loader
Foto

Мусулмонлар зафари

751 йилда Фарғона ихшиди (ҳукмдори) ва Шош подшоҳи бир-бирлари билан ёвлашиб қолишди. Ихшид Чин подшоҳидан ёрдам сўради, у юз минглик қўшинни унга кўмакка юборди. Қўшин аввал Шошни ўраб олиб, кейин батамом эгаллади. Шош подшоҳи Чин ҳукмдорига таслим бўлди, Чин подшоҳи унга ва яқинларига ҳеч қандай тазйиқ қилмади. Бу воқеа ҳақидаги хабар аббосий ҳукмдор Абу Муслимга етиб борди ва Зиёд ибн Солиҳни уларга қарши урушишга жўнатди. Икки тараф қўшинлари Тароз дарёси соҳилларида тўқнашишди ва мусулмонлар уларни енгиб, эллик минг жангчини ўлдиришди ва йигирма мингини асир олишди, қолганлари Чинга қараб қочди. Бу жанг ҳижрий бир юз ўттиз учинчи йилнинг зулҳижжа ойида (751 йил июни) бўлган.

(Ибн Асир, «Китаб ал-камил фит-тарих», Торнберг нашри, 5-жилд, 344-бет)