loader

Илк ўрта асрларда Въетнам

V-VI асрларда Въетнам жамияти

Илк ўрта асрларда Въетнам давлати хозирги шимоий ва марказий қисмини эгаллаб, шимолий Хитой, шимолий-ғарбда Тай давлати, ғарбда лаос қабилалари, жанубий-ғарбда ва жанубда Кхмерларнинг Камбуждежа империяси ва Тьямпа давлати билан гечарадош бўлган.

Вьетнамликлар қадимги деҳқон халқ - шоли, сабзовот етиштирилган, буйвол, хўкиз боқилган, ипакчилик билан машғул бўлганлар. Марварид етиштирилган, экспорт қилган. Турли зираворлар, доривор ўсимликлар камёб қушлар патлари Хитойда жуда қадрланган.

Шимолий Вьетнам тоғларида мис, темир, руҳ, олтин қазилган. Фил суяги, носорог шохи катта фойда келтирган. Похолдан тўқилган буюмлар Узоқ Шарқда машҳур бўлган. Вьетнам Хиндистон, Хитой ва хатто Ўрта денгиз билан савдо қилган. лАунгбьен, Тонглинь йирик маданий марказлар эди.

Бу даврда қўл меҳнатидан унча кенг фойдаланилмаган. (қишлоқ хўжалигида). Хукмрон синф меросий аристократия ва помешник (куан)лардан иборат эди.

Вьетнам давлати мустақиллиги учун кураш

VI аср бошларида Вьетнам Хитойга тобе эди. Хитойнинг ўз хокимиятини янада мустаҳкамлашга қаратилган ҳаракати очиқдан-очиқ курашга туртки берди.

541 йилги умумхалқ қўзғолони оқибатида мамлакат мустақиллиги эълон қилинди. Қўзғолон йўлбошчиси, йирик чиновник Ли Бон император деб эълон қилди. У Илк Ли (Ранних Ли) сулоласига асос солди (541-603 йй). Вьетнам халқи барча табақалари иштирок этган уруш жуда чўзилди. Шимолда Хитойга, жанубда Тьямпа давлатига қарши кураш олиб бордилди.

Ташқи сиёсий вазиятни мустаҳкамлагач Ли Бон мамлакат ички аҳволи билан машғул бўлди.

544 йили давлат «Вансуан империяси» – «Ўн минг баҳор империяси», деб номланди. Давлат аппаратига Ли Бон сафдошлари киритилди. Маҳаллий маъмурий аппаратда асосан ерли аҳоли олинган.

545 йили ҳарбий ҳаракатлар қайта бошланди, мағлуб бўлган Ли Бон лаосс қабилаларидан ёрдам олиш умидида кичик бир отряб билан шимолий-ғарбга қочди. У 546 йили мамлакат марказида жанг бошлашга уриниб кўрди, лекин мағлуб бўлиб, тоққа чекинди.

546-547 йилларда хитойликларга қарши лашкарбоши Чиеу Куанг Фук ҳаракат қилиб, 548 йили Ли Бон ўлимидан сўнг амалда хукмдорга айланган. 551 йили мағлуб бўлган Хитой армияси Вьетнамни тарк этган.

Ташқи уруш тугагач император ва армия қўмондонлари ўртасида бошланган ички уруш, 559 йили мамлакатнинг вақтинча иккига бўлинишига олиб келди.

/арбда Озюйен шарҳрини пойтахт қилиб олган Чиеу Куанг фук, шарқда корол оиласи вакили Ли Фат Тў ҳукмронлик қилганлар. У расман бутун мамлакат императори ҳисобланарди, Ли уруғ аъзолари давлатда асосий мансабларни эгаллаганлар.

602 йили Хитой феодаллари Вьетнамга қарши яна уруш бошлаб, жанубга катта армия жўнатганлар. Вьетнам яна Хитой вассалига айланган (сюзеренитет). Ли фат Тў асир сифатида Хитойга олиб кетилган. Илк Ли сулоласи тугагач Вьетнамда Хитой маъмурий тизими тикланган. 622 йилдан Вьетнам Хитой манбаларида «Аннам» (аниқроғи «Аньнань» «Бўйсундирилган жануб») деб атала бошлаган. Муҳим стратегик пунктларда Хитой гарнизонлари турарди. Лекин амалда мамлакатни вьетнамликлар бошқарганлар.

IX аср ўрталарида Вьетнам шимолига Нанчьжаодан тай қабилалари кўчиб келган. Хитой ҳокимияти бунга қаршилик қилди, 865 йили армия кўчиб келганларни қириб ташлади. Бу ғалаба Тан империясига Вьетнамда ўз позицияларини мустаҳкамлаб олиш имконини берди. Хитой вакили Гао Бянь маъмурий аппаратни тартибга солиш мақсади баъзи тадбирларни амалга оширган. Солиқ қисқартирилган, солиқнинг ягона тизими ишлаб чиқилган. Хитой армияси марказда эмас, чегара районларида ўрнашган. Пойтахт Латхань мустаҳкамланган. Маъмурият ва гарнизон жойлашган қалъа (цитадель) 2 қаватли девор билан ўраб олинган, аҳоли ундан ташқарида яшаган.

Йўллар қурилган, дарё ва каналлар тозаланган. Гао Бянь фаолияти  хитой-Вьетнам муносабатларини юмшата олмаган. Вьетнам мустақиллик учун кураши тўхтамаган. Х асрда унга ҳарбий хизматдаги феодал бюрократия йўлбошчилик қилган.

Хитойдаги деҳқонлар қўзғолони, Хуан Чаонинг жанубга юриши, Хитой феодал империяси заифлашуви Вьетнамга ёрдам берган. У 906 йили яна мустақил давлат деб эълон қилинган.

Бой чиновник Кхук Тхуа За Карол (вуа) деб эълон қилинган. (феодал Вьетнам тарихшунослиги унинг сулоласини тан олмаган. Кхук Тхуа За Хитой императори томонидан губернатор лавозимига тайинланган эди).

908-917 йилларда қатор ислоҳотлар ўтказилган: солиқ ва меҳнат мажбуриятлари тизими тартибга солинган, қишлоқдаги Хитой системаси йўқотилган, юқоридан қуйигача маъмурий аппарат алмаштирилган. Провинция (вилоят), уезд, район, жамоага бўлинган.

931 йили чегарада баъзи тўқнашувлар бўлиб турсада хитойликлар Вьетнамдан бутунлай қувилган. 939 йили Батьжянга дарёси қуйилишида хитой флоти устидан ғалаба қозонилган.

Янги Вьетнам сулоласи асосичиси Нго Кюйен мамлакат пойтахтини эрамиздан аввалги III асрдаёқ пойтахт бўлган шаҳар Колоага кўчирди. Янги маъмурий аппарат фақат Вьетнам чиновликларидан иборат эди. Қадимги Вьетнам традицияларини тиклашга саройда ҳам эътибор берилди.

VII-X асрларда Вьетнам иқтисодиёти ва маданияти.

Бу даврда аҳоли сони ўсди, ер майдони кенгайди, йирик ирригация ишлари амалга оширилди. Ҳосил ошди, Қишлоқ ташкилоти қуйи формаси жамоа эди. Ер, ўтлоқ ва ўрмон жамоага қарашли бўлган.

Феодаллашув жараёнида Вьетнам жамоаси ичида дифференциация юз берган (Табақалашув). Ернинг олий эгаси давлат. Феодал, королар будда манастрлари, ер эгалари ҳам мавжуд эди. Хукмрон синф икки группага бўлинган: биринчи меросий арстократия, иккинчи чиновниклар.

Чиновниклар хизмат эвазига жамоаларнинг солиқ олиш ҳуқуқига эга бўлганлар. (ҳаммасидан эмас ажратилганидан).

Дарё хавзалари, денгиз қирғоқларида янги шаҳарлар пайдо бўлган. Метал ишлаш ва кулолчилик юқори даражага чиққан. Метал предметларининг ҳаммаси Вьетнамнинг ўзида ишланган. Меъморлар кўп қаватли бино ва қалъалар қурганлар. (ғиштин ва ёғоч бинолар).

Меъморчилик ва санъатда маҳаллий традиция кучли VIII аср охирида «Дайла услуби»номли (шаҳар номи) услуб пайдо бўлган. (Бинолар, ибодатхоналар, миноралар). Биринчи қават унча баланд эмас. Ҳар бир қаватда маҳсус мехорбда Будда хайкали мавжуд Том букилган. Маълум даража меъморчиликда

Хиндистон таъсири мавжуд

Ўймакорлик юксак даражада бўлган. Ўша даврдан ТО-рой баральефи сақланган. (Турли тақинчоқлар орасида флейта (сурнай) чалаётган рух тасвирланган).

Дайла услубидаги керамика ҳам ажойиб. /иштлар, чирипица, идишлар рельефли безаклар билан қопланган. Матив маҳаллий, нақшларда эса Хинд ёки Хитой элементлари бор.

X асрдаги сиёсий вазият

Вьетнам феодаллари марказий хокимият кучайувини истамай, кўпинча ўз қўшинлари билан королга қарши чиқардилар. Чиновниклар бўлса марказий хокимият томонида турган. Х аср ўрталари жиддий ўзаро урушлар бўлиб ўтган. Мамлакат хонавайрон бўлиб, 12 та мустақил феодал ерига парчаланган.

Урушлар деҳқонларни ҳам хароб қилган, қўзғолонлар бошланган. Яна Хитой хужуми хавфи пайдо бўлган. Бу шароитда машхур чиновник ва лашкарбоши Динь Бо линь мамлакатни бирлаштириш учун кураш бошлаган. /алабалар уни амалда хукмдорга айлантирган. У 968 йили император деб эълон қилинган. Динь сулоласи бошланган. Мамлакат Дайковет «Улуғ қадимий Вьетнам») деб номланган.

Янги маъмурий ислоҳот тарқоқлик тугатишга қаратилди. Янги маъмурий бирликлар чегараси Вотчиналар чегараси билан мос тушмасдан янги сулола Вуалар бу соҳадаги ишда ўз иқтисодий қудратларига таянганлар (ўз хусусий мулклари).

Дайковетнинг янги пойтахти Хоали девор ва хандак билан ўраб олинган. Давлат ва харбий аппарат ислоҳ қилиниб, унга асосан Динь тарафдорилари қабул этилган. 

Ички сиёсат билан бемалол шуғулланиш учун Хитой билан чегарада сокинлик даркор эди. Шу мақсадда Динь 971 йили Сун саройига элчилар жўнатди. 972 йили Хитойнинг номинал сюзеренитетини тан олиб, бироз ўлпон тўлайдиган бўлди. Бу мажбурият уни анча қўлини бўшатди, ташқи хавфдан чўчимай, ички ишлар билан машғул бўлиди, бўйсунмаган феодалларга қарши курша кучайтирилди. Вуа 10 корпус (зао) га бўлинган регуляр армия ташкил этди. Барча рақиблар мажақланди. (Иван Вьенамский) асрга олинган ёғда қовурилган, Вуа боғида йиртқичларга едирилган).

Лекин феодаллар сарой тўнтарилишини амалга оширганлар. Дин ва Линь ўлимидан сўнг яна ўзаро урушлар бошланган, Хитойликлар ундан фойдаланишга урунганлар. Бу хавф қаттиққўлни талаб этди, зодагонларнинг бир қисми бош қўмондон Ле Хоанни вуа деб эълон қилиш тарафдори бўлиб чиқди.

981 йили янги вуа (Ле Дай Хан номи билан машҳур) икки группа армия билан бостириб келган. Хитой армиясини мажақлади.

Илк Ле сулоласи хукмронлиги даврида (981-1009) давлат мустаҳкамлана борди. Унга буддизм ёрдам берди. Буддизм олтинчи асирдаёқ хукмрон динга айланган. Уч мактабларидан бири – «ТХИЕН» (дхьяна медитация сўзидан) Вьетнамда рақибсиз хукмрон бўлган. Уч асосий доктриянаси: «инсон ўз юраги билан будда юрагини англайди», яъни инсон табиатдан соф англашмовчилик ва хатолардан халос. Буддизмга давлат доимо хомийлик қилган.

Нирванага эришув фақат унинг ўзига боғлиқ.

Тхиен мактаби – индивидуалистик динн, лекин вьетнам шаклида давлат динига айланган.

З. Мадраҳимов.