Русиянинг Туркистонга тўғридан-тўғри экспансия-дан аввал, XVIII асрнинг бошларида, Туркистоннинг давлатчилик ҳаёти маркази Туркистоннинг турли қисмларида жойлашган эди. Давлатларнинг кўплиги (Улуғ, Ўрта ва Кичик Юз, Хива, Қўқон, Бухоро ва Тошкент) Туркистоннинг бу даврда ички сиёсий бўҳрон (таназзул)ни бошидан кечираётганини кўрсатарди. Бу давлатлар ташқаридан келиши мумкин бўлган сиёсий ёки ҳарбий босқинга қарши қўя оладиган кучга эга эмасди. Булар мавжудлиги, майдонга келиши ва тараққиёт йўли билан бир-бирига чамбарчас боғлиқ эдилар. Шунинг учун мустақил Туркистон давлатларининг ички тузилишини бу асарда асосли бир суратда тадқиқ этиш зарурати бордир.
Улуғ, Ўрта ва Кичик Юз
«Юз» сўзининг маъноси ҳозирга қадар аниқланган эмас. Ҳозирги пайтда «юз» (жуз) сўзи кенг маънода «тармоқ», «қўл», ёки «Қисм» тушунчаларини ифода этади, деган фикр хукмрон. Балки бу тўғридир. Ҳар ҳолда юз жузлар қозоқ-турк уруғларининг уюшмасидан бошқа бир нарса эмасдир. Оврўпо илмий адабиётида «юз» (жуз) сўзи «ўрда» сўзи билан аралаш тушунтирилади(«Ўрда» сўзининг маъноси ҳақида қаранг: Spuler (инглизча нашр), 536-6.).
Қозоқ-турк юзларининг қай замонда майдонга келганларини аниқ ифода этган тарихий маълумот ҳам мавжуд эмас. Уч Юз (жуз) (Улуғ, Ўрта, Кичик), борасида фақат 1730 йилда, рус манбаларида бир қараш илгари сурилгандир.
Қозоқ-турк юзларининг қай замонда майдонга келганларини аниқ ифода этган тарихий маълумот ҳам мавжуд эмас. Уч Юз (жуз) (Улуғ, Ўрта, Кичик) борасида фақат 1730 йилда рус манбаларида бир қараш илгари сурилгандир(Востров, Муканов, Родоплеменной состав, 10-6: История Казахской ССР, I, Москваб 1957, 149-6: Юзлар қозоқ хонликлари вужудга келгунга қадар қозоқ уруғларининг иттифоқи эканлигини эътироф қилади.). Қозоқлар ўзбек бирлигидан ажралиб чиққандан сўнггина бу уч жамоани қурган бўлишлари эҳтимол(Hayit, Die nationalen Regierungen, 5-6.). Қозоқ хони Болатнинг хукмронлиги замонида (1718 - 1730) Болта билан Кичик Юз хони Абулхайр орасида ихтилоф чиқди. Абулхайр барча Юзларнинг хони бўлиш истагини қабул эттира олмади; Болатнинг хукмронлигини танишдан ўзини тортди ва 1718 йилда Кичик Юзнинг мустақиллигини эълон этди. Туркис-тоннинг кўчманчи халқи қалмоқ истилосидан сўнг ҳамма учун бирдай обрўйи бўлган хон сайлаш имконига эга эмасди. Шунинг учун учала юз хонлари эркин ва ўз раъйларича ҳаракат қила оларди.
Улуғ Юз Тошкент теварагида, Авлиёота, Олмаота, Чимкент, Талас ва Еттисув ўлкаларида яшайдиган 11 уруғдан(Бу уруғлар қуйидагилар: Дуғлат (- дулат), алфан (- албан), суан, сари уйсун, сиргели, исти, ўшақти, чапрашти, жанишқили (-қатағон), қанғли ва жалоир, Қ. Востров, Муканов, 29-6; Точан, 39-6. Б. Ҳайит, XX юз йилликда Туркистон, 218-6, dipnot 609. Тинишпаев, Материалм, 63-саҳифасига биноан улар фақат 10 уруғдан иборатдир. Валихонов, Улуғ Юзда уйсунлар мавқели бўлиб, дулат, албан ва суан уруғлари ўзларини уйсунга дахлдор деб ҳисоблайди, деган фикрни илгари суради.) ташкил топган эди(Hiiseyn Namuk, Turk Diinyasi, Istanbul, 1932 й, 99-102-6.). Улуғ Юз 1723 йилда қалмоқлар итоатига бўйсундирилган илк қурбон бўлди.
Қалмоқларга қарам бўлмоқдан фақат 1750 - 1758 йилларда қутулди, шу билан баробар Улуғ Юзнинг шарқий уруғлари Хитой нуфузи остида қолди. Бу ўлканинг Туркистон (Ясса) шаҳрига қадар бўлган энг катта қисми 1798 йилда Тошкент хонлиги қўлига ўтди. Улуғ Юз уруғлари бундан кейинги даврларда ҳам ўзларининг яхлитлигини қўриқлай олдилар. XIX асрнинг бошларида Улуғ Юз давлат мустақиллигини яна таъсис этди, аммо бу мустақиллик кўп чўзилмади. Қўқон хонлиги Улуғ Юзнинг катта бир қисмини эгаллади. Бир ёндан руслар ҳам шимолдан Улуғ Юз тупроқларига кира бошлади. Улуғ Юзнинг сўнгги хони Суюк (уруғ нуфузи, 55000 юрт) Қаратол дарёси водийсида рус ҳимоясини қабул этишга мажбур бўлди. Бундан, Улуғ Юзнинг тўлиқ рус хукмронлигига ўтганлиги англашилмайди, чунки бу юз Ўрдасида бОООООдан ортиқ киши яшар эди(А. Левшин, «Описание киргиз-казаческих орд» III, SPB, 1832,4-6. Тинишпаев, Материалм, 63-бетига кўра Улуғ Юз доирасида 1.170.000 инсон яшамоқда эди.). Рус ҳимоясидагилардан бошқалари Қўқон хонлигига дахлдор бўлиб, ўз султонлари томонидан идора этиларди.
Ўрта Юз олти уруғдан қипчоқ, арғун, найман, кўрей, тақ ва қўнғирот майдонга келган бўлиб, Илгиз ва Тўрғай дарёларидан Сирдарёга қадар ва Олой, Тарбағатой тоғларидан балхаш кўлига қадар чўзилган тупроқларни қамраб олганди. Ўрта Юз асосан қалмоқларга қарши курашиб, ўзларини сақлашга ҳаракат қилдилар. Бу хусусда Абилайхон (1711-1781) бирмунча фойдали ишлар қилди. У 1781 йилда Туркистон шаҳрида Ўрта Юзнинг хони бўлиб сайланди. Қалмоқларнинг истилочилик юришларига ва русларнинг зўравонлик билан қўшиб олиш сиёсатига қарши дипломатик санъат кўрсатиб, Ўрта Юзнинг мустақиллигини сақлаб қолишга муваффақ бўлди. Ўрдасининг тўлалигача қалмоқлар ва руслар орасида жойлашганлигини ҳисобга олиб, кучлар мувозанатини тенглаштириш учун хитойлар билан ҳам муносабат ўрнатди. Абилай Уч Юз хонлари сиёсатини тартибга солувчиси ва мувофиқлаштирувчисидир. Учта юзнинг бирлашишини ташкил қилишга ҳаракат қилсада, натижага эриша олмади. Ғаним кучлар ўйини ичида қолганида 1739 йилда руслар ёрдамига умид бағишлади, 1756 йилда эса бир шаҳзода унвони билан хитойларга тобе бўлди. У 1771 йили руслар билан бўлган муносабатларини узди. Русия эса яширин тарзда уни ўзига оғдиришга ҳаракат қилди. Абилай эски душ-манига жуда эҳтиёт бўлиб ёндашди. Сайрам, Чимкент, Сўзоқ каби эски маданий марказларни ўз қўл остига киритишга, Сирдарёдан Или ва Чу водийсига қадар чўзилган ҳавзада осойишталикни таъмин этишга муваффақ бўлди. Абилай 1781 йилда Ўрта Юзнинг бошкенти Туркистон (Ясса) шаҳрида вафот этди(Абилайхон ҳақида батафсил маълумот учун қаранг: Валихонов, 1-ж, 420-30; Саркисянц, 325-6: Ризо Hyp VI ж., 14-17-6., Вяткин, 175-6; Togan, Bugunkii 176-6.; Hayit, Die nationalen Regienzungen, 67 6. Абилайхоннинг характери ва фаолиятини акс эттирган махсус турку бор. Бу ҳақда қаранг, Валихонов ж. 1 (Абилай турали жир) 172-180-6.). Абилайхоннинг идорасида унинг ахлоқ бўйича маслаҳатчиси бўлган шоир Бухор Жиров Қалқамонули (1693 - 1783) яшаганди. Шоир халқ орасида бирлик фикрини ташвиқ этишга, хонда эса миллатига нисбатан адолат туйғусини ҳосил қилишга ҳаракат қилди(Бухар жиров «Биринчи тилак тиланг», шеърида шундай ёзади: «бирлик бўлмаса тириклик йўқ». Хоннинг халқига муносабати ҳақида шундай ёзган: «Халқини хурмат килган хукмдор олтин камар соҳибидир». Бухар жиров ҳақида қаранг: «Қозоқ адабиёти тарихи, 1 том, (ношир Казим Жумалиев) Олма-ота, 1961, 29-34-6; «Адеби мура жене они зерттеу», Алма-Ата, 1961, 371-6.).
Абилайнинг вориси, аммо Ўрта Юзнинг бирлигини қўриқлай олмаган ўғли Абдуллоҳ эди. Абдуллоҳ Русиянинг сиёсий босқинига чидай олмай, хитойлар билан ҳамкорликда иш тутди. Руслар бунга чидай олмади. Улар Абдуллохдан Кўкчатовда бир қалъа қуриш учун рухсат беришини истадилар. Абдуллоҳ жавобида: «Руслар билан тинч-тотув яшашга ҳозирмиз, фақат мен қалъа қурилишига қаршиман. Агар сизлар тупроғимизни зўрлик билан тортиб олишни истасангиз, бунинг жавобгарлиги сизнинг бўйнингизда қолади», деди. Руслар бундан сўнг бир жанг қилдилар ва 1782 йили Абдуллоҳ хонни асир олдилар(Е. Т. Смирнов, Султон Кенесари и Садика, Ташкент, 1889,1-6.). Шу тариқа Ўрта Юз очиқча ва тугаши мумкин бўлмаган бир ташқи тажовузга дуч келган бўлса керак. Ўрта Юз султонларидан бўлган Бўкенбой 1748 йилда шуни баён қилади: «Жунгарлар бошқирд, Сибирь ва Урал казаклари олдида итдан қочган қуёндек қочар эдик»(Левшин, Описание, 70-6.). Абдуллоҳнинг халафи Валихон ҳам 1782 йилдан эътиборан руслар билан алоқани тўхтатишга ва ўз сиёсатини Хитой ҳамда Бухорога ҳамкор ҳолда иш олиб боришдан бошлади. Бунга жавобан Сибирнинг рус генерал волийси Глазенап Валихоннинг обрўсини туширишга интиларди. У 1812 йилда Арғун уруғи оқсоқоли Бўкей султонни Омскда қабул қилиб, арғун уруғи ҳамда қоракесак, тўрт йўл ости уруғлари хони этиб тайинлаб, Ўрта Юзда иккинчи бир хонлик ҳосил қилишни охирига етказди. Икки хон (Валихон, Бўкейхон) рақиб дўмбирасига ўйнаб, ҳар иккаласи ҳам ҳокимиятни қўлдан бой берди. 1817 йилда Бўкейхон ва 1819 йилда Валихон вафот этди. Шу тариқа руслар Балхаш кўлининг жанубий қисмларига қадар силжиб бордилар. Ўрта Юз қаршилик кучларининг асослари жуда кўп талафот кўрди. Уруғ оқсоқоллари орасида ўзбошимчалик кучая бошлади. Ҳар уруғ бошлиғи ўзини мустақил деб ҳисоблай бошлади. Масалан, 1817 йилда арғун уруғи оқсоқоли Жума Султон, найман уруғи оқсоқоли Султон Бобо, қайин ва қипчоқ уруғи оқсоқоли Султон Жонтўра Жаҳонгир ўз хонларининг салоҳиятини тан олмасликка уриндилар. XIX асрнинг бошларида Туркистон (Ясси) уруғ оқсоқолларидан Тўғай ўзини Туркистоннинг (Ясси) мустақил хони деб эълон қилди. 1814 йили Қўқон хонлиги Туркистон шаҳрининг бу хонлигини фатҳ этди. «Бир хонликда кўп хонларнинг борлиги» қозоқ жамоаларида мавқеларини янада мустаҳкамлаш учун русларга имконият берди. Улар хонга эътибор бермаган султон ва беклар билан сулҳ тузиш ва ҳадялар тортиқ қилиш имкониятига эга бўлди(Салик Зиманов, Политический строй Казахстана конца XVIII и первой половинм XIX века. Алма-Ата, 1960,80-6.).
Кичик Юз уч уруғга (бой ули, алим ули, жети ули) ажраларди. Булар 1723 йилдан сўнг Урал (Ёйиқ дарёсининг қуйи оқимида (оқими бўйича чап қирғоқ, Орол кўлининг шимолидан Сирдарёнинг қуйи оқимига қадар бўлган ерларда Абулхайрхон бошчилигида яшашарди. Кичик Юз 1731 йилга қадар ички ва ташқи муносабатларида мустақил иш юритди. Фақат Идил (Волга) бўйлаб қуйи силжиган қалмоқлар билан бўлган жанглар Кичик Юзни иқтисодий жиҳатдан жуда қийин аҳволга тушириб қўйди. Абулхайрхон уч юзнинг хони бўлиш ниятидан воз кечмаганди. Аммо уч юзнинг муаммоларини тартибга келтириш ва уйғунлаштириш мумкин эмас эди. Қозоқ турклари билан жунғорлар (туркий манбаларда қалмоқ, Оврўпо адабиётларида калмук деб қайд этилади) орасида 1643 йилдан бери давом этган уруш қозоқлар учун чидаб бўлмас даражада исканжа шаклини олди. Чунки улар ҳаётларини, тупроқларини ва мол-дунёсини ҳимоя қилиш учун 1729 йилдан бери урушишга мажбур бўлдилар. Ҳар ҳолда 86 йил давомида кўп инсоннинг хдётига завол бўлган, азоб, изтироб ва сон-саноқсиз чорва молларининг ўлимига йўл очган бу ҳаёт-мамот уруши қозоқларни бирор чора излашга мажбур қилди. Бунинг устига Кичик Юз Туркистондаги Хива, Қўқон, Бухоро каби мустақил давлатлар билан чиқиша олмасди.
Русия 1580 йилдан эътиборан қозоқ туркларининг бевосита қўшниси бўлиб қолган эди. Урал (Ёйиқдарёси Кичик Юз ва Русия орасида чегара вазифасини ўтарди. Жунғор даҳшати қозоқларга Русия билан яқинлашишга йўл очди. Абулхайрхон 1731 йилда рус ҳимоясини қабул қилди (яна кейинроқ бу хусусда алоҳида тўхталамиз. Бу ҳимоянинг бошланиш шаклининг ўзига хос хусусияти бор, чунки Абулхайр бошқарувда эркин эди. 1782 йилга қадар Русия Кичик Юз масаласини ташқи ишлар вазир-лиги воситасида ҳал қиларди. Яъни Кичик Юз бегона бир давлатга тобе эди. Фақат 1854 йил 22 июнда Русия бир томонлама Орол денгизи ва Балхаш кўли шимолидаги ерларни Рус императорлигининг вилоятлари ўлароқ эълон қилди(Тўлиқ маълумот учун қаранг: В. Я. Басин, о сушности, ИАН КазССР, 1968, №5, 26-36-6.). Кичик Юз 1731 йилдан 1820 йилгача Русияга тобе бир давлат бўлгани ҳолда, ўз мавжудлигини таъминлай олди. Буларнинг сўнгида қўшиб олиш (аннекция) сиёсатидан бошқа мақсади ҳам бўлмаган Ру-сиянинг тадбирлари давом этди.
Др.Боймирза Ҳайитнинг
"Туркистон Россия ва Хитой оралиғида" китобидан