XIV асрнинг 50-60-йилларида Ўрта Осиёда феодал тарқоқлик ғоятда кучайиб, улар қонли урушларга айланди. Амир Баён Сулдуз Самарқандда, Амир Хожи Барлос Кешда, Амир Боязид Жалоир Хўжандда, Ўлжойту Сулдуз Балхда, Муҳаммад Хўжа Яздий Шибирғонда ўзларини мустақил ҳисоблаганликлари сабабли улар ўртасида доимий низолар бўлиб турди. Натижада давлатни бошқарув ишлари ва хўжалик ҳаёти бутун-лай издан чиққан эди.
Амир Темур ҳокимият тепасига келганидан кейин (1370 й.), у ва унинг авлодлари даври мамлакатимиз тарихи турли тарихий, ижтимоий ва маданий жараёнларга бой давр бўлди. Бу даврда Ўрта Осиёда узоқ муддат давом этган мўғуллар истибдодига барҳам берилди. Хусусан, бу даврда илмий-маданий ҳаётнинг гуркираб ривожланган-лигини кузатишимиз мумкин. Амир Темур тиббиёт, математика, астрономия, тарих, адабиёт, тилшунослик, диний илмларга катта эътибор берди. Унинг саройида Мавлоно Абдужаббор Хоразмий, Мавлоно Шамсуддин Мунший, Мавлоно Абдулло Лисон, Мавлоно Баҳриддин Аҳмад, Алоуддин Коший, Жалол Хокий каби алломалар фаолият кўрсатишган. Амир Темур ҳарбий юришлар, давлатни бошқариш ишларидан ташқари жуда кўпгина меъморий обидалар қуриш ишларини ҳам олиб борди. Айниқса, Самарқандда жуда кўплаб меъморий обидалар, боғлар, саройлар бунёд этилди. Хусу-сан, Бибихоним масжиди, Шоҳизинда мақбараси, Боғи Дилкушо, Боғи Нав, Боғи Биҳишт, Боғи Шамол каби боғлар, Кўксарой ва Бўстонсарой каби қароргоҳлар шулар жумласидандир.
Амир Темур Шаҳрисабзда Оқсарой ва мақбаралар, Туркистонда Аҳмад Яссавий мақбараси, Тошкентда Зангиота мақбараси, Табризда масжид, Шерозда сарой, Бағдодда мадрасалар барпо эттирди. Бутун Ўрта Осиё ҳудудларида қишлоқлар, кар-вонсаройлар, ҳаммомлар, мадрасалар, мақбаралар қурилиши ўша давр учун мисли кўрилмаган даражада олиб борилди.
Амир Темурдан сўнг унинг авлодлари жаҳоннинг моддий-маънавий маданияти хазинасига улкан ҳисса қўшдилар. Хусусан, Улуғбек даврида фан ва маданиятга ҳомийлик қилиш, бу соҳаларнинг гуллаб яшнаши ва қурилиш ишлари янада авж олди. Улуғбек замонида Самарқанд, Бухоро, ўиждувон, Шаҳрисабзда масжид ва мадрасалар, саройлар бунёд этилди. 1428-1429 йилларда Самарқандда расадхона бунёд этилди. Бу расадхонада Улуғбек билан ўз даврининг машҳур олимлари Қозизода Румий, ўиёсиддин Жамшид, Али Қушчилар ҳам фаолият кўрсатиб астрономия соҳасида улкан ишларни амалга оширдилар. Расадхона ёрдамида Улуғбек машҳур астрономик жадваллар — «Зижи Кўрагоний»ни тузди.
Бу даврда тарихий фанлар соҳасида ҳам кўпгина ишлар қилинди. 1424-1425 йил-ларда Шарофиддин Али Яздий «Зафарнома»ни тугатди. Ҳофизи Абру «Тарихий йил-номалар», «Бутун жаҳон тарихи» асарларини ёзди. Абдураззоқ Самарқандий ўзининг «Матлаъи ус-садаъйн ва мажмаи ул-баҳрайн» асарида Шоҳруҳ даври тарихини ёритиб берди. Шунингдек, Мирхонд, Хондамир каби тарихчиларнинг ҳам ижоди гуллаб яшнади.
Бу даврда адабиёт соҳасида ҳам самарали ишлар қилинди. Бу жараёнда шоир ва давлат арбоби бўлган Алишер Навоийнинг хизматлари катта бўлди. Ундан ташқари Жомий, Лутфий, Саккокий кабилар ўлмас асарлар яратдилар. Камолиддин Беҳзоднинг рассомлик фаолияти ривожланди. XIV-XV асрлар Ўрта Осиёда мусиқа санъати тараққиётида ҳам янги маҳсулдор босқич бўлди. Маҳоратли созандалар, бас-такорлар, ҳофизлар орасидан Абдуқодир Найий, Қулмуҳаммад Шайхий, Ҳусайн Удий, Шоҳқули ўижжакий, Қосим Раббоний, Дарвиш Аҳмад Қонуний ва бошқалар етишиб чиқдилар. Умуман олганда темурийлар давридаги маданий тараққиёт «Темурийлар уйғониши (ренессанси)» атамасига мувофиқ келади. Бу ҳақиқатан ҳам турли маданий доиралар — фан, адабиёт, бадиий ижоднинг ягона Ўрта Шарқ заминида ўзига хос уйғониши эди.