Сулаймон Қонуний (1494 йил 6 ноябрь - 1566 йил 5/6 сентябрь)- усмонийлар ҳукмдори (1520 - 1566).
Отаси Салим ва-фотидан сўнг тахтга чиққан. Сулаймоннинг хотини Роксолана (Анастасия Лисовская) султоннинг бошқа хотинидан бўлган ўғилларини йўқотиб, ўғли Салимнинг тахтга чиқиши учун кўплаб фитналар уюштирди. Шунингдек, султон синглисининг эри - вазири аъзам Иброҳим пошшо Парғалий (1532 - 1536) унинг фитнаси туфайли бўғиб ўлдирилди. Ўрнига куёви Рустам пошшо (1544-1553, 1555 - 1561)ни ўрнатди. Рустам 1553 йили Роксоланага султоннинг черкас хотини Моҳидаврондан бўлган суюкли ўғли Мустафони йўқ қилишга ёрдамлашди. Мустафо ва унинг ўғиллари султоннинг кўз олдида қатл этилди. Салим тахт вориси бўлиб қолди. Бироқ 1558 йили Роксолана вафот этгач, унинг бошқа ўғли Боязид 1559 йили исён кўтарди. Исёнчи қўшини султон қўшини томонидан мағлуб этилди, ўзи эса Эронга қочиб ўтди. Шоҳ Таҳмосп I у ни 400 000 олтин эвазига султонга тутиб берди. 1461 йили исёнчи Боязид қатл этилди, шунингдек, 5 ўғли ҳам (энг кичиги 3 ёш эди) ўлдирилди. Султон Сулаймон 1566 йили вафот этган.
Салим 1 43 ёшида навбатдаги юриш пайтида вафот этганди. 1520 йили тахтга ўғли Сулаймон ўтирди. У ишни XV аср охирларидан босқин уюштирилаётган Венгрияга ҳужум қилишдан бошлади. Венгрия устидан ғалаба туркларга Марказий Европага йўл очиш билан бирга муҳим савдо магистрали ҳисобланган Дунай дарёси устидан назорат ўрнатишга хизмат қиларди.
1521 йили турклар ўшанда Венгрия қироллигига қарашли Белградни қамал қилишди. Шаҳар гарнизони туркларнинг 20 га яқин ҳужумини қайтарди. Дунай дарёси соҳилларига мустаҳкам ўрнатилган тўплар шаҳарни тинимсиз ўққа тутди. Шаҳарда бор-йўғи 400 жангчи қолганда ҳимоячилар таслим бўлди. Асирларнинг кўпчилиги ўлдириб юборилди. Белград олингач, Сулаймон I Венгрияга юриш қилишни бироз кечиктирди. У 10 минг кишини жойлаган 300 та кемада Родос оролига ҳужум қилди. Родос рицарларининг ҳарбий кемалари Истанбулни Арабистон яримороли билан боғлайдиган ҳудудпарда турк кемаларига ҳужум қилди. Турклар Родосга 1522 йил июль ойи охирида тушишди. Орол жуда қаттиқ қаршилик кўрсатди, турклар катта талафот кўришига қарамасдан қамални давом эттиришди. Фақатгина Сулаймон I 100 минг кишилик қўшин билан ёрдамга етиб келганда, турклар ғалабага эришди. 1522 йил декабрида қалъа таслим бўлди, бироқ уруш туркларга қимматга тушди. Улар 50 минг аскаридан айрилди. Яничарлар Родосни ер билан яксон этишди, султон эса Меҳмет II нинг биродаркушлик қонунига риоя этишга киришди. Сулаймон I шаҳарда Боязид II нинг жияни (акаси Жомнинг ўғли) яширинганини билиб, уни топиб ёш ўғли билан бирга ўлдириб юборишни буюрди.
1524 йили турк флоти Жиддадан йўлга чиқиб, Қизил денгизни португаллардан тозалашди.
1525 йили Киликия деҳқонлари ғалаёни бошланиб, султон қўшинларига зарбалар беришди. Сивасгача бўлган ерларни қўлга киритишсада, 1526 йили қўзғолон бостирилди. Ўша йили Малатия туманидаги қўзғолонда 30 мингга яқин киши қатнашди. Улар исённи бостириш учун юборилган султон қўшинини тор-мор этишди. Қарамон бейларбейи қўзғолон раҳбарларига ерларини қайтариб яна бир қанча имтиёзлар бергачгина, исён бостирилди. Фақат таслим бўлмай қўзғолонни давом эттирганларгина қўлга туширилиб қатл этилди.
1526 йили августда қизилбош Сулун ва Бобо Зуннун бошлиқ кишилар исён кўтарди. Исёнчилар Қарамон бейи қўшинини тор-мор этишди, Кайсери ва Токат ҳудудини қўлга киритишди. Пекин 1526 йил сентябрда Сивас ноиби уларни мағлуб этди. Қўзғолончилар бошлиғи Бобо Зуннун жангда ҳалок бўлди.
Орадан кўп ўтмай Киликияда исён бошланди. Бу ерда Қаландар Чалабий бошлиқ 30 минг киши бош кўтарди. У ўзини Қаландаршоҳ деб номлади. 1527 йил ёзида Анатолия бейларбейи қўшини исёнчилар томонидан тўлиқ мағлуб этилди. Пекин Қаландарга қўшилган айрим иқтодорлар султон қўшинига хизмат қилиб уни тутишга кўмаклашишди. Қаландар бўлинмалари ҳал қилувчи жангда тор-мор келтирилди, ўзини асирга олиб қатл этишди. Бундан ташқари, Адана 5 минг кишилик қўзғолон кўтарилди ва тез орада бостирилди.
1526 йил апрелида турк қўшини (100 минг жангчи ва 300 тўп) деҳқонлар норозилиги ва феодаллар фитнаси қамраб олган Венгрияга юриш бошлади. Бир неча юз яничарлар чиққан кемалар Дунай бўйлаболға интилиб, қуруқлик қўшинларига йўл очишди. Венгер катта ер эгалари деҳқонлардан шунчалик қаттиқ қўрқишардики, душман билан урушиш учун уларни қуроллантиришмади. 1526 йилнинг июлида турклар Петерварадин қалъасини қамал қилишди. Улар девор тагини кавлаб портлатишга муваффақ бўлишди. Девор қулаган ердан ёриқлар очилгач, турклар қалъага ҳужум бошлади. Петерварадин ишғол қилинди. Тирик қолган 500 нафар ҳимоячи қатл этилди. 300 нафар киши қулга айланди.
Венгриядаги энг муҳим жанг Дунайнинг ўнг қирғоғидаги текисликда - Мохач шаҳри олдида 1526 йил 29 август куни юз берди. Венгер армияси турклардан анча кам эди. Уларда 25 минг жангчи ва 80 та тўп бўлган. Венгерлар Трансильваниядан келаётган венгер магнати Янош Запольяи қўшинини кутиб аскарларини кўпайтиришлари мумкин эди. Бироқ турклар Мохачда кўринишлари билан, қирол уларга ҳужум қилишни буюрди. Сулаймон I венгер отлиқларига туркларнинг биринчи линиясини ёриб ўтишга имкон берди, қиролнинг отлиқлари яничар бўлинмалари билан тўқнашувга киришганда, артиллерия кутилмаганда уларни ўққа тутди. Венгер қўшини бутунлай қириб ташланди. Қирол ҳам ҳалок бўлди. Мохач ўт қўйиб таланди.
Мохачдаги ғалаба туркларга Венгрия пойтахтига йўл очди. Жангдан икки ҳафта ўтгач Сулаймон I Буда шаҳрига кирди, шаҳар жангсиз таслим бўлди. Ўзини вассал деб тан олган Янош Запольяи қиролга айланди. Кейин турклар ўзи билан минглаб асирларни олиб ортга қайтишди. Венгрия жуда катта зарар кўрди, 200 мингдан ортиқ одам, яъни аҳолининг 1/10 қисми ҳалок бўлганди. Султон қўшини Венгрияни тарк этиши билан, Янош ва австрияпараст венгер феодаллари ўртасида тахт талашиш бошланди. Эрцгерцог Австрийский Будани босиб олди. Запольяи султондан ёрдам сўради. Бу султоннинг Венгрияга янги юриш қилишига олиб келди.
1527 - 1528 йилларда турклар Босния, Герцоговина ва Славонияни эгаллашди.
Султон Кичик Осиёдаги ғалаёнларни бостиргач Австрияга зарба бериш ва Янош Запольяи ҳукуматини тиклаш учун Венгрия юришига тайёрлана бошлади. 1529 йил сентябрида турклар Запольяи бўлинмалари қўллаши туфайли Будани қўлга киритишди ва султон одамини венгер тахтига ўрнатишди. Кейин султон қўшинлари Венага юрди. Турклар 1529 йил 27 сентябрдан 14 октябргача Венани Қамал қилишди. Қалъа деворлари жуда кучли, 20 минг ҳимоячи ва 70 тўп бор эди. Сулаймон I 120 минг кишилик қўшин ва 300 тўпга эга бўлган. Дунайдаги турк флоти ҳам кўплаб жангчилари бор эди. Турклар қалъа деворларини портлатишга уринишди. 9 октябрь куни деворнинг бир ери портлатилгач, ёриқлар пайдо бўлди. 3 кун мобайнида турклар мана шу ердан киришга ҳаракат қилишди, бироқ олға юришнинг имкони топилмади. Султон 14 октябрь куни ҳал қилувчи ҳужумга буйруқ берди. Лекин шаҳарни қўлга кирита билмадилар. Бу вақтда туркларда озиқ-овқат танқислиги сезила бошлади. Қурбонлар сони 40 мингга етиб қолганди. Султон 16 октябрь куни Венадан чекинишга буйруқ берди. Турклар орқага қайтишда ўзи билан 10 мингга яқин кишини асир қилиб олиб кетишди.
1530 йили Австрия ва Усмонийлар давлати ўртасида тинчлик музокаралари олиб борилди, бироқ султон Фердинандни венгер қироли деб тан олмади. 1532 - 1533 йилларда Сулаймон I тўртинчи марта Венгрияга юриш қилди, лекин юриш испан қироли Карл V ва Муқаддас Рим империяси ҳукмдори томонидан тўхтатилди. 1533 йил 23 июль куни Истанбулда турк-австрия тинчлик битими имзоланди. Битимга биноан, ҳар йили султонга ўлпон тўлаш ва султон вассали Янош Запольяи бошқараётган Шарқий Венгрияга ҳужум қилмаслик шарти билан Гарбий ва Шимоли-Ғарбий Венгрия Австрияга ўтди. Бу битим амалда Венгриянинг иккига бўлинганини билдирарди.
Сулаймон I даврида турк қўшини бир неча марта Шарққа юриш қилди. 1533 - 1535 йилларда Сулаймон Эрон билан уруш олиб борди. Турклар Табризни уч марта эгаллашди. Таҳмосп I қўшини туркларга жиддий қаршилик кўрсатолмади. 1534 йил декабрда султон қўшинга шахсан ўзи бошчилик қилиб Бағдод ва бутун Ироқни қўлга киритди. Бағдод аҳолиси Сулаймон I ни ҳурмат билан кутиб олди. Ироқда шиаларга қарши кайфият кучайди.
1529 йили Марказий Ироқда сафавий ноибига қарши қўзғолон кўтарилганди. Қўзғолончилар Бағдодни олиб, уларнинг раҳбари Зулфиқорбек шаҳар калитларини султонга топширди ва унинг номидан пул зарб қилишни йўлга қўйиб, Ироқни султон ҳимоясига олишни сўраб элчилар жўнатди. Султон Австрия билан урушда банд бўлгани учун ҳеч қандай ёрдам кўрсатмади. Таҳмосп I қўшини қўзғолончиларни енгган, лекин шиаларга қарши кайфият пасаймаганди.
Султонга Басра, Хузистон, Луристон, Баҳрайн ва Форс кўрфазининг жанубий соҳилларидаги майда амирликпар бўйсунди (Басрани турклар 1546 йили эгаллашган). Сулаймон Бағдодда тўрт ой бўлди. У суннийларга ҳукмронлик мавқеини қайтариб берди. Ироқ ҳудуди, Усмонийлар давлатида бўлгани каби, иёлотлар (вилоятлар)га бўлинди, солиқ солиш ва ердан фойдаланиш усмонийлар тизимига мосланди. Султон 1535 йили Ирокда 32 минг кишилик қўшин қолдириб Бағдодни тарк этди. Бағдодда минг нафар яничар ҳам қолдирилди. Кейин султон Табризга қайтиб, аскарларига пул мукофотлари тарқатди.
XVI асрнинг 30 - 70-йилларида Тунисда усмонийлар ҳукмронлигини ўрнатишга ҳаракат қилинди. 1533 йили Хайриддин Барбаросса усмонийлар флоти қўмондони - капудан пошшо этиб тайинланди. 1534 йили 80 та кема ва 8 минг аскардан иборат Хайриддин Барбаросса бошчилигидаги турк эскадраси Тунис шаҳрига етиб келди. Қисқа тўқнашувдан сўнг хафсийлар пойтахти қулади. Туниснинг бошқа шаҳарлари туркларга жангсиз топширилди. 1535 йили султон бир қатор шаҳарларда турк гарнизонларини жойлаштирди. Ўша йили туркларга қарши бадавий қабилалар исён кўтарди, Қайрувон жангида султон артиллерияси уларни саросимага солиб пароканда қилди. Мағлубиятдан сўнг бадавийлар султон ҳукуматини тан олишди. Шу пайтда Тунис ички ишларига Карл V аралаша бошлади. У Тунис соҳилларига 30 минг аскарли 400 кемадан иборат катта флот жўнатди. 1535 йил июлдаги жангда Карл V қўшини Хайриддин Барбаросса бошчилигидаги туркпарни енгди. 21 июль куни испанлар Тунис шаҳрини эгаллашди. Улар шаҳарни аёвсиз талади, масжид, Мадраса ва кутубхоналарни вайрон қилди. Босқинчилар қирғинда болалар ва аёлларни ҳам аяшмади. Ўша кунларда шаҳарнинг учдан бир аҳолиси ҳалок бўлди. Ўн минглаб кишилар қулликка солиниб ҳайдаб кетилди. Пойтахтни қўлга киритгандан сўнг испанлар Туниснинг шимоли-шарқини тўла босиб олишди, жумладан, Бизерту шаҳрини ҳам. 1535 йил августида Карл V армадаси Тунисни тарк этди, лекин денгиз бўйидаги шаҳарларда испан гарнизонлари қол-дирилди.
1536 йили Сулаймон I узоқ йиллардан бери Италия ҳудудини назорат қилиш учун Карл V билан урушаётган француз қироли Франциск I билан яширин битим тузди. Жазоирлик денгизчилар энди Франциянингжанубида эркин ҳаракат қилиш ҳуқуқига эга бўлдилар.
1537 йили жазоирийлар Ўрта ер денгизида ҳарбий ҳаракатларини бошлаб юборишди. Хайриддин Корфа оролини талади, Апулия соҳилига ҳужум қилди ва Неаполга таҳдид солди.
30-йилларнинг иккинчи ярмида турк қўшини Жануби-Шарқий Европада ҳарбий ҳаракатлар олиб борди. 1538 йили Молдова яна бир марта таланди. Сулаймон I ҳар йили ўлпон тўлашга рози бўлган маҳаллий боярлардан Молдова ҳукумати бошлиғини тайинлади. Шундан сўнг Сулаймон I Прут ва Днестр дарёлари орасидаги Бессарабия ерларига ўрнашиб, ўша пайтда Польшага қарашли бўлган Украинага қарши плацдармга айлантирди.
1538 йили Венеция Карл V ва Рим папаси билан иттифоқ тузиб туркларга қарши уруш эълон қилди, жанглар, асосан, денгизда олиб борилди. Икки йил мобайнида (1537 - 1539) турк флоти Хайриддин Барбаросса бошчилигида Венецияга қарашли Занте, Эгина, Чериго, Андрос, Парос, Насос каби 20 дан ортиқ оролни эгаллади. Турклар Далмацияда қишлоқ ва шаҳарларни талашди. 1538 йил 28 сентябрда бўлган денгиз жангларининг бирида Андреа Дореа бошлиқ иттифоқчи душманларини тор-мор келтиришди. Бу уруш (1535 -1540) натижасида Усмонийлар давлатига Далмациянинг бир қанча шаҳарлари ўтди. Венецияликпар эса султонга катта миқдорда ўлпон тўлашга мажбур бўлишди.
Яманни бўйсундириш узоққа чўзилди. 1517 йили Яман Мисрдан қочган мамлукпар ҳукми остига тушганди. Шундан кейин усмоний султонлар Яманга бир неча бор ҳарбий гуруҳлар юборишди. Баъзан мамлуклар ва зайдий шиалари ўртасидаги курашга аралашиб туришди, баъзан португаллар босқинига қарши курашда Хадрамавтдаги Касирийлар салтанатига ёрдам бериб, Ямандаги воқеаларга таъсир ўтказишди. 1538 йили турклар Жанубий Арабистон ва Ҳиндистонга юриш бошлади. 13 август куни турк флоти Сувайшдан чиқди ва 3 август куни Аданга етиб келди. Маҳаллий ҳукмдор Амир уларни яхши кутиб олди, бироқ мачтада дорга тортилди. Адан истило қи-линиб, шаҳар таланди. Ҳиндистонга муваффақиятсиз юришлардан кейин турклар бутун Яманни қўлга киритишди ва у ерда турк бошқа-рув тизимини жорий қилишди. Яман султон давлатига қўшиб олинди, Хадрамавт ҳукмдори эса Сулаймон I нинг вассали бўлиб қолди. Бироқ Яманнинг тоғли минтақалари аҳолиси турк давлатини қўллама-ди.
Ямандан сўнг турклар Гужаротга юриш уюштириб португалларга қарашли Диуни қамал қилишди. Маҳаллий мусулмонлар туркларга ёрдам берди. Қалъа таслим бўлишига яқин қолганди. Бироқ португаллар ёрдамга келаётгани ҳақида хабар тарқалди. Гужаротликлар шартномани бузиб туркларни қириб ташлади. Шундай қилиб, султоннинг Ҳинд океанидан европаликларни қувишга уриниши муваффақиятсиз чиқди, лекин қуруқликдаги жангларда турклар ғалаба кетидан ғалабага эришишарди.
1540 йил 20 октябрь куни султон Венецияни сулҳ тузиб Хайриддин томонидан эгалланган ҳудудларни, шунингдек, Мореядаги Наполи ди Романо ва Мальвазияни топширишга кўндирди. Қолаверса, 30000 дукат товон тўланди. Ўрта ер денгизида ҳукмронлик Лепанто жангигача (1571) турклар қўлига ўтди.
1541 йили Австриянинг туркларга қарши курашини қўллаб-қув-ватлаётган Карл V Шимолий Африкада усмонийларга зарба беришга ҳаракат қилди. 1541 йил 19 октябрда 500 кемадан ва 24 минг кишилик қўшиндан ташкил топган армадаси Ал-Жазоир шаҳрига рейд уюштирди. Турк ноиби Ҳасан оғанинг қўл остида 10 мингга етар-етмас аскар бор эди. 25 октябрь куни Карл V қўшини шаҳарни қамал қилиш учун ҳаракат бошлади. Об-ҳаво бунга халақит берди. Кечга яқин бўрон кўтарилди ва испанларнинг учтадан битта кемаси соҳилдаги қояларга урилди. Бўрон пайтида испанлар артиллериясидан маҳрум бўлди. Порох ивиб яроқсиз ҳолга келди. Шунга қарамай, Карл V ва унинг лашкарбошиси герцог Альба Ал-Жазоирга ҳужум қи-лишди. Ҳамма ҳужумлар катта талафотлар эвазига бартараф этилди. Уч кун ёққан жала қўшинни ёмон аҳволга солиб қўйди, озиқ-овқат бузилди. 150 кемаси ва 12 минг аскаридан айрилган қирол қайтишга буйруқ берди. Бу муваффақиятсизликдан сўнг Карл V Ал-Жазоирда Усмонийлар давлати ҳукмронлиги ўрнатилишига рози бўлди.
1540 - 1547 йилларда султон қўшини Венгрияга қарши яна уруш олиб борди. 1541 йили улар тағин Будани олишди. 1543 йили эса Эстерг қалъасини қўлга киритишди. Будада яничарлар гарнизони жойлаштирилди, турклар томонидан эгалланган Венгриянинг бошқа жойларида ҳам турк маъмурияти иш бошлади. Бу сафар Буда учун бўлган курашга 1547 йили Эдирнада имзоланган шартнома нуқта қўйди. Шартнома бўйича, Венгер қироллиги 3 қисмга бўлинди -Ғарбий ва Шимолий Венгрия габсбурглар ҳукмронлиги остида қолди, Марказий Венгрия турк ноиби томонидан бошқариладиган бўлди. Шарқий ерлар, жумладан, Трансильвания султон вассаллигида қолди. Трансильвания учун кураш 1551 - 1562 ва 1566 - 1568 йиллардаги турк-австрия урушлари келиб чиқишига сабаб бўлди. Бу уруш давомида турклар Темешвар (1552), Эгер (1553), Сигетвар (1566) ва бошқа қалъаларни қўлга киритишди. Эрлау қалъаси гарнизони қаттиқ қаршилик кўрсатди. 38 кунлик қамалдан сўнг турклар қалъани қўлга киритиш ниятидан воз кечишди. Бу урушлар Австрия ва Усмонийлар давлатининг венгер ерларидаги чегараларига ўзгариш киритмади.
Франция Европа жамоатчилиги босими остида Усмонийлар давлати билан иттифоқни узишга мажбур бўлди. Лекин турк флоти 1543 йили Ниццани олишда, 1553 йили Корсикани эгаллашда французларга ёрдам берди.
Усмонийлар давлати ва Москва давлати ўртасида вазият кескин эди. Бунга асосий сабаб Москва давлатининг Қрим хонлиги билан уруш ҳолатида бўлганидир.
1547 - 1548 йилларда Яман ва Хадрамавтнинг турли ерларида қўзғолонлар юз берди, лекин султон қўшинлари бу исёнларни бостирди. Султон Ғарбда тинчлик сулҳи тузгач эътиборини Шарққа қаратди. Ширвон ноиби Таҳмосп I нинг укаси Апкаснинг шоҳга қарши курашгани султоннинг кейинги юришларида фойда келтирди. Сафавийлар давлатида тахт талашиш бошланди. Алкас шоҳ қўшинидан енгилгач Истанбулга бориб султон саройидан паноҳ топди ва Сулаймон I дан ёрдам сўради. Ҳарбий ҳаракатлар яна бошланди. 1548 йили султон қўшинлари Жанубий Озарбайжон ҳудудидан ўтиб, яна Табризни эгаллади (шоҳ пойтахтни Қазвинга кўчирди). Эрондаги турк аскарлари Қум ва Кошонгача бориб, Исфаҳонни забт этишди. Уша йили турклар бир неча кунлик қамалдан сўнг Ван қалъасини эгал-лаб, Жанубий Арманистондаги Ван кўли ҳавзасини истило қилишди. Шарқий Арманистон ва Жанубий Грузияга ҳам юриш уюштирилди. 1552 йили Ереванни, 1554 йили Нахичеванни олишди.
1555 йил май ойида Амасьяда сулҳ тузилди. Сулҳга кўра, Ироқ Усмонийлар давлатига ўтди, бироқ Озарбайжон Эрон таркибида қолди. Грузия ғарби (Имеретти) ва Арманистоннинг ғарбий минтақаси султон, шарқий минтақалари Эрон ҳукмига ўтди. Уша даврдан бошлаб узоқ йиллар Арманистон ва Грузия Усмонийлар давлати ва Эрон ўртасида талаш бўлиб, маҳаллий аҳолига катта зарар келтирилди.
1547 - 1554 йилларда усмонийлар флоти бир неча бор португал флотига талафот етказди. 1550 йили турклар Қатифни португаллардан тортиб олишди. 1552 йили турк эскадраси 30 та кемада 16 минг аскар билан Сувайшдан Уммон соҳилларига йўналди. 1552 йили икки ҳафталик ўққа тутишдан сўнг португалларнинг йирик қалъаси-Масқат эгалланди. Лекин 1553 йили португаллар турк эскадрасини Хурмуз бўғозида, 1554 йил августида Масқатда енгишди. Бу ҳудуддаги денгиз ҳукмронлиги Португалия қўлида қолди.
Кейинчалик Усмонийлар давлати ва Испания ўртасидаги узоқ муддатли кураш тунислик зодагонларнинг туркпардан ёки испанлардан паноҳ излаб ҳаракат қилишига боғлиқ бўлиб қолди. Ўттиз йилга яқин испан ва турк қўшинлари ўртасида тўқнашувлар юз бериб турди. Турклар томонидан Мальта рицарларининг тор-мор этилиши ва Ливиядаги Триполининг эгалланиши (1551 йил август) ҳамда Триполитаниянинг эгалланиши сабабли, Тунисда усмонийлар ҳукмронлигини ўрнатиш мумкин бўлди. 1553 йили ваттосийлар сулоласини ағдариш учун Марокашга юриш қилишди, лекин режа амалга ошмади.
1555 йили Сулаймон I қўшини Суданга юриш бошлади. 1556 -1557 йилларда Суданда усмонийлар ҳукмронлиги ўрнатилди. Кейин султон қўшини Африкадаги Қизил денгиз соҳилларини истило қилди. 1557 йили Эфиопиянинг асосий бандаргоҳи Массауани забт этди. 1558 - 1559 йилларда турк қўшини бир неча бор Эфиопияга ҳужум қилиб Шимолий Эритрея устидан тўлиқ назорат ўрнатди. Турк-эфиоп уруши танаффуслар билан 1572 -1589 йилларда давом этиб, туркларга янги ҳудудлар келтирмади.
1565 йили турклар Мальта рицарлари жойлашган қалъани тўрт ой қамал қилишди, 20 минг аскар ҳалок бўлса-да, жанг уларга ғалаба келтирмади. Мальталикларга испанлар эскадраси ёрдамга келгани-дан кейингина, турклар Мальтадан кетишди.
"Шарқнинг машҳур сулолалари" китобидан