loader
Foto

Темур тузуклари (10)

Вазир тутиш тузуги

Амр қилдимки, вазирлар ушбу тўрт сифатга эга бўлган кишилардан бўлишлари лозим; биринчиси — асиллик, тоза насллилик; , иккинчиси — ақл-фаросатлилик; , учинчиси — сипоҳу раият аҳволидан хабардорлик, уларга нисбатан хушмуомалада бўлишлик; тўртинчиси — сабр-чидамлилик ва тинчликсёварлик.

Кимки шу тўрт сифатга эга бўлса, ундай одамни вазирлик мартабасига лойиқ киши деб билсинлар. Уни вазир ёкй маслаҳатчи этиб тайинласинлар. Мамлакат ишларини, сипоҳ ва раият ихтиёрини унга топширсинлар. Бундай вазирга тўрт имтиёз; ишонч, эьтибор, ихтиёр ва иқтидор берилсин.

.Каг««)латга эришган вазир улким, давлат муомалаларини тартибга келтириб, мулкий ва молиявий ишларни тўғрилик билаи, асли-насли тозалигини кўрсатиб, ажойиб тарзда бажаради. Олгулик жойидан олиб, бергулик ерга беради. Рухсат этувчи ва таъқиқловчи буйруқларида унинг асиллиги ва тоза насллиги кўриниб турсин. Душманлик ва жабр-зулм қилмайди. Хоҳ сипоҳдан, хоҳ раиятдан бўлсин, ҳар кимнинг номини яхши сўзлар билан тилга олади. Бировдан ёмонлик ахтармайди, айтсалар эшитмайди. Агар бировдан ёмонлик кўрган бўлса, унга нисбатан шундай муомала қиладики, у шаҳс [охири] ёмонлигидан қайтади. Ўзига ёмонлик қилган одамга нисбатан шундай яхшилик қиладаки, у олдига бош эгиб келади.

Қайси вазир ғийбат гапларни айтса, уйдирма гапларга кулоқ солса, жабр-зулм қилса, ўзига ёқмаган кишиларни йўқотиш пайига тушса, уни вазирликдан тушириш лозим. Наслию зоти ёмон, ҳасадчи, кина-кек сақловчи, қора кўнгилли кишиларга зинҳор вазирлик лавозими берилмасин. Бузуқи, қора кўнгилли, зоти паст одам вазирлик қилса, давлату салтанат тез орада кулайди. Масалан, Маликшоҳ Салжуқий ўз вазири Низом ул-мулкни мартабасидан туширди. Вазир бошдан-оёқ яхши сифатларга ўралган эди. Унинг ўрнига зоти паст, ёмон бир, кишини вазир қилиб тайинлади. Бу шумқадам вазирнинг қабиҳ ишлари, зулми- ситами ва нафси бузукдиги касофатидан салтанат биноси бузила бошлади. Шунга ўхшаш яна бир мисол. Аббосийлардан халифа Мустаъсим биллоҳ    ҳасадчи, гина-кудуратчи ибн Алъамийни ўзига вазир этиб тайинлади. У халифага нисбатан гина- кудурат, душманлиги бор бўлганлиги учун, халифани мунофиқона гаплар билан алдаб, ўзи эса Ҳалокухон  билан тил бириктириб, уни халифалик тепасига олиб келди. Халифа Мустаъсимни эса кўлга олиб, ўлимга буюрди. Шундай бўлгач, асли тоза, насли пок, улуғ зотлардан бўлган, яхши равишли кишилардан топиб, вазир қилинглар. Чунки асли тоза киши хатоликка йўл кўймайди, бадасл эса вафо қилмайди.

Қайси вазир софлик, тўғрилик бйлан вазирлик ишига киришиб, давлатнинг молия мулкия ишларини диёнат, савоб билан, нафси

бузуқлик қилмай, омонатга хиёнат этмай бажарар экан, ундай вазирнй энг олий мартабаларга етказсинлар. Қайси вазир бузуқлик қилиб, ёмонлик йўли билан мамлакат ишларини юргизар экан, кўп ўтмай ундай салтанатдан хайру баракат кўтарилади.

Доно вазир шулдирки, ўз ўрнига қараб, гоҳ қаттиққўллик, гоҳида эса мулойимлик билан иш юритади. Бундай вазир ортиқча қаттиққўлик ҳам қилмайди, кўп мулойимлик билан юмшаб ҳам кетмайди. Агар кўп мулойимлик қилса, дунёталаб, тамагир одамлар уни ютиб юборадилар. Агар ортиқча қаттиқлик ишлатса, ундан қочадилар ва унга бошқа мурожаат қилмайдилар. Демак, доно вазир шулдирки, салтанат корхонасининг ишларини энг тўғри чораю тадбирлар қўллаб, яхши англаган ҳолда амалга ошириб, давлатни тартиб-интизомга келтиради. Салтанат ишларини сабр-тоқат, чидам билан адо этади. Салтанат муаммоларини ўз ўрнида қаттиққўллик, ўз ўрнида мулойимлик билан ҳал қилади. Бу хилдаги вазирни давлат шериги деб билсинлар, чунки давлату салтанат уч нарса билан: мулк, хазина ва лашкар билан тикдир. Доно вазир буларнинг ҳар учаласини тадбиркорлик билан яхши аҳволда, саранжом тутади. Жами яхши хулклар соҳиби бўлган вазир азият етганда ҳам ҳеч кимга кўнглида гина-адоват сақламайди. Агар гинаю кек сақлаб, душманлик қиларкан, бундай вазир мунофиқдир. Ундай вазирдан эҳтиёт бўлиш керак, чунки давлат душманлари билан тил бириктириб, хазинани ва лашкарни хароб қилади. Ақлли вазир улки, бир қўли билан раиятни, иккинчи қўли билан эса сипоҳни тутади. Олгулик жойдан олиб, бергулик жойга беради. Сергаклик ва эҳтиёткорликни қўлдан бермайди. Тўғрилик ва ростлик билан муомалада бўлиб, ҳар ишнинг оқибатини ўйлаб иш тутади. Давлат фойдасини кўзлагани учун, бировга душманлик қилишни кўнглига келтирмайди. Тажрибали, ишбилармон ва билимдон вазир шундай бўладики, мамлакат ободонлигини, раият ва сипоҳнинг тинч-фаровонлигини, хазина бойлигини доим кўзда тутади. Давлат, салтанатга фойда келтирадиган ишларни бажаришга тиришиб ҳаракат қилади. Салтанатга зарар етказадиган хатарли ишларни бартараф қилишда молу жонини аямайди. Сипоҳу раиятга тегишли муҳим ишларни яхшилик йўли билан, тўғри тадбир ишлатиб амалга оширади. Яхши хулқли вазир шулки, унинг эзгу ишлари ёмон феъл- атворидан устунлик қилади.

Менинг эшитишимча, Низом ул-мулкнинг ёмон қилмишлари кам бўлиб, хайрли ишлари кўпроқ эди. У ҳажга бормоқчи бўлиб турган вақтида авлиёлардан бири унга дебди: «Малиқшоҳ давлатининг хизматида бўлиб, амалга ошираётган хайрли ишларинг ва Тангри таолонинг бандаларига етказиб турган ёрдаминг ҳаж қилиш билан баробардир».

Яна эшитганманки, Али ибн Лақатий халифа Ҳорун ар- Рашиднинг вазири эди. Ундан Тангри таолонинг бандаларига кўп нафъу фойда етарди. Кунлардан бир куни ўз ихтиёри билан вазирликни тарк этмоқчи бўлибди. Ўшанда дин пешволаридан бири унга шундай деб ёзибди: «Сен халифа даргоҳида мулозимлик қилиб, вазирлик ишини бажариб туравер. Бу ишни ташлашни ўйламагин ҳам, чунки [бу мартабада туриб] халққа етказаётган ёрдаминг ва нафинг, сен қилган бутун ишлар ва ҳаракатларингнинг энг олийсидир».

Яна шуни эшитдимки, ҳазрати пайғамбаримиздан, унга Тангрининг марҳаматлари ва саломлари бўлсин, сўрабдилар: «агар сиз набий ва расул этиб юборилмаганингизда, қайси иш билан шуғулланардингиз?» Улар шундай деб жавоб берган эканлар: «Султонлар хизматида бўлишни ихтиёр этиб, Тангри таолонинг бандаларига фойда ва яхшилик етказардим».

Шу сабабдан, халққа ёрдаму мадад бериш мақсадида, мен ҳам Туғлуқ Темурхоннинг ўғли Илёсхожага вазирлик ҳамда сипоҳсолорлик қилишга рози бўлгандим. Тангри таолонинг бандаларига ёрдам қилганимдан бўлса керакки, Аллоҳ таоло мени салтанат мартабасига етказди.

Тадбиркорлиқ ва қилич воситаси билан бирор мамлакатни забт этган ёки [ҳимоя этиб] сақлаб қололган вазирни эъзозлаб, иззат- икром этсинлар. Унинг мартабасини ошириб, уни «қилич ва қалам соҳиби» деб атасинлар.

Ақлли, билимдон ва ҳушёр вазир шундай бўлурки, бир тўғри тадбир қўллаб ғаним қўшинини пароканда қилиб юбора олади, муросаю мадора, хушмуомалалик билан сипоҳни бирлаштириб, душман лашкарини ўзига ром қилади. Бундай вазир валинеъмат- нинг соқчиси бўдиб, подшосининг бошига тушган муҳим ва мушкул ишларини тадбиркорлиқ ва узоқни кўра билиши билан осонлашти- ради. Агар салтанат ишларида жумбоқ учраса, акду фаросатини ишлатиб уни ечиб юборади. Чунончи, Алибек Чун Ғурбоний мени банд этгач, бурга тўла уйга қамаб қўйди. Вазирларимдан Азизуддин Термиздан юриш қилиб, менга ёрдам бериш учун етиб келди, [тадбир ишлатиб] Алибекни ухлатиб қўйди. Бу иши билан менга қувват бағишлади, шижоат ва мардлигим тутиб, қўлимдаги қилич зарби билан кўп соқчилар орасидан қутулиб нажот топдим. Шунга ўхшаш Низом ул-мулк ҳам Султон Маликшоҳни қайсар бандидан халос этган эди. Шундай бўлгач, бунақа вазирни давлат шериги билиб азиз тутсинлар, зинҳор унинг сўзидан чиқмасинлар, у нима деган бўлса бари ақл кўзгусидир.

Агар подшоҳ золим бўлиб, вазири одил бўлса, подшоҳнинг жабр-зулмини [тўхтатиш] чора-тадбирини кўради. Лекин вазир золим бўлса салтанат ишлари тез муддатда парокандаликка учрайди.