Совет давлати ўзининг дастлабки концлагери учун жойни Шимолий Муз океанига туташ Соловец оролларидан танлаган эди. Бу ердан қочиб кетиш ҳам, тирик қайтиб келиш ҳам амримаҳол эди. Урта Осиёдан Соловец оролларига бориб колган аксар маҳбуслар биринчи йилнинг ўзидаёқ совуқдан қирилиб кетгаилар.
Қамок муддатини ўташ учун бу ерга юборилган Боту фақатгина белгиланган вақтда - икки-уч ойда бир мартагина Тошкентдаги оила аъзолари билан хат ёзиш ва хат олиш ҳуқуқига эга эди. Бундай чекловларга қарамай, Валентина Петровна 1936 йилда тегишли идоралардан рухсат олиб, Ботунинг онаси ва синглиси билан бирга Соловец оролларига боради.
Ушбу машаққатли сафар қатнашчиларидан бири - шоирнинг синглиси Хайри Ҳодиева бундай ҳикоя қилган:
«1936 йили ойим, мен ва Эркли билан Наиманинг онаси уч киши бўлиб, акам муддатини ўтаётган Соловкига бордик. Шамоллатиб қўймайлик, деб Эрклини атайин олмадик. Поездда Москва ва Ленинград орқали Кемь пристани (сув бекати)га етиб кслдик. У ерда беш-олти кун туриб, ҳар куни учрашув жойига бориб турдик. Соловкига сургун қилинган маҳбусларни пароходда шу ерга олиб келишар экан. Акам Соловкига сургун қилингани ва бу ерда иқтисодчи бўлиб ишлаётганидан мамнун эканини айтди. У уйдагилар, болалар, айниқса, жажжигина Наима ҳақида кўпгина саволлар берди. Узи ётган жойга гуллар экиб, уларга қараб, болаларининг бўйи қанчага ўсганини тахмин қилишлари ҳақида сўзлаб берди.
Акам жуда меҳрибон киши эди. Ҳаммага ёрдам берарди. Агар бирор киши ундан ёрдам олишни ўзи учун ор деб билса, уни қандайдир йўл билан қўллаб-қувватлаш учун кийим-кечакларини арзон-гаровга ҳам берарди. Ўзининг эса бор-йўғи биттагина костюми бўлган...
Биз акамиздан кўплаб хат олардик - улар ЖЭКка қарашли уйнинг болохонасида қолиб кетган. Уша вақтда одамлар тинтувдан қўрқиб, ҳеч нарсани сақлашмаган: хатлар ва китобларни қудукқа ташлашган. Акам туфайли ҳамма қариндош-уруғларимиз таъқиб ва тазйиққа учрашган...
Эсимда бор, Ҳамза номидаги театр саҳнасида «халқ душманлари»нинг кирдикорларини тасвирловчи асар қўйилган. Бу асарнинг қаҳрамонларидан бири Боту эди...»
Боту туфайли хотини ва норасидалари, айниқса, азоб-уқубатга тўла ҳаётни бошдан кечиришди.
Эри қамоққа олингач, Валентина Петровна ҳар эҳтимолга қарши, ўғли Эрклини Ашхободга, отасининг ҳузурига юборган эди. Эркли бегона шаҳар ва бегона муҳитда азбаройи зериккани ва ётсираганидан Тошкентга яширин равишда қочиб келиш режасини тузади. Аммо у йўлда адашиб, тасодифан Эронга бориб қолади. Қариндошлари Эрклини сотиб олишга мажбур бўладилар. У Тошкентга келиб, Сиддиқ ва Юнус амакиларининг уйида яшай бошлайди.
Эркли Тошкентдаги Шумилов номли мактабнинг учинчи синфида ўқир экан, Мунаввар Аҳмаджоновна деган ўзбек тили ўкитувчиси синфга кириши биланок бундай сўзларни айтади: «Болалар, биласизларми, бизнинг ҳукуматимизда халқ душманлари уя қуриб олишган экан. Акмал Икромов, Файзулла Хўжаев, Сегизбоев, Манжара...» Уқитувчи «халқ душманлари»нинг номларини бирма-бир нафрат билан санар экан, Эрклига қараб, дейди: «Мана, синфимизда сизлар билан ёнма-ён Эрик ҳам ўқияпти. Ёмон бола эмас, ўқишлари ҳам яхши. Аммо унинг отаси ҳам мамлакатимизга буржуйлар, капиталистлар, бойлар ва босмачиларнинг қайтиб келиб, ҳукмронлик қилишини истаган душманлардан экан...» Эркли ўқитувчининг бу сўзларини тинглар экан, қўллари беихтиёр партанинг эгма тахтасини ошиқмошиқидан ажратиб олади ва тура солиб, шу тахта билан ўқитувчининг бошига туширади...
...Орадан бир қанча вақт ўтиб, Эркли Ҳодиев Олой бозорида собиқ ўқитувчисини тасодифан учратиб қолганида, ўша тахтанинг излари унинг манглайидан ҳали ҳам кетмаган эди...
Боту қамоққа олинганидан кейин Валентина Петровна эрининг совет давлати олдида мутлақо гуноҳсиз, аксинча, ватанпарвар, халқпарвар, тараққийпарвар, ажойиб инсон эканини айтиб, кирмаган эшиги қолмайди. Аммо бирор идора раҳбари унинг сўзларига қулоқ осмайди. 1941 йил июлида эса унинг ўзи қамоққа олиниб, 10 йиллик қамоқ жазосини ўташ учун Магаданга юборилади. 15 яшар Эркли билан 13 яшар Наима энди онасиз ҳам қоладилар.
Узбекистон НКВДсининг ўша кунларда қабул қилган қарорига кўра, Боту оиласининг бошқа аъзолари ҳам сургун қилиниши лозим эди. Аммо, Эркли билан Наи-мани тақсимот пунктига олиб борганларида, икки дийдираган ва кўз ёшлари шашқатор оқиб турган болани кўрган ходималардан бири раҳми келиб, Ботунинг ота-онаси қўлида қолишига ижозат беради.
Лекин орадан кўп ўтмай, бошқа «халқ душманлари»нинг 15-16 ёшга тўлган фарзандлари қатори, Эркли ҳам қамоққа олинади. Аввал унга 10 йил берилади, кейин бу муддат 4 йилга қисқартирилади. Ва Эркли Ҳодиев бу муддатни ўтаб, 1946 йилда озодликка чиқади.
1950 йили Валентина Петровна ўн йиллик қамоқ жазосини совет мамлакатининг энг даҳшатли жойларйда тўла ўтаб, омон-эсон фарзандлари бағрига қайтиб келади. Шу вақтда Наима Маҳмудова институтни битириб, Хивага йўлланма олган эди. Эридан жудо қилинган, уйи тортиб олинган, Тошкентда яшаш ҳуқуқидан маҳрум этилган Валентина Петровна болалари билан Хивага йўл олиб, 1958 йилда оқлангунига қадар ўша ерда яшайди.
1937 йилнинг мудҳиш воқеалари бошлангандан кейин Боту яширин равишда Тошкентга олиб келинади, сўнг Москвага олиб борилиб, 1938 йил 9 май куни совет давлатининг ашаддий душмани сифатида отиб ташланади.
Боту шу тарзда яқин орада дийдор кўришиш ҳакида фарзандларига берган ваъдасини бажара олмайди.
Ботунинг фожиали ҳаёти ва тақдири тўғрисида кўп сўзлаш мумкин.
Аммо ҳамма нарсанинг меъёри бўлади. Жабрдийда шоир тўғрисида ҳам узоқ сўзлаб, китобхоннинг сабр косасини тоширмоқчи эмасман.
Агар ҳурматли китобхонлар ушбу муқаддима сўзларини ўқиб, қатағон даврининг бегуноҳ қурбонларидан бири - оташин шоир ва жамоат арбоби Боту ҳақида бирор тасаввурга эга бўлиб, унга нисбатан ўзларида ҳурмат туйғусини ҳосил қилган бўлсалар, камина ўз вазифамнн бажарган бўламан.
Энди ушбу муқаддимани бутун умри давомида Боту ҳақидаги хаёллар билан яшаган, унинг соғ-омон қайтиб келишини кутган ва унинг шоир сифатида ҳаётга, китобхонлари бағрига қайтиши учун кўп ишлар қилган Валентина Петровна Васильеванинг қуйидаги сўзлари билан тугатсам:
«Замон яхши ишни ҳам, ёмон ишни ҳам ўзи билан бирга олиб кетади, аммо тарих қолади. Кишилар авлодларга мерос бўлиб қолувчи ишлари ва хатти-ҳаракатлари билан^ жўшқин уммонга йнтйлган дарё тўлқинлари сйнгари, Халқ ва инсойият тарихига кирйб қоладилар.
Агар ийсон ўзи учун яшамай, аксинча, бошқалар учун, келажак авлодларнинг бахт-саодати учун яшаса, миннатдор авлодлар уни асло унутмайдилар».
Маҳмуд Ҳодиев - Боту ана шундай чин инсонлардан эди...
Маҳмуд Ҳодиев Боту
"Танланган асарлар" китобидан