ХУДОЁРХОН ВА РОССИЯ ТАЖОВУЗИГА ҚАРШИ ХАЛҚ ҲАРАКАТЛАРИ
Рус давлати Бухоро ва Хива хонликларига қарши уруш олиб бораетган йиллари Қўқон хонлигида чуқур сиёсий ва ижтимоий иқтисодий инқироз ҳукм сурмоқда эди. Бу вақтларда хонлик ерларининг ярми Рус давлати томонидан босиб олинган бўлиб, унинг чегараси асосан Фарғона водийсидан иборат эди.
Аввалги саҳифаларда кўрсатилганидек, Худоёрхон сиёсий жиҳатдан ўта кўрлиги, қўрқоқлиги ва шахсиятпарастлиги орқасида русларнинг ҳам, халқнинг ҳам куз ўнгида ўз обрўсини тўккан эди. У қандай бўлмасин, тахтни сақлаб қолиш учун Рус давлатига таянишга, унга ўзини яхши кўрсатишга қаттиқ тиришди. У рус ҳукумати вакилларига содиқлиги ва ҳар қандай хизматга тайёрлиги ҳақида бирин кетин хатлар ёзиб турди. Ҳатто Россия билан хонликни бир давлат дейишгача борди. Масалан, у бу хусусда 1869 йил 18 апрелда Туркистон генералгубернаторлиги маъмуриятига шундай хат ёзган: «Сизлар томонга қочиб ўтган сарбоз Турсунқулов билан юборган самимий хатингизни олдим. Сизга нисбатан бўлган дўстлик туфайли мазкур сарбозни кечириб, сарпо кийгиздик ва хурсанд қилдик. Чунки у бегона давлатга эмас, балки Қўқон билан бир давлат — Россияга, яъни бир мамлакатга қочган».(ЦГВИА, ф. ВУА, д. 6814, л. 9.)
Демак, Худоёрхон ўз вақтида хоинлик қилиб, душман тарафига ўтган кишини афв этиб, бу билан Россияга содиқлигини изҳор этган. Айниқса, унинг «бир давлат» хақидаги гаплари Рус давлатининг итоаткор хизматкорига айланганидан далолат беради.
Туркистон генералгубернаторлиги маъмуриятининг Худоёрхонга юборган жавоб хатида унинг сўзларидан мамнун бўлганликлари уқдирилган (Ўша жойда, 10 бет.).
Худоёрхон Россия паноҳида тахтда утиришни ва айшу ишрат қилишни афзал кўрди. «У, — деб езган эди Ибрат, — Русиядан хотиржам бўлиб, вақтини ўйинкулгу билан ўтказуб, қуш солмоқ ва кўпкари чопмоқ йўлларинда бўлуб, уламо ва фузало насиҳатларига амал қилмай, жабру зулм тарафига ўтиб турганида, раияту халқ (ундан) юз ўгирди» (Исхоқхон Жунайдуллохожа уғли (Ибрат), Фарғона тарихи. Мерос, Т., 1991, 310 бет.)
Худоёрхон давлат манфаатлари ва тақдирини ўйламай, Россияга орқа қилиб, кўнглига нима келса, шуни қилаверган. Шу боисдан маҳаллий ва рус манбаларида хонни қораловчи маълумотлар серобдир. Уларда Худоёрхон тенги йўқ очкўз, молпараст, ута шафқатсиз ва золим сифатида тасвирланади. «Худоёрхон, — деб кўрсатилади манбада, — кўп бадавлат булиб, хотинларни кўпайтиришга ҳирс қўйган. Кайфу сафони, роҳатни ва тинчликни яхши кўрган. Халқнинг фойдасига иш юритмаган... Мамлакатнинг турли томонларида бир нечта боғларида гуллар орасида кайфу сафо қилиб етган, бедана, каклик ва хўрозларни уриштириш билан шуғулланган. Масхарабозлар ва ҳофизлар ҳамда маъносиз ўйинлар билан умрини ўтказган.
Молу дунёга ҳаддан зиеда ҳирс қўйган ва ўзининг хазинасини бойитиш учун кўп солиқлар солган» (Аҳмад Заки Валидий. «Худоёрхоннинг сунгги кунлари». УзФА Шарқшунослик институти, инвентар рақами 15743, 7—8бетлар.)
Худоёрхон давлат харажатларини камайтириб, шахсий бойлигини орттиришда ҳеч нарсадан тоймаган. Оқибатда маъмурият вакилларининг таъминоти ночор ҳолга тушиб қолган. Хон хоҳлаган ер, қишлоқ ва овулни тортиб олиб, ўз мулкига айлантирган. Унинг виждонсизлиги шу даражага борганки, ўз пири ва эшони Миён Соҳиб ҳазратнинг Шоҳойим исмли хотинини зўрлик билан хотинликка олган (Ўша жойда, 9 бет.)
Унинг ўзи «кўп ёмон табиатли киши бўлиб» ёқтирмаган кишиларини қаттиқ жазолаган ва халқнинг муҳаббатини қозонишни хаёлига ҳам келтирмаган. (Ўша жойда, Ўша бет)
«Худоёрхоннинг мана шундай ишлари ва разил ахлоқи халқ, беклар, сипоҳийлар, бойлар ва уламоларнинг норозилигини чақирган».
Худобрхон солиқ турларини кашф этишда ва уларни ундиришда тенги йўқ устаси фаранг бўлган. Масалан, бир боғ хашақдан, бир пиёла сутдан, ўнта тухумдан, масхарабозлардан, айиқ ўйнатувчилардан, дўкон қоровулларидан олинадиган ва бошқа хилмахил солиқларни кашф этган.
Худоёрхон барча нарсалардан солиқ тўплаб, катта бойлик орттирган. Бу ҳақда рус манбалари ҳам далолат беради: «Солиқлар олинадиган буюмларнинг турлари жуда кўп бўлиб, улар имкони борича барча нарсалардан олиниб, халқ том маънода шилинган. Ҳатто камбағаллар келтириб сотадиган қамиш, шохшабба, янтоқ ва шунга ўхшаш нарсалардан солиқлар ундирилган. Кейинги вақтларда тоғлардан ариқлар орқали оқиб келадиган сувларга ҳам солиқ солинган. Фақат нафас олинаётган ҳаводан солиқ олинмаган, холос. Бу ҳол хонга қарши норозиликнинг асосий омилларидан бири бўлган эди».
Худоёрхоннинг қаттиқ зулми ва адолатсизлиги, оғир иқтисодий ҳает ҳамда унинг Россиянинг хизматкорига айланиши халқ ғазабини қўзғатди. Шунинг учун хонга қарши халқ билан биргалиқда сарой ҳарбийлари ва амаддорлари, руҳоний ва савдо вакиллари ҳам бош кўтарди. Бунда ўзбеклар, қирғизлар ва тожиклар фаол қатнашиб, ватан хоини Худоёрхонга ва Рус давлатининг тажовузига қарши курашдилар. Бу ҳаракатнинг юзага келишида қирғиз Мулла Исҳоқ мулла Ҳасан ўғли ҳам муҳим ўрин эгаллаб, Пўлатхон номи билан шуҳрат қозонган эди. Мулла Исҳоқ тахминан 1844 йили туғилган. Унинг отаси Мулла Ҳасан ўқимишли киши бўлиб, Марғилондаги Оқмадрасада мударрислик қилган. Мулла Исҳоқ даставвал Қўқондаги Тунқаторда, сунгра отаси ҳузурида таълим олган. Бир неча йил ўтгач, яъни 1867 йили Фарғонадаги Сўхга келиб, ўз қабиладошларининг яйловида 2 йил яшаган, сўнгра Уҳндаги масжидда имомлик қилган. Кўп ўтмай у Андижон шаҳрига бориб, масжидларнинг бирида имомлик қилган. Айни бир пайтда тамаки савдоси билан шуғулланиб, Тошкентга қатнаб турган. Бу ерда Мулла Исҳоқ хонликнинг нуфузли кишиларидан бири қурамалик Абдумўмин оталиқ билан дўстлашиб, Тошкентга келади. Хонликнинг сиесий курашларида фаол қатнашган ва кўпни кўрган Абдумумин кўп воқеаларни гапириб бериб, Мулла Исҳоқнинг сиёсий онгини уйғотади. Бу вақтда, яъни 1872 йили Шердодхоҳ бошчилигидаги бир неча қирғизлар Самарқандга боришиб, Қўқон хони Олимхоннинг невараси Пўлатбекни тахтга ўтқазиш ҳақидаги мақсадларини баён этадилар. Бу ишни амалга оширишда қирғиз қабилалари бевосита ёрдам беришлари маълум қилинади. Аммо тахт учун курашларда буваси Олимхон ва отаси Иброҳимбек ўлдирилганлигини эсдан чиқармаган Пўлатбек таклифни қабул этмайди. Шундан кейин Шердодхоҳ Тошкентга келиб, Абдумўмин оталиқ хонадонида меҳмон бўлиб, Пўлатбекнинг рози бўлмаганлигини сўзлаганда Мулла Исҳоқ унинг номи билан тахт учун курашишни зиммасига олган. Шу равишда Мулла Исҳоқ Пўлатбек, яъни собиқ ҳукмдор Олимхоннинг невараси сифатида сиёсий курашга киришади. У халқнинг Худоёрхон зулми ва Рус давлатига қаршилигини яхши англаган ҳодда ҳаракат қилиб, Наманган уездининг шимолий қисмидаги, яъни Косон ва Нанай оралиғидаги Қутлуқ Саъид қабиласининг ёрдами билан атрофига 500 кишини туплайди. Шу равишда Пулатбек бошчилигидаги қўзғолон бошланган эди. Айтиб ўтиш лозимки, бу вақтгача Маъмир Мерганов бошчилигида Андижон уездида қирғизлар ва Маъмун Шоумурзоқов раҳбарлигида Чотқолда қўзғолонлар кўтарилган эди. Улар хон аскарлари томонидан бостирилган. Пўлатбек бошчилигидаги халқ ҳаракати ўша қўзғолонларнинг давоми эди.
Наманган шаҳрига Абдураҳмон офтобачи бошчилигидаги ҳукумат қўшини келганида Пўлатбек туқнашувдан қўрқиб, чекинишни лозим топди. Аммо Косонда хон аскарлари билан тўқнашувда мағлубиятга учради. Абдураҳмон офтобачи унинг кўп сафдошлари ва қўзғолон қатнашчиларини ўлдирди ҳамда асир олди. Пўлатбек бир гуруҳ кишилари билан Чотқол тоғларига қочишга улгурди. У 1875 йилнинг бошларида Чотқолдан чиқиб, Қўқон атрофидаги Лайлакка келиб, 200 кишини тўплади. Ўша йили июлнинг биринчи ярмида Пўлатбск Узганда кўтарилган қўзғолонга бошчилик қилиб, хонликка катта хавф туғдирди. Уларга қарши хон Иса Авлиё, Абдураҳмон офтобачи ва Саримсоқ эшик оғаси бошчилигида 4000 кишилик аскар юборган. Бироқ 1875 йил 28 июлда бу йирик амалдорлар қўшин билан қўзғолончилар томонига ўтиб, бирлашганлар. Худоёрхоннинг ўғли Андижон ҳокими Насриддинбек 5 минг кишилик қўшин билан уларга қўшилган. Хонликнинг асосий ҳарбий қисмлари ва лашкарбошиларнинг қўзғолоғғчилар томонига ўтиб кетиши Худоёрхон тақдирини ҳал этган омил бўлди. Ўша кезлари хон билан суҳбатлашган Г. Вайенбергнинг сўзича, Худоёрхон «қўзғолончилар русларга қарши курашишни» мақсад қилиб қўйганлигини айтған. Қирғизларнинг ғазот байроғи остида бош кўтарганликлари ҳам шундан далолат беради. Бу хусусда Кауфман ҳам 1875 йил 15 сентябрда ҳарбий вазирга ёзган хатида гапириб: «Бутун Қўқон аҳолиси бизга қарши очиқданочиқ бош кўтарди», — деган. Эндиликда Худойрхоннинг Россия кучларига таянишдан бошқа иложи қолмай, ердам сўраб Кауфманга мурожаат этди. «Шу кунлардаги оғир ва бахтсиз пайтларда, — дейилади унда, — менинг Мулла Иса Авлиё, Абдураҳмон парвоначи ва Холназар парвоначи сингари энг ишончли кишиларим қўшин билан душманларим — қиргиз қузғолончиларига қўшилдилар ҳамда менга қарши урушмоқчилар.
Мен ҳамма вақт сиз, олий ҳазратларидан дўстлик ва ёрдам кутиб турганлигим боисидан бу гал ҳам мени эътибордан четда қолдирмагайсиз. Шахсан ўзимни ва Қўқон хонлигини улуғ император жанобларининг ихтиёрига топшираман ҳамда қўшинни тўплар билан биргалиқда имкони борича тезроқ Қўқон шаҳрига юборишингизни сўрайман» ( Память о Фергане. 1901, стр. 17—18.).
Худоёрхон узилкесил ўзини ҳам, бутун хонликни ҳам бутунлай босқинчилар оёғи остига ташлади. У шу даражада ишончни йўқотган эдики, фурсатни ғанимат билиб, қочишга қарор қилади. «Охир уламр саксон ароба кўч хазина ва ойимлар, бекалар, етти ароба танга» билан 1875 йил 22 июлда йўлга чиқади. Унинг ёнида 4000 пиёда ва 2000 отлиқ аскар, 68 тўп борган. Бироқ Қуқондан 10 чақирим юрганларидан кейин мазкур қўшин хонни ташлаб кетган. Хон 500 аскар билан йўлни давом эттирган. Қўқондан ҳарбий қисмлар Худоёрхонни тутиш учун кетидан қувган ва тўқнашувлар оқибатида хон аскарларидан 8 киши ўлдирилган, 9 киши ярадор қилинган. 1875 йилнинг 7 августида Худоёрхон Хўжандга келгач, Тошкентдаги рус ҳарбий маъмурияти ишончини қозонган кишилар, хусусан, Саъидазимбой воситачилигида генералгубернатор билан қандай муомалада бўлиш ҳақида маслаҳат сўраб, бир кишини унинг ҳузурига 6 минг танга ва хат билан жўнатган.
Бу киши Саъидазимбой ҳузурида бўлиб, хатни берганда у бир нуфузли рус амалдорининг уйига пул билан борган. Бу амалдор Худоёрхон Кауфманга «Ман юртимга боруб, мамлакатни тинчитиб, ўрнумға ноиб қўйуб, сўнгра борурман», деса фойдали бўлади, деган. Аммо хон Тошкентда Кауфман билан учрашганида бунинг ўрнига, «Мени императорни кўриш учун юборишингизни сўрайман», — деганини ўзи билмай қолган. Губернатор бунга розилик билдириб, йўлга отланишни айтган ҳамда қиличининг учини секин ойнага уриб қўйган. Нима учун бундай қилганлигининг сабаби номаълумлигича қолган. Шунда нуфузли кишилардан бири хонга: «Эвой, қани ул қанча ҳаракатлар илан (Тошкентдан) топган сўзларимиз, нимага демадингиз», — деганида у: «Ўша сўзлар дилимда такрор эрди, аммоки, мани тилим мухолифат этди, тилим хўб дегандин кейин билдим», — деган. Яна, хон «Иш қулдан кетатурган бўлганда кишини ўз аъзойи жавораси ҳам мухолиф булур экан, узим ҳам ҳайрон бўлдум», — деган.
«Шундан кейин, — дейди воқеа гувоҳларидан бири, — ҳаммамиз бирдан хафа бўлдук. Йиғисиғи, кўз ёши булди. Ўшал кун генералгубернатор дарҳол қоғоз буйруқ чиқарди: «Эртага хон Ўринбурғга жўнасун», деб. Хон тақдирга тан қўймай, эмди, маслаҳати ҳаракат бўлди. Хонни раъйи бекзодлар ва ойимларни Тошкентда қўйуб, кетмоқ маъқул бўлмади, на учунки, анда ишончлик одам булмади. Туркистонда ўзларига қараган эътимодлик кишилар бўлгани учун аҳли аёлларни Туркистонда қўйуб кетмоқ муқаррар булди.
Эртаси қибмда жўнадук. Хон илан етмиш киши эди. Мундан Атобек нойиб қўлида юз эллик адад сипоҳлар ҳам бор эрди. Тошканддан жўнаб, бир қўнуб Чимкандга бордук. Анда бу хафаликларимиз устига хон Атобек нойибга бир нима, деди. Нойиб хонга бир нима, деди. Гина ва афсус тўғрисида бирбирлари ароз бўлуб, жамиъ юз эллик сипоҳни олиб, Атобек нойиб Чимканддан Хўқандга қайтди. Хон қолган кишилар билан жўнади. Туркистон борилди. Хон Мусо Али мингбоши ҳавлисига тушти. Бекзодалар ва аёлға алоҳида ҳавли тайёрлаб бердилар. Анда хон беш кун туруб, аҳли аёллар билан видолашиб, Туркистондан жўнадук. Маҳрамлар билан бирга эдук. Туркистондан чиқуб, бир Қулунсурон деган ерга борилди. Анда етиб, эртаси хон маҳрамларга жавоб бериб, айтдики: «Ҳар қайсиларингни аҳли аёлларинг бор, бизни бошимиздаги тақдирга ўзимиз мубтало, сизлар овора бўлманглар, деб ҳар қайсиларимизга бирмунчадан танга берди, фотиҳа берди. Бизлар қайтдук».
Кўриниб турибдики, Худоёрхоннинг тақдири золимлиги, калтафаҳмлиги ва она юртга хоинлик қилганлиги туфайли жуда фожеали бўлди.
1873 йили полковник Скобелев ҳарбий вакил сифатида бир неча солдат билан Қўқонга юборилган эди. У билан бирга ҳарбий топограф Реднев ва ташқи ишлар вазирлигининг вакили Вейнер ҳам борган. Улар Худоёрхон билан бирга Хўжандга қайтишга мажбур бўлган эдилар.
Руслар фойдаси тегмайдиган бўлганидан сўнг Худоёрхонни тақдирлаш у ёқда турсин, халқ ҳисобига тўплаган хазинасини ҳам тортиб олди ва ўзини Оренбургга сургун қилди. Хонни бу ерга Мулла Маъруф додхоҳ, Қосим тўқсоба, Жамил хазиначи, Муҳаммад шарбатдор, Хурсанд ва Муллача (ҳар иккаласи қул), Мирзабой сағир ва Тожи маҳрам деган кишилар кузатиб борганлар.
Худоёрхон Қўқондан чиқиб кетишидан олдиноқ юқори табақа вакиллари тахтга унинг ўғли Насриддинни ва бошқа номзодларни ўтқазишга киришган эдилар. Абдураҳмон офтобачи бошчилигидаги гуруҳлар Насриддинни тахтга ўтқазишга муваффақ бўлдилар. Бу хон Туркистон генералгубернаторлиги билан гуё яхши алоқаларни ўрнатиш мақсадида Кауфманга хат юборган. Бунда у ўзининг тахтга ўтирганлигини маълум қилиш билан баробар, дўстона алоқада бўлиш ҳақида сўз юритган. Аслида эса, у Рус давлатининг тажовузига қарши кучларни тўплашга уринди. Хусусан, у Бухоро амирига қуйидаги мазмунда хат жўнатган: «Отам ўрнига тахтга ўтирган мен сизга маълум қиламанки, ҳозирда дин ҳимояси учун курашга отланган шаҳар ва дашт аҳолиси катта кучғайрат билан бош кўтарди.
ОнаВатанга муҳаббат ва содиқлик ҳамда дин учун кураш шунча кўп одамларни бир жойга жамладики, сонсаноғи Худодан бошқа ҳеч кимга маълум эмас. Мени Андижондан келтиришиб, кофирларга қарши курашишни зиммамга юкладилар. Биз тахтга эга бўлдик, шаҳар ва дашт аҳолиси бизни хонлик либоси билан зийнатлади. Ҳозирда кофирлар ўтадиган ҳар бир йўлга ҳарбий қисмлар юбордик. Шахсан мени ўзим ҳам кофирларга қарши курашиш мақсадида беҳисоб қўшин билан йўлга чиқдим.
Олий ҳазрат! Сизни отам ўрнида ва исломнинг йирик ҳукмдорларидан бири сифатида кўриб, ўзимизни ишларимиз ва эзгу мақсадларимизни изҳор этмоқдаман!»
Сайидали хўжа Абдусаттор Маъзум ўғли томонидан амирга топширилган мазкур хатдан айнки, Насриддинхон Бухоро хонлигини ошкора бўлмасада, унинг ҳаракатларига хайрихоҳлик билан қарашга чақирган. Абдураҳмон офтобачи ва Иса авлие ҳам Бухоро амирига ўша мазмундаги хатларни юборган. Насриддинхон ва унинг атрофидаги Абдураҳмон офтобачи бошлиқ ҳокимият вакилларининг юргизган сиесатини белгилашда Тошкент аҳолиси ва нуфузли кишиларга, жумладан, Саъидазимбойга юборилган мурожаат ҳам диққатни жалб этади: «Мана 12 йил ўтдики, — дейилган унда, — лаънати руслар Хўжанд, Тошкент, Ўратепа ва Самарқандни босиб олишиб, дин шўъласини ўчирдилар ва исломга зиен келтирдилар. Шунинг учун барча мусулмон аҳли урушни муқаддас бурч, деб ҳисоблайди. Худоерхон бўлса, руслар билан дўстона муносабатда бўлиб ва кўп совғалар юбориб, хатога йўл қўйган эди. У бизнинг динни қаттиқ ушлаш ҳақидаги насиҳатимизга кирмай, оқ подшоҳга берилди, ислом динидан қайтди ва қалбаки оқ подшоҳга епишиб олди ҳамда бизни орамиздан чиқди. У буларни ҳаммасини шахсий манфаатларини ўйлаб қилган эди. Шундан кейин барча руҳонийлар ва хизматчиларнинг вакиллари, ҳамма каттакичик одамлар бир ёқадан бош чиқариб, келишмовчиликларни бартараф этган ҳолда, хоннинг катта ўғли Саъид Муҳаммад Насриддинни тахтга ўтқаздилар. Бизни давлатимиздан 3 лак, яъни 300.000 киши чиқади ва бу билан биз катта кучга эгамиз. Биз, каттакичик ҳаммамиз ҳамда ҳар бир киши алоҳида курашишни муқаддас бурч деб билиб, бир киши қолгунга қадар жанг қиламиз ва Худонинг марҳамати ила ғалабага ишонамиз.
Агарда ҳозир сизлар бу хатни олганингиздан кейин мусулмон динини ҳимояси учун муқаддас урушни хоҳласангизлар, у вақтда бир жойга тўпланиб, урушга тайер туринглар».
Абдураҳмон офтобачи ва Мулла Иса Авлиё имзоси билан битилган хат шуни кўрсатадики, хонлиқдаги халқ ҳаракати Рус давлати ва унинг тарафдори Худоёрхонга қарши қаратилган озодлик кураши ҳисобланган. Аммо шуниси таажжубланарлики, ўша хатларнинг муаллифлари амир ва Саъидазимбойнинг Россиянинг содиқ тарафдорлари эканини била туриб, уларни ердам беришга даъват этганлар. Амир ва Саъидазимбой эса хатларни Туркистон генералгубернаторига топшириб, Россияга содиқликларини яна бир бор намойиш қилганлар.
Шу тарзда, хонлиқдаги ватан ҳимоячилари сардорларининг четдан ердам олишга қаратилган умидлари пучга чиққан эди.
1873 йил 31 июлда Кауфман Насриддинхон хатига езган жавобида Худоёрхон билан тузилган 1868 йилги шартномани ва дўстлик алоқаларини бузмаслик шарти билан унинг хонлик мақомини тан олишини билдирган. У Насриддинхоннинг Рус давлатига қарши қаратилган ҳаракатларини яхши билсада, лекин вақтинчалик хон билан муросага боришни лозим топган.
РУС ҚЎШИНЛАРИНИНГ БОСҚИНЧИЛИКЛАРИ ВА ХОНЛИКНИНГ ТУГАТИЛИШИ
Кўқон хонлигидаги халқ ҳаракатлари ва Худоёрхоннинг қочиши орқасида юзага келган оғир вазият рус ҳукуматига қўл келди. Бу вақтда Еттисувда турган Кауфман дарҳол Тошкентга қайтиб, хонликни босиб олиш чораларини кўрди. Бу орада, яъни 1875 йил 6 августда ватан ҳимоячилари Тошкент тарафга юриш қилиб, Оҳангарон дарбсидаги Облиқ қишлоғини эгалладилар. Улар 8 августда Тошкент билан Хўжанд ва Уратепа оралиғидаги почта бекатларини эгаллаб, 16 русни асирликка олдилар. Савдогар Исаевнинг ойна заводига ўт қўйилди. Бундан хабар топган Кауфман Сирдарё вилоятининг губернатори Головачевга ҳарбий юриш бошлашни буюрди. Головачев ҳарбий қисм билан Тошкентдан 60 чақирим узоқлиқдаги Тилов қалъасига борди. Бу вақтда 5000 кишилик ватан ҳимоячилари Облиқ қишлоғидан Тиловга ҳужум қилишга тайёрланмоқда эдилар. Ҳар икки томон ўртасида қисқа отишмалардан сўнг ватан ҳимоячилари тоғ томонга чекинганлар.
Тошкентда Кауфман Биринчи Туркистон ўқчи батальони, Оренбург қўшинининг тўртта отлиқ тўпчиларини, 100 казак аскар ва бошқа ҳарбий қисмларни Қўқонга жўнатган. Бу вақтда ватан ҳимоячиларининг айрим гуруҳлари Хўжанд атрофларида почта бекатларини ёндирганликлари ҳамда қўқонликлар Нов қишлоғини эгаллаганликлари ҳақидаги маълумотлар Тошкентга келиб турган. 5000 кишилик қирғизлар Сирдарё орқали ўтиб, Қурама уездига қарашли Самгар қишлоғини эгаллаганликлари тўғрисида ҳам хабарлар олинган. Шу боис Головачев Гарновский бошчилигидаги ҳарбий қисмларга Хўжанд томонга юришни буюрган. Қўқонликлар Тошкент атрофидаги Паркентга ҳужум қилармиш, деган овозаларга жавобан у жойга 1875 йил 21 август кечаси полковник Скобелев раҳбарлигидаги аскарлар юборилган.
Ҳақиқатан ҳам Қўқон хонлигидаги ватан ҳимоячилари руслар босиб олган Тошкент ва Хўжанд чегараларига бостириб кириб, душманга зарба беришга уринганлар. Головачев аскарлари Оҳангарон минтақасидаги ОблиқТилов атрофларида қўқонлик ҳимоячилар устидан ғалабага эришганлар.
1875 йил 13 августда Кауфман йўлга чиқиб, Пискентга келганида подполковник Нолдедан 9 август куни Хўжандга ҳужум қилган ватан ҳимоячилари тормор этилганлиги ҳақидаги хабарни олган. Шу воқеа маълум бўлдики, Абдураҳмон офтобачи Маҳрамда кўп куч тўплаб, ўша куни Хўжандга уч томондан ҳужум уюштирган экан. Хусусан, Қўқон йўлидан 1015 минг кишилик ва Самгар томонидан 610 минг кишидан иборат ватан ҳимоячилари ҳужум қилганлар. Қўқонликлар Хўжанднинг Нов дарвозаси тарафидан бостириб кирган эдилар. Аммо барчаси душман томонидан орқага суриб ташланган. Шунга қарамай, Хўжанд хавфдан холи бўлмаганлиги учун уезд бошлиғи подполковник Нолде шаҳар мудофаасини мустаҳкамлаш чораларини кўрди. Бу орада ватан ҳимоячилари шаҳарга яқинлашиб келдилар. 12 августда уларга қарши полковник Саримович 4 рота, 100 казак, артиллерия дивизиони билан юриш қилиб, чекинишга мажбур этган. Шундан кейин у Қистакўз деган жойга жойлашган. Сўнгра у Абдураҳмон офтобачининг 16 минг кишилик қўшинига ҳужум қилиб, уларни Қўқон йўли буйлаб қувлади. Кўп ўтмай Тошкентдан Хужандга қўшимча ҳарбий қисмлар етиб келди. Бир пайтда Кауфман ва Головачев бошчилигидаги қўшинлар Хўжандга бораетганда Мирзаобод станциясида Қўқон отлиқлари кўринган. Улар душман аскарлари кўриниши биланоқ Самгар қишлоғига қочганлар. Уларнинг кетидан юборилган полковник Скобелев солдатлари Самгарга борганда 4 минг кишилик ҳимоячилар у ердан Маҳрам қалъасига қайтганлиги маълум бўлган.
18 август куни Кауфман қўшин билан Хўжандга борган. Бундан олдинроқ полковник Ефимович бошчилигидаги 200 казак артиллерия дивизиони билан Самарқанддан келган эди.
Умуман, Кауфман Қуқон хонлигига қарши курашиш мақсадида ҳарбий қисмларни Хужандга тўплайди. Бу ерда 16 рота пиеда аскар, шу жумладан, битта сапер ротаси, 20 тўп, 900 отлиқ солдат ва 8 ракета станоклари жамланган эди.
1875 йил 20 августда Кауфман ўша қўшин билан Хўжанддан чиқиб Қуқон йўли бўйлаб юрди; 40 чақирим йўл босгандан кейин Маҳрам истеҳкомига дуч келиб, уни босиб олишга киришди. Бу қалъа шимолдан Сирдарега, жанубдан эса айрим жойлари боғларга бориб тақалган. Унинг уруш олиб бориш мумкин бўлган ғарб томони эса, сув тўлдирилган зовур билан қуршалган. Умуман, истеҳком етарли даражада мустаҳкамланган бўлиб, 15 минг кишидан иборат ватан ҳимоячилари шайланиб турган. 1875 йил 22 августда шахсан Кауфман қўмондонлигида қушин Маҳрамнинг орқа томонидан ҳужум бошлади. Шу вақтда ватан ҳимоячилари душманни ҳам орқадан, ҳам чап томондан қуршаб олади. Душман томонидан тинимсиз еғдириб турилган туп ўқлари ватан жангчиларига яқинлашиш ва туқнашиш имконини бермади. Шундан кейин босқинчилар ҳужумга ўтди. Уларга қарши ватан ҳимоячилари 10 тўпдан ўқ узиб турган. Бунга қарши душман 12 тўпдан ўқ еғдирган. Шу равишда ҳар икки томондан жанг кетаетганида Кауфманнинг буйруғига биноан генерал Головачев артиллерия воситасида ҳужумга ўтган. У қаттиқ жанглардан сунг Маҳрам дарвозасини бузиб, ичкарига бостириб киришга муваффақ бўлган. Бу ерда босқинчилар 16 тўп, кўп яроғаслаҳа, порох ва озиқовқат маҳсулотларини ўлжага олдилар. Ватан ҳимоячилари эса дарега чекиндилар, лекин жуда яқин масофадаги душман кучлари уларни уққа тутиши орқасида жуда кўп одамлар ҳалок бўлган. Сўнгра полковник Скобелев бошчилигидаги 500 солдат Маҳрам боғларида пистирмада турган ватан ҳимоячиларига ҳужум қилиб, 2 тўпни ўлжага олиб, уларни Қуқон йўли буйлаб 10 чақирим жойгача қувиб борган.
Маҳрамдаги мағлубият хонлик тақцирини узилкесил ҳал қилган омиллардан бири ҳисобланади. «Маҳрамдаги ғалаба, — дейилади рус манбасида, — ўзининг ўта билимдонлик ва ажойиб равишда қўлга киритилганлиги орқасида Қўқон хонлиги аҳолисига қаттиқ таъсир этиб, уни тинчитишда ва ақлҳушларини йиғиб олишда муҳим ўрин тутди. Бу ғалабанинг аҳамияти яна шундан иборатки, Маҳрамда ҳаракатларнинг сардорлари ҳамда бизга қарши қаратилган барча кучлар ва маблағлар тўпланган эди. Зеро, Маҳрамда Абдураҳмон офтобачи томонидан тулланган кучлар сони бизнинг маълумотимизга кура, 30000 кишини; қипчоқларнинг кўрсатишича эса, қипчоқлар ва қирғизлардан ташкил топган фақат отлиқларнинг узи 50.000 одам ҳисобланган. Абдураҳмон офтобачининг ўзи жангда қатнашган булсада, лекин шериклари билан бизнинг уқимиз етмайдиган жойда турган. Биз устун келиб, қуқонликлар қочганларида Абдураҳмон офтобачи ҳам биринчилар қатори жуфтакни урган эди. Маҳрамда асосан шаҳар ва қишлоқлардан келтирилган ода:.шар катта талофат куриб, оз кишиларгина уйларига қайтдилар. офтобачининг қипчоқ ва қирғизлардан иборат отлиқлари бизнинг уқимиздан узоқроқ турганлар ва отлари чопқир булганлиги учун қочишга улгурдилар. Маҳрамдаги ғалабамиз бутун хонлик буйлаб таралди».
Демак, Маҳрамдаги жангда Абдураҳмон офтобачи ва сафдошлари урушга яхши тайергарлик кўрганлар, лекин жанг вақтида раҳбарликни ўрнига қўя олмай ожизлик қилганлар. Натижада уз ҳолига ташлаб қуйилган ватан ҳймоячиларидан фақат 3000 отлиқ омон қолган, холос.
Ибрат ҳам Маҳрамдаги жанг ҳақида тўхталиб: Абдураҳмон офтобачи «Русияга урушмоқчи булуб, Маҳрамга боруб, андин Хўжандни мухосара қилмоқ бўлуб, ҳеч иш қилмай, неча минг одам дарега кетиб, Маҳрамдан қочиб, Марғинонга кетди», — деб езган эди.
Демак, босқинчилар неча минг одамларни Маҳрамда дарёга чўктирган еки қириб ташлаганлар. Улар Маҳрамда 39 тўп, 1500 турли қуролларни, порох, 1910 пуд ун, 837 пуд гуруч, 3200 пуд жўхори, 224 от ва бошқа турли нарсаларни улжа олдилар. Булардан ташқари, солдатлар қўлга туширилган кўп тупларни Сирдарёга ташлаб юборганлар.
1875 йил 23 августда Кауфман Маҳрамдаги ғалабани императорга телеграмма орқали маълум қилган. Буни император мамнуният билан қарши олган.
Маҳрамдаги мағлубият Қўқон хони Насриддинхон ва унинг атрофидагиларни саросимага солиб, хон дарҳол Кауфман номига қуйидаги хатни элчи Фозил Аҳмад Махдум Аъзам ва Мулла Муҳаммад Иса авлие орқали юборган:
«Жаноби олийлари! Бизнинг отамиз билан тинч ва дўстона равишда яшаб, ҳар икки томон халқи хотиржам эди. Менинг падари бузрукворим шариатга қарши янги тартибларни қуллаб, халқни ҳар томонлама эзди ва уни шу даражада ендирдики, бурнидан тутун чиқарди. Буларнинг ҳаммаси қўзғолон кўтарилишига ва отамни тахтдан маҳрум этилишига олиб келди. Сиз яхши биласизки, Мулла Абдулкарим мирохур орқали сизга юборилган хатга узоқ вақт жавоб олмадик. Биз йўллар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида турли жойларга қўшин юборган эдик. Сизнинг Мулла Абдулкарим мироҳўр орқали юборган хатингиздан хайрихоҳлигингиз ва шартлар инобатга олинган тақдирда хонлигимизни тан олишингизни билдик. Дўстлигингиз ва яхши ниятларингизга ишонган ҳолда шартларингизнинг ҳаммасини қабул қилиб, хат ёзмоқчи бўлиб турганимизда Қорахитойда (Тиловда) икки қўшин ўртасида тўқнашув бўлиб, улардан бирида (қўқонликлар) чекинишга мажбур булганлар. Биз дарҳол Муллаҳожи Мирза Карим орқали сизга ўзимизнинг дўстлигимиз ва исёнларни тўхтатилганлиги ҳақидаги хатни ёзишни буюрган эдик. Аммо кеча Маҳрамдаги Худонинг хоҳишига кўра содир бўлган воқеани эшитдик. Биз исенни бостиришга кўп ҳаракат қилдик, лекин уддалай олмадик. Шунинг учун ҳам Мулла Абдулкарим билан юбориладиган хатни жўнатишнинг иложи бўлмади. Сизнинг барча шартларингизга розилигимизни ва қипчоқ исенчиларининг қилган ишларига узримни ўз ичига олган хатимни Фозил Аҳмад Махдум Аъзам орқали ясатилган икки от ва икки бўқчадаги совғалар билан юбормоқдаман».
18 рус асири ҳам элчи орқали Кауфман ҳузурига жунатилганди.
Насриддинхон бир кичкина ҳарбий губернаторга қанчалик ялинмасин ва унинг олдида тиз чўкмасин, барибир, сўровлари инобатга ўтмади. Чунки рус ҳукумати Қуқон хонлигини сақлаш ниятида бўлмай, уни тамомила тугатиш ҳаракатида эди. Шунинг учун ҳам Кауфман хон совғаларини олмади ва хоннинг узи келиб буйсуниши лозимлигини элчига билдирди. Эндиликда рус ҳукумати учун номигагина тахтда ўтирган Насриддинхон билан юқори даражада алоқа юргизишга асос ва зарурат йўқ эди. Кауфман, айниқса, Маҳрам ғалабасидан сўнг хонликнинг тамомила тормор этилишини яхши биларди.
Бу вақтда хон ва унинг атрофидаги сарой амалдорлари Қўқон мудофаасини мустаҳкамлаш, душманга қарши курашиш чораларини кўриш ўрнига таслим бўлишга тайергарлик курмоқда эдилар. Зеро, 1875 йил 29 августда Кауфман катта қўшин билан Қўқон шаҳрига келганда Насриддинхон бошлиқ нуфузли кишилар «халқ номидан туз ва нонни қабул қилишни ҳамда ҳукмдор императордан халққа раҳмшафқат» сураганлар.
Кауфман бу сўровни мамнуният билан инобатга олди ва Қуқон шаҳрини урушсиз эгаллаганлиги тўғрисида императорга телеграмма жўнатди. Петербургда бу хабар хурсандчилик билан қабул қилинди. Кауфман ўша телеграммада бутун Наманган беклигини Сирдаренинг ўнг қирғоғи билан Россияга қўшишга рухсат берилишини ҳам сўраган эди. Император агар бу тадбир келажакда чегара хавфсизлигининг олдини олиш имконини туғдирса, уни амалга оширишга ижозат берди.
Кауфман бутун шаҳар бўйлаб қўшини билан ўтиб, сўнгра Қўқон атрофидаги ҳарбий лагерга келган. Уни бу ерга Насриддинхон намойишкорона кузатиб қўйган. Кауфман вазият тақозосига кўра Насриддинхон билан вақтинчалик муроса қилиб, Маҳрам қалъасини унга қайтариб берган. У Марғилон, Шаҳрихон, Андижон, Уш ва Наманганга хат тарқатиб, нуфузли кишиларнинг Қўқонга келишларини сўради. Мазкур жойлардан Русияга бўйсуниш борасида маҳаллий нуфузли кишиларнинг муҳрлари босилган розилик хатлари келтирилган бўлсада, лекин улардан биронтаси ўзи келмаган. Улар Кауфманнинг иккинчи маротаба юборган сўровини ҳам инобатга олмай, шахсан келишни лозим топмаганлар. Бу шундан далолат берадики, улар босқинчиларга дилдан қарши бўлган. Бироқ, Россия билан Қўқон хонлиги ўртасида қарийб 25 йил мобайнида олиб борилган урушлар мобайнида кўрилган катта талофатлар хонликни ҳар жиҳатдан заифлаштирган эди. Бошқача айтганда, жанг қилиш нияти бору, лекин таянадиган мустаҳкам раҳбар ва куч йўқ эди.
Кауфман мана шу ниятнинг ўзини ҳам хавфли ҳисоблаб, 1875 йил 5 сентябрда Марғилонга қараб юрди. Бу вақтда Марғилонда Абдураҳмон офтобачи бошчилигидаги ватан ҳимоячилари бор эди. У душманга қарши туришнинг фойдаси йўқлигини англаб, Марғилонни ташлаб кетади. Кауфман 8 сентябрда Марғилонга келганда айрим юқори табақа вакиллари ватан ҳимоячиларидан қолган 9 тўпни «ўзларининг итоат этганликлари» белгиси сифатида унга топширганлар. Кауфман полковник Скобелев бошчилигидаги 600 казак, 1 ракета батареяси, 2 тўп ва 2 рота пиеда аскарни Абдураҳмон офтобачининг орқасидан жўнатган. Душман кучлари Марғилондан 68 чақирим нарида жойлашган Мингтепага яқинлашганда Абдураҳмон офтобачи бошлиқ ватан ҳимоячиларининг тарқалиб кетганлиги ва тоғларга қочгани маълум булади. Рус аскарлари ватан ҳимоячиларининг кетишга улгурмаган охирги қисмлари билан тўқнашадилар. Шу тариқа, босқинчилар анча хавфли ҳисобланган ватан ҳимоячиларидан қутулгач, Кауфман Насриддинхонни чақириб сулҳ лойиҳаси билан таништиради. Бунга кўра, Сирдаренинг унг қирғоғидаги жойлар Россия империяси таркибига кириши ҳамда ҳарбий харажатларни қоплаш учун рус ҳукуматига 600 минг танга товон тулаши лозим эди. 1875 йил 23 сентябрда Насриддинхон Кауфманга ўз хатини топширади: «Ярим подшоҳ! Сизга қуйидаги сўровларни маълум қиламан: воқеалар (қузғолонлар) бошланган вақтларда мен офтобачининг қистови туфайли ихтиеримсиз хон бўлганман. офтобачи қул остида емон одамларнинг кўплиги туфайли ҳеч нарса қила олмаганман. офтобачи ўзбошимчалик билан ҳарбий юриш қилиб, Маҳрамдан қочгандан кейин мен Мулла Абдулкарим орқали юборилган (сизнинг) хатингизни олишим биланоқ мамнуният билан розилигим ва содиқлигим ҳақидаги хатимни совғалар билан Эшон Фозил Аҳмад Махдум Аъзам ва Иса авлие орқали юборганман. Сиз бу томонга юрганингизда ва тўхтаган ҳар бир жойингизда имкони борича уз хизматимни адо этдим.
Мен сиз билан учрашганимдан кейин сизнинг доно сўзларингизни тушундим ва тамомила тинчландим ҳамда сизга бўлган умидим кунданкунга ортиб борди. Мен сизнинг ваъдаларингиз ва эътиборингизни барчага тарғибот этганимда халқ қаноат ҳосил қилди.
Мен жума куни сулҳ шартлари билан танишдим. Мени гуноҳкор дейилиб, товон тўлаш белгиланган. Шартноманинг айрим моддаларини бажаришга ожизлигимни англаб, илтимосимни ездим. Мен сиздан мамнунман ва хурсандман ҳамда сизга миннатдорлигимни изҳор қиламан. Менга халқни бошқариш қийин, шу боис берган ваъдамни ўзгартириб, мени ва халқнинг тақдирини ҳал этишни сиз ярим подшоҳнинг ихтиёрига топшираман».
Насриддинхон ўзини шу даражада ожиз ва елғиз сезганки, хонлик тақдирини тамомила Россия қўлига топширишга қарор қилган. Айниқса, уни товон масаласи қаттиқ ташвишлантирган. Чунки хазинани Худоёрхон олиб кетганлиги туфайли ҳукуматнинг чўнтаги қуруқ эди. Товонни қашшоқлашган халқдан тўплашнинг ҳеч иложи бўлмаган. Кауфман хоннинг хатининг четига: «Мен Насриддинхондан шартноманинг бажарилишини сўраганимда у менинг ишонадиган одамларим йўқ, атрофдагиларга эса таяниб булмайди», деб жавоб берганлигини ёзиб қўйган.
Кауфманнинг ўзи ҳам товон ундиришнинг имкони йўқлигини англаб, уни тўлашга зўрламайди. Оқибатда 23 сентябрда СирдарВнинг ўнг қирғоғининг Россия таркибига киритилиши масаласи бўйичагина ҳар икки томон шартномани имзолади.
1875 йилнинг 26 сентябрида Кауфман Наманганга келиб, унинг енатрофига қўшин билан жойлашди. Бу вақтда Кауфман Абдураҳмон офтобачи ва Пўлатбек бошчилигида Андижон шаҳрида, атрофжойларида катта куч тўпланганлиги ҳақидаги хабарни олди. Рус манбасида дейилган: «Андижонликлар шаҳарнинг ўн иккита катта кўчасида турли нарсалардан тўсиқлар ўрнатганлар. Андижон ҳимояси учун шаҳарликлардан ташқари қишлоқларнинг аҳолиси ҳам келган. Шаҳар ҳимоячиларининг сони 6070 минг кишидан иборат бўлиб, уларга Абдураҳмон офтобачи бошчилик қилган. Пўлатбек эса 15 минг қирғиз билан русларга орқа тарафдан зарба бериш мақсадида шаҳар чеккасига ўрнашган».
Пўлатбекнинг кейинги фаолияти ҳақида шуни айтиб ўтиш лозимки, у ўз атрофига қирғизлардан ташқари енгилиб қочган Қўқон аскарларини ҳам тўплаб, анча куч йиққан. Унинг тарафига қипчоқ вақирғизларнинг Ўролали, Бўтабек, Бағишбек, Мулла Йўлдош, Исфандиёр, Мирзақул, Ёрмат, Эшмат, Амалиш оғаси, Шомирза, Умарбек, Ҳасанбек Сулаймон удайчи, Абдумўмин сингари атоқли кишилари ҳам ўтган. Улар Насриддинхон ватанни сотиб Россия тарафдори бўлгани учун Пўлатхонни Андижоннинг Бўтақора қишлоғида хон деб эълон қилдилар.
Андижоннинг озодлик кураши марказига айланиши босқинчиларни қаттиқ ташвишлантириши турган гап эди, албатта, Чунончи, Кауфман дарҳол генерал Троцкий бошчилигида 1400 кишилик қўшинни 4 ракета станоги ва 8 тўп билан Андижонга жўнатган. Улар 29 сентябрда Андижондан 6 чақирим узоқлиқдаги жойга бориб ўрнашганлар.
Биринчи октябр куни генерал Троцкий ўз қушинини полковник Скобелев, МиллерЗакомелский ва барон Аминов бошчилигида уч қисмга бўлиб, шаҳарга ҳужум қилишни буюрган. Улар шаҳарга яқинлашганда Пўлатхон отлиқлари ҳужумга ўтган, лекин душман тупларидан отилган ўқ емғири остида ҳужум қайтарилган. Полковник Скобелев ва Аминов бошчилигидаги қўшин шаҳарга кетмакет ўқ отиб, бостириб киради. Улар шаҳардаги ҳоким саройини ишғол этган вақтда МиллерЗакомелский солдатлари ҳам етиб келган. Шундан кейин ватан ҳимоячилари билан душман кучлари ўртасида қаттиқ жанг бўлган. Жангда бевосита қатнашган рус ҳарбий хизматчисининг сўзига қараганда, солдатлар ҳоким саройини эгаллаб, унинг атрофидаги уйларни бузиб ташлаганлар. Ҳатто ҳимоячилар қаршилик кўрсатган айрим хонадонларга тўплар отиб, хонавайрон қилинган1.
Душманга қарши уйларнинг томларидан, тўсиқлар ортидан, дарахтлар орасидан ва бошқа жойлардан ўқлар отилган. Солдатлар қаердан ўқ отилган бўлса, ўша жойни тўплардан ўққа тутган. Ҳоким саройи ҳам босиб олинган. Шундан кейин генерал Троцкийнинг кўрсатмасига биноан шаҳар ендирилиб, харобага айлантиридди. Ўша 1 октябр куни соат 2 да душман аскарлари шаҳар яқинидаги лагерларга қайтиб, дам олган. Икки соатдан кейин Скобелев раҳбарлигидаги 200 казак, 6 тўп билан келиб, шаҳар халқини янада қаттиқроқ жазолаш учун уни уч соат мобайнида тинимсиз ўққа тутДИ.
Уруш 6 соатга чўзилиб, ҳимоячилар қаттиқ жанг қилганлар. Бироқ душман устун келиб, жуда кўп одамларни қирган, кўп уйжойлар хонавайрон бўлган. Бу ҳам камдек, генерал Троцкийнинг ваҳшийлиги авжига миниб 2 октябрда ҳам шаҳарни тўплардан ўққа тутқазган. Шунга қарамай, ҳимоячилар қаршилик кўрсатишни тўхтатмаганлар.
Босқинчилар Фарғона водийсининг энг йирик ва ривожланган шаҳарларидан бири ҳисобланган Андижонни узоқ вақтгача қаддини кўтара олмайдиган даражада остинустин қилиб ташладилар. 12 октябр кунларл Андижонга тўплардан жаъми 226 снаряд отилган эди. 1875 йил 3 октябрда генерал Троцкий Андижондан Наманганга кетиш йўлида ватан ҳимоячилари билан тўқнашган. Бундай туқнашувларда қатнашган, деб кўп қишлоқлар ендирилган. Қанчаданқанча одамлар ҳалок бўлган, хонадонлар вайронага айланган. Айрим маълумотларга қараганда, Андижонда шахсан Скобелев бошчилигида 20 минг киши ўлдирилган.
Шу тариқа, Троцкий ва Скобелев яхши қуролланган қўшин билан халқ лашкарларини биринкетин қираверган. Генерал Троцкий қўмондонлигида ҳаракат қилган қўшин жангларда 12 киши йўқотган, ярадорлар сони 59 кишини ташкил этган.
Босқинчилар икки ярим ой ичида тўплардан ҳимоячиларга қарши 387 снаряд отганлар. Шу вақт ичида 150 милтиқ, 144 туп, 32260 туп уқи, 1092 граната ўлжа олганлар. Бу ҳимоячилар учун жуда катта талофат эди.
Генерал Троцкий Наманганга яқинлашганда Пўлатхон лашкари билан тўқнашиб, қўзголончиларни мағлубиятга учратган. Пўлатхон қочиб кетаеттанда отдан йиқилиб, оеғи синган. У курашни давом эттиришга аҳд қилиб, Асакага ўрнашган. Бу ерда Пўлатхон атрофига 12 минг киши тўпланиб, улар биринкетин бир неча ғалабага эришадилар. Чунончи, Пўлатхон халқнинг бевосита ердами билан Уш, Андижон ва Марғилонни эгаллайди. Бу ҳол Насриддин мавқеини катта хавф остида қолдиргани учун у Марғилоннинг собиқ беги Султон Муродбек бошчилигидаги аскарларни Пўлатхонга қарши юборган. Бироқ бу бек ҳужум қилишдан қўрқиб, Файзобод қишлоғига ўрнашади ва қирғиз қўзғолончиларининг айрим гуруҳлари устидан ғалабага эришади. Бу жангларда асир олинган 30 нафар қирғиз Қўқонда хон томонидан дорга осилади. Бу вақтда Пўлатхон томонидан Марғилон беги лавозимига тайинланган Валихон 20 минг киши билан Файзободга ҳужум қилиб, Султон Муродни тормор этади. Кўп кишилар ўлдирилади, Султон Мурод эса Қўқонга қочади.
Бу фожеалар юз бераетганда Қўқон шаҳрининг ўзида ҳам Насриддинхонга қарши кучлар бош кўтарган эди. Халқ нафрати ва қаршиликка учраётган Насриддинхоннинг тақдири хавф остида қолади. Шу боис у 9 октябрда уч соатлик жангдан сўнг шошилинч равишда Хужандга қочади. Афтидан, хонга қарши курашга Уратепанинг собиқ беги Абдулғаффорбек бошчилик қилганки, у тахтни қўлга олади. Шундан кейин ҳам Қўқонда тартибсизлик ва зўравонлик ҳукм сураверди.
1875 йил 16 октябрда Кауфман Наманганга генерал Скобелев бошчилигида 14 рота, 500 казак, 4 ракета станоги ва 16 тўпдан иборат ҳарбий кучни қоддириб, Хужандга кетган. У Наманган беклигининг Россия империяси таркибига киритилганлигини эълон қилиб, хонликка яна бир бор қақшатқич зарба беради. Скобелев бу вақтда Наманган булимининг бошлиғи этиб тайинланганди. Водий халқи қанчалик азобуқубатлар, мисли курилмаган қирғинларни курмасин, барибир, озодлик курашидан воз кечмади. Аксинча, хонликнинг турли жойларида ғалабнлар кўтаридди. Ҳасан Калла бошчилигида Янгиқўрғон ва Бачқир қишлоқларининг аҳолиси Қўқон шаҳрига бостириб кириб, хон саройини таладилар ҳамда Султон Муродбекни тутиб, Пўлатхонга жўнатдилар. Бу ерда унинг калласини танасидан жудо қиддилар. Файзобод жангида голиб келган Валихон ўз атрофига янга кучларни туплаб, Наманганни босқинчилардан озод этишни режалаштиради. Марғилонликлар, қирғизлар ва бошқа қишлоқларнинг одамлари Балиқчи томон йўл олганда, Валихон улар билан биргалиқда Қорадаре атрофида Скобелев солдатларига қарши жангда мағлубиятга учради. У Марғилонга келганда ҳалок бўлганларнинг оилалари унга ташланадилар. Пировардида, жазодан қўрққан Валихон шаҳардан қочиб кетади. Бу урушда руслардан бир киши ўлдирилади, 10 киши яраланади. 1875 йилнинг 18 октябрида полковник Пичугин Ашобага бориб, қўзғолончилар билан жанг қилиб, қишлоқни бутунлай харобага айлантиради. Бу урушда уч босқинчи ўлдирилиб, 11 босқинчи жароҳатланади. Қўзғолон қатнашчилари қаттиқ жазоланадилар.
Сирдаренинг ўнг қирғоғида Наманганнинг собиқ ҳокими Ботир Турабек ҳам атрофига одам тўгогаб, босқинчиларга қарши бош кўтарди. «Бул тарафда, Наманганда, — деб езади Ибрат, — Ботура деган киши чиқиб, эски сипоҳлардан йиғиб, муҳораба қилмоқ бўлуб, учтўрт минг одамни жамлаб, Турақурғонни ғарб тарафидаги Сарсончап деган қирға аскар йиғиб уламолар сўзларига қулоқ солмай ҳаракатда эрдилар».
Ботир Тўра қўли остидагилар Хўжанд ва Наманганни бирбирига боғловчи йулда СвятополкМирский бошчилигида 20 соддат қўриқлаб кетаетган юк ортилган босқинчилар транспортига ҳужум қилиб, уларни битта қолдирмай ўлдирганлар.
Скобелев 1875 йил 23 октябрда Турақурғон қўзғолончиларини енгиб, кўп одамларни ўлдирди. Айниқса, қузғолонда фаол қатнашганлиги учун тўрақўрғонликларнинг кўггчилиги ўлимга маҳкум этилади. 23—27 октябрда Турақурғонда бўлиб утган туқнашувларда босқинчилардан 6 киши ўлдирилди ва 50 киши, жумладан 3 офицер ярадор қилинди.
Бу пайтда Наманганда босқинчиларга қарши кайфият зурайган эди. Шу боис барча аҳоли қочиб келган Ботир Тўра тарафига ўтган. Шундан кейин унинг раҳбарлигида ҳимоячилар Наманган шаҳри биқинидаги рус ҳарбий қисмига ҳужум қилдилар. Бундан хабар топган Чустдаги Скобелев шошилинч равишда қайтиб, 26 октябрда Наманганга келиб, эртаси куни ватан ҳимоячиларига қарши ҳужум бошлади ва шаҳарнинг бир қисмини остинустин этди. Унинт фармонига биноан шаҳар шу даражада қаттиқ ўққа тутилдики, ҳимоячилардан 8800 киши ҳалок булди. Улар орасида ярадорлар сонсаноқсиз эди. Бу гал ҳам босқинчилар ўзларининг ваҳшийликларини яна бир бор намойиш қилдилар. Аммо бундай қирғинбаротлар халқни озодлик курашларидан қайтара олмади.
Босқинчилар кўрдиларки, «халқ ани атвори бузуқ, бекор ғалва бўлур, буни босмоқ учун хабар чиқардики, эрта отув буладур, кўчага бала чиқмасун, деб. Эртаси бирдан чиқуб, кўчада кўрунганни отмоқ бўлдилар. Ҳамма қочқоч бўлуб, кўп мусофирлар хонақоҳ масжидда эрдилар, кўча одамлари анда кирганда арқодан кириб, куп кишиларни отдилар. Ул вақтда ҳеч ким уламою уқалони сўзини олмай, ҳар ким ўз олдига маст кишидек, ўзига бир иш қиладурғон кўрунуб, Намангон кўб бефойда ҳужум остида турганда уламолардан қози мулла Турсун Муҳаммад Охунд отланиб чиқиб: «Эй мусулмонлар, сизларга нима бўлди, ояту ҳадисга қаранглар, китобларда бу қилган ишларингни савоб демайдур, бизда подшоҳ йўқ, асбоб йўқ, бўл ғазот эмас», — деб панду насиҳат қилсалар, мастдек муштни кўтарган, тўқмоқ ва чўянбош кўтарган жуҳалолар бирдан: «Урунглар, бул киши Русиядан ришва (пора) олган!» — деб Қозикалон домлани отдан йиқитиб, шаҳид қилдилар. Муни кўрган уламолар бу фуқароларни алҳол қўюб юбордилар»1.
Бу ерда маълум буладики, айрим руҳонийлар, хусусан, қозикалон хон ва қуроласлаҳаларнинг йўқлигини рўкач қилиб, халқни беҳуда қаршилик кўрсатишдан қайтармоқчи бўлганлар. Афтидан, бу билан улар бекорга қон тукилишининг олдини олмоқчи эдилар. Лекин халқда ватанпарварлик туйғуси шу даражада кучли бўлганки, улар қурбон бўлишга ҳам тайер турганлар, қуролсиз бўлсаларда, жанг майдонида ўлишни афзал кўрганлар.
Руҳонийлар озодлик ҳаракатининг ғоявий кучи ҳисобланиб, халқ оммасини курашга отлантиришда муҳим ўрин тутганлар. «Хўқанд шайхулисломи билан қозикалон, — дейди Аҳмад Заки Валидий, — русларга қарши халқни урушга даъват ва тарғиб этдилар. Натижада уларни қамоққа олдилар. Кауфман шундан сўнг шайхулислом ҳам, қозикалон ҳам деган нарсалар бўлмасун, деб фармон берди».
Кауфманнинг руҳонийларга қарши бундай фармони ҳеч бир самара бермай, халқ улар таъсирида ватан мустақиллиги йўлида жонини фидо қилдилар. Руҳонийлар Худоёрхон тахтни ва, умуман, мамлакатни ўз ҳолига ташлаб қочаеттанида ҳам олдинги сафларда туриб халқни қўзғалишга даъват этиб турган эдилар. «Шаҳарнинг тор кўчаларида, лойдан ясалган деворлар орасида (юрган халқ), — дейди ўша муаллиф, — сув тошқинидаги селдек тўлқинланиб, шовуллаб оқиб, нима қилишларини билмасдан ҳайрон эрдилар. Муллалар бозорларда ҳам шаҳарнинг у томонидан бу томонига чопиб, «Битдик, хонимиз ўрис томонга ўтди, элимизга русни киргизди», деб ҳар ерда одамларни тўплаб, нутқлар ирод этиб, халқни хонга қарши қўзғатдилар».
Ҳатто қузғолончилар Худобрхон қочаётганда уни 6 чақиримгача қувлаб борганлар, лекин қаттиқ қаршиликка учраб, орқага қайтганлар.
1875 йил ноябрининг охирида Пўлатхон Асакадан чиқиб, Марғилонга ўрнашади. Бироқ бу ерда кўп кишини ўддиргани сабабли мавқеи анча пасайиб кетади. Афтидан, у кўпроқ хонлик мақомининг қалбакилигидан норози бўлган гуруҳларни шафқатсизларча жазолаган. Пўлатхон ўзи томонидан Андижон ҳокимлигига тайинланган ва кейин унинг сохта хонлигини фош этган Шомирза додхоҳ, Едгор додхоҳ сингари сафдошларини ҳам ўлдиртирган. Пўлатхон Қўқон хонлигининг шарқий қисмида ҳукмронлик қилиб, босқинчилар билан бўладиган урушга тайергарлик кўриб борди. Ўз навбатида, Намангандаги ҳарбий қисмнинг қўмондони ва узининг ватан ҳимоячилари устидан қўлга киритган ғалабалари учун генерал унвонини олган Скобелев булажак жангга ҳозирликни жадаллаштирди.
Пулатхон бошчилигидаги қўзғолон таъсирида Панжикентда ҳам озодлик кураши майдонга келган. Уларга қарши генерал Афимович қўмондонлигида капитан Арендаренко ва майор Абграли қўл остида икки ҳарбий қисм юборилган. Ҳар икки томон уртасидаги қонли тўқнашувда руслардан 4 киши ўлдирилиб, 25 одам ярадор қилинди. Ярадорлар орасида 3 офицер, ўлдирилганларнинг ичида эса 1 офицер бўлган. Бу талофатлар қаттиқ жанг бўлганлигидан далолат беради. Босқинчилар ватан ҳимоячиларининг ҳаракатларини шафқатсизларча бостирганлар.
1875 йил 25 декабрда генерал Скобелев Наманганда 4 рота, 40 казак ва 10 тўп, Чустда 2 рота, 20 казак, 6 тўп, Оқжарда 2 рота, 100 казак ва 2 туп қолдириб, 2800 киши ва 12 тўпдан иборат қўшин билан Андижонга йул олади. «Шундан кейин Скобелев, — дейилади рус манбасида, — Норин дареси орқали Қорадаренинг ўнг қирғоғи буйлаб қипчоқларнинг энг катта қишлоғи Пойтуғтача борди. У кета туриб, йулнинг икки томонидаги Узган шаҳрини ва даренинг чап қирғоғига қочиб кетган аҳолининг қишлоқларини ендириб, йўқ қилиб ташлади. Шундан кейин генерал Скобелев Қорадарени кечиб ўтиб, 1876 йил 3 январда ўзининг барча ҳарбий қисмларини Андижондан 5 чақирим масофадаги Мирравот деган жойга ўрнаштирди. Бу вақтда Андижонда Абдураҳмон офтобачи 20 минг қуролланган халқ лашкари, 5000 сарбоз ва 10 минг отлиқни тўплаганди».
Душман томонидан ўт қўйилган жойлар орасида Хўжаобод, Луғумбек, Сармоқ, Оқмозор, Қайработ, Янгизбоқ, Калонқишлоқ, Қораянтоқ ва Маси ҳамда бошқа қишлоқлар бор эди. Генерал Скобелевнинг буйруғига биноан полковник МиллерЗакомелскийнинг ҳарбий қисми Чулуму ва Мадрасайи офтобачи қишлоқларини ендирганлар.
Шу тариқа, босқинчилар ўтган йўлларини қонга ботириб, ут қўйиб, ёндириб, ваҳшийлик қилганлар. Генерал Скобелев 47 январ кунлари Андижон шаҳрини стратегия нуқтаи назаридан ўрганиб, қўшинни Оқчақмоқ тепалигига жойлаштирди. Сўнгра 8 январда ҳужумга ўтган ҳарбий қисмлар шаҳар маркази ва Гултепани эгаллаб, зудлик билан бу ерга туплар ўрнатганлар. Руслардан 2 киши ўлдирилган ва 7 киши, жумладан, бир офицер ярадор қилинган. Ҳимоячилар эса жуда кўп одам йуқотган. Абдураҳмон офтобачи ҳимоячиларнинг катта қисми билан Асакага қочган. Қушин 9 январда қаршиликка учрамади, лекин халқ бўйсунганлигини изҳор этмагани учун шаҳар эрталабгача тўплардан ўққа тутидди. 10 январда эса қўшин Ўрдага ва Гултепага жойлаштирилди, 11 январда шаҳар вакиллари келиб, таслим бўлганликларини маълум қилдилар.
Демак, босқинчилар билан ҳимоячилар уртасида қаттиқ жанглар бўлиб ўтганки, шаҳардагилардан «ниҳоятда кўп одам ўлдирилган». Андижон шаҳрида Абдураҳмон офтобачи бошчилигидаги курашнинг мағлубиятга учраши юқори табақа вакиллари орасида умидсизлик кайфиятларини туғдирган. Оқибатда шаҳарни душманга топширишга мажбур бўладилар. 1876 йилнинг 13 январида генерал Скобелев Асакага яқинлашиб, уни ҳар жиҳатдан ўрганади. Руслар 18 январда 2 рота пиеда аскар, 240 отлиқ, 500 казак, ракета батареяси ва 4 туп билан Асаканинг ҳимоячилар урнашган шарқий томонини ва ўрдани тўплардан ўққа тутадилар. Сўнгра солдатлар ҳужумга ўтиб, тепалиқдаги ҳимоячилар қаршилигини енгиб, чекинишга мажбур этадилар. Босқинчилар Маргилон йўлида чекинаетган ҳимоячиларнинт ортидан ҳужум қилиб, 800 кишини ўлдирадилар. Бу мағлубият юқори табақа вакилларини шу даражада ваҳимага туширганки, 20 январда Абдураҳмон офтобачи ўзининг 12 сафдоши, шу жумладан, Ботир Тўра, Исфандиер, Холиқул Парвоначи, Нормуҳаммад додхоҳ ва бошқалар ҳамда 700 йигити билан Скобелевга таслим бўлади. Яқиндагина босқинчиларга қарши халқ курашининг бошида турган Абдураҳмон офтобачи генерал Скобелевга халқ Пўлатхонни ўта шафқатсизлиги, куп кишиларни ўлдирганлиги учун емон кўриши ва уни тутишда ердам беражаги ҳақида гапирган. Кейинчалик Скобелевнинг тавсиясига мувофиқ ихтиерий равишда таслим бўлганлиги ва уруш вақтида русларга нисбатан «ваҳшийлик» қилмагани учун император унга полковник унвонини беришга рухсат этган. Генерал Скобелев кўп одамларни ўлдириш ва шаҳарни вайрон қилиш билан бирга, андижонликларни товон тўлашга мажбур этиб, 33 минг сўмни дарҳол ундирган. Бунга ватан ҳимоячиларининг қаттиқ қаршилик кўрсатганлари ҳам сабаб булган эди, албатта.
Абдураҳмон офтобачининг мағлубиятидан кейин анча тинчланган Насриддинхон 1876 йилнинг 21 январида Қўқон тахтини қайтадан эгаллаш учун Маҳрамдан йўлга чиқиб, Найманча қишлоғига келганда унга Пўлатхон тарафдори сифатида Қўқон ҳокими ўрнида турган Абдуллабек раҳбарлигидаги аскарлар ҳужум қилганлар. Хон 200 кишисини йуқотиб, Маҳрамга чекинган. Аммо 23 январда хон тарафдорлари Абдуллабекни енгиб, Насриддинхонни Қўқонга таклиф этадилар ва Насриддин 29 январда тахтга ўтиради.
Бу рус ҳарбий маъмуриятининг раҳнамолигида бўлган, албатта.
Пўлатхон Андижондаги мағлубият ва Абдураҳмон офтобачининг душманга таслим бўлганини эшитиб, унинг акаукалари ва келинини ўлдиртиради. Айни бир пайтда штабскапитан СвятополкМирский, унтерофицер Ф. Данилов, яна 8 кишидан иборат рус асирларини ўлимга ҳукм этади. Генерал Скобелев ватан ҳимоячиларининг асосий қисмларига зарба бергач, МиллерЗакомелскийга 600 казак, ракета батареяси, 2 рота пиеда аскар ва 4 тўп билан Марғилонга Пўлатхонга қарши юришни тайинлаб, Наманганга жўнайди. Ҳарбий қисмнинг штаб бошлиғи лавозимида кейинчалик ҳарбий вазир бўлган капитан Куропаткин турган. Бу қушин 1876 йилнинг 27 январида Андижондан Марғилонга йўлга чиққан. Айни бир вақтда рус ҳарбий бошлиғи ихтиерий равишда қуролларни топшириш ҳақида Марғилон аҳолисига хат юборган. Бу вақтда Марғилонда Пўлатхон қўл остида кўпмингли ватан ҳимоячилари тўпланган эди. Шу боис у босқинчиларга қарши жанг қилиш имконига эга эди. Бироқ у рус қўшинининг келаетганини эшитиб, 5000 отлиқ ва қисман пиеда аскарлар ҳамда 5 тўп ва 200 туяга ортилган юклар билан Учқўрғонга кетган. Бу ерда шуни айтиб ўтиш лозимки, Пўлатхон ҳарбий ва давлатни бошқариш ишларидан бехабар бир оддий киши эди, холос. У минглаб одамларни ўз отрядига тўплашга эришган бўлсада, лекин уларни етарли даражада бошқара олмади. У кўпроқ зўравонлик ва қурқитиш воситасида иш юритганлиги учун мавқеи вақт ўтиши билан пасайиб борди.
Рус қўшини Пўлатхоннинг изи билан юриб, 1876 йилнинг 28 январида Учқўрғонни қуршаб одди. Сунгра улар тўсатдан ҳужум қилиб, у ерга бостириб кирдилар. «Девордан биринчи бўлиб, — дейилади рус манбасида, — капитан Куропаткин кирди. Ўрдада Пўлатхонни қутқариш учун жонини тикканлар билан қўл жанги бўлди. Бу вақтда 300 солдат 4 туп билан етиб келиб, дарҳол жангга ташланди. Пулатхоннинг кучлари сочилиб кетди. Бу жангда 5 мис тўп, кўп қуроласлаҳа ва Пўлатхоннинг молмулки, хазинаси ўлжа олинди». Пўлатхон эса Олой водийсига қочиб, Дараутқўрғон деган жойга урнашди, аммо бу ерга Қоратегин ҳокими ҳужум қилиб, Пўлатхоннинг охирги кучларини тормор этди. Шундан кейин Пўлатхон бир гуруҳ ишончли кишилари билан Чавай деган жойга қочди. Бу ерда у қўлга олиниб, рус ҳукумати вакилларига топширилди. Бу ишни амалга оширишда унинг ашаддий душманларидан бири Мирзақул жонбозлик кўрсатди.
Пўлатхон қўзғолонининг бостирилиши пойтахт Петербургда, хусусан император томонидан мамнуният билан қарши олиниб, унинг қатнашчилари мукофотландилар.
1873—1876 йиллари Қўқон хонлигидаги ўта даҳшатли урушлар, кўпдан кўп одамларнинг қаршилиги, шаҳар ва қишлоқларнинг вайрон қилинишидан сўнг халқ оммасининг тинкаси қуриди ва қашшоқлашди. Ҳаетнинг барча тармоқлари издан чиқиб, мисли кўрилмаган азобуқубатлар ҳукм суриб, қайғуалам, қўзбшлар ҳамда қонлар бамисоли даре каби оқди. Мана шундай оғир шароитда ҳам халқ Ватан мустақиллиги учун курашдан воз кечмади. Аммо уларнинг ўз ҳолига ташлаб қўйилиши, ўзаро низою курашлар ҳамда ҳарбий техника ва ҳарбий билимнинг пастлиги мағлубиятга олиб келди. Бир гуруҳ маҳаллий амаддор табақа вакиллари эса бошқа иложини тополмай, Россия ҳукмронлигини тан олишга мажбур бўлдилар. Улар халқ номидан қалбаки езма мурожаатларни уюштиришиб, Россия ҳукмронлигига розиликларини намойиш этдилар. Ҳатто айрим жойларда «тантанали» учрашувлар уюштирдилар.
Хонликда содир бўлган кейинги воқеалар пайтида генералгубернатор Кауфман Петербургда эканлиги учун унинг ўрнида вақтинчалик генерал Колпаковекий турган эди. 1876 йил 5 февралда бу қўмондон Кауфманнинг Қўқон хонлигини Россия империяси таркибига киритиш ва Қўқон шаҳрига ҳарбий юриш қилиш ҳақидаги телеграммасини олади. Шунга биноан Хужанд, Андижон ва Тошкентдан ҳарбий қисмлар Наманганга жўнатилади. Генерал Скобелев қўшин билан Намангандан чиқиб, 7 февралда Қўқон шаҳрига яқинлашиб, Насриддинхонни ўз ҳузурига чақиртиради. Сунгра 8 феврадда шаҳарга бостириб кириб, хон ўрдасини эгаллайди. Душманга қарши уруш тарафдорлари қамалади ва 29 туп қулга олинади.
Эртасигаеқ Насриддинхон ва унинг ҳамроҳлари Тошкентга юборилади. Бу воқеадан кўп ўтмай бошқа ҳарбий қисмлар ҳам Фарғонага келади.
1876 йил 15 февралда генерал Колпаковский Қуқонга келади. Бу туғрида генералгубернаторликнинг расмий газетаси шундай езганди: «Собиқ Қуқон хони Саъид Насриддин ва Абдураҳмон офтобачи Тошкентга жунатилганидан кейин 14 феврадда генераллейтенант Колпаковский император олий ҳазратнинг кўрсатмасига биноан Қўқонни эгаллаш ва уни рус тобелигига ўтказиш ҳамда Фарғона вилоятини ташкил этиш учун Хўжанддан Қўқонга жўнади.
Собиқ хонлик аҳолиси генерал Колпаковскийни хурсандчилик билан қарши олди. Колпаковсий барча аҳолига императорнинг хонлик халқларини Россия тобелигига ва умум бир оилага олиш ҳақидаги марҳаматини ҳамда бундан буен улар тенг ҳуқуқларга эга бўлишларини эълон қидди. У халқни ўз машғулотлари билан шуғулланишга даъват этиб, рус ҳукумати тинчлик ва барқарорликни таъминлашини билдирди. У савдода, деҳқончиликда ва ҳунармандчиликда муваффақиятлар тилаб, тенг ҳуқуқ ва адолат бўлишини ваъда қидди ҳамда подшоҳ ҳақида дуолар ўқишни сўради.
Генерал Колпаковский 15 феврал, соат икки яримда Қўқон девори ёнига келган эди. Шу вақтда генерал Скобелев барча ҳарбий қўшинлар билан уни қарши олган. Колпаковский саломлашиб, қаҳрамонлик учун рус аскарларига миннатдорлик билдирганидан сунг савдо аҳли, ҳунарманд ва оқсоқоллардан иборат шаҳар вакилларига шаҳар ва, умуман, Фарғона водийси рус ҳукуматига буйсундирилганлигини билдирди. Шундан кейин тўп овозлари остида Колпаковский от устида, штаб аъзолари кузатувида шаҳарга кириб, сарой майдонида қўшин парадини ўтказди. Сўнгра қўшин Колпаковский орқасидан хон саройига кирди».
Газета саҳифасига битилган мазкур сатрлардаги «халқнинг хурсандчилиги» ҳақидаги сўзлар мутлақо асоссиздир, албатта. Буни юқорида шарҳлаган жанглар яққол кўрсатиб турибди. Бундан ташқари, Қўқонга минглаб солдатларнинг киритилиши ҳам халқнинг норозилиги туфайли эди.
Рус ҳукумати бўлажак хавфнинг оддини олиш учун Насриддинхон ва Абдураҳмон офтобачини нафақа билан таъминлаб, Россияга сургун қидди. Хусусан, Насриддинхон Владимир губерниясига юборидди. 1876 йил 1 мартда Пўлатхон Марғилонда дорга осилди, руслар учун хавфли кишилар эса ҳибсга олинди. Босқинчилар мамлакатга ўзлари бостириб кирганлари ва урушни ўзлари бошлаганларига қарамай, ҳарбий харажатларни ундиришга ҳаракат қиддилар. Масалан, Кауфман Пўлатхонга ен берганлиги учун Марғилон беюшгига 125000 тилла (500 минг сум) товон солган эди.
Умумлаштириб айтганда, хонлик халқлари мустақиллик ва озодлик учун қўлидан келганича жонларини фидо этдилар. Аммо ҳар жиҳатдан яхши қуролланган босқинчилар ғолиб келиб, водийни вайронага айлантирганлари ҳолда Қўқон хонлигини тугатдилар. Янги ташкил топган Фарғона вилоятига водийнинг шаҳарлари, қишлоқ ва овуллари киритилган эди. Қўли қонга беланган генерал Скобелев вилоятнинг ҳарбий губернатори лавозимига тайинланди.
Гарчанд хонлик тугатилган бўлсада, лекин қирғизлар озодлик курашларини давом эттиравердилар. Масалан, 1876 йил мартда Марғилон уездига қарашли Ғўлжа ва Шоҳимардонда минг кишилик қирғизлар бош кўтариб, Худойқулни хон қилиб сайладилар. Уларга қарши полковник Королков бошчилигида ҳарбий қисм юборилди. Қорақияда бўлган жангда қўзғолончилар душман томонидан тормор этилди. 1876 йили Олой қирғизлари икки марта капитан Куропаткин ва Скобелев ҳарбий қисмларига ҳужум қилганлари маълум. Ўша йили рус ҳарбий қисмлари бошқа қирғиз қўзғолончилари билан ҳам тўқнашиб, уларни мағлубиятга учратдилар. Пировардида, қирғиз ғалаенлари ҳам тамомила бостирилиб, улар Россияга бўйсундирилди.
Қўқон хонлигидан кейин навбат туркманларга келди. Мустақиллик учун қаҳрамонона курашган бу халқ ўзининг жасорати ва мардлиги билан катта шуҳрат қозонди. Руслар жуда қийинчилик билан 1881 йили Ашхободни ва 1884 йили Марв водийсини эгаллади. Улар бутун таркман элини қонга белаб, ваҳшийликларини изчиллик билан давом эттирдилар.
1895 йили Помирнинг Россиянинг Марказий Осиедаги чегараси сифатида белгиланиши унинг босқинчилик ва талончилик режаларининг охирги нуқтаси ҳисобланади.
Ҳамид Зиёев