loader

Тарих сабоғи

Ёзувчи Фозил Зоҳиднинг келтиришича, 1873 йилнинг 29 май куни Хоразм тарихи саҳифасига қора ҳарфлар билан ёзилди. Босқинчиларнинг ҳарбий юришлар ва қирғинбаротлар оловида тобланган кўпсонли қўшинлари хонлик пойтахти Хива қалъасига бостириб кирди, муқаддас жойларни оёқ ости қилди, асосий зарба диний ва миллий қадриятларга қаратилди.

Тарихий манбаларда келтирилишича, қалъани истило қилишда 44 та замбарак, бошқа ўт очиш қуроллари ишга солиниб, масжид-мадрасаларга, мақбара ва минораларга қарата ўқ отилган. Жума масжидига тўп отилган пайтда масжид минорасида азон айтаётган муаззин овози янграган. Шу куни олов халқасида қолган 17 та масжидда жамоат бўлиб намоз ўқилган. 22 та мадрасада машғулот давом этган. («Мусулмонлар тақвим китоби», 1999 йил, 4-чорак).