loader
Foto

Илм билан пардаланган жиноятлар

1922 йилда машҳур палеонтолог ҳисобланган Файрфилд Осборн ва Хород Ж. Гук ғарбий Небрасканинг Snake Gook дарёси ўзанларидан плиоцена даврига оид бир фосил (тошга айланган) озиқ тиши топилганини маълум қилдилар.  Топилма ўша даврнинг илмий доираларида  катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Баъзи обрўли олимлар бу тиш шимпанзега ёки инсонга тегишли, деган фикрни илгари сурдилар. Шунга қарамай Осборн,  шу биргина тишга суяниб, уни инсон билан маймун оралиқидаги бир махлуққа оид, дея уни “Небраска одами” дея атади. Бироз муддат ўтгач, топилмаган "Hesperopithecus haroldcooki" деган илмий ном ҳам топилақолди.  Кўп олимлари Осборнни қўллаб-қувватлашди ҳам. Топилмага оид ҳовлиқма ҳукмлар шу билан тўхтаб қолгани йўқ. Британиялик машҳур антролог  Эллиот Шмид ўша озиқ тишдан “илҳомланиб” мақола ёзди ва унга “Небраска одами” ва хотинининг (!) суратини илова қилди.

Уильям Брайан каби олимлар шошилинч қарор чиқармай аввал яхшилаб текшириш кераклигини айтишганида эволюция назарияси сафсатасининг калтафаҳм тарафдорлари унга шиддат билан қарши чиқишиб,  танқидларга кўмиб ташлашди.

1927 йилга келиб, склетнинг бошқа қисмлари ҳам топилди. Бу тиш маймунсимон махлуққа ёхуд инсонга эмас, бор-йўғи бир ёввойи тўнғизга тегишли эканлиги маълум бўлди. Аниқланишича, тиш аллақачон  йўқ бўлиб кетган америка тўнғизи «Prodthennops»га тешишли экан. Уильям Грегорнинг уйдирмани фош қилувчи  "Hesperopithecus - инсон ҳам, маймун ҳам эмас экан" сарлавҳали мақоласи «Science» журналида босилиб чиқди.

Қисқаси, эволюция ғоясини илгари сурувчиларнинг дунёси чўчқа тишига қараб бир одам ва хотинининг расмини чизабилажак қадар катта “қобилиятлар” (!) билан тўлиб-тошгандир. Уларнинг бу каби сафсаталари фақат ўзларини ишонтиришгагина ярайди!

Дарвин "Инсоннинг келиб чиқиши", деб номаланган китобида турларнинг бошқа турга айланиши жараёнида инсонни маймунсимон махлуқдан келиб чиққанини иддо қилганидан сўнг ўша “маймунсимон махлуқ”ни излашга киришиб кетилди. Баъзи эволюциячилар, нафақат бундай махлуқларнинг қолдиқлари, балки дунёнинг турли жойларидан ҳам уларнинг тирик турларини топилишига қаттиқ ишонишар эди. XX аср бошларида шундай маймунсимон махлуқларнинг тирик турларини излаш ғирт аҳмоқона услуб билан олиб борилди.

Ota Benga исмлик бир пигмей воқеаси бунга яққол мисол.

1904 йили эволюция тарафдори  бўлган тадқиқотчи Сэмюэл Вернер Конгода Ota Bengaни асирга олади. “Ota Benga” уларнинг тилида "дўст" деган маънони беради.

Алқисса,  занжирбанд қилишиб, ҳайвон каби қафасга солишади ва Америкадаги Авлиё Люис халқаро кўргазмасига юборишади. Эволюция тарафдори бўлган маҳаллий олимлар бир неча хил маймунларнинг турлари билан уни ёнма-ён жойлашган қафасга солишиб, инсонга энг яқин "ўтиш тури" деб тақдим қилишади. Икки йилдан сўнг уни Нью-Йоркдаги Бронкс ҳайвонат боғига кўчиришади ва шимпанзе, горилла ва орангутанлар билан бир қаторда одамзоднинг энг қадимий тури деб кўргазмага қўйишади. Ҳайвонат боғининг раҳбари даҳрий Уильям Хонедей ўз нутқларида "ўтиш тури"га эга бўлган махлуқ билан фахрланишини айтиб юрган. Ҳайвонат боғига ташриф буюрувчилар Ota Bengaни ҳайвон деб билишган. Хуллас, у кейинчалик турли хил уқубат ва шармандаликларни кўтара олмай, ўзини ўзи ўлдиришга мажбур бўлган.

 

Ўнг томонда орангутан калла суяги билан инсон иягини бирлаштириб ҳосил қилинган сохта "Пилтдовн одами"нинг реконструкция қилинган уйдурма макети. (Қуюқ рангли қисмлар фосилларга оид). Чапда эса Пилтдовн одамининг 1913 йили "The illustrated London News" да эълон этилган "хаёлий" сурати.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак,  бу сохтакор “олимлар” илм ва фан номидан шу қадар шармандали хиёнатни амалга оширишдан заррача тортинишмаган. Улар бу разилликни илм номидан амалга оширишга уринишди, натижада эса шу илмнинг ўзи уларнинг шармандасини чиқарди.  Аслида илм-фан бу каби сохтакорликларга муносиб жавобни бериб бораверади. Зеро, сохтакорлик доимо мағлубликка маҳкумдир.

 

Интернет ва манбалар асосида

Абу Муслим тайёрлади