loader
Foto

Анвар Пошо ким эди?

Анвар Пошо 1881 йилнинг июн ойида Истанбулда таваллуд топди. Ҳарбий билим юртида, кейинроқ Истанбул Бош Штаб академиясида таҳсил олган. 1909 — 1911 йилларда Берлинда Ҳарбий атташе лавозимида хизмат килган. Туркия, Македония, Кавказ, Германия, Россия ҳамда ҳаётининг сўнгида Туркистондаги сиёсий жараёнларда қатнашган.

Ёш турклар инқилобий уюшмаси ташкилотчиларидан бири, "Иттоҳод ва Тараққий" партияси асосчиси ва раҳбарларидан бири сифатида машҳур. 1908 йилда Туркияда давлат тўнтарилишига раҳбарлик қилиб, Султон Абдулҳамид II ҳокимиятини ағдарган ҳамда мамлакатда конституцион монархия тузумини ўрнатган. Ёш турклар ҳокимиятни қўлга олгач, Анвар Пошонинг нуфузи, обрўси, таъсир доираси ўсиб боради. Чет эл империализми томонидан пухта режалаштирилган, Туркияни тиз чўктириш ва бўлиб юборишга қаратилган ҳаракатини барбод этган буюк шахслардан бири сифатида тарихга кирди. 1913 йилдаги давлат тўнтаришидан сўнг Анвар Пошо Ҳарбий министр лавозимини эгаллайди.



Биринчи жаҳон урушида Германия билан иттифоқ тузиб, урушда Турк қуролли кучларига қўмондонлик қилади. Урушда Германия ва Туркия енгилгач, Ёш турклар ҳокимиятига чек қўйилади. Анвар Пошо Жамол Пошо, Талъат Пошо ва бошқа сафдошлари билан Германияга кетади.

Анвар Пошо сиймосида монархияга қарши оташин курашчини кўрган Россия ҳукумати ундан Туркистонда инқилобий харакатларни кучайтириш ҳамда аксилшўровий кучларни бостириш йўлида фойдаланмоқчи бўлиб, унга сиёсий бошпана беради.



Болшевойлар ундан қандай разил мақсадлар йўлида фойдаланмоқчи бўлганлигини Анвар Пошо тез фурсатдаёқ тушуниб етади. Зеро у русларнинг Туркистондаги қилгуликларини, халқни, дини исломни оёқости қилаётганларини ўз кўзи билан кўради. Ҳамда ота юртни, ўз қардошларини муҳофаза қилишдек оғир, шу билан бирга, шарафли ишга ўз ҳаётини бахшида этади.

1920 йил сентябрда Боку шаҳрида бўлиб ўтган Шарқ халқлари қурултойида иштирок этади ва ўз Баёнотини эълон қилади. 1921 йил февралда эса Москвада "Мусулмонларнинг инқилобий жамияти Иттифоқи" қурултойини ўтказади.

Туркистондаги аҳволнинг ўта оғирлигини сезган Анвар Пошо ўзининг Хожи Сомийбек, Набибек, Ҳамибек ва бошқа сафдошлари билан Бухорога ке-либ, Туркистондаги миллий-озодлик ҳаракати билан яқиндан танишади.

Анвар Пошо бутун Туркистон халқига Мурожа-атнома эълон қилиб, уни қуйидаги сўзлар билан бошлайди:

"Орқадошлар! Туркистоннинг муқаддас даъвоси йўлида олиб борилаётган курашга мен ҳам қўшилгани келдим..."

Ҳа, у буюк курашчи эди. У шўролар билан тўқнашувларда буюклик исбот этган зотдир. Бир қанча жангларда стратегик салоҳияти билан ғалаба қозонди. Жумладан, 1922 йил 22 январда Душанбада саккиз минг нафарлик шўро армиясига қарши бир минг беш юз йигити билан жанг қилиб, ғалаба қозонганининг ўзиёқ унинг нақадар буюк салоҳиятга эга эканлигидан нишонадир.

1922 йил 28 март куни Амир Олимхондан барча қўшинларга Бош қўмондон этиб тайинлангани ҳақида иноятнома олади. 15-апрелда эса қўрбошилар Анвар Пошони қўрбошиларга сиёсий раҳбар ва қўмон этиб сайлайдилар. Афғонистон ҳукмдори Омонуллохон ҳам уч юз кишилик сарбозлар ҳамроҳлигида яроғ совға этиб юборади.

Шундан сўнг Анвар Пошо Бош қўмондон сифатида Россия болшевойлар ҳукуматига Шўро қўшинларини Туркистондан олиб чиқиб кетиш тўғрисида ультиматум юборади. Болшевойлар Анвар Пошони бу талабига қарама-қарши ҳар хил ташвиқот тарғибот ишларини олиб боришни асосий вазифа қилиб қўяди. РКБ (б) Марказий комитети Бухоро ва Фарғона бўйича И.В.Сталин, Чичерин, Куйбишев ва Файзулла Хўжаевлар томонидан ишлаб чиққан қарорни қабул қилади. Бу қарорга кўра Бухоро ва Фарғонада истиқлолчиларга қарши курашаётган фронтлар бирлаштирилиб, мусулмон аҳолиси орасида сиёсий иш олиб бориш, маҳаллий аҳолига ён бериш, тавба қилган "Босмачилик ҳаракати" йигитларини озод этиш, қўрбошилар орасида нифоқ чиқариш, турли иғволар тарқатиб истиқлолчилар са-фини бўлиб ташлаш каби масалаларни асосий вазифа қилиб олдилар. Бунга эришдилар ҳам.

Иброҳимбек билан Анвар Пошо ўртасидаги таранглашган мураккаб вазият бунинг исботидир. Қи-зил армия катта куч билан қилган ҳужуми пайтида Иброҳимбек қарийб 10 минглик сараланган қўшинини Бойсундан олиб чиқиб кетиши ҳамда Анвар Пошога бўйсунмаслигини билдириб, исён кўтариши изоҳ талаб этмайдиган ҳақиқатдир.



Анвар Пошо истиқлолчилар курашига раҳбарлик қилар экан-у дипломатия воситаларидан тўлиқ фойдаланар, большевой раҳбарлар билан музокара олиб бориш, қизил аскарларни Туркистондан олиб чиқиб кетишга бутун вужуди билан ҳаракат қиларди. Бу Файзулла Хўжаевнинг танланган асарида айнан қуйидагича келтиради: Иброҳимбек ва бошқа қўрбошилар номидан Анвар Пошо қизил аскар раҳбарлари номига жўнатилган мактубида шундай дейилган; "Ҳақиқий мустақил Бухоро тупроғидаги аҳоли вакиллари бўлган бизлар сизларга маълум қиламизки, сизлар мамлакатимиздан чиқиб кетмагунингизча жангни давом эттираверамиз" - деб бир қарорга келдик. Ҳозирги вақтда беҳуда қон тўкилмасин деб ва одамгарчилик қилиб сизларга мамлакатимиздан чиқиб кетишни таклиф қилаётирмиз. Шундай қилсангиз, сизнинг дўстларингиз бўлиб қоламиз ва ўзимиз ёрдам бериб сизларни очликдан сақлаб қоламиз, акс ҳолда сизлар Ватанингизда очарчиликдан ўлаётган оилаларингиз каби маҳв этиласиз. Ҳозир биз гуноҳкор бўлмайлик деб одам қони тўкишни истамаётирмиз. Лекин, халқимизнинг истагига хилоф равишда Ватанимизга бостириб кирган сизлар билан жанг қилишни муқаддас бурчимиз деб биламиз. Бизлар хурсандлик билан бу йўлда қонимизни тўкиб, шаҳид бўлишдан қайтмаймиз". Бундан кўриниб турибдики бундай талаб ва унинг сиёсат, ҳарбий соҳасидаги ғалабалари болыпевиклар ҳукуматини саросимага солиб қўйди. Шўро ҳукумати 19 апрелда сулҳ тузишни таклиф этади. Россияни Ташқи ишлар Халқ Комиссарлигини 10 кишидан иборат делегацияси Бойсунга келадилар. Агар Анвар Пошо сулҳга рози бўлса, "Дарвоз, Қоратегин, Кўлоб, Душанбе ва Ҳисор каби вилоят-ларни бирлаштириб, мустақил бир давлат тузиб олиши мумкинлиги таъкидланган эди. Улар бунинг эвазига Туркистон ишларига аралашмаслик масаласини қўйдилар.

Анвар Пошо эса русларга "Сулҳ битими фақат Туркистон тупроқларидан бутун рус аскарларини олиб чиқиб кетилгандан кейингина гап мавзу бўлиши мумкин", деб кескин жавоб берди.

1922 йил 18 майда РКП (б) МК "Туркистон-Бухоро ишлари ҳақида" махсус қарор қабул қилди. Мазкур қарорда истиқлолчиларга қарши ҳарбий ҳаракатларни кучайтириш, шунингдек, "Анвар Пошонинг Шарқ халқлари душмани, инглизлар жосуси сифатида халқ бнгида фош этиш лозим"лиги қайд этилган эди.



Кураш қизиган 1922 йилда Лениннинг топшириғи, ҳукуматнинг махсус қарори билан Россия Қуролли куч лари Бош қўмондони С.С.Каменев, қизил армиянинг отлиқ кучлари қўмондони С.М.Будёний, А.Н.Тодоровский, В.В.Куйбишевлар катта микдорда қўшин, қўшимча қурол-яроғ билан Туркистонга сафарбар этилади. Анвар Пошо билан шуғулланиш учун Шўро разведкаси Шарқ бўлими бошлиғи арман миллатига мансуб Агабеков махсус гуруҳ билан юборилади. Бу пайтларда Туркистоннинг барча ҳудудларида, айниқса, Фарғона ва Шарқий Бухорода жанглар қизиб кетди. 1922 йил 24 июнга ўтар кечаси Анвар Пошонинг уч минг йигити қўмондон Какуриннинг саккиз ярим минг нафарлик тиш-тирноғигача қуролланган қўшинини ер тишлатди. Бир сўз билан айтадиган бўлсак, бутун бошли бир дивизияни йўқ қилиб ташлади. Хуллас, Анвар Пошо ундан кейин ҳам кўп марта қизил аскарларга қарши муваффақиятли жанглар олиб борди. Бирор марта панд емади. Рус қўмондонлиги унинг стратегияси, тактикаси олдида гандираклаб қолди. Рус разведкаси эса саросимада.



Бироқ разиллик ўз ишини адо этишга шошар эди. 1922 йил 4 август жума, Қурбон ҳайити куни эди. Қурбон ҳайити номози ўқилгандан сўнг, Анвар Пошо ўзининг содиқ сафдошларига қисқача қуйидаги ваъзни қилди "Мен сизларга ҳозир ҳайитлик тарқата олмайман. Агар бизларнинг қардошлигимиз ҳақида бир неча оғиз сўзлар битилса, мен унга ўз муҳримни қўйиб, бажонидил имзо чекардим. Мен ўйлайманки, бу сўзлар бизнинг озодлик учун олиб бораётган миллий курашимиздаги ҳарбий қардошлик ҳақида бир ажойиб хотира бўлиб қоларди". Бу унинг истиқлол курашчиларига карата қилган охирги сиёсий васияти бўлиб қолди. Анвар Пошо ўз орқадошлари билан Балжувон тепалигида суҳбатлашиб ўтирар эдилар. Кутилмаганда қизилларнинг 3 та отлиқ полки, 3 та эскадрони ҳужумга ўтиб қоладилар. Ўртада қиличбозлик жангги қизиб кетади. Орқага чекиниш имконияти бўлсада, Анвар Пошо чекинишни ўзига ор билади. Бир ўзи ўн бир душманни чопиб ташлайди. Қизил аскарларни архивларида сақланган бир маълумотда Анвар Пошо ўзининг, 100 та сараланган жангчиси билан 18 чи отлиқлар полкининг, 1 эскадрони устига ташланиб, янчиб ташлайди.



Кутилмаганда орқадан урилган қилич зарби моҳир қўмондонни қулатади. Қилич урган кимса Анвар Пошо қўлида Муҳаммад Ғозий номи билан хизмат қилиб юрган қизил жосус Георгий Каспарян эди.

Анвар Пошонинг шаҳодат суви билан йўғрилган жасади Душанбадан 200 километр узоқликда жойлашган Балжувон кентининг Четан деган жойига дафн этилди. Анвар Пошо Туркистон мустақиллиги учун курашда шаҳид кетди. Анвар Пошо ўлимидан бир неча кун олдин қизил аскарларнинг бошлиғи О.Акчуринга ёзган мактубида Туркистон унга бегона эмаслигини, унинг аждодлари Туркистондан бориб, Туркияда салтанат курганликларини, аксинча, бошқалар учун бу юрт бегона эканлигини қуйидагича таъкидлаган эди:

"Бу инсонларнинг томирида оқаётган қон худди меники каби соф туркий қондур. Бу ер русларники эмас, балки туркий халқларнинг асл юртидир".

1996 йил 3 августда Туркия ҳукуматининг қаро-ри билан Анвар Пошо хоки солинган тобут Истанбулга олиб кетилди.

Ҳа, Анвар Пошо ўзининг ота юрти учун курашган, Туркистонни оёқости қилдирмаслик, унинг мустақиллиги ва озодлигини кўриш йўлида ўз жонини тиккан буюк зот эди.



Анвар Пошо нафақат турк миллатининг, балки, айни пайтда Туркистон, Ўрта Осиё ўлкаларининг ҳам мард фарзанди десак муболаға бўлмайди.

Шаҳобиддин Яссавий унга ўзининг "Туркистоннинг аччиқ ҳақиқатлари" китобида "Анвар Пошо Ғозий - Буюк қўмондон" деб баҳо беради.

Абдулҳамид Чўлпон Анвар Пошонинг шаҳид кетганлигини эшитиб, қуйидаги шеърни битган эди:

Энг сўнгги умидни қонга бўяган,

Ох, қандай хайрсиз замонлар келган.

Фарёдим дунёни бўғиб ўлдирсин,

Қоп-қора бахтимга шайтонлар кулсин.

Унинг сиёсий фаолияти ўта бир буюк илоҳий мақсадлар йўлига қаратилганлигини севикли хотини - Султоннинг гўзал қизи Нажибахонимга ёзган охирги мактубидан билса ҳам бўлади. Биз уни муҳтарам китобхонларимизга ҳам илиндик:

"Сен мактубингда қилич ва жангни севганим қадар ҳеч нарсани севмаслигимни ёзибсан. Аммо бирор-бир нарса тўғрисида "фақат ишни севаман" деб ҳам айта олмайман (айтсам ёлғон бўлади). Сен билурсанким, маним ҳақимда туҳмат ташвиқотлар юрган бадбахт кимсаларнинг иддао этганларидек, мен бу олис диёрларга мол-дунё ахтариб бой бўлмоқ, ёки ўз ҳокимиятимни қурмоқ учун келганим йўқ.

Мени сендан узоқлаштириб, бу жойларга кел-тирган Жаноби Ҳақнинг зиммамга юкланган муқад-дас бир вазифасидир. Бу жиҳод вазифаси эрур.

"Жиҳод" - исломда ғайридинларга қарши "муқаддас уруш". Қуръони каримда жангга қобилиятли ҳар бир мусулмон муқаддас урушда иштирок этиши шарт деб кўрсатилган. У шундай улуғ ишдурки, уни ҳатто сидқ ила ният қилганлар илоҳий жаннатга кирмоқ ҳуқуқини олурлар. Ҳар қадар Сендан аиру қилмоқ, Сенинг севгингла масрур қалбимни вайрон этмакда эса ҳамки, ушбу йўлда буюк бир имтиҳон бермакдан кўп бахтиёрман...."

Ҳа, Анвар Пошо Жаноби Хақ йўлида Буюк имтиҳондан шак-шубҳасиз аъло даражада ўтди.

Мансурхўжа Хўжаев. "Шермуҳаммад қўрбоши" китобидан