loader

Илк давлатлар пайдо бўлишининг асосий омиллари

Нафақат Ўзбекистон, балки дунё тарихида илк давлатчиликнинг пайдо бўлиши ма-салалари ҳозирги кунда тадқиқотчилар орасида энг долзарб бўлиб турган муаммо-лардан бири ҳисобланади. Масалани ўрганиб, унга аниқлик киритишдан олдин дав-латчиликнинг илдизлари ва пайдо бўлиш шарт-шароитларига диққат-эътиборни қаратмоғимиз лозим.

Янги тош асрига (неолит) келиб Ўрта Осиё ҳудудларида деҳқончиликнинг пайдо бўлиши жамият ҳаётида ижтимоий-иқтисодий тараққиёт жараёнларини янада тезлаш-тирди. Бронза даврига келиб эса деҳқончиликдан чорвачиликнинг ажралиб чиқиши, ихтисослашган ҳунармандчилик хўжаликларининг ривожланиши натижасида ишлаб чиқариш ҳажми кўпайиб, меҳнат қуроллари янада такомиллашиб борди. Жамиятда ишлаб чиқарувчи хўжаликнинг пайдо бўлиши ва жадаллик билан ривожланиши ўз навбатида ижтимоий ҳаётдаги ўзгаришларга сабаб бўлди.

Тадқиқотчиларнинг фикрларига қараганда, сунъий суғоришга асосланган деҳқончилик Ўрта Осиё хўжалигининг асоси ҳисобланиб, бу жараён жанубий Туркма-нистон, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг жанубида бронза (мил. авв. III-II йилликлар) даврида, Тошкент воҳаси ва унинг атрофларида эса илк темир (VIII-IV асрлар) дав-рида шаклланиб ривожланди. Ўрта Осиёда илк давлат уюшмалари сунъий суғориш бирмунча қулай бўлган Амударё (юқори, қуйи, ўрта) оқимлари бўйларида, Мурғоб воҳасида, Зарафшон ва Қашқадарё воҳаларида шаклланиб ривожланади. Бундай ҳолатни дунё тарихидаги дастлабки давлатлар-Миср (Нил) ва Месопотамия (Дажла ва Фрот) мисолида ҳам кузатиш мумкин.

Ҳозирги кунга келиб, Ўрта Осиёнинг жуда кўплаб бронза ва илк темир даврига оид ёдгорликларидан (Сополли, Жарқўтон, Анов, Қизилтепа, Кўзалиқир, Афросиёб, Чуст, Далварзин, Даратепа ва бошқ.) ишлаб чиқарувчи хўжалик билан бевосита боғлиқ бўлган металл қуроллар топиб ўрганилган. Металл қуролларининг меҳнат қуроллари сифатида жамият ҳаётига кенг ёйилиши меҳнат унумдорлигининг янада юксалиши учун улкан имкониятлар яратиб, бу жараён давлатчилик пайдо бўлишини янада тез-лаштирди.

Сўнгги бронза даврига келиб кулолчилик чархининг ишлатила бошланиши натижа-сида Сополли, Олтинтепа, Гонур, Жарқўтон кабиларда кулолчилик маҳаллалари пай-до бўлади. Шунингдек, ҳунармандчиликнинг тошга, металлга, ёғочга, суякка ишлов бериш турлари ҳам кенг тарқалади. Ҳунармандчи-ликнинг ихтисослашуви, алоҳида хўжалик тармоғи сифатида шаклланиб ривожланиши жамиятдаги иқтисодий тараққиёт учун муҳим аҳамиятга эга бўлиб, давлатчилик пайдо бўлиши учун муҳим бўлган қўшимча маҳсулот кўпайишига туртки бўлди.

Ўрта Осиё ҳудудларида яшаган аҳоли қадимги даврлардан бошлаб ўзаро муноса-батларни ривожлантириб келганлар. Бронза даврига келиб шимолдаги кўчманчи чорвадор қабилалар ва жанубдаги ўтроқ деҳқончилик аҳолиси ўртасида ўзаро мол айирбошлаш ва маданий алоқалар янада жадаллашди. Бу ўринда ўша даврда шаклланиб кейинчалик янада ривожланган қадимги йўлларнинг аҳамияти беқиёс бўлди. Бу йўллар орқали Ўрта Осиё қадимги аҳолиси минтақадан ташқари қўшни давлатлар Месопотамия, Миср, Ҳиндистон, Эрон, Афғонистон кабилар билан турли алоқаларни ривожлантирганлар.

Хуллас, Бронза даврига келиб аҳоли ишлаб чиқаришнинг маълум бир соҳаларига — деҳқончилик, чорвачилик ва ҳунармандчиликка ихтисослашиб борди. Бу жараён ишлаб чиқарувчи кучларнинг ўсиши ва уларнинг бир ерга тўпланиши учун замин яратди. Ишлаб чиқарувчи кучларнинг ўсиши ўз нав-батида маҳсулот ҳажмининг ўсиб, қўшимча маҳсулот пайдо бўлишига сабаб бўлди. Демак, қадимги хўжаликларнинг их-тисослашуви, суғорма деҳқончиликнинг ривожланиши, металлнинг ҳаётга жадаллик билан кириб келиши ва ёйилиши, ҳунармандчиликда турли тармоқларнинг ривожла-ниши, ўзаро айирбошлаш ва савдо-сотиқ тараққий этиши натижасида жамият ҳаётида ижтимоий-иқтисодий юксалиш кузатилади. Бу юксалиш илк давлатчиликнинг асосий пойдевори ҳисобланади.

Мил. авв. IV минг йилликка келиб қадимги Миср хўжалигида сунъий суғоришга асосланган деҳқончилик катта ютуқларга эришади. Кўп тармоқли бўлган ҳунармандчилик деҳқончиликдан ажралиб чиқади. Савдо-сотиқ кенг миқёсда ривож-ланиб боради. Айнан мана шу даврда жамиятнинг ижтимоий ҳаётида ҳам тубдан ўзгаришлар бўлиб ўтди. Аҳоли орасида табақаланиш рўй бериб, жамият учта — ҳукмрон қатлам (қабила оқсоқоллари, коҳинлар, бой жамоачилар), деҳқончилик жа-моаси аъзолари (Қад. Миср жамиятдаги моддий ишлаб чиқарувчилар) ва қуллар қатламларига бўлинади.

Мил. авв. IV минг йилликнинг иккинчи ярмида Қадимги Мисрда шаҳар маркази ат-рофидаги бир нечта қишлоқларни бирлаштирган унчалик катта бўлмаган вилоятлар (номлар) доирасида дастлабки давлатлар пайдо бўлади. Марказий шаҳарлар марка-зида ҳукмдор қароргоҳи ва бош худо ибодатхонаси жойлашган. Бу даврда Қуйи Мис-рда 22 та ном, Юқори Мисрда 20 та ном бўлгани маълум. Мил. авв. IV минг йиллик охирларига келиб барча номлар бирлаштирилиб Қуйи ва Юқори подшолиликлар ташкил топади. Қуйи Миср подшолиги пойтахти Энхаб (Нехен) шаҳри, Юқори Миср подшолиги пойтахти эса Буто шаҳри эди. Қадимги Мисрнинг ривожланиши Ўрта, Янги ва Сўнгги подшоликлар даврларига бўлинади.

Мил. авв. V минг йилликка келиб, қадимги Месопотамия аҳолиси ҳаётида Халаф маданияти (Тал-Халаф қишлоғи номидан) маълум аҳамиятга эга бўлган бўлса-да, бу ҳудудларда жамиятнинг табақалашуви ва давлатчиликнинг пайдо бўлиши ҳамда Шу-мер цивилизациясининг асослари Урук (IV минг йилликнинг иккинчи ярми) маданияти билан боғлиқдир.

Бу даврда Месопотамия хўжалигининг асосини суғорма деҳқончилик ташкил этар-ди. Аста-секинлик билан деҳқончиликдан ҳунармандчилик хўжаликлари ажралиб чиқиб, улар жамият ривожланишида катта аҳамиятга эга бўлган тармоқларга айлана бошлайди. Ички ва ташқи алмашинув ривожланади. Қўшни вилоятлардан мис, олтин, қурилиш моллари, қимматбаҳо тошлар келтирила бошланади. Манзилгоҳлар ўлчамлари кенгайиб, улар маданий, маъмурий, сиёсий ва диний марказларга айланиб боради.

Мил. авв. IV минг йилликка келиб ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиши на-тижасида ишлаб чиқариш муносабатлари ҳам тараққий этади. Натижада Месопотамия жамиятда мулкий тенгсизлик ва ижтимоий табақаланиш рўй беради. Мил. авв. III йилликнинг бошлари Месопотамиянинг (Тигр ва Евфрат дарёлари водийси) жанубида Шумер, Ўрта қисмида эса Аккад каби давлатлар Эреду, Ур, Ларса, Урук, Умма, Лагас каби бир нечта шаҳар-давлатлар мавжуд эди. Ўша давр Месопотамия ривожланиши-нинг асосини суғорма деҳқончилик ташкил этарди.