…Ул фурсатта Тошканд Умаршайх мирзо тасарруфида эдиким, китобларда Шош битарлар, баъзи Чоч битирларким, «камони чочий» андин ибораттир. Ўшал фурсаттин тарих тўққуз юз секкизгача Тошканд ва Шоҳрухия вилояти Чиғатой хонларининг тасарруфида эди. Бу фурсатта мўғул улусининг хон ва султонлиғи Юнусхоннинг улуғ ўғли – менинг тоғойим Султон Маҳмудхонда эди. Умаршайх мирзонинг оғаси Самарқанд подшоҳи Аҳмад мирзо ва мўғул улусининг хони Султон Маҳмудхон чун Умаршайх мирзонинг бадмаошлиғидин мутазаррир эдилар, бир-бирлари била иттифоқ қилиб, Султон Аҳмад мирзо Султон Маҳмудхонни куёв қилиб, мазкур бўлғон тарихда Хўжанд суйининг жануб жонибидин Султон Аҳмад мирзо ва шимол тарафидин Султон Маҳмудхон Умаршайх мирзонинг устиға черик торттилар.
(Заҳириддин Муҳаммад Бобур, «Бобурнома», «Тошкент» нашриёти, 1965 йил, 15-бет)