loader
Foto

Тўқмоққа қайтгандан кейинги ҳодисалар

Тўқмоққа келиб ҳар турли ташвишлар орқали бирор йил ўткарибэдим,шуорадаўнчоқлишогирдлардинэргаштирган ҳолда машҳур Лўли қори лақабли Рўзи қори домла бизга меҳмон бўлиб Андижондан келиб қолди. Бу киши эса биз билан пир, бир устоз бўлганликдан энг ҳурматлик саналган азиз меҳмонимиз эди. Имконият борича беш-ўн кунлик меҳмоннавозлик хизматини бажо келтирдик. Қарасам, бу ернинг об-ҳавоси мижозларига тўғри келиб қолди. Асли мақсадлари эса Қоракўл орқали Ёркентга, у ердан Ғулжага ўтмакчи эканлар. Йўлбошчилари у томонлардан хабар келтиргунча шу ерда турмоқчи бўлдилар. Дарҳол истакларича, Тўқмоқдан ўн икки чақиримлик тоғ ичидаги Бектош ота мозорига чиқариб қўйдим. Бектош ота ҳозирги тарихдан тўққиз юз йил аввал ўтган Туркистон хоқонларидан Жамбулдаги Авлиё ота лақаблик Қорахон подшоҳ билан замондошдир. Бектош ота лақаблари бўлиб, номлари эса Абулазиз Бобдир. Туркистон бешиги ўғуз туркларининг хонбалиғи”("Пойтахт (чиғ.туркча).) ўрнидаги Боласоғун шаҳри эса у кунлари ободон бўлиб, ўтроқ туркларнинг илм-маданият маркази ҳисобланарди.

“Тарихи Рашидий” муаллифи Мавлоно Мирзо Ҳайдар Кўрагон, шу китобда Боласоғундан ўз даврида ҳар турлик илм устида китоблар ёзувчи юзларча олимлар чиққанлигини кўрсатади. Эски турк тилини сақловчи “Қутадғу билик” китобини ёзган Юсуф Хос Хожиб ҳам шу Боласоғундандир. Бундан ҳам тонг қолурлик иш шулким, араб тилининг энг биринчи луғат китобларидан саналган “Сиҳоҳу Жавҳарий”нинг мусаннифи (ёзувчиси) Фороб туркларидан бўлгандек, уни арабчага таржима қилувчи Жамол Чархий эса яна шу боласоғунлик ўғуз туркларидандир. Бу китобни ёзгувчи Алихон Соғуний эса шу тупрокда туғилиб, шу ерда униб ўсгандурман. Шунинг учун шеърият сўзларимдаги адабий шиорим(Бу ерда тахаллус маъносида.) Соғуний бўлмишдур.

Бу қутлуғ болиқдан қолган асарлар ўз харобаси остида қандай кўмилиб ётган бўлса, бунинг ўзи ҳам йўқолмиш эди. Шундай бўлса ҳам бу тўғрида узун йиллар давомида тўплаган маълумотларимни бу китобим бошларида ёзиб қолдирдим.

Энди меҳмонларимиз бу мозорга чиқарилгач, ихлослик мусулмонлар булар учун ҳар тўғрида ёрдамларини аяма-дилар. Бу орада ўттиз-қирқ кун ўтгандан кейин буларни Ғулжатомонга узатиб қўйдик. Шу кунлари эса даҳрийлар даврининг бошланғич кунлари бўлганликдан уч ҳарфлик (ГПУ) жаллодларнинг даҳшатли ҳаракатлари авж олмиш эди. Булар кетиб беш-ўн кун ўгар-ўтмас мени Пишпакка чақириб сўроққа олгандан сўнгра қамоққа буюрдилар. Кетганлар устидан неча қайта сўроқ ўтказиб илиндира олмагач, уч ой чамали қамоқда ётиб, яна бўшаниб чиқдим. Бу эса тўртинчи йўл қамалишим эди.

Бу орада сафар-саёҳатга кўнглим тушиб, Тўқмокдан икки юз эллик чақирим чамали шарқ томонидаги Қоракўл шаҳрига бормоқчи бўлиб йўлга чиқдим. Тўқмоқда тургун отушлик Абдураҳмон туячи сафар йўлдошим эди. Уйдан чиққач, орада бир қўниб Иссиқкўлга етдик. У кунлари энг кўнгиллик манзарали кўлни бўйлаб юрганимизча Тўқмокдан чиқиб, бешинчи қўналғада шаҳарда бўлдик. Қоракўл шаҳрининг қурилган жойи бек кўрклик, гўзал манзаралик. Бир ёғи эса кўм-кўк шишадек кўкариб кўринган кўл қўлтиғи. Иккинчи томони тўғри кўчалар бўлиб, чўзилганича бориб, ям-яшил қарағайли тоғга туташган эди.

Биз борган кунларижавза (май) ойига тўғри келганликдан ҳаво очиғида кўли кўкдай кўриниб, дала-туз, тоғ-тошлари ям-яшил бўлиб кўзга чорпинур эди.

Шаҳарга киргач, марҳум отамиз қадрдонларидан отуш-лик Рўзи охун ҳожим уйига тушдик. Қоракўл шаҳри эса неча томондан тарихий аҳамиятга эга бўлган бир ер устига қурилмишдир.

Биринчидан, бу жойларни бутун тарих китобларда Тур-кистон бешиги, турк отаси Ўғузхон пойтахти деб атайдилар.

Иккинчидан, Исломдан илгари маданиятлик ўтроқ ўғуз турклари бўлмиш Эдиқут элининг тубги ватанлари бўлиб, Боласоғун эса турк хоқонларининг пойтахти эди.

Учинчидан, Мовароуннаҳр (Турон) мамлакатларида манғуллар ҳокимияти Темур султон томонидан зарбага учрагач, Туғлуқ Темурхон ўғли Илёсхўжа қўшинини Соҳибқирон тақамиш қилиб юз минг аскар билан кетаётганида Иссиқкўл бўйлаб Қоракўл, Қарқара, Такас, Кўксу, Оғёз орқали ўтиб, энг Юлдузга тушмиш эди. У ердаги манғул қолдиқлари ҳам енгилгач, Илёсхўжа ўғли Ўғлонхон аскари билан Олтой орқали Қорақурум, Манғулияга қочмишдир. Булар ортидан Мирзо Улуғбек бобоси Темур султон буйруғи билан ўн минг отлиқ аскар олиб қувган бўлса ҳам, қочганларга етолмай, Иртиш сувидан ўтказа қувиб қайтмиш эди. Сўнгра Улуғбекка етарли аскар қўшиб Муздовон оша Олтишаҳарга ўтиб, у ерлардаги манғуллар ҳокимиятини битиргач, Кошғар орқали Андижонга боришни буюрди. Ўзи бўлса, лов-лашкари билан ғолибият - зафар байроғини кўтарганича Юлдуздан қайтиб, Тойошув, Доғут, Кунас орқали Туғлуқ Темурхон пойтахти Олмалиққа (ҳозирги Қўрғос) кирди. Бу ердаги хон хазиналаридан қолдиқларини шипириб олгандан сўнгра хоқон оиласига эга бўлиб, хон қизини ўз никоҳига олгач, манғуллар Амир Темурни “кўрагон” (куёв) деб атадилар. Ўз расмларича улуғлаб, хон қизи тароғини - юз манғул, исирғасини яна юз манғул ол-тин қутига солишиб бошларига кўтаришганларича Самарқандга келдилар. Шулар уруғидан тороқчи, исирғали икки қабила ўзбеклашиб, Самарқанд ва Шаҳрисабз атрофида ҳозирги кунга довур яшаб кел-моқдалар. Самарқанд шаҳрига кираётганда киши кўзига йироқдан ялтираб кўринган тоғдек кошинлик пештоқ Туғлуқ Темурхон қизи - Темур султон хотини Бибихоним номига аталган мадраса харобасидур.

Темур султон шу сафарида манғулларга энг сўнгги қақ-шатқич зарба бериб, Турон - Туркистон элидан уларнинг ҳокимиятини туб-томири билан юлиб ташлади. Ва ҳам чингизийлар давлатининг сўнг хоқони Туғлуқ Темурхон ҳазинасини Олмалиқдан Самарқандга келтирмиш эди. Булар ичида яшил тошдан ясалган бирови кўк кичикроқ, иккинчиси оқ тусли каттароқ тахт тошлари ҳам бор эди. Самарқандда “Хитойдан келган кўктош” деган халқоғзидаги сўз асли шундан чиққан бўлиши керак. Кўрганлардан эшитишимизча, бу тошларнинг тўрт пучмоғида(Бурчак учи (чиғ.туркча).) коса оғзидек тўрт ўйиғи бор экан. Туркистон халқи бир кишини ўзларига хон кўтармоқчи бўлсалар, расм-одатлари бўйича шу ўйиқларга тилло тўлдириб қўядилар. Сўнгра юз киши сиғиб ўлтирғудек катта бир оқ кигиз устига хон бўлмиш кишини ўлтирғизиб, тўқсон икки бовли (унвонли) ўзбек турк уруғидан келган тўқсон икки улус беклари кўтаришиб тахт тоши устига қўяр эканлар.

“Маданият” ваҳшийлари ватанимизга қадам қўймасдан илгари Турон аҳлининг сайлаш усуллари шу асосга қурилмиш эди. Бунга кўра бутун халқ розилигини олиш бу ишда шарт қилинганлиги билинади. Мана, ҳақиқий сайлов шундай халқ розилиги билан бўлиши керакдир. Йўқ эса, ўзларини халқ ҳукумати атаган “маданий” ваҳшийлар кўзбўёв, ёлғон сайловларни эллик йиллардан бери кино кўрсатгандек қилиб ўтказмоқдалар. Лекин қоғозни бир тешикдан олиб, иккинчисига ташлашдан бошқани ҳеч ким билмайди ва ҳам билиш ҳаққига эга эмас.

Яна ўз сўзимизга келайли. Шундай қилиб Қоракўл шаҳридабиройчамалитурдим.Буердагимусулмонларнинг кўпчилиги уйғурлар бўлиб, қолганлари эса ўзбек, нўғай, дунган ва сарт қалмоқ (манғул мусулмонлари) эдилар. Борган кунимдан бошлаб, халқ кеча-кундуз демай боса бошлади. У кунлари мусулмонлар меним олдимга киришиб диний масалалар, ахлоқий ваъз-насиҳат англашга ортиқ қизиқар эдилар. Биринчи жума Нўғай катга масжидида, иккинчи жума Дунган жомеъида оят ҳадисл ардан маънил ар баён қилиб, имон-ислом асосларин тушунтириб, дардлик кўнгилданчиққанруҳонийтаъсирликваъзларсўзлаганимда масжид тўла неча минглаган мусулмонлардан чиққан йиғи-зори товушлари билан жомеъ ибнолари ларзага келмиш эди. Бу каби руҳоний томонидан лаззатланиб, ботиний(Ички, қалбдаги, кўнгилдаги (арабча).) сезгиларининг қўзғалиш хусусиятлари эрса кўпинча диний ваъз мажлисларидагина кўрилади.

Одам ўғлининг яхшилари эрса фаришталардан ҳам ортиқдир.(Бухорий, 10/4509 даги ҳадисдан мулҳам ифодадир.) Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом бошлиқ ўтган барча яловчилар(Элчи (чнғ.туркча).), пайғамбарлар бу сўзнинг чинлигига тануқлик берадилар. Аларнинг ёвуз-ёмонлари эрса, йиртқичларни йўлда қолдириб, шайтонларни шар-манда қиладилар. Шу кундаги (1967 йилда - ред.) Ғарбий, Шарқий Туркистон босқинчиларининг қилаётган жабр-зулмлари эса бунинг жонлик гувоҳидир. Ҳозирги бизнинг давримизда инсон яратилгандан бери икки Туркистон мусулмонлари учун бу каби зиёни туганмас, зарбаси узилмас узун офат, қизил бало ҳеч қачон кўрилмагандир. Негаким, дунё борлигидан бери худосиз, динсизлар қўлига қурол ўтиб, ҳокимият устига минмаган эдилар. Бу йиртқичлар инсонларни ёлғизгина диний, ватаний, шахсий хуқуқларидан эмас, балки инсоний хуқуқларидан ҳам бутунлай ажратиб, ҳайвонлар қаторида ишлатмоқдалар. Тахминан минг тўққиз юз еттинчи-саккизинчи йиллари бўлса керак, дунёга танилган сиёсий арбоблардан бириси ўша замонда чиққан сиёсий фирқалар ҳақида ёзган бир китобида “Булар ичида коммунизм каби ақлдан йироқ, хаё-лии бир маслак аҳли - коммунистлар ҳам бор”, демишдир. Мана шу хаёлий маслак эгалари эллик йиллардан бери ақлдан ташқари тузумларини қурол кучи билан халқ устида юргизиб турадилар.

Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломдан қиёмат аломати сўралмиш эди. Анда: - Ҳаромзоданинг ўғли ҳаромзодалар ҳукумат эгаси бўлиб, халқ устида зулм ҳукмини юргизади, - дедилар.(Бухорий, 15/7045 даги ҳадисдан мулҳам ифодадир.)

Ҳозирда эса нақ шу кунлар устида турамиз. Энди бу фирқадан қандай яхшилик умид бўлурким, буларнинг асосий тузумлари худосизлик, динсизликка, ўзларидан бошқа ҳеч нарсага ишонмасликка қурилмишдир. Чунки динсизлик ҳар бир ёмонликка йўл очади. Инсонни ин-сонлик сифатида тутиб турадиган, ҳар бир яхшиликка бошлайдиган нарса диндур.

Қоракўл шаҳрида қанча турган бўлсам, уйқу вақтларидан бошқа чоғлари келим-кетимдан бўшанолмадим. Шундай бўлса ҳам вақт топиб, машҳур швед сайёҳи Свен Хедин асари “Такла-макон ва ҳам Тебат” саёҳатнома китобларини ўқиб чиқиб, улардан кўп фойдаландим. Ўзгариш олдида талонга учраган Қоракўл кутубхонаси татарча, усмонли туркча таржималик нодир асарлар кўплиги билан машҳур эди. Инқилоб бошланғич даврида қонунсиз қора куч, нодон одамлар ҳокимияти қурилганлиқцан шаҳарлар ва бошқа маданий асарлар кўплари ғойиб бўлмишдир.

Ўрта аср ваҳшийлари - манғул аскарлари ўша вақтда Ислом маркази Бағдод шаҳрига босиб кирганларида уларча мол эмас, ўлжага арзимас неқадар қимматбаҳо нафис нодир китоблар Дижла дарёсига ташланганликдан олти ойлаб дарё суви қорайиб оққанлиги тарихларда ёзилмишдур. Ундан ҳам жирканурлик иш эса йигирманчи аср “маданий” йиртқичлари - большевиклар ҳокимияти даврида ҳам турлик ваҳшиятларга йўл қўйил ганл икдан анчагина тарихий асарларимиз, халқ қўлида сақланиб ётган не қимматбаҳо нодир қўлёзма китобларимизни ўз эгалари қўрққанларидан ўтга ёндириб, сувга оқизишга мажбур бўлмиш эдилар. Ёлғиз ўзимнинг Тўқмоқ, Сўқулукдаги бирор арава келгудек ҳар турлик китобларим эса шу кўмилганича чириб, ер остида қолмишдир... Бу каби фожиалар ёлғиз чет ўлкалардагина эмас, балки ҳукумат маркази Петроград китобхоналарида ҳам бўлмиш эди. Шундоқки, бутун Ислом олами кўз тиккан, минг уч юз йилдан ортиқ тарих шарафига эга бўлган “Масҳафи Усмоний”, яъни ҳазрат Усмон устида шаҳодат топган Қуръон эрса, шу кутубхонада сақланиб келганликдан оти мусулмон бир неча эсриклар(Маст (чиғ.туркча).) томонидан анчагина варакдари олинмишдир. Татаристон марҳум муфтий ҳазрати Ризо Фахрий бошлиқ Мусо ҳазрат ва бошқа олимлар бу фожиадан хабар топгач, дарҳол бунинг чорасига киришиб, бу улуғ тарихий Қуръон шу кунга довур сақланиб қолишига шулар сабабчи бўлдилар. Оллоҳ уларни раҳмат қилсин! Ҳозирда эса бу Қуръон Тошкент музейхонасида сақланиб, четдан келган саёҳатчиларга, айниқса, мусулмонлар учун, бек қизиқарлик тарихий эсдалик ҳисобланади...

Шундай қилиб, Қоракўл шаҳрида бир ой-қирқ кун чамали турганим сўнгида у ердан қайтиб Тўқмоққа келдим эрса, мени кутиб тургандек яна бир зўр воқеа туғилмиш эди. Шундоқки, ҳозирги кунларда Арабистонда туришган Олтинхон, Мубашширхонларнинг устози, эски Косон зодагонларидан, Фарғона вилоятларида обрўси ошган, атоғи чиққан, замонига кўра улуғ олимлардан саналган Носирхонтўра марҳум коммунистларга қарши қўзғолон кўтармиш эди. Нима қилишларини била олмай, сувга оққан кишидай ҳайронликда турган мусулмонлар ўз диний олимларини илоҳий кучдан холи бўлмасалар керак деб гумон қилганликларидан мол-жонларини аямай бу кишига қўшилувчилар ўлка бўйлаб кўпаймиш эди. Бироқ иш вақтидан ўтган, не фурсатлар қўлдан кетган эди. Узоқ-яқинлардаги большевикларга қарши кўтарилган қўзғолонлар бутунлай бостирилиб, ишлари марказга боғланиб, йўллари очилмиш эди.

Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг “ҳар оқил киши ўз замонасига тушунувчан бўлсин”,(Бухорий, 13/6095-6096 даги ҳадисдан мулҳам ифодадир.) деган ҳикматли сўзларига амал қилиш ва ҳам Пайғам-баримизнинг йигирма уч йиллик нубавва(Пайғамбарлик (арабча).) давридаги сиёсатлик, бутун умматларига улгу бўлғудек таржимаи ҳолларидан хабардор бўлиш ҳаммадан кўпроқ Ислом олимларига лозим эди. Замонавий сиёсат оламидан хабарсиз бўлганликдан бутун ишлари тескарисига айланди. Ёлғиз қўзғолончилар эмас, шу баҳонада ўзларига тўғри келмаган ёки кишига сўзи ўтарлик одамлардан Наманган, Косон атрофлари билан ҳеч жойда қолдирмай, отиб-чопиб юриб ўлдирдилар. Қолганлари бўлса, қўлга тушганлари қаттиқ қамоққа ёки узоқ сургунларга юборилиб йўқотилди. Бечора марҳум қочиб юрган еридан икки ўспирин ўғли билан ушланиб Тошкентга келтирилган, сўнггида энг қаттиқ ерости қоронғу уйда ётганлигини эшитган эдим. Кейин икки ўғли билан бирликда ўлим жазоси берилиб, дунёдан йўқотилмишдир. Агар шу киши ўрнида сиёсат оламидан хабардор, онглик бошқа биров бўлганида ишни бошқача, ташкилий равишда олиб борарди. Бу қадар улуғ қўзғолон майдонида тўкилган ерлик халқ қонлари бекорга кетмас эди. Чунки, жанубий томондаги Афғон, Ҳиндистон чегараларини қўлга келтириб, у ёқдан ёрдам етказиш имконияти туғилмиш экан. Онгсизлик шумлигидан шу ишни бажара олмадилар. Бу ҳаракат бошланиш олдида Қирғизистон атрофларига ва бошқа жойларга махсус кишилар юборилмиш экан. Худо сақлаб, у кунлари меним Қоракўлда бўлганим учун ҳеч ишдан хабарим йўқ эди.

Шундай бўлса ҳам мен келиб, ҳафта ўтмай шу чоғдаги ваҳшийлик одатларича тун ярми ширин уйқуда уч ҳарф жаллодлари томдан тушиб, мени босдилар. Кеча қоронғусида куроллик ҳарбий кишиларга туюқсиздан (Кутилмаганда, тўсатдан, билдирмай, бирданига (чиғ. туркча).)    

кўзлари тушиб қўрққанликдан мўлдирашиб турган хотин, бо л алар ҳолларини нима деб айтишга тўғри келади. Шунинг учун бу каби даҳшатлик ишни кўрмаган кўп кишилар юрак ўйноқ касалига йўлиқмиш эди. Сўнгра кўзга кўринган ёзув-чизувларни йиғиштириб, мени ҳайдаганларича Фрунзега келтиргач, ҳеч нарса сўрамасдан ерости уйига киргизиб қамаб қўйишди. Бу йўли ушланиб уч ой чамали ётганим ичида ҳар ёқлама қаттиқ текшириш ўтказган сўнггида бу ишдан меним хабарим йўқлиги булар олдида аниқланмиш эди. Шу баҳона бўлди, ҳақиқатда эса, ғайбий куч ёрдами етди бўлғайким, бу каби даҳшатлик қамоқ балосидан кўп узоқламай яна қутулиб чиқдим.

Алихонтўра Соғунийнинг

"Туркистон қайғуси" китобидан