Шу кезларда, яъни 1944 йил сентябрь ойларида Ғулжа вилояти Нилқи ноҳияси атрофларидаги қозоқ халқининг қўзғолонини босқинчилар “олти ўғри воқеаси” деб номлаган бўлсалар ҳам, буларни халқ яхши билар эди. Улар қозоқ халқининг эрксуяр қаҳрамон йигитлари бўлиб, ичларида уйғурлардан Ғани ботир ҳам бор эди.
Ҳукумат жосусларни кўпайтиб, халқни қаттиқ назорат остига олган, айниқса, қозоқларни террор қила бошлаган эди. Айни замонда Шарқий Туркистонда, хусусан совет чегара вилоятларида, ўзларини зиёли ватанпарварлар деб атовчи бир дуркун тоифалар, “Бизни совет коммунистлари қутқарадур” деб, шуларнинг ноғорасига ўйнай бошлаган эдилар. Аммо буларнинг халқ олдида бир пуллик обрў-ишоними йўқ эди. Чунки советда ўлимдан қолганлар аранг бу ерга қочиб ўтиб, жон сақлаб қолганлар ва бутун Ғулжа халқи советнинг ваҳшиёна зулмларини ўз бошларидан ўтказганди. У 1930 йилларда Қашқар халқини қонга ботириб, булаб-талаб, охири инқилобга хиёнат қилиб, Шарқий Туркистон халқини хитой босқинчларига боғлаб бериб чиққанди. Шунинг учун коммунистларга у ерда ҳам ишонмас эдилар. Чунки коммунизм табиатида инсонларга яхшилик қилиш йўқлигини шундан билиш мумкинки, булар зўрликка суянган ва ёлғонга асосланган бўладилар. Шунинг билан бирга Худони инкор қилиб, бор ҳақиқатдан юз ўгириб, ҳар турли туҳматлар билан халқни қира бошлайдур” лар. Буни “синфий кураш” деб атайдур.
Коммунистларнинг мана шундай кирдикорларининг мудҳиш томонларини отамиз ўзларининг ваъз ва нутқларида ошкора фош қилиб келганлар. Бу ҳолдан ерлик ҳукумат манфаатдор эди. Чунки советдан аллақачон юз ўгириб, ҳар томонлама алоқаларини узиб ўзгарган эди. Мана шундай вазиятдан отамиз усталик билан фойдаланганликлари сабабли айтган ваъзлари ерлик ҳукуматга қарши эмас, умуман совет коммунистларига қаратилган ғоя деган тушунчалар пайдо бўлиб, шунинг натижасида ерлик золимлар отамиз устидан қарорга келолмай чалғиб қоладур. Мана шундай вазият ёр бўлиб, инқилобий фаолиятларини давом эттириб, Ғулжа вилоят халқлари ичида ва ташқарисида жуда мустаҳкам мавқеага эга бўлган ҳолда “Озодлик жамияти”га раҳбарлик қилиб, 1944 йил 10-ойда Абулхайртўра билан кўришиб, яқин келажак режалари бўйича келишиб оладилар. Илгаридан маълум, шаҳар олишда Туркистон халқлари бир бўлиб, бир ўронга бирлашиб олганлар. Яъни, “Динимиз - ислом, ўронимиз - Муҳаммад” деб ва шу асосда ахду паймон қилиб бирлашганлар.
Хулласи, ерлик ҳукуматнинг паймонаси тўлиб, халққа қилган зулмлари авж олиб, аҳолидан от олишда зўра-вонлик қила бошлаганда қўзғолон бошланган. Улостой Дулустойлардан тошиб, ватан қўриқчилари Нилқининг ҳоким ва соқчи идораларини олиб, қамоқдагиларни озод қилиб, анча-мунча яроқ-жабдуқдарга эга бўлиб, зулмга қарши умумий озодлик ҳаракати бошланиб, душманни ларзага солиб, шошириб қўйди. Бу ўринда шуни билмоқ керакки, бу қўзғолон аслида қозоқ халқи томонидан бошланган бўлиб, бунинг манбаи Қош, Кунас бўлиб, халқи 90 фоиз қозоқ, қолгани бошқалар эди. Шунинг учун ҳукумат Қош, Кунасга борлиқ ҳарбий кучини ташлаб, қўзғолонни чиққан жойида тугатмоқчи бўлиб, шаҳарни мудофаа қўрғонига айлантириб ташлаганда “Озодлик ташкилоти”нинг қарори билан 1944 йилқўзғолончилар сиртдан ваъда бўйича шаҳарнинг кун чиқиш томони Қорадўнгдан ва шимол томони Тўпадўнгдан шаҳарга ки-ришди. Шу куни намози бомдод фарзини ўтаётганимизда “Оллоҳу акбар!” деганда бирга жўр бўлиб, йироқдан биринчи озодликўқ овози эшитилди. Юксак имон руҳида, истиқлол ҳаяжонида намозни ўқиб, мачит қўрасига чиққанимизда жамоат бир-бирига ишонмасдан ҳар хил сўзлар билан бўлиб, аҳволга тўғри баҳо беришдан қўрққан ҳолда турган эди, шунда Аҳмад ҳожи деган одам: “Бу “олти ўғри”нинг иши” деб, одамларни ҳис-туйғуларини бўғмоқчи бўлиб айтган сўзига қарши дадамлар: “Бу ўғри иши эмас, бу - босқинчи золимларга қарши отилган озодлик ўқи!” деганларида, тўпланган одамлар ўринларидан қаттиқ уйқуда ётган одам чўчиб уйғонгандай, кўзлари аланг-жаланг бўлиб қолишди. Шунда отамиз: “Ҳар бир мусулмон аҳволига қараб озодлик учун отлансин!” деб, кўчага йўналган эдик, одамлар орқаларидан қолмай юра бошладилар. Мана шунда йироқдан ўқ овозлари эшитилиб, одамларни озодликка чорлар эди. Шунинг билан бирга кўчаларда соқчилар пайдо бўлиб, одамларни уйларига тарқатиш билан машғул бўлиб қолди. Биз шу фурсатдан фойдаланиб, отамиз билан [пирлари] Халфам ҳазратларининг хонақоларига бориб, Умаржон билан Муҳиддин охунларни бошлаб чиқдик. “Уйга бориб эҳтиёт билан аҳволга қараб иш қиласизлар”, деб мени уйга қай-тариб юбориб, ўзлари йўлдошлари билан тайин қилган жойга боргач, Умаржонни бизнинг уйга юбориб, ғазот учун деб боқиб турган менинг отимни олдириб кетдилар.
Мана шу кундан эътиборан ошкора қуролли қўзғолон бошланиб,бунингмарказивақтинчаянгишаҳардаМусобоев Исмоил афандининг ҳовлисига ўрнашган эди. Шу куни Қорадўнгдаги соқчи идораси ва Тўпадўнгдаги қамоқхона қўлгаолинди. У ердаги маҳбуслар озод қилиниб, уларнинг орасида бўлган қўзғолончиларнинг оила аъзоларини ҳам қутқариб, қанча қуролларга эга бўлинди. Ва яна шу куни Гир бозорига ҳам келиб, бу ерларни ҳам озод қилишди. Айни замонда душман кучи сиртда қолиб, қўзғолончилар шаҳарга осонлик билан кириб олишди. Қолган душман кучлари ўзларини сақламоқ учун Лангшанг бутхонасига ва бунинг ғарби-шимолидаги аэродромга ва ҳам шу ерлар орқали Ҳайронбоғ казармасига кириб биқиндилар. Биз ўша 7-ноябрь тушдан кейин маҳалла қўшнилардан Хун охун ва яна Шовалилар билан яширин йўллар билан штаб бўлган ерга бораётсак, Бош соқчи идораси жойлашган кўчани кесиб ўтиш керак экан. Шу ерга етганимизда соқчи идорасидан отилган ўққа қарши биз томон ўқчиларнинг ёрдамида у қатга ўтиб, штаб бўлган ҳовлига кириб олдик. Қарасак, ҳовлининг деворларини тешиб, кўча томонга милтиқларининг учини чиқариб сергаклик билан куза-тишиб турган эканлар. Шу пайт ичкари уйдан отамиз бошлиқ Абулхайртўра, Раҳимжонлар чиқишиб, отамиз баландроқ жойга чиқиб, тўпланган қуролли-қуролсиз кўпчиликка қараб: “Бугундан бошлаб босқинчи Хитой ҳукуматини танимаймиз!” деб ўткир нутқ сўзлаб, баланд овоз билан “ О лл оҳу акбар! ” д еганларида бутун халққўшил иб “Оллоҳу акбар” нидоси еру-кўкни титратиб юборди. Бу шиор халққа шундай қаттиқ таъсир қилдики, ўтга-сувга киришга тайёр эдилар. Чунки халқ “Оллоҳ томонидан бизларга ҳақ қилиб берилган ота-боболаримиздан қолган она-Ватанимизни озод қиламиз”, дерди. Отамиз “Оллоҳу акбар!” деганда бутун халқ қўшилишиб, бу муқаддас наъра кўкка кўтарилиб, босқинчиларни етган жойларида безгак тутиб қолганди. Мана шу куни баланд руҳ билан тўпланган халқ озодлик аскарлари билан бирга бориб силингбуни, яъни губернатор идорасини олдик. Таслим бўлган хитой аскарлари қуролсизлантирилди.
Янашукуни“Озодликжамияти”нингнавбатданташқари мажлисида отамизни Ҳарбий комитет раиси, Паленов ва Раҳимжон иккисини муовин қилиб, Қосимжон Қамбарий ташкилий ишлар бўйича муовин раис бўлиб ишга киришиб тартиб-интизомни йўлга қўйиб юборишди. Жумладан, Нуриддинбекни Марказий идоранинг хавфсизлигини сақлаш бўйича тайин қилиб, майор унвони берилди. Қосимжон Қамбарийни айни пайтда Ҳарбий суд бошлиғи қилиб, подполковник унвони берилди ва шунинг билан бирга ўз вақтида большевиклар билан урушиб, Ғулжага қочиб ўтган казак атаман Дутовдан қолган Паленов каби аскар бошлиқларидан Александр Романовни ҳарбий штаб бошлиғи қилиб, унга полковник унвони берилди. Унгачалик Абдукарим “Озодлик жамияти” номидан Қўрғос чегарасига бориб олган 20 дона германка бешотар милтиқ, 2 дона Бельгияда чиқарилган енгил қуролни олиб келиб, марказга топширди. Шу куни Нилқидан кирган халқ озодлик аскарлари отларига ем-хашак, ўзларига овқат бериш Иброҳим охун, лақаби Тоз ишбилармон деган ойдунлик маҳалла оқсоқолига топширилиб, шу одам мазкур ишларни бажарди.
Эртаси соат 10 ларда Қосимжон Қамбарий билан отамиз, мазкур силингбу ҳовлисида бир иш устида гаплашиб турганларини кўриб, мен ҳам навбат кутиб бир четда қараб турган эдим, бирданига олдимга Нуриддинбек келиб ҳаяжонланган ҳолда: “Ҳув анави одамни танийсизми?” деб мендан сўраб қолди. Мен: “Қайси одам?” деб эдим, бир дарахтнинг далдасида туриб отамиз бйлан Қосимжонни кузатиб турган бир кишини кўрсатди. “Йўқ” деб эрдим, дарҳол орқасига югуриб бориб, 5-6 аскарларни ҳар-ҳар жойга қўйиб, яна мени олдимга келиб: “Бул одам жосус, шпионга ўхшайди. Чунки Тўра отамлардан ҳеч кўзини узмай, анчадан бери қараб турибдур, уни текшириб кўриш керак” деб бориб, уни икки аскарнинг ўртасига олиб юриб қолган эди, шул орада Қосимжон Қамбарий кўриб қолиб: “Ҳой-ҳой, нада юрибсан нечча кундин бери?” деб эди, “Икки кундан бери аранг кириб, сени кутиб турсам, “сен бу ерда нима қилиб турибсан” деб мени олиб кетвотганда яхши сен кўриб қолдинг”, деганди Нуриддинбек Қосимжонга қараб, “Тўнимисан?” деди, “Ҳа, танийман” деб жавоб берди. Шундан кейин Нуриддинбек орқасига қайтиб кетди. Қосимжон Қамбарий эса: “Аҳмад, сенга вазифа шуки, ошхонага бориб тартиб ўрнатгин, Нилқидан кирган озодлик аскарлари оч қолмасун. Бу тўғрида Тўра отамнинг олдига кириб улар ариза қилмоқдалар, шунинг учун сен шу ишни йўлга сол, монг, югур!” деб қўлини найза қилиб, ошхона тарафни кўрсатди. Аҳмад шу томонга илдам юриб кетди.
Эртаси Ҳарбий комитет буйруғи билан шаҳарнинг ҳар бир жойидатурибқаршиликқилаётгандушманнуқталариданун заводи, қироатхона, консул боғининг орқаси, Ҳайронбоғга ўтадиган Қизил кўприкдаги душман кучларини сиртдан кирган ботирлар билан ичдан мужоҳидлар бир бўлиб йўқ қилиб, бир қанча қурол-яроғларни ғанимат қилиб олдилар. Шундан рухданган Ғани ботир бошлиқ йигитлар “Оллоҳу акбар, урра!” деб от солиб, шаҳар ичида жойлашган Шанган ёмул (ҳоким идораси), Дўтай ёмул (волий идораси), Сонг (ошлиқ омборлари) каби ерларни озод қилиб кўп ғанимат олдилар. Ва яна анча маҳбусларни озод қилиб, бир қанча қурол-яроғларга эга бўлдилар.
Энди навбат янги шаҳарда жойлашган Бош соқчи идора деган жаллодхонага келганди. Шундай қилиб, 11-ойнинг 10-куни Бош соқчи идорасига шахсан Ғани ботирнинг ғайрати ва довюраклик-журъати билан қаттиқ олишув натижасида, шундоқки, душман бор кучи билан қаршилик қилиб турганда Ғани ботир соқчи идорасининг орқа девори остидан кириб душманни яксон қилиб, дарвозани очиб ташлайдур. Шунинг билан сиртдан кирган катта куч хитой босқинчиларини тор-мор қилиб, тирик қолган душманларни асир қилиб оладурлар Инқилобга қарши кучларнинг бошлиқларидан Лўбинди 7-ноябрь эрталаб соқчи идорасига қочиш олдида ўз уйи эшигининг тубида отиб ташланган. Қолган бошлиқ хитойлар баъзилари ўзларини отганлар. Бир-яримлари ҳозирча ўтов ичида яшириниб юрганлар. Барибир улар ҳам қутулмайдурлар. Бу ваҳший золимлар соқчи идорасининг ичида қудуқ қазиб, мазкур қудуқ-ҳожатхоналарга юздан ошиқ қийнаб ўлдирилган бегуноҳ одамларни ташлаган. Ва яна 300 га яқин маҳбусларнинг ажаллари етмай, уларни бу ваҳшийликлардан қутқазиб қолдилар.
Шу куни кечқурун Ҳарбий комитетнинг қарорига ибноан Ғани ботирга “Шарқий Туркистон халқ ботири” деган унвон беришга қарор қилинди. Ва шунингдек, Фотиҳ, Акбарларга ҳам шундай “Халқ қаҳрамони” деган унвон берилди. Аммо қозоқ қаҳрамони Акбар ботир шаҳарга кириш олдида Улостойдаги жангда жасурларча душманга ҳужум қилиб, унинг бир қанча нуқталарини яксон қилиб, ўзи ҳам шаҳид бўладур. Бу ботирнинг ватан йўлида қилган жонфидоликларини тарихда авлодларга абадий байроқдор қилиб қолдириш кераклигини ва бола-чақаларининг таъминотини қурилажак ҳуқумат ўз бўйнига олишини билдириб, шу куни қарор қабул қилинди.
Озодлик учун ошкора кураш шаҳарда уч кундан бери давом этаётган бўлса-да, ҳали юрт оқсоқол-бойларидан дарак йўқ. Бу иш “Озодлик жамияти” аъзоларини ҳар турли мулоҳазаларга олиб келгани турди. Ҳар ҳолда булар ҳам секин-асталик билан бошлаб, ҳурканчоқ отга ўхшаб, атрофга аланг-жаланг қарашиб кела бошладилар. Булардан дастлабкилари силингбу рўпарасида турувчи Мусабоевлар эдилар. Марказий ҳукумат қурилишидан бир кун илгари Мажид афанди, Исмоил афанди Мусобоевлар келишиб кўриниш бердилар.
Советга қочган коммунизмчилар ҳам шу тўлқин билан кириб, ўздарини инқилобга йўлбошчи қилиб кўрсатишга уриниб кўрдилар. Аммо буларни халқ суймасди. Чунки улар Сталиннинг умматлари бўлиб, буларда на диний, на миллий ҳис-туйғулари бор, мақсадлари ватанларини ҳам шуларнинг йўлига қурбон қилиб, бир мансаб соҳиби бўлиб қол иш эди ва шу йўл билан ўзларининг бузуқ маишатларига инсонларни қурбон қилиб, ҳукм суриш эди. Бу динсиз, бузуқ коммунистлар Шарқий Туркистон ҳукуматининг қурилишига қарши эдилар, чунки ватанфуруш эдилар. Шунинг учун улардан отамиз қаттиқ ҳазар қилиб, атрофларига йўлатмас эдилар.
Шундай қилиб, ноябрнинг 12 -куни 1944йили эрталаб соат 10 ларда Марказий ҳукумат идорасининг мажлислар залида кўтаринки руҳ билан “Озодлик жамияти”нинг йиғилиши бўлиб, ҳукумат ҳайъат аъзолари Вақтлик ҳукумат раиси ва аъзоларини сайлайдилар. Ҳукумат ҳайъат аъзолари Муҳаммаджон махдум, Абдурауф махдум, Солихдсонбой [Бобожон], Раҳимжон Собир ҳожи, Жоний (Ғаний) Йўлдош, Зуннун Тайиб, Нуриддинбек [Илохун], Қосимжон Қамбарий, Абдукарим Аббос, Абулхайртўра, Муҳиддин охун Қанот, Умаржон [Пирмуҳаммад], Ҳабиб Юнусий, Москалев, Каримжон дунган [Хаши], Ҳакимбекхўжалар бўлиб, шу куни озод Шарқий Туркистон ислом ҳукумати қурилиб, ҳукумат раиси отамиз Алихонтўра Шокирхонтўра ўғли, муовин раис Ҳакимбекхўжа бўлди.
Айни кун тўққиз моддалик Мустақиллик Баёноти қабул қилинди. Шундоқки, Шарқий Туркистон ислом ҳукумати байроғи яшил ранг, қўшимча сариқ, ой-юлдуз, “Ло илоҳа иллоллоҳ, Муҳаммадур Расулуллоҳ” ёзуви бўлиб, унга яраша катта-кичиклиги ҳам белгиланган. Ва ҳам турк хоқонларидан Ўғузхоннинг оқ ранг ўртасида ой бўлган байроғига исломий маъно берилиб, “Ло илоҳа иллоллоҳ Муҳаммадур Расулуллоҳ” ёзилган бўлиб, бу ҳам Баёнотда қабул қилинган. 9 моддалик Баёнотнинг ҳар бир моддаси мустақилликни тўлиқ ва ошкора ифодаловчи, инсон ҳуқуқларини тўла ҳимоя қилувчи исломга асосланган адолат ҳужжати эди. Шунинг учун озод Шарқий Тур-кистон ислом ҳукумати қурилган кундан бошлаб мус-тақиллик асослари бўлган Баёнот ислом нури билан бутун Шарқий Туркистонни ёрита бошлади, Буни кўрган сотқин коммунистларнинг юрагига ўт тушиб, ўзларини ҳар томонга уриб кўрди. Аммо уларни халқ бир тайинга олмади. Замон-давр тақозоси билан булар ишонган совет хукумати ҳам Шарқий Туркистон ислом ҳукумати томон бўлишга мажбур бўлиб, отамизни зўраки тарзда қўллаб-қувватлаб турди.
Шу куни пешиндан кейин жонфидо сўфилардан Қосим сўфи отлиқ бўлиб бутун шаҳарга жар солди. “Бугундан бошлаб Хйтой босқинчи хукуматини танимаймиз. Озод Шарқий Туркистон ислом ҳукумати қурилиб, унинг раиси Алихонтўра жаноблари бўлди” деб, бутун шаҳар халқиг билдириб чиқди. Шунинг билан баробар бутун хал: қўзғалиб, Марказий идора олди кўчалари тўлиб, “Оллоҳ акбар, ура!” садолари бутун осмонни тутди. Мана шу вақтд отамиз ҳозир Марказий идора бўлган илгариги баҳайбаз ҳаммага даҳшат солиб турган собиқ силингбу (генерал губернатор) ибносининг хитойча дарвозаси икки қанотиг зулм рамзи ҳолига келган икки ваҳший шернинг йўғо тошдан ясаб ўрнатилган ҳайкалининг устига кўпчиликни ёрдами билан чиқдилар ва шу шерлар устида туриб, озод Шарқий Туркистон ислом ҳукумати қурилганини эълон қилдилар. Ва Оллоҳга ҳамду-санодан кейин ўткир ну сўзлаб, жумладан шундай дедилар:
“Туркистон мамлакатида - Турон элида бутун дунёга машҳур бўлган кўплаб хоқон, султонлар ўтган. Мана шулардан бири Иброҳим пайғамбар даврига тўғри келиб, шу замонда давлат қурган Ўғузхон бўлиб, уйғурлар давлатига биринчи асос солган шу зоти шарифдир. Кейин султон Сутуқ Буғрохон, сўнгра Алп Арслонхонлар бутун дунёга атоқлари чиққан. Мана шундай қаҳрамонлар -бизнинг авлодимиздир. Шунинг учун Шарқий Туркистон халқи ўз ери, ўз ҳукуматига ҳақли равишда эга бўлишлари, албатта, шарт ва лозимдур! Бу тарихий ҳақиқатга бутун дунё халқлари гувохдурлар. Мана шу юқориги даъволарга ҳужжат бўлиб сўзлайдургон олимларимиз ҳам ватанимиз Шарқий Туркистондан чиққан. “Қутадғу билик” шоҳ асар соҳиби Юсуф хос Ҳожиб ва “Луғатит-турк” муаллифи Маҳмуд Қашқарий ва ҳам бошқа шунга ўхшаш ўчмас, ҳақли ҳужжатлар - қўлимиздадир, биз албатта ғалаба қиламиз, Оллоҳу акбар!” деганларида бутун халқжўр бўлган озодлик овози ер-кўкни титратар эди. Бу даъват зулмга қарши бутун халқни бирлаштирган эди. Айниқса,. юқориги дадил ҳаракат ва шер устига чиқиб айтган ваъзлари бутун халқни озодлик йўлида жонфидо қилиб, ҳеч нарсадан кўрқмас қилиб қўйди. Мана энди оммадан бутунлай ажраган босқинчи Хитой ҳукуматининг Ҳайронбоғ, Лангшанг бутхонаси ва аэродромларда мухосирада қолган кучлари халққа нишона бўлиб қолди.
Шунинг билан отамиз ваъздан бўшаб тушишлари билан бир тўп одамлар отамиз томон сурилиб кела бошладилар. Соқчилар йўл бермай, тўсиб турган эдилар. Отамиз”тўсманглар” деб, уларни қабул қилиб, қўл бериб, муборакбод этдилар. Шу орада Талъат Мусобой кўришиб қутлаб, отамизга қараб: “Нима хизмат бўлса, тайёрмиз” деган эди, “Ундай бўлса, мана бу озодлик руҳида турган халқни иккитадан қатор килиб, шу катта кўча билан юриб Хитой бозор билан айланиб келасизлар” деган эдилар, Талъат “Шиоримиз нима бўлади?” деб сўради.
“Ло илоҳа иллоллоҳ, Муҳаммадур Расулуллоҳ!” деб айланасизлар” дедилар. Шунинг билан аскарлар каби тизилган неча минглаб халқ бирданига такбир билан йўлга тушиб, бутун шаҳарга руҳоний жон бердилар. Шунинг билан бирга душманларга катта қўрқув келиб, уларнинг руҳи тушди.
13-ноябрь саҳарда Ҳайронбоққа ҳужум қилинди. Бу ҳужумда бутун шаҳар халқи аскарлар билан бирга ура-такбирлар билан қатнашиб, жонфидоликлар қилдилар. Анча қурбонлар бўлди, аммо қўрғон олинмади. Чунки қурол-яроғ етишмас эди. Ҳар ҳолда бу синов бўлди. Демак олдимиздаги душман замонавий қуролга эга, шунинг учун биз ҳам шундай қуролга эга бўлишимиз керак. Бўлмаса, беҳуда қон тўкилиб, қилган ишлар бекор бўлиши аниқ маълум бўлди. Шу нуқтаи назардан қараб, ўша куни кечқурун отамиз совет консулини қабул қилиб, ўз фикр-мулоҳазаларини айтиб, “ҳозирги берилаётган ҳарбий ёрдам ҳар тарафлама етишмайдур. Шунинг билан бирга ҳозирги замон ҳарбий мутахассислари бўлмаса, қўлимиздаги шаклпараст генерал билан иш битмайдур. Чунки булар атаман Дутовдан қолган кечаги одамлар. Йўқса, ҳозир форма-шаклга бош қотирадурган вақт эмаслигини билиши керак эди. Аниқки, бу кишилар билан иш битмайдур. Бизга ҳақиқий ҳозирги замон мутахассислари билан бирга, албатта шунга лойиқ қурол ҳам керак. Бизнинг бу соҳадаги талабимизни ҳал қилинишини бутун халқ сабрсизлик билкутмоқда. Чунки совет ҳукуматининг эзилган мазлумлар ёрдам қиламиз, деган шиорига бутун халқ ишонади, деб буни яна таъкидладилар. Бу сўзларни Ғулжадаги совет дўхтирхонасининг бошлиғи Ҳаким Жаббор таржима қилиб турар эди. Шу билан суҳбат тугади.
Эртаси 14-ноябрда хитой савдогарларининг бошлиғи Сунгхужанг бошлиқ бир қанча ахди хитой ўзларининг ноғора-думбоқлари билан шодиёна билдиришиб, Марка-зийидоранинголдигакелибтўхтадилар.Сўнграўзларининг бошлиқларини вакил қилиб, янги ҳукуматни қутлаш учун ижозат сўрайдилар. Ижозат берилгач, улар кириб, олиб келган тортиқ-ҳадяларини қабул қилишларини илтижо қилишди. Шу ўринда Байтулмол бошлиғи қабул қилиб олиб, қўлига ҳужжат қилиб берди. Буларнинг бошлиғи Сунгхужанг: “Янги ҳукуматнинг хитойларга берган тенг ҳуқуқликни бизлар учун жуда катта олийжаноб ғамхўрлик деб биламиз” дея, тўққиз моддалик Баёнотдан мамнун бўлган ҳолда, Шарқий Туркистон ислом ҳукуматини чин юракдан қутлаб-табриклаб, ҳамиша хизматларга тайёр эканликларини билдиришиб қайтдилар.
Унинг эртаси 15-ноябрда шаҳарнинг мўътабар бой ва оқсоқолларидан Жума Охунбой ҳожи, Абдулла Солмабош ҳожи, Ҳасаним Шанхай, Маҳкамбой ва бошқалар бир қанча ёрдам пул иона қилишиб, “Янги қурилган ҳукуматга борлиқ жон-молимиз билан ёрдам қилиб, бу йўлда ҳар қандай хизмат бўлса бутун халқимиз билан тайёрмиз”, деб онт қилиб, юқори руҳ билан сўз беришиб чиқдилар.
Шунга ўхшаш бир қанча одамлар ўз ихтиёрлари билан келишиб фидойиликка ёзилдилар. Бундан ташқари, фарзандлари томонидан қаттиқ туриб талаб қилин-ганлигидан, ўз болаларини аскарлик сафларига топшириш мақсадида ҳар куни Марказий идора олдида неча юзлаган жонфидолар турар эди. Мана шу жараёнларни ҳисобга олиб, Марказий идора қошида Ҳарбий шўро очилиб, унга Қосимжон Қамбарий ташаббуси билан мени бошлиқ, Ҳошир Воҳидни эса менга ёрдамчи қилиб тайинладилар. Шунинг билан бирга шаҳарнинг беш ўрнида бўлимлар ташкил қилиниб, бутун аскар ёшдагиларни ҳисобга олиб, Ҳарбий шўрога топширдилар. Шу йўсин билан иш кўрилиб, аскар олиш фидойиликдан ташқари қонуний йўл билан ҳал бўлди.
Аммо шу кезларда аҳолининг кийим-кечакка бўлган эҳтиёжини таъминлаш анча қийинлаша борди. Айни замонда деҳқон чорвадорларнинг етиштирган махсулотлари қўлда тўпланиб қолиб, эски хитой ҳукумати пули кўпайиб, баҳо оша бошлади. Шуни назарда тутиб, давлат банки ўз пулини [Шарқий Туркистон долларини] чиқариб, эски пулга давлат банки томонидан белги урилиб, шунинг билан бирга совет чегара савдосини шу соҳа одамларига очиб берилди. Ишбилармон одамлар чегара бўйи бозорни халққа топширди. Шу асосда халқ савдоси ривожланиб, ҳар ким ўз ҳаракатига яраша яшай бошлади. Мана шу халқнинг эркинлик билан қилган ҳаракати натижаси ўлароқ тез кунда бозор ўз ўрнига тушиб, фаровонлик барқарор бўлиб, ҳукумат хазинасига пул туша бошлади. Чунки бозор бутунлай халққа топширилиб, савдо-саноатчиларга узоқмуддатли кредитлар бериб, банк анча бойий бошлади. Шунинг билан бирга, айрим қишлоқ хўжалик банки ташкил қилиниб, деҳқонларга ҳам қарз беришни йўлга қўйиб юбордилар. Халқ ўз эркида ҳаракат қилиб, ҳамма иш билан банд бўлиб, бу жараён ҳукуматга кўп куч қўшди. Натижада халқнинг усти бут, қорни тўқ яшай бошлади.
1944 йил декабрнинг 9-куни кечқурун Нуриддинбек отамизнинг ҳузурларига кириб саломдан кейин “Сиз талаб қилган меҳмон келди” деб ижозат олиб, ўзи бошлаб кириб, ўрнига қайтди. Кирган одам кўрсатилган ўринга ўтириб, ўзини танита бошлади. Жумладан, шундай деди: “Биринчидан сизга ўртоқ Сталиннинг саломини йўллайман. Ва ҳам ўзимни танитишга рухсат бергайсиз”, деб тўлиқ ўзбекча бўлганда ҳам Андижон лахдсаси билан жуда чиройлик қилиб, шундай деди: “Мен Владимир Степанович Козлов бўламан. Мутахассислигим бўйича ҳарбийман. Унвоним - генерал-майор. Илмий жиҳатдан Ҳарбий академияни аъло даражада тамомлаб, қўшимча Шарқшунослиқ академиясини ҳам тамомлаганман. Ҳозир Москвада яшайман. Аёлим, икки фарзандим бор. Ва шунинг билан бирга ўртоқ Сталиннинг олдига навбатсиз кирадурғон олтмиш одамнинг бириман. Шунинг билан бирга, ўзимда бор бўлган имкониятларим билан сиз билан ҳамкорликда ишлашга тайёрман”, деб сўзни тамомлади. Отамиз шунга яраша ташаккур билдирдилар. Шунинг билан суҳбат тугади. Энди бунга ўз лойиғида жой топгунча бирор жойда туришига тўғри келади, деб Одилбек аканинг уйига жойлаштирилди. Ўша вақтнинг шароитига шу лойиқ эди.
Энди ҳукумат қурилиб, дастлабки кунлариданоқ “Озод Шарқий Туркистон” газетаси, шу қаторда рус тилида газеталар чиқа бошлаганди. Ҳар куни отамизнинг олдида Аҳтам Алқам Озод Шарқий Туркистон” газетасини ўқиб, эшиттирар эди. Аҳмад афанди рус тилида чиқадирган газета ва ҳам Ҳарбий штабнинг ишлари билан таништирар эди. Шу тариқа таржимонлик қилиб турди.
Мана шу кезларда Ғулжанинг ғарби-шимолида, Лўсигунг Талка довонидаги душман нуқталарига сарибулоқлиқ қозоқ йигитлари Муқон, Довудхонлар бошчилигида ҳужум қилиб, шу ўринларни душмандан тозалаб, сўнг йўлнинг хатарсизлигини таъминлади. Айни вақтда Чилпонгза ва атрофи душманлардан озод қилинди ваҳам кўп ғаниматлар олинди. Шу билан вилоятининг Текас, Кунас, Тўққизторо ноҳиялари тамоман озод қилиниб, ғаниматлар олинди. Айни замонда Янзихай, Монас дарёси оқимида ўтирган қозоқ Қалибек ботир шу атрофдаги душманларни йўқ қилиб, Янзихайни тамоман озод қилиб, отамизга келиб кўп ғанимат, мол-қуроллар тизимини бериб, жуда катта хизмат кўрсатди. Бунинг буюк хизматларини юқори баҳолаб, “Шарқий Туркистон халқ қаҳрамони” деган унвон берилиб, ўзини шу атрофнинг маркази Совонга ҳоким қилиб тайинлайдилар. Шунинг билан Шихў-Жингдаги душманнингорқатомонидаЎсмон(Усмон)ботирга суянган зўр куч пайдо бўлган эди. Аммо ул вақтларда Ўсмон ботир билан келишим йўқ эди. Шундай бўлса ҳам келишимга замин ҳозир бўлган эди. Чунки отамиз бошчилигида Қалибек ботир билан мақсад бирлигини ифодаловчи ислом асосида бирлашдик. Душманга қарши туриб, озод Шарқий Туркистон ислом ҳукумати қуришга чақирганлар. Ва ҳам шу асосда ҳаракат қилиб, Ўсмон ботирга таьсир ўтказишни Қалибек ботирга топширганлар. Шунинг билан бирга марказий Урумчи йўли тамоман Қалибек ботир назоратига ўтиб, душман кучини қирқиб қўйди.
Шу тариқа муҳосирадаги Ҳайронбоғ, Лангшанг бут-хонаси, аэродромлар фақат ҳаводан ташланган озиқ-овқат, қурол-яроғлар ҳисобига яшашга мажбур бўлиб, бу соҳада ҳам, ҳаводан ташланган нарсаларнинг қўпини жонфидо аскарларимиз қўлга тушириб, душман самолётлари фаолиятини тўсиб-синдириб, кўпинча самолётлар ярадор бўлиб қочар эди. Шунинг билан бирга, янги келган ҳарбий маслаҳатчи бутун душман кучлари турган жойларни бошқатдан белгилаб чиқиб, жумладан, Ҳайронбоғ қалъа-сидаги бекиниш жойларини замбараклар билан ўққа тутиб, аскарларини бузиб юборган бўлсалар ҳам, душман ерости бекиниш жойларига кириб олиб, ҳамон қаршилик кўрсатар эди. Шу кезларда Владимир Степанович [Козлов] ғойиб бўлиб қолди. Ўрнида Николай Архипович деган генерал билан бирликда Александр Романов деган бири бор эди. Шул кезларда Исҳоқбеклар Тошқўрғон орқали иш қилишиб, Памир тоғларида юрган эди. Аммо уларга ҳеч ким ишонмас эди. Чунки улар совет одами эдилар. Булардан илгари куйган халқ уларга эргашмади.
Алихонтўра Соғунийнинг
"Туркистон қайғуси" китобидан