loader
Foto

Туркистон рус ҳокимияти остида (оқ подшо даври)

Туркистондаги рус идора усуллари

Туркистонни қадам-бақадам босиб олиш мамлакатнинг анъанавий идора тузумини (тайинланган беклар, уруғ оқсоқоллари ва меросга асосланган ҳукмдорлар раҳбарлиги) йўқотиб, унинг ўрнига айрим ўзгаришлар билан рус идора усулларини ўрнатишга йўл очди. Ҳали 1824 йилдаёқ рус хукумати Кичик Юз учун янги бир идора усули жорий қилганди. Шуларнинг орасида энг ўзига хос ўзгаришлардан бири Кичик Юз султонларини Русия томонидан тайинланишидир. Туркистоннинг Дашт (степь) бош волилигининг бошқа ўлкаларида ҳам анъанавий идора усуллари ўрнига рус бошқарув шакли ўрнатила бошланди. Шу билан бирга тузилган ноҳия сифатидаги идоралар 1868 йилга қадар маҳаллий султонларга қарар эди. 1868 йил 21 октабрида рус хукумати қабул қилган бошқарув низомномаси билан Урал ва Тўрғай ўлкаларини Оренбург бош волилигига, Оқмўла ва Еттитом (Семипалатинск) ўлкалари Ғарбий Сибирь бош волилигига айлантирилгач, бу тўрт ўлка 1891 йил 25 майда Омск марказ бўлгани ҳолда «Дашт [степь] бош волилиги» номи билан мустақил бир маҳаллий идорага бирлаштирилди. Дашт бош волилиги 168 моддали(Масевич. Материалм по истории, 387 - 399 бетлар.) бир дастур асосида бошқариларди. Бу янги дастурда ўлканинг аввалги раҳбарлари султон ва беклар ҳақида ҳеч ran йўқ эди. Ўлка тўғридан-тўғри руслар томонидан бошқариладиган бўлди. Шундан бўлса керак, русларнинг хоҳиш-истакларини ерли халқларга етказиш учун таржимонлар тайёрлашга катта эътибор берилди. 50га яқин оилани қамраб олган кичик идораларни бошқа-ришгина туркманларга ишониб топшириладиган ва улар «оқсоқол» номи билан иш юритадиган бўлди. Агар улар мансабда кичик бир поғонага кўтариладиган бўлса, албатта, бу рус маъмурларининг тасдиғидан ўтиши лозим эди.

Туркистоннинг бошқа ўлкалари, асосан, Қўқон хонлигидан тортиб олинган ерларни бошқариш учун 1865 йил 12 февралда Иссиқ кўлнинг ғарбидан Урал дарёсигача чўзилган заминда Оренбург бош волилиги қўл остида бўлган «Туркистон ўлкаси» ташкил этилди(Крафт. Законь! о киргизах, 296-6.). Русия Туркистоннинг Қўқон хонлигини ва Бухоро амирлигига қарашли ерларнинг катта бир қисмини босиб олгандан сўнг 1867 йил 1 июлда қонун чиқариб, «Туркистон ўлкаси»нинг номини Сирдарё, Еттисув ва Самарқанд вилоятларидан иборат «Туркистон бош волилиги» деб ўзгартирди. Қўқон хонлиги тугатилиши билан 1876 йили «Фарғона ўлкаси» ташкил этилди. Хива хонлиги ва туркман ерлари босиб олингач, бу ерлар Кавказ волилигига қўшилди. 1874 йили «Амударё шуъбаси» ташкил қилиниб, 1887 йили Сирдарё ўлкасига қўшиб юборилди. 6 февраль 1890 йили «Ҳазар денгизи тевараги мустақил ўлка бирлиги» тузилиб, бу ҳам Фарғона ўлкаси каби Туркистон бош волилигига тобе бўлди. Туркистон бош волилиги идораси учун алоҳида низом (331-моддали) биринчи марта 1886 йил 2 июнда қабул қилинди.

Фуқаро ҳам ҳарбий идора, ҳам бош воли ва ўлка волилари назоратида эди. Бош воли, айни замонда, рус қисмларининг қўмондони ҳам эди. Туркистон ва Дашт бош волилиги Русия хдрбий нозирлигининг тасарруфида бўлиб, Туркистон бош волиси тўғридан-тўғри оқ подшога мурожаат қилиш ҳамда ташқи сиёсатга доир қарор қабул қилиш каби алоҳида имтиёзларга эга эди. Ўлка волилари ўлим жазосини тасдиқлаш ва афв этиш хуқуқига эга бўлган. Ўлим жазосига оид қарорларнинг тафсилотини бош волига етказиш лозим бўлган. Бош воли эса бу маълумотни Петербургга билдириши шарт эмас эди. Туркистондаги рус ҳарбий идоралари ва бош волиларнинг вазифаси, нима бўлишидан қатъи назар, рус ҳокимиятини ҳимоя қилишдан иборат эди(Бу ерда рус идора сиёсати ҳақида ортиқча маълумот беришдан ўзимизни тутдик, чунки бу борада қуйидаги адабиётлар мавжуд: A.Pierve. Central Asia, 49-91-6., wheeler, The Modern history, 65 - 69; С.Зиманов, Политический строй Казахстана, 143 - 227 б. ва ҳ.к. Тур-кистон бош волилари қуйидагилардир: Фон Кауфман (1867 - 1882), Черняев (1882 - 1884), Розенбах (1884 - 1889), Веревский (1889 -1898), Духовский (1889 - 1900), Самсонов (1907 - 1914). Куропаткин (1914 - 1917). Қиёсланг: Holdsworth, Turkestan, in 19 th Century, 70-6.).

Туркистонда бутун идора ишлари руслар қўлига ўтди. Фақат қишлоқ раислари, мироб ва қозилар туркистонликлардан сайланар, булардан қозини рус губернатори тасдиқлар эди. Қозиларнинг фаолияти 43 нафар рус қаймоқом (судя)лари томонидан қаттиқ назорат қилинарди, рус бошқарув тизими аҳолининг диний ҳаётига ҳам аралашар эди. 1866 йил идора низомининг 25-моддаси бўйича оддий халқ расмий вазифаси бўлмаган ўз имомларини сайлаш ҳуқуқига эга эди. Шу низомнинг 261-моддаси вақф ерларини бекор қилди. Жоме масжидларининг фаолияти бош воли изнига бўйсунарди. 1891 йил 25 март низоми бўйича эса Тўрғай ва Урал ўлкаларида жоме масжиди ташкил қилиш учун Русия ички ишлар нозирлигининг рухсати лозим эди. Туркистонлик ҳокимлар ойлиги 30 сўмдан ошмаган, асосан, оилавий масалаларни кўриб чиқа олиши мумкин эди. Туркистонда ягона диний марказ булиши қатъий ман қилинганди. Идора ишлари туркистонликлар воситасида русча олиб бориларди. Дастлабки таржимонлар гуруҳи татар ва бошқирдлардан ташкил топган эди. 1886 йилдан рус офицерлари ерлик халқ тилини ўрганишга мажбур қилинди. Аммо офицерлар бунга амал қилмади. Русча биладиган туркистонликлар шу қадар оз эдики, рус ҳукумати Омск ва Тошкентда Туркистон ва бошқа Осиё мамлакатларида ишлайдиган руслар учун «Осиё тил мактаби» очишга мажбур бўлди(Вдзенконский П. «Сборник узакононей и распоржений правительства устройстве крестьян и инородцев степного края», СПб 1887, 47-6.).

1889 йилгача тажриба тариқасида ерли халқдан ноҳия (уезд) ҳокими ўринбосари сайланиши жорий этилган эди. Андижон қўзғолонидан сўнг 1889 йилги низом билан бу қоида ўзгартирилди. Қўзғолон бостирилгач, рус бош волиси Духовский маҳаллий халқ билан мулоқот фақат рус таржимонлари ёки мутлақ ишончли бўлган русларга садоқатли рус бўлмаганлар воситасида олиб борилиши ҳақида буйруқ берилди.

Рус бошқаруви иш бошлаши билан Туркистоннинг эски асилзодалари бир четга сурилиб қолди. Зодагонлар, ҳокимлар, беклар (тайинланган ёки ворислик билан хукмронлик қилувчилар, султонлар, уруғ оқсоқоллари) қаттиқ назоратга олиндилар ёки бошқа юртларга сургун қилиндилар. Ҳарбий мутахассислар эса уруш даврида ва истило вақтида йўқ қилинди. Асир олинган туркистонлик ҳарбий соҳа вакиллари узоқ йиллар қамоқда сақланди ва улардан фақат ўз хурлиги учун курашиш фикридан қайтганларгина озод қилинди. Руслар босқинига қарши алоҳида жасорат кўрсатганлар, русларга қарши курашган зобитлар ёппасига қирғин қилинди.

Рус бошқарувидагиларнинг асосий қисми савдогарлардан бўлган бирмунча туркистонликларни ўзига оғдиришга муваффақ бўлди. Улар рус ишғолидан бироз муддат ўтгач, бошқарув идораларида рус сиёсатига фойдаси теккач, «билимдонлик» қила бошладилар ҳам. Бундайларнинг миқдори ниҳоятда оз бўлганлиги учун ҳам рус ҳукумати фақат ўз кучига ишониши лозим эди. Шунинг учун 1909 йилда бош воли Самсонов бошқа турли миллатлар истиқомат қилувчи чегара ноҳиялари рус давлати билан бирлашиб кетиши фақат бош вакилнинг янада обрўли бўлишини таъминланиши мумкин деб ҳисобларди(Аминов. Экологические развития, 84-6.). Туркистонни мустамлакага айлантириш билан бевосита шуғулланган А.В.Кривошеин 1912 йили шундай ёзади: «Туркистонда ҳамон ички ўзгаришлар тугамади. Ўзгартириш учун у ёки бу идорани кайта қу-риш эмас, балки кучли қурол воситасига ҳамда қудратли обрўга эҳтиёж борлиги кўринади»(Кривошеин А.В., Записки главноуправлякнцего землеустрой-ство и земледелием (о поездке в Туркестанский край в 1912 году], СПб, 1912, 78-6.). Туркистон тубида-ги ҳар бир нарсани яшироладиган бир денгиз кабидир. Руслар, ниҳоят, шахсан эътироф этадиларки: «Ўтмишда ишғол қилган ерлардан Тошкент, Самарқанд, Хелсинг-форс, Варшава узоқ муддатдан бери ўзини Русияга душман ҳисоблаб келдилар ва Русиянинг ичида Русияга қарши бир бегона давлат сифатида мавжудлигини ҳимоя қилдилар»(Марков, Россия в Средней Азии, 477-6.). Туркистондаги сўнгги рус бош волиси Куропаткин шундай дейди: «Ярим асрлик ҳукмронлик давомида рус ҳукумати бегона миллатлардан оқ подшо-га ишонадиган бир хизматкор ва рус давлатига содиқ бир ватандош яратишга муваффақ бўлмади»(Hayit, Sowjetrussische Orieutpolitik, 18-6.). Бу ҳолат табиий эди, чунки Туркистондаги урушнинг чўзилиб кетиши ва деярли ҳеч қачон тўхтамаганлиги юқорида-ги мақсадни амалга оширилишига монелик қиларди. Туркистон босиб олиниши билан унинг халқи душман деб эълон қилинган ва душманларча муомала қилиниб, тобе сифатида бошқарилган эди. Шу сабабдан Туркистон мамлакати ҳарбийлар томонидан идора қилинди, парчалаб юборилган Туркистон давлатлари фақат ҳарбий куч билан бошкарилиб турилди.

Туркистонликлар рус давлати учун янги бир унсур эди. Рус ҳукумати уларни босқинчи руслардан фарқ қилиш учун «ерлик аҳоли» (коренное население) ва 1904 йил 14 февралдан эътиборан «маҳаллий нуфузлар» (туземное население) ибораларини ишлатар эди(1904 йил 11 февралда Туркистон бош волилиги шўроси ерлик халқ деб кимларни ҳисоблаш кераклиги ҳақида қарор қабул қилди. Бу қарорга биноан рус босқинидан аввал бу ерга жойланиб қолган насроний динига мансуб бўлмаган русияликлар ҳам ерлик халқ саналарди. Бундан ташқари қўшни Осиё мамлакатларидан келиб жойлашиб қолганларнинг барчаси ҳам маҳаллий халқ ҳисобланарди. Қиёсланг: Журнал Совет Туркестанского генерал губернатора, - Ташкент: 1904, No 39,13- ва 18-19 бетлар.).

Др.Боймирза Ҳайитнинг

"Туркистон Россия ва Хитой оралиғида" китобидан