loader
Foto

Шимолий Африкадаги вандаллар қироллигининг асосчиси Қирол Гейзерих

«Шимолий Африканинг роман тилли ҳудудларида яшаган арийчи насронийларни ҳам тилга олиб ўтмоқ даркор. Аслини олганда, ўша насронийлар вандаллар пайдо бўлганидан суюнишган. Чунки улар ҳам арийчи бўлишган. Келгусида эса вандаллар ушбу ҳудудлардаги насронийлар ҳолатини яхшилашган».

Профессор Томас Р.Мартин

Муқаддас крест коллежи

Вандаллар қироллиги. Вандаллар - европалик герман халқи саналади. Уларнинг азалий келиб чиқиши Европа шимоли, Швециянинг жанубий қисмини эгалаган Скандинавиядир. Ушбу халқ бешинчи аср бошида Исонинг муваҳҳидлик таълимотига эргашган бошқа герман халқлари каби Исломни қабул қилган. Бунга герман тарғиботчиси Вульфилнинг саъй-ҳаракати сабаб бўлган. Бешинчи аср бошига келиб вандаллар Германиядаги, ўша даврда Рум подшоҳлигининг шимолий чегараси сифатида хизмат қилган Рейн дарёси соҳилларигача кўчиб келишган. Бу ерда уларга вандаллар каби Ягона Аллоҳга эътиқод қилган аланлар элати келиб қўшилган.

Совуқ ва очлик Рейн соҳилига кўчиб келган одамларнинг аҳволини баттар ёмонлаштирди. Бундан ташқари, Осиёдан бостириб келаётган гун қабилалари шарқ томондан хавф туғдирди. Бу омиллар вандалларни Германия томон ўтишга мажбур қилди. Дарёни кечиб ўтган вандалар билан аланлар Германия, демакки, Рум подшолиги ҳудудига қадам босишди. Бу ерда тринитарчи румликларнинг аёвсиз жазосига мубтало бўлгач, бошпана қидириб яна ғарб томон йўл олишди. Ниҳоят, 409 йили Пиреней яриморолига етган вандаллар ушбу яриморолнинг жанубидаги Бетик вилояти сарҳадлари яқинида ўрнашиб, қўним топишди. Кейинчалик ушбу вилоят вандал қабилалари яшаётганига ишора қилинган тарзда Вандалусия деган ном олди. Шу тариқа ҳудуд бугунги кунгача ўзининг Андалусия номини сақлаб келмоқда.

Андалусияга етган вандал қабилалари ҳеч бир муболағасиз айтиш мумкинки банибашар тарихидаги энг буюк ҳукмдорлардан бири - мусулмон қирол Гейзерихнинг ҳокимияти остида бирлашишди. Қабиласи Европа бўйлаб дарбадар кезиб юрганда бўлажак арийчи қирол ёш бола бўлган. Оғир ҳаётнинг барча машаққатларини бошпана қидириб юрган қабиласи билан теппа-тенг баҳам кўрган бола иродаси кучли, бақувват шахс бўлиб улғайди. Халқига қўшилиб саргардон юрган ёш Гейзерих ўз рақибларини қийноққа солишга даъват этган жиноятчи Августиннинг таълимотига мувофиқ черков амалдорлари муваҳҳид христианларни қийноққа солишганини ўз кўзи билан кўриб борди. Тринитарчи румликлар томонидан содир этилган зўравонликлар ёш йигитчанинг қалбида адолатсизликка нисбатан муросасизлик туйғусини, инсон қиёфасидаги бундай махлуқлардан қасос олиб, ўз халқини уларнинг зулмидан халос этиш истагини уйғотди.

Улғайиб, қироллик мартабасига эришган Гейзерих ўз халқига ҳарбий санъатнинг сир-асрорларини ўргатишга киришди, сўнг Андалусия жанубида кемасозлик ишларини бошлаб, бўлажак флотга асос солди. Узок йиллар давом этган жанговар таълимот ва тайёргарликдан сўнг, 429 йили вандалларнинг Исломий кемалари муваҳҳид арийчи қирол Гейзерих қўмондонлиги остида кейинчалик Гибралтар(«Гибралтар» сўзи «Тарик тоғи» маъносини англатадиган арабча «Жабал Тарик» сўз бирикмасининг испанлаштирилган вариантидир. Бўғозга ушбу ном Пиреней яриморолининг араб истилосини бошқариб, шу мақсадда Мағрибдан Андалусия томон сузганча, Гибралтар бўғозини кечиб ўтган араб саркардаси Тариқ ибн Зиёд шарафига берилган.) номини олган бўғозни кечиб ўтиш учун денгиз сафарига чикди. Тариқ ибн Зиёддан фарқли ўлароқ Гейзерих қўмондонлик қилган вандал мусулмонлар бўғозни Андалусиядан Мағриб томон сузганча кечиб ўтишди. Мағрибга етган вандаллар Африка шимолини бутунича босиб олган рум қўшинларига дуч келиб, катта талафот етказганча тор-мор келтиришди. Европалик мусулмон вандаллар бир қатор муҳорабаларда тринитарчи рум қўшинлари устидан кетма-кет ғалаба қозонишди. Шундан сўнг улар ушбу замин халоскорлари сифатида барбар биродарлари томонидан қарши олинди. Аҳолининг аксарият қисмини ташкил этган барбарлар вандаллар келганидан суюнишди. Ушбу холат замондошимиз, тарихшунос олим, Муқаддас крест коллежи профессори Томас Р.Мартин томонидан қуйидагича тавсифланади:

«Шимолий Африканинг роман тилли ҳудудларида яшаган арийчи насронийларни ҳам тилга олиб ўтмок, даркор. Аслини олганда, ўша насронийлар вандаллар пайдо бўлганидан суюнишган. Чунки улар ҳам арийчи бўлишган. Келгусида эса вандаллар ушбу ҳудудлардаги христианларнинг ҳолатини яхшилашган»

Шимолий Африкада ўтказилган ҳар бир муҳораба натижасида вандалларнинг муваҳҳид қироли Гейзерих шаҳар кетидан шаҳар олиб, румликлардан тозалаб борган. Эришилган бундай муваффақият Гейзерихни тўхтатмади. Шамолдан тез ҳаракатланган қирол қўшини аниқ кўзланган нишон - Жазоирнинг ўша даврда Гиппон деб номланган Ан-наба шаҳри томон ошиқди. Чунки тринитарчи румликлар босиб олган Гиппонда ўша даврнинг «7- сонли террчиси», бегуноҳ насронийларга қарши қўлланилган қийноққа солиш тизимининг муаллифи - учига чиққан жиноятчи Августин беркиниб олган эди.

Аслида нима бўлганини аниқ билмаймиз-у, бироқ бизгача етиб келган тарихий ҳужжатлардан шу нарса маълумки, европалик муваҳҳид қирол Гейзерих Аннабага етиб келган ҳамоно, ўз армиясига шаҳарни батамом қуршаб олиб, қамал қилишни буюрган. Бундай буйруқни у Августиннинг шаҳарни тарк этишига йўл қўймаслик учун берган бўлиши мумкин. Бироқ шаҳарни қамал қилган вандалларнинг қудратини эшитган Августин шу заҳоти омонатини топшириб қўйди. Афтидан, унинг қора қалбини қўрқув қамраб олган, бегуноҳ арийчиларнинг қисмати унинг ҳам бошига тушиши мумкинлигини ўйлаб, даҳшатга тушгандан юраги ёрилиб ўлган кўринади, валлоҳу аълам. Лекин унинг директиваларига мувофиқ амалга оширилган арийчиларни қийноққа солиш жараёнлари тринитар христианлик тарихи саҳифаларида ўчмас доғ сифатида мангу қоладиган бўлди.

Аннабани забт этган Гейзерих Шимолий Африка пойтахти Карфагенни румликлар истилосидан озод этиш учун Тунис томон йўл олди. Шу тариқа, вандаллар Шимолий Африка билан Жанубий Европа соҳилларида бугунги саккизта давлат, хусусан, Марокаш, Жазоир, Тунис, Ливия, Мальта, Франция, Италия ва Испания ҳудудларини ўз ичига мужассам этган йирик Исломий арийчи қиролликка асос солишди.

Давлатчилик асослари мустаҳкамлангач, вандаллар румликларнинг кемаларига бас кела оладиган йирик ҳарбий флот қуришди. Ушбу флот ёрдамида улар Сардиния, Корсика, Мальта, Балеар ороллари, Сицилия оролининг бир қисмини қироллик таркибига қўшиб олишга муваффақ бўлишди. Шундан сўнг муваҳҳид герман қироли Гейзерих 455 йили денгиз сафарини уюштириб, румликларнинг тарихий пойтахти Рим шаҳрига етиб, уни қамал қилишга эриша билди. Вандаллар Римни қисқа муддатга забт этиб, ушбу вақт ичида тринитарчи румликлар муваҳҳид христианлар ва жаҳоннинг бошқа халқларини узоқ йиллар давомида талаб орттирган бойликларининг катта қисмини қайтариб олишди.

Ягона Аллоҳга эътиқод қилган вандалларнинг сиймосини бадном қилиш мақсадида жиноятчи Августин йўлидан борган черков ушбу халқ номидан ҳосил қилинган «вандализм» атамасини ўйлаб топди. Черков амалдорлари ушбу атамага салбий мазмун бериб, мудҳиш вайроналиклар, хусусий ва ижтимоий мулкка етказилган зарарни вандализм сўзи ила атай бошлашди. Гарчи вандаллар румликлардан фарқли ўлароқ, Римни кунпаякун қилиш, шаҳар аҳолисини қатл қилиш билан шуғулланишмаган. Бундай жиноятлар муайян шаҳарни босиб олган румликларнинг табиатига хос бўлган. Римнинг бугунги кунгача асл ҳолатда сақланиб қолганини яна қандай изоҳлаш мумкин, ахир?

Қизиқ бир ҳолат: Вандализм сўзи ўн саккизинчи асрнинг хотимасигача кўпчиликка маълум бўлмаган. Кунлардан бир кун черков амалдоридан бири епископ Анри Грегуар Напоеон ва Франция инқилоби арбоблари томонидан содир этилган вайроналикларни тавсифлаш учун ушбу атамани қўллаб, одат тусига киритиб юборган.

Бешинчи аср ўртасига келиб вандаллар Урта денгиз соҳилларидаги қудратли кучга айлангач, тринитарчи румликлар қўшни империялар ўртасида ҳукм сурган нифоқни унутишга қарор қилишди. Шарқий ва Ғарбий Рум империялари тасарруфидаги ҳарбий-денгиз флотлари эирлаштирилиб, 468 йили курраи замин денгизларида юрган флотлар расида мисли кўрилмаган, таркибига 1113 та жанговар кема кирган қудратли флотга айланди. Ғарбнинг тарихий манбаларида келтирилган маълумотларга кўра, ушбу флот палубаларида жами 110 мингдан зиёд эумлик жангчи бўлган. Вандаллар қироллигини батамом йўқ қилиши мақсад деб билган ушбу флот бутунича Тунис томон йўл олган ва унинг соҳилига, аниқроқ қилиб айтиладиган бўлса, бугунги Ал-Аварья шаҳри яқинидаги Рас эл Тиб ёки Кап Бон деган жойга етиб келган. Бу ерда 468 йили ўтган йирик миқёсли денгиз жанги тарих саҳифаларига Кап Бон яқинидаги денгиз муҳорабаси номи ила кирди.

Румликлар иттифоқининг қўмондони Василиск муваҳҳид вандалларга тринитарчилар олдида сўзсиз таслим бўлиш учун эллик кун муҳлат берди. Бу вақтда вандалларнинг Ягона Аллоҳга эътиқод қилган қироли Гейзерих ўз жангчиларига тунги вақтда, бировга билдирмай зайтун мойининг катта захирасини йиғиб қўйишни буюради. Жангчилар йиғилган мой захирасини ҳарбий кемаларга жойлаб, ҳужум бошлаш учун тайинланган вақт келишини кутишади. Муваҳҳид вандаллар босқинчи румликлар билан жангга шай бўлган бир пайтда Аллоҳ шиддатли шамол кўтариб, душман флоти томон йўллайди. Айнан шу фурсатда вандалларнинг Исломий флоти қўмондони, арийчи қирол Гейзерих босқинчи румликларга қарши ҳужум бошлашни буюради. Вандалларнинг зайтун мойига тўла кемалари рум флоти томон йўл олади. Ушбу кемалар душман кемаларига яқин борган ҳамоно, Гейзерих камонлардан ўз кемаларига карата учи ёндирилган ўқ отишни буюради. Душман томон катта тезликда ҳаракатланаётган ушбу кемалар шиддатла эсаётган шамол туфайли ёнар тоғларга айланиб кетади. Бандаргохда бир-бирига зич турган ракиб кемаларига ўт кетиб, саноқли дақиқалар ичида 700 дан ортиқ кема, ичида борики одами билан ёниб битади, ўн минглаб рум босқинчилари куйган гўштга айланиб, Урта денгизда, Тунис қирғоқларида оқади. Румликлар иттифоқига кирган жангчиларнинг учдан бир қисми шу тариқа ё куйиб, ё ғарқ бўлиб ўлади. Бундай даҳшатли манзарадан эс-ҳушини йўқотган рум қўмондони Василиск омон қолган жангчиларига зудлик билан жангдан чиқиш, Тунис соҳилларини тарк этиб, империя пойтахти Константинополь томон чекинишни буюради. Шундай қилиб румлик-лар ўз тарихида ҳали кўришмаган мағлубиятни бошдан кечиришади.

Мусулмон вандалларнинг йирик миқёсли бундай ғалабасидан сўнг румликлар муваҳҳид қирол Гейзерих Урта денгизнинг ғарбий ҳавзасида ҳукмрон эканлигини расман тан олишди. Ҳудудида вандаллар, аланлар, барбарлар, ҳатто румликларнинг омон қолган муайян тоифаси ўзаро тинч-тотув яшаган адолатли Исломий қиролликни европалик ушбу арийчи қаҳрамон бошқарди. Бошқа динларга эътиқод қиладиган одамларга келсак, ушбу қиролликда муваҳҳид мусулмонлар улар билан ҳам тинч қўшничилик қилиб яшашди. Афсонавий қирол Гейзерих тринитарчи румликлар томонидан жорий этилган ҳаддан ортиқ катта солиқларни бекор қилиб ҳам шуҳрат қозонди. Қирол Гейзерих 477 йили боқий дунёга риҳлат қилди (Аллоҳ уни раҳмат қилсин).

Вандалларнинг Исломий қироллиги Рум империяси флотларига юз йилдан зиёд вақт давомида қаршилик кўрсата олди. Тринитарчи Византиянинг қудратли флоти 534 йили ушбу қиролликни босиб олишга муваффақ бўлди. Ушанда румликлар муваҳҳид вандалларнинг сўнгги қироли Гелимерни асир олишади. Константинополга келтирилган ушбу европалик мусулмон қиролга тринитарчи румликлар катта лавозим ваъда қилиб, ҳамкорлик қилишни таклиф қилишди. Аммо Гелимер бундай таклифни рад этди. Католикларнинг маълумотномасида айтилишича, Гелимер розияллоҳу анҳу арийчи эътиқодидан қайтишни истамаган.

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарлик рисолати бошлангунича Африка шимолида ўтган арийчилик тарихини яхши ўзлаштириб олсак, арабларнинг буюк қўмондони Укба ибн Нафи ва бошқа саркардалар томонидан тринитарийчи рум босқинчиларидан халос қилингунча, ушбу заминда яшаган аҳолининг тарихий ва ижтимоий табиатини тушуниб етишимиз мумкин бўлади. Чунки Африка шимолида яшаган аҳолининг барбарлар, вандаллар ва аланлардан ташкил топган аксарият қисми узоқ йиллар давомида арийчиликка эргашган халқлар ва элатларнинг авлоди бўлган. Боз устига, барбарларнинг аксарияти вандаллар билан аланлар бу ерларга келмасидан олдин ҳам арийчи мусулмон бўлган. Табиийки, ушбу ўлкаларда яккахудолик динидан ташқари бошқа динлар ҳам бўлган. Аммо барбарларнинг аксарияти, юқорида айтилгандек, ўзининг буюк юртдоши Арийнинг таълимотига эргашган. Бу ҳолат кўплаб мусулмон ва мусулмон бўлмаган тарихшуносларнинг гўё барбарлар азалдан яҳудий бўлишганига доир мулоҳазаларига тушунтириш беради. Сабаби аён: тринитарийчи румликлар Ягона Аллоҳга эътикод килган христианларга яҳудий, арийчи, бидъатчи каби тамғалар босишган. Чунги яҳуддийлар ҳам Муқаддас Учликка ишонишмаган.

Яккахудоликнинг охирзамон пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашган араблар Африка шимолида яшаган аҳолини, уларни таъқиб қилиб, шаҳарларини босиб олган тринитарчи румликларнинг зулмидан халос этишганидан сўнг, муваҳҳид вандаллар, аланлар ва барбарларнинг асосий қисми Исломни қабул қилишди. Шундай экан, кўплаб барбарлар Исломга кирган кундан ҳеч қанча ўтмай Исломий қўшин қўмондонлари даражасига кўтарилишганидан ажабланмаса ҳам бўлаверади. Агар барбарларнинг Исломда бўлмаган йиллари ҳисоблаб чиқилган тақдирда ҳам, тарих нуқтаи назаридан қаралганда бу кўп вақтни ташкил этмаслиги аниқланади. Уша даврда табиатан ён бермас барбар халқи тўла-тўкис Исломга кириб, айрим вакиллари динимизнинг буюк раҳнамоларига айланди.

Африка шимоли араб мусулмонлар томонидан забт этилгач, бу ерларда арийчи насроний таълимот барҳам топишининг сабаби ҳам шундадир. Чунки арийчилар, уларнинг юртига пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таълимоти етиб бориши билан тўла таркибда Исломни қабул қилишган. Мазкур тарихни ўрганиб чиққач, ушбу ўлка аҳолиси ҳамиша ўз қалбида яккахудолик маданиятини сақлаб келганини англаб етамиз. Бу Исломнинг ҳар қандай халқ маданиятини ривожлантиришга қодир бўлган аҳамияти пасайтирилганини англатмайди, албатта, аммо юқорида тилга олинган омил барбар халқи Исломни тез қабул қилишига таъсир кўрсатган бўлиши мумкинлигини ҳам рад этиб бўлмайди, валлоҳу аълам.

Европадаги арийчилар тўғрисида яна қандай маълумотлар келтириш мумкин? Ягона Аллоҳга эътиқод қилиб, бугунги кундаги 17 та давлат ҳудудини ўз ичига мужассам этган европа қироллигини идора қилган арийчи қирол ким бўлди экан?

Ат-Туробийнинг

"Ислом умматининг 100 буюк шахси" китобидан