Туркистон» атамаси Эрон тилидан кёлган «-и» изофати ва «-стон» қўшимчаси билан биргаликда «Туркларнинг юрти (мамлакати, эли, ўлкаси)» маъносини беради. Бизнинг давримизда, хусусан, 1945-1950 йиллардан кейин бу, дунё турклигининг бешиги сифатида танитилган Турк юрти исмининг қўлланишида бир канча аралаш-қуралаш фикрлар мавжуддир, «Туркистон» номининг фанда ва матбуот органларида қўлланишида «болта кирмаган ўрмон» зулматидаги кайфиятга чек қўййш нияти бйлан «Турқистон»нинг тарихда ва ҳозирги кунимиздаги тушунчаси борасида фикрларимизни билдириш йўли оркали ҳақиқатни излаб топмоқ умидидамиз. «Туркистон» калимаснни тўғри англамоқ ва англатмок Туркистон турклари учун ҳаётий бир масаладир.
Туркистон Осиё қитъасининг «Ўрта Осиё» ё «Марказий Осиё» қисмида жойлашгандир. Бу мамлакат олис замонлардан бери турк қавмларининг, ҳозирги пайтда ҳам яшаб турган қозок, кирғиз, ўзбек, тожик, туркман, уйғур ва бошқа турк қавмларининг она ватанидир. Бу ўлка «дунё турклиги»нинг бешиги бўлганини инкор этувчи бирон илм кишиси йўк. Туркистонда 15 йилдан ортик чор Русийси хизматини адо этган Олмонияли Франц фон Шварц исмли бир зот, ҳатто балки бир муболаға ўлароқ, «Туркистон ҳинд-германлар бешиги» мавзуида асар ёзгандир. Биз бу ерда, Туркистоннинг «бешик»лик роли масаласида эмас, балки унинг исмининг тарихда қўлланишига эътиборни қаратамиз.
Тарихчиларнинг берган маълумотларига караганда, «Туркистон» калимаси саколар (искитлар) давридаги обидаларда (милоддан аввалги VII аср ва милоддан кейинги II асрда) «Туркистанак» ҳолида ифода этилгандир: «Туркистон» калимаси эски Ўрта Осиё тарихида ҳам зикр этилгандир. Бу ном Эрони ва Армани адабиётида VI асрдан бери кенг ўлчовда Шарқ халқлари орасида қўлланилгандир. Армани тарихчиси Муса Харинаки VIII асрда, араб сайёҳи Ёқубий ўзининг «Китоба-л-булдон» деган асарида (891 йилда) Туркистон номи остида Идил (бугунги Волга) дарёсидан Тангри тоғларининг шарқ тарафларигача бўлган ерларни тушунганлар. Энг қадимий «Авесто» достонида Туркистон ва Турон сўзлари кўлланилган. «Авесто»га кўра, Тангри тоғларининг шарыихон (Амударё) ораларидаги Хуросонга кадар давом этган ерлар Турон ва ё Туркистондир. Туркистонда VIII аср бошида Исломга ўтилгандан кейин араблар «Туркистон» ўрнига «Билод ал-Турк» атамасини қўллаганлар, бу ҳам бари бир «Турк юрти», яъни «Туркистон» демак эди. Махмуд Кошғарий «Девону луғати-т-турк» номли асарида «Билод-ал-Турк»нинг ҳудудларини Чиндан Ҳазар денгизига,. Бизанс, Қипчоқ, Русияга қадар давом этган ерлардан иборат деб кўрсатгандир. Келиб чиқиши жиҳатидан Бошқурт-Турк, лекин христиан динини кабул қилган, узоқ вақт Чинда рус калисосининг миссионери бўлиб ишлаган ва Чин динини яхши билган Бичурин Чин манбалари ҳақида ёзган бир асарида, хитойларнинг Туркистон ҳақидаги фикрларини қуйидаги жумлаларда ифода қилгандир: «Ҳазар денгизидан Кукунор (Кух-и-Нур) га қадар бўлган ерларда жойлашган кўчманчи бир қавм яшайди. Бу қавм туркча гаплашади ва Муҳаммад қонунларига (Ислом демоқчи) ишонади. Бу одамлар ўзларини ТУРК деб тавсиф этадилар ва яшаётган ерларини ТУРКИСТОН дейдилар».
Табиийдирки, кенг тупрокларга эга бўлган Туркистоннинг худудлари замон-замон ўзгариб турган. Хунлар ва кўктурклар замонидан бери Туркистон «дунё турклигининг маркази» сифатида дунё тарихи саҳнасида бўлиб келди. Бу ўлка буюклиги сабаби ила баъзан ТУРОН номи билан танитилгандир. Масалан, қорахонийлар давлати даврида Турон сўзи Туркистон маъносида қўлланилгандир. Туркистоннинг буюк ҳукмдори ва қўмондони Амир Темур шарафига Қарсақпой ноқиясида 1391 йилда ёзилган бир обидада «СУЛТОНИ ТУРОН» аталгандир. Аммо Туркистон ўрнига ҳар вақт «Турон» сўзини ишлатмок одат ҳолига кирмагандир. Туркистон тупроқлари X асрдан эътиборан тамоман шу исмла тасвир этилгандир. Баъзи олимлар турклар бу кунги Туркистонда факат IV асрдан бошлаб яшай бошлаганларидан баҳс қилмоқдалар. Рус туркологи Малов бундай фикрларга карши куйидаги ҳақиқатни ойдинлаштирган:
«Турклар милоддан олдинги V асрда катта минтақада, ҳозир яшаётган ерларида яшардилар».
Турклар Туркистон тупроқларининг турли қисмларида қавм ва ё қавм бошлиқлари номи билан бир-бирларига боғлиқ ҳолда яшаганлар. У давлатларнинг идорачилари ҳеч қачон ўзларини Туркистон калимасидан ташқари маъносида ифодалаб кўрсатмаганлар. Туркистонда ва у ердан бошқа жойларга кўчиб,ташкари ўлкаларда яшаган турклар сиёсий ва маданий ҳаётларида ҳар қачон ўзларини катта турк оиласининг қисмлари деб ҳис қилганлар. Аммо Туркистон исми билан бир давлат қурмаганлар. Улар учун Туркистон табиий бир атама, тўпловчи юрт исми ва маншасй бўлгандир. Бу эса Туркистон калимасидан воз кечмоқ аломати бўлолмайди.
Туркистон (Турк юрти) тарихда ўз бошидан кўп фожиаларни кечиргандир. Искандар Зулқарнайн, Эрон, араб, мўғул ва Чин истилолари шуларнинг бирор кўринишларидир. Туркистон уларнинг ҳокимиятидан қутулган, лекин кейин Яна бошқаларнинг ҳокимият тузоғига тушгандир. Охирги «тузоқ»ни чинликлар ва руслар қурганлар. Туркистоннинг не усулда уларнинг тузоғига тушганлиги масаласи алоҳида бир тадкикотни тақозо қилади. Биз бу ерда бу мавзуни четлаб ўтамиз; бунинг сабабини ўзингиз тушунишингизни ва менга карши чиқмаслигингизни илтймос қиламан, чунки бу масала Туркистоннинг тарихий истиқболи масаласи билан боғликдир.
Русия 1716 йилдан эътиборан Ғарбий Туркистонни ишғол қилиш сиёсатини давом эттирмокда эди. Хитойлар эса 1755-65 йилларда Шарқий Туркистонни ишғол қилдилар. Шарқий Туркистон 1882 йилгача Ҳитой армияси томонидан идора этилди. 1882-84 йилда Ғарбий қисми «Хси-ю» ва 1884 йилнинг 18 ноябрида Чин императорлигининг «Янги вилояти», «Чинжанд» қилиб эълон этилгандир. Ўша пайтдан бери Ғарбий Оврўпонинг олимлари Шарқий Туркистонни Хитой таъбирига кўра, «Чин-жанг-Синкианг» шаклида қўллайдилар, лекин Ғарбий Оврўпо адабиётида Шарқий Туркистон атамаси ҳам орасира ишлатилиб турибди. Русия Ғарбий Туркистонни истило қилишни 1716 йилдан бошлади. 1734 йилдан эътиборан Туркистоннинг бўзкир вилоятларининг бир қисмида ҳокимиятни қўлга олди. Русия билан Туркистон хонликлари орасида давом этган русларнинг истило ҳаракатлари,- хонлик давлатларининг ўзларини кўриқлаш фаолиятлари 1853 йилдан эътиборан жиддий бир жараён ҳолини олганди. Русия 1865 йилга қадар Ўрол дарёсидан (эски оти ёйиқ, Жойик) Орол-Балхаш-Иссиқкўл-ларни, уларнинг атрофларини ва Тошкент вилоятига яқин тупроқларни ишғол этди. Ғарбий Туркистоннинг ишғол этилган тупроқлари 1865 йилга кадар Русиянинг Оренбург Волийи Умумияси орқали идора этилди. Рус давлати 1865 йилнинг 12 февралида Туркистонда ишғол этилган Иссиқкўлнинг Ғарбий тарафидаги Урол дарёсигача бўлган тупроқларини «Туркистон вилояти» номи билан Оренбург Умум волийи томонидан идора этишга қарор қилди. Бу билан биринчи марта Туркистон — бир маъмурий бўлим сифатида кўрила бошланди. Руслар бу исмни албатта ҳаводан ва ё ер остидан олмадилар.. Халқ орасида «Тўркистон» сўзи яшар эди. Халқнинг руҳига диқкат килиш керак эди. Тошкент шаҳри ва Бухоро амирлигидаги бир қанча шаҳар ва ноҳиялар ишғол этилгандан кейин, Русия Туркистон идораси масаласини янгитдан муҳокама қила бошлади. 1867 йилда Русия Ҳарбий министри Милютин бошчилигидаги бир қўмита Туркистоннинг келажакдаги идораси масаласини тортишган эди. Туркистон вилоятининг Туркистон-Умумий Волилиги (Туркистон генерал-губернатўрлиги) бўлиб, Русия ҳарбий нозирлигига боғлиқ ҳолда идора этилишига қарор қилинди. Чор дукумати 1867 йилнинг 11 июлида бу Умумий Волилик ҳақидаги қонунга имзони чекди.
Туркистон Умумий Волилигининг маркази этиб Тошкент шаҳрини тайин этдилар. Бу Умумий Волилик воситаси орқали Хева хонлиги, Бухоро амиряигининг бир қисми (1873 йилгача), Қўқон хонлигининг ҳаммаси (1876 йилгача) ва Помир қисмидаги (1875 йилгача)
тупроқларда Русия ҳокимияти ўрнатилди. Русия ҳокимияти остида давлат ҳолида (Русияга қарам этилмасдан) давом этган Бухоро ва Хева давлатларини контрол қилиш ҳуқуқи ҳам Туркистон Умумий Волилигига берилди. Туркистон вилояти номи остида идора этилаётган Ўрол ва Турғай вилоятларининг идораси Туркистон Умумий Волилиги идорасидан чиқарилиб, улар Оренбург Умумий Волилигига итоат эттирилди. 1868 йилнинг 21 ўктабрида қабул этилган «Низомнома» асосига кўра, Туркистоннинг Оқмулла ва Еттикапа (русчаси Семипалатинск) вилоятлари Ғарбий Сибирия Умумий Волилиги идораси остига берилди. 1891 йилнинг 25 мартида Ўрол, Турғай, Окмулла ва Еттикапа вилоятларидан Степ (Бўзқир) Умумий Волилиги ташкил этилди. Бу эса Омск шаҳридан идора этиларди, Туркистон Умумий Волилиги ва Степ Волилигининг ташкил этилиши орқали Туркистонни парчалашга илк одим ташлангандир. Туркистон ҳаётидаги бахтсизлик (Русия ҳокимияти остига кириши) билан ёнма-ён, тасодифан-ми ёки режа асосидами мавжуд бўлган «бахтлилик» ҳам борки, «Туркистон» атамаси яшашда давом этаётган эди, Степ Умумий Волилиги 1.606.687 квадрат километрдан ортиқ ва Туркистон Умумий Волилиги 1.969.983 квадрат километр майдонга эга эди. Шундан ҳам англашилиб турибдики, ҳеч бўлмаса бугунги Туркистоннинг ярмидан кўпроғи Туркистон номи билан идора қилингандир. Чинликлар эса, Шарқий Туркистоннинг камида 1000 квадрат километр тупроғига ҳам Туркистон номини бермагандирлар.
Туркистон XIX аср бошларигача инглиз адабиётида Бухоро номи билан танитилгандир. Ғарбий Туркистонни Катта Бухоро ва Шарқий Туркистонни Кичик Бухоро деганлар. Инглизлар XIX асрдан эътиборан Ғарбий Туркистонни Тюркистон (Туркестан) деб атаганлар ва Ғарбий Оврўпо адабиёти ҳам Туркестан (Туркестан) терминологиясини қўллай бошлаганлар. На Оврўпо ва на Русия адабиётида Ғарбий Туркистон демоқ одат ҳолига келгандир. Бу мамлакатнинг эгалари, айниқса, уларнинг зиёлилари умумият-ла Туркистон атамасини ишлатганлар ва Туркликнинг катта бир ўлкасини ғарбий, шарқий ва жанубийга айириб ўтирмай фақат бир ифода ила, яъни Туркистон исми остида таниганлар ва танитишга тиришганлар. Рус адабиётида XIX асрдан бери Шарқий Туркистон терминологияси қўлланилар эди. Факат бу терминни тарих, география ва этнография термини сифатида ишлатмаганлар. Шарқий Туркистон туркларининг зиёлилари эҳтимол XX асрда Шаркий Туркистон терминологиясининг ишлатилишига диққат қила бошлаганлар. 1930 йиллардан кейин Шарқий Туркистончилик ғояси юксала бошлади. Айни чоқда секин-аста Туркистон терминологиясида иккилик (Шарқий ва Ғарбий Туркистон фикри) бошланди. Аммо Туркистоннинг ғарб қисмидагилар ўзларини бугунга қадар Ғарбий Туркистонлик эмас, Туркистонли деб танитдилар ва ҳис этдилар.
Ғарбий Оврўпо ва Америка Қўшма, Штатларида асримиз-нинг Иккинчи Дунё Урушигача (1945) ва 1950-80 йилларида Туркистон номи остида бир қанча асар нашр этилгандир. Русия империясида эса 1924 йилдан кейин Туркистон терминини ишлатмайдилар. Лекин 1924 йилгача Туркистон масалаларининг тадкиқотларида бу терминни ишлатиш мажбурияти остида қоладилар. Бугунги Совет Русияси «ўтмишдаги» Туркистон термини ҳақида маълумотлар бераётир, аммо бу кун бу термин борлигини инкор этаётир. Мсалан: «Туркистон Турк мамлакати демакдир (бу ифода энциклопедияга оиддир). Узоқ замонлардан бери Ўрта Осиё ва Марказий Осиёдаги майдонларнинг тарихий, жуғрофий атамасидир».
Бу кунги Туркистон 3 кисмдан (ғарбий, шарқий ва жану-бий) иборатдир. Ғарбий Туркистон 3.999.400 километр квадрат ердан иборатдир». Шарқий Туркистон эса 1.503.563 километр квадратдан иборатдир. Демак, Умум Туркистон Осиёнинг 5.497.963 квадрат километрдан иборат бўлган буюқ мамлакатларидан биридир. Жанубий (Афғон) Туркистон ҳақида кўлимизда статистик маълумотлар йўқ даражададир., Шаркий Туркистон ҳақида эса оврўполиклар (шу жумладан руслар) томонидан ёзилган асарлар бордир. Хитойча ёзилган асарлар хам кўп.лекин, бу кунга кадар, бу ерларда хулоса чиқарувчи миллий ва исломий руҳда ёзилган асар бўлмади. Шарқий Туркистон ва Жанубий Туркистон ҳакида миллий, илмий руҳда бир таъсирли асар ёзилгунча, бу ёзувимизда диққатимизни Ғарбий Туркистонга, яъни дунё адабиётида Туркистон деб топилган Турк ерларига қаратмоқчимиз. Умид киладаги бўшлиқни, Шарқий Туркистонли олимлар ва ё уларга дўст бўлган ва унинг муаммоларини яхши билган бошқа олимлар тўлдиражакдир.
Совет Русия империясида Туркистон атамаси қўлланишининг 1924 йилдан эътиборан таъқиқланганлиги афкор оммага маълум бир манзарадир. 1924 йилнинг 14 ўктабри «Туркистон» калимасини сиёсий ва жўғрофий терминлар қаторидан чиқариш кунидир. СССРнинг Марказий Ижроия Қўмитаси, ўша кунги. Туркистон Совет Жумҳуриятини ҳукмдан қолдиришга, Бухоро ва Хоразм жумқуриятларини йўқ қилиб, уларнинг ерларини Узбекистон ва Туркманистон Совет Жумҳуриятларига, (Ўзбекистон ичида Тожикистон Мухтор Совет Жумҳуриятига) тақсимлэшга қарор берди., Шундай қилиб «Туркистон» номини Совет Иттифокидаги жўғрофий исмлар орасидан чиқардилар.
Туркистонни парчалашдан олдин «Туркистон» терминининг қўлланилиши ва унинг идора этилишидаги исм масалаларида Туркистонликлар ва совет руслари орасида кўп тортишувлар давом этди. Ҳатто ўзларининг коммунист эканликларини яширмаган, лекин миллий туйғулардан ҳам воз кечмаган советларнинг туркистонли лидерлари, Туркистоннинг идора ҳаёти масаласида Москва йўриғидан бўлакча қарорлар ҳам қабўл эттиришга қодир эдилар. Масалан, Туркистон Коммунистик партияси Мусулмон Бюросининг 1920 йилнинг февралидаги, III конференцияси «Туркистон жумҳуриятининг исми Туркистон турк жумҳурияти қилиб ўзгартирилиши керак», дея қарор қабул қилганди. Ҳатто мусулмон коммунистлари Москвадан Туркистон учун ички ва ташқи сиёсатда мустақиллик талаб қилгандилар. Бунга қарши Москвадан: «Туркистон мустақиллиги учун кураш, биз учун бирор янгилик эмас, лекин бунинг социализм ила алоқаси йўқдир» деган жавоб келганди.
Туркистонда битта турк жумҳуриятини мустақил сақлаб колиш борасидаги туркистонли «коммунист»ларнинг талаби Русиянинг Туркистон жабҳаси қўмондони талабига биноан рад этилди. Ленин 1920 йилнинг 13 июнида Русия давлати ва коммунистик партиясининг Туркистон комиссарлигига «Туркистоннинг (этнографик ва бошқа хусусларда) Ўзбекия, Қирғизия ва Туркмания шаклида бўлган хариталарини ҳозирламок, бу уч группани бирлаштирмоқ ва ё айирмоқ учун шартларни атрофлича ишлаб чикмоқ тадбирларини юклаганди. Туркистондаги Совет рус лидерлари Лениннинг бу кўрсатмасини амалга ошириш масаласида, Туркистон қавмларининг бирини бошқасидан айирмоққа қарор қилдилар. Бу йўлда туркистонли коммунистлардан бир қисмининг ишончини ҳам қозондилар.
Шуни ҳам қайд этмоқ керакки, Совет режими Туркистонда (Бухоро ва Хоразм, халқ жумҳуриятлари билан бирга) ўз сиёсатини ўрнатмоқ учун «Умум Туркистон» терминидан воз кечди. Бухоро ва Хоразм давлатлари ила Совет Туркистонининг иқтисодий масалаларини бир марказ остига олмок учун Советлар 1922 йилда қуйидаги фикрни ўртага ташлаганди.
«Бухоро, Хоразм ва Тўркистоннинг маданиятга оид шароитлари, истихсол кучларининг шериклик хусусиятлари ва бир-бирларига боғлиқлиги, бордир. Умумий маданият, тарих ва сотсиал шароитлар заминида майдонга келган бу жумҳуриятларнинг демократик ва этнографик группалари, Ўрта Осиёнинг бутун бу минтақаларининг моддий ва маънавий маданиятининг-муштарак эканлигини намоён этмоқдадир». Бунинг устига устак, советлар «Туркистон ўзича уйғун бир дунё эканлигини унутмаслик кераклигидан ҳам баҳс этмоқда эди».
Совет режими зотан 1920 йилда Туркистонда турк халқининг бор бўлганлигини инкор этмоқда эди. Русия давлати ва Коммунистик партияси Туркистон комиссарлигининг Раиси Рудзутак. 1920 йилда, Тошкент шаҳрида Туркистонда Турк Жумҳуриятининг ташкил этилиши ҳақидаги қарорга қарши қуйидаги очиқ фикрни ва талабни билдирганди:
«Турк Жумҳуриятини ташкил этиш қарорига рози эмасман. Бу қарор миллатчилик таъсири остида қабул қилингандир. Ҳақиқатан, Туркистонда ягона турк халқи йўқдир. Туркманлар, қозоқлар, қирғизлар, ўзбеклар бордир».
Москванинг энг қўрқитувчи ва кучли ижро ҳайъати раисининг бундай баёнотини ҳар киманглай олади. Советлар бир тарафдан Туркистон миллий бирлигига, бошқа тарафдан бу бирликни ифодалаган «Туркистон» терминига қарши бўлдилар. Бу эса Туркистонли Совет тарихчиси ва ҳуқуқчиси, Турар Рисқул раислигида «Туркистон бирлиги» ҳақидаги планга қарши Совет режимининг ички дунёсини қуйидаги фикрлар ила ифодалагандир:
«Бундай план Маркс-Лениннинг миллатлар масаласидати таълимотига зид, пантуркизм ва панисломизм тегирмонларига сув оқизувчи, Туркистонни Русияга қарши фаолиятга бошловчи ва ниҳоят Туркистонни Русиядан айириш йўлини кўрсатувчи пландир».
Советлар «Туркистон» терминини ишлатмайдилар, лекин зарурат ҳолида «Туркистон» таъбиридан воз кечмайдилар. Буни Лениннинг «Туркистон» ҳудудларининг қаерлардан ўтишини кўрсатувчи фикридан ўрганиш мумкин. Лениннинг фикрича:
«Туркистон Урол, Турғай, Оқмулла, Семипалатинск (Етти-капа), Фарғона, Самарқанд, Еттисув, Сирдарё, Ҳазар денгизи бўйи, Хева ва Бухоро вилоятларидан иборатдир».
Демак, Ленин собиқ Туркистон ва Бўзқир Умумий Волиликлари ва Бухоро ва Хева давлатларининг тупроқлари том маъноси ила Туркистон бўлганини инкор этмагандир.
Соқет Иттифоқининг расмий мақомлари 1924 йилдан, айниқса иккинчи Жаҳон урушидан кейин, Туркистон ўрнига Ўрта Осиё ва Қозоғистон терминологиясини ишлатмоқдадир. Нима учун Қозоғистон Совет Жумҳуриятини ҳам Ўрта Осиё демайдилар шаклидаги саволга жавоб бермаганлар. Совет жўғрофиячилари, ҳатто Ўрта Осиё Марказий Осиёнинг бир қисми бўлганлигини ҳам тан олмайдилар.
Совет Иттифоқида ва ташқи мамлакатларда Вилгелм Бартолд каби машҳур бир шарқшуноснинг ролини ва унинг бутун умри давомида Туркистон тадқиқотларига жиддий диқкат сарфлаганини ва қимматли асарлар ёзганини англаганларнинг саноғи йўқдир. Бартолд 1902 йилда Туркистон ҳудудлари ҳақида қуйидаги фикрини билдирганди.
«Туркистон Оврўпо-Осиё қалъасининг ғарбий-марказий қисмида катта бир минтақани эгаллаган, қадимдан бери Турон ва ё Туркистон аталган мамлакатдирки, бу эса турклар мамлакати демакдир. Бу ўлка ғарбда Ўрол дарёси ва Ҳазар денгизи,Шарқда Олтой тоғи ва Чин (Хитой) ҳудуди, жанубда Эрон ва Афғонистон, шимолда Тобол,Томск вилоятлари орасидадир ва Оврўпонинг учдан бир қисмини ташкил этади».
Бартолд 1923 йилда Тошкент Университетида «Туркистон тарихи» соҳасидан дарс берарди. 1927 йилда эса ўзининг «Туркистон маданий ҳаёти тарихи» («История культурной жизни. Туркестана») асарини нашр этдирганди. Бу олим Туркистонни севар эди. Лекин рус империясининг сиёсий манфаатлари доирасида ишлаётган эди. Совет режими дунёга танилган бу билим одамининг фикрини, яъни исбот этилган тарихий ҳақиқатларини қабул этмади.
Иккинчи Жаҳон урушидан кейин Ғарбий Оврўпо ва Америка Қўшма , Штатларида «Туркистон» термини ўрнида «Ўрта Осиё», «Марказий Осиё» терминини қўлламок фикрлари илгари сурилди. Бу соҳада Лондонда ташқил этилган «Ўрта Осиё тадқиқот Маркази» «кашшофлик» ролини ўйнади дейилса хато бўлмайди. Бу кун дунёнинг (Совет Иттифоқидан ташқари) бир қатор ўлкаларида 40 дан ортиқ Ўрта Осиё тадқиқот институтлари, марказлари, жамиятлари ва бошқалари иш олиб бормоқдаларки, буларнинг кўпчилиги классик исмдаги Туркистон масалалари ила машғулдирлар, лекин «Туркистон» сўзини қўлланмок лозим бўлиб қолса, журъатеизлик киладилар,
Туркияда ҳам «Туркистон» атамаси ўрнида Ўрта Осиё ва ё Ўрта Осиё турклари дейиш одат тусига киргандир. Бунинг бир қанча сабаби бўлиши керак. Бу фикр такомули бу кунгача тадқиқ этилмади. Балки бундай бир завқ Бартолднинг Истамбул Университетида давом эттиргани «Ўрта Осиё турклари тарихи» дарслари таъсирида 1927 йилдан кейин бошланғанмикин? Бартолд ўша йили ўзининг «Туркистон маданий ҳаёти тарихи» асарини нашр эттиргани ҳолда Истамбулда Ўрта Осиё турклари тарихидан дарс берганди. Нечун бундай бўлди? Совет режимининг раҳбарлари унга таъсир эттйлармикин? «Туркистон демайсан, Урта Осиё дейсан», дедилармикин? Ҳар холда ачинарлиси шуки, бир Турк юртининг илм ва ё фикр одамлари бошка бир турк юртининг исмини айта олмай, умумий қилиб Ўрта Осиё турклари терминологиясини қўлламокдадирлар. Юнескога кўра, Ўрта Осиёда кўп халқлар яшайди. Агар Туркияда Туркистон отининг тўғри қўлланиши мумкин бўлмаса, у ҳолда Туркистон терминини «миллий яшаётган ватан» шаклида дунёда ҳимоя этмок масаласида кўп мушкулликлар ўртага чиқажакдир.
Ҳозирги пайтда Ғарбий Оврўпо, Америка ва улардан илҳомланиб шарк ва ислом мамлакатларида, «Туркистон» калимаси ўрнида умумиятла Ўрта Осиё демак аста-аста одат тусига кирмокдадир. Ҳаттоки баъзи туркистонликлар устодларининг ва ё ўқиган китобларининг таъсирида, бўлиши мумкин, «Туркистон» терминини ишлатишга журъат этмайдилар ва Урта Осиё деяётирлар. Советларнинг туркистонликлар орасидан чет ўлкаларда вазифалантирилган баъзи кимсалари, «Туркистон» сўзини ишлатмаслик учун ташвиқотлар олиб бормоқдалар. Совёт Иттифоки ташкарисидаги ўлкаларда «Туркистон» атамасини илм саҳифасидан сиқиб чиқариш ташаббуслари йўли ила билиб ё билмай, Советларнинг ғояларига хизмат этмок тамойиллари давом эттирилмокда. Ҳаттоку, Муних, Олмониядаги Озодлик радиосининг истеъдодли вакиллари 1978 йилнинг нўябрида Туркистон учун тайёрланган нашрларда «Туркистон» терминини эмас, «Ўрта Осиё ва Қозоғистон» терминологиясининг қўлланилишига буйруқ берди. Бундай тамойиллардан сабоқ шуки, оталаримиз «зўрнинг таги тегирмон тошини ҳам айлантиради» деганларидай Туркистон масаласида ҳам шу гап борга ўхшайди. Туркистонни Русиянинг «зўрлари» айлантирмоқдалар, буларга илова қилиб уни Ғарбдаги ва ҳатто қардошларимиз орасидаги илм одамлари ҳам «тегирмончи» рухида иш кўрмакдалар.
Баъзи инсонлар борки, Ўрта Осиё ўрнига «Туркистон» сўзининг қўлланиши ҳар жиҳатдан аҳамиятлидир, дейишаётганда «биз Ғарбнинг Ўрта Осиёга оид фикрлари ила биргалашиб ўз манфаатларимизни шу йўл оркали ҳимоя қиламиз» дея майдонга чиқадилар. Билмайдиларки, «Туркистон» олиб сотиладиган (спекуляцион) мол эмас; «Туркистон» номи масаласи миллатнинг шарафи, оти, борлиги, келажакда ким бўлишини тайин этиш ва сезиш воситаси, бу куннинг эса миллий даъвосининг бир бўлагидир.
«Туркистон» термини масаласида Совет Рўсиясининг янги бир ўйини ўзини саҳнада кўрсатмокдадир. Советлар Ғарбий Туркистоннинг исмини сўйлашни қабул этмаганлари ҳолда Шарқий Туркистоннинг исмини зикр этадилар. Лекин Ғарбий Туркистонни «Ўрта Осиё» дея ифодалайдилар. Ғарбий Туркистонни Ўрта Осиё деб, Шарқий Туркистонни эса шу исмда тилга олувчиларнинг сафи хам ташқи ўлкаларда, ҳатто Шарқий Туркистонлилар орасида ҳам ортиб бормоқдадир. Шунға қарамай, Шарқий Туркистон ҳамон Чинлиларнинг берган «Чинжанг» отидан қутула олмади.
«Туркистон» атамаси ўрнида «Ўрта Осиё» атамасини қўллаган тадқиқотчилар ва ёзувчилар «Нечун бундай бир яхши нияти бўлмаган қарорга келдингиз?» деган саволга жавоб тополмайдилар. Балки, «Совет режимини тадқиқ килувчилар» «Туркистон масаласини билмаганлари учун, атамани қўллашда чалкашликларга йўл қўяётгандирлар. Профессор Александр Беннигсеннинг фикрича «Ўрта Осиё тадкиқотчиларининг кўпчилиги «Совет мутахассислари» сифатида таҳсил кўрганлар. Шунинг учун уларнинг Ўрта Осиёга қарашлари русларнинг ва ё советларнинг ўлчовида бўлса керак»
«Туркистон» терминининг кўлланилиши соҳасидаги тамойилларнинг сиёсий сабаби бўлса керак, дея шубҳаланганда ҳақлимиз. Факат бу шубҳани тасдиқламоқ учун кўлимизда манба йўқдир. Совёт Русиясининг нияти эса маълумдир. Советлардан ташқари фаолият кўрсатувчи баъзи олимларнинг «Туркистон» сўзини ишлатмаслик фикрлари ила Советларнинг фикрлари орасида бир боғланиш бор. Аммо «улар нечун Совет ғоясига боғланган ҳолда ҳаракат килмоқдалар?» деган саволга: бу ерда жавоб тополмаймиз.
Қимлар, каерларда, қайси мавқеларда ва ниятларда «Туркистон» номини ишлатмаслик туйғуси ва фаолиятида эсалар, уларга шуни эслатиб қўйиш керакки, «Туркистон» номи яшаш қобилиятига эгадир. Буни қуйидаги хусусиятларда кўра оламиз.
1. Миллатнинг 2000 йилдан зиёд замондан бери қўлланмоқда бўлгани Ватан исмини қиска вақт ичида унутмоққа ҳеч бир имкон йўқдир.
2. Туркистонда «Туркистон» атамаси ҳозир ҳам яшамоқдадир. Масалан, Туркистон тоғи, Туркистон шаҳри, Туркистон-темир темир йўли (2,552 км. узунликда), Туркистон ҳарбий округи каби.
3 XX аср бошида ташкил. этилган Туркистон миллий ташкилотлари ва ҳукуматлари ва Туркистонда ва ташқи ўлкаларда нашр этилаётган газет ва жўрналлар ҳам «Туркистон» номидадир.
4. 1959 йилнинг июлида Америка Қўшма, Штатлари Конгресси томонидан қабул этилган «Асир миллатлар ҳафтаси» қонунида Туркистоннинг исми ҳам зикр этилгандир. Бу қонунда Ўрта Осиё дейилмаган. Ҳар йилнинг 13 декабр куни Америкада «Туркистон куни» бўлиб хотирланмокда, «Ўрта Осиё куни» эмас.
5. 1962 йилнинг нўябрида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг байналмилал йиғилишида Англиянинг вакили, 1962 йилнинг 26 нўябрида «Туркистоннинг Уч ўзбек давлатининг Русия томонидан ишғолининг 1876 йилда тамомлаганлигини» баен этгандир. Демак, Бирлашган Миллатлар Ташкилотида ҳам бу термин баҳс мавзуи бўлгандир.
Дунёнинг бир қанча Қомуслари (Энциклопедиялари) Туркистон моддасида Туркистонни бутун тафсилоти билан тасвир қилганларки, булар ҳам Туркистон исмининг яшаш кобилиятини кўрсатувчи далил, бўлади. Булардан «Туркистон Урта Осиёдаги бир минтақадир» деб, бизнинг «Туркистон Урта Осиё эмас» деган ҳақиқатимизни кўрсатиб турибди.
Туркистоннинг ўзига хос хусусиятлари бррдир. Унинг тарихи, маданияти, цивилизацияси, ислом дини ҳаёти ва ислом маданияти такомилидаги айрича роли, бой турк тили ва ада-биёти, урф-одатлари, мусиқаси, халқ достонлари, гўзал санъатлари, меъморчилиги, спорт фаолиятлари, оила ҳаёти, турли таомлари каби бир катор хусусиятлари бошқа миллат хусусиятларига ўхшамайди. Туркистон бой бир мамлакатдир. Буни ўтмишда ёзилган асар ва маколаларимизда кўп марталаб кўрсатган эдик. Туркистон водийлар, чўллар, тоғлар, катта-катта далаларнинг марказидирки, буларда ер ости ва ер усти бойликлари ётибди. Туркистон маъданлар маркази бўлганидай зироатчилик ва ҳайвончиликнинг ҳам марказидир.
Туркистонда қадим замонлардан тортиб то ҳозирга қадар турклар, уларнинг қавмлари яшамоқдадир, юқорида билдирилган қисқа фикрларимиз билан «Туркистон нимадир» саволига «Туркистон шудир» деб жавоб бера олган бўлсак, бу мақоламизнинг вазифасини бажариш йўлида бир қадам олға юрган бўламиз.
Мархум шоир Мағжон Жумабой (1894-1938) нинг завқ билан ёзилган мана бу мисраларига ҳам диққат этишимиз лозим:
Туркистон — икки дунё эшиги-ғўй,
Туркистон — эр туркнинг бешиги-ғўй,
Томоша Туркистонда мард туғилмоқ,
Туркларга Тангри берган насиби-ғўй.
Боймирза ҲАЙИТ