loader
Foto

Алаш Ўрда миллий ҳукумати

Дашт бош волилиги миллатпарвар турк (қозок) зиёлилари 1906 йилда «Қозоқ ўқйўриқли демократик партияси» тузишди. Бу партияда қозоқларнинг жуда кўп дума миллат вакиллари қатнашди. Булар 1917 йил февраль инқилобигача миллий шуурни уйғотиш ва ер масаласини ҳал қилиш билан машғул бўлдилар. Бу хусусда Мирёқуб Дулатнинг 1910 йили ёзилган «Уйғон, қозоқ!» шеърини таъкидлаш ўринлидир.

21 - 26 июль 1917 йилда Оренбургда 2-қозоқ кенгаши бўлди. Бу кенгашда «Қозоқўқйўриқли демократик партияси» номи ўзгартирилиб, «Алаш Ўрда» деб аталди(УТ 32-сон, 11-6.). Алаш Ўрдани вужудга келтирган ташаббускорлар Бўкейхон, Мирёқуб Дулат ва Бойтурсунлар эди. Бу қарор билан қозоқ миллатпарварлари сиёсий фаолиятда рус ўқйўриқли демократик партиясининг йўриғини кескин тарк этдилар. Алаш Ўрда партияси бошлиғи Бўкейхон Оренбургдаги 1-қозоқ кенгашида (5-10 апрель 1917 йил) шуни очиқ-ойдин гапирди: «Озодлик фурсати етди. Бизларнинг сиёсий мақсадимиз миллий озодликдир». Бу кенгашда Туркистон ислом шўроси раиси Мунаввар Қори ҳам шахсан иштирок этиб, шундай деди: «Халқимизнинг ҳурлиги бир кишининг муаммоси эмас, балки барчамизнинг муштарак муаммомиздир»(Чўқай ўғли. 1917 йил, 16-6.). Бу кенгашда қозоқларнинг ўз мамлакатларида мухтор бўлиши масаласи четлаб ўтилди. Кенгашнинг асосий мақсади рус мустамлакасига тарқатилган ерларни қозоқларга қайтаришни талаб қилиш эди. 2-қозоқ кенгаши эса (21-26 июль, 1917 йил) мухторият ҳуқуқини талаб қилди. Мухтор идоранинг келажакдаги 10 моддали асоси қабул қилинди(Тўлиқ маълумот учун боқинг: 90-6.).

Октабрь инқилобидан сўнг дашт ўлкалари босқинчи рус аскарлари ва ишчиларининг талон-торож қилувчи тажриба майдонига айланди. Марказий бир идора мавжуд эмасди. Муваққат ҳукумат даврида вужудга келган «Ишчи, аскар ва деҳқон шўроси» ҳар бир шаҳар ва қишлоқда ўзларини шу ернинг хўжайинлари каби тутардилар. Бундай зиддиятли, ит эгасини танимаган бир вақтда Алаш Ўрда ягона қозоқ мухтор хукуматини тузишга уринди. 18-26 декабрь 1917 йили Оренбургда 3-қозоқ кенгаши бўлди. Бу кенгашда демократик Русия жумхурияти таркибидаги маҳаллий мухторият эълон қилинди. Кенгаш Алаш Ўрда номли хукумат тузди. Еттитом Семей (Семипалатинск) шаҳри хукуматнинг пойтахти бўлди. Ҳукумати аъзолари қуйидагилар: Алихон Бўкейхон (раис), Халил Аббос (раис ёрдамчиси), Аҳмед Беримжон (адолат нозири), Алимхон Ермек (ҳарбий нозир), М.Тинишбой (ички ишлар, айни пайти Қўқон хукумати бошлиғи), Аҳмад Бойтурсун (миллий таълим нозири), М.Чўқай (ташқи ишлар нозири, айни вазифада Қўқон мухториятида ҳам), Жаҳоншоҳ Дўстмуҳаммад, Халил Дўстмуҳаммад ва Аҳмадбой Сарсон (Алаш Ўрда ғарбий ўлкаси масъул нозирлари).

Бошқариш тадбирлари воситасида осойишталикни таъминлай олмаган хукумат Русиянинг болшевиклари ва ғайриболшевиклари босқинига маҳкум эди. Шўро руслари бу хукуматни энг таҳликали рақиб деб биларди, оқ подшо давридаги руслар ҳам бу ҳукумат борлигидан хурсанд бўлмадилар. Ўзаро курашаётган бу икки рус оқими ўртасида қолган Алаш Ўрда хукумати қозоқлар орасида ўз мавқеини кучайтиришга ва обрўсини оширишга инти-ларди. Халқни қўриқлаш учун миллий милиция тузилди. Алаш Ўрдага тегишли ерлар, яъни собиқ Дашт бош волилиги қозоқларнинг ери идора учун икки қисмга ажратилди: Ғарбий вилоят - Урал-Ҳазар ва Бўкей ўрдаси ерлари; Шарқий вилоят - Тўрғай, Оқмўла, Еттитом (Семипала-тинск) ва Еттисув ўлкаси. Ажратиш шунинг учун лозим эдики, озиқ-овқат тақсимоти қийинчиликлари ҳамда оқ руслар ва қизил руслар ўртасидаги уруш бир умумий нуқтадан кўнгилдагидай бошқаришга имкон бермасди.

Алаш Ўрданинг ғарбий ўлкаси бошқирдлар ва Оренбург қозоқлари билан ҳамжиҳатликка интиларди. Шарқий ўлкаси эса Омскдаги оқ руслар ҳукумати билан айнан бир ҳаракат қиларди. Шу билан бирга бу икки ўлка ўзаро ҳамкорликка эриша олмади. Чунки Оренбург казакларининг атамани Дутов билан бошқирд мухтор ҳукумати (18 декабрь 1917 йили тузилган) етакчиси Заки Валидий Алаш ҳукуматини «Жануби-шарқий давлатлар иттифоқига» киритишга интиларди. Алаш Ўрда ҳукумати бунга рози бўлса, ҳамжиҳатлик ҳам бошланган ҳисоб эди. Алаш Ўрда ҳукумати бу режадан ўзига наф изларди Бу хусусда бошқирдлар воситачи ролини ўз зиммасига олдилар. Аммо Алаш Ўрда бу мўлжалдаги иттифоқ атаман Дутов казаклари қўл остида бўлишини сезиб қолди. Шу боисдан ҳам Алаш Ўрда ҳукумати ва бошқирдлар ўртасидаги учрашувлар натижа бермади(Ҳар икки ҳукумат ўртасида Семипалатинскда бир конференция уюштирилди: 370-6. УТ 32-сони, 9-бетга қаранг. Унга биноан ҳар иккала ҳукумат бир ерга йиғилса ҳам бир тўхтамга кела олмади.). Русларнинг қатъий ва кучли тадбирлари туфайли Алаш Ўрда ҳукумати билан Омскдаги рус ҳукумати орасидаги ҳамжиҳатлик юзасидан тузилган битимлар Алаш Ўрда учун ҳеч қандай фойда келтирмади(«Сибирь ҳукумати билан ҳам (адмирал Колчак бошчилигидаги оқ гвардиячи руслар - муаллиф) бир иттифоқ тузишнинг иложи бўлмади. Бу ҳукумат қирғиз (қозоқ) қўзғолонини 1916 йили бостирган генерал Ивановнинг таклифи билан қозоқларга қурол беришни рад этди». 1922, 175-6: «Сибирь лашкарига қўмондонлик қилган генерал Иванов (1916 йилда жазо бирликлари бошида Жиззах вилоятидаги исённи бостириш учун юборилган (Қирғиз миллий ҳукуматига) Қозоқ ҳукуматига -муаллиф) бир нафар ҳам рус солдати ёки субайни (офицер) бермаслигини айтди». 387-6. Сибирь рус ҳукумати Алаш Ўрданинг болшевик русларга қарши бирлашиб курашиш учун даъвати «Русларнинг ўзларига ёт бўлган қозоқлар ёрдамига эҳтиёжи йўқлигини» рўкач қилиб рад этилди.).

Қўқондаги Туркистон миллий ҳукумати Алаш Ўрда ҳукумати билан бирлашишга, жуда бўлмаганда яқин ҳамкорлик қилишга астойдил бел боғлади. Ана шу мақсадда Туркистонда (Яссада) 1918 йил январида ҳар икки ҳукумат вакиллари анжумани уюштирдилар. Аммо бирлашиш содир бўлмади. Зотан, 1917 йил 18-26 декабрдаги Алаш Ўрда кенгашида «Ҳукуматларнинг бирлашиши ёки сиёсатларини уйғунлаштириш» масаласи хусусида бир-биридан фарқланувчи икки хил қараш мавжудлиги аён бўлган эди. Биринчи қараш Бўкейхон томонидан ўртага ташланиб, Туркистон билан ҳар қанақа усулда бирлашишни инкор қилар ва фақат туркистонликлар, сибирлар, бошқирдлар, татарлар ҳамкорлиги ҳақида гапириш мумкин, деб ҳисобларди. Иккинчи қараш бу Бойтурсун ва унинг тарафдорлари томонидан ўртага ташланиб, фақат Туркистон билан бирлашиш керак, деб ҳисобларди. Кейинги қараш турк қавмларининг барчасининг ягона миллий маркази бўлмиш Туркистон билан Алаш Ўрдани ҳеч қандай шартсиз буткул бирлашишини ҳимоя қиларди. Бу фикрий номувофиқлик, ўта сўл Бойтурсуннинг анъанавий ва мутаассиб диний қарашлар ҳукм сурган Туркистондан ҳадиксираши натижасида пайдо бўлган эди. Бўкейхон ва унинг ҳамфикрлари, шубҳасиз, русча фикрлай бошлагандилар. Бундан ташқари, Бўкейхонда миллий масалаларни ҳал қилиш, мухторият каби масалаларда ҳам «қозоқчилик» биринчи ўринда эди. «Мутаассиб» Туркистон эса М.Тинишбойни Туркистон мухтор жумҳурияти бошлиғи ва ички ишлар нозири ва айни пайтда Алаш Ўрда ҳукумати ички ишлари нозири бўлиши каби нозик ҳолатга ҳам кўнди. Бўкейхон Туркистоннингўз ички миллий кучларидан кўра Русия инқилоб кучларига кўпроқ ишонарди. Унинг Туркистон мухтор ҳукуматига нисбатан кескин қаршилиги ва бу икки ҳукумат сиёсатини мослаштиришни қатъий хоҳламаслиги ҳар икки ҳукуматнинг тез тугатилишида катта ўрин тутди. Бўкейхон миллий ва тақдир бирлигига суяниб, иш тутиш керак бўлган фурсатда, яъни Шарққа таяниши ҳаётий зарурат бўлган даврда, Ғарбга болшевик русларга ва уларнинг рақиблари оқларга суянишни лозим кўрди.

Алаш Ўрда ҳукуматига ҳам рус шўро ҳукумати, ҳам Сибирдаги оқларнинг рус ҳукумати душманлиги маълум эди. Шунга қарамай, Алаш Ўрдадагилар рус шўро ҳукумати билан яқинлашишга интилдилар. Бойтурсун бошчилигидаги ҳукумат ҳайъати Масковда 1918 йил январида Сталин билан учрашди. Сталин «Ўз ҳукумати Қозоқ-қирғиз мухтор ҳукуматини эътироф қилишини билдирди». Алаш Ўрда ҳукумати рус шўро ҳукумати ўзларини тан олиш билан бир замонда Еттитомдаги (Семипалатинск) ишчи, аскар-деҳқон шўроларидаги ўз вакилларига Алаш Ўрдага қарши қўпорувчилик ишлари олиб бориш вазифаси топширилганлигини жуда кеч пайқадилар. Сталин 1918 йил 28 январида юқоридагиларга қуйидаги мазмунда телеграмма йўллаган эди: «Ҳозирча буржуа миллатчилари билан музокаралар олиб боришга мажбурмиз. Алаш Ўрдага қаршилик қи-лиш учун нима қилиб бўлса ҳам шаҳарларда 20-30 кишидан тўплаб тадбирлар белгиланг».

Еттитом (Семипалатинск) шўросининг бошлиғи Сталинга: «Қозоқлар ичида шаҳар пролетарлари бўлмаганлиги сабабли шўро ҳокимиятини эълон қилиш имконияти йўқлигини» билдириб телеграмма берди. Сталин қайта телеграмма юбориб, унда шундай буйруқ берди: шўро ҳокимиятини эълон қилиш учун шаҳар қозоқларининг авом қисмидан 20-30 одам тўплаш керак».

Шўро ҳукумати маҳаллий халқка таяниб, шўро ҳокимиятини эълон қила олмасди. Шунинг учун Алаш Ўрдага қарши курашни тўғридан-тўғри марказдан идора қилишда Сталин Оренбург бош волилигидаги собиқ фойтунчи Муҳаммад Тунгачинни Миллатлар Халқ комиссарлигида «Қозоқ масалалари бўйича мудир» лавозимига тайинлади. Оқ подшо даврида ашаддий полициячи бўлган Кўлбай Туғузовни эса Тўрғай ва Оқмўла вилоятлари комиссари» қилиб қўйди. Муҳаммад Тунгачин 1918 йил мартида Московдан Тўрғайга келиб, бу ерда қозоқлардан 1000 кишилик суворий қисми тузди. 1918 йил февралида шўро ҳукумати Эски Дашт волилиги православ черковининг собиқ миссионери (тарғиботчи-дарвеш) Али Жангелдинни «Қозоқ-қирғиз вилояти фавқулодда комиссари» вазифасига тайинлади. Қозоқ бўлмиш мазкур шахслар Алаш Ўрдага қарши кураш борасида истеъдодли эканликларини намойиш қилдилар. 1917 йил апрелида Тўғузов ва Шокир Алжановлар ташкил қилган «Уч юз партияси» Алаш Ўрдага қарши курашда шўролардан кам ҳисса қўшмадилар. Аслида, Алаш Ўрданики бўлиб кўринган бу партия октабрь инқилобидан сўнг ўз номини «Қирғиз [қозоқ] социалистик партияси» деб ўзгартирди. Алаш Ўрда ҳукуматини бартараф қилишни тезлаштириш учун Москов 1918 йил февралида Тунгачиннинг суворийларини ва Головшчекин қисмини Еттитомга юборди. Улар 18 мартда миллий милицияни ўққа тутди ва ҳукумат аъзоларини тарқатиб юборди. Айни ўша куни асли файтунчи, эндиликда полк қўмондони бўлиб олган Тунгачин раислигида муваққат «Шўро қозоқ ҳукумати» эълон қилинди. Бу ҳукуматга яна қуйидаги қозоқлар ҳам киритилган: Мажид, Ниёз, Бегалиев, Жонбўлак ва Бекмамат(377-6. Бу ҳукуматнинг фаолияти ҳақида шўро манбаларида маълумот Йўқ, бўлганлари ҳам оммалаштирилмаган.). Шундан кейин Алаш Ўрда билан шўро рус ҳукумати ўртасидаги кураш очиқчасига тус олди. Алаш Ўрда ва унинг тарафдори Даштга чекиниб, шўро ҳукуматига қарши курашни давом эттирдилар ва халқни шу йўлга бошладилар. Алаш Ўрдага қарши курашда ҳам ғоявий, ҳам дунёвий бир-бирига ашаддий душман ҳисобланган оқ подшо давридаги руслар ва қизилруслар фикран ва ҳаракатда ҳамжиҳат эдилар. Қизил руслар Алаш Ўрда ҳукуматини ағдарди. Омскдаги оқ подшо давридаги рус ҳукумати эса 1918 йил 22 октабрида Алаш Ўрданинг ҳар қандай ҳаракатини ман қилди. Алаш Ўрда ҳам 2 йил давомида душманларининг ҳеч бирига бўйин эгмади. Аммо улар чорасиз қолган эди. Қизил аскарларнинг Даштдаги юриши муваффақиятли бўлди. Бу ерда очарчилик бошланди. Алаш Ўрда катталари Туркистондаги шўро аскари қўмондонлари билан музокара юритиб, ҳолдан тойган қисмларини тарқатишга қарор қилишди. Туркистон жабҳасининг бош қўмондони Фрунзе 1920 йил 20 декабрида Ленинга телеграмма ёзиб, Алаш Ўрда ҳукуматининг ғарбий қисмидан етук ваколатли вакил келганлиги ва ўз қисмларини таслим қилиш учун шўро ҳукумати билан учрашиш ниятида эканлигини баён қилди. Фрунзе яна қуйидагиларни илова қилди: «Учрашувни кечиктириш ҳақида буйруқ бердим ва таслимни қабул қилиш муддатини қисқартиришга қарор қилдим. Алаш Ўрданинг ҳарбий аҳамияти катта эмас. Унинг таслим бўлиши сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан муҳимдир. Чунки таслим натижасида мавзеларимиз Ҳазар денгизи соҳилларигача ва Даштнинг ҳамма бурчакларига етиб боради»(Фрунзе, Избраннме произведения, 1., 27-6.). Ҳақиқатан ҳам, Алаш Ўрдачилар тадрижий равишда шўро тузуми билан келишиб кетиш мажбурийлигини ҳис қила бошлади. Алаш Ўрда қисмлари таслим бўлгач, шўро Русияси Алаш Ўрда йўлбошчиларини қувғин қилмади. Ҳатто Қозоғистон шўро ҳукумати таркибига киришга ҳам монелик қилмади(Алихон Бўкейхон (1869-1932) 1929 йилгача шўроларнинг нашриёти соҳасида ишлади. Масалан: 1924 йилга қадар СССР Халқлари марказий нашриётининг қозоқ шуъбаси бошлиғи эди. Ундан кейинги тақдири номаълум. Аҳмет Байтурсун (1873 - 1937) ёзувчи ва адабий танқидчи сифатида маълум. 1937 йили қатл қилинди. Байтур). Алаш Ўрда етакчилари шўро ҳокимияти орасидаги бу муваққат келишувчанликни ҳозирги баъзи шўро тарихчилари «инсонпарварликка» йўймоқдалар(Бейсембиев, Идейно-политические течения в Казахстане конце XIX - начало XX века, Алма-Ата, 1961, 374-6: «Шўро ҳукумати миллий туйғуларга ҳурмат юзасидан Алаш Ўрдага чидаб турди. Қирғиз (қозоқ - муаллиф) Инқилоб қўмитаси Алаш Ўрдачиларга кераксиз қон тўкмаслик, ўзларининг умидсиз ҳолатини англаб шўроларга қарши курашишдан воз кечишни таклиф қилди. Фақат қозоқ халқи орасида шўро ҳокимиятининг обрўси ва эътибори шунчалик кучли эдики, Б. Ҳайит даъво қилганидек, қирғиз Инқилоб қўмитасининг ерлик халқ орасида ўз мавқеини мустаҳкамлаш учун миллатчилар ёрдамига муҳтожлиги йўқ эди». Бундай даъволар шўроларнинг юқорида ҳавола қилинган фикрлари билан ҳамоҳангдир. «Оренбургда 12-20 июнь 1921 йилда тўпланган ҚОЗССР Коммунистик партиясининг 1-конференцияси шундай хулосага келди: фақат қирғиз халқ оммасигина ушбу вазиятда устун бўлган русларга қаршилик қилиб қолмасдан, балки бу ҳолат партия ташкилоти ва шўро органларида ҳам ҳали йўқолган эмас». 17 - 18 б. «Қозоқлар ҳар бир рус пролетарига ёт инсон сифатида карайди». 18-6. 1925 йил 1 декабрида етакчи шўро раҳбарларидан Саид Ваққос (манбаларда Садваккасов ҳам) Қозоғистон коммунистик партияси 5-конференциясида шуни очиқ-ойдин айтди: «Қозоғистонда ҳали ҳозир ҳам сиёсий вазият тангдир, чунки амалда бутун салтанат русларнинг қўлида. Биз қозоқлар очиқ овоз беришда иштирок этамиз. Шу билан бирга, бир қатор қарорлар бизнинг фикримизни ҳисобга олмай қабул қилинаверади». Гессен, 24-6.: «Бутун ўлкани қамраб оладиган, сиёсий ва иқтисодий ҳаётнинг ҳар кесимини ривожлантиришга қодир бир ягона обрўли ташкилот тузишга эҳтиёж бор. Бундай юксак идора 1919 йил 10 июлда РСФСР Халқ комиссарлари шўросининг буйруғи билан тузилган Қозоқ ўлка Инқилоб қўмитаси). Алаш Ўрда раҳбарлари ва тарафдорласун Қозоғистон АССР Халқ таълими ишлари комиссари бўлди. 1924 йилдан буён таълим-тарбия ишлари Халқ комиссарлигининг илм ва адабиёт шўросига раислик қилди. «Бойтурсун замонамизнинг шоир ва тил билимдонларининг буюкларидан биридир». Қиёсланг: А. Затаев, 1000 песен киргизского народа, (қирғиз-қозоқ - муаллиф) Оренбург, 1925 338-6., Муҳаммаджон Тинишбой (русча адабиётларда: Тинишбаев, Тиниспаев.) Қозоғистон тадқиқот жамиятининг бошлиғи. 1936 йилдан эътиборан тақдири номаълум. Мирякуб Дулат (1885 -1937) шеърлари миллий тушунчаларни ташвиқ қилган ва тилга тушган машхур шоир сифатида 1936 йилгача фаолият кўрсатди. Халил Дўстмуҳаммад тарихчи сифатида маълум. 1937 йилда қўлга олинган.

Асосан, 1920 йилнинг бошларидан бери шўро тузуми идораларида ишлай бошладилар. Аммо шўро ҳукумати ҳеч қачон уларга ишонч билан қарамади ва сурункали равишда уларнинг қарашлари билан курашиб келди. Алаш Ўрда ҳақида шўро муаллифларининг баҳоларидан бири шундай: «Алаш (партияси - муаллиф) Ўрда миллий давлатини эълон қилди. Алаш Ўрда барчани ўз бағрида бирлаштирди. Алаш Ўрданинг устки қатламини миллий буржуазиянинг демократик зиёлилари ташкил қиларди» (Мельник, Октябрь в Казахстане. - Алма-Ата: 1930.17-19-6.). Шўро ҳукумати асримизнинг 30-йилларигача Алаш Ўрда ғояларини йўқотиш учун ҳаракат қилди(Мельник, Октябрь в Казахстане 23-6: «Миллий буржуазия Алаш Ўрданинг мафкурасида ҳали чуқур илдизга эга... Шунинг учун Алаш Ўрдага ўладиган душман сифатида қараш хатодир... Алаш Ўрдани ўлган душман сифатида архивга ташлаш, бизнингча, марксистик тушунчага мос эмас. Яхши биламизки, келажакда бизни Алаш Ўрдага қарши узоқ ва кучли кураш кутмоқда.).

Туркистон мухтор жумҳуриятининг тугатилиши билан боғлиқ кўп ҳодисалар аниқдир. Миллий заминда янгидан давлат тузиш учун қилинган уринишларнинг оқибатсиз бўлиши шўро Русиясининг миллий мухтор ҳукуматлар Русиянинг бўйинтуруғидан тадрижий қутулиб бориши шўро (коммунистик) Русиясида қатор бесаранжомлик ўчоқларини вужудга келтириши каби оқибатлардан қўрқиш сабабидир. Фақат Туркистон-дангина «давлат бўлиши» хуқуқи тортиб олингани йўқ, балки бошқа барча турк, ислом ва Кавказ қавмлари Москов ҳокимият ҳирсининг қурбонлари бўлди. Мустақил

эди». Қиёс.: Из истории октабрьской революции, 42-6. Қозоғистон Инқилоб қўмитасининг тузилиши билан боғлиқ буйруқ юзасидан қаранг: Ленин о Средней Азии, 444 - 448 б. (10 моддадан иборат): С. 3. Зиманов, В. Ленин и Кирревком, ИАН СО, Алма-Ата, 1970, 37-6. Туркистон комиссияси ва Туркистон жабҳасининг инқилоб ва уруш шўроси 1919 йил 27 октабрида Ленинга қуйидаги телеграфни жўнатди: «Қозоқ Инқилоб қўмитасининг қозоқ халқ оммаси билан алоқаси ҳам, улар орасида обрўси ҳам йўқ».

турк давлатларининг(1917 - 1918 йилларда турк қавмларининг миллий ҳукуматлари тубандагилар: Қрим турк жумҳурияти (26 декабрь 1917 - 27 январь 1918). Кенг маълумотучун қаранг. (бу китоб қрим туркларининг миллий курашини акс эттирган энг яхши тадқиқот ҳисобланади). Бошқирд жумҳурияти (1917 йил 28 ноябрь - 1918 й.

3 февраль). Бошқирдистондаги ҳокимият учун курашга шўролар нуқтаи назарини билиш учун қаранг: В. П. Иванков. Очерки истории Башкирской АССР, П, - Москва: 1966, 8 - 186 б; Р. М. Раимов, Образование Башкирской АССР, - Москва: 1952, 100 - 231 б. Идил-Урал миллий маданий мухторияти (1917, 22 июнь - 1918.12 апрель). 138-б.; Андрианов - Толстяков, Становление и упрочение власти Советов в Татарии. - Казань: 1967, 56-бетга кўра, Қозон шаҳри 1918 йил 29 мартда қизил аскарлар томонидан ишғол қилинган. Шўро руслари Идил-Уралда ўз ҳокимиятларини ўрнатиши ҳақида қаранг. М. К. Мухаринов, Октябрь и национально-государственное строительство в Татарии. (Октябрь 1917 - 1920 г.г.) Москва, 1969, 248-6. Шимолий Кавказ, 20 ноябрь 1917 йилда Муваққат ҳукумат тузилиши ва 1918 йил 11 майда мустақилликнинг эълони). Батафсил маълумот учун қаранг: Шимолий Кавказда ҳокимият учун кураш борасидаги шўро нуқтаи назари баён қилинган асарлар учун қаранг: Борьба за установление и упрочение Советской власти в Дагестане. - Москва: 1958, 538-6. Озарбайжон жумҳурияти (мустақиллиги 1919. 29 май -1920 йил 24 апрель). Миллий ҳукуматнинг қизил аскарлар томонидан тор-мор келтирилиши ҳақида қаранг: История Коммунистической партии Азербайджана. - Баку:1958, 309 - 357 б.) умри жуда қисқа бўлди. Давлат бўлиши истаги миллий ироданинг ифодаси эди ва русларнинг қўл остида узоқ йиллар бўлишига қарамай, миллий қадрият йўқолмаганини кўрсатарди. Аммо бу миллий хукуматлар яшаб қолмоқ учун Русияга қарши сиёсатларини ўзаро уйғунлаштира олмадилар. Шундай қилиб, Русия императорлиги доирасидаги турклар орасида қандайдир «пантуркизм» ёки «пантуранизм» борлиги бўҳтон бўлиб, асло у амалда мавжуд бўлмаганлиги равшан кўриниб турибди.

 

Др.Боймирза Ҳайитнинг

"Туркистон Россия ва Хитой оралиғида" китобидан