Ишончли кишинигина ашрофликка тайинлайдилар, чунки улар сарой сирларидан доимо хабардор бўлиб, лозим бўлган пайтдагина айтиб берадилар. Улар ишончли ва тўғрисўз кишиларни давлат мол-мулкини муқофаза қилиш учун шаҳар ҳамда ноқияларга ноиб сифатида юборадилар.
Ашрофлар ўз мартаба ва билимларига кўра маош олишлари зарур. Уларнинг ойлик харажат ва маошларини раият ҳисоби-дан эмас, балки хазинадан берадилар. Шунда халқ бошига ран-жу азоб тушмайди, ашрофлар ва ноибларнинг ҳожатлари хиё-натга ва пора олишга тушмайди, зеро ростлигу ҳалолликдан топилган молу давлат уларга кифоя қилади.