loader
Foto

Эрон қанчалик форсча?

Ғазнавийлар 231 йил

Салжуқийлар 165 йил

Хоразмликлар 221 йил

Илхонийлар 90 йил

Темурийлар 136 йил

Жалоирлар 97 йил

Чобанийлар 22 йил

Оққуюнли 130 йил

Қора Куюнлийлар 91 йил

Сафавийлар 231 йил

Aфшарий 60 йил

Қожарлар 140 йил

Умуман олганда, 1614 йил давомида турклар Эронни доимий равишда бошқарганлар. Ва фақат сўнгги 80 йил ичида турк бўлмаганлар ҳукмронлик қилдилар, аммо қандайдир тарзда "Эрон" деб номланган таълим тизими китобларида турклар тарихи бир марта ҳам тилга олинмаган!

Чунки форслар 1600 йилдан ортиқ вақт давомида турк саройларида  хазил-мутойибачи бўлиб ҳизмат қилишган. Aгар улар турк давлатлари борлиги ҳақида гапиришса, кимдир 1600 йил ичида нима қилганингизни сўрайди?

Табриз-Турон

ХУРОСОН (форс. — кун чиқиш, шарқ) — Эроннинг шимоли  шарқий қисмидаги тарихий вилоят. Парфия подшолигинин маркази (мил. ав. 250 — мил. 224). Xуросон номи сосонийлар давридан маълум. X. 3-асрдан 18-аср ўрталаригача ҳозирги Эроннинг шим. шарқий қисми, Марв воҳаси, ҳоз. Туркманистоннинг жан. қисми ва Афғонистоннинг шим. ва шим. ғарбини ўз ичига олган. Машҳад, Нишопур, Марв, Балх, Ҳирот, Туе, Сарахс, Обивард, Нисо, Сабзавор Хуросоннинг муҳим шаҳарлари бўлган. 7-а. ўрталарида уни араблар эгаллаган. Араб халифалиги таназзулга учрагач, Xуросон Тоҳирийлар, Саффорийлар, Сомонийлар, Ғазнавийлар, Салжуқийлар, Хоразмшоҳлар, Ҳулокуийлар, Куртлар давлати таркибига кирган (9 — 14- аср лар). 8-асрдан 13-асрнинг 20-йилларигача Xуросон Яқин ва Ўрта Шарқда иқтисодий жиҳатдан энг ривожланган ўлкалардан бири бўлган. У қўшни давлатларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, мевалар, ипак, жун, мўйна чиқарган. Шунингдек, Хуросонда кумуш, қўрғошин, мис ва темир рудалари, олтин, олтингугурт, тўтиё, маргимуш, мармар, малахит ва бошқалар қазиб чиқарилган, тўқимачилик авж олган. 1220 ва 1223 й. ларда Хуросонга мўғуллар ҳужум қилиб, вайрон этган, аҳолисининг кўпчилиги қириб ташланган. Шундан кейин Xуросон аввалги мавқеъига чиқа олмаган. 14-аср охирида Амир Темур Хуросонни ўз давлатига қўшиб олган, кейинчалик Шайбонийлар, 1510 —1736 йиллар Сафавийлар давлатига тобе бўлган. Кейинчалик Хуросоннинг бир қисми (Ҳирот вилояти ва Балх) Афгонистонга, бир қисми Эронга қўшилган.

Латофат Абдримова