loader
Foto

Тошкентнинг босиб олиниши (қисқача)

1865 йилнинг баҳорида генерал Черняев катта қўшин билан Қўқон хонлигининг энг йирик шаҳарларидан Тошкент остонасида пайдо бўлди. Бу шаҳар Туркистонни ҳарбий, маъмурий идора этишда ғоят қулай эди. Бироқ чор ҳукумати воқеаларнинг ғоят тезлашиб кетаётганидан бир оз ташвишга тушган, жаҳон афкор оммаси олдида ўзини андак ноқулай сезар эди. Шу сабабли генерал Черняевга Тошкентни босиб олишга шошмаслик тўғрисида кўрсатма келади. Лекин рус қўшинининг кетма-кет ғалабалари, вайрон ва талон нашъасидан маст генерал ўзини тута олмайди. Тошкентни қамал қилади. Айрим маҳаллий сотқинларнинг ёрдами билан Тошкентни сув билан таъминловчи Ниёзбек қалъасини эгаллайди. Ва шаҳарга кирадиган сувни тўсиб қўяди. Шаҳар сувсиз қолади, бироқ таслим бўлмайди. Қўқондан ёрдам чақирилади. Шошилинч Алимқул бошчилигида қўшин етиб келади. 1865 йил 15 июнь эрта тонгида Русия қўшинининг полковник Абрамов бош 250 кишилик илғор отряди 42 кунлик қамалдан сўнг Камолон дарвозасидан ичкари киришга муваффақ бўлади.

Жанг оғир ва шиддатли кечди. Тошкент босқинини ўз кўзи билан кўрган тарихчи Муҳаммад Солиҳ «Тарихи жадидаи Тошканд» («Тошкентнинг янги тарихи») китобида ёзади: «Бутун осмонни тутун ва чанг қоплаб олди, ниҳоят, руслар яқиндаги тепалик томон чекиниб, мудофаага ўтишга мажбур бўлдилар. Қамалда ётган шаҳарликлар буни кўриб жуда қувондилар. Етти яшар боладан тортиб, етмиш яшар чолларгача ғалабани қутлаб, сарбозларга овқат, шарбат, иссиқ нон, ширин ва нордон мевалар келтириб турдилар. Лекин рус қўшинлари ўзларини ўпглаб қайта ҳужумга ўтиб, Тошканд қўшинларини орқага чекинтирди».

Замонавий уруш қуролларидан бехабарлик панд берди. Рус тўпларининг гумбурлаган овозлари шаҳар аҳлида қўрқув ва ваҳима уйғотди. Уруш авжи қизиган бир пайтда қўшин бошлиғи Алимқулга ўқ тегиб йиқилади. Аскарлар саросимада қоча бошлайдилар. Амирлашкар вазифасини Султон Мирсаид ўз зиммасига олади. Жумладан, қозоқ султонларидан Кенесарининг ўғли Султон Содиқ ва унинг йигитлари, кўнгиллилардан Мирюсуф Мирсултон боғбон ўғли, Нормуҳаммад, Мулла Шер мерганлар жасорат намуналарини кўрсатадилар. Бироқ яна хиёнат юз беради. Душман сотқин ёрдамида шаҳар ўқ-дори омборхонасини портлатишга муваффақ бўлади. Бу барча умидларни йўққа чиқаради. Бухоро амирига ёрдам сўраб чопар юборадилар. Амир ўтган гиналарни ўртага солади. Уни хафа қилган тошкентлик амалдорларни тутиб ҳузурига юборишларини талаб қилади. Шу тариқа кучларни тўплаб, Русия қўшинига қарши биргаликда курашмоқ имконияти барбод бўлади. 1865 йил 17 июнда шаҳар оқсоқоллари генерал Черняев томонидан тайёрланган аҳдномага имзо чекадилар. Аҳдномада аҳолининг ўз динида қолиши, барча ишлар шариат асосида олиб борилиши, шахсий мулкларнинг дахлсизлиги билдирилган эди. Ваъда бошда шундай эди.

Сохта хат ва Солиҳбек охун жасорати

Черняев асл мақсадга ўтади. Вазиятдан фойдаланиб шаҳар оқсоқолларидан Тошкентнинг Русияга Ў3 ихтиёри билан қўшилгани ҳақида сохта хат тайёрлаб беришларини талаб қилади. Хатнинг мазмуни қуйидагича бўлиши лозим эди.



«Неча замонлар ва йиллардан бери Туркистонда Фарғона хонлари ҳукмронлик қилиб, фуқароларга жабр-зулм ўтказиб келдилар. Закот, хирожларни шариат асосида олмадилар. Ҳеч бир марҳамат қилмай келдилар. Қадим урф-одатларимизни, таомилни унутдилар. Мансаб-мартаба йўлида кўплаб кишиларни ўлдирдилар. Фитначи, иғвогарлар сўзини тутдилар. Ноҳақ қонлар тўкилди, шариат ва уламо сўзи ерда қолди. Фарғона ва Туркистон заминида узоқ вақт қипчоқ, қозоқ ва қирғиз авбошлари ҳукм суриб келдилар. Шунинг учун фуқаро ва мамлакат осойишталигини ўйлаб тамомила ўз ихтиёримиз ва рағбатимиз билан рус аскарларини олиб келиб, уларга шаҳарни топширдик».



Бу хат билан генерал Черняев, биринчидан, оқ подшонинг Тошкентга ҳужум қилишдан сақланиб туриш ҳақидаги фармонини бажарган, маҳаллий халқнинг мурожаатидан кейингина шаҳарга киришга мажбур бўлган бўлиб чиқар, иккинчидан, босқин туфайли содир бўлган вайрона ва қирғинни жаҳон афкор оммасидан яшириб қолар эди.

Тошкент оқсоқоллари буни рад этдилар. Айниқса, Солиҳбек охун генералнинг кўзига тик боқиб, халқ шаънига ҳеч қачон туҳмат қилмаслигини, бўлган воқеани бор ҳақиқати билап ёзишларини айтади. Чунончи, шимолда Оқмачитгача, шарқла Ғулжагача бўлган қалъалар Тошкентга қарагани, Тошкент уруши тўсатдан, муҳлатсиз, гап-сўзсиз олиб борилгани, шаҳар 42 кун сувсиз ва оч қолдирилганини, Мулла Алим шаҳид бўлгач, қўшин сардорсиз қолгани, Бухоро, Хоразм, Фарғонадан ёрдам келмагани, Тошкент фуқароси сўнгги имконларига қадар Ваган ва динни ўз номуслари қадар ҳимоя қилганларини ёзишларини билдирди.

Бундай ҳолга дуч келмаган генерал ғазабдан қутуриб кетадм ва очиқ таҳцидга ўтади. Оқсоқолларнинг бир қисми итоат этадилар. Иккинчи қисми иккиланиб қолади. Солиҳбек охун эса, «Ажалим сенинг қўлингда бўлса, тайёрман!» дея имон-эътиқодига, хал қи иродасига қарши бормаслигини, шу сабабли сохта ҳужжагга имзо чекмаслигини қагьий билдиради. Уни етти киши: Ҳалим бой, Бердибой, Азимбой, Фозилбойбачча, Мулла Мирзаолим охун, Мудла Музаффархўжа аа Мулла Ҳайдарлар қўллаб чиқадилар. Ўша заҳоти буларнинг ҳаммаси қамоққа олиниб, Сибирга сургун қилинади. Аламзада генерал Сибирга хуфия жўнатиб, икки йилдан сўнг жасур Солиҳбекни заҳарлаб ўлдиришга муваффақ бўлади.

9 киши имзо қўйган сохта мактуб Черняев топшириғи билан ватан хоинлари томонидан Санкт-Петербургга подшо ҳузурига етказилади. Ҳар ким ўз хизматига кўра тақдир этилади. Совет даври китобларида узоқ йиллар ҳукмрон бўлиб келган Туркистоннинг Русияга «ихтиёрий» қўшилиш тарихи мана шундай бошланган эди.

"Миллий уйғониш даври Ўзбек адабиёти" китобидан