loader
Foto

Тургут раис

«Усмон фарзандлари эришиб улуғликка Аста-секин чиқишди зафар чўққисига! Нима эккан бўлсангиз шуни ўрдик биз, Неки очган бўлсангиз, шуни ёздик биз»

Атоқли шоир Аҳмад Шаукий

Усмонийлар давлатининг Ислом ва араб дунёси олдида кўрсатган улкан хизмати - Шимолий Африкада яшаган арабларни европалик салиб юришчиларининг босқинидан ҳимоя қилгани бўлди. Босқинчилар томонидан кўзланган режанинг амалга оширилишида асосий ролни Португалия билан Испания ҳамда салиб юришчиларининг Малъта оролида бошпана топган бўлиб, авлиё Иоан ордени номи ила донг чиқарган ташкилоти ўйнаган. Ўша режага мувофик, Шимолий Африканинг барча соҳиллари христиан қиролликлар томонидан забт этилиб, Ўрта денгиз охир-пировардида насроний ўлкаларнинг ички кўлига айланиши керак бўлган. Шундан сўнг улар Африка қитъасининг жануби томон олга босишни ният қилишган. Аммо Усмонийлар давлати насронийларнинг босқинчилик ниятларини пучга чиқариб ташлади.

Сомийлар тарихшуноси Абдуллоҳ Маглус



Шундай даврлар бўладики, Ислом байроғи айримлар назарида ҳадемай йиқиладигандай кўринади. Бундай пайтларда ҳамиша умматимиз ичидан бир қаҳрамон топилиб, Ислом байроғини баланд кўтарганча. булутлар орасида ҳилпиратади!

Мазкур асарнинг олдинги бобларидан бирида биз денгизчи ака-ука Барбароссалар ҳақида ҳикоя килиб, Ислом тарихидаги энг буюк денгиз муҳорабаси - Превез жангини тилга олиб ўтган эдик. Миллати грек, кўплаб жанговар сафарларда денгиз саркардаси Барбароссага куролдош ҳамроҳ бўлган бир мусулмон денгизчи ҳам ўша унитилмас муҳорабада қўмондонлик қилган. Хайриддин Барбароссанинг ўнг қўлига айланиб, кейинчалик Исломий ҳарбий-денгиз флотига бош қўмондон этиб тайинланган грек қаҳрамон ўзи ким бўлган?

Турк манбаларида унинг исми Тургут, араб манбаларида эса Драгус бўлиб келмоқда. У ҳижрий 890 йили (милодий 1485 йили) Туркиянинг жануби-ғарбидаги, Урта денгиз соҳилида жойлашган Мугла вилоятининг қишлоқларидан бирида туғилган. 1972 йили ўша қишлоқ ўрнида кад кўтарган шаҳарга Ислом уммати қаҳрамонининг шарафига Тургут-раис номи берилди.

Тургут юқорида айтилгандек, грек миллатига мансуб бўлиб, насро-ний оилада тарбия топган. Ёши ўн иккига кирган йигитчанинг қобилияти султон Салим Биринчининг акаси султон Каркарутнинг эътиборини ўзига жалб этди. Усмонийлар давлатининг ҳарбий-денгиз флотида ҳарбийча тарбия кўрган йигитчанинг ёш қалбида Аллоҳ йўлидаги жиҳодга қизиқиш уйғонди. Ҳикоямиз қаҳрамони ўз фаолиятини оддий денгизчи аскар лавозимидан бошлаб, сўнг денгиз артиллериясининг тўпчи аскари бўлди. Султон Салим Биринчи розияллоҳу анҳу даврида мамлуқлар қўлидаги Мисрни забт этиб, Усмонийлар давлати таркибига қўшиб олишда иштирок этган Исломий флотлардан бирига қўмондон этиб тайинланди. Тургутнинг саркардалик сифатлари айнан Қоҳира учун кечган жангларда намоён бўлди. Ўша жангдан кейин унинг ҳаётида, дарҳақиқат, улуғ давр бошланди. Тургутнинг флоти Синан пошшонинг Искандарияда жойлашган флотига бориб қўшилди. Ўша кундан эътиборан Тургут салиб юришчиларининг Ўрта денгиз шарқидаги даҳшатли тушига айланди. Денгиз ҳавзасини кезар экан, Тургут салиб юришчиларининг мавжуд флотлари орасида энг қудратли денгиз кучи саналган Венеция Республикаси кемаларига даҳшат солиб юрди.

Афсонага айланган машҳур денгиз саркардасини ўз довюраклиги ва самимийлиги билан ҳайратга солган Тургут 1520 йили Хайриддин Барбароссанинг флотига бориб қўшилди. Барбароссанинг ишончини қозонган Тургут саркарданинг қизига уйланиб, унинг ўнг қўлига айланди. Шундан сўнг Тургутнинг олдига ижроси жуда мураккаб кечадиган топшириқлар қўйила бошланди. Ўрта денгизнинг шарқидан ғарбига қараб юрган Тургут Андалусиядаги инквизиция зиндонларида христианлар томонидан қийноққа солинаётган мусулмонлар ва яҳудийлар-ни озод қилиш билан банд бўлди. Венеция ва Неаполь қиролликлари билан авлиё Иоан ордени флотларига қарши жанг қилган Тургут бир қатор йирик денгиз муҳорабаларида ғолиб чикди. Юқорида тилга олиб ўтилгандек, унинг флоти унутилмас Превез денгиз жангида ҳам муваффақиятли иштирок этди. Ушбу муҳорабада ғалаба қозонилганини эшитган султон Сулаймон Қонуний Аллоҳга ҳамду санолар айтганча сажда қилди.

Ҳижрий 947 йили (милодий 1540 йили) Корсика ороли яқинида ўтган муҳорабалардан бирида Тургут салиб юришчиларига асир тушиб қолди. Мусулмонлар халифаси султон Сулаймон Қонуний розияллоҳу анҳу салиб юришчиларидан Тургутни озод қилишни сўраб, бунинг учун истаганча эваз сўрашлари мумкинлигини маълум қилди. Нодон душман султон ҳазратларининг ушбу таклифини рад этди. Шунда Исломий халифаликнинг Хайриддин Барбаросса қўмондонлиги остидаги ҳарбий-денгиз флоти Генуя ҳукуматини Тургут пошшони озод қилишга мажбур қилиш учун Италия минтақаси бўлмиш Лигурия қирғоғига яқин бориб, у ерлардаги жамики бандаргохдарни вайрон қилиш, мавжуд кемаларга қарата ўт очиш борасида таҳдид солади. Салиб юришчилари ҳикоямиз қаҳрамонини истар-истамас қўйиб юборишди. Тутқунликдан халос бўлган Тургут шу заҳоти Аллоҳ йўлидаги жиҳодини давом этишга киришди. У ҳамиша ўз устози Хайриддин Барбароссанинг ёнида бўлиб, душман кемаларини йўқ қилганча, ороллар кетидан оролларни озод қилиб борди.

Ҳижрий 943 йили (милодий 1546 йили) Ислом уммати оғир жудоликка дучор бўлди, афсонага айланган денгиз саркардаси Хайриддин Барбаросса розияллоҳу анҳу ҳалок бўлди. Жамики Ислом олами унинг вафотидан чуқур қайғуга ботди.

Ислом байроғини ким кўтариб бораётгани эмас, Ислом байроғи ҳамиша баланд кўтарилгани муҳим. Ислом байроғини баланд кўтарган Тургут бутун Ўрта денгиз бўйлаб кезганча салиб юришчиларга қирон келтирди, Шимолий Африкадаги душман босиб олган шаҳарларни бирин-кетин озод қилиб борди. Тургут озод қилган шаҳарлардан бири Туниснинг Махдия шаҳри бўлган.

Шундан сўнг Усмонийлар давлати Триполини салиб юришчилардан озод қилишга аҳд қилди. Мусулмонлар халифаси Сулаймон Қонуний розияллоҳу анҳу денгиз саркардаси Тургутни халифалик пойтахти Истамбулга чақирди ва Синан пошшо қўмондонлигидаги флот билан бирга Триполини озод қилиш сафарига чиқишни таклиф қилди. Бу мақсадда Суламон Қонуний розияллоҳу анҳу 120 та кемадан ташкил топган қудратли флот тузди. Уша кунлари халифа Сулаймон Қонуний розияллоҳу анҳу Тургут пошшога Қуръони каримнинг бир ўрами билан шамшир туҳфа қилди. Тургут пошшо халифанинг таклифини қабул қилди. Чунки Триполи аҳолиси иоанчиларнинг Исломдан нафратланадиган Мальта ордени рицарлари томонидан келтирилаётган мусибатларга дош бериб яшашга мажбур бўлаётганини Тургут пошшо яхши билар эди.

1551 йил 15 август куни (ҳижрий 958 йили) Синан пошшо билан Тургут пошшо Триполини озод қилишга муваффақ бўлишди. Тургут пошшо душмандан тозаланган Триполи шаҳрининг ҳокими лавозимига тайинланди.

1552 йили (ҳижрий 960 йили) Тургут пошшо Понцо яқинидаги муҳорабада ғалаба қозониб, душман флотини тор-мор келтирганча унинг еттита кемасини ўлжа олди. Шундан сўнг у Неаполь қаршисидаги Капри оролини забт этиш мақсадида сафарга чикди. Орол душмандан тортиб олингач икки ой давом этган кураш натижасида Тиран(Тиран - Ақаба кўрфазини Қизил денгиз билан боғлаган бўғоз.) бўғозини қўлга киритди. Тунис томон йўл олган Тургут пошшо Гафса шаҳрини озод этди. Яна денгизнинг шимол томонига ўтиб, иккинчи Сицилия ороли - Катанияни забт этди. У ердан Корсика оролига ўтиб, салиб юришчиларнинг етти мингдан зиёдини ер тишлатиб, етти мингга яқин мусулмонни асирликдан озод қилади.

1560 йили (ҳижрий 968 йили) Туниснинг Жерба ороли қаҳрамон мужоҳидимиз Тургут раис томонидан янги жасорат намоён этилган жанггоҳга айланди. Ушбу оролда салиб юришчилари билан мусулмонлар ўртасида катта жанг бўлиб ўтди. Ушбу жанг бутун дунё тарихида жиддий аҳамиятга эга бўлган буюк муҳорабалардан бири саналади. Гап шундаки, Триполини Тургут пошшодан тортиб олмоқчи бўлган Испания, Венеция қиролликлари, Мальта ордени рицарлари, Генуя Республикаси, Савой герцоглиги ва Папа давлати тасарруфидаги ҳарбий-денгиз флотлари бирлашиб, Жерба оролига йиғилди. Усмонийлар давлатининг Пиёла пошшо билан Тургут пошшо қўмондонлигидаги Исломий флоти оролга етиб келгач, денгиз муҳорабасининг хотимаси бир неча соат ичида мусулмонлар фойдасига ҳал бўлди-қолди. Жанг натижасида салиб юришчилари қўмондонларининг қарийб ярми асир олинди ёки денгизга ғарқ бўлиб ўлди. Умумий ҳисобда христианларнинг ўн саккиз мингдан зиёд жангчиси балиққа ем бўлди. Ғарқ бўлмаганлари эса ушбу оролда жангга бир неча кун қолганда қуриб битказилган қасрларга бекиниб олишди. Уч ой давом этган қамал ҳолатидан сўнг душман гарнизони таслим бўлди. Пиёла пошшо беш мингдан зиёд асирни халифалик пойтахти Истамбулга йўллади. Улар орасида жанг майдонини ташлаб қочган биринчи қўмондон ўрнига қўмондонлик вазифасини ўз зиммасига олган Альваро де Санде ҳам бор эди.

Жерба соҳилига қадам босган мусулмонлар салиб юришчиларининг орол ҳудудини босиб кетган минг-минглаб мурдаларини кўришди. Тургут пошшо ўлган босқинчиларнинг бош суякларидан бўйи уч метрга етган минора қурдирди. Ушбу минорага Жерба учун жанг шарафига «калла минора» деган ном берилиб, келгусида калласига Ислом давлатларига ҳужум қилиш фикри келганлар учун аччиқ қисмат рамзига айланди.

1848 йили (ҳижрий 1265 йили) бир гуруҳ Жерба насронийлари Тунис ҳукмдорига илтимосла мурожаат қилиб, ўз диндош биродарларининг ғишт сифатида ишлатилган бош суяк ва устухонларини чиқариб. дафн этишга ижозат сўрашади. Шундан сўнг «калла минора» вайрон қилиниб, ўрнига ёдгорлик тоши ўрнатилди. Уша тош Жерба оролида ҳозир ҳам турибди.

1565 йили (ҳижрий 972 йили) ҳикоямизнинг саксон ёшдан ўтган қахрамони Тургут раис салиб юришчилардан иборат жиноий орден тўдаларининг маркази саналган Мальта оролидаги жанг майдонида ҳақикий қаҳрамон мужоҳиддай ҳалок бўлди. Биз уни Аллоҳ йўлида шаҳид кетди деб ҳисоблаймиз, Аллоҳ эса кўпроқ билгувчидир. Салиб юришчилар; Тургут пошшо ҳалок бўлган жойга «Драгут нуқтаси» деган ном беришди Ушбу нуқта Мальта Республикасида бугунги кунгача сақланиб келмокда «Мўминлар орасидаўзлари Аллоҳга берган аҳду паймонларига содиҳ бўлган кишилар бордир. Бас, улардан айрим кишилар ўз аҳдига вафо килди, уларнинг айримлари эса интизордир. Улар ўз аҳдларини ўзгарпшрганлари йўқ».(«Аҳзоб» сураси, 33:23.)

Тургут пошшо ҳалок бўлгач, унинг денгизчилари артиллерия қуролларидан ўт очиб, салиб юришчиларига оғир талафотлар етказганча, орден рицарларининг пойтахтини вайрон қилиб ташлашди. Қаҳрамон мужоҳид Тургут раиснинг жасади Ливия пойтахти Триполига келтирилиб, ушбу қадимий Исломий шаҳар заминига дафн этилди. Тургут раиснинг Триполида қурган кўпдан-кўп маданий иншоотлари унинг улуғсифат инсон бўлганидан далолат беради. «Драгут пошшо масжиди» деб аталадиган жоме масжиди ҳозир ҳам фаолият юритмокда. Унда амалга оширилаётган ҳар бир руку, ҳар бир сажда, масжид муаззинлари айтаётган ҳар бир азон ушбу қадимий Исломий шаҳар салиб юришчиларидан озод қилинган Ислом умматининг буюк қаҳрамони Тургут пошшо розияллоҳу анҳуни эслатиб боради.

Ливия... Ушбу ўлка ҳам Шимолий Африкадаги бошқа давлатлар каби юзлаб йиллар давомида Исломий ҳарбий-денгиз кучларининг вужудга келиб, турлича шаклланиб боришини кўрди. Бу юрт салиб юришчила-рининг доимий нишони бўлиб келган. Бинобарин, уни йигирманчи аср бошида Италия босқинчилари босиб олган.

Ливия оккупациясининг тарихи қандай бўлган? Италиялик босқинчиларга қарши кураш учун ўлка қумлигидан чиққан ливиялик буюк қаҳрамон ким эди? Қандай қилиб етмиш ёшли қария фашистлар Италиясининг армиясини яксон қила билди? Исми озодлик учун кураш ва эркинлик рамзига айланган ливиялик буюк арслон ким эди?

Ат-Туробийнинг

"Ислом умматининг 100 буюк шахси" китобидан