«Олийну»дан ясалган нисба. У — Хорқон дарёсининг куйи оқимида жойлашган Марвдаги бир қишлоқ. Қуйидаги
олимлар шу қишлоққа мансубдирлар:
1. Фирот ал-Олийний
Фирот ибн ан-Назр ал-Олийний. Фазилатли
нуроний қудамолардан бўлган. У уламолардан, уламолар ундан ҳадис ривоят қилганлар (2: 1/75; 11: 1/66).
2. Талҳа ал-Олийний
Абу Мансур Талҳа ибн Разиқ ибн Асад ал- Олийний — шу
қишлоқнинг қудамоларидан ва ўн икки нақибнинг бири бўлган. Абу Муслим уни Ҳиротнинг хирож солиғи учун масъул шахе этиб тайинлаган. Орадан кўп ўтмай хаворижлар уни қатл қилганлар (11: 1/66).
3. Мисъаб ибн Разиқ Мисъаб ибн Разиқ ибн Асад ал-Олийний — юқорида номи зикр этилган Талҳанинг биродари бўлган (11: 1/66).
4. Тоҳир ал-Олийний Тоҳир ибн Муҳаммад ибн Сулаймон ал-Олийний — сермаҳсул шоир бўлган (И: 1/66).