариқа у бир тарафдан ўзининг ҳукмдорини қавм бошлиғи ўрнига қўяди-да, бу билан баробар ҳукуматнинг ривож йўлига ва умумжаҳон тарихига киришини гўзал бир суратда ифода қилади. Масалан, "биз бу ҳолни салжуқийларнинг катта қувват ва шиддат билан ғарбий Осиёга кириб борганида ва кейин қадимги Шарқ (Византия) пмператорлиги ўрнида ўзлари ҳукумат таъсис этган туркларда кўрамиз. Улар ўзларнни биринчи ислоҳотчи, қонунчи бўлган подшоҳлари Усмон номига нисбат бериб усмонли деб атамоқдалар. Худди шу ҳол Кўк Ўрданинг шарқида, Волга билан Орол денгизи орасида яшовчи турк-мўғул қабилаларида ҳам мавжуд; улар Жўжи сулоласидан тўққизинчи ҳукмдор бўлган Ўзбекхон исмига нисбат бериб, ўзларига бир сиёсий қўшма ном — ўзбек номи қабул қилганлар.
(Ўзбекнинг ҳарфан маъноси «шахсан» ўзига мустақил хўжайин», эркин демакдир. Шоён диққатга сазоворки, бу сўз муҳим маъноли унвон исми бўлиб, эски можорларда (венгерларда) ҳам учрайди. Шу мазмунда 1150-йилларга оид ҳужжатларда ҳам бу ибора мавжуд — Ҳ. В.) Абулғози ўзининг «Шажараи турк» асарида улар ҳақида шундоқ нақл қилади: «У (Ўзбекхон — С. А.) ҳар кимни хизматига қараб ҳурмат ва тақдир этар эди. У ўзининг халқини ислом динига киргазди ва у орқали кўп одамлар ислом динига мушарраф бўлдилар. Шу боис Жўжи халқи ўзига ўзбек исмини қабул этди ва бу ном унга охирги замонгача қолажакдир. Ҳаммер ҳақли равишда айтганидек; Ўзбекхон ўз халқининг маҳдийсигина эмас, балки қипчоқ тахтига зийнат берган тўрт улуғ ҳукмдорнинг (кейинги учтаси — Боту, Барка, Тўхтамиш) учинчисидир. Араб сайёҳи Ибн Баттута тарафидан зикр этилган ҳамда темурийлар ҳокимияти вақтида зоҳир бўлган бу ном Ўзбекхоннинг ўз даврида ҳам, ундан кейинги йилларда, яъни унинг насллари ҳукмронлик қилган пайтларда ҳам бир муҳим вазифани бажармади. Фақат 150 йилдан сўнг, кучли Олтин Ўрда давлати тўрт қисмга бўлиниб, Русияни татар ҳокимияти ҳукми остидан халос этган Иван Васильевичнинг кураши оқибатида юқори Волгада Жўжи авлодининг ҳукмронлиги тугатилди. Шундан сўнг биз ўзбекларнинг ҳокими Абулхайрхоннинг Сарой ҳокимиятига итоат қилишдан бош тортганини, хонлик олий ҳуқуқидан фойдаланувчи шаҳзодалар ҳам тобелар орасида бўлганини кўрамиз.
Шимолдаги христиан дунёси ислом ҳукумати устига қилган тажовуз вақтида Абдулхайрхон ўзининг чодирлари ва кўчманчи халқи билан аста-аста Шарқий саҳро вилоятлари ичига чекинишга мажбур бўлди. Кўк Ўрданинг сўнгги хони Кичик Муҳаммад идораси вақтида у хийла аҳамият касб этиб, шу даражага етдики, темурийлардан Абусаид, Муҳаммад Жўги, Ҳусайн Бойқаро, юқорида баён қилинганидек, ундан ҳимоя сўрадилар. Кичик Муҳаммаднинг инқирозидан сўнг Қипчоқда Жўжи тахти бутунлай емирилди.
Ўзбеклар ғарбдаги Сарой ва жанубдаги Мовароуннаҳрда, ривожланган ислом маданиятидан узоқда яшар эди. Улар ўтроқ ҳаётга аввалдан кўникиб, темурийларнинг юксак маданиятга интилишлари туфайли нозиклашиб, эски туркларча жанговарлиги сустлашиб қолган қардошларига нисбатан Турон лашкарига хос қаттиққўлликни ўзларида кўпроқ сақлаган эдилар. Ислом дини булар орасида номига тарқалган эди, ўзбек халқининг ўзи каби турмуш тарзи ҳам турк-мўғул халқининг қоришиб кетган урф-одатларидан иборат эди. Аму ва Сирдарё бўйларидаги турклар тадрижан тил ва адабиёт бирлиги ва Эрон ҳаётининг нозик жиҳатлари билан таниш бўлган бир пайтда ўзбеклар ҳануз қўй ва от териларига сорилгаи ҳолда гўяндорлик билан машғул эди.
Ўзбеклар доимий ўтроқ яшай бошлаганларидан кейингина ўзларининг аввалги қўполликларини ташладилар. Илк бор чиғатой номи билан Мовароуннаҳрнинг маданиятли, ўтроқ туркий халқ, ўзбек номи билан эса шимол-ғарбдаги маданиятсиз саҳро аҳолиси аталар эди. Бу муносабат кейинчалик бутунлай ёки янги замонга қадар аксинча англашиладиган бўлди;
яъни, ўзбек аввалги чиғатой ўрнини олди, қирғиз ёки қозоқ деб маданиятсиз туркларни атай бошладилар.
Абулхайрхон ўзи яшаб турган давр аҳволини жуда яхши билар эди. У Марказий Осиёнинг ўша вақтдаги аҳвол-шароитини эътиборга олгани ва имконияти йўқлигини билгани учун истило фикрига берилмади, аксинча, бир-бирларининг қонига ботиб, жанжаллашиб ётган Темур авлодларига баъзан-баъзан ёрдам бериш билан қаноатланди. У фақат Абусаид фойдаси учун қарашмади. Манучеҳр мирзо ва Султон Ҳусайн Бойқарони қувватлади. Абулхайрхоннинг ўзбеклари доимо кўп ўлжалар билан қайтар эдилар. Унинг қирқ йилга яқин ҳукм сурган ҳокимияти саҳро хонлигининг энг шонли даври ҳисобланади. Туркманларда бир мақол бор: «Саҳро қавми ғоят тез тарқалиб кетади, аммо инсонларнинг бахти ундан ҳам тез тарқалади». Абулхайрхоннинг шавкат-шони душман ва ҳасадчиларнинг унга суиқасдларини тайёрлади. Қўшинидаги саҳро хонлари унга қарши бирлашдилар. Ҳатто юқорида тилга олинган Бурга Султон каби ўзининг яқинлари ҳам буларга қўшилдилар. «Отангнинг юртига душман ҳужум қилса, сен ҳам уларга қўшилиб бирга тала» деган татар мақолига мувофиқ улар ҳаммаси бирликда унга қарши ҳужум қилдилар. Шу боис у кучсизланди. Унинг вафотидан кейин кўп нуфузли оила аъзолари саҳронинг ҳар тарафига тарқалиб кетдилар. Ўзидан кейин қолган ўн бир ўғлидан ёлғиз бешинчи ўғли — Шайх Ҳайдар Султонгина ўз ўрнида қойим эди, аммо унинг ҳам қуруқ исмидан ўзга нарсаси йўқ эди. Шу учунми, унинг нуфуз ва ҳокимияти ҳам қисқа бўлди. Ўзбеклар ўзларининг эътибор ва ишончларини Абулхайрнинг набираси шаҳзода Муҳаммад Шайбонийга қаратган эдилар, уни Шоҳбахт деб атардилар. Бу зот ўзининг ёшлигига қарамасдан истиқбол учун энг порлоқ умидлар туғдирган эди. Шайбоннй, биз уни шу ном билан атаймиз, отаси Будоқ Султон билан онаси Қўзибегимдан ёшлигида етим қолиб, укаси билан бирга отасининг содиқ хизматкори Қорачабекнинг ҳимоясида яшади. Қорачабек бу шаҳзодага камоли садоқат билан хизмат қилди. Шайх Ҳайдарнинг вафотидан сўнг Қорачабек хийла улғайган бу етим шаҳзодаларни олиб Абулхайр оиласининг душманларидан Сирдарёнинг қуйи тарафларига қочиб кетишга мажбур бўлди.
Шайбоний бу ердан қайтиб келгач, улуғ бобоси ўрдусининг турли тарафларга тарқалиб кетган кишиларини муқаддас қон қасоснни олиш баҳонасида атрофига тўплади. Кераклигича тайёргарликдан сўнг, сулоланинг йўқолган шон-шавкатини қайтармоққа аҳд этди. Хусусан, Абулхайрхонга олчоқларча хиёнат қилган ва айни пайтда Сирдарёнинг юқори оқими томонидаги бир ўрмон этагида яшаётган Бурга Султондан қасос олиш қасдига тушди. Шайбоний куч тўплаб, тайёргарлик кўргунча Бурга Султон билан риёкорона тарзда дўст тутинди. Тайёргарлик охирига етгач, инсондан-да қасоскорроқ, саҳрога ҳақиқий бир даҳшат солувчи узоқ қиш кечаларидан бирида, содиқ уч баҳодири билан душмани Бурганинг саройига ҳужум қилди. Унинг оила аъзолари ва қариндошларидан кўп кишини қатл этди. Қочган Бурга Султон ҳам ўлимдан қутулиб кета олмади, Шайбоний уни топтириб, қатл эттирди. Мазкур муваффақиятли ҳужумдан кейин ёш шаҳзода хийла кучайган ўзбек суворийларига бошлиқ бўлди. Уларнинг паноҳида зўр жангларда қатнашиш учун имконнят топди.
Марказда аҳвол шу тарзда кечгач, эндиликда темурийлар билан тўқнашмасликнинг иложи йўқ эди. Бу даврда Самарқанд тахтининг эгаси Абусаиднинг ўғли Султон Аҳмад эди.
Мамлакатнинг шимолий чегараси ноиби эса Қушлиқхон ўғли Мажид тархон эди. Шайбоний ундан ўз хизматига олишни илтнмос қилди, Мажид тархон розилик берди, ойлик ҳам белгилади. Лекин Мажид, ўзбек бошлиқларининг елкасига чиқиб олиш таҳликасини ҳис этгандан кейин, хавфдан қутулиш учун уларни Бухоро ҳокими Абдулали тархонга юборди. Бухоронинг мутлақ ҳокими Абдулали тархон саройи зийнат ва ҳашамат жиҳатдан ўзи тобе ҳукмдорнинг саройидан кам эмасди. У ўзбекларни яхши қабул этди ва мўғуллар шимолий-шарқдан ҳужум қилганда, улардан фойдаланди. Туркистоннинг шимолий вилоятларидаги имтиёзли ҳокимлар (тобёлар) исён кўтарган пайтда, Абулхайрнинг ворисларидан исённн бостириш учун фойдаланилди. Лекин ўзбек шаҳзодалари. бу ерни ўзларининг она-Ватанларидек ҳис этганлари учунми ёки тўплаган кучлари таъсири биланми, хуллас, ҳар қандай қуролли хизмат учун тўланган оддий маошга қаноатсизлик қила бошладилар. Шу боис Ўтрор, Соврон, Сиғноқ шаҳарларини уларга бериб, рози қилиш лозим кўрилди. Кейинчалик ғоятда кенгайиб кетган Шайбоний мамлакати шу тарзда таъсис этилди.
Ўзбек шаҳзодаларга уларнинг кўпгина тарафдорлари ва ботирлик ҳаракатларини севувчи саҳро фарзандлари — орқа томондан ёрдам этгани майдонга чиқиб келаётган шайбонийлар билан инқирозга учраётган темурийлар ўртасидаги тинч муносабатнинг узоқ давом этмаслиги табиий ҳол эди. Тўқнашувнинг сабаби тез топилди. Султон Аҳмаднинг тириклик вақтидаёқ Шайбоний келажакни ўйлаган ва ноиб Мажид тархонга қарашли Сирдарёни жабр кўрган сифатида тортиб олган, эндиликда аввалгидан маошга хизмат қилишдан воз кечган шундан буён Темур сулоласининг қўрқинчли душманига айланган эди. Ёш кўчманчи хонларнинг ғоятда кучайган жанговар аскарлик руҳи уларнинг ўзаро низою жанглари учун кифоя эди, бундан ташқари, шу замонда Мовароуннаҳрнинг ниҳоятда чувалашиб кетган сиёсий ҳаёти, бекларнинг бошбошдоқликлари каби ҳолатлар Шайбонийнинг мамлакатни истило эшитишга сабаб бўлди.
У 905 (1500) йилда биринчи марта Самарқандга тажовуз қилди. «Шайбонийнома» муаллифининг баёнига қараганда, Шайбонийнинг биродари Султон Маҳмуд Бойсунқур Мирзо замонида ҳам Жиззах атрофига ҳужум қилиб, катта талофат, билан чекинишга мажбур бўлган. Хабарсиз ҳужум бошлагани учун Шайбоний биродарига танбеҳ берган ва мағлублик интиқомини олиш учун минг йигити билан дарҳол Сирдарёни кечиб ўтган. Аммо унинг бу юриши аскарлар хкёнати туфайли муваффақиятсиз чиққан. Шайбоний мажбуран орқага қайтган.
Шайх Мансур Шайбонийнинг пири эди. У пирининг: «Ўртасидан эмас, четларидан бошламоқ лозим» деган рамзий сўзларига мувофиқ мамлакатларни истило қилиш фикрига тушди. Аввало у атрофдаги турк бекларига мурожаатнома юбориб, уларни темурийлар ҳокимиятини бутунлай тугатишга даъват этди. Бунга айни фурсат келганини англатди. Темурийлар ҳокимиятнинг таянчлари нечоғли чириган, асоси бўшашганига қарамай, Самарқанд ҳукмдорига содиқ турклар ҳамон кўп эди. Шайбоний ҳар ҳолда аввало буларни тамоман ўз тарафига жалб қилишни лозим кўрди ва бунга эришди. Булар орасида энг муҳимлари — Кўчим Султон, Суюнчхўжа Султон, Ҳамза Султон ва Маҳди Султонлар эди. Ана шундан кейин у ўзининг аввалги ниятини амалга ошириб, кучли тайёрланган қўшин билан Самарқанд устига юрди. Бобур бу ердан Андижонга қайтиб кетгач, давлат бошида қолган Султон Али номигагина хоким эди. Улуғ боболари 400 йилдан буён Самарқандда Шайхулисломлик қилиб келаётган қози калон Хожа Абулмакорим (асл номи Хўжа Яҳё) ҳақиқий ҳоким эди. Лекин уларнинг ҳар иккови ҳам раҳбарлик ишларига уқувсиз эди, мамлакатга таҳдид солаётган хавфни даф этишга қодир эмасди. Ўн кунлик қамалдан кейин Шайхзода эшигидан чиқиб қилинган ҳужум муваффақиятли қайтарилгач, Шайбоний Чорраҳа дарвозасидан кириб, Боғи навга бориб етди ва душман лашкарини ҳам ўз изнига солди.
Уруш кун ўрталарида бошланди. Шайбоний ўлимга тик боқиб, урушда шахсан ўзи иштирок этди. Бутун тун бўйи ҳар икки томондан қирилиш давом этди. Эртаси Шайбонийга хизмат қилган Абдулали тархоннинг ўғли Боқи тархон Самарқандга ёрдамга келди, унинг Дабусия истеҳкоми ёнида қароргоҳ қургани ҳақида хабар олинди. Ўзбеклар шу муносабат билан Самарқандни қамалдан бўшатиб, тез суръатда Бухорога чекиндилар. Ўзининг бутун ёрдамчи аскарларидан айрилиб қолган Бухоро учун ўзбекларга шартсиз таслим бўлишдан ўзга чора йўқ эди. Шайбоний Бухорони ўзининг бош қароргоҳи қилди. Онаси билан оиласини шу ердаги саройга жойлаштиргач, лашкари билан Қоракўл устига юрди. Чунки бу ер биринчи марта забт этилгач, Бобой Султон раислигида қолдирилган муҳофаза қисмлари шиддат билан ағдариб ташланган эди. Шу боис уни янгидан забт этишга эҳтиёж бор эди. Ҳолбуки, ўзбек ҳарбий қонунининг бутун шиддати билан исёнкорларга жазо берилганидан кейингина Самарқандни қайта қамал қилиш мумкин эди.
Самарқанд янгидан қамалга олинди, Шаҳардагилар тўққиз ой қаттиқ қаршилик кўрсатди. Агар амалпараст Хўжа Абулмакорим билан хон Султон Али орасидаги ихтилоф очиқдан-очиқ душманликка ўтмаса, эҳтимол, мустаҳкам бу қалъани эгаллаш муддати яна бироз орқага сурилиши мумкнн эди. Бу зиддиятли аҳволдан яхшигина воқиф бўлган Шайбоний Самарқанд ҳукмдори Султон Алига: «Хожа васийлигида яшашдан ҳали ҳам тўймадингми, Абулхайр хонадонидан инояти раббония билан тўғилмиш юлдузни табриклаб, ҳаётингни у билан дўстлик йўлида излашга ҳалиям вақт етмадими?» мазмунида мактуб ёзди. Шайбоний ўзининг бу дўстлик таклифи яхши ниятда ёзилганини кўрсатмоқ учун Султон Алининг онасини ўзига хотинликка сўради. Султон Алининг онаси бунга розилик берди. Бу ишлар шу даражада махфий қилиндики, бир жума куни Шайбоний Муҳаммадхон қамалдаги Самарқанд шаҳрига бир тарафдан кириб келди. Бундан мутлақо хабарсиз Хўжа Абулмакорим шаҳарнинг иккинчи тарафидаги масжидда ўтирарди. Бу воқеа 906 (1500) йилда содир бўлди.
Шошиб қолган Самарқанд аҳолиси ўз тақдирига тан берди. Ўзбек хони билан Султон Аҳмаднинг тул хотини Зуҳра бегим ўртасида ннкоҳ ўқитилди. Лекин Бобурнинг ҳикоясига кўра, унга оддий оқсочлардек муомала қилинган. Шундан сўнг Султон Али тезда вафот этди. Унинг ўлими мажбурий суратда бўлганлиги хусусида гаплар бор. Дарвоқе, бу ваҳший ва йиртқич саҳро халқининг ҳокимияти Самарқанд ва унинг атрофидаги эллар учун жуда малол келди. Шу боис самарқандликлар ҳар турли йўллар билан бу маҳкумлик занжиридан қутулиш чорасини излай бошладилар ва ниҳоят, олижаноб Бобур мирзони ўз боболарининг пойтахтини озод қилишга даъват этдилар.
Юқоридагилардан англашилган ва ўз сулоласи манфаатига ғоят содиқ Бобур бу даврда ўзининг бир неча садоқатли тарафдорларн билан Зарафшоннинг юқори жойларида қўшин тўпламоқда ва Хожа Абулмакорим ҳам унинг ёнида эди. 906 (1500) йилнинг куз фаслида, қоронғи бир кечада хўқандликлар Самарқанд дарвозаларига яқинлашуви билан халқ уларга қўл узатди. Шайбоний Самарқандни қанчалик осон олган бўлса, шунча енгил бой берди. Чунки ўзбекларнинг аксариси Қоракўл чўлидаги қароргоҳда эдилар. Шу боис бирликда ҳаракат қилишга сира имкон йўқ эди.
Биринчи жангда 400 тача аскардан айрилгач, эртаси куни ўз аҳволини фалокат билан тугашини сезган Шайбоний тез қутулиш учун барча чора-тадбирларни кўриб, Бухорога чекинишдан бошқа чора топмади.
Бобур Самарқандни янгидан ишғол қилди. Лекин унинг бу ердаги ҳокимияти баҳоргача, яъни ҳормай-толмай турган ўзбек хонининг етарлик даражада аскар тўплаб, янгидан ҳужум бошлаш давригача етди. Онгсиз, шиддатли ҳужумлар ва шу пайтда ҳар икки тараф намойиш қилган ҳамда ҳайратга соладиган қаҳрамонликлар тўла умумий урушлар Бухоро — Самарқанд орасида, Сарапул ёнида содир бўлди. Бутун ғайратлари зое кетиб, Бобур бу урушда енгилди.
Кўп қийинчиликлар билан Самарқаид қалъасига мажбурий қочиб кириб, омонсиз таҳдиддан қутулди.
Бобур бу ҳарбдаги фалокатнинг асосий сабабини ёрдамчи мўғул аскарларининг хиёнатларида кўрса-да, бундан бошқа сабаблар борлиги ҳам инкор қилинмаслиги лозим. Хиндистон кейинчалик мўғул (Бобурийлар — С. А.) мамлакатини барпо этган Бобур ва саркардаларининг мана шу буюк жангда кўрсатган матонат ва қаҳрамонликлари ҳар жиҳатдан тақдирга лойиқ, албатта. Аммо Бобур лашкарининг сони, «Шайбонийнома» муаллифининг ривоятига кўра, 40 мингга етса-да, Мовароуннаҳрда ва Андижонда тинч ҳаёт кечирган аскарларнинг жанговар ва шафқатсиз ўзбекларнинг тажовузига қарши туришларн учун имконият йўқ эди.
Бу урушда Бобур катта зиён кўрди. Зобитлари орасидан уч Иброҳим (Иброҳим тархон, Иброҳим Сори, Иброҳим Жоний) ҳалок бўлдилар. Ҳар қанча мунаввар фикрли эса-да, кейинчалик ҳам хурофотга ишонишдан халос бўла олмаган Бобур учун бу машъум воқеа бир фол сифатида ҳар вақт кўз олдида турарди. У муҳорабани аввалги ғайрати билан ҳар қанча давом эттириш учун Самарқандда тайёргарлик кўрса-да, Мовароуннаҳрда темурийлар ҳокимиятининг бундан кейин қайтариб бўлмаслик фикрига афсус ила қаноат ҳосил қилишга мажбур эди. Шайбоний ўзининг ғалабасидан фойдаланиб, рақибларини тезкорлик билан таъқиб эта бошлади ва Самарқандни қаттиқ қамал қилди. Тўрт ой чўзилган бу қамал Темур пойтахти тарихидаги энг оғир дамлардан эди. Қамал қилувчилар гўзал пойтахт атрофидаги бойлик ва неъматлардан ўзлари хоҳлаганча фойдаландилар. Аммо қамалдаги чиғатойликлар эса, озиқ-овқат етишмаслигидан мусулмонлар қошида фавқулодда ёмон саналган от ва эшак гўштлари, ҳатто ўсимлик илдизларини тановул қилишга мажбур бўлдилар, отларига эса пайраҳа бердилар. Бунинг устига тартибсизлик ва итоатсизликлар қўшилди. Ниҳоят, Бобур бўм-бўш қалъа ичида ўзининг ёлғиз қолганини кўриб, минг турли таҳлика ва қўрқувлар орасида, ҳечқурса ўз ҳаётини сақлаб қолиш қасдида, бир кечада Шайхзода дарвозасидан чиқиб, қалъани тарк этди. Катта опаси Хонзода бегим эса асир тушди. Шайбоний уни никоҳига олди. Самарқанд ва у билан бирга темурийлар ҳокимияти шу тарзда инқирозга учради. Интиқом ҳисси жўш урган ўзбеклар шаҳарда бор нарсанинг ҳаммасини талон-тарож қилдилар. Аҳолиси ғолибларнинг жазосидан қўрқиб, қочиб қутулиш йўлига тушдилар. Булар орасида Шайбонийнинг жуда хавфли душмани, муваққат оқсоқол Хўжа Яҳё ҳам бор эди. У ўзини танитмаслик учун мусулмонлар назарида жуда ёмон кўрилган бир ишни қилди. Соқолини қириб ташлади. Лекин бу билан қутила олмади.
Танилиб, тутилди ва Шанбоний ҳузурига келтирилди. Шайбоний нега бунчалик фано бир ишга ботинганини сўраганида, Хўжа Яҳё: «Худо ёндирган шамни сўндирмоқ учун уни пуфлаган одам ўзининг соқолини ёндирадир» қабилида форсча бир шеър билан жавоб берди. Лекин худонинг шами, яъни Шайбоний, унинг бундай самимийлигига аҳамият бермади. Жамоат талаблари билан юргани учун Хўжа Яҳё бошини жаллодга таслим этишга мажбур бўлди. Шайбоний аввалги сулола тарафдорларига ғоятда қаттиққўл ва марҳаматсиз муомала қилиб, одамларни хавф ва даҳшатга солди. Бунинг ёрдамида Ўратепа атрофида ўзига қарши хавф ва ташвиш орттираётган биродари билан битим тузгандан кейин, қўл остидаги озгина лашкар билан Амударёни кечиб ўтиб, ҳаракат бошлашга имкон топди. Ўзбек фотиҳининг қаноати ва камтарлиги, сабру қаҳрамонлик даражаси жуда таажжубли эди. Самарқанд тахтини эгаллаши биланоқ Шайбонийни Хуросон яйловлари жалб эта бошлади. Лекин у ерда, Хирот тахтида кучли ва шавкатли Мирзо Ҳусайн Бойқаро ўтирарди. Шайбоний унинг ҳолидан хабардор эди. Шу боис у Бойқарога тўғридан-тўғри душманлик ҳаракатини бошлашдан тортиниб, Хуросоннинг Мирзо Ҳусайн ҳокимиятига тобе, лекин заиф жойларига тажовуз бошлади. Буларнинг биринчиси Балх эди, унда шаҳзода Бадиуззамон Мирзо Ҳусайнга қарши исён байроғини кўтарган эди. Иккинчиси Султон Аҳмаднинг собиқ вазири Хисравшоҳ мулкига қарашли ерлар эди, Шайбоний ўз ҳомийсининг ўғилларини инкор зтиш йўли билан четлаштирганидан кейин, Ҳисор, Хатлон, Қундуз, Бадахшонни ўз мамлакатига қўшди. Шайбоний Мирзо Ҳусайн Бонқаро билан урушга киришишдан олдин юртининг орқа томонларини таҳликадан асраш, яъни Бобурнинг мўғул қариндошлари Хоника Султон ва Олача Султонлар билан жанг қилиб, уларни енгишни лозим кўрди. Сирдарёнинг ўнг соҳилида, Шоҳрухия ва Тошкент атрофларида уларнинг мўғул ва қалмоқлардан иборат хийла кўп лашкарлари мавжуд эди. Қисман ҳасад, қисман ўзларининг омадсиз қардошлари Бобурнинг ўчини олиш учун улар ҳар турли йўллар билан ўзбекларга зарар келтирар эдилар. Буларга қарши биринчи юриш Самарқандни забт этилган йилиёқ бошланди. Ниҳоятда совуқ қиш куни Шайбоний пўстинларга ўралган бир қўшин билан шимолга қараб юриш қилди.
Биродарлари Султон Маҳмуд, Темур Султон билан биргаликда эса жасур ўзбеклардан иборат олти минг кишилик бир илғор (авангард) тузилса ҳам, аммо қаттиқ совуқ, эҳтимол, булардан ҳам жанговар мўғуллар уларнинг ҳаракатига моне бўлгани учун, ҳеч нарсага эриша олмадилар ва бўз саҳроларда Шайбонийнинг қалбидаги ваҳший урушқоқлик ҳарорати сўниб, орқага, Самарқандга қайтди, Мўғуллар уни Ўратепагача таъқиб этдилар. Гарчи бу шаҳар бултур ёзда қайта забт этилиб, Хоника Султон билан битим тузилса-да, ҳақиқатда бу сулҳ эмас, балки тадбир эди. Чунки Шайбоний Хисравшоҳ мулкига бостириб киргандек, мўғуллар яна Шайбонийга қарши душманлик ҳаракатини бошладилар. Бу гал улар чегарадаги жойларга эмас, балки Шайбонийнинг Ҳўқанддаги ноиби Танбал Султон ерига ҳам ҳужум қилдилар. Танбал эса Шайбонийдан ёрдам кутишга ҳақли эди, Чунки у, биринчидан, ўзининг фитнаси билан Бобурнинг тахти йўқолишига сабабчи бўлган бир киши эди, иккинчидан, ўзбек ҳужумига қарши турадиган кучга эга эмасди. Шайбонийнинг ҳозирги хориждаги тажовузларидан воз кечиб, бутун куч-қувватини Турон ичидаги ўз душманларига қарши қўйиш учун бошқа сабаблар ҳам йўқ эмасди. Шайбоний ўз табиатига кўра жасур ва шуҳратпараст эди, Агарда Сирдарё билан Ғўби чўли орасида яшовчи мўғул ва қалмоқларга суянган Хоника билан темурийлар бир иттифоқ тузсалар, ўзбекларнинг бутун режа ва мақсадларини барбод этишлари аниқ эди. Шайбоний буни жуда яхши англагани учун 911 (1505) йилда ўзининг бутун ҳарбий қудрати билан аввало Шоҳрухия устига юриш бошлаб, уни қамал қилишни амр этди. Сўнгра Сирдарё бўйига юриб, Ахсига қадар борди, ундан ўн беш мил масофада мўғулларнинг бирлашган ва жангга ҳозир лашкари турарди. «Шайбонийнома» муаллифи хар икки тараф лашкарининг ўзига хос айрим белгиларини ҳамда ўзбекларнинг ғалабаси билан тугаган бу қонли жангларнинг энг каттасини ғоят жонли ва мароқли бир суратда тасвирлайди.
Хоника биродари билан асир тушди ва Шайбоний ҳузурига келтирилди. Улар, ҳеч шубҳасиз, ўлим кутганлари ҳолда, Шайбоний омонлик ато этди ва улуғ олижаноблик кўрсатди, ҳатто баъзи бир нарсаларни ҳикоя қилиб, фалокатга учраганликлари учун тасалли берди.
Уларнинг ўзларига ҳам, яқинларига ҳам, мулкларига ҳам тегмаслик хусусида сўзлаб, уларни тинчлантирди. Шайбоний буларнинг оналари қўмондонлик қилган Шоҳрухия қалъасининг таслим бўлишини талаб этди. Ўзининг болаларига шафқат ва олижанобона муомала кўрсатилганини эшитиб, бу аёлнинг қалби юмшади, қалъани ўз ихтиёри билан топширди ва бунинг эвазига сулҳга эришди.
Шайбоний орқа тарафдаги мухолифлардан қутулганидан кейин, энди ҳужум назарини Амударёнинг чап соҳилидаги рақиблари устига қаратди. Лекин бу ўринда аҳвол бир оз ўзгарди.
Ҳисор, Қундуз, Хатлон, Бадахшон ҳокими Хисравшоҳ билан Султон Ҳусайн Мирзо қўл остидаги беклар эркинликни қўлга киритиш учун ҳар қанча уринишларига қарамай, улар орасидаги низолар шиддатли давом этса-да, умумий бир таҳликанинг пайдо бўлишини пайқаб, Шайбонийга қарши турмоқ учун иттифоқ туздилар ва бирлашдилар. Лекин бу иттифоқчилар ўзларининг барча тадбирларини амалда қўлласалар-да, ҳеч қандай муваффақиятга эриша олмадилар.
Шайбоний аввало Хисравшоҳга уруш очган эди. Лекин, Танбалхон ўз валинеъматига қарши исён кўтаргани учун Шайбоний янги урушдан ўзини тўхтатган эди. Шу боис Шайбоний ўз мамлакатининг шимоли-ғарбий чегарасига янги куч юборишга мажбур бўлди. Исён куфрони неъмат Танбалхон учун етти биродар, ва сингиллари билан бирликда ҳаётларидан айрилиш билан тугади.
Шайбоний бундан кейин тезлик билан Амударёнинг сўл соҳилига ўтди. Унинг бу ҳаракатидан сўнг мухолифларининг бирлашган лашкарлари дарҳол Хатлонга чекиндилар. Бу даврда Бобур Хатлонда энг кўп танилган бир одам эди. Шу пайтда Шайбонийнинг биродари Султон Маҳмуд Қундузни олди ва шу ерда касалликдан вафот этди. Айни замонда Султон Ҳусайн Мирзонинг энг содиқ тарафдорларидан Хоразм ҳокими Чин Сўфига қарши Шайбоний ҳаракат бошлади. Лашкарнинг илғорига Шайбонийнинг ўзи қўмондан эди. Ҳировул ва қоровул ўрнида ўн тўрт кунлик ёш рафиқасининг бағридан айрилиб, уруш майдонига отилган шаҳзода Убайдулло раҳбарлигидаги лашкар борар эди.
Черикнинг Амударёдан кечиб ўтиши қаттиқ қиш вақтига тўғри келди. Шайбоний қўшини, орадан кўп ўтмай, Чин Сўфи ўрдусининг энг муҳим аскари ҳисобланган туркманлар қаршисида жойлашдилар. Тарафларнинг кучлари деярли бир-бирига тенг эди. Шунинг учунми, ҳозирги Хива билан Ҳазорасп орасидаги Хоразм қалъасини қамал қилиш узоқ давом этди. Қалъадагилар таърифга сиғмайдиган даражада фавқулодда бир қаршилик кўрсатдилар. Чин Сўфининг четдан ёрдам олиш умидини сўндириш учун Шайбоний аввало Хисравшоҳни йўқ қилишни лозим кўрди. Амударёнинг юқори томонида жуда кучли саналган Хисравшоҳ Шайбоний қўшини зарбига дош беролмай, мағлубиятга учради. Қочиб бораётган пайтда тутилди ва ўзининг содиқ 700 нафари билан ўлдирилди. Унинг боши кесилиб, Чин Сўфига юборилди. Чии Сўфи бу пайтда оч аскарлари ҳимоясида харобалар орасида кезмоқда эди. Лекин бу «туҳфа» қаҳрамон Чин Сўфини даҳшатга сола олмади. У душманнинг "барча ҳужумларига олти ой камоли ғайрат билан қаршилик кўрсатди. Ниҳоят, Ичан қалъа забт этилгач, Чин Сўфи шу қалъанинг харобалари орасида ўз одамларининг ўқларидан ҳаёт билан видолашди.
Самарқанд олингандан сўнгра кечган беш йил ичидаги ана шу кейинги муваффақият туфайли бутун Турон Шайбоний қўл остига ўтди. Унинг урушлар иатижасида балққан порлоқ юлдузини Шарқда Андижон, шимолда Шоҳрухия билан Тошкент, жанубда Ҳисор, Бадахшон, Балх ва ғарбда Хоразм табрик этди. Самарқандни босиб олиш арафасида қўй териларига чувралган ўзбеклар энди Мовароуннаҳрнинг бойлик ва фароғатига кўмилдилар; Абулхайр ворисларининг шавкат ва қудрати ҳақидаги хабарлар узоқ мамлакатларга ёпилди.
Шайбонийнинг Султон Ҳусайн Мирзога қарши асосли ҳаракати ана шундан кейин бошланди. Бинобарин, ўзбеклар билан темурийлар орасидаги қатъий кураш пайти етишган эди. Шунга кўра, ҳар икки тараф ҳам кураш майдонига ўзларининг бутун кучлари билан чиққанликлари ҳақида гапириб ўтиришнинг ҳожати йўқдир. Шайбоний ўзининг жанговар ҳаракатлари билан Амударё ва Сирдарё ўлкаларидаги барча жангчи унсурларни ўз байроғи остига тўплаш билан кифояланмади, балки энг машҳур тариқат аҳллари ҳам унинг фойдаси учун фаолият кўрсатдилар. Амударё қитъасидаги эрон қавми анчадан буён ўз аҳамиятини йўқотгани учун ҳар турли турк қабилалари талон-тарожга олиб борувчи бу янги Темур атрофига камоли завқ ва ҳаяжон билан йиғилган эдилар. Султон Ҳусайн Мирзога келганда, у мамлакатни таҳликага туширмоқ эҳтимоли бўлган хавфни эътиборга олиб, ўғилларига ва қариндошларига фармон юбориб, ўз аскарлари билан тахт атрофига тўпланишга ва мамлакатга бостириб келган ўзбек қўшинига қарши ҳаракат қилишга амр этди. Шу сабабли Ҳиротнинг шимол тарафида Афғонистон, Сейистон, Хуросон, Форс ва Журжон халқларидан иборат анчагина кучли лашкар тўплади. Буларнинг биргина камчилиги — ўрталарида бирлик ва иттифоқ йўқлигида эди. Темурийлар ўзаро майда жанжаллар ва ихтилофлар билан ўралашган вақт — 911 (1505) йилда Шайбоний Кирка ёнида Амударёни кечиб, Маймана яқинида уларнинг илғорини тамомила мағлуб ва пароканда этди. Шу пайтда Султон Ҳусайн Мирзо вафот қилди. Ўз сулоласининг инқирозини кўрмасдан аввал ўлиши у учун қанчалик бахтиёрлик бўлса, доимо бир-бири билан низо ва ғавғода яшаган ўғиллари учун унинг вафоти шунчалик бахтсизлик эди. Улар иттифоқ ва обрўнинг энг сўнгги кўланкасида Султон Ҳусайн Мирзо билан бирга гўрга кирдилар. Бинобарин, бундан кейинги муваффақият умиди йўққа чиқди. Султон Ҳусайннинг вориси Бадиуззамон қавм-қариндошларини маслаҳат мажлисига тўплади, Ўша пайтда Қобул ҳокими бўлган Бобур Мирзо ҳам ўз вазири Жаҳонгир билан маслаҳатда қатнашди. Аммо ўртада самимийлик йўқлигидан бу иттифоқдан фойда чиқмади. Бу даврда Мурғобнинг ўнг соҳилига етиб келган Шайбоний эришажак муваффақиятларига жуда ишонарди. Шу сабабли тез Бадиуззамонга вакил юбориб, ўз ихтиёри билан таслим бўлишини талаб қилди ва марҳум Султон Ҳусанн Мирзонинг ҳатто улуғ бобоси Абулхайрга ҳам ҳурмат кўрсатганини эслатди.
Мағрур темурий — Бадиуззамон Шайбонийнинг вакилига ҳақоратомуз жавоб берди. Бунинг учун ўзбеклар қўшини дарҳол Маридан ҳаракат қилиб, Марвичак шаҳарчасига келди ва темурийлар лашкарини жангга чорлади. Ўзбеклар ўрдусида ҳар ким олға интилди: Темур Султон, Абдуллахон, Маҳмуд Султон каби қаҳрамон жангчилар илғор сафида эдилар. Темурийлардан фақат қари генерал Зуннун шижоат кўрсатиб, ўзи ҳужум бошлади, аммо жуда тез енгилиб, ҳалок бўлди. Темурийлар лашкари ичида умумий бир хавф-ҳаяжон бошланишига шу кифоя қилди. Шундан сўнг, Саид Абдулла Мирзо Машҳадга қочиб қутулди, Абдулбоқи ва амир Муҳаммад Бурундуқ Сабзаворга, Бадиуззамон ва Музаффар Ҳусайн эса Ҳиротга қочдилар. Лекин орқаларидан ўзбек аскарлари таъқиб этиб келгани учун улар Ҳиротда бир неча соатгина турдилар. Шавкатли Султон Ҳусайн Мирзонинг вориси Бадиуззамон ўз оиласини, бойликларини ташлаб кетишга мажбур бўлди. 913 (24 май, 1507) йилда Ҳирот ихтиёрий равишда дарвозаларини ўзбек аскарларига очди. Шайбоний шаҳарга кирди. У энг қадимги фотиҳларга нисбатан катта бир олижаноблик кўрсатиб, ўша даврда фан ва санъат маркази Ҳиротни яғмо ва ғорат ҳаваскори ўзбекларнинг таҳқир этишига йўл бермади, фақат юз минг танга тавон тўлатиш билан кифояланди. (Бобурнинг хабарига кўра, шаҳар талон-тарож қилинган, жуда кўп зиёлилар жабр чеккан — С. А.) Шайбонийнинг ўзи шаҳар ташқарисида ўрнашди ва қочиб кетган Бадиуззамоннинг оиласи бу ерга келтирилди. У шу пайт Музаффар Ҳусайн Мирзонинг хотинини кўриб, фавқулодда бир суратда севиб қолди. Ёши эллик саккизда экани ҳолда унга майл ва муҳаббати шу даражада кучли бўлдики, уни фикридан қайтаришга уринишлар, аёл бировнинг шаръий хотини экани хусусидаги гаплар ҳам таъсир қилмади. Ниҳоят Шайбоний уни никоҳига олди. Олтин, кумуш, қимматли тошлар, дурлар, маржон ва олмослардан иборат хазина ҳам шу ерга, унинг қароргоҳига олиб келинди, Шайбоний Бадиуззамоннинг оиласига номускорона ҳурмат билан муомала қилди. Ўзбеклардан қўрқиб, Бадгиз тоғларига қочган одамлар ҳам кўп ўтмасдан ўз жойларига қайтиб, аввалги ҳаётларини бошладилар. Шайбоний Сарапул жанги билан Мовароуннаҳр тахтини олган бўлса, Марвичак уруши билан бутун Хуросонни ўз тасарруфига киритди. Қочиб қутулган темурийлар қаршилик кўрсата бошладилар. Аммо ғарбий Хуросондаги қадимги мўғул аскарлари сингари ўзбеклар ҳам тезлик билан уларга етиб олардилар ва исён кўтарган қалъаларни қайтадан забт қилардилар. Машҳаддаги Абулмуҳсин Мирзо Марвичак фалокатидан хабар олгач, Ироқда бир оз аскар тўплаган эди. Лекин ўзбеклар Шайбонийнинг ўғли Муҳаммад Темур Султон ҳамда жияни Убайдуллохон қўмондонлиги остида, Жом ноҳияси яқинида тўсатдан темурийлар устига ҳужум қилдилар. Бу пайт уларнинг зобитлари қароргоҳда туни билан айш ва ишрат билан машғул эдилар. Биринчи тўқнашувдаёқ Абулмуҳсин Мирзо ўзининг тарафдорлари билан талафот кўрди. Аскарлари эса тумтарақай қочиб қолдилар. Хуросоннинг ғарбий чегарасидаги Сабзаворда ҳам уруш омади ўзбекларга ёр бўлди. Илк бор урушда қўмондонлик қилган Ибн Ҳусайн Мирзо темурий аскарларнинг қолдиғи билан Сабзаворга чекинган эди, Ўзбеклар шаҳарни забт этдилар. Абулмуҳсин гарчи қочиб қутулса-да, Абулбоқи ва Бурундуқ шаҳзодалар мудофаа вақтида талафот чекдилар. Темурийлардан ўн икки шаҳзода ўзбеклар қиличидан ҳалок этилса-да, Шайбоний бу билан қониқмади. Ҳиротни забт этгандан кейин ўғилларини Хуросонда қолдириб, ўзи Амударёнинг нариги тарафига кетди. Уни Бухорода тантанали қарши олдилар. Лекин унинг мақсади Бухорога келиш эмас, балки ундан ўтиб кетиш эди. Унинг асл нияти сафардалик даврида исён кўтарган мўғул Юнуснинг ўғли Маҳмуд хонни тобе этиш эди, шунинг учун у Сирдарёнинг шимол вилоятига йўл олди. Шайбоний бу ерда тинчлик ўрнатгач, истило ишини тамомлаш учун яна Хуросонга қайтди. 914 (1508) йилда Журжон вилояти ҳам унга ўтди. Темур авлодининг барча мамлакатларини деярли ўз тасарруфига олди. Шундан кейин уларни бошқаришни мукофот юзасидан ўзининг энг яхши ҳарбийларига тақсимлаб берди. Ҳирот — Жонвафо бойга, Марв — Қўбиз Найманга, Балх — хоразмлик Султоншоҳга, Ҳисор атрофи билан баробар Маҳдий ва Ҳамза Султонларга, Қундуз — Аҳмад Султонга, Тошкент — Суюнчи Хўжа хонга, Ахси — Жонибекка, Андижон — Маҳмуд шоҳ Султонга, Хоразм — Қўшчи Қўпакка, Туркистон — Кўчкунчи хонга берилди. Бухоро ва Қоракўл ноиблиги Шайбонийнинг укаси Султон Маҳмудга, у вафот қилса, тўнғич ўғли ва тахтининг вориси бўлгувчи Муҳаммад Темур Султонга тақдим этилди. Бутун мамлакатнинг жавоҳири Самарқанд билан Кеш ва Миёнкал, Аёлти билан бирликда ушбу Маҳмуд Темурнинг салтанатига берилди.
Чингиз билан Темурга тақлидан Шайбоний ўзига олий бош қўмондонлик мансабини олди. Илгари чўлларда сарсон бўлган бу одам қурол кучи билан бир неча ўлкаларнинг ҳукмдори даражасига етди. Жаҳонгирлик йўлида қурол кучи билан у янада илгари босишга ўзида қувват борлигини ҳис этмоқда эди. Эҳтимолки, яқин замонда у каби шуҳратпараст, у сингари ғайратли қаҳрамон ҳамда мамлакатининг чегарасини ғарбга кенгайтириш учун бор кучи билан ғайрат этувчи, Шайбонийдек мамлакатнинг ҳудудини шарққа томон кенгайтиришга интилувчи бошқа бир зот уруш майдонига чиқмаса, ким билади дейсиз, Шайбоний Темур каби янги бир ғаройиб хилқат сифатида кўринар эдими?
Бу янги жанговар шахс ўзининг зоҳидлиги ва тақводорлиги боис Эрон турклари қошида муҳтарам ҳисобланган Шайх Сўфи оиласининг фарзанди Шоҳ Исмоил эди (тарихда сафавийлар деб аталади — С. А.). Шайх Сўфи ардабиллик бўлиб, мақбараси эронийлар орасида ҳозир ҳам жуда муборак тутилади. Энди 14 ёшга тўлган ва ўз тарафидаги сиёсатда душманларини мағлуб қилган Шоҳ Исмоил дин зиёсининг дабдабаси соясида ўз оиласинингоддийгина жойнамозини бутун Эроннинг олий тахтига айлантиришга муяссар бўлди. Исмоил насл жиҳатидан туркдир. Гарчи маддоҳлари унинг диний шуҳратини оширмоқ учун Сўфи наслининг еттинчи имом бўлган Мусодан бошланишини гапирсалар ҳам, Ҳазар денгизининг ғарбида яшовчи етти турк қабилалари одатан уни илоҳ даражасида ҳурмат қилар
эдилар.
Исмоил ҳарбий муваффакияти соясида Эрон билан Арабистоннинг катта қисмида ҳокимият ўрнатди. Хусусан, унинг энг зўр хизмати ва шуҳратини орттирган нарса шуки, ота-боболари анъанаси буйича ҳаракат қилиб, мазҳабини қаттиқ суратда ҳимоя этди ва тарғибот воситасида тўртинчи халифа ҳазрат Али авлодига ҳурматини миллий ибодат даражасига кўтарди. Ислом динининг ўзидек эски бўлган шиа мазҳабининг сулуклари ислом дунёсининг бошқа тарафларига назаран ҳар вақт Эрон халқлари орасида кўпроқ тарқалган. Шиалик Сом қавмидан чиққан фотиҳлар (араблар) тарафидан ҳар вақт мағлуб ва мазлум Эрон авлодларннинг хиссиёт-майлларининг жароҳатланишига сабаб бўлмоқда эди.
Юқорида зикр этилган Бойсунқур Мирзо каби шиалар ёхуд арабларнинг Бухоронинг забти вақтида Шарик бин Шайх ал Маҳдийнинг ғалаёнидан англашилган каби яширин равишда шиалик баъзан Фрот дарёсининг нариги тарафида ва Мовароуннаҳрда бўлса-да, унинг ҳақиқий маркази ҳар доим Эрон эканлигидан суннийларнинг энг катта нафратлари унга қаратилган эди.
Бу мазҳаб яширин тутилган вақтда, рақиблари эътироз ва истеҳзо билан қаноатланар эдилар. Сўфилар уни ўзларининг байроқларига ёзиб, майдонга чиқишлари биланоқ сунний хонларнинг зарарига ҳаракат эта бошладилар. Кейин суннийларнинг ғазаби ниҳоятда кучайди ва ҳар икки тараф баравар даражада динни ўзларининг дунёвий мақсадлари йўлида баҳона қилдилар. Бу мазҳаб душманлигининг натижаси Осиёнинг ғарбида Узун Ҳасан билан Истамбул фотиҳи ўртасидаги урушлар вақтида кўринди, урушнинг кучайишига сабаб бўлди; шу пайтларда Эрон туркларининг «Ё, Али!» деган товушлари эшитилар эди.
Аммо Шарқда бу мазҳаб душманлиги бирмунча муддат қўл остида чўғдай кўмилиб ётди ва маданий ҳаётда нозик бир суратда майдонга чиқди. Султон Ҳусайн Мирзонинг бу вақтдаги сарой аҳволидан англашиладики, Ҳирот ва Мовароуннаҳрнинг эронли сунний араблари Эрон маданият ва маорифининг ёлғиз шиаларга махсус бўлмаганини исбот қилади. Бир оз кейин Хуросонда темурийлар билан дўстлик муносабатини ўрнатган Узун Ҳасан даврида бу масала Ўрта Осиёда, хусусан, Бухорода юқори даражада аҳамият касб этди. Бунинг сабабларидан бири — Абусаиднинг, суннийларнинг ҳақ йўлида қурбон бўлиши ҳисобланади. Шиалик Эронда кенг тарқалиши баробарида Ўрта Осиё халқларининг бу ғайри эътиқодга нафрати орта борди. Султон Ҳусайн Мирзонинг ҳаётлик вақтида ҳам Ҳирот, Бухоро, Самарқанд уламоси шиаларга аблаҳлик ва номуссизлик тамғасини босиб, мусулмон бўлмаганлари учун, деб уларнинг умумий равишда қул қилиб сотилишига имкон бердилар ва улар билан никоҳни макруҳ деб эълон қилдилар. Шайбоний Муҳаммадхон ўзининг Хуросондаги муваффақиятларидан сўнг, истило йўлида Ироқ чегарасига яқинлашиб келган пайтларда, сунний ва шиа мазҳаблари орасидаги муносабат ана шу ҳолда эди, Шоҳ Исмоил билан икки орада тўқнашув чиқиши табиий эди. Турклар: «Қилични қинидан чиқарган одамга ундан фойдаланиш учун сабаб излашга эҳтиёж қолмас» дерлар. Шайбоний шунга биноан ҳаракат қилиши мумкин эди. Лекин у қаҳрамон сўфига қарши жангни муқаддас дин руҳи билан жонлантириб, янада қаттиқроқ ҳаяжон ҳосил қилиш учун авлодининг бир воизи сифатида юзланди ва 914 (1508) санада уларга ушбу мазмунда мактуб ёзди: «Эй, Эрон ҳукмдори! Менга етмиш маълумотга қараганда, сен залолат йўлига эргашиб, шайтон иғвосига берилиб, шиа мазҳабини тарқатмоқда экансан. Сенга танбеҳ бериб айтаманки, бу ғайри шаръий мазҳабдан воз кечиб, аҳли суннат жамоасига қайтгил. Йўқса, ёққан исёнинг олови ўзингни куйдирар. Сен хато йўлдасан. Шайтон касофатидан абадий қутулиш учун бу залолатингдан воз кечиб, ҳақ йўлига қайт. Агар менинг бу сўзларим сенинг тарафингдан эътиборга олинмаса, балки ҳисобсиз кўп лашкарим билан Ироққа кирарман ва ўткир қиличимни қўлимга олиб, сенинг Исфаҳон саройингни ҳарни қадар, унинг гумбазли бурчлари ғоят юксак бўлсалар-да, ер билан яксон этарман. Менинг жазом Ироқ аҳли учун қиёматгача унутилмас даражада шиддатли бўлур». Шоҳ Исмоил бу мактубни жавобсиз қолдирган шекилли, Шайбоний буни унинг заифлигига йўйиб, қўл остидаги кенг мамлакатни янада кенгайтириш пайига тушди. Хуросоннинг жанубидаги шафқатсиз ўзбек ўрдуси Қандаҳорнинг нариги тарафига кечиб ўтдилар. Улар шу тариқа Қирмон устига ҳужумга ҳозирлик кўраётганларида Шоҳ Исмоил ҳужумни тўхтатиш қасди билан Шайбонийга вакил жўнатди. Шайбоний яна дўқ-пўписа билан жавоб берди. Сўфига кашкул ва ҳасса юбориб, қуйидаги мактубни ёзди: «Бу ҳадяларни қабул эт, улар сенинг отангдан қолган мерос аломатларидир. Аммо менга келганда, мен ўзимнинг машҳур улуғ бобом Чингиздан мерос қилич билан ҳокимият олдим. Агар сен ўзингнинг тиланчилик унвонингдан рози бўлмасанг, ўз муомалангдан, ўзингдан ўпкала».
Мирхонднинг ривоятига қараганда, Шоҳ Исмоил бунга қарши: «Хўп, агар мен дарвеш бўлсам, улуғ Имом Ризонинг қабрини зиёрат қилиш учун Машҳадга бориш фикридаман, сен билан ўша ерда учрашамиз», деган. Шох Исмоил уруш сафарига тамом тайёр эди. Шайбоний эса, тик қоялар орасида жойлашган фирузкўҳи қабиласининг исёни сабабли жанубга ҳаракат қилишни тўхтатишга мажбур бўлди. Уларни жазоламоқ билан овора пайтида Шоҳ Исмоилнинг кучли бир қўшин билан Машҳад томон бориши ҳақида хабар олинди. Бунинг устига, яна Сирдарёда қирғизларга қарши курашаётган ўғли Муҳаммад Темурнинг Мўюнсиз Ҳасаннинг ҳужумига йўлиқиб, даҳшатли бир суратда енгилгани ҳақида Мовароуннаҳрдан фавқулодда таассуфли ва қайғули иккинчи бир хабар тегди. Шу тариқа Шайбонийнинг кучли қўлига, ўткир кўзига айни замонда уч тарафдан зарба сезилди. Бундан ташқари, узоқ сафр машаққатлари билан унинг лашкари чарчаган ва бўшашиб қолган эди. Шайбонийнинг ўзи ҳам Марвда, Амударёнинг нариги томонига кетиш ёки душманни чўлнинг ёқасида кутмоқ ҳақида қатъий бир қарорга кела олмади. Ҳолбуки, бу пайтда Шоҳ Исмоил Домғон, Сабзавор, Нишопурнинг соқчи аскарлари бўлган ўзбекларни қувиб, фавқулодда суръат билан Машҳадга яқинлашмоқда ва даҳшатли қўшин гуруҳлари билан тажовузни давом эттирмоқда эди. Шундай аҳволда Шайбоний ҳеч бир жойдан ёрдам олишга умид қила олмас, бинобарин, унинг учун ягона чора — вақти етиб ёрдам келса, қамалдан қутулиш умиди билан Марв қалъаси деворлари ичида ўзини ҳимоя этишдан иборат эди. Шайбоний Марвга кириб олса, вақтдан ютишини билган Шоҳ Исмоил ҳийлага ўтди. У Шайбонийга қуйидаги мазмунда мактуб ёзди: «Сен мени Озарбойжонда зиёрат этишга ваъда берган эдинг. Лекин сўзингда турмадинг. Шахсан мен ўзим Хуросонга келдим. Шу боис сен мени қабул қилишни истамайсан, мусофирнинг олдида дарвозаларингни ёпдинг. Англашилдики, ҳозир сен бунда яшириниб қолишни истайсан. Эрон ва Озарбойжондаги маълум воқеалар мени ҳам қайтишга мажбур зтадилар, шу сабабли мен бу ердан аскаримни олиб кетаман ва кўришмоғимизни тақдирга хавола этишга қарор қилдим. Сўз ортида иш ҳам бажарилди. Ҳийлакор Эрон ҳукмдорининг аскари қайта бошлаши билан чарчаган ва оз миқдордаги ўзбек аскари шахсан Шайбонийнинг қўмондонлиги остида чекинувчи аскарнинг орқа тарафидан ҳужум қилиб, уларни Мурғобнинг нариги тарафига қадар таъқиб этдилар. Шу пайт орқаларидаги кўприкнинг бузилганини кўриб, ўзларининг ҳийла қурбони бўлганларини англадилар. 17 мингга қадар эроний ўзбекларни бир давра ичига ўраб олганларидан кейин даҳшатли суратда қонли бир уруш бошланиб, Шайбонийнинг ҳалокати билан тугади. Душманлари эътироф этишича, ўзбеклар ҳалокатининг муқаррар эканини кўриб, ҳақиқий қаҳрамонлик билан қарши турдилар. Ўзбекларнинг ярим миқдори ҳалокат топгач, Шайбоний бир неча содиқ ва қаҳрамон тарафдорлари билан эронийларнинг тиғиз сафларини бузиб чиқадиган жангни авж нуқтасига кўтармоқ учун ўзининг сарой доирасига кетишга ҳаракат қилди. Аммо тезда тутилди ва бутун тарафдорлари билан қатл этилди. Унинг кўп жойдан яраланган гавдаси ушбу хароба ичида ўлдирилганлар орасидан топилди.
Шайбоний қаҳрамонларча ҳалок бўлган вақтда 61 ёшда эди, Шоҳ Исмоил унинг бош чаноғини олтин билан қоплатиб, коса ўрнида фойдаланди. Иккинчи бир ривоятга кўра, гўё уни Истамбулга, Султон Боязидга юборган эмиш. Чунки Мовароуннаҳр ҳукмдори билан Султон Боязид ўртасида ҳарбий иттифоқ бор эди. Шайбонийнинг ўнг қўли гавдасидан олиниб, тубандаги мазмунда масхарали бир хат билан ўзбекларнинг тарафдорига, Мозандарон ҳокимига юборилган экан. Хатда шу сўзлар ёзилган: «Сен ҳар вақт Шайбонийнинг тарафини олишни истар эдинг. Фақат унинг тириклигида бу сенга насиб этмади. Шу истагинг амалга ошсин деб Шоҳ Исмоил ҳозир сенга шу ҳомийнинг қўлини берди». Буни Эрон тарихчилари нақл қиладилар. Ўрта Осиё тарихчиларнинг айтишларига қараганда, унинг майити ўзи тарафидан Самарқандда 916 (1510) йилда бино қилинган гўзал бир мадраса ичида дафн этилгандир.
Бинобарин, унинг вафоти тарихи ҳам мақбараси ҳам бир шаҳид зиёратгоҳи сифагида омма тарафидан эъзозланмоқда.
Шайбоний Муҳаммад ҳақиқатда ўзгача бир зот эди Хусусан, тарихий жиҳатдан машҳур Мовароуннаҳрнинг сиёсий жиҳатдан аҳамиятсиз бир мулки — Бухоро хонлигидаги инқилоб нуқтаси айнан унинг даврида бошлангани Шайбоний шахсини ҳурматга лойиқ этади.
Шайбонийнинг ҳаёт тарихида эътиборга молик уч муҳим нуқта бор. У аввало, Ўрта Осиёликларнинг ички кучларига таяниб юришлар қилган ва оқибатда чегараси Амударё доирасидан жуда узоққа чўзилган бир мамлакатни барпо этган буюк соҳибқиронларнинг охиргиси эди. Бундан кейинги жанговар йўлбошчилар, маҳорат ва ҳирслари қанчалик катта бўлса-да, бу борадаги бахт-омадга эришолмадилар. Ичдан кўчайган Эрон ғарбдаги Бухоро ва Самарқанд эллари учун енгилмас, юксак ва метин бир девор ҳолига келди. Иккинчидан, бундан кейин Ўрта ва Ғарбий Осиёда қабилалар уруши қатъий тугади. Ўзбеклар Турон яйловидан жанубий ғарбга тушган қавмларнинг энг сўнгги қабиласи бўлдилар. Учинчидан, илк Аму ва Сирдарёларининг нариги тарафидаги мусулмонлар билан Ғарбий Осиёдаги дин қардошлари ўртасида жуда яқин бўлмаса-да, доимий бир алоқа бор эди. Темурийларнинг инқирози ва ҳалокатлари билан бу алоқа тамом сўнди. Хусусан, сафавийларнинг шиаликни қувватлашлари сабабли алоқа узилиши янада чуқурлашди, бу айирмачилик ва мазҳабчилик билан ислом вужудига қозиқ қоқдилар. Шайбонийнинг кўчманчи кавмлари билан бу ўлканинг шимол тарафига юриши, бунда тамомила маълум диний-ижтимоий ўзгариш қилинган (шиалик тарқалиши) вақтларга тўғри келгани учун Мовароуннаҳр янада тезроқ мустақил бўлиб олди: жуда қадим замонлардаги каби Мовароуннахрнинг сув худуди Турон билан Эрон орасида асосий бир чегара ҳолини олди. Шайбонийнинг шахси хусусида шуларни айтиш мумкин: у, ҳар-ҳолда ўзининг эронлик дуншанлари тарафидан тасвир этилганидек, нимани хоҳласа, шуни бажариб юрувчи ваҳший бир кимса эмас эди. Масалан, у замоннинг руҳоний уламоларига катта ҳурмат, ҳатто болаларча итоат қилиб, барча уруш сафарларида ўзи билан баробар кичкина гўзал кутубхонасини олиб юрар, Темур каби бу ҳам Дамашқ ва Ҳалаб уламоси билан диний мунозараларга қатнашган. Қуръоннинг баъзи бир оятлари ҳақида Ҳиротнинг пешқадам тафсирчилари бўлган Қози Ихтиёр ва Муҳаммад Юсуфга эътироз билдирган эди. Бобур Шайбонийнинг маъносиз ва лаззатсиз шеърлар ёзганини, уларни минбардан ўқишга амр этганини истеҳзо билан баён қилади. Аслида эса, бу уруш одами маориф ва маданият ҳақида ўз даврининг руҳидан тўла хабардор ва замонасидаги тенгдош шоирларнинг аксариятидан ортиқ даражада қалам соҳиби бўлган. Чунки унинг шеърлари, душманлари фикрининг тескариси ўлароқ, буюк бир иқтидор ва гўзал табиатга молик эканини, у ҳам туркий, ҳам форсий, ҳам арабий тиллардан асосли суратда воқиф эканини кўрсатмоқда. Султон Ҳусайн Мирзонинг вафотидан кейин бир сиқим донга муҳтож қолган кўпгина уламолар Шайбонийдан ҳимоят кўрдилар. У уламоларни хизматга олиб, муносиб вазифалар берди. Бухоро, Самарқанд, Тошкентда масжидлар, мадрасалар солишга амр этди. Ҳатто ҳарбий юришларда ҳам ўз атрофида бир неча уламо бўлган ва булар унга ҳурмат ва садоқат кўзи билан қарашган. Гарчи ўзбек номи ўзининг пайдо бўлиш вақтида ва кейинчалик, ҳатто ҳозир ҳам эронийлар назарида биқиқлик, ваҳшийлик билан бир маънода қўлланилса-да, бу гаплар бир томонлама ва Шайбонийга нисбатан нотўғридир. Чунки у маориф жиҳатидан олдинги Темур шаҳзодаларининг аксаридан паст эмас эди...
Ҳерман Вамбери