Қозоқларнинг жунғорлардан енгилиб қочиш фожиаси бошқа бир фожианинг вужудга келишига сабаб бўлди. Кичик Жуз қозоқлари рус истилосининг илк қурбони бўлди. Рус раҳбарияти қозоқларга таъсирини кучайтириш ва уларнинг орасига кириб олиш учун бошқирдларни қўллаб-қувватлашни лозим кўрдилар. Кичик Жуз хони Абулхайрга Урал дарёси ўнг қирғоғидаги бошқирд қабила бошлиғи Алдарбой воситасида «қозоқлар бошқирдлар билан иттифоқ яшамоқ истасалар, Русиянинг ҳимоясига ўтишини талаб қилишлари керак», деган хабарни етказдилар. 1730 йил 8 сентабрда Абулхайрхон малика Анна Иоанновнага қуйидаги мазмунда хат битди: «Уралнинг нариги томонидаги бошқирдлар билан яқин муносабатимиз йўқ. Рус вассали бўлган Алдарбой биздан бошқирдлар билан тинч-тотув яшашимиз учун жаноби олийларимизга бир элчи юбориб, ҳимоянгизни сўрашимизни талаб қилди»(Материалм, 9-6.). Абулхайрхоннинг элчилари Сейткул, Кундақул ва Кутлумбет Қўштойлар 1730 йилнинг октабрида Московга келдилар. Ташқи ишлар вазирлигида Абулхайрхоннинг юқоридаги илтимосини кўришди ва 30 сентабрь 1730 йилда қозоқ (40000 юрт) нинг зодагонлари тобе бўлиш ҳақидаги истакларини билдирди. Фуқароликни қабул қилишни истаганлар дарҳол фуқароликка қабул қил индилар. Сўнгра ташқи ишлар нозирлиги малика Аннага Абдулхайрнинг устунлигини эътироф қилган икки хоннинг (Бароқхон ва Абдулмамбетхон) мавжудлигини ҳамда Тошкент (хукмдори - Абдулхайрхоннинг биродари Жолбарс], Туркистон (хукмдори Семекехон) ва Сайрам (хукмдори Кучумхон) нинг қозоқларга қарамлигини билдирди. Ташқи ишлар нозирлиги эса юқоридагилар ҳам уларга тобе бўлишини истарди. Юқорида номи зикр этилган шаҳарлар ва даштни руслар Абулхайрхон ёрдамида осонликча мустамлакага айлантирмоқ фикрига келдилар. Бу ширин хаёлни амалга оширмоқ учун Ру-сияга 100 йилдан ортиқ вақт керак бўлди.
Рус хукумати Абулхайрхонни ўз ҳимоясига олишга қарор қилди. Малика Анна Ивановна 19 февраль 1731 йили бир қарор билан Абулхайрхонни ва унинг кузатувчиларини «рус фуқароси» деб эълон қилди. Бу буйруқда хоннинг Русияга садоқат билан хизмат қилиши солиқ тўлаши ва Русиянинг бошқа фуқароларига зарар етказмаслиги акс этган эди. Подшо хоним эса қозоқларга ташқаридан содир бўладиган ҳар қандай хужумга қарши ҳимоя воситаларини қўллаш ваъдасини берди. Алоҳида хужжатда бошқирдлар босиб олган қозоқ ерларини ўз эгаларига қайтариш, хоннинг қалмоқлар ва бошқирдлар билан тинч яшаши ҳақида ваъдасини олиш топшириқлари берилди(Казахско-русские отношения в XVI - XVIII веках, Алма-Ата, 1961, 40-6.).
1731 йил 19 февралда подшо хоним асилзода бир бошқирд, яъни исмини ўзгартирмасдан аввал Мирзо Қутли Таваккал ўғли деб аталган, сўнг насронийликни қабул қилгач, Александр Иванович Тевкелов(Тевкелев ташқи ишлар нозирлигининг шарқ тиллари (турк ва форс) бўйича таржимони эди. 1716 йилда Ҳиндистонга жўнатилди. Йўлда эронликлар уни таъқиб қилди ва 1717 йили озод қилдилар. I Петрнинг 1732 йилги Эрон ва Озарбайжон юришида рус қўлсоларининг таржимони сифатида қатнашди. Тевкелевнинг Русияга кўрсатган энг катта хизматларидан бири шуки, у Кичик Жуздан Абулхайр билан бирга Русиядан ҳимоя илтимос қилувчи гуруҳ жиловини ўз қўлида тутиши эди. Бу хизматлари учун аввал полковник, сўнг генераллик унвонларига эришди. Тевкелев Кичик Жузда рус ҳокимиятининг ўрнатилишида йўл кўрсатувчи вазифасини бажарди. 1751 -1753 йилларда эса Оренбург волиси ёрдамчиси вазифасини хдм адо этган.) номли зотни Кичик Жузга элчи сифатида тайинлади. Тевкеловга садоқат ҳақидаги қасамга Абулхайрхонга имзо чектириш вазифаси топширилганди. Қозоқларнинг тили ва дилини жуда яхши билган бу шахс 1731 йил 3 октабрда Иргиз дарёси бўйидаги Мани Тўбе воҳасидаги хоннинг саройига келди. Бу ерда ўзини насроний исми билан эмас, балки асл исми билан Мирза Қутли Муҳаммад деб таништирди. Тавкеловнинг шахсий ҳимояси учун бошқирдлар(Тевкелевни муҳофаза қилувчи аскарлари қуйидагилар эди: Алдарбой, Исакаев, Тайман Шайимов, Кўсемиш Бек кожин, Ўроз Ўбўсинов, Қидиряз Малакаев, Шими Ботир Калежеков, Ўтчаш Расманқулов, Ака Мулла. қ. Отношение., 52-6.) ва қозоқлардан қуролли қўриқчилар ажратилди. Тевкелов 6 октабрь 1731 йилдан 24 ноябрь 1732 йилгача Абулхайрхон ва унга тобе бўлган Кичик Жуз султонлари билан музокаралар олиб борди. Хон қарорининг кучга кириши учун султонлар томонидан маъқулланиши шарт эди. Хон эса султонлар билан келишмасдан, ўзича подшо хонимга мурожаат эта олиши музокаралар натижаси орқали маълум бўлади. Тевкелов бу тарздаги ҳаракатларнинг сабабини сўраганда, Абулхайрхон рус ҳимоясини қабул қилишда барча султонларнинг розилиги ҳақидаги гап нотўғри эканлигини, зеро, бундан сўнг ҳар ким ўзича мурожаат қилган тақдирда, подшо унинг илтимосини эътиборга олмаслигини назарда тутиб, шу ишга қўл урганлигини эътироф этди. 1732 йил 10 октабрда садоқат ҳақидаги қасам кенгаши муносабати билан барча султонлар тўпланди. Бу қурултойда 27 киши қатнашиб, аксарияти Русияга бир ҳайъат юборилиши ва русларга: «Биз сиз билан сулҳда яшашни истаймиз, аммо фуқаронгиз бўлишни истамаймиз», дейилишини ҳимоя қилишди. Қурултойда фақат Абулхайрхон, Бўкенбой ботир ва Худойназарлар Русияга садоқат қасамини қабул қилдилар, бошқа ҳозир бўлганлар эса бу қасамни қабул қилишни қатъий тарзда рад этдилар(М. Бизанов, Дневник М. Тевкелева, 84-6.). Тевкелов Русиянинг ҳимоясини қабул қилишнинг афзалликларига қозоқларни ишонтиришга киришди ва қатъий бир тарзда шуни илова қилди: «Рус императорлиги қозоқлардан қўрқмайди ва машхур қиролларнинг сиздек дашт қароқчилари билан сулҳ тузиши имконсиздир. Агар қозоқлар Русиянинг фуқароси бўлмаса, унга тобе бўлган қалмоқлар, бошқирдлар ва Сибирнинг шаҳар халқи билан Ёйиқ казаклари томонидан мағлуб этилиб, қиличдан ўтказиладилар»(Отношение, 55-56-6.). Абулхайрхоннинг бу ҳаракати анъанага хилоф эди(Левшин, Описание, 95-6.). Чунки анъанага кўра, хон бу хилдаги қарорларни фақат қурултойнинг қўллаши билан қабул кила оларди.
Русия Абулхайрхоннинг садоқат ҳақидаги қасамига ишонмади. Хон ўғли Хўжа Аҳмадни гаров тариқасида Русияга жўнатишга мажбур эди. У ўз одамларидан қўрққанлигидан ҳам рус ҳокимиятига таяниш зарур деган фикрида қолди. Русия тузоғига илинтирилган хон ундан қутула олмасди. 1740 йилда Абулхайрхон собиқ жунғорларга (турки адабиётда қалмоқ) бир мактуб ёзиб, Туркистон (Ясса} ва Тошкент шахдрларини босиб олишга рухсат берилган тақдирда, жунғорлар ҳимоясини қабул қилишга ҳозирлигини билдирди. Бу хусусда у бирор муваффақиятга эришмади. Руслар хоннинг бу ишидан бехабар эди. Кейинрок жунгор хукмдори Галдан Церен хузуридаги рус элчиси Гладишев 1742 йилдахоннинг бу қилмишларини ўрганиб чиқди. Бундан сўнг рус хукумати унга ишонмади, лекин қарши чора ҳам кўрма-ди. Русиянинг Кичик Жуздаги олиб борган сиёсатидан асосий мақсади қозоқ тупроқларини рус колониясига айлантириш эди. Бу борада Кичик Жуз устига юриш мақсад сари дастлабки қадам эди(А. Сабирханов. Российское подданство., ИАНК CO., 1965, No 6, 70-6.).
Ўз сиёсий кучига бино қўйган ва хонлигини Русиядан тасдиқлатиб олган Абулхайрхон кейин ўз ватандошлари томонидан масхарабоз бир шахс сифатида талқин қилинди. Шу сабабдан У Туркистоннинг шимолида Русиянинг йўлбошловчи бир одамига айланиб қолди. Руслар ватандошларининг назарида «бир хоин» бўлган хондан Туркистон даштида ўз мавқеи ва ҳокимиятини ёйиш учун бир «восита» сифатида фойдаландилар.
Оренбургдаги рус идоралари хон билан доимий мулоқотда эдилар. Унинг Русияга бўлган боғлиқлиги юзакилигидан кўз юмар ва Кичик Жузнинг ички ишларига аралашмас эдилар. Султонлар тарафидан нафрат билан кутиб олинган Абулхайр обрўсини йўқотди ва рақиби Султон Бароқ томонидан ўлдирилди. Абулхайрнинг ўрнига Нурали тахтга ўтирди.
Абулхайрдан сўнг ҳаммаси Русиянинг вассали сифатида иш кўрган олтихон(Бу хонлар қуйидагилар: Нурали (1749 - 1780); Нурали вақтидан кейин 4 йил давомида рус хукумати янги хон сайланишига изн бермади; Эрали (1784 - 1794), Ишим (1794 - 1798). Ойчувоқ (1798 -1805), Жонтўра (1805 - 1811), Шерғози (1812 - 1824), Қаранг: И. М. Казанцев, Описание, 61-6.) Кичик Жузни бошқарди. Рус-лар тадрижий равишда хонларнинг ички ишларига аралаша бошладилар. Русиянинг уларга ишончи йўқ эди. Абулхайрхоннинг ўғли Хўжа Аҳмад 1732 йилдан ўлимига қадар гаров сифатида Русияда яшади. Нуралихон Оренбург волийсидан рухсат олмасдан, 1748 йилда жунғорлар билан муносабатларини яхшилаш учун ёзишма бошлаган вақтда, Оренбург волийси томонидан қаттиқ назорат остига олинди. Хоннинг атрофида русларнинг ишончли одамлари борлиги ва хон бундан бехабарлиги аён бўлди. Хоннинг жунғорларга ёзган мактубининг нусхасини русларга хоннинг котиби қозон татарларидан бўлган Эл Муҳаммад Нур Муҳаммад берганди. Унда қалмоқларга (жунғорлар) асир олинган қозоқларни никохдан ўтгач, эркин қолдиришлари; Тошкент ва Улуғ Жуз ўлкаларидан ҳарбий қисмларни қайтариб олиб чиқиб кетиш таклиф этилган эди. Вазиятдан бохабар бўлган руслар бу ҳаракатларни мувофиқлаштирди. Шундай қилиндики, юқорида номи аталган Туркистон ерларининг ва асирларнинг жунғорлардан дипломатик йўл билан қайтаришнинг иложи қолмади(В. Я. Басин, Некоторью аспектьқ ИАНК - CO No 5, 57-6. В. Я. Басин, Некоторме аспектьь ИАНК - CO No 5, 57-6.).
Нима бўлганда ҳам, Русия билан Кичик Жуз ўртасида ўзаро ҳимоя (ёки иттифоқ) шартномаси ҳеч қачон мавжуд бўлмаган бўлса ҳам, сайланган ҳар бир хон Русияга садоқат қасамини ичишга мажбур эди. Кичик Жузнинг ички ва ташқи сиёсатига русларнинг аралашувини оқлайдиган бирор бир шартнома ҳам йўқ эди. Шунга қарамай, рус ҳокимияти Кичик Жузнинг ташқи сиёсати у ёқда турсин, ички ишларини ҳам ўзлари хохдаган йўналишда бўлишига ҳаракат қиларди. Хонлар эса ҳеч бўлмаган-да, ички ишларда мустақил бўлишга интиларди. Шу боисдан руслар 1837 - 1839 йилларда Татишчев бошчилигида иккинчи Оренбург сафарини уюштиришди. Бу йўл билан улар қозоқларни мутлақо бўйсундириш ниятида эди. Фақат бу сафар ниятига эриша олмадилар.
Русларнинг кўрган барча тадбирларига қарамай: қалъалар қурилиши, хонларнинг Русияга садоқати ҳақидаги қасамлари, Кичик Жуз халқи ўз билганидан қолмади ва Русияга қарши кўзғалди. Рус хукумати 1744 йили бутун қалмоқларни бир ерга тўплаб, қурол-аслаҳа билан таъминлаб, қозоқларга қарши юриш ҳақида фармон берди. Қалмоқларга эса талон қилинган ҳар бир нарса ўзларида қолиши ваъда қилинди(Макшеев, 105-6.).
Рус хукумати турки қабилаларни ва қалмоқларни бир-бирига қарши қўйишда муваффақиятларга эришдилар. Буни бошқирдларнинг мисолида очиқ-ойдин кўрамиз. Бошқирдлар 1755 йили Ботиршоҳ Али бошчилигида (рус адабиётларида Алиев) русларга қарши қўзғолон кўтардилар. Қўзғолонни бошқарган бу мужоҳид Шарқнинг бутун мусулмонларини русларга қарши курашга чақирди. Рус хукумати жиддий бир тахдидни ҳис этди. Бу қўзғолонни бостириш учун Русия ташқи ишлар нозирлиги кенгаши қозоқларнинг раҳбарларига мурожаат қилди. Оренбург волиси Неплодов қозоқ йўлбошчиларига 50000 бошқирднинг бош кўтарганини, яшашни исташса, ўзларини ҳимоя қилишлари кераклиги заруратини, акс ҳолда хдракат идораси қозоқлардан бошқирдларга олиб берилажагини билдирди. Бу пўписа бир иғво эди. Бошларида Нуралихон турган қозоқлар бу фитнанинг фарқига бора олмадилар ва аслида, озодлик учун интилган бошқирдларга қарши курашдилар. Исён бостирилди. 50000 бошқирд Кичик Жузга қарам ҳолда уларнинг ерига жойлашди. Бу қочоқларни таъқиб этиш учун рус хукумати 1765 йилда бошқирд Тевкелевни Кичик Жузга жўнатди(Крафт, Законь! о киргизах, 28-6; Макшеев, 106-6.). Ташқи ишлар нозирлиги Тевкелевга Кичик Жузга бўйсундирилган бошқирдлар қайси ерларда кўчиб юришларини аниқлаш вазифасини топширди. 1755 йил 3 декабрда Тевкелев Нуралихон билан кўришди. Рус элчисига мурожаат қилиб келган бошқирдларни Русияга қайтариб беришни талаб қилди. Тевкелев 1756 йилнинг бошларида Русияга қайтди, июнь ойида яна келиб, хондан бошқирдлар қачон қайтарилишини суриштирди. 1756 йили 12 августда Нуралихон Султонлар йиғилиши ўтказиб, бошқирдларнинг Русияга қайтарилиши бўйича қарор қилди. Шундан сўнг 1757 йили 4502 бошқирд Оренбургдаги рус маҳкамасига таслим бўлди(А. Сабирханов, Из истории Казахско-русских, ИНАК CO, 1965, No 2, 30-бет. Ўрус хукумати бошқирдларнинг озод қилинишини тезлаштириш учун қозоқхукмдорларига ҳадя арақ, шароб беришга рухсат берди. Крафт - 29-6.). Бу билан Туркистон тарихида илк дафъа ёрдам сўраган инсонларга нисбатан ҳақсиз-лик қилинди. Бу ҳаракат на туркиларнинг ва на ислом дини тушунчасига мос келмас эди. Зеро, мусофирсеварлик анъанасига кўра ёрдам сўраган ва илтижо қилган кимсаларни, уларни таъқиб этувчиларга бериш мумкин эмас эди. Табиийки, бу ҳодиса русларнинг босқини натижаси ўлароқ воқе бўлди, фақат Кичик Жуз Русияга ҳеч қачон бундай ваъда бермаган эди. Қозоқлар русларга қарши кўтарилгунга қадар уларнинг устига қалмоқлар юборилди. Қалмоқ хони Убоши қозоқларни жазолашга 1763 йилда ижозат берди. Тахминан етти йилдан кейин қалмоқларнинг ўзлари ҳам рус иғвосининг қурбони бўлди. 1770 йили 30000 га яқин қалмоқ оиласи Волга атрофидан Жунғорияга қочишга мажбур бўлди. II Екатерина 1771 йил 27 январь фармонига кўра Нуралихон қалмоқларга қарши курашиш ва уларнинг мулкига ўз мулки сифатида қараши учун изн берди. Ҳақиқатан, қозоқлар русларнинг ва хонларнинг истаги деб қочаётган қалмоқлар билан уруш олиб боришига тўғри келди(Макшеев. Отношения (139-6) да бу маълумотларни келтирмаган (бу китобдаги сананинг энг сўнггиси 1770 йилнинг 2 июлидир). Бу воқеаларни «Казахско-русские отношения в XVIII - XIX веках», «Сборник документов и материалов», Алма-ата, 1964 й., китоби ҳам ўз ичига олмаган, чунки бу асар 1771 йил июлидаги машхур фармондан бошланади.).
Шаклан Русиянинг ҳимояси остида бўлган Кичик Жузда хон сайланиши масаласида ночор бир ҳолат юзага келди. Хоннинг қурултой томонидан сайланиши ва (мўғул одатлари бўйича) оқ ўтовда гилам устида юқори кўтариш 1800 йилга қадар сақланди. Фақат энди ҳар бир сайланган хон рус подшоси томонидан тасдиқланиши керак эди. Бу хилдаги тасдиқларга Кичик Жузда хоннинг хукмронлигини таниш деган фикр билан қаралса, бунга Русияда «садоқат ва тобе бўлишнинг бир ишора-ти» маъноси бериларди.
Русия қозоқларга ишонмай, Кичик Жузни мунтазам равишда ўз қўл остида сақлашга интиларди. 1756 йил 2 сентабрда тарқатилган хабар асосида қозоқлар Уралнинг ўнг қирғоғига оёқ босиши ясоқ қилинди. Улар русларнинг мустаҳкам мавқеларидан 12-15 км узоқда бўлиши амр этилди. 1755 йил 6 май фармони билан Ўрта Жуз қозоқларининг ҳам Иртиш ҳарбий чизиғига яқинлашиши ман қилинди. Хонлар ҳам ўтказилган ҳар қандай тадбири ҳақида Оренбург волийсига мунтазам ахборот бериб туришга мажбур эдилар. 1770 йилдан сўнг Абилайхондан бошқа ҳеч бир қозоқ хонига тахдидсиз бир ҳаракат насиб бўлмади(Валиханов. 1-ж., 430-6: Абулхайр тез-тез руслар таъсирида бўлган. У ўлдирилгач, Нуралихонда аслида салтанат қолмади. «Бу ҳолат чор маъмуриятининг асосий мақсадини рўёбга чиқаришдан олдин қозоқ хукмдорларини заифлаштириш ва ўз сиёсатини бамайлихо-тир амалга ошириш учун замин тайёрларди» Қ. В. Я. Басин, 0 взаи-моотношениях царской администрации, ИНАК, CO, 1967, No 3.). 1771 йилдахон бўлиб сайланган Абилай тўққиз йил хонлигининг тасдиғини Русиядан истамади.
Русиянинг қозоқларга нисбатан «дўстлик ва хукмронлиги» роли билан хонларнинг уларга нисбатан «боғлиқлик ва садоқатлари» ёлғон жиҳатлари орқали намоён бўлади. Аслида, тарафлар орасида муштарак бир ишонч етишмас эди. Ҳатто, масалан, Кичик Жуз хони Нурали 1773 декабридаги тарихий мактубида қўзғолон раҳбари Пугачёвни Русиянинг подшоси деб тан олган эди. Аммо рус маҳкамалари хоннинг Пугачёв билан алоқалари давом этишига ғов бўлди. Туркистон даштларида - Русия сиёсатининг орқасида ҳақиқий кучга эга бўлган Ўрда бор эди. 1755 йили Оренбург ҳарбий волисининг ихтиёрида 36 714, Сибирь волисининг ихтиёрида 27552 аскар бор эди. Булар Туркистон билан кўшни ўлкаларга жойлаштирилди(В. Я. Басин, Политика России, ИНАК, CO, 1968, No3.). Рус хукумати тадрижий равишда дашт аҳолисининг ички масалаларига қандай аралашиш йўлларини ўрганди. Ҳар қандай султонни хонга қарши гижгижлаб бунда ҳакамлик ролини бажариш Русия учун осон иш эди. Керак бўлган-да, таъсирини йўқ қилиш учун қозоқларнинг машхур шахсларининг обрўсини туширар эди. Шу мақсад йўлида аввал Кичик Жуздаги жазо хуқуқлари ўзгартирилди. 1799 йил 13 августдаги тарихий бир хужжат билан қотилларни рус қонунлари бўйича жазолашга хуқуқ берилди. Қотиллик рус қонунларига асосан жазоланиши, Ўрдага суянган тадбирлардан кўра ғайриинсоний эди(Масалан, Бектош Алдавагут жинояти туфайли айбдор ҳисобланди ва русларнинг қонунига кўра жазоланди. Руслар ҳукмининг матни қуйидагича эди: Айбдорни аввал қамчилаш, сўнг бирон еридан терисини шилиб, тамға босиш, қўл-оёқларини занжир билан боғлаб, темир қафасга қамаб, Нершинскка абадий қамоққа юбориш эди. Қаранг: Материаль!, 44-45-6. Урф-одатга кўра эса қотил мархумни қандай ўлдирган бўлса, шу усулда ўлдирилиши ёки ҳалок бўлган киши яқинлари розилиги билан хун тўлаш йўли билан озод қилинган.).
1780 йил 27 сентабрда Русия билан Кичик Жуз ўртасидаги чегара хавфсизлигини таъминлаш ҳақида фармон эълон қилинди. Бу фармонда фаолиятлари Русияга ҳам фойда келтирадиган қозон-татар муллаларини қозоқ дин пешволари ўрнига тайинлаш; хизмат вазифаларини бажаришда кўрсатган садоқат ва ғайратлари учун бу муллаларга катта мукофотлар бериш бўйича қарор қабул қилинди(Материаль! по истории политического строя., I, 42-6. Бу қарор (декрет)нинг матни, Отношения..., га кирмаган.).
II Екатерина 1784 йил 2 майда Оренбургда чегара маҳкамасини қуриш бўйича кўрсатма берди. Бу маҳкамага руслар томонидан 2 полковник (субай), 2 нафар божхона маъмури ва 2 нафар давлат маъмури, қозоқлар томонидан бир султон ва 6 нафар бек (бий) киритилди. Бундан ташқари Оренбург генерал волийси қошида ахборот ишлари вазифаси юклатилган 2-3 йил муҳлатли бир қозоқ ҳайъати бўлиши, рус фуқаролигини сўраб олиш учун Улуғ Жузда ташвиқот юргизиш; Ҳазар денгизи билан Орол кўли ва Иртиш дарёси орасида келажаги тинч бир мустаҳкам чегара чизиғи ҳосил қилиш мақсадида Эмба дарёсидан то Ор ва Тобол дарёларига қадар қалъалар курилиши кўрсатмаси берилган эди(Материалм, 61-63-6.). Бу кўрсатманинг сўнгги бўлимидан очиқ-ойдин кўриниб турибдики, Ўрусия мавжуд истеҳкомларига етарлича эътибор бермасдан Туркистонга қарши Ўрус-Хитой деворини бирлаштиришга интиларди. Ўруслар Кичик Жуз худудида бўлиб ташлаш сиёсатини йилларча кузатиб келди. Бу юзада 1774 йилда Оренбургда ташкил этилган Ўрус Чегара Қўмитаси фаолият олиб борарди. Олдиндан кўрилган ҳозирликлар оқибатида Кичик Жузнинг қатъий парчаланиши 1810 йилга тўғри келади. 1810 йил 25 майда Кичик Жуздаги ички ихтилофлардан келиб чиқиб, хонни қайта сайлаш учун Россия ички ишлар вазири фармон чиқарди. Ушбу масалада 10 минг кишилик Қозоқ вакиллар мажлиси Оренбургда йиғилди. Хонликка сайланадиган икки киши кўрсатилди: Хазар денгизи ҳавзаси (Астрахан) қозоқлари - Султон Бўкай Нуралини; Сирдарё ҳавзаси қозоқлари Шерғозини хон кўтармоқ истадилар. Келишувга эришилмади.
Мажлисни ҳар икки томон ўз хонлари билан бирга тарк этишди. Бу рус хукуматининг орзуси эди. Эҳтимолий тўқнашув олдини олиш учун руслар Кичик Жузга бир туман аскар йўллади. Оренбург валиси Волковский бу ихтилоф ҳақида: "Бу ихтилофлар Ўруссия учун фойдалилигини, қозоқларни эса заифлаштиришини" мамнуният билан билдирди. Русия давлат шўроси 1821 йил 28 майда Кичик Жузнинг ҳар икки хонини танишга қарор қилди. Оренбург волийси Волковский икки гуруҳ орасидаги ихтилофнитеранлаштирмоқучун 1812 йил 2 августда Кичик Жузнинг ягона хони сифатида Шерғозини тайин этди.
Кичик Жуз парчаланишининг дастлабки белгилари, асосан, Нуралихоннинг ўғилларидан бири бўлмиш Султон Букайнинг 1800 йилда Норин даштларига кўчиш учун Астрахан ҳарбий губернатори Кноррингнинг рухсатини талаб қилишидан бошланди. 1801 йил 11 майда I Павел Букайга қабиласи билан бирга Волга ва Урал орасидаги ерларга (оқимнинг тескари ерларида, ўнг қирғоғида) кўчиб ўтишига рухсат берди. Букай 1803 йилда 5000 юрт (оила, чодир) билан бу ерга келди. Уларнинг орқасидан яна 1265 юрт шу ерга кўчиб келди. 1808 йил 19 май буйруғи билан Русия Бўкай ўрдаси чегараларини Ўзен дарёсидан Бўғди тоғларигача, ундан то Ҳазар денгизига қадар қилиб белгилади. 1812 йилда эса Русия Букайни қозоқларнинг хони деб эъ-тироф қилди. Бу буйруқ билан руслар Букай ўрда ёки Ич ўрда номли бир автоном давлат ташкил этди. Букай хоннинг ўлимидан сунг Бўкай ўрдасининг хони 14 яшар ўғли Жаҳонгир бўлди. Аммо аслида раҳбарликни Букай хоннинг биродари шиғай олди. Жаҳонгир 1825 йилдан 1845 йилга қадар давлатни ўзи идора этди. 1827 йили султон Қаипғали бошчилигидаги қозоқларнинг бир гуруҳи яна Кичик Жузга қайтишга қарор берди. Бу ташаббусни амалга оширишга рус хукумати ризолик бермади. 1829 йили Букай ўрдаси қозоқлари русларнинг изнини олмасдан яна Уралнинг нариги қирғоғига кетишни бошладилар. Бунинг учун султон Каипғали ҳибсга олинди. У 1830 йили Оренбург қамоқхонасидан қочишга муваффақ бўлди. Қозоқлар энди, ҳақиқатан ҳам, «буюк бир рус қафасида» эканлигининг фарқига бордилар. Шу сабабли 1836 - 1838 йилларда Исатай Тайман раҳбарлигидаги Букай ўрдаси қўзғолоннинг ўчоғига айланди. Жаҳонгирга, айни замонда русларга қарши бўлган бу қўзғолон рус хукумат доираларини саросимага солиб қўйди. Хукумат берган баҳосига кўра, бу қўзғолон Русиянинг хавфсизлигига тахдид соларди. Шу боис рус хукумати юқори доиралардан Бўкай ўрдасини тугатишга рухсат олди.
1845 йили Жаҳонгирхон ўлгач, Русия янги хон сайланишига изн бермади. Ич ўрдани бошқариш учун айрим қозоқлар ҳам иштирок этган рус полковник (субай) лари бошчилигида бир шўро ташкил этилди (Бўкай ўрдаси ҳақида тўлиқ маълумот учун қаранг: Вяткин, Очерки..., 214-235-6. История Казакской ССР, I., Алма-Ата, 1957, 322-331-6. Сулейманов Б., Аграрнмй вопрос., 131-6; Togan, Bugimkii, 631-6., Indeks; Отношение, 175-177 6.; Hans Findeisen, Zur Yeschichte der Kasachisch-rusischen Bezichungen, dipnot, 189-6.). Бу ҳолат 1917 йилгача ўзгармади. Ўз хукуматларининг кўрсатмаларини ижро этиш билан машғул бўлган Оренбург ва Омскдаги рус идоралари хонларнинг ҳокимиятини чегаралаш ва йўқ қилиш учун бир чора топиш ҳаракатида эди. Рус васийлигидаги Ўрта Жузнинг умри қисқа бўлди. Ғарбий Сибирь генерал волийси 1819 йил августда ўлган Валихоннинг ўрнига янги бир хон сайланмаслигини ва «хон» унвони бекор қилинишини айтди.
1822 йил 22 июнда 319 моддадан иборат «Сибирь қирғизлари (қозоқлари) статуси» маълум қилингач, рус хукумати Ўрта Жузни бекор қилди. Хон ва султонлар томонидан юритилган идора усули ҳам йўқ қилинди. Идора низоми қабила асосига таянмайдиган бўлди, мухторлик ноҳия ва вилоят асосларида ташкил қилинди. Вилоят бошчиси рус минг бошиси унвони бериладиган «бош султон» (оға султон) сайланиб қўйиларди(Бу қарор матни Крафт, Материальт да, Левшиннинг, Описание... сида нашр этилди. Русиянинг Ўрта Жузда олиб борган сиёсати ҳақида. Қаранг: Шойнбаев, К вопросу, 41 - 60-бетлар. Бу муаллиф фикрича, Ўрта Жузнинг Русия билан яқинлашувига қалмоқлар ҳужуми сабаб бўлган.). «Вакил султон» номини олган бу султонлар русларнинг ерли аҳолидан ёллаган маъмурлари эди. Руслар султонларга маош тўлар ва шу йўсинда янги идора бошқаруви яратилди(Собиқ Ўрта Жуз идора ишларида қуйидагича маош белгиланган: Султон 1200 сўм, унинг икки рус маслаҳатчиси 1000 сўмдан, икки нафар қозоқ маслаҳатчиси 200 сўмдан, бир китоб 900 сўм, икки таржимон 800 сўмдан, яна бошқа уч нафар таржимон 300 сўмдан, икки нафар дорихоначи 1000 сўмдан, 20 нафар санжақ султонлар 150 сўмдан, султонларнинг махсус таржимонларига эса 500 сўмдан. Қаранг: Левшин, Описание., 302-6.).-
Султонлар Русиянинг асилзодалар синфи қаторига қўшилмади. Бироқ рус ҳукумати эски маҳаллий асилзодаларнинг қўллаб-қувватлашига муҳтож эди. Султонликнинг ворислик ҳуқуқи ҳам бекор қилинди. Бунинг ўрнини қоплаш учун бош султонга 5-7 км, ноҳия султонига 45 десятина ерга эгалик қилиш хуқуқи берилди. Лекин бу қонун 1868 йилдан кучини йўқотди. XIX аср охирларида бир замонлардаги қабила шаҳзодалари бутун имтиёзларини йўқотдилар. Бугунги Қозоғистоннинг шимолий ва шарқий қисмлари Русиянинг колонияси ҳолига келтирилди. Русия 90 йил давомида (1732 - 1822) Кичик Жуздан бошлаб Ўрта Жузга қадар Орол кўлининг шимоли ва Балхаш кўлининг жанубидаги Или дарёсининг ҳавзасида Чингизхон ёки турк хоқонлари салафи эканлиги билан ифтихор этган хон ва султонларни бир четга суриб қўйишга муваффақ бўлди. Асилзодалар ўз хуқуқларидан воз кечиб, таваккал қилиб бош эгишди(Н. Бекмаханова. Царское правительство., ИАН (Каз), SO, 1968, №2, 40-6.).
Рус ҳукуматининг «Осиё мамлакатлари қўмитаси» 1824 йил 31 январда Оренбург вилоятининг идора услубини янгилашга қарор қилди. Бу қарор билан Оренбург вилояти бир вилоят ва бир чегара ўлкаси бўлганлиги учун икки мустақил идорага ажратилди. Чегара бошқармаси руслар тарафидан бир нозир, нозир ёрдамчиси, 2 ассистент, қозоқлар тарафидан 4 вакил ва Бухоро билан Хивадан бирорта мухтор элчи иштирокида ташкил этилди. Чегара бошқармасининг чегара чизиқлари ва даштга оид бўлимлари икки қуйи бўлинмага эга эди. Чегара чизиғи бўлинмаси ихтиёрида рус қурилиш офицерлари уюшмасининг вилоят чегара муҳофазаси мавжуд эди(Материалм, 205-6.). Бу бошқарманинг вазифаси қалъалар қуриш, полиция ишлари ва ўз вазифаларини бажаришни назорат қилишдан иборат эди.
31 январь 1824 йил қарори билан Кичик Жуз бекор қилинди. Хон сайланиши таъқиқланди. Кичик Жуз идорасини дашт қуйи бўлинмаси ўз қўлига олди. Кичик Жуз Ғарбий, Ўрта ва Ич Ўрда деб номланган тўрт қисмга ажратилди(Зиманов, «Политический строй»нинг 201 саҳифасига кўра султонлик вакиллари қуйидагилар эди: ғарбий бўлинмада Қоратой Нурали (1824 - 1826); Шинғали Усмон (1826 - 1830); Боймуҳаммад Ойчувоқ (1830 - 1847); Муҳаммад Қоли Тиянкин (1847 - 1867) (Ойчувоқхоннинг жияни); Ўрта бўлинмада Темир Эрали (1824 -1825); Медет қали Турдиали (1825 - 1828); Мат Муҳаммед Қали (1828 - 1829); (Жонтўрахоннинг ўғли) (1841 - 1855). Муҳаммаджон Бой-Муҳаммад (1855 - 1869). Шарқий бўлинмадан: Жума Қудайменди (1824 - 1830); Жонтўра Жаҳонгир (1830 - 1835) (Хива хонининг жияни); Қайип Шутай Дахти Гирей (1831 - 1841); Аҳмет Жантўра (1841 - 1851); Муҳаммад Жонтўра (1851 - 1869); Бўкай. Ич ўрдада Одил Бўкайхон 1848 - 1859 йилларда Ичўрда идораси кенгашининг бошлиғи бўлди. Мансаб ундан тўғридан-тўғри руслар қўлига ўтди. Ич ўрда икки бошқарув бўлинмасига ажратилди. Бу бўлинмаларнинг муайян уруғларга мансуб 14 султони бўлиб, 1862 йилда буларга 178 бек тобе эди. Янада тўлиқроқ маълумот учун қаранг: Зиманов..., 210 - 215-бетлар.). Ҳар бир идора қилинадиган қисм учун бир «султонлик вакили» тайин этилди(Бу буйруқнинг тўлиқ матни, Материалм..., нинг 216 - 226-бетларида бор.). Рус ҳукуматининг бу хилдаги қарорларига қозоқлар қаршилик қилганлигини, фақат бу норозиликлар эътиборсиз қолдирилганлигини рус манбаларида қайд этиб ўтилган.
Оренбург вилояти бошқарув ишларида кўп ўзгариш-лардан кейин 14 июнь 1844 йилда Русия ҳукумати Оренбург қирғизларини (қозоқларини) бошқариш ҳақида 100 моддалик бир низом эълон қилди. Бу низомда рус тилида илк бора «Оренбург қирғизлари» ибораси ишлатилди. Низомнинг биринчи моддасида шундай дейилади: «Оренбург қирғизлари (собиқ Кичик Жуз қозоқлари - муаллиф) ташқи ишлар нозирлигининг марказий идора мақомига тобе Осиё шўъбаси воситасида ва Оренбург ҳарбий волийси томонидан тўғридан-тўғри бошқарилган Кичик ўрданинг идора маҳкамалари бир умумий ёки бир неча хусусий қисмлардан майдонга келади».
Бош идора жойи Оренбургда бўлиб, чекка идоралар бир вақтлардаги Кичик Жуз қозоқларига берилганди. (2,3-моддалар). Бу тадбирлар билан рус хукумати Урал дарёсининг чап соҳилидан Сирдарёнинг қуйи оқимига қадар идора ишларини ўз қўлига олганди. Қозоқ ерлари рус императорлигининг хусусий ўлкаси сифатида эълон этилди [4-модда]. 1868 йилги идора реформаси бўйича қозоқларни бошқариш ташқи ва ҳарбий нозирликлардан олиниб, ички ишлар нозирлигига топширилди. Кичик Жузнинг сўнгги хони Шерғози Оренбургга келтирилиб, назорат остига олинди.
Ҳар эҳтимолга қарши Русия Туркистоннинг дашт улкалари билан чет давлат билан муомала қилгандай эҳтиёткор бўларди. Лекин 1844 йилдан сўнг мамлакатни рус императорлигининг бир бўлагига айлантириш учун яна 24 йил ҳаракат қилди. 1868 йил 21 октабрда Оренбург ва Сибирь ўлкаларидаги қозоқларнинг идора мақомларини қайтадан тузиш ҳақида фармон нашр этилди. Айни замонда, 268 моддадан иборат идора низоми ҳам кучга кирди. Забт этилган бутун ўлкалардан Оқмўла (Акмолинск) ва Семипалатинск [Еттитом] лар Ғарбий Сибирь бош волийлигига, Урал ва Тўрғай вилоятлари Оренбург бош волийлигига тобе бўлди. Бу билан русларнинг қўшиб олиш ишлари ниҳоясига етди(Бу буйруқнинг тўлиқ матни «Материальпжинг 321 - 340-бетларида қайд қилинган.). Янги идора тузукларида қозоқ тупроқлари Русиянинг мулки бўлганлиги эълон қилинди. Ниҳоят, бир рус тарихчиси шуни маълум қиладики: «135 йил (1734 - 1869] давом этган қирғиз-қозоқларга (қозоқларга] бўйинтуруқ осиш тарихи бошидан охиригача жуда фойдали бўлди(Макшеев, 139-6.). Бир туркистонлик тарихчи эса русларнинг сўнгги шиддатли ҳаракатларидан 29 йил ўтиб шундай ёзади: «Қозоқларни ўз ихтиёри билан Русияга қўшилди дейиш бир афсонадир»(Асфандияров, История... 116 б. Бу ҳақда БСЭ (1937 й.) 591-бетида шундай хулоса қилинади: «Қозоқ халқининг рус ҳукмронлигини ихтиёрий қабул қилишига доир миллатчиларнинг афсоналари ғирт ёлғондир».).
Др.Боймирза Ҳайитнинг
"Туркистон Россия ва Хитой оралиғида" китобидан