loader
Foto

Сиёсатнома (7)

Давлат мушрифлари ва уларнинг маошлари ҳақида

 

Ишончли кишинигина ашрофликка тайинлайдилар, чунки улар сарой сирларидан доимо хабардор бўлиб, лозим бўлган пайтдагина айтиб берадилар. Улар ишончли ва тўғрисўз кишиларни давлат мол-мулкини муҳофаза қилиш учун шаҳар ҳамда ноҳияларга ноиб сифатида юборадилар.

Ашрофлар ўз мартаба ва билимларига кўра маош олишлари зарур. Уларнинг ойлик харажат ва маошларини раият ҳисобидан эмас, балки хазинадан берадилар. Шунда халқ бошига ранжу азоб тушмайди, ашрофлар ва ноибларнинг ҳожатлари хиёнатга ва пора олишга тушмайди, зеро, ростлигу ҳалолликдан топилган молу давлат уларга кифоя қилади.