Соҳибқирон Амир Темур томонидан Самарқанднинг шон-шухратини ошириш ва уни жаҳон илмий марказларидан бирига айлантириш миятида ўз пойтахтига тўплаган олимларидан бири Мир Саййид Шариф Журжонийдир. 1387 йили Шероз фатҳ этилгандан кейин машҳур кишилар қаторида Журжоний ҳам Самарқандга жўнатилган. Темур вафот этгандан кейингина Шерозга қайтиб, 1413 йидда оламдан кўз юмди.
Али ибн Муҳаммад ибн Али Ҳусайн Журжоний Астробод яқинидаги Тоғу қишлоғида 740 ҳижрий (1339) йилда туғилган. Ёшлик давридан бошлаб барча фанлар қатори фалсафа, мантиқ ва тилга жуда ғам қизиққан. 1365 йили Журжоний Ҳиротга машҳур файласуф Кутбиддин Муҳаммад ар-Розий ат-Тахтонийдан таълим олиш учун боради. Тахтоний ўзининг қариб қолганлигини айтиб, Мисрдаги шогирди Муборакшоҳ олдига боришни маслаҳат берган. Лекин Журжоний 1368 йилгача Ҳиротда бўлган. Сўнгра турк файласуфи Муҳаммад Оқсароийдан таълим олиш учун Қорамон шаҳрига жўнаган. Муҳаммад Оқсароий шуҳрати ва унинг асарлари Журжонийнинг эътиборини жалб этган бўлиб, у машҳур файласуф ва мантиқшунос бўлиб етишган Оқсароийнинг шогирди Муҳаммад Мулло Фанорий билан учрашиб, дуст тутинди ва биргаликда 1370 йилда Мисрга жўнашади. Журжоний қоҳиради 4 йил давомида машҳур мантиқшунос Муборикшоҳ ва Акмалиддин ал-Бобартийлар маърузаларини тинглаб, ўз савиясини оширгач, 1374 йилда Истамбулда илмий изланишларини даном эттирди. У ердан Ватанига қайтиб, 1387 йилгача Шероз мадрасаларида дарс берди. Сўнг Самарқандда 20 йилдан ортиқ вақт яшади. Самарқандда яшаган даври Журжоний ижодида жуда баракали бўлди. Илму фаннинг барча соҳаларига бағишланган бир қатор рисолалар, ўтмиш мутафаккирларининг асарларига шарҳлар езди.
Журжоний умри давомида 50 дан ортиқ асар ёзиб, бу асарлар фаннинг деярли барча соҳаларини қамраб олган. Аммо Улуғбекка бевосита таъсир этгани, шубҳасиз унинг XII—XIII асрларда Хоразмда яшаб ўтган Маҳмуд ал-Чағминийнинг астрономияга оид асарига ёзган «Шарҳ мулаҳҳас ал-ҳайа» («Астрономияга оид сайланмага шарҳ») ва Насириддин Тусий асарига бағишланган «Шарҳе тазкиратул Насирийат» («Астрономия ҳақида эслатмага шарҳ») асарларидир.
Журжоний билиш назарияси ва мантиққа дойр «Ат-таърифот» («Таърифлар»), «Усули мантиқийа» («Мантиқ усули») ва илмий баҳс фанига бағишланган «Одоб ул-мунозара» («Мунозара олиб боришнинг қоидалари ҳақида рисола») каби араб тилида ёзилган асарларнинг муаллифи ҳамдир. Бундан ташқари Журжонийнинг форс тилида ёзилган мантиққа оид бир неча асарлари ҳам бизгача етиб келган. Булардан «Суғро» («Кичик далил бўла оладиган ҳукм»), «Кубро» («Катта далил бўла оладиган ҳукм»), «Авсат дар мантиқ» («Мантиқца ўрта хулоса») ва бошқаларни кўрсатиб ўтиш мумкин. Унинг «Шарҳе фароизе Сарожийа» («Мерос бўлиш мажбуриятларининг Сарожий таърифига шарҳ») асари ҳуқуқшунослик масалаларига бағишланган бўлиб, фақиҳ Сажовандий асарларига жавоб тариқасида ёзилган.
Журжоний XIV аср файласуфи Эзиддин Абдураҳмон ал-Ижий (1300—1356)нинг «Мувоқиф фи илм ал-калом» («Калом илмидаги манзиллар») асарига ёзган «Шарҳе мавоқиф фи илм ал-калом» шарҳи унинг замондошлари ва ундан кейинги авлод олимлари учун фалсафа ва мантиқ бўйича ўзига хос қомус мақомига эга бўлди.
Шарҳлардан ташқари Журжоний жуда кўп фалсафий асарларга ҳошиялар езди. Унинг Абу Али ибн Синонинг «Ишорат» («Кўрсатмалар») асарига ёзган шарҳи, Насириддин Тусийнинг «Тажвид» («Абстракция») асарига шарҳ ёзган шайх Шамсуддин Маҳмуд Исфаҳоний (1294—1349)га жавоб тариқасида ёзилган ҳошияси диққатга сазовордир.
Журжоний дунёқараши, ундан олдин ўтган салафлариникидек, ўрта асрлардаги бутун фалсафий масалаларни, чунончи, борлиқ ҳақидаги таълимот, коинот жумбоқлари, модда ва унинг шакллари, жонсиз ва жонли дунёнинг хусусиятлари, жисмоний ва руҳий муносабатлар, билиш муаммолари, мантиқий фикрлаш таълимоти, тил ва тафаккур алоқалари ва бошқаларни ўз ичига олади. У коинот, инсон ва ақлни қамраб олувчи дунёнинг умумий манзарасини яратишга ҳаракат қилди. Журжоний ақидасига хос бўлган нарса борлиқ манзарасини босқичма-босқич тартибда тушунтиришдан иборат эди. Беш бобдан иборат бўлган «Дунёни акс эттирувчи кўзгу» рисоласининг биринчи бобини вожиб ул-вужуд ва мумкин ул-вужуд мавжуд эканлигини асослашга бағишлайди. Журжоний шундай таъриф беради: «Йўқ бўлиши мумкин бўлмаган, бор бўлиши эса зарур бўлган нарса вожиб ул-вужуд деб аталади. Масалан, холиқнинг ўзлиги каби тушунча. Борлиғи ҳам, йўқлиги ҳам зарур бўлмаган нарса эса мумкин ул-вужуд деб аталади».
Журжоний фикрича, вожиб ул-вужуд худо бўлиб, мумкин ул-вужуд модций оламдир. У борлиқнинг биринчи сабаби сифатида вожиб ул-вужудни, яъни худонинг борлигини тан олади. Унингча, мумкин ул-вужуд ўзининг бор бўлиши учун қандайдир тарзда бўлса ҳам, бирор-бир сабабга эҳтиёж сезади. У бирор-бир нарса туфайли, яъни биринчи сабаб қимматига кўра вожиб ул-вужуд даражасига кўтарилади.
Журжоний табиатдаги ҳеч бир ҳодиса сабабсиз келиб чиқмайди, деб таъкидлайди. Ҳамма мавжуд ашёлардаги бутун ҳаракат ва ўзгаришлар фақат макон ва замондагина рўй беради. Журжоний дунёқарашига хос хусусият, унинг бутун борлиқни бир-бирига қонуний равишда боғланган бўлакчалардан иборат ягона тана сифатида таърифлашдир. Унинг фикрича, моддий дунёни ташкил этган нарсалар асосида тўрт унсур, яъни олов, ҳаво, сув ва тупроқ ётади. Уч унсурдан иборат бошқа жисмлар, яъни металлар, ўсимликлар ва ҳайвонлар эса, юқорида айтилган тўрт унсурнинг бир-бирлари билан қоришишининг ҳосиласи сифатида келиб чиққандир. Тўрт унсур доимо ҳаракатда эканлигидан ўзгарувчан бўлиб, бири иккинчисига айланиб қолиши мумкин. Щаво сувга, сув тупроққа ва ҳоказо.
Журжоний фалсафасида моддийлик юяларигина эмас, балки диалектик дунёкараш мавжуд. Унинг фикрича, моддийлиқдан холи бўлган бўш жой йўқ. Бу ҳақда у шундай ёзади: «Самовий гумбаз буюк доирадир. У барча жисмларни қамраб олган бўлиб, моддий дунёни чегаралаб гуради. Аммо у бўшлиқ эмас, чунки уни моддадан ташқарида бўлган тушунча ёки бирор ўлчов билан тушунтириб бўлмайди. Бундан ташқари бир-бири билан ўзаро ёпишиб, айни вақгда бошқа жисм билан ҳам боғланиб турган нарсанинг ўзи бўлиши мумкин эмас. Щар бир атрофдаги дунё, ўзи турган нарсага тегиб туриши зарур ва бир-бирининг кетидан юқоридагидек тартибда жойлашиши лозим, чунки бўшлиқнинг бўлиши мумкин эмас. Мана шундай жисмлар, унсурлар, самоавий доиралар, бутун сайёралар ва моддий бўлакчаларнинг таркибий мажмуаси олам деб эталади».
Журжоний Марказий Осиё, Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатлари мантиқий меросининг барча оқимларини таҳлил этиб, уларни янада ривожлантирди.
XV—XVI асрлар давомида мантиқ илмини ўрганиш ва ўқитиш ишлари ХШ асрда ёзилган дарсликларга XIV асрда ёзилган шарҳ-лар, айниқса, машҳур мантиқшунос ат-Тахтоний, унинг шогирди ибн Муборакшоҳ, Тафтазоний, Журжоний томонидан ёзилган шарҳ ва ҳошиялар асосида олиб борилди. Бу даврда араб тилига нисбатан форс тилида кўпроқ асарлар ёзидци. Мантиқ илмининг ҳуқуқ, тил ва илоҳиёт соҳасидаги тадқиқотларда ишлатилиш жараёни кўпайди.
Журжоний ўз ижодида мантиқни фалсафадан ажратмаган ҳолда, унинг кўпроқ ҳуқуқ ва тил соҳаларида қўлланилишини таъминлади.
Журжонийнинг таъкидлашича, назарий билимлар ҳаётий тажри-бада ҳосил қилинган бошланғич билимлар ва улар тўғрисида фикрлаш йўли билан киритилади. Бундай фикрлаш жараёнини у хулоса деб атайди ва унинг уч турини кўрсатиб ўтади. Булар: қиёс (силлогизм), эстеқро (индукция — бўлақдан бутунга томон ҳукм юритиш) ва ҳадс (аналогия — ўхшатиш). Булардан қиёс хулосанинг бош тури ҳисобланиб, назарий билимлар ҳосил қилишнинг асосий воситаси бўлиб майдонга чиқади.
Журжоний тўла бўлмаган индукция факат тахминий мулоҳазагагина олиб келади, деб ўйлайди ва унинг кўрсатишича, биз оловнинг айрим хусусий ҳолатларини кузатсак, ҳар қандай олов иссиқлик чиқаради, деган айрим хусусиятга эга бўлган билимдан, яъни дедуктив (бутундан бўлакка ўтадиган) ҳолатга ўтадиган хулоса келиб чиқиши мумкин. Шу билан бирга унинг таъкидлашича, индуктив йўл билан ҳосил қилинган билимлар ҳамма вақт ҳам ҳақиқатга тўғри келавермайди. Чунки инсон тажрибаси ҳеч вақт тўла мукаммалликни бермайди.
Журжонийнинг индуктив ва дедуктив хулосалар ҳақидаги фикри Арасту ва унинг Шарқдаги издошлари фикрини эслатади. Аммо бу фикрга ноёб хулосалар қўшилиб, такомиллаштирилган.
Журжонийнинг илмий фаолияти туфайли мантиқ Темурийлар даврида инсон билимларининг барчасига қўлланиладиган қоида ва мезон қонунига айланди. У ҳар бир юритилаётган ҳукмнинг тўғрилигини тортувчи фанларнинг тошу тарозиси сифатида намоён бўлди. Натижада тез орада вужудга келган Улуғбек расадхонасининг илмий тадқиқотларида кенг қўлланилди.
Журжоний Улуғбекни мадрасада бевосита ўқитибгина қолмай, унинг Академиясининг вужудга келишига ҳам катта ҳисса қўшди. Чунки унинг шогирдлари бу илмий марказнинг негизини ташкил этар эди. Шунинг учун ҳам унинг илмий меросини тўлалигича ўрганиш мустақил Республикамиз маънавиятига салмоқли ҳисса бўлиб қўшилиши шубҳасиздир.
М. Қодиров