loader
Foto

1941 йил — Москва остонасида...

1941 йилнинг октябри. Гитлернинг “Барбаросса” амалиёти барча фронтларда ҳаракатда. Германия армияси нафақат Белоруссия, Украина, балки Россия марказига — Москвага қараб олға силжиб бормоқда. Бу даврда Совет ҳукумати ҳали ўзини тўлиқ тиклаб улгурмаган, Сталин ҳатто ўзининг Москвада қолиш-қолмаслиги ҳақида ўйлаётган, миллионлаб одам эвакуация қилинаётган, аҳоли қочмоқда.

Шундай бир паллада — москвалик аёлларнинг пардозхона ва сартарошхоналарга навбатга туриши, немис аскарларини қарши олиш учун ўзларини чиройга солаётгани тарихий лавҳа сифатида қайд этилган. Бу тасвир, аввал қараганда ҳазил ва пасткашлик сифатида қабул қилинса-да, у қалтис психологияни, умумий ижтимоий руҳни, урушнинг аҳолидан қандай “умид ва кутилмага” олиб келаётганини кўрсатади.

Москва олдидаги фронт ва аҳоли руҳияти

1941 йил октябрида Москва Германия армияси учун асосий стратегик мақсадга айланган эди. “Тайфун амалиёти” деб аталган Москвага ҳужум, Вермахтнинг жаҳл билан ваҳшияналарча юриши билан бошланди.

Фашистлардан қочаётганлар орасида нафақат ҳарбийлар, балки партия хизматчилари, театр аҳли, адиблар, артистлар ва бошқалар ҳам бор эди. Айни вақтда, Москвадаги айрим одамлар ҳозирги ҳукуматнинг қийноқлари, очлик, репрессияларидан кўра, "немис тартиби" келади, яхши ҳаёт бўлади", "немислар маданиятли, улар цивилизация олиб келади" деган ишончда эдилар.

Сартарошхонадаги навбат — мағлубият психологияси

Аёлларнинг сартарошхонага навбатга туриши, пардоз-андоз қилиши, ўзини немисларга тақдим этишга тайёргарлик кўриши — бу, аввало, икки асосий нарсани кўрсатади:

1.    Совет тарғиботига ишончсизлик. Халқ у пайтда ҳали Ғалабага ишонмас эди. Репрессия ва очлик инсонлардаги умидни синдирган эди.

2.    Омон қолиш инстинкти. Одамлар ўлмаслик, зиндонга тушмаслик, «муносиб» кўриниш, ўзини сақлаб қолишни истаган. Баъзилар буни қалбида ўзини сотиш эмас, балки “янги тартиб”га мослашиш сифатида кўрган бўлиши мумкин.

Масалага тарихи ва ижтимоий ёндашув

Совет ҳукуматида бундай ҳолатлар ҳақида овоза қилиш мумкин эмас эди. Аммо баъзи гувоҳлар ва таърихчилар ушбу воқеаларни шундай тилга олишади:

•    Совет ёзувчиси Константин Симонов ёзади:

“Москвада ҳар кимга ҳар хил таъсир қилган: кимдир фашистлардан қочган, кимдир уларни кутиб олган.”

•    Рус тарихчиси Александр Верт (British-Russian historian) ўз хотираларида шундай ёзади:

“Ҳа, биз бунга гувоҳ бўлдик. Москва кўчаларида аёллар сартарошхона олдида. Улар аллақачон юракда таслим бўлган эдилар.”

Натижа ва хулоса:

Бу ҳолатни улуғлаш ёки ҳақорат қилиш эмас, балки қийин шароитдаги инсон психологиясини тушуниш сифатида баҳолаш керак. Урушнинг биринчи ойларида СССР аҳолиси, айниқса Москвадаги жамият, нафақат тан жисми, балки руҳий-маънавий жиҳатдан ҳам етарлича тайёр эмас эди. Улар нафақат душманга қарши, балки ўз ичкарисидаги қўрқув, етишмовчилик ва истибдодга қарши ҳам курашар эдилар.

Манбалар:

•    «A People’s Tragedy», Orlando Figes

•    «Russia at War 1941–1945», Alexander Werth

•    Совет ёзувчилари хотиралари: Симонов, Гроссман, Шаламов

•    Архив документлари (GARF, Россия Давлат архиви)



Бу руслар пойтахтидаги аёллар аҳврли эди. Қуйида эса шундай вазиятда мусулмон аёллари нима қилоган ҳақида ўқишларинг мумкин:

энди бу воқеани мана бу билан қиёс қилинг:

Покдомон аёллар (Арабчадан Абу Жаъфар ал–Бухорий таржимасидан)

Жазоирда озодлик ҳаракати бошланган пайтларда Француз армиясида хизмат қилган аскарлардан бири ўзининг хотираларида қуйидагиларни ёзади:

– Биз тозалаш амалиётларини олиб бориш илинжида, Жазоирнинг қишлоқ ва тоғли минтақаларида мужоҳидларни қидирар эдик. Бизни кўрган қишлоқ аёллари яшин тезлигида молхона ва қўралар томон қочишар ва таналарига тезак ва ҳайвон чиқиндиларини суриб, келаётган сассиқ ҳид туфайли бизнинг тажовуз қилишимиздан сақланмоқчи бўлишар эди. Ҳақиқатан ҳам, келаётган сассиқ ҳидлар сабабли биз уларга яқинлаша олмас эдик.

Модомики, дунёда яшар эканман бу ҳолат ҳеч ёдимдан чиқмайди ва кўнглимда ўз номусларини сақлаш учун тезакда чўмилган ўша покдомонлар учун ҳурматим бор.

Абу Муслим

(профессор, сиёсий таҳлилчи)