1921-1923 йиллари орасида Совет иттифоқида катта очарчилик фалокати юз берди. 1920-йилларнинг бошида бу очарчилик, Қрим, Украина, Эдил-Урал минтақалари билан бирга Қозоғистонга ҳам ўз таъсирини кўрсатди. 1920 йилининг қиш фасли шиддатли даражада совуқ булиши ва Совет иттифоқининг талончилик сиёсати ҳамда ҳалқни эзиши натижасида сунъий очарчилик келиб чиққан эди.
1930-1933 йиллари орасида ҳам ҳукуматнинг туб аҳолини қирғин қилиш, сиёсати туфайли яна очарчилик пайдо бўлди. 2006 йилининг 28 ноябрида, Украина Парламенти бу очарчиликнинг Совет режими тарафидан Марказий Осиё туркийларини бир-биридан ажратиб душман қилиш мақсадида атайлаб уюштирилганлигини айтди. Сталин пайтида рўй берган очарчиликда, 10 миллион украин вафот этганди. Яна ўша фожианинг иккинчи кўп сонли қурбонлари (2.230.000) қозоғистонлик қозоқ туркийлари бўлган.
Ўша пайтларда содир бўлган очарчилик фалокатининг олдини олиш мақсадида Туркия Миллий Мажлиси томонидан иш бошлаган Исмоил Субҳи Бей, ёзган рапортида “бу очарчиликда энг кўп қурбонлари бошқирд, татар, қозоқ ва қирғиз болаларидан ташкил топганини” айтганди ва ушбу болалардан 20-30 мингга яқинини вақтинчалик Туркияга олиб келишни таклиф қилган эди.
1930 йилининг бошида 19 ёшдаги доктор қиз, рус миллатига мансуб Татяна Невадовская Алмати кўчаларидаги очликдан ўлган инсонларни кўриб, юраги эзилган эди. У кўрган қўрқинчли манзарасини ўзининг кундалигиги ёзиб ва мудхиш манзараларни чизишга харакат қилган. Юрагига оғриқ берган ўша очликдан ўлган инсонларнинг ҳолини англатадиган бир шеър ҳам ёзган. Татяна қалбида ўчмас из қолдирган очликни унутмади, орадан йиллар ўтиб, 1990 йили Алматига келди, 1993 йили очлик пайтида тутган кундалигини, ёзган шеърларини ва ўз қўллари билан чизган очарчилик қурбонларининг тасвирларини Қозоғистон Давлат Архивига топширди.
Татяна Неводовская бу ҳужжатларни архивга берганида ёнига кичкинагина қоғозга эслатма қолдирган. Бу эслатмада: “Ўша қиш биз ҳамда маҳаллий ҳалқ учун сўз билан таърифлаб бера олмайдиган даражада, шиддатли бир қиш бўлди. Мен жуда ҳам ёш эдим. Шунинг учун ўша даҳшатли очлик ва қаҳатчиликни, шу замонда жоҳил бўлган халқнинг вазиятини ўйлаб, жуда қаттиқ қийналдим. Қозоқларнинг бугунги авлодлари, очликдан вафот этган ота ва боболарини, ёшу қарини ер юзидан бутунлай йўқ қилган очарчиликни, бўшаб қолган қишлоқ-шаҳарларни, совуқда қотиб ва турли хил хасталикларга дучор бўлган юртдошларини унутмасин, дейман”, деб ёзганди.
Татяна гувоҳ бўлган ходисалар, ҳақиқатан инсоният тарихининг энг қўрқинчли, энг даҳшатли воқеаларидан бири эди. 1920-1933 йиллари орасида сунъий йўл билан содир қилинган очарчилик фожиаси сабабли қозоқларнинг 49 фоизи, яъни 2.230.000 киши ва молларнинг 90 фоизи, яъни 36.000.000 йўқ бўлганлиги рўйхатга олинган. Қозоқ тарихчиси Манас Қўзибоев, бу фожианинг қозоқ турклари тарихида энг оғир ва энг даҳшатлиси бўлганлигини таъкидлаган.