12 январь куни Мисрнинг Мемфис шаҳрида жойлашган Саккара некрополидан қадимги дунёга тегишли бўлган қимматбаҳо хазиналар ва саркофаг топилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Euronewsга таяниб.
Қабр милоддан аввалги 2649-2150 йилларга тегишлидир. У тарихий даврга оид қабрлар ва артефактларни ўз ичига олган.
“Бу минтақа тарихи ҳақида бебаҳо маълумот беради”, – дейди япониялик мутахассис Нозому Кавай топилмалар ҳақида.
Мисрнинг Туризм ва қадимий ашёлар вазирлиги маълумотларига кўра, археологлар қабрдан нодир хазиналар, ёрқин рангли ниқоб ва иккинчи сулола (милоддан аввалги 2890-2686) даврига оид кичкина боланинг қолдиқларини топишган.
Бундан ташқари, унда дафн маросимлари билан боғлиқ бўлган қадимги Миср маъбудаси Исис ва сукунат ҳамда сирлар худоси деб аталган Гарпократ тасвирланган иккита теракота ҳайкаллари ҳам бўлган.
Топилмалар орасида Стела, Героид исмли одамга тегишлилигини билдирувчи ёзув мавжуд тош плита, турли туморлар ва сопол идишлар ҳам мавжуд.
Маълумот учун, Саккара Миср пойтахти Мемфиснинг улкан некрополидир. У ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси объекти бўлиб, ўндан ортиқ пирамидалар, жумладан машҳур Гиза пирамидалари, шунингдек Абу Сир, Дахшур ва Абу Рувайшдаги кичикроқ пирамидаларни ўз ичига олади.