loader

Антик давр давлатлари ва маданияти

Мил. авв. III асрнинг ўрталарида мустақил давлат сифатида ташкил топган Парфия давлати ҳозирги Туркманистон ва Эроннинг бир қисмини ўз ичига олган. Бу давлатнинг биринчи ҳукмдори Аршак бўлиб, у мил. авв. 247 йили тахтга ўтиради. Мил. авв. 235 йилдан бошлаб, Парфия подшолари ўз ерлари ҳудудларини кенгайтириб бордилар. Милодий III асрнинг биринчи чорагида сосонийлар аршакийлар ҳукмронлигини тугатиб, Парфияда ҳокимиятни қўлга олдилар. Антик давр Парфия-нинг қишлоқ хўжалигида қуллар меҳнатидан кенг фойдаланилган. Мил. авв. III аср ўрталаридан бошлаб Парфия давлати ҳозирги Ўзбекистон ҳудудларида жойлашган қадимги вилоятлар – Хоразм, Бақтрия, Сўғдиёна билан сиёсий, маданий ва иқтисодий муносабатларни айниқса ривожлантирди.

Ундан ташқари, парфияликлар беш аср давомида Ҳиндистон, Ўрта Осиё ва Хитой-нинг ғарб мамлакатлари билан қилган савдо алоқаларида воситачилик қилдилар. Парфияликларнинг ёзуви оромий (Нисо ҳужжатлари) ёзуви бўлиб, зардўштийлик ди-нига эътиқод қилишган.

Қадимги Фарғона турли давр манбаларида Довон, Бохан, Полона, Паркана каби номлар билан эслатиб ўтилади. Маълумотларга қараганда Эрши (Марҳамат) шаҳри Довоннинг пойтахти эди. Антик давр Довон аҳолиси деҳқончилик, узумчилик, йилқичилик билан шуғулланишган. Довоннинг «самовий отлари» ўлкадан ташқарида ҳам маълум ва машҳур бўлган.

Мил. авв. II асрнинг охирларида Хитой ҳукмдорлари Довон ерларини босиб олишга ҳаракат қилдилар. Аммо қўшни давлатлар томонидан қўллаб-қувватланган довон-ликлар ўз мустақиллигини сақлаб қолишга муваффақ бўлдилар.

Мил. авв. III асрлар бошларида пайдо бўлган Қанғ давлатининг ҳудудлари Сирда-рёнинг ўрта оқимидаги ерлар эди. Мил. авв. II-I асрларда Қанғ давлати ерлари кен-гайиб, Амударё ва Сирдарё оралиғидаги ерлар ва Хоразмни ўз ичига олади. Антик даврида Қанғ давлати анча ривожланган давлат эди. Ўтроқ аҳоли асосан водийларда яшаб, деҳқончилик, боғдорчилик ва ҳунармандчилик билан шуғулланиб келишган. Қанғ ҳукмдорларининг марказий шаҳарлари иккита эди. Улар ёзни Ўтрорда (ҳоз. Арис ва Туркистон оралиғида), қишловни эса Қанға (ҳоз. Тошкент вилояти Оққўрғон тума-нида) шаҳарларида ўтказар эдилар.

Мил. авв. I асрга келиб, Ўрта Осиё ҳудудларида антик даврнинг энг қудратли дав-латларидан бири бўлган Кушон давлати ташкил топади. Дастлабки ҳукмдорлар Кад-физ I ва Кадфиз II лар давлат ерларини кенгайтириб, пул ислоҳоти ўтказадилар. Ми-лодий II асрга келиб Кушон давлати ерлари Шимолий Ҳиндистон, Афғонистон, Ўрта Осиё, Шарқий Туркистондан иборат эди. Кушон ҳукмдорлари, хусусан Канишка (II аср) даврида савдо-сотиқ, ички ва ташқи савдо айниқса ривожланади. Деҳқончилик, чорвачилик, ҳунармандчилик ҳам анча тараққий этади. Бу жараёнда Буюк Ипак йўлининг аҳамияти ниҳоятда катта бўлди. Кушон давлатида асосий дин буддавийлик бўлиб, юнон, зардўштийлик ақидаларига ҳам эътиқод қилинар эди.

Антик давр Ўрта Осиё халқлари моддий ва маънавий маданиятида жиддий ўзгаришлар содир бўлди. Мил. авв. IV-II асрлар оромий ёзуви асосида Хоразм, Пар-фия ва Сўғд ёзувлари пайдо бўлди. Кушон даврига келиб яна бир ёзув-Кушон (Бақтрия) ёзуви шаклланади. Ўрта Осиё ва Афғонистон ҳудудидаги археологик тадқиқиотлар антик давр маданиятининг гуллаб яшнаганидан далолат беради. Айри-ом ва Кўҳна Термизда Будда ибодатхоналари очилган. Фаёзтепа, Қува, Холчаён, Далварзин каби кўҳна шаҳарларда ҳам саройлар, ибодатхоналар очилиб, улар юксак маданиятга эга эканлиги кузатилган. 1972 йилда Далварзинтепадан (Сурхондарё) тилла буюмлар хазинаси (32 кг) топилган. Бу хазина орасида антик даврга оид билагузук, ҳалқалар, тўғалар, бўйин тақинчоқлари каби санъат буюмлари ҳам бор. Уму-ан, антик давр Қанғ, Сўғд, Фарғона ерларида мавжуд бўлган маданият ўз тараққиётининг янги босқичига кўтарилади.