(Аввало, шуни айтиб ўтиш керакки, ўзбек халқи ўзининг кўп асрлик тарихи давомида хорижий давлатларнинг тажовуз ва ҳукмронлигига қарши курашиб келди. Унинг мустақиллик ва озодлик учун олиб борган қонли жанглари тарих саҳифаларида олтин ҳарфлар билан битилган. Бундай курашлар чор Россияси ўзбек хонликларини босиб. олгандан кейин ҳам содир бўлди. 1916 йилги халқ қўзғолони бир шаҳар ёки вилоятдагина эмас, балки бутун Ўрта Осиё ва Қозоғистонни қамраб олди. Унда ўзбеклар, тожиклар, қозоқлар, туркманлар, қирғизлар, қорақалпоқлар ва уйғурлар фаол қатнашдилар. Ҳатто ўлканинг баъзи жойларида руслар ҳам иштирок этганлиги ҳақида маълумотлар мавжуд. Унинг акс садоси бутун Россия империяси бўйлаб таралди. Қўзғолон чор ҳукуматининг мустамлакачилик ва миллий зулми авж олган вақтда кўтарилди.
Чунончи, 1914 йилда бошланган биринчи жаҳон уруши Россиядаги барча миллату элатларнинг бошига кўпдан-кўп азоб-уқубат ва ташвиш солди. Халқ хўжалигининг издан чиқиб кетиши мамлакатда очарчилик ва қашшоқликни тобора кучайтириб юборди. Бу ҳолат айниқса, Туркистон ўлкасида яққол кўзга ташланди. Чор ҳукумати ва капиталистлар уруш кетаётганлигини рўкач қилиб, ўлка аҳолисини янада баттар талади, зулм остига олди. Оғир иқтисодий вазиятга қарамай, чор ҳукумати Бухоро (Когон-ҚаршиТермиз), Фарғона (Қўқон-Наманган-Андижон), Еттисув (Арис-Бурнас) темир йўлларини қурди "Бундан мақсад — ўлкада етиштириладиган деҳқончилик маҳсулотлари ва табиий бойликларни Россияга кўпроқ олиб кетиш эди. 1914—1916 йилларда 41 миллион пуд пахта, 3 миллион пуддан ортиқ пахта ёғи, 200 минг пуд совун, 300 минг пуд гўшт, 474 минг пуд балиқ, 70 минг от, 12797 туя, 270 арава, 1344 ўтов, кўп миқдорда қуруқ мевалар ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари Россияга жўнатилган эди. Шунингдек, 1914 йилда Еттисув вилоятидан 34 миллион сўмлик йирик ва майда қорамол, 1915 йилда Сирдарё ҳамда Еттисув вилоятларидан бир миллион бош қўй олиб кетилган. Ўлкада ғалла етиштириш ва чорвачилик орқага кетди. Россиядан ғалла келтириш анча камайди. Натижада рус ғалласига умид боғлаб нуқул пахта эккан ўзбек деҳқони жуда қийин аҳволга тушиб қолди. Озиқ-овқат, кийим-кечак, газлама, қурилиш материалларининг нархи кун сайин ошиб борди. Масалан, газлама нархи 300—400 фоизга, кийим-кечак нархи 200—300 фоизга, қанд нархи 250 фоизга, пойабзаллар нархи 300—400 фоизга кўтарилди. Фарғона водийсида илгари 50 сўм турадиган отнинг нархи 100—200 сўмга, 5—9 сўмлик қўйлар нархи 30-—35 сўмга ошди. Ғалла ва нон нархи ҳам кўтарилди. Булар камдек, чор ҳукумати ҳар турли солиғу мажбуриятларни кўпайтирди. Ер солиғи 1914 йилдаги 6859021 сўмдан 1916 йилда 14311771 сўмга етди. Бир пуд пахта толасига 2 сўм 50 тийиндан қўшимча солиқ олиш жорий этилди.
1915 йилнинг 1 январидан бошлаб, туб аҳолидан ҳарбий хизматни ўтамаганликлари эвазига даромадларидан қўшимча 21 фоиз ҳарбий солиқ олиш буюрилди, Уруш туфайли пахтанинг бозор нархи кўтарилди. Бундан пахтакорлар бирмунча фойда кўришлари мумкин эди, лекин чор ҳукумати тўқимачилик саноати эгаларининг талабига кўра пахта савдосини назорат остига олиб, унинг бозор баҳосини 30—31 сўмдан 24,05 сўмга туширди. Бу ҳол деҳқонларга зиён келтирган бўлса, капиталистларнинг чўнтагини тўлдирди. Масалан, биргина Тверь тўқимачилик саноати 1913—1914 йилларда пахтанинг эски нархидан 1893000 сўм фойда кўрган бўлса, уларнинг кейинги 1915—1916 йиллардаги даромади 9931000 сўмни ташкил этди. Деҳқон оммасй банклар, фирмалар ва маҳаллий судхўрлардан олган қарзлари орқасидан ҳам мушкул аҳволга тушиб қолган эдилар. Пахтакорларнинг эҳтиёж ва талабларини амалга оширувчи, ҳимоя қилувчи бирорта ташкилот ёки жамият йўқ эди. Одатда, эрта баҳордаёқ пахтакорлар рўзғорида озиқовқат, кийим-кечак ва маблағга муҳтожлик ниҳоятда кучайиб, уларнинг ер ҳайдаш, уруғлик сотиб олиш ва экиш ишларига ҳеч вақоси қолмас эди. Пайтдан фойдаланувчи фирмачилар банклардан пул олиб, пахта туманларини кезиб, пахтакорлар билан қарзга пул бериш хусусида шартномалар тузардилар. Бу ишни амалга оширишда маҳаллий шароиту урф-одатларни яхши билган маҳаллий маъмурият вакиллари, даллоллар, чистачи 1 ва аравакашлар воситачилик қилардилар. Ҳар бир фирма вакили аввало вилоят ҳокимлари ва оқсоқолларини ўзларига оғдириш учун қуюқ зиёфату совға уюштирганлар. Фирма бўлим ҳоқими ва оқсоқоли билан яхши муносабат ўрнатиши ҳамоно унинг фаолияти учун кенг йўл очилган. Туркистонда бўлим оқсоқолию ҳокими пихини ёрган одамлар бўлган. Одатда, оқсоқол ва ҳокимликка бой кишилар сайланган, сайлангунларича ўн минглаб сўм сарфлашдан-да тоймаган, ваҳоланки, унинг бир йиллик маоши 600 сўмга тўғри келган. Лекин ҳокимликни қўлга олиши билан сарфланган пулларини аҳолидан анча ошиғи билан қайтариб олган. Бу харажатларни ундиришнинг асосий оғирлиги пахтакорлар зиммасига тушган. Шу равишда маҳаллий бойлар ҳам меҳнаткаш омма устидан қаттиқ зулм ўрнатган эди.
Хуллас,»оғир солиқлар, қарздорлик ва қаҳатчилик деҳқонларни бир парча еридан ҳамда мол-мулкларидаи маҳрум бўлишига олиб келди. Натижада мардикорлар ва чорикорлар сони кўпайиб кетди. Уруш баҳонаси билан туб аҳоли қаттиқ таъқиб ва сиқув остига олинди. Ўлкада вазият ғоят оғирлашиб, кескин тус олди. Бундан чўчий бошлаган чор ҳукумати зўр бериб, туб аҳолини рус давлатига нисбатан «содиқ» бўлишликка чақирар, «ватанпарварлик» туйғуларини намойиш этишни талаб этарди. Давлатга қарши қилинган ҳар қандай хатти-ҳаракат дарҳол қўпориб ташланиши ҳақида маҳаллий Маъмурият кўрсатма олган эди. Ҳатто мачит-мадрасаларда рус императорига соғлиқ ва узоқ умр тилаган ҳолда «хутба» ўқиш буюрилди. Чор ҳукумати вакилларию капиталистлар маҳаллий маъмуриятга таянган ҳолда меҳнаткаш оммани мустамлакачилик ва миллий зулм исканжасида бениҳоя сиқардики, унга бошқа чидашнинг иложи бўлмай қолди. 1916 йил 25 июнда рус императори Николай II нинг «Империядаги бегона халқлар эркак аҳолисини ҳаракатдаги армия районларида ҳарбий иншоотлар ва шунингдек давлат мудофааси учун зарур бўлган бошқа ҳар қандай ишларга жалб қилиш» ҳақидаги фармони яра устига чиққан чипқон бўлди. Бунга кўра Туркистон ўлкасидаги Сирдарё, Фарғона, Самарқанд, Еттисув ва Каспийорти вилоятларидан 19 ёшдан 43 ёшгача бўлган кишилар мардикорликка сафарбар этилиши лозим эди. Фармон бутун ўлка аҳолисини ларзага солди. Чунки мардикорликка, асосан камбағаллар олиниши керак эди. Улар кетса аёллар ва фарзандлар боқувчисиз қолиб, ҳалок бўлишлари муқаррар эди. Шунга қарамай чор ҳукумати вакиллари подшоҳ фармони дарҳол амалга оширилишини талаб қилди. Сабр-косаси тўлиб-тошган халқ кўтарилди.
Қўзғолон 1916 йил 4 июлида Хўжанд шаҳрида/бошланди. Бу ерда тўпланган 6—7 минглик оломон полиция идорасини қуршаб олиб, мардикорликка бормасликларини шовқин-сурон билан изҳор қилдилар. Оломоннинг олдинги сафларида Абдумадаминов, Дадабой Машарипов, Яҳёхон Қори Олимхонов, Эшонхон Мирза Ўринов сингари кишилар турдилар. Кўтарилган омма орасида аёллар ва болалар ҳам бор эди. Полиция ҳамда аскарларнинг қўзғолончиларга қарата ўқ отишлари натижасида улардан уч киши ўлдирилди, 4 киши ярадор қилинди. Одамлар аскарлар қуролини тортиб олишга уринди. Бу воқеадан кейин аҳоли Самарқанд вилоятининг айрим жойларида ҳам биринкетин бош кўтариб, бир неча оқсоқолларни калтаклади, мардикорлик рўйхатларини йиртиб ташлади. 7 июлда Даҳбед қишлоғида қўзғолончилар бўлис бошқарувчисининг мирзаси Қобуловни ўлдиришди. Унга мулла Усмон Абдурасулое, Гадой Абдуқодиров, Холмўмин Холмуродов, Азизқул Муродов, Мухтор Ҳафизов сингари кишилар бошчилик қилган. Қўзғолон қатнашчиларидан 24 киши ҳибсга олинди. 21 июлда Жумабозор қишлоғида 4 минг кишидан иборат оломон тўпланиб, мардикор олинишига қарши норозилик билдирди. Ўша куни Самарқанд шаҳрининг Регистон майдонига тўпланган минглаб одамлар подшоҳ фармони бекор қилинишини талаб этди. Айрим одамлар мардикорга боришдан бош тортиб, гуруҳ-гуруҳ бўлиб бошқа жойларга қоча бошлади. Тошбўрон қилиш эркаклар турганда хотинларга муносиб эмас, деган. Шу заҳоти эркаклар ва хотинлар уни кўчага судраб олиб чиқишади. Кимдир биқини ва қорнига пичоқ урган. Қўзғолон вақтида подполковник Н. Е. Колесников бир неча маротаба оломонни тинчлантиришга ҳаракат қилди. Аммо улар қаршилик кўрсатишни тўҳтатмадилар. Қўзғолончилардан бири қўлида қиличи билан Н. Е. Колесниковга ташланганида у бу кишини тўппончадан отиб ўлдиради. Шундан кейин халойиқнинг қони қайнаб «Ур!» деган овозлар янгради. Оломон орасида Маҳмуд Мирсоатов исмли гимназия ўқувчиси «Миршабларни уринглар!» деб одамларни ҳужумга чақирган. Қўзғолончилардан Мирқосим Исамуҳаммедов шериги билан телефон симини узган. Оломоннинг бошқарма идорасига бостириб кириши хавфи туғилгандан кейин Н. Е. Колесниковнинг буйруғига кўра уларга ўқ узилди. Натижада 11 киши ўлдирилди ва 15 киши ярадор қилинди. Ўлганлар орасида Абдусамад Абдусоатхўжаев, Шоюнус Абдукаримов ва бошқалар бор эди. Аёллардан Рўзивонбиби Аҳмадхонова ўлдирилди. Зўрбиби Мусамуҳаммедова ярадор қилинди. Уста Одил Алимбоев, Охунбобо Абдулла Азизов, мулла Олим Файзибоев, Пўлат Мирисаев, Шокир Камолов, Эрна-зархўжа Икромбоев, Содиқ Қориев ва бошқа кишилар яраланган эдилар. Бошқарма ҳовлисида рўй берган фожиаДан кўп ўтмай Тошкент шаҳар бошлиғи С. О. Кочин етиб келади. У ўзи кўрган воқеани шундай баён этган: «Мен пблиция бошқармасига келганимда кўчада, бошқарма атрофида ва қисман ҳовлисида эркаку хотинлардан ташкил топган оломонга дуч келдим. Оломон бир неча минг кишидан иборат бўлиб, улар орасида ўлганлар ва ярадорлар ётарди... Полицйя бошқармасига борадиган кўчада айрим кишилар менга йиғи-сиғи аралаш нималарнидир тушунтиришиб, кимларнингдир устидан шикоят қилмоқчи бўлдилар. Бу ердаги эркаклар ва хотинлар-нинг ҳаммаси хўрланган ва эзилган кўринади. Полиция бошқармасига кирганимда Эски шаҳар миршабларининг ҳаммасини қўлларида тўппонча ушлаб турганликларини кўрдим. Бошқарма биноси ёнида телефон сими узилган ҳолда ётибди. Идора-нинг ичида ғишт ва тош парчаларини, эшик ва деразалар синганини кўрдим. Ҳали ҳарбий қисмлар келмаган эди. Оломоннинг тарқалишини сўраб қилинган таклифлар инобатга олинмай, шовқин-сурон эшитилиб турди. Кўп ўтмай ўликларни ва ярадорларни олишга ва тиббий ёрдам кўрсатишга киришилди. Шу пайтда бошқармага ҳарбий билим юртининг бўлинмаси ва Тошкент Янги шаҳрининг миршаблари келишди. Шундан кейин ҳарбий қисмлар ҳам келиб, оломонни кўча тарафдан ўраб олди ва уларни тарқатишга муваффақ бўлинди. Қўзғолончилардан бир гуруҳи миршаб Миркомилнинг хонадонига ҳужум қилиш учун Бешоғоч томонга кетишган экан».
Чор ҳукумати қўзғолонни бостиргандан кейин кўп кишиларни ҳибсга олди ва суд қилди. Ғалаённинг фаол қатнашчиларидан этикдўз Абдураҳмон Қаюмсўфиев ва қора ишчи Мирқосим Шомуҳаммедов осиб ўлдиришга ҳукм этилди. Ишчилардан Тожибой Юнусхўжаев, Ғулом Камолов, Йўлчи Иброҳимов, Низомиддинхўжа Зайниддинхўжаев, камбағал деҳқон Муродхўжа Маҳмудали Хўжаев, Еқуб Муроджабоев ва бошқалар узоқ муддатли сургун ёки қамоқ жазосига тортилди. Гарчанд Тошкент қўзғолони бостирилган бўлса-да, унинг акс садоси бутун ўлка бўйлаб таралди. Аввало, ғалаёнлар Тошкент атрофидаги жойларда авжга чиқди. Одамлар 12—14 июль кунлари Хитойтепа, Тўйтепа, Ғишткўприк, Хонобод, Пискент ва Кауфман станцияси (Зангиота)да бош кўтариб, мардикорликка бормасликларини маълум қилдилар. 15—16 июлда Вревский станцияси атрофида ва 84-темирйўл разъездида кўп минг кишилик оломон кўчага чиқди. 20 июлда Булат бўлисида 50 минг, Қибрайда 6 минг кишилик оломон мардикорликка қарши исён кўтарди.
Улар орасида Тўйтепада бўлган кўтарилиш ажралиб туради. Бу ерда халойиқ оқсоқол уйи, идораси ва император Николайнинг суратини ёндириб ташлади. Чор ҳарбий бўлинмаси" қўзғолончиларга ўқ узиши натижасида 20 киши нобуд бўлди ва ярадор қилинди.
Сирдарё вилоятига қарашли Амударё бўлимида (Қорақалпоғистон) ҳам қўзғолонлар юзага келганлиги маълумдир. Қўзғолон Фарғона вилоятини ҳам қоплаб олди. 1916 йил 9 июль куни ғалаён Андижон шаҳриДаги Жоме мачити майдониДа кўтарилди. Бу қўзғолонга А. Ҳакимоқсоқолов, А. Рўзибоев, М. Абдукаримов сингари кишилар бошчилик қилган. Андижон уезди бошлиғи И. А. Бржезискийнинг маълумотига кўра, 500 кишилик оломон чор ҳукуматининг мардикорликка сафарбарлик тўғрисидаги фармонига бўйсунмасликларини айтганлар. Улар уезд бошлиғининг тушунтиришига қулоқ солмай, ундан фармонни бекор қилишни ва мардикорликка сафарбар қилмаслик ҳақида тилхат беришини қатъий равишда талаб этганлар. Аксинча элликбошилар ва бошқа амалдорлар битта қолдирилмай ўлдирилиши ва уларнинг мол-мулклари талонторож қилинишини уезд бошлиғига билдирганлар. Бу талабга рад жавоб олингандан кейин қўзғолончилар полиция ва ҳарбий отрядга қарши кетмон, тош ва таёқлар билан ташландилар. Бу тўқнашувда ҳарбий бўлинма томонидан ўқ узилиб, қўзғолончилардан 10 киши яраланган ва 3 киши ўлдирилган, аскар ва полицейлардан бир неча киши шикастланган. 10 июлда Олтинкўл бўлисига қарашли Далварзин қишлоғида қўзғолончилар бўлис бошлиғи Муллахонишбек Мулларўзибеков ва унинг икки ҳамроҳини ўлдирган лар. Масалан, 12 июлда Довул ва Чашмай бўлисларидан одамлар Бухоро хонлигига ўтиб кетадилар. 11—12 июль кунлари ём, Зомин ва Янгиқўрғон қишлоқлари аҳолиси айрим оқсоқолларни ўлдирди ва мардиқорликка бормасликларини изҳор қилдилар.
Халқ қўзғолони, айниқса Жиззах шаҳрида ниҳоятда кучли ўтди. Бу ерда 13 июль куни Назар Хўжа, мулла Маҳамат Раҳим бошчилигидаги оломон чор ҳукумати ҳукмронлигига ва мардикор олинишига қарши бош кўтарди. Прокурорнинг айбномасида кўрсатилишича, найза, сўйил, болта, пичоқ, қилич ва тўппончалар билан қуролланган оломон 13—17 июль кунлари шаҳар ва унинг атроф жойларида ҳарбий қисмларга, маъмурият вакилларига қарши ҳужум уюштирганлар. Улар кўп жойларда темирйўл изларини кўчирганлар, кўприк ва уйларни ёндирганлар, телефон симларини узганлар, темирйўл казармалари ва қурилишларни остин-устин қилганлар. Шунингдек, қўзғолончилар Жиззах уезди бошлиғй полқовник Рукинни, прлиция штабс-капитани Зотогловни, уезд бошқармасининг таржимони Мирзаҳамдам Закиржоновни, Жиззах шаҳрининг катта оқсоқоли Комил Жумабоевни, оқсоқол Мирзаёр Худоёров ва рус аскари Ф. Гришенкони ўлдирдилар.
15 июлда Каттақўрғон уездининг Чимбой ва Калқўрғон бўлисларида ҳам ғалаён кўтарилиб, қози Тошғойиб Назаров ўлдирилади, икки оқсоқол тошбўрон қилинади, 18—21 июль кунлари ғалаёнлар Самарқанд вилоятининг Мингариқ, Гадойтопмас ва Серғош бўлисларида юзага келди. 20 июлда Каттақўрғон шаҳридаги қўзғолонда ҳарбий команданинг ўқ узиши натижасида 5 киши ўлиб, кўп кишилар жароҳатланди.
Чор маъмурияти Жиззах қўзғолони қатнашчиларини ваҳшийларча жазолади. Шаҳар ва бир нечта қишлоқлар ер билан яқсон қилинди. Шаҳар аҳолиси иссиқ жазирамада чўлга ҳайдаб юборилди. Бу ерда кўп аёллар, болалар ва кексалар мисли кўрилмаган азоб-уқубатларни бошидан кечирдилар. Ҳатто Жиззах фожиаси, Петербургда Дума йиғилишида муҳокама этилди. Дума бу масалани, умуман 1916 йилги қўзғолонни бостиришда чор маъмурияти томонидан йўл қўйилган шафқатсизлиқни текшириш учун Дума аъзоси А. Ф. Керенский бошчилигида махсус комиссия жўнатади. А. Ф. Керенский аҳволни текшириб, туб аҳоли ғалаёнларини брстириш учун белгиланган жазо экспедицияси ўта шафқатсизлик қилиб, нафақат эркакларни, балки аёллар ва болаларни ҳам қириб ташлаган; аҳоли тураржойларини шу қадар бузиб, яксон қилганларки, бунақаси уруш майдонларида ҳам юз берган эмас (масалан, Жиззах шаҳри бутунлай яксон қилинган), деб топади.
Бундай ҳолат қўзғрлончиларнинг, эсдаликлари ва халқ оғзаки ижодида ҳам ўз аксини топган:
Тахта кўпрйк битдими? Николай подшо ўтдими? Жиззах шаҳрини вайрон қилиб Муродига етдими? Ош кади, палок кади, Томга чиқиб дод айлади, Намозгоҳни солдат босиб Жиззахни вайрон айлади.
Халқ қўзғолонлари Сирдарё вилоятида ҳам аланга олди. 11 июль куни Тошкентнинг Эски шаҳар қисмидаги полиция бошқармасига борадиган кўчада хотинлар дод-вой кўтариб, мардикорликка ҳеч кимни бермасликларини изҳор этганлар. Уларга эркаклар ҳам қўшилган. Полицмейстр Мочалов миршабларга идорага кирадиган йўлларни тўсишни ва ҳеч кимни қўймасликни буюрган. Бироқ, икки-уч минг кишилик оломон панжараларни синдириб, миршабларни тошбўрон қилиб, ичкарига кирганлар. Хотинлар «мардикорликка бермаймиз», эркаклар эса «бормаймиз, шу ерда ўламиз», деб бақиришган. Қўзғолончилардан бири миршаб Йўлдош Муҳаммад қўлидан тўппончани тортиб олади. Бошқарма идорасининг қоровули Мираҳмад Миракшаев маъмурият ёнини олганлиги учун оломон томонидан ўлдирилган. Шунингдек, халойиқ полиция бошқармасининг мирзаси Трентовеус бошини жароҳатлаган. Тошбўрон туфайли Себзор даҳасининг миршаби Саид Исмоилжонов, Шайхонтоҳур даҳасининг миршаблари Тилла Эшмуҳамедов ва Дониёрҳўжа Исахўжаевлар жароҳатланади. Аскарлардан уч киши яраланган. Оломон бошқарма идораси дераза ва эшикларини синдирдилар. Шу пайтда хотинларнинг қўзғолонга қатнашаётганлигини қоралаган Обид уста Азизхўжаев калтакланди. У шаҳар касалхонасида ўлган. Прокурор айбномасида кўрсатилишича, у полиция бошқармаси идораси деразаси тагида туриб, шовқин-сурон кўтариш ва билан юзма-юз бўлган. Шунда оломон орасидак бўлинма бошлиғига қараб тошлар отилган. Бу қўзғолон ҳам бостирилган. 11 июлдан 12 июлга ўтар кечаси 400—500 кишилик оломон Тўда қишлоқ оқсоқоли қўлидан мардикорлик рўйхатини тортиб олиб, куйдирган. Бу вақтда Риштон қишлоғида ҳам М. Бобохонов, Ш. Ҳожиев, П. Йўлдошбоев ва бошқа кишилар раҳбарлигида қўзғолон кўтарилди. 500—600 кишилик оломон Қўқон уезд бошлиғи К. В. Мединскийнинг тушунтиришига қулоқ солмай, бўлис ҳокими М. Жалоловга ташланиб уни ўлдирмоқчи бўлдилар. Бироқ, ҳоким оломон орасидан қутқазиб олинди. К. Мединскийнинг қўзғолончилардан бир неча кишини ушлаб олиши оломонни янада ғазаблантирди. Халойиқ ҳарбий отрядни қуршаб ола бошлади. К. Мединский ва унинг ҳамроҳлари, шу жумладан маҳаллий маъмурият қадам-бақадам қуролларини уқталган ҳолда чекина бошлайди. Бу вақтда қўзғолончиларнинг бир гуруҳи К. Мединскийнинг орқа томонидан тўсиб олди. Ҳарбий бўлинма ва маъмурият вакиллари кетмон, тош, калтаклар билан қуролланган оломон ҳалқасида қолади Ҳарбий бўлинма ўт очганда қўзғолончилардан уч киши яраланган, 12 киши қамоққа олинган.
Халқ ғалаёнлари майда қишлоқларда ҳам юз берган. Бундай ҳолларда уч-тўрт қишлоқ аҳли биргаликда ҳаракат қилган. Масалан, Қирқкетмон, Бешкалапоён ва Бешчаллабола қишлоқларидаги халқ оммаси Қудаш қишлоғига тўпланиб, бўлис ҳокимини ўлдирмоқчи бўлиб, қидирганлар. Элликбоши ва унинг ўғлини калтаклаганлар ҳамда уйини бузиб, мол-мулкини талаганлар. Ҳарбийбўлинма томонидан қўзғолон қатнашчиларидан 18 киши ҳибсга олинган. Қўзғолонлар темирйўл ва станциялар, телефон ва телеграф симларини хавф остига қўйган. Шунингучун ҳам Қўқон жандармерия бошлиғи темирйўлга яқин жойда аҳоли тўпланиб Горчаков станциясини эгаллаш, телефон ва телеграф орқали алоқани бузишга шайланаётганини Фарғона вилояти генерал-губернаторлигига маълум қилган эди. Қўзғолонлар бостирилгани билан барибир чор маъмурияти вакиллари мавқеига зарба берарди. «Кейинги кунлардаги ғалаёнлар,— деб ёзганди Қўқон уездининг бошлиғи К. Мединский,—аҳоли орасида маҳаллий маъмуриятнинг мавқеИни анча қўпориб ташлади. Маҳаллий маъмурият ҳаддан ташқари асабийлашган бўлиб, ўзига ишончни йўқотмоқда. Мусулмон байрамининг биринчи кунида (18 июль) умумий қўзғолон кўтарилиши тўғрисида қатъий сўзлар эшитилмоқда. Хавфсизлиқни таъминлаш учун Қўқон шаҳар гарнизонини тезда кучайтириш лозим». Шунингдек, бу ҳужжатда темирйўллар хавфсизлигини дарҳол ошириш ҳам баён этилган.
Халқ ғалаёни Наманган уездида ҳам кенг кўламда ўтган эди. 9 июлда минглаб эркак ва аёллар чор ва маҳаллий маъмуриятнинг мардикорликка олиш ҳақидаги фармонини тан олмасликларини билдирганлар. Маъмуриятнйнг қўзғолонни тарқатиб юборишга қаратилган ҳаракатлари ҳеч қандай натижа бермади. Аксинча, халқ оммаси тобора кўпайиб борди. Шундан кейин пулемётлар билан қуролланган ҳарбий рота чақирилиб, оломонни қўрқитиш чораси кўрилди^ Бироқ, қўзғолончилар рўйхатнинг берилишини қатъий туриб талаб қиладилар. Шу вақтда оломон орасидан «Ур!» деган сўзлар янграб, халқ ротага ташланди. Аскарлар пулемётлардан ўқ узиб, қўзғолончидардан 12 кишйни ўлдирдилар ва 38 кишига тан жароҳати етказдилар.
Наманган уезди бошлиғи П. Р. Крашковнинг кўрсатишича; ярадор бўлган қўзғолончилар маъмурларга қарата: «Бу ҳеч нарса эмас, барибир биз ўз мақсадимизни амалга оширамиз!» деб хитоб қилганлар. Қўзғолон вақтида катта-кичик оқсоқоллар, қозилар, полиция, умуман маъмурият вакилларининг ҳаммаси ўлдирилиши ҳақида хитоблар эшитилиб турган. Қонли тўқнашувлардан кейин қўзғолон тарқалиб, унинг фаол қатнашчиларидан 19 киши қамоққа олинган.
12 июлдатну уезднинг Олмос қишлоғида эркак ва аёллар биргаликда бош кўтариб, маҳаллий маъмуриятнинг адолатсизлиги, қийноғига қарши курашдилар. Улар қишлоқ оқсоқоли М. Абдураҳимов ва унинг ёнидаги ҳамроҳларини калтакладилар. Бу хилдаги ҳаракат Жарқўрғон қишлоғида авжга чиқди; 11 июлда бу қишлоқда 1000 га яқин одам тўпланиб, улар маҳаллий маъмурият жойлашган болохонали уйни қуршаб олиб, рўйхат-ни талаб қилдилар. Қишлоқ оқсоқоли Тожибой рўйхатларни оломон ўртасига ташлашга мажбур бўлди. Бу ҳужжатлар дарҳол йўқ қилинди, Бироқ, қўзғолончилар бу билан қаноатланмай, болохонага бостириб кириб, бўлис ҳокимини ерга ташлаб юборади. Оломон оқсоқолни калтаклаб ўлдиради. Шундан кейин оломон бўлис ҳокими уйини хонавайрон қилиб ташлайди.
Уезднинг Пешқорон, Уйчи, Хўжаобод, Уйғур, Тошқўрғон ва Барзик қишлоқлари аҳолиси бош кўтариб амалдорларнинг уйларига ҳужум қилган ва рўйхатларни ёндириб ташлаганлар. 14 июлда уезднинг Чиндаул қишлоғида катта қўзғолон бўлган. 1000 кишига яқин халқ оммаси маъмуриятнинг сафарбарлик ҳақидаги тушунтириш сўзларига қулоқ солмай, норозилик билдирганлар. Қўзғолончилар полиция ва унинг бошлиғини қуршаб, рўйхатларни тортиб олганлар. Шунингдек,улар бўлис идорасини бузиб ташлаганлар. Қўзғолоннинг 50 нафар фаоллари иши судга оширилган.
15 июлда уезднинг Чодак қишлоғида кўтарилган қўзғолон ҳам эътиборни тортади. Кўп сонли оломон бўлис ҳокими Муллақози Худойбердиевнинг уйига бостириб кирган, уни тепкилаган. Кетмон, таёқ, тош ва болталар билан қуролланган халқ Ш. Тойирбоев, М. Каримов, М. Аширматов каби маъмурларни ҳам дўппослаган. Айрим қўзғолончилар. Бунда қишлоқнинг бутун аҳолиси қатнашди. Жазо бўлинмаси етиб келган вақтда уларнинг ҳаммаси қишлоқни тарк этган эдилар.
13 июлда Андижон уезди Майгир бўлисининг Чуам қишлоғида қўзғолон кўтарилиб, оломон қишлоқ оқсоқоли Й. Ҳасанбоев, элликбоши Қипчоқбой ва мулла Йўлдош Султонхўжаевларни уриб ўлдирганлар. Шунингдек, улар амалдорларнинг уйларини бузиб, мол-мулкларини талаганлар. Қишлоқ оқсоқолининг отаси К. Тўрақулбоевнинг кўрсатишича, халойиқ уй-жойларни вайрон қилишдан ташқари, 200 минг сўмлик қарздорлик ҳужжатлари ва векселларни ёндириб ташлаганлар.
Қўзғолонлар жазо бўлинмалари томонидан шафқатсиз бостирилишига қарамай, тобора кенг ёйила борган. 12 июлдан 13 июлга ўтар кечаси Чек Офтобачи ва Чек Ғофир қишлоқларининг 300 кишилик оломони қишлоқ оқсоқолининг уйига бостириб кириб, уни топиб берйшларини оила аъзоларидан талаб қилганлар. Бу вақтда оқсоқол ва маъмуриятнинг бошқа вақиллари Андижон шаҳрида яшириниб юрган эдилар. Қўзғолончилар оқсоқолнинг ўғлини ва бошқа қариндошларини боғлаб, оқсоқолни топиб беришмаса, уларни ўлдириш ва уй-жойларини ёндиришни маълум қиладилар. Ҳатто қўзғолончилар оқсоқолни қидириб топиш ва жазолаш мақсадида ўз вакилларини шаҳарга юборганлар. Чек Офтобачи қўзғолончиларининг бошлиғи курашни давом эттириш мақсадида Хонбоғ, Чек Мадиёр каби қишлоқларга ўз вакили мироб Сотиболдиевни юбориб, халқни кўтарилишга, амалдорларни жазолашга даъват этади.
Қўзғолон Донқўйма қишлоғида ҳам бўлиб ўтган. Бу ерда халойиқ қишлоқ оқсоқоли М. Саримсоқовнинг хонадонига бостириб кириб, мардикорлар рўйхатини ва бошқа ҳужжатларни куйдириб, оқсоқолни топиб беришларини қариндошларидан талаб қилганлар. Халқ қўзғолони Миробод қишлоғида ҳам бўлиб, маҳаллий маъмуриятнинг зулми ва адолатсизлигига қарши курашганлар. Маъмурият вакиллари қўзғолончиларнинг жазосидан шаҳарга қочиб қутулганлар.
Норин, Балиқчи, Жалолқудуқ, Ҳакимобод, Избоскан, Ербоши бўлисларида, Чўжа, Хўжаобод, Капа, Пода кишлоқларида бўлиб ўтган халқ ҳаракатлари ҳам диққатга моликдир. Бу ердаги кўзғолонларда ҳам юқоридаги хатти-ҳаракатлар такрорланган.
Фарғона вилоятидаги энг йирик қўзғолонлардан бири 10 июлда Марғилон шаҳрида бўлиб ўтган эди. 20—25 минг кишидан иборат шаҳар аҳолиси Ўрда майдонида тўпланиб, мардикорликка қарши кўтарилдилар. Қўзғолончилар мардикорликка олиш ҳақидаги Фармонни тушунтириш ва амалга ошириш мақсадида сўзламоқчи бўлган полицмейстер, подполковник Пахотин ва маҳаллий маъмурият вакилларига гап бермай, ҳужум қилганлар. Полковник Пахотин эса тўппончасини ўқталган ҳолда зўрға тўдадан қочиб қутулган. Меҳнаткаш халққа жабр ўтказган оқсоқоллар эса майдонда оломон томонидан калтак, кетмону тошлар билан уриб ўлдирилган. Одамлар тарқаб кетиши ҳамоно қўшимча ҳарбий бўлинма келиб, Ўрда майдони ва бошқа муҳим жойларни эгаллади. Кун давомида қўзғолоннинг фаол қатнашчилари қидирилиб, улардан 63 киши қамоққа олинди. Жинлар қишлоғида эса қўзғолончилар билан жазо бўлинмаси ўртасида тўқнашув рўй берган.
Ёзёвон бўлисининг турли жойларида бўлиб ўтган қўзғолонларда 36 киши суд жавобгарлигига тортилган. Уларда асосан хотинлар фаол иштирок этгандилар. Шу боисдан аёллар устидан тергов қўзғатилған. Бироқ, жамоат тазйиқидан чўчиган чор маъмурияти аёллар устидан олиб борилган терговни пировардида тўхтатган эди. Аравон бўлисида халойиқ адолатсизлик ва зулмга қарши кўтарилиб, бўлис ҳокимини калтаклаб ўлдирганлар. Ғалаён сабабларини Туркистон тумани муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи М. Н. Волков шундай баён этган: «Қўқон шаҳрида Аравон бўлис ҳокими Иброҳимнинг ўлдирилиши у томонидан аҳолининг қаттиқ зулм остига олиниши натижасида содир бўлди. Бўлис ҳокими сафарбарликка ишчи кучларини жалб этиш ҳақидаги буйруқни олибоқ бўлим мирзаси Ғофир билан маслаҳатлашиб, чақириқ рўйхатига барча кишиларни киритиш ва ким пул берса, уни рўйхатдан ўчиришга қарор қилдилар, бу унинг ўлимига олиб келди. Кўрсатилган бўлим мирзаси Ғофир ойига 25 сўм маош олади. Бироқ, у кейинги икки йил давомида Қўқон шаҳрида 6 минг сўмга яқин баҳода уй сотиб олди. 2000 сўмдан ортиқ пул сарфлаб, ўзи ва укасини уйлантирди. Бундан ташқари унинг 1000 сўм нақд пули бор. Фарғона вилоят бўлислари ҳокимларининг кўпчилиги Аравон бўлис мирзаси каби иш'юритадилар». 9 июль куни мазкур бўлиснинг Розиёғлиқ қишлоғи аҳолиси кўтарган қўзғолон жиддий тус олди. Маҳаллий маъмўриятнинг адолатсизлиги ва зулмидан сабр косаси тўлган оломон бўлис ҳокими И. Ҳасанбоев ва унинг ҳамроҳларини уриб ўлдирган. Қўзғолончилардан бири ҳалок бўлган. Қўзғолонни бостириш учун етиб келган жазо бўлинмаси дарҳол оломонни қуршаб олиб, 316 кишини ҳибсга олган. Бу қўзғолонда 2 минг кишидан ортиқ эркак ва аёл қатнашиб, улар Аравон, Калигор, Туркман, Чомошби, Барзанги каби қишлоқлар аҳолисидан ташкил топган эди. Қўзғолонда қатнашган аёллар: «Ўғилларимизу эрларимизга минг сўм берилса ҳам мардикорликка бермаймиз», деб хитоб қилганлар.
Қўзғолонлар тарихида Найманча қишлоғи аҳолисининг кўтарилиши диққатга моликдир. Бунда аёллар жасорат ва ташаббус кўрсатиб оломоннинг биринчи сафйда турганлар. Шундан кейин жазо бўлинмаси зўрлик билан аёлларни четлатиб, эркакларларда тўппонча ҳам бўлган. Одамлар қишлоқ оқсоқоли Н. Аминовнинг уйи ва боғини хонавайрон қилиб ташлайди. Шунингдек, оқсоқолнинг 15 минг сўм пули ва 10 минг сўмлик қарздорлик ҳужжатлари ҳамда 10 минг сўмлик уй жиҳозлари ва молларини йўқ қилган. Оқсоқолнинг ўзи Ўш шаҳрига қочиб қутилган. Бу ерда ҳам қўзғолоннинг фаол қатнашчиларидан 90 киши қамоққа олинди,
Чор ҳукумати ўлкада қўзғолонларни бостириш учун 14 батальон, 33 казак ҳарбий бўлинмаси, 42 тўп ва 69 пулемёт ажратади. Жазо бўлинмалари шафқатсизлик билан ҳаракат қилдилар. Бу ҳақда генерал-губернатор А. Куропаткиннинг рус императори Николай II га ёзган рапортида шундай сатрлар бор: «Сиз император Олий ҳазратлари ва барчага муқаддас ватан ҳисобланган буюк Россия олдида ўз содиқлигини унутганлиги, жиноий ишлар қилганлиги учун Туркистон аҳолиси қаттиқ жазоланди». Қўзғолон қатнашчиларидан 3000 дан ортиқ киши судга берилиб, улардан 347 таси осиб ўлдиришга ҳукм этилган. Бироқ, вазиятни янада кескинлаштирмаслик учун улардан 51 таси қатл қилиниб, қолганларига ўлим жазоси қамоқ ва сургун билан алмаштирилди. Юзлаб одамлар турли муддат билан қамоққа ҳукм этилди. Айрим шаҳар ва қишлоқлар бутунлай яксон қилинди. Кўплаб уйлар куйдирилди ва мол-мулклари таланди. Айниқса, Жиззах қўзғолончиларига нисбатан ваҳшийларча муносабатда бўлинди. Бу жиҳатдан Жиззах ғалаёни иштирокчиси Тўра Норбойнинг хотиралари бизга кўп нарсани ойдинлаштириб беради. «Жазо бўлинмалари тоғда қочиб юриб, оч қолиб, қишлоқдан овқат олиб келиш учун тушган Мавлон Айматовни ушладилар. У билан яна 7 кишини ушлаб дарахтларга боғладилар. Ўн кунгача ҳар куни бир бор калтаклаб, устидан сув қуйдилар. Аскарлар қишлоқдан кетадиган бўлдилар. Шунда улар бу 7 кишини калтаклаб, ўлдириб кетдилар». Қўзғолон қатнашчиларидан бири Муқим Урдушов Тошкентга қочиб, сўнг Жиззахга қайтиб келиб, бошидан кечирганларини қуйидагича баён этган: «Тошкентдан Жиззахга келдим. Кечаси станцияга етиб, намоз вақтида шаҳарга тушиб кетдим. Йўлда кўп аскарларни кўрдим. Уларни ёнида халқдан талаб олинган қимматли рўзғор ашёлари тбғ-тоғ бўлиб ётибди. Аскарлар қимматли ипак сўзаналарни, атлас ва шоҳи кўрпаларни отларига ёпиб қўйибдилар. Ипак газламаларни, шоҳи кўрпаларни тупроққа ёзиб устида ағнаб ётибдилар. Ҳовлига чиқсалар ҳам шоҳи ва атлас кўрпаларни ёпиниб чиқмоқдалар. Бунда халқдан талаб олинган мингларча от-моллар ва қўйлар турибди. Оёқ остида босилиб ётган қимматли нарсаларни кўриб, жуда раҳмим келди. Эски шаҳар йўлида кетаётганимда Янги шаҳарга қараб қатор-қатор бораётган хотин-қизларни кўрдим. Улар мендан: «Аскарлар талаб кетган нарсаларни қайтариб бераётган эмиш, деб эшитдик, шу тўғрими?» деб сўради, Мен буни кўрмаганлигимни айтдим. Эски шаҳарга тушсам, энг яхши бинолар, маҳаллалар, шаҳар кўчаларидаги тимлар, дўконлар, ошхоналар ва чойхоналар куйиб, ер билан теп-текис бўлган. Бунда бойўғли сайрамоқда. Халқ оч ва яланғоч, жуда оғир аҳволда. Бу аҳволни кўриб кўп ачиндим».
«Бир куни, — деб ёзади қўзғолон иштирокчиси Мамашариф Ҳусаинов, — шаҳар атрофини аскарлар ўраб, ҳар ҳовлига беш-олтитадан бўлиб киравердилар. Одамларни уриб-сўкиб уйларидан қувиб чиқдилар. Бешикдаги болаларни ечиб олишга қўймадилар. Халқни бозор майдонига тўплаб, ёш ва жйнсларйга қараб тўдаларга ажратдилар. Атрофларига тўп ва пулемётлар ўрнатдилар. Аскарлар баъйзи одамларни қулоғидан бураб, тўп оғзига олиб бориб, кейин қўйиб юборадилар. Баъзилари одамларга қараб милтиқларини шарқ-шурқ қилиб қўрқитадилар. Одамлар орасида Оқпошшо Жиззах халқини отиб юборди, энди ҳаммамизни отар экан, деган гап тарқалди.. Халқни ваҳима босди. Хотинлар ва болалар йиғлади. Аскарлар уларни милтиқ қўндоғи билан урардилар. Бир вақт Янги шаҳардан бир отлиқ аскар чопиб келиб: «Сиз, маккор Жиззах халқи подшоҳи аъзамнинг олий фармонига итоат қилмаганликларингиз учун подшоҳи аъзам сизларни отувга буюрган эди. Генерал-губернатор Куропаткин сизларнинг гуноҳларингизни Оқпошшодан тилаб олибдилар. Сизлар энди бу шаҳарда яшашдан маҳрум бўлдингиз. Сизларни шаҳардан 25 чақирим нарига сургун қиламиз», деди. Аскарлар, мингбоши ва полициячилар халқни уч томонга бўлиб ҳайдадилар. Кун бениҳоят иссиқ, ҳаммаёқни чанг-тўзон қоплаган, Эски шаҳарга келадиган сув Янги шаҳарда бўғиб қўйилганлиги учун ҳеч жойда сув йўқ. Бизларни аскарлар югуртирди. Бир ерга тўхтатиб, ҳамманинг ёнини кавлаб, бор пулларини қоқиб олди. Яна югуртирди. Чополмай йиқилганларни милтиқ қўндоқлари билан урдилар. У вақтдаги дод-вой оламни тутар эди. ёш болалар сувсизликдан юраги кўйиб, ўлиб қолаверди. Ҳомиладор хотинлар туғиб етибди, аскарлар уларга қарашга йўл бермайди. Аскарлар югуришдан бош тортганларни отдилар. Югуриб кетаётган халқни яна тўхтатиб, қўлларидаги узукларни, қулоқларидаги сирғаларини юлиб олдилар. Шу равишда чўлга етиб боргунча неча жойда текшириб, то яхши кийимларигача ечинтириб олдилар. Бизларни шундай азобуқубатлар билан шом пайтида Қилич чўлига олиб бориб, ташлаб қайтдилар. Одамларда овқат ҳам, кўрпа-ёстиқ ҳам йўқ эди. Ҳамма оч ва сувсиз қолди. Кечаси биз қишлоқларга бориб овқат олиб келиб, ҳаммага оз-оз улашиб турдик. Бир тўп одамлар оч қолиб, касалликдан ўлдилар. Улар 10 кундан кейин бизга шаҳарга келишга рухсат берди».
Баён этилган сатрларда, асосан қўзғолончиларнинг ота-оналари ва оила аъзоларига қилинган азоб-уқубатлар ҳақида фикр юритилаётир. Қўзғолончиларнинг ўзларига нисбатан қўлланилган жазолар бундан ҳам қаттиқ бўлган. Маъмурлар Жиззахда қўзғолон кўтарилганини рўкач қилишиб 2000 гектар унумдор ерни давлат фойдасига ўтказишади. Шу тариқа деҳқонлар ҳаётининг асосий манбаи ҳисобланган ердан маҳрум этилган. Шулар қаторида ташаббускор қўзғолончилар осиб ўлдирилди. Генерал-губернатор А. Куропаткин баён этилган жазо чораларининг келажакда асқотишини юқорида келтирилган рапортида қуйидагича таърифлаган эди: «Туб аҳоли шуни яхши билсинки, рус қони тўкилган тақдирда айбдорлар осиб ўлдирилиши баробарида уларни ерлари Андижон (Дўкчи эшон — Ҳ. 3.) қўзғолони иштирокчилариники каби тортиб олинади. Ҳар бир ғалаёнДан кейин қатъий равишда қўлланилаётган бу тартиб туб аҳолини рус ҳукуматига қарши қурол кўтармасликка мажбур этиши лозим».
Шуни айтиб ўтиш керакки, юқори табақа орасида дилида чор ҳукуматига ва мардикорликка олишга қарши бўлган кишилар йўқ эмас эди. Улар ўз мақсадларини ошкор этишдан чўчиб, пинҳона иш юритдилар. Масалан, Андижон шаҳридаги энг йирик миллионер Миркомил Мирмўминбоев Қўқон ва Марғилон шаҳарлари мингбошилари номига қуйидагича хат юборган: «Шаҳрингиздаги аҳоли ва бойларга мардикорликка қарши чиқишларини айтинг. Россиянинг аҳволи жуда танг, шунинг учун ҳеч нарсадан қўрқманглар. Ҳаммангиз бир ёқадан бош чиқариб иш юритсангизлар, мардикор олинишига қарши қўзғолон кўтарилиши осон. Ҳозирги вазиятда ҳукумат амалдорларига пул бўлса бас, ҳамма ишни битирадилар. Менинг халойиқни қўзғолонга ундаш ҳаракатим билиниб текширув ўтказилганда 150 минг сўм бериб ўзимни сақлаб қолдим, Шу боисдан сизлар ҳам хавотирланмай ҳаракат қилаверинглар». Миркомил Мирмўминбоев бундай хатларни бошқа жойларга ҳам юборган. Бироқ, юқори табақа вакиллари қўрқоқлик ва лоқайдлик қилиб қулай фурсатдан фойдалана олмадилар. Ҳатто миллий буржуазия ва зиёлилар заиф бўлганлиги учун ўзларини ўтга уришга чўчидилар. Натижада халқ ғалаёнларини жипслаштирадиган сиёсий куч — раҳбар. топилмади. Тош, ғишт парчаси, таёқ, болта, темир-терсак ва бошқа оддий нарсалар билан қуролланган оми омма милтиқ, тўппонча, қилич, пулемёт ва тўпларга эга бўлган империя қўшинларига қарши ўзлари билганича кураш олиб бордилар. Жазо бўлинмаларининг ваҳшийлиги ўлкада жуда хатарли вазиятни юзага келтирди. Бундан ваҳимага тушган маҳаллий табақа вакиллари ва зиёлилар аҳволни юмшатиш, ва тинчликни таъминлаш мақсадида мардикор олишга қаратилган фармонни амалга оширишга чор маъмурларига яқиндан ёрдам беришга жазм этдилар. Ҳатто улар «авом халқни» қўзғолон кўтарганликлари ўчун истилочи маъмурлардан кечиришларини илтиЖо қилдилар. Ўша йили «Туркистон вилояти» рўзномасининг саҳифаларида рус императорини кўкларга кўтарувчи ва мардикорликка бориш ҳар бир кишининг ватан олдидаги бурчи эканлиги ҳақида шеъру мақолалар чоп этилди.
Шунингдек, маҳаллий маъмурият, миллий буржуазия ва зиёлилар бошчилигида «маҳаллий ёрдам комитетлари» тузилди. Улар мардикорларни тўплаш, жўнатишга кўмаклашиш билан бир қаторда жамоадан уларнинг эҳтиёжи учун маблағ тўпладилар. Қаҳатчиликдан, жазо бўлинмаларининг қирғинларидан ниҳоятда толиққан халойиқнинг қайта қўзғолон кўтаришга ҳоли қолмади. Баён этилган қулай фурсатлардан фойдаланган чор ҳукумати император фармонини амалга оширишга қатъий равишда қиришди.
1916 йил 23 августида А. Куропаткин мардикорликка;. сафарбар қилиш тадбирлари ҳақида буйруқ чиқарди. Унда мардикорликка олинадиган одамлар сони қуйидагича тақсимланган: Сирдарё вилояти 60 минг, Самарқанд вилояти 32407, Фарғона вилояти — 51233, Еттисув вилояти 43000 ва Каспий орти вилояти 13830 киши белгиланди. Сафарбарлик 1916 йил 18 сентябридан то 1917 йил февраль буржуа-демократик инқилоби ғалабасига қадар давом этди. П, Ковалёвнинг берган маълумотларига кўра, мардикорлар Москва, Петербург, Рязань, Тула, Орёл, Смоленск, Пенза, Брянск, Двинск, Нижний Новгород, Қозон, Самара, Перм, Екатеринбург, Оренбург, Киев, Харьков, Екатеринослав, Одесса, Запорожье, Керч Тбилиси, Ботуми ва бошқа жойларга жўнатилган.
Чор маъмурияти белгиланган 200470 киши ўрнига 123 мингдан ортиқ мардикорларни сафарбар қилишга муваффақ бўлди. Улардан 101600 киши— Россиянинг ғарбий қисмига, 4000 киши — Сибирга, 7405 киши Кавказга юборилган. 10 мингдан ортиқ киши Туркистон ўлкасида ишлатилди. Мардикорлар ҳарбий ва саноат корхоналарида, қонларда, темирйўллар қурилишида, ўрмонлар ва айрим капиталистларнинг хўжаликларида бетиним ишлатилди. Улар очликдан, хўрликдан, машаққатли меҳнатдан кўл азият чекдилар. Улар орасида совуқ урушдан, турли касалликлардан ўлганлар в.а ногирон бўлиб қолганлар бор эди. Мардикорликка ёлланган аждодларимиз ҳаёти халқ оғзаки ижодиётида қуйидагича акс этган:
Поездингни жилдирган,
Ўтхонаси билан дўнгалаги,
Двинскага кетишди
Мард йигитнинг бир бўлаги.
Двинскага кетмас эди
Мард йигитнинг бир бўлаги,
Двинскага кетказган,
Николай золимнинг замбараги.
Двинскага йўл бўлсин,
Қарағайзоринг кул бўлсин.
Яигитларни кийнаган,
Николайинг йўқ бўлсин.
Сўк ошини ичмайман,
Этигимни ечмайман.
Қорда қарағай кесганман,
Ҳеч ҳақимдан кечмайман...!
Ўзбек марДикорлари машаққатли ва оғир ҳаётнинг асири бўлиб қолмай, кураш олиб бордилар. Улар бир неча маротаба иш ташладилар, ҳарбий бўлинмалар билан тўқнашдилар. Улар орасида маҳаллий аҳоли билан биргаликда инқилобий ҳаракатларда фаол қатнашган кишилар бор эди. Мардикорлар февраль буржуа-демократик инқилобидан кейин ўз ватанига қайтишга эришдилар ва ўлканинг кейинги сиёсий-иқтисодий ҳаётида фаоллик кўрсатдилар.
1916 йил қўзғолони чор ҳуқуматинг мустамлакачилик сиёсати авжига минган кезда юзага келди. У миллий зулмга, ўлканинг хом ашё манбаига ва тайёр маҳсулотлар бозорига айланишига қарши қаратилган эди.
(Қўзғолннинг тарихий аҳамияти шундаки, у бутун Туркистон заминида яшаётган турли миллат ва элатлар сиёсий онги ўсишига ва курашларда чиниқтиришга олиб келди. Шунингдек, унда аёлларнинг фаол қатнашиши муҳим воқеа саналади. Бу ҳол тарихда камдан-кам учрайдиган ҳодисадир. Қўзғолон кенг қулоч ёйиши баробарида чор ҳукумати ҳукмронлигидан норози бўлган айрим юқори табақа вакилларини ҳаракатга чорлади. Улар ўлка мустақиллигини тиклаш учун қўзғолондан фойдаланиб қолишга уриндилар. Қўзғолон чор ҳукуматининг ўлкадаги куч-қудратини заифлаштириб, февраль буржуа-демократик инқилоби ғалабасини таъминлаган омиллардан бири ҳисобланади. Унинг ижобий томонларидан яна бири шундаки, рус императорининг мардикорликка сафарбар этиш ҳақидаги фармонининг тўла амалга оширилишига кескин зарба берди. Натижада мўлжалланган мардикорлар сонининг ярими жўнатилди. Бу минглаб оилаларнинг хонавайрон бўлишидан сақлаб қолди. Қўзғолон ўзбек ва бошқа қавмларнинг мустақиллик ва озодлик учун олиб борган кураш тарихида ўчмас из қолдирди.
Ҳамид Зиёев