loader
Foto

Ботунинг қамоққа олиниши

Боту республиканинг ўша йиллардаги пойтахти Самарқандда қисқа муддат турли лавозимларда ишлаганидан сўнг, маориф халқ комиссари ўринбосари этиб тайинланди. Комиссарлик ихтиёридаги миллий мактаблар рус мактабларига қараганда, бир неча маротаба кўп бўлганига қарамай, комиссарликка ўрнашиб олган кимсалар маориф учун ажратилган маблағнинг катга қисмини рус мактабларига бериб келганлари маълум бўлди. Нафақат Халқ маориф комиссарлиги, балки бошқа давлат идораларини ҳам руслар эгаллаб олиб, миллий кадрларга кун бермаётганлари ҳақидаги фактлар тўла тасдиқланди. Боту шундай ҳолларни бартараф этиш мақсадида Маориф халқ комиссарлигида ерлилаштириш масаласини кўтарди. Бу, тегишли идоралар томонидан миллатчилик сифатида баҳоланиб, 1930 йил 23 июлда комиссарликнинг Боту бошчилигида катта бир гуруҳи қамоққа олинди.

«1929-1930 йиллар бўлса керак, - деб эслаган эди Ботунинг ўғли, тиббиёт фанлари доктори, профессор Эркли Ҳодиев, - уйимизга Сегизбоев, Акмал Икромов, Файзулла Хўжаев, адабиётчилардан, ёдимда бор, Жулқунбой, шоир Абдулла Алавий - у 1931 йили Ялтада ўпкасидан қон келиб вафот этган - ва бошқалардан иборат катта давра тўпланган. Ҳозиргидек ёдимда: норин тайёрланган эди. У шанда отам ўринларидан туриб, менга бағишланган ва ёрқин келажак тилаган шеърларини ўқиб берганлар. Отам шеър ўқиб бўлгач, ҳамма мен каби болаларнинг нурли келажак меъморлари бўлиши ва бахтли-саодатли яшашларига ишонч билдиришган».

Бу, Ботунинг оиласи ва яқин кишилари багридаги сўнгги бахтли кунларидан бири эди.

Андижон вилояти халқ маориф бўлими мудири Носир Саидов 1930 йил 23 июнь куни Самарқанддан поездда кела туриб, Тошкент вокзалида тушган ва акаси Обид Саидов билан дийдорлашгач, яна Андижонга, бола-чақаси бағрига қайтмоқчи бўлган. Аммо шу куни унинг режаси бузилиб, кимлар билапдир акасининг уйида меҳмон бўлиб қолган. Улар кечқурун уй бекаси тайёрлаган лағмонни пок-покиза тушириб, узоқ суҳбатдан сўнг уйқуга кетганлар. Аммо кўп ўтмай, Обид Саидов безовталаниб, пировардида вафот этган. Носир Саидов шубҳа найзаси ўзига келиб санчилмаслиги учун мурдани суд-тиббиёт текширувидан ўтказишларини талаб қилади. Биринчи текшириш натижа бермайди. Иккинчи текширишда марҳумнинг ошқозон ва ичак деворчаларида заҳар излари борлиги маълум бўлади. Обид Саидов ГПУ айғоқчиси бўлгани ва Узбекистон Олий Суди раисй Саъдулла Қосимов устидан ўтказйлгйн сўд жараёйида Қанчадай-кйнча зиёлилар ва давлат арбобларининг босмачилар билан алоқада бўлганликларини фош этгани учун унинг ўлимига сиёсий тус берилади. Текшир-текшир натижасида Халқ маориф комиссарлиги тизимидаги 20 кишидан иборат гуруҳ қамоққа олинади. Улар Обид Саидовни ўлдириш мақсадида Самарқандца тузилган яширин аксилинқилобий ташкилотнинг аъзоси сифатида айбланадилар.

1930 йил 23 июль куни навбат Ботуга келади ва унга Халқ маориф комиссарлигидаги аксилинқилобчи ва миллатчилар гуруҳининг раҳбари деган жиддий айб қўйи-лади.

Бу, 30-йилларда тайёрл ана бошлаган катта қатағоннинг ўзига хос репетицияси эди. Шунинг учун ҳам кўп ўтмай, маҳбуслар Москвага олиб кетилиб, мудҳиш Бутирька қамоқхонасида сўроқ қилинади. Хеч бир айби йўқ маҳбусларнинг икки нафари - Абдураҳмон Ғойибов билан Жаббор Нарзиқулов қамоқхонада қийноқдан жон беради. Бошқа маҳбуслар мисли кўрилмаган қийноқлар остида ўзларига ва бир-бирлари шаънига туҳмат сўзларини айтишга, бир-бирларининг гўё аксилинқилобий фаолияг билан шуғулланганларини «фош этишяга мажбур бўладилар. Бу, бечора маҳбусларнинг номардликлари эмас, балки қамоқхонадаги кўзи қонга тўлган жаллодларнинг ваҳшийлиги натижаси эди.

Кези келганда, айтиш жоизки, маҳбуслар Узбекистонда ёз ойларида қамоққа олингани ва ўша ёзги кийимда Москвага олиб кетилганлиги сабабли цемент полда ётиб, минг хил азоб-уқубатларни бошдан кечирганлар. Қамоқхона дўкончасидан совуи, қанд, папирос, колбаса сингари саноат ва озиқ-овқат молларини сотиб олишга ёки ҳатго ифлос бўлиб кетган кийимларини ювдиришга пул тополмай, роса қийналганлар. Бунинг устига, тергов-чилар мумкин қадар кўпроқ ватандошлари ҳақида маълумот олиш учун уларга нисбатан қийноқнинг янги-янги усулларини қўллаб турганлар.

Боту бундан бир неча йил илгари паратиф ва ўпка шамоллаши касалликлари билан оғригани учун унинг соғлиғи кундан-кунга ёмонлашган. У ОГПУ махсус бўлими раҳбарларига айбсиз экани ҳақида, ёрдам ва мурувват сўраб тинимсиз хат ёзган.

Мана, маҳбус шоирнинг шундай хатларидан баъзи бир намуналар:



Особьш отдел ОГПУ т. Дьякову

ЗАЯВЛЕНИЕ

От Бату

Не получая никакой передачи и не имея ни одной копейки, я нахожусь в крайне тяжелом положении: истовдение дошло до крайности и чувствую, что я больше не в состоянии жить. Питаюсь только одним супом и черннм хлебом, которьте плохо действуют на мой желудок. Кроме того, без курения я измучился окончательно.

Прошу, принимая во внимание мое крайнее положение, по возможности улучшить мое питание, как-нибудь обеспечить папиросами и дать возможность получить из дома немного денег.



Шос. отдел ОГПУ т. Журавлеву

ЗАЯВЛЕНИЕ

От Бату

Как известно, я страдаю нервнмми припадками, которьте пристают мне в одиночестве. Случаи в Ташкенте и во внутренней тюрьме подтверждают это.

Я третий день сижу в камере один — моих соседей (2 чел.) взяли по приговору. Самочувствие мое резко изменилось и я не в состоянии ручаться за себя. Прошу скорее избавить меня от одиночества — дать соседей.



Шос отдел ОГПУ

ЗАЯВЛЕНИЕ

От Бату

Я с болею и уже пятый день ничего не ем. Врач разрешает кушать пока только сухари из белого хлеба. Для покупки последнего у меня нет денег. Не знаю, что сделать. Нельзя ли мне помочь деньгами.





ВШ ос. отдел ОГ17У тов. Дьякову или тов. Журавлеву

ЗАЯВЛЕНИЕ

Бату М.М.

Я с по лежал в больнице и сейчас чувствую слабость. У меня всегонавсего осталось 3 коп. денег и не имею возможности не только покупать из лавки бельш хлеб и др. самью необходимью веши, но дажс не могу бриться, вмкупить сданное на стирку белье и купить ммло. Прошу, если есть возможность, помочь или телеграфно затребовать из Ташкента немного денег.

Боту Бутирька камоқхонасида, айникса, ёлғиз ётган кезларида турли хаёлларга боради, ўзининг, устозлари ва маслакдош дўстларининг хатти-ҳаракатларини кайта-қайта тахдил этиб, бу хатти-ҳаракатларда миллатчилик ва аксилинқилобчилик унсурларини кўради. Ҳатто. ўзининг совет давлати олдидаги гуноҳларини тан олувчи, Узбекистондаги миллатчилик ва аксилинқилобчилик руҳидаги саъй-ҳаракатларни қораловчи асарлар ёза бошлайди. У терговчи номига ёзган бир хатида, ҳатто, бундай сўзларни ҳам айтади:

отдел ОГПУ



ЗАЯВЛЕНИЕ

Бату — Ходиева М.М.

Получил 15 р. Спасибо. Мое нервное напряжение за последние дни даром не прошло: я заболел. Свой роман (черновьте наброски) почти закончил - осталась одна, последняя, глава, которую допишу к вечеру завтрашнего дня. Вероятно, Вам известно, что это произведение я начал после получения от Вас бумаги, при сильном угнетенном состоянии духа, конец которого не обехцал хороших плодов. Начал работу и почувствовал немалое облегчение. Оно в черновом виде получилось больше 200 кн. страниц. 51 в это произведение вложил все свое понимание, ошутцение, одним словом, всю свою душу. Художественная ценность его - не знаю, и это не мое дело. Только скажу одно: мне кажется, что оно не бесполезно...

23/1 32.

Тергов материалларини ўрганиш асосида шундай хулосага келиш мумкинки, Бирлашган Давлат Сиёсий Бошқармаси (ОГПУ) ходимлари гўё Узбекистон Халк маориф комиссарлигида «уя қурган» «миллатчилик ва аксилинқилобчилик ташкилоти» тўғрисида сидқидилдан маълумот бериб, совет давлати олдидаги «гуноҳ»и-ни шу йўл билан ювганидан сўнг Богуни озод қилишга ваъда берганлар. Ҳар ҳолда, Боту Тошкент ва Москва қамоқхоналарида озод бўлиш умиди билан яшаб, шеърлар, қиссалар ва ҳатто роман ҳам ёзган. Акс ҳолда, Боту қамоқхонада кундалик зулм, зўравонлик ва ҳақоратни кўра туриб, бадиий асар ёзишга ўзида на куч ва на илҳом топмаган бўларди.

Бирлашган Давлат Сиёсий Бошқармаси Шарқ бўлими раҳбарлари Ботуни алдадилар. 25-26 яшар йигитнинг совег давлати олдида бирор айби бўлмаганига қарамай, 1933 йил 31 март куии уни, шунингдек, Маннон Рамзий, Носир Саидов, Собир Қодиров, Қаюмхўжа Алиев ва Қамчинбек (Абдулла Гайнуллин)ни дастлаб ўлим жазосига ҳукм қилдилар, сўнгра бу жазо 10 йиллик қамок муддати билан алмаштирилди. Боту жазо муддатини ўташ учун Соловец оролларидаги концлагерга юборилди.

Маҳмуд Ҳодиев Боту

Танланган асарлар