loader
Foto

Православ черковига қарши репрессия

1918 йилда Ставропол епархиясида 37 та диний хизматчилар ўлдирилади, уларнинг орасида – 72 ёшли Павел Калиновский ва 80 ёшли руҳоний Золотовскийлар бўлган[1] [2].

Баъзи қотилликлар ошкора, намойишкорона тахқирлашлар билан биргаликда амалга оширилган. Хусусан, қари дин хизматчиси Золотовскийга аввал аёллар кийимини кийгизишган ва кейин осишган. 1917 йилнинг 8 ноябрида Царскосельск протоиерейси Иоанн Кочуров давомли калтаклашларга мубтало бўлади, сўнгра темир йўл тўсинларига боғлаб, чўзиб тортиш орқали ўлдирилади. 1918 йилда Херсон шаҳрида уч нафар православ иерейлари хочга михланадилар. 1918 йилнинг декабрида епископ Соликамский Феофан (Ильменский) сочидан бойланган ҳолда муздаги тешикка тиқиб, музлатиб ўлдирилади, Самарада собиқ Михайловск епископи Исидор (Колоколов) қозиққа ўтқазилиши натижасида ўлади. Перм епископа Андроник (Никольский) ерга тириклайин кўмиб ташланади. Нижегород архиепископи Иоаким (Левицкий) ривоятларга кўра[3], Севастополь соборида боши ерга қаратилиб, оёғидан халойиқ олдида осилган. Серапульск епископи Амвросий (Гудко) от думига боғланган ҳолда қатл қилинган; 1919 йил Воронежда бир вақтнинг ўзида архиепископ Тихон (Никаноровым) бошчилигида 160 нафар руҳонийлар ўлдирилади, Тихон Митрофановск монастири черковининг Шоҳ дарвозасига осилади...[4] [5] 1919 йил январ ойининг бошларида бошқалар қаторида епископ Ревельский Платон (Кульбуш) ваҳшийларча ўлдирилади.

1921 йил 9 апрелда Ф.Дзержинский Лацисга қуйидагиларни ёзади:

Черков қуламоқда, бунга биз кўмаклашишимиз керак, лекин унинг янги шаклда қайтадан туғилишига йўл қўймаслик керак. Шу сабабли Черков ағдарилиш сиёсатини ВЧК олиб бориши лозим, бошқа биров эмас... Бизнинг умидимиз коммунизм, дин эмас. Фақатгина ВЧК йўқ қилиши мумкин...[6] [7]

Ўзгача фикрда бўлиш ва аксилинқилоб билан курашиш сиёсатини тадбиқ қилишдаги муҳим жиҳат, республикадаги сиёсий ва ижтимоий – маданий вазиятга “реакцион руҳонийлик” деб аталган черковнинг таъсирини батамом йўқ қилиш эди. Хусусан, РКП(б)нинг қизил террор давридаги сиёсатини В.И.Лениннинг 1923 йил 19 мартда Сиёсий бюро, ОГПУ, Адлия Халқ комиссиарияти ва Инқилобий трибунал раҳбарларига йўллаган хати очиқлаб беради:

“Қимматликларни, айниқса энг бой лавралар (эркакларнинг катта муҳим монастири)”, монастирлар ва черковлардан олиш аёвсиз қатъият билан, мутлақо ҳеч нарса олдида тўхтамасдан ва энг қисқа муддатда амалга оширилиши лозим. Бу сабаб қанчалар кўп реакцион буржуазия ва реакцион руҳонийлик вакилларини отиб ташлай олсак, шунчалар яхши. Айнан ҳозир бу жамоатнинг таъзирини бериш керакки, яна бир неча ўн йил ҳеч қандай қаршилик ҳақида ўйлай олмасинлар[8]"

Баъзи тарихчиларнинг ҳисобига кўра, 1918 йилдан 1930-йилнинг охирига қадар руҳонийларга қарши репрессияда отиб ташланган ва озодликдан маҳрум қилиш жойларида ўлдирилган дин хизматчиларининг сони 42000 нафарни ташкил этган. Шунга ўхшаш маълумотларни руҳонийларга нисбатан амалга оширилган репрессия ҳақидаги архив материалларига асосланган ҳолда, Свято-Тихоновский Богословский институт ҳам келтиради. Уларнинг маълумотига кўра, 1918 йилда 3000 та дин хизматчиси отиб ташланган.[9]

“Дин хизматчилари ва барча конфессиядаги диндорларга нисбатан большевикларнинг партиявий – совет тузуми томонидан шароит яратиб берилган кўпйиллик террорнинг”(Фармоннинг 1-моддаси) ҳукмига кўра қизил террорга учраган руҳонийларни оқлаш, 14.03.1996 йилдаги “Дин хизматчилари ва асоссиз репрессия қурбони бўлган диндорларни реабилитация қилиш чоралари тўғрисида”ги РФ Президенти фармонига биноан амалга оширилди.

90-йилларнинг охирида пайдо бўлган нашрлар қаторида 1919 йил 1 майда “ВЦИК томонидан ВЧКнинг раиси Ф.Э.Дзержинскийга 13666/2-сон билан берилган “Поп ва динга қарши кураш тўғрисида”ги маҳфий фармон” ҳам эълон қилинди. У СНК раиси В.И.Ленин ва ВЦИК раиси Калинин томонидан имзоланган бўлиб, унда руҳонийларни жисмонан йўқ қилишга доир кўрсатмалар назарда тутилган эди[10]. Лекин кейинроқ аниқланишича, ушбу “...Фармон” XX асрнинг 90-йилларида кимлардир томонидан тайёрланган сохта ҳужжат экан.[11]



[1] Красный террор в годы Гражданской войны: По материалам Особой следственной комиссии по расследованию злодеяний большевиков. Под ред. докторов исторических наук Ю. Г. Фельштинского и Г. И. Чернявского / London, 1992.

[2] СПИСОК священнослужителей, убитых большевиками в пределах Ставропольской епархии (Ставропольская губерния и Кубанская область) при двукратном захвате ими этой местности в первой половине 1918 года и в октябре того же года

[3] Биография на сайте «Хронос».

[4] Д.Орехов. «Русские святые и подвижники XX столетия»

[5] Никольский Благовест, № 44(94), 10 февраля 2002 г

[6] Александр ЯКОВЛЕВ, академик. «История и современность. Гимн ненависти и мести»

[7] ЦПА, Ф. 76, оп. 3, ед. хр. 196, л. 2. 3.

[8] ↑ Александр ЯКОВЛЕВ, академик. „История и современность. Гимн ненависти и мести“

↑ Известия ЦК КПСС» № 4, с. 192. — 1992 год

↑ Олег Платонов. История русского народа в XX веке. Том 1 (гл. 39-81)

↑ Архивы Кремля. В 2х кн./ Кн.1. Политбюро и Церковь. 19221925 гг. М. Новосибирск, «Сибирский хронограф», 1997 г., стр.143

[9] Д. В. Поспеловский, «Русская Православная Церковь в XX веке», Москва, 1995., с.168

[10] ↑ А. Латышев «О рассекречивании трудов Ленина»

↑ Зоркальцев В. И., член Президиума ЦК КПРФ, «КПРФ и религия» // Полный текст в газете Правда No 123 от 24-25 октября 2000 г., No 124 от 26 октября 2000 г., No 125 от 27-30 октября 2000 г., No 126 от 31 октября — 1 ноября 2000 г.

↑ Карпов В. В., академик. «Генералиссимус»: Историко-док. изд. (в 2 кн.). — Калининград, 2002

[11] Игорь КУРЛЯНДСКИЙ ПРОТОКОЛЫ ЦЕРКОВНЫХ МУДРЕЦОВ. К ИСТОРИИ МНИМОГО ПОВОРОТА СТАЛИНА К РЕЛИГИИ И ПРАВОСЛАВНОЙ ЦЕРКВИ В 1930-Е ГОДЫ

 

Абу Муслим. "Қизил террор" китобидан