loader

Сергак муаззинлар

Шош шаҳри тўкинлиги, ширин суви, мўътадил иқлими, мунтазам ёмғирлари, боғ ва экинзорлари билан шуҳрат топган йирик мусулмон шаҳарларидан биридир. Ривоят қилишларича, қандайдир мажусий турклар шаҳарни тунда босиб олади ва фурсат ўтказмай уруш олиб бориладиган жойларни белгилаб қўйишни режалайди. Тонгга яқин улар атрофдаги миноралардан тарқалаётган аллақандай овозларни эшитиб қолишади. Бунинг нималигини сўрашганида муаззинлар эрталабки намозга азон чақиришяпти, деган жавобни олишади. Тонг отгунча шаҳарнинг ҳамма жойидан басма-басига азон товушлари эшитилиб турди. Унда (Шошда) тўрт минг жомеъ масжиди бор эди, ҳар бир жамоа олтмиш ёки етмиш хонадоннинг одамларидан иборат эди. Улар бу хабарни эшитиб, ваҳимага тушишади ва шарманда бўлмай туриб қочиб қолишни афзал кўришади. Бунга Шош муаззинларининг туни билан сергак ҳолда тўхтовсиз азон чақирганлари сабаб бўлди. (Абул Фазл Жалолиддин Қарший, «Мулҳакот ас-сурах», қўлёзма, 98-бет).